Орол ва Амударё флотилияси тарихи (1847- 1920 йй)

Annotasiya

Тадқиқот обьекти: Орол ва Амударё флотилияси фаолияти.
Ишнинг мақсади: 1847-1920 йилларда Орол ва Амударё флотилиясининг ташкил этилиши ва фаолияти ноёб тарихий тажрибасини ўрганиш. Тадқиқотда мазкур флотилиянинг асбоб-ускуналар ва механизмлар билан таъминланиши ретроспектив нуқтаи назаридан чукур таҳлил қилинади.
Тадқиқот усули: муаммоли-хронологик, солиштирма-тахдилий, тарихий-ретроспектив, ижтимоий-статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ишда XIX асрнинг иккинчи ярми — XX асрнинг биринчи чорагида Орол денгизи ва Амударёдаги сув йўллари алоқасининг реал манзараси акс эттирилган. Ўлканинг сиёсий, ҳарбий, маданий таракқиётида, халқ хўжалигининг ривожланишида флотилиянинг кўшган хиссаси ажратиб кўрсатилиб, XIX асрнинг иккинчи ярмидаги харбий экспедицияларнинг мохияти атрофлича тушунтирилди. Диссертацияда Қорақалпоғистоннинг сув йўллари алоқасини тиклашдаги муҳим масалалар кайта аникланди ва флотилияни ташкил килиш тажрибаси танкидий баҳоланди. Орол денгизининг куриши ва Амударёнинг қуйи қисмида юк ташиш хизматининг йўколишига сабаб бўлган подшо ва большевиклар стратегиясининг камчиликларига таъриф берилади.
Ишнинг амалий ахамиятн: тадкиқот ва тавсияларнинг натижалари жамиятнинг иқтисодий ривожланишида муҳим масалаларни хал килишда фойдаланилиши мумкин. Ундан Қорақалпоғистоннинг янги тарихи бўйича умумлаштирилган асарлар ёзиш, монографик тадкиқотларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ кил и in даражаси ва самарадорлиги: тадқикот натижалари диссертантнинг илмий анжуманлардаги чиқишларида, шунингдек, илмий маколаларида ва тезисларида ўз аксини топган.
Қўлланиш сохаси: “Ўзбекистон тарихи”, “Қорақалпоғистон тарихи”, “Хоразм тарихи” бўйича ўкув қўлланмалар, туризм соҳасида давлат муассасалари амалиёти, харбий ва фукаролик кемасозлиги.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-26
35

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Сулайманов, С. (2023). Орол ва Амударё флотилияси тарихи (1847- 1920 йй). Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–26. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/42664
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот обьекти: Орол ва Амударё флотилияси фаолияти.
Ишнинг мақсади: 1847-1920 йилларда Орол ва Амударё флотилиясининг ташкил этилиши ва фаолияти ноёб тарихий тажрибасини ўрганиш. Тадқиқотда мазкур флотилиянинг асбоб-ускуналар ва механизмлар билан таъминланиши ретроспектив нуқтаи назаридан чукур таҳлил қилинади.
Тадқиқот усули: муаммоли-хронологик, солиштирма-тахдилий, тарихий-ретроспектив, ижтимоий-статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ишда XIX асрнинг иккинчи ярми — XX асрнинг биринчи чорагида Орол денгизи ва Амударёдаги сув йўллари алоқасининг реал манзараси акс эттирилган. Ўлканинг сиёсий, ҳарбий, маданий таракқиётида, халқ хўжалигининг ривожланишида флотилиянинг кўшган хиссаси ажратиб кўрсатилиб, XIX асрнинг иккинчи ярмидаги харбий экспедицияларнинг мохияти атрофлича тушунтирилди. Диссертацияда Қорақалпоғистоннинг сув йўллари алоқасини тиклашдаги муҳим масалалар кайта аникланди ва флотилияни ташкил килиш тажрибаси танкидий баҳоланди. Орол денгизининг куриши ва Амударёнинг қуйи қисмида юк ташиш хизматининг йўколишига сабаб бўлган подшо ва большевиклар стратегиясининг камчиликларига таъриф берилади.
Ишнинг амалий ахамиятн: тадкиқот ва тавсияларнинг натижалари жамиятнинг иқтисодий ривожланишида муҳим масалаларни хал килишда фойдаланилиши мумкин. Ундан Қорақалпоғистоннинг янги тарихи бўйича умумлаштирилган асарлар ёзиш, монографик тадкиқотларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ кил и in даражаси ва самарадорлиги: тадқикот натижалари диссертантнинг илмий анжуманлардаги чиқишларида, шунингдек, илмий маколаларида ва тезисларида ўз аксини топган.
Қўлланиш сохаси: “Ўзбекистон тарихи”, “Қорақалпоғистон тарихи”, “Хоразм тарихи” бўйича ўкув қўлланмалар, туризм соҳасида давлат муассасалари амалиёти, харбий ва фукаролик кемасозлиги.


background image

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН БЎЛИМИ

ТАРИХ, АРХЕОЛОГИЯ ВА ЭТНОГРАФИЯ

ИНСТИТУТИ






Қулёзма ҳуқуқида

УДК 37 (575.172) (09)



Сулайманов Саламат Арепбаевич


ОРОЛ ВА АМУДАРЁ ФЛОТИЛИЯСИ ТАРИХИ

(1847-1920 йй.)


07.00.01— Ўзбекистон тарихи




Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш

учун тақдим қилинган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ








НУКУС — 2010



background image

2

Диссертация Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети гуманитар
факультетида бажарилган.


Илмий раҳбар:

тарих фанлари доктори

Кощанов Бахитбай Абдикеримович

Расмий оппонентлар

:

тарих фанлари доктори, профессор

Махмудов Мадрим Махмудович

тарих фанлари номзоди

Бекимбетов Бахадир Мирзабоевич

Етакчи ташкилот:

Ажинёз номидаги Нукус давлат
педагогика институти







Диссертация ҳимояси 2010 йил «___»_____________ соат_____ да

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими
Тарих, археология ва этнография институти ҳузуридаги 07.00.01. ­
«Ўзбекистон тарихи» ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.015.30.01 рақамли Ихтисослашган Кенгаш
мажлисида ўтказилади.

Манзил: 230100, Нукус шаҳри, Амир Тимур кўчаси, 179-а. Тел.: (8-

361) 224-05-98; факс: (8-361) 222-17-44, e-mail:

istnuk@uzsci.net

Диссертация қўлёзмаси билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академияси Қорақалпоғистон бўлимининг илмий кутубхонасида танишиш
мумкин (230100, Нукус шаҳри, Амир Тимур кўчаси, 179-а. тел: (8-361)222-
68-39).



Автореферат 2010 йил «___»_____________ да тарқатилди.

Ихтисослашган
Кенгаш илмий котиби,
тарих фанлари номзоди: С.У.Нуржанов



background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих
институти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, тарих
илмини

қайта кўриб

чиқиш

ва бундан буён

ривожлантириш

концепциясининг қабул қилиниши, «Ўзбекистоннинг янги тарихи» уч
жилдлиги, «Қарақалпақстанның жаңа тарийхы» бир жилдлигининг нашр
қилиниши ва ҳоказо тадқиқотлар тарихга катта қизиқиш уйғотиш билан
бирга профессионал тарихчилар олдида жуда кўп масалаларни келтириб
чиқарди. Бу масалаларнинг моҳияти шундаки, колониал ўтмишни ўрганиш
борасида замонавий тадқиқот доирасидан четда қолган саволларнинг
кўплиги маълум бўлди. Улар орасида Орол ва Амударё флотилиясининг
тузилиш ва ривожланиш тарихини ўрганиш долзарблигича қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг хаққоний

равишда таъкидлаб ўтганидек, «замонавий қирғоқ чизиғи яқинида бир
пайтлар қудратли бўлган балиқчилик флотилиясининг занг босган
кемаларини, харобага айланган балиқчилар қишлоғини учратиш мумкин»

1

.

Орол ва Амударё флотилиясининг ташкил топиши тарихига Орол

фожиаси билан боғлиқ объектив нуқтаи назардан қараш талаби янада
чуқурроқ сезилади. Орол фожиаси муаммолари атрофида ҳар хил
тенденцияларнинг очиқдан-очиқ ва яширин курашлари давом этмоқда, бу эса
ўз навбатида ўтмишни танқидий қайта кўриб чиқиш заруриятини келтириб
чиқармоқда. Шундай йилларда тарих ўзининг асосий вазифасини —
жамиятнинг ижтимоий хотирасидаги ролини юқори даражада бажариши
лозим.

Ўрганилаётган масаланинг илмий ва амалий аҳамияти қуйидаги

омиллар орқали ифодаланади:

Биринчидан, миллий тикланишнинг белгиланган дастурини ҳаётга

тўлиқ тадбиқ қилиш учун кўп йиллик деформация манбаларини чуқур
англаш зарур.

Иккинчидан, «агар бугун биз одамларга эски тузумнинг сиёсий,

иқтисодий ва ахлоқий жиҳатдан бемаънилигини, зарарли таъсирини, унинг
нима учун бизнинг миллий манфаатларимизга зид бўлганлигини тушунтира
олсак, улар тўғри йўлни топади»

2

.

Орол ва Амударё флотилияси тарихини ўрганиш бугунги кунда ҳам

муҳим аҳамиятга эга. Барчага маълумки, Ўзбекистон Марказий Осиё
давлатлари билан ҳамкорликда ушбу мамлакатлар учун денгиз портларига
чиқишни ва қадимий Буюк ипак йўлининг қайта тикланишини
таъминлайдиган транзитли транспорт йўлини тузишни мўлжалламоқда.

Тадқиқотнинг хронологик доираси

XIX асрнинг иккинчи ярмидан

1920 йилларнинг охирларигача бўлган даврни қамраб олган.

1

Каримов И.А. По пути безопасности и стабильного развития. Ташкент, 1998.—Т.6.—С.108.

2

Каримов И.А. Наша высшая цель — независимость и процветание Родины. Т.УШ.— Ташкент: Узбекистан,

2000. — С.454.


background image

4

Тадқиқотнинг бошланғич нуқтаси чор Россиясининг Ўрта Осиёдаги

ҳарбий тажовузи ва Орол флотилияси ташкил этилишининг бошланиши
билан боғлиқ, якунловчи нуқта эса Орол ва Амударё флотилияси тарқатилган
даврни, яъни 1920 йилни ўз ичига олади.

Тадқиқот объекти

— Орол ва Амударё флотилияси тарихи.

Тадқиқот мавзуси

— Орол ва Амударё флотилиясининг 70 йил

мобайнидаги ҳарбий-сиёсий фаолияти ва унинг амалий натижалари.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Мазкур муаммо айрим

ҳолларда Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг умумлаштирилган тарихшуносликка
оид асарларида ўрганилган эди

1

. Бу мавзуни ўрганишга шарқшунослик илми

ҳам сезиларли ҳисса қўшди

2

. Шунингдек, ушбу муаммоларни тарихий

жиҳатдан ўрганишда Б.В.Луниннинг ҳиссаларини ҳам таъкидлаш жоиз

3

.

Мазкур масала чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олишига доир
тарихшунослик асарларида ҳам қайд қилиб ўтилган эди

4

.

Ўрганилаётган мавзунинг тарихшунослик ишларини тадқиқ қилиш

шуни кўрсатадики, Орол ва Амударё флотилияси тарихининг тарихшунослик
мероси батафсил ўрганилганлиги кузатилмайди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги

. Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академияси Қорақалпоғистон бўлими Тарих, археология ва этнография
институтининг

тарих

бўлими

томонидан

амалга

оширилаётган

«Қорақалпоғистон тарихи (қадимги даврдан ҳозирги кунгача)» номли илмий-
тадқиқот лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

Тадқиқотнинг мақсади

— 1847-1920 йилларда Орол ва Амударё

флотилиясининг ташкил қилиниши ва фаолиятининг ноёб тарихий

1

Ахунова М.А., Лунин Б.В. История исторической науки в Узбекистане. Краткий очерк. -Ташкент

`

Фан,

1970

~

Камалов С.К. О развитии исторической науки в Советской Каракалпакии//Общественные науки в

Узбекистане, 1967, №11. – С.39-43

~

Утепов К.Т. Историография истории ККАССР. 1917-1977 гг. Автореф.

дисс. … канд. ист. наук. Ташкент, 1983

~

Его же Великий Октябрь, становление и развитие исторической

науки в Каракалпакстане, 1917-1987 гг. –Нукус

`

Каракалпакстан, 1988

~

Алланиязов Т.К. Историография

становления и развития каракалпакской национальной советской государственности// Вестник
Каракалпакского филиала АН УзССР, 1986, №1.-С.51-56

~

Кощанов Б.А., Джумашев А.М. Зарубежная и

отечественная историография истории Туркестана, Каракалпакстана и Хорезма в первой четверти XX века.
–Нукус

`

Каракалпакстан, 1997.

2

Из истории русского востоковедения и археологии в Туркестане. — Ташкент

`

Изд-во АН УзССР, 1958

~

Средняя Азия в дореволюцонном и советском востоковедении. — Ташкент, 1965.

3

Лунин Б.В. Жизнь и деятельность академика В.В.Бартольда. Средняя Азия в отечественном

востоковедении.- Ташкент

`

ФАН, 1981.

4

Наврузов С. Социально-экономическая и культурная жизнь Хивинского ханства в исторической, историко-

географической литературе XIX – XX вв. Автореф. дисс. … канд. ист. наук.- Ташкент, 1991

~

Ахмеджанов

Г.А. Российская империя в Центральной Азии. История и историография колониальной политики царизма в
Туркестане.- Ташкент

`

ФАН, 1995

~

Несипбаева К.Р. Современная англо-американская историография

русской экспансии и колонизации Центальной Азии (XIX-начало XX вв.). Автореф. дисс. … канд. ист.
наук.- Алматы, 1999

~

Мамажонов М. Материалы по истории Хивинского ханства. Дисс. канд. истор. наук

— Тошкент, 1999

~

Муниров К. Хоразмда тарихнавислик. — Тошкент

~

Гафур Гулом, 2002.


background image

5

аҳамиятини тушунтириш. Тадқиқотда мазкур флотилиянинг асбоб-ускуналар
ва механизмлар билан таъминланиши ретроспектив нуқтаи назаридан чуқур
талқин қилинади.

Тадқиқотнинг вазифалари

қуйидагиларни ўз ичига олади:

1847-1920 йилларда Орол ва Амударё флотилиясининг ташкил

этилиши ва фаолияти тарихининг тарихшунослигини танқидий талқин
қилиш, мазкур флотилия тарихини ўрганишдаги ютуқ ва камчиликларни
кўрсатиш, асосий архив маълумотларини белгилаш;

Орол флотилияси тузилишининг ҳақиқий манзарасини тасвирлаш,

контр-адмирал А.И.Бутаковнинг экспедицияларида, савдо ва ҳарбий юк
ташишларда, Сирдарё ва Амударё қирғоқларидаги туманларни ҳимоя
қилишда ҳарбийларга кўрсатган хизматларига баҳо бериш. Контр-адмирал
А.И.Бутаковнинг Орол денгизи ва Амударёнинг қуйи оқимида кемаларда
илмий экспедицияларни ташкил қилишдаги фаолиятини ўрганиш. Орол
флотилиясининг Бухоро амирлигига қарши ҳарбий ҳаракатларидаги (1866),
Хива юришидаги (1873) ролини очиб бериш. Орол флотилиясининг 1865-
1883 йилларда халқ хўжалигидаги аҳамиятини ёритиш.

● Амударё флотилиясининг ташкил этилиш ва ҳаракат қилиш —

Россия ҳарбий кучларининг шаклланиш тарихини ўрганиш. Мазкур
флотилиянинг

Амударё

соҳилларида

мустамлакага

айлантирилган

туманларида Россиянинг таъсирини таъминлаш, Каспийорти ҳарбий
темирйўл қурилиши, дарё ҳарбий гарнизонларининг темир йўл линияси
билан алоқасини йўлга қўйиши, ҳарбий ва тижорат юкларини ташишдаги
ролини очиб бериш;

1918-1920 йиллардаги большевиклар ва антисовет кучларининг

зиддиятли даврида Амударё флотилиясининг сиёсий ва ҳарбий таъсирини
ўрганиш;

● Орол ва Амударё флотилиясининг ташкил топиши ва фаолиятининг

тарихий тажрибасидан келиб чиқиб, аниқ материаллар асосида қатор амалий
тавсиялар тайёрлаш.

Тадқиқотнинг услубий ва назарий асоси

сифатида тарихийлик,

объективлик, диалектика, миллий истиқлол мафкураси тамойиллари, машҳур
тарихчиларнинг асарлари хизмат қилди.

Тарих фанининг асосий муаммоларини аниқлашда бизга Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари ва маърузалари йўл-
йўриқ сифатида хизмат қилди. Юртбошимиз асарларида халқимизнинг
мустамлака давридаги ўтмишини ўрганишнинг асосий тамойиллари,
тарихимизнинг энг муҳим муаммолари ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон

Республикасининг янги тарихини тайёрлаш ва нашр қилиш тўғрисида»ги
(1996) ва «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих
институтининг фаолияти тўғрисида»ги (1997) қарорлари тадқиқотнинг
муҳим услубий асоси ҳисобланади.


background image

6

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонлик машҳур олимлар Б.В.Лунин,

С.К.Камалов, Д.А.Алимова, Г.А.Ахмеджанова, Н.А.Абдурахимоваларнинг
асарларини тадқиқотнинг назарий асоси сифатида кўрсатиш мумкин.

Тадқиқот манбалари.

Орол ва Амударё флотилиясининг ташкил

этилиши ва фаолияти тарихини ўрганишда диссертант томонидан Москва,
Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги архив фондлари ўрганиб чиқилди.

1. Россия Федерациясининг марказий давлат ҳарбий архиви (Ф.1396.

Ўрта Осиё кемачилиги архиви).

2. Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архиви (Ф. И-1.

Туркистон генерал-губернаторининг канцелярияси. 1867-1917;

Ф. Р-17.

Туркистон АССРи МИК. 1918-1924; Ф. Р-25. Туркистон АССРи ХКК. 1917-
1924; ф. 149. Туркбалик. 1918-1924, Ф.715 — академик М.Ю.Юлдашевнинг
шахсий фонди).
3. Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви (ҳарбий
муассасалар: №87, 88, 92, 93, 96; фондлар транспорт ва юк ташиш
муассасалари: 18, 196, 333; ф.168).

1847-1920

йилларнинг

даврий нашрлари:

«Русский

архив»,

«Отечественные записки», «Записки ИРГО по отделу этнографии», «Вестник
РГО», «Русский Туркестан» (Санкт-Петербург), «Морской сборник»,
«Советское востоковедение» (Москва), «Народное хозяйство», «Хлопковое
дело», «Плановое хозяйство» (Тошкент) журналлари ва «Туркестанские
ведомости», «Экономическая жизнь», «Наша газета», «Известия Турк ЦИКа»
ва «Правда Востока» (Тошкент) газеталари Орол ва Амударё флотилияси
тарихини ўрганишда муҳим манба сифатида хизмат қилди.

Тарихий воқеаларнинг хақиқий манзарасини тиклашда нашр қилинган

«Хроника событий гражданской войны в Узбекистане» (Ташкент, 1975),
«Они боролись за Советскую власть» (Нукус, 1977) ва ҳоказо ҳужжатлар
тўплами ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тадқиқотнинг

илмий

янгилиги

шундан

иборатки,

ватан

тарихшунослигида илк марта 1847-1920 йиллардаги Орол ва Амударё
флотилиясининг ташкил топиши ва фаолият кўрсатиш тарихини комплекс
тарзда ўрганишга ва Қорақалпоғистон ҳудудида сув транспорти тарихини
тасвирлаб беришга ҳаракат қилинди.

Ишда XIX асрнинг иккинчи ярми XX асрнинг биринчи чорагида Орол

денгизи ва Амударёдаги сув йўллари алоқасининг реал манзараси акс
эттирилган, ўлканинг сиёсий, ҳарбий, маданий тараққиётида, халқ
хўжалигининг ривожланишида флотилиянинг қўшган ҳиссаси ажратиб
кўрсатилган, XIX асрнинг иккинчи ярмидаги ҳарбий экспедицияларнинг
моҳияти атрофлича тушунтирилган. Диссертацияда Қорақалпоғистоннинг
сув йўллари алоқасини тиклашдаги муҳим масалалар қайта тушунтирилади,
флотилияни ташкил қилиш тажрибаси танқидий баҳоланади, Орол
денгизининг қуришига ва Амударёнинг қуйи қисмида юк ташиш
хизматининг йўқолишига сабаб бўлган чор ва большевиклар стратегиясининг
камчиликларига тавсиф берилади.


background image

7

Тарихий фактларнинг катта ҳажми, архив ҳужжатларининг янги

комплекси илмий муомалага киритилиб, илмий асарларга баҳо берилди
ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон сув транспорти тарихи бўйича янги
мулоҳазалар билдирилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

тадқиқот мавзуси бўйича материаллар ва илмий адабиётнинг

историографик талқини шуни кўрсатадики, тарихшуносликда 1847-1920
йиллардаги Орол ва Амударё флотилияси фаолиятига кам эътибор
қаратилган, бу мавзу асосан Қорақалпоғистон балиқчилик хўжалиги тарихи
мутахассислари томонидан қисман тадқиқ этилган. Диссертацияда Орол ва
Амударё флотилияси тарихини Амударёнинг қуйи оқимидаги сиёсий,
ҳарбий, хўжалик ва маданий жараёнлар контекстида ўрганишнинг мақсадга
мувофиқлигига асосланади;

Орол флотилиясининг ташкил топиши ва фаолият кўрсатишида Орол

денгизи ва Амударёнинг қуйи қисми сув транспортини ўрганиш тарихи
бўйича катта илмий мерос қолдирган контр-адмирал А.И.Бутаковнинг
хизматлари муҳим рол ўйнади;

Орол флотилияси Бухоро амирлигига қарши ҳарбий ҳаракатлар (1866)

ва Хива юриши даврида (1873) ҳарбий ва халқ хўжалиги соҳасида катта
аҳамият касб этди;

Россия ҳарбий кучлари таркибида шаклланган Амударё ҳарбий

флотилияси Амударё соҳилларида мустамлакага айлантирилган туманларда,
Каспийорти ҳарбий темир йўл қурилишида, дарё ҳарбий гарнизонларининг
темир йўл чизиғи билан алоқасини йўлга қуйишда, ҳарбий ва тижорат
юкларини ташишда Россиянинг таъсирини таъминлади;

Амударё флотилиясининг 1918-1920 йиллардаги, яъни большевиклар

ва антисовет кучларнинг зиддиятли давридаги сиёсий ва ҳарбий аҳамиятини
ўрганиш шу нарсадан далолат берадики, бу ҳарбий мадад кучларисиз
ўлкадаги халқ озодлик ҳаракати мағлубиятга учрамас эди;

Орол ва Амударё флотилиясининг ташкил топиши ва фаолият

кўрсатишининг тарихий тажрибасидан келиб чиқиб, аниқ материаллар
асосида қатор амалий тавсиялар тайёрланди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

шуниси

билан муҳимки, у XIX аср ва XX асрнинг биринчи чораги,
Қорақалпоғистоннинг янги тарихи, Орол ва Амударё флотилияси, кема
қурилиши, сув йўллари алоқаси тарихи ҳақидаги билимларнинг
чуқурлашишига имкон беради.

Диссертация давомида таққосланган талқинлар, назарий хулосалар

миллий тарихшуносликдаги нуқсонларни бартараф этишга ёрдам беради.

Муаллиф томонидан ифодаланган тадқиқот натижалари ва тавсиялар

жамиятни иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда
қўлланилиши мумкин. Шунингдек, улардан Қорақалпоғистоннинг янги
тарихи бўйича умумлаштирилган асарлар ёзишда, республикамизни


background image

8

ривожлантириш масалалари билан боғлиқ монографик тадқиқотлар яратишда
ҳам фойдаланиш мумкин.

Мазкур диссертациянинг асосий лаҳзалари ва хулосалари сув хўжалиги

муаммолари билан бевосита шуғулланадиган ҳамда шу соҳадаги туб
ўзгаришларни амалга оширадиган тегишли вазирликлар ва муассасалар
томонидан республика халқ хўжалиги соҳасининг замонавий ҳолатини
тушунишда

ва

иқтисодиётни

қайта

тузиш

ва

ислоҳотларни

чуқурлаштиришнинг амалий тадбирларини ишлаб чиқишда қўлланиши
мумкинлиги билан катта аҳамият касб этади.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқотнинг асосий ҳолат ва

натижалари Қорақалпоқ давлат университети (Нукус: 2005, 2007),
Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Олий педагогика институти
(Тошкент,

2007),

Ўзбекистон

Республикаси

Фанлар

академияси

Қорақалпоғистон бўлими (Нукус, 2009), профессор-ўқитувчиларнинг
республика илмий анжуманларида тақдим этилди.

Диссертация иши ҚҚДУ «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи» ва

«Тарих ва археология» кафедраларининг қўшма мажлисида, ЎзР ФА ҚБ
тарих, археология ва этнография институти тарих бўлимининг йиғилишида,
ЎзР ФА ҚБ тарих, археология ва этнография институтининг «Жанубий
Оролбўйи халқлари маданияти тарихи» мавзусидаги илмий семинар
мажлисида, ЎзР ФА ҚБ тарих, археология ва этнография институти Илмий
Кенгаши мажлисида муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия этилди.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация ишининг асосий

илмий хулосалари, таклиф ва тавсиялар тадқиқот мавзуси юзасидан эълон
қилинган 10 та илмий мақолада акс эттирилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган адабиётлар, манбалар рўйхати ва иловадан иборат.
Ишнинг ҳажми 150 бет.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш

қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги,

илмий ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари, хронологик доираси
кўрсатилиб, диссертациянинг назарий-методологик асослари, илмий
янгилиги ва амалий аҳамияти тавсифланган.

Диссертациянинг биринчи боби

«Орол ва Амударё флотилияси

тарихи тарихшунослиги»

деб номланиб, унда мазкур муаммони тадқиқ

қилиш ва ўрганишда 150 йиллик анъана юзага келганлиги қайд этилади.
Мазкур тадқиқот тарихшунослигини шартли равишда уч қисмга ажратиш
мумкин: 1848-1917 йиллардаги тадқиқотлар, «Совет тарихшунослиги»,
мустақиллик даврида яратилган асарлар.

1848-1849

йилларда Украиналик маърифатпарвар ва рассом

Т.Г.Шевченко тарихда илк марта акварел ва қаламлар ёрдамида Орол
денгизи, ундаги ороллар ва соҳиллар расмини чизди. Орол флотилияси
аъзолари олиб борган тадқиқотларнинг бебаҳо бўлиши табиий ҳолдир.
А.И.Бутаков томонидан «1848 йилда Орол денгизига юборилган экспедиция


background image

9

ҳақида маълумотлар»

1

нашр қилинган эди. Бошқа мақолаларида ҳам

А.И.Бутаков Хива хонлигидаги сиёсий воқеалар ва 1858-1859 йиллардаги
Қўнғирот қўзғолони ҳақида батафсил ва зарурий маълумотлар берди

2

.

1858 йилда Хива ва Бухорога Россия элчилари миссиясининг

уюштирилишида Орол флотилиясининг роли элчиларнинг асарларида акс
эттирилган

3

.А.В.Каульбарс, А.Л.Кун, Ризо Кули Мирзоларнинг бевосита

1873 йилда Хиванинг забт этилганидан кейин яратган асарлари бебаҳо
тарихшунослик манбалари ҳисобланади

4

.

1875 йилда Н.А.Северцов томонидан Туркистон ўлкаси генерал-

губернатори К.П.Кауфманга юборилган «Жанадарья оқимини тиклаш орқали
Сирдарё ва Амударё ўртасидаги йўлни қуриш ҳақида»ги

5

мактуби катта

қизиқиш уйғотади. Жанубий Оролбўйини тарихий ва этнографик жиҳатдан
ўрганишда Чўқон Валихановнинг асарлари ҳам муҳим аҳамият касб этади

6

.

Академик В.В.Бартольд ҳам Орол денгизи ва Амударёнинг қуйи оқими
ҳақида маълумотлар тўпламини тақдим этган

7

.

Совет даври тарихшунослигида А.М.Комков томонидан Орол ва

Амударё тарихи бўйича картографик манбалар талқин қилинади, бу манбалар
И.Муравин (XVIII) ва А.И.Бутаков (1849)ларнинг йўналиши бўйича олинган
бўлиб, XX асрнинг 30 йилларигача бўлган даврни ўз ичига олади

8

. 1935

йилда Россиянинг Хива хонлигини забт этиш тарихи ҳақидаги манбалар,
Амударё қуйи оқимидаги халқларнинг хўжалиги тўғрисидаги қимматли

1

Бутаков А.И., Поспелов. Карта Аральского моря составленная с описей капитан-лейтенанта Бутакова и

корпуса флотских штурманов прапорщика Поспелова в 1848 и 1849 гг. Санкт-Петербург: Гидрографический
департамент Морского министерства. 1850

~

Бутаков А.И. Сведения об экспедиции, снаряженной для описи

Аральского моря в 1848 г. // Вестник РГО, 1853, ч. 7. кн. I.

~

Донесение капитана Бутакова полковнику

Игнатьеву // Русский вестник. Санкт-Петербург. 1871. №3

2

Бутаков А.И. Дельта и устье реки Амударьи // Отечественные записки. 1866. январь. — С.128-138

~

Его же.

Несколько страниц по истории Хивы // Туркестанские ведомости. 1871. №98

~

Его же. Берега Аральского

моря // Туркестанские ведомости, 1872. №48-50

~

Его же. Эпизод из современной истории Средней Азии //

Отечественные записки, 1875, ноябрь.

3

Залесов И. Посольство в Хиву и Бухару полковника Игнатьева. 1858. // Русский вестник. 1871. февраль-

март

~

Игнатьев Н., Миссия в Хиву и Бухару в 1858 г. флигель-адъютанта полковника Н. Игнатьева, СПб.:

Б.м.и., 1897. Подробный историографический и археографический анализ см.: Нигматов Т.Н.
Характеристика основных изданных источников по взаимоотношениям Хивинского ханства с Россией в 20-
50-годах XIX века. Ташкент, 1955.

4

Каульбарс А.В. Низовья Амударьи, описанные по собственным исследованиям в 1873 г. // Записки РГО по

отделу общей этнографии. 1881. кн. XIX

~

Кун А.Л. Заметки о Хивинском ханстве // Туркестанские

ведомости. 1873. №46

~

Его же. Культурный оазис Хивинского ханства // Туркестанские ведомости. 1874. т.

Х

~

Риза Кули Мирза. Краткий очерк Амударьинской области. Спб.: Б.м.и., 1875.

5

ЦГА РУз. Ф. И-1, оп. 16, д. 636, лл. 11-15

~

д. 938, лл. 31-42. Автограф Н.А.Северцева.

6

См.: Момынова Ш. Вклад Ч.Ч.Валиханова в развитие русского востоковедения// Отан тарихи. Алматы.

2001. №2.

7

См.: Жалменова О.П. Аму-Дарьинская проблема в творчестве В.В.Бартольда. Рукоп. деп. В ИНИОН АН

СССР 25.02.1991. №44004. – 42 с.

~

Её же. Академик В.В. Бартольд о каракалпаках и Каракалпакии //

Вестник КК ФАН Узб. ССР. 1990, №3. – С.72-77.

8

Комков А.М. Картографическая изученность ККАССР // Каракалпакия. Труды первой конференции по

изучению производительных сил Каракалпакской АССР. Т.2. Ленинград: Изд-во АН СССР, 1934. —С.230-
246.


background image

10

материаллар илмий муомалага киритилди

1

. П.П.Ивановнинг қорақалпоқ-

қозоқ-хива муносабатларининг тарихи, Орол ва Амударё флотилияси тарихи
ҳақидаги асарлари катта қизиқиш уйғотади

2

.

1943 йилда Е.К.Бетгер номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади ва

А.И.Бутаковнинг «Кундалик ёзувлари»ни нашрдан чиқаради, унга
А.И.Бутаковнинг 1848-1849 ва 1849-1852 йилларда ўз қўли билан ёзган
иккита кундалигидан парчалар киритилган

3

. Шунингдек, рус саёҳатчилари ва

экспедицияларининг шарҳлари, манбаларнинг нашр қилиниши ҳам катта
аҳамиятга эга

4

.

Т.А.Жданко қорақалпоқ халқининг балиқчилик анъаналари ва балиқ

саноатига эътибор қаратади

5

. Я.Ғ.Ғуломовнинг асарларида Хоразм воҳаси

халқларининг балиқчилик тарихи ва балиқ саноати бўйича муҳим
материаллар мавжуд

6

. С.К.Камалов 1858-1859 йиллардаги Қўнғирот

қўзғолони тарихи бўйича муҳим ҳужжатларни илмий муомалага киритади, бу
қўзғолоннинг боришини А.И.Бутаков кузатган эди

7

. Унинг маълумот

беришича, қорақалпоқ балиқчилари Орол флотилиясининг капитани
Ситниковга унинг Оролдан Қўнғирот йўналишида юришига ёрдам берган.

Орол

флотилияси

тарихи,

шунингдек,

Р.Косбергенов

8

ва

У.Х.Шалекеновларнинг

9

асарларида ҳам этъироф этилган. М.Ю.Юлдашев

ўзининг бир мақоласини Орол флотилияси тарихига бағишлади

10

. Мақолада

Орол флотилияси фаолиятини таърифлашдан ташқари, муаллиф Амударё
қуйи оқимида яшовчи халқларнинг балиқчилик ва XX асрнинг 30
йилларидаги кемачилик саноатининг тузилиши ҳақида айрим ҳужжатларни

1

Материалы по истории каракалпаков // Труды Института востоководения АН СССР.-М.-Л., 1935. Т.7.

2

Иванов П.П. Архив хивинских ханов XIX в. Исследование и описание документов с историческим

введением.—Л.: Изд-во АН СССР, 1940; Его же. Очерки по истории Средней Азии (XVI – середина XIX в.).
— М., 1958.

3

Бетгер Е.К. Дневник А.И.Бутакова, как материал для его биографии и для истории изучения Аральского

бассейна. Дисс. … канд. ист. наук. Ташкент, 1942. 186.; Его же. Дневные записки плавания А.И.Бутакова на
шхуне «Константин» для исследования Аральского моря в 1848-1849 гг..-Ташкент: Изд-во АН УзССР. 1953.
60 с.; Его же. Дневники А.И.Бутакова и их судьба // Известия АН УзССР. 1953. №2.-С.88-91.

4

Обзор русских путешествий и экспедиций в Среднюю Азию. — Ташкент: Изд-во САГУ, 1955-1962. Ч.1-4;

Лунин Б.В. История Узбекистана в источниках. Узбекистан в сообщениях путешественников и ученых (20-
80-е годы XIX в.).— Ташкент: ФАН, 1990. 196 с.

5

Жданко Т.А. Очерки исторической этнографии каракалпаков.-М.-Л.: АН СССР, 1950; Её же. Каракалпаки

Хорезмского оазиса//Труды ХАЭЭ. – М., 1952, т. I.-С.461-566.

6

Гулямов Я.Г. История орошения Хорезма с древнейших времен до наших дней. —Ташкент: Изд-во АН

УзССР, 1957.

7

Камалов С.К. Завоевание каракалпаков хивинскими ханами в конце XVI—начале XIX вв. –Нукус: ККГИЗ,

1958; Его же. Каракалпаки в XVIII – 60-х годах XIX в. К истории взаимоотношений в Россией и
среднеазиатскими ханствами. Ташкент, 1968; Камалов С.К., Уббинязов Ж., Кощанов А. Из истории
взаимоотношений каракалпаков с другими народами Средней Азии и Казахстана в XVII-начале XX вв.
(Очерк политических, экономических и культурных связей).- Ташкент: ФАН, 1988.108 с.

8

Косбергенов Р. Каракалпакстаннын Россияга косылыуы. Тарийхый-этнографиялык монография. – Нокис:

Каракалпакстан. 1972. 445 с.

9

Шалекенов У.Х. Казахи низовьев Амударьи. К истории взаимоотношений народов Каракалпакии в XVIII-

XX вв. – Ташкент: ФАН, 1966. 335 с.

10

Юлдашев М.Ю. К истории Аральской флотилии // Общественные науки в Узбекистане, Ташкент, 1961.

№12. – С. 30-39.


background image

11

киритади. Орол флотилияси, балиқчилик масалалари, шу қаторда
А.С.Содиқовнинг мақолаларининг ҳам объекти бўлди

1

.

Қ.Сарибоевнинг илмий ишларида Амударё ва суғориш каналларига

катта эътибор қаратилади

2

. Қорақалпоқларнинг мустақил хўжалик фаолияти

сифатида балиқчилик А.Утемисовнинг этнографик тадқиқотларининг
объектига айланди

3

.

Москва ва Тошкентда Хива хонлари архивининг материаллари нашр

қилинди

4

. Т.Г.Тухтаметовнинг

таъкидлашича

, 1917 йил арафасида Амударё

бўлимида балиқнинг бир қисми маҳаллий аҳоли томонидан истеъмол
қилинса, катта қисми кемаларда дастлаб Аральскка, у ердан Россияга
жўнатилар эди

5

. Балиқчиликнинг, Орол ва Амударё флотилиясининг айрим

саҳифалари хотираларда акс эттирилган

6

. Орол ва Амударё флотилиясининг

1917-1920

йиллардаги тарихи Я.М.Досумовнинг монографияларида

7

,

Ж.Уббиниязовнинг мақоласида ўз аксини топди

8

.

Орол ва Амударё флотилияси, Амударё кемачилиги тарихи,

шунингдек, Хива хонлигининг Хоразм тарихшунослигидаги ҳарбий-сиёсий
конткестида ҳам ўрганилди

9

.

Мустақиллик даври тарихшунослиги Орол ва Амударё флотилияси

фаолиятига ҳам эътибор қарата бошлади

10

. Хива хонлигининг хорижий

1

Садыков А.С. Заметки к истории рыболовства в Хивинском ханстве // Труды ТашГУ. Новая серия. Вып.

150. — Ташкент, 1959. — С.37-43; Его же. Попытка организации товарищества хивинских каюшников
«Дарга-Дарья» (1912-1914) // Труды ТашГУ. Новая серия. Вып. 196. — Ташкент, 1962. — С.62-67.

2

Сарыбаев К. К истории орошения Каракалпакстана.—Нукус: Каракалпакстан 1971; Его же. Аграрный

вопрос в Каракалпакии (конец XIX— начало XX вв.).— Нукус: Каракалпакстан. 1972.

3

Утемисов А. Быт и культура рыбаков побережья Южного Арала. Конец XIX — 60-е годы XX в. – Автореф.

дисс. … канд. ист. наук. – Ташкент, 1971; Его же. Каракалпакстан балыкшылары. – Нокис: Каракалпакстан,
1977.

4

Документы архива Хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков. Подбор документов,

введение, перевод, примечания и указатели Ю.Э.Брегеля. – М.: Наука, 1967. 540 с.; Жалилов А. Хива давлат
хужжатлари.- Ташкент: ФАН, 1966; Его же. XIX-XX аср бошларидаги коракалпоклар тарихига оид мухим
хужжатлар. – Тошкент: ФАН, 1977. 150.; Его же. Из истории каракалпаков XIX-нач. XX вв. – Ташкент:
ФАН, 1986.

5

Тухтаметов Т.Г. Амударьинский отдел. Социально-экономическое и политическое значение для

Хорезмского оазиса. – Нукус: Каракалпакстан. 1977. 174 с.

6

Они боролись за Советскую власть. Воспоминания участников Октябрьской революции и гражданской

войны в Каракалпакии. Нукус: Каракалпакстан. 1977. 174 с.; Капустин Г.А. В низовьях Амударьи. – Нукус:
Каракалпакия, 1967. 161 с.

7

Досумов Я.М. Очерки истории Каракалпакской АССР (1917-1927).-Ташкент: Наука, 1960; Его же.

Каракалпакия в годы гражданской войны 1918-1920 гг. –Нукус: Каракалпакстан, 1975.

8

Уббиниязов Ж. Амударьинская флотилия и ее значение в торговых отношениях Хорезмского оазиса //

“Вестник” ККФ АН Уз. — Нукус, 1980. № 4. – С.62-64

9

Хоразм тарихи. 1-2 жилд. — Урганч, 1996; Матниёзов М. Хоразм тарихи. — Урганч, 2005.

10

Исхаков Ф. Национальная политика царизма в Туркестане (1867-1917 гг.) – Ташкент: Фан, 1997;

Узбекистоннинг янги тарихи. 1-2 китоб..- Тошкент: Шарк, 2000; Мустабид тузумнинг Узбекистон миллий
бойликларини талаш сиёсати: тарих шохидлиги ва сабоклари (1865-1990 йиллар). – Ташкент: Шарк, 2000;
Туркестан в начале XX века: К истории национальной независимости. Рук. проекта: Д.А.Алимова.-
Ташкент: Шарк, 2000; Исторический опыт защиты отечества. Военная история Казахстана. Алматы, 1999;
История Казахстана (С древнейших времен до наших дней). В 5-ти томах. Т.3. – Алматы: Атамура, 2000;
Взаимодействие Казахстана с сопредельными странами в XVIII-начале XX вв.: современный взгляд на
проблему. Межд. научн. конф. 10-11 декабря. 2004 г. г. Астана, Мавлонов Ў. Марказий Осёнинг қадимги
йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. — Т.: Akademiya. 2008. 432 б.


background image

12

тарихшунослигини, Орол ва Амударё флотилияси тарихшунослигини
батафсил ўрганиш эндигина шаклланмоқда

1

.

Орол ва Амударё флотилиясининг фаолияти «Қорақалпоғистоннинг

янги тарихи»да ўз аксини топди

2

. С.К.Камалов

3

, К.С.Сарыбаев

4

, Б.Кощанов

5

,

М.К.Сарыбаев

6

, М.К.Сейтимбетов

7

, С.С.Сайманов

8

, Б.М.Бекимбетов

9

ва

бошқаларнинг илмий тадқиқот ишлари Орол ва Амударё флотилияси
тарихини янада бойитди.

Диссертациянинг

«Орол ҳарбий флотилиясининг ташкил топиши

ва фаолияти тарихи»

деб номланган иккинчи бобида Орол флотилияси

ташкил топишининг сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий ва амалий
томонлари ёритилган.

1848 йил 18 февралда Оренбург ўлкасининг генерал-губернатори

В.А.Обручев императорга 1848 йилнинг ёзида Орол денгизини батафсил
ўрганиш мўлжалланганлиги ҳақида ёзади

10

. Лейтенант А.И.Бутаков Орол

денгизини суратга олиш ва ўлчаш учун ташкил этилган экспедиция раҳбари
этиб тайинланади. Бутаковнинг тўғри таъкидлаганидек, Орол денгизини
тўлиқ ўрганиб ундан фойда олиш учун «елканли қайиқлар эмас, балки,
пароходлар керак» эди.

1849 йил 27 январда Бутаков ўзининг юксак илмий қаҳрамонлигининг

илк эътироф этилиш қувончини бошидан кечирди — навбатдаги почта
орқали Қос-Орол оролига унинг Рус география жамиятининг ҳақиқий
аъзолигига сайланганлиги ҳақидаги диплом келтирилганди. 1850 йилда
Денгиз вазирлигининг Гидрографик департаменти томонидан нашр қилинган
Орол денгизининг биринчи (меркатор) картаси Бутаковнинг икки йиллик

1

Ртвеладзе Э.В. К зарубежной историографии Хивы //ОНУ.– Ташкент, 1997.-№7-8.–С.112-113; Масалиева

О. XX аср инглиз-америка тарихшунослигида Бухоро, Хива ва Кукон хонликлари тарихи. Тарих фан. ном.
дисс. … - Ташкент, 1999; Махмудов М., Шарипов У. Хивинское ханство в зарубежной историографии //
Вестник ККО АН РУз., 2006. - №2. — С. 39-42.

2

Каракалпакстаннын Жана тарийхы. Каракалпакстан XIX асирдин екинши ярымынан XXI асирге шекем.. –

Нокис: Каракалпакстан, 2003. – 556 с.

3

Камалов С.К. Вамбери каракалпаклар хаккында // “Вестник” ККО АН РУз. — Нукус, 1998; Его же.

Каракалпаклардын халык болып калиплесиуи хам онын мамлекетлигинин тарийхынан. // “Вестник” ККО
АН РУз., 2001; Его же. ХIХ асирде каракалпаклардын мамлекетшилигин тиклеген кахарман. — Нокис:
Каракалпакстан, 2006.

4

Сарыбаев К.С. История орошения Каракалпакстана (с конца XIX века до наших дней).— Нукус:

Каракалпакстан, 1995.

5

Кощанов Б. Право на вторжение... Неизвестные страницы истории Каракалпакии и Хорезма в 1919-1920 гг.

— Нукус: Каракалпакстан, 1993; Кощанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в
Хивинском ханстве в 1919-1920 гг. — Нукус: Билим, 1997.

6

Сарыбаев М.К. Из истории хлопководства Каракалпакстана в конце ХIХ — начале ХХ века. — Ташкент,

2006; Его же. Политика хлопковой монокультуры Советской власти в Каракалпакстане и ее последствия
(1917-1990 гг.). — Ташкент, 2008.

7

Сейтимбетов М. Дневник М.Н.Чернышевского “Через Усть-Урт в Среднюю Азию” и его значение //

Каспий-Арал өниринин тарихи-мадени муралары атамасындагы халык-аралык конференция материаллары.
Актау, 2007; Его же. Рус изертлеушилеринин мийнетлеринде Каракалпакстан тарийхы бойынша
маглыуматлар (XIX асир акыры XX асир басы) // “Вестник” КГУ. — Нукус, 2008. – № 1.

8

Сайманов С.С. История города Кунграда (ХУШ — первая половина ХIХ вв.). – Автореф. дисс. … канд.

ист. наук. — Нукус, 2001; Его же. Русские миссии и посольства в Хивинском ханстве (XVIII — первое
половина XIX вв.) // “Восток Запад: аспекты взаимодействия”. — Ташкент, 2006. – С. 161-164.

9

Бекимбетов Б.М. История общественно-политического движения за спасение Аральского моря (1960-1990-

е годы.). – Автореф. дисс. ... канд. ист. наук. — Нукус, 2007. – 21 с.

10

ЦГА РУз. ф. И-715, оп. 1, д.9, л. 210-212.


background image

13

изланишларининг самараси ҳисобланди. Бутаков экспедициясининг ҳисобот
материалларига 1848 ва 1849 йиллардаги компания давомида Тарас
Шевченко томонидан бажарилган Орол денгизи соҳиллари манзарасининг
альбоми илова қилинди.

1852 йилда Бутаков Раимга «Перовский» кемаси ва «Обручев» темир

буғли баркасининг бўлакларга ажратилган қисмларини олиб келди. 1853
йилнинг баҳорида Орол флотилиясига асос солган «Перовский» ва
«Обручев» кемалари сувга туширилди. Ўша 1853 йилда флотилия раҳбари
этиб тайинланган Бутаков «Перовский» пароходида тарихда илк бор Сирдарё
бўйлаб сузишни амалга оширди. 1858-1859 йилларда Хивага рус илмий-
дипломатик миссиясининг келишига ёрдам берган Бутаков дарё бўйлаб
юқорига, Нукусгача етиб келиб, тарихда биринчи марта Амударёнинг
гидрографик тадқиқотини амалга оширди.

Игнатьевнинг Хива ва Бухородаги элчилик фаолиятида (1858) Орол

флотилияси катта роль ўйнади; унинг командири А.И.Бутаков миссия
раҳбарининг фармойишига бўйсунди. Бутаков Қўнғиротгача сузиб боришга
муваффақ бўлди. Архив ҳужжатлари ва Бутаковнинг маълумотлари Орол
флотилиясининг 1858-1859 йилларда қўзғолон пайтидаги фаолияти
хроникасини ёритиш имконини туғдирди.

Оренбург

ўлкаси

қўшинлари

қўмондони

генерал-адъютант

Крижановскийнинг 1865 йил 20 апрелда Ҳарбий вазирга ёзган 240-сонли
хатида таъкидланишича, Ўрта Осиёдаги муваффақиятлар ва у ердаги
ҳокимиятнинг, шунингдек, савдо алоқаларининг мустаҳкамланишининг
асосий сабабларидан бири — бу Орол флотилиясининг қониқарли
ҳолатидадир

1

.

1873 йилнинг февралида таркибида бешта отряд (Красноводск,

Мангишлак, Оренбург, Қозоли ва Тошкент отрядлари — жами 13 000 одам)
бўлган чор қўшинлари ва Орол флотилияси А.П.Ситников қўмондонлигида
Хивага ҳужум қилди. 1873 йил 27 апрелда Хива юришида иштирок этган
Орол флотилияси таркибида иккита: «Самарқанд» ва «Перовский»
пароходлари ва учта баржа бор эди. Экипаж таркибида 8 офицер, 1 шифокор,
259 матрос, жумладан, иккита топограф ҳам бўлди

2

.

1873 йил 1 августда Амударёнинг қуйи қисмини ўрганаётган бош штаб

полковниги А.В.Каульбарс серсув Амударё — Қуванчжарма, Давкара
кўллари ва Яни-Сув дарёси орқали Орол денгизига чиқадиган йўлни
қидиради. Бу йўлдан Амударё флотилияси пароходлари Қозолидан Орол
денгизи орқали Амударёга мунтазам қатнай бошлади. Амударё соҳилида
Қабақли қалъаси қурилди.

1874 йилда «Голос» газетаси Чимбойдаги мухбирининг маълумотини

чоп этади. Унда шундай дейилади: «25 июль куни кундузи соат 4 да
«Перовский» пароходи Нукусга келди ва маҳаллий аҳолини ҳайратда
қолдирди»

3

. Француз географи Элизе Реклю таъкидлаганидек, «шу лаҳзадан

1

ЦГА РУз., ф.–И-2740, оп. 2, д.50, л.16.

2

ЦГА РУз., ф.И-2740, оп. 2, д.50, л. 16.

3

Голос. 1874, №231.


background image

14

бошлаб ҳар қандай қийинчиликларга ва пароходлар сузишига қийналадиган
кучли оқимга қарамасдан қуйи Аму бўйлаб кема қатнови тўхтамади»

1

.

«Туркестанские ведомости» газетаси шундай ёзади: «1877 йил 22

мартда «Самарқанд» пароходи Петро-Александровскдан йўлга чиқди.
Учқудуққача муваффақиятли сузди. 30 мартда Қабақли қалъасига етиб келди,
3 апрелда сузишни давом этиб, қайиқларда келтирилган ўтинларни юклади. 7
апрелда Чаржоуга етиб келди. Қайтишда сузиш яна ҳам тез амалга
оширилиб, пароход Петро-Александровскка 18 апрелда етиб келди»

2

.

1878 йилда 9-сонли баржали «Самарқанд» пароходи билан Қозоли ва

Нукус ўртасида шошилинч рейслар амалга оширилди. Рейсларнинг жадвали
қуйидагича эди: пароход Қозолидан 15 майда йўлга тушиб, Нукусга 29 майда
етиб келди, 5 сутка тўхтаб тургандан сўнг 4 июнда яна йўлга тушди ва 15
суткада манзилга етиб борди. Қайтишда 7-8 суткада, Нукусдаги тўхташни
ҳисобга олганда 25 сутка давомида йўлда бўлди

3

.

1878 йилда Орол флотилиясининг таркибига қуйидаги кемалар кирди:

«Самарқанд», «Орол», «Тошкент», «Сирдарё», буғ билан юрадиган
«Обручев» баркаси. №1 дан №10 гача ўнта баржа, бешта паром, 2 та темир
қутидан плонкаут ва ўнта баркас

4

.

1882 йил 26 октябрда генерал-адъютант Черняев томонидан Орол

флотилиясини тарқатиш бўйича комиссия тузилди ва 1883 йил 7 апрелда
пароходларни металломга топшириш ҳақида қарор қабул қилинди.
Флотилияга

қарши

асосий

баҳона

сифатида

давлат

ҳарбий

пароходчилигининг хусусий пароходчиликни ривожлантиришга халақит
қилаётгани, йилига 200.000 рубл сарфланаётгани, кам фойда келтираётгани
кўрсатилди. 1883 йил 16 июнда генерал Черняев Орол флотилиясининг
ҳамма мулкини бош штабга юборишни талаб қилиб, Петербургга телеграмма
юборди. Бу мулклар Амударёдаги пароходчилик тадбиркорларига мукофот
сифатида берилиши, бундан ташқари йилига 150000 рубль миқдорида ёрдам
пули берилиши ҳақида ҳам айтилганди

5

.

Бу вақтда Орол флотилияси таркиби: буғ билан юрадиган «Обручев»

баркаси, “Тошкент”, “Перовский”, “Сирдарё” ва “Орол” пароходларидан
иборат эди

6

.

1884

йилда генерал Черняев томонидан тарқатилган Орол

флотилиясини Туркистоннинг янги генерал-губернатори генерал-адъютант
Розенбах қайта тиклашига тўғри келди, чунки Амударё флотилияси учун
пароходларга ҳали буюртма берилмаганди.

1884 йилнинг кузида буғ билан юрадиган «Обручев» баркаси сувга

туширилди, у Қозоли ва Перовск ўртасида сузарди. Орол флотилияси
пароходлари 1888 йилгача сузиб юрди.

1

Реклю Э. Земля и люди // Новая всемирная география. Б.м. Т.6. 1898. — С.357.

2

Туркестанские ведомости, 1877, №38.

3

ЦГА РУз., ф.И-2740, оп. 2, д.50, л.17.

4

ЦГА РУз., ф.И-2740, оп. 2, д.50, л.18.

5

ЦГА РУз., ф.И-2740, оп. 2, д.50, л.19.

6

ЦГИА РФ, ф.1396, оп.I, д. 232, л.477.


background image

15

Каспийорти ҳарбий темир йўлини Ашхободдан Амударёгача ва ундан

наригача чўзиш ҳақида қарор қабул қилинганида доимий кўприк қуриш
қийинчилиги

ҳисобга

олиниб,

Амударё

флотилиясини

тузиш

лойиҳалаштирилган эди, флотилия учун дастлабки пайтларда икки пароход
ва икки баржа етарли бўлди. Генерал Розенбах ҳатто «Тошкент» пароходига
аскарларни чиқариб Амударё орқали юқорига сузишни ва Афғонистоннинг
чап қирғоғини эгаллашни ҳам ўйлаган эди.

1887 йилда Петербургдаги “Буц ва Помпей” номли инглиз фирмасига

иккита пароход ва иккита баржага буюртма берилди. Пароходларга “Царь”
ва “Царица”, баржаларга — “Петербург” ва “Москва” деган ном берилди. 75
см. гача сувга ботадиган бу пароходлар корпусининг узунлиги 45 метр эди.

1891 йили “Царица” пароходи 7000 рубль сарф қилиб, Орол

флотилияси мулкларини Чоржўйга келтирди

1

. Ўша йили ёзда Амударё

флотилияси пароходи Қозолидан Чоржўйга собиқ Орол флотилияси
устахонасидаги буғ билан юрадиган тўрт кучли машина, иккита пармалагич,
битта рандалайдиган, иккита токарчилик, иккита винт кесувчи станоклар;
металл кесишга мўлжалланган учта гидравлик пресс каби ускуналар
қолдиқларини олиб борди. Орол флотилиясининг қолган мулклари жуда
арзон баҳоларга сотиб юборилган. Шу билан Орол флотилияси тарихи
якунланди.

«Амударё флотилиясининг ташкил топиши ва фаолияти»

деб

номланган учинчи бобда Амударё соҳилидаги мустамлакага айлантирилган
туманларда Россия таъсирини таъминлаш учун 1880-1888 йилларда
Каспийорти темир йўли (Каспий денгизининг шарқий соҳилларидан
Самарқандгача) қурилди. Мазкур ҳарбий темир йўл қурилиши, дарёдаги
ҳарбий гарнизонларнинг темир йўл линияси билан алоқасини таъминлаш,
ҳарбий ва тижорат юк ташишларни амалга ошириш учун Россия
коммуникация тармоқларини қуришга киришилди. 1886-1887 йилларда
Амударё ҳарбий флотилияси ташкил этилди. Флотилия фаолиятининг
бошланғич мақсади унинг низомининг 1

параграфида белгиланиб, шундай

дейилади: «Амударё флотилияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1. Йўловчи ташиш хизматини амалга ошириш, шунингдек, давлат ва

хусусий шахслар учун Амударё орқали юк ташишни йўлга қўйиш;

2. Тинч пайтларда, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар бошланганда ҳарбий

қурол-аслаҳаларни, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни ташишда Туркистон
ҳарбий округи қўшинларига ёрдам бериш;

3. Каспийорти ҳарбий темир йўлининг эҳтиёжини қондириш;
4. Гидрографик ишларни амалга ошириш»

2

.

Амударё флотилияси бошқармаси ва асосий порти Чоржўйда

жойлашган эди. 1887 йилда Амударёда дастлаб Чоржўйдан Керкигача,
сўнгра Темизгача кема қатнови йўлга қўйилди. 1888 йилда «Царь», «Царица»
кемалари ва «Москва», «Петербург» баржалари (10 минг пуд юк ташиш

1

ЦГА РУз., ф.И-2740, оп. 2, д. 50, л. 23.

2

ЦГА РУз., ф.И-1089, оп. 1, д. 54, л.2.


background image

16

қуввати билан) Петро-Александровскдан Керкигача бўлган участкада суза
бошлади.

Ўрта Осиё ва Тошкент-Оренбург темир йўллари қурилишининг

бошланиши билан Амударё флотилияси юк ташиш хизматининг аҳамияти
янада ортди: «Ўрта Осиё темир йўллари муносабати билан Амударё сув
йўли, бир томондан, Афғонистондан, жанубий-шарқий ва дарё соҳилидаги
Бухородан, Хива ва Амударё бўлимидан Чоржўй станцияларига олиб
келинган юкларни Европа Россиясига йўналтиришда табиий кириш йўли
ҳисобланса, иккинчи томондан, ўша сув йўли рус маҳсулотларининг
Чоржўйдан биз билан чегарадош, Амударё соҳилларида жойлашган ерларга
ташишда хизмат қилади»

1

.

1895-1901 йилларда флотилия 4 та пароход, 2 та буғли катер, буғли

баркас, 13 та баржа билан тўлиқтирилди: 1894-йилда Чоржўйда «Цесаревич»
кемаси қурилди, 1898 йилда «Великий князь», «Великая княжна Ольга»
кемалари, 1901 йилда «Император Николай П» кемаси ва «Екатеринослав»
катери сувга туширилди

2

. Кемалар Чоржўй — Петро-Александровск ва

Чоржўй — Керки-Келиф — Термез участкаларида почта-йўловчи ва юк
ташиш билан машғул бўлса, айрим пароходлар Орол денгизи орқали
Сирдарёга чиқди. Навигация йилига 8,5—10 ойгача давом этди.

1905-1908 йиллар ҳолатига йилига ўртача 77 рейс амалга оширилган

бўлса, уларда 17 минг йўловчи ва 530 минг пуд юк ташилди

3

.

Амударёнинг умумий юк айланиши 1907 йилда 3300 минг пудни

ташкил қилди, унинг тақсимланиши қуйидагича:

● Файзобод қалъадан Патта-Гиссар (Термез)гача йўлнинг юқори

участкасида юк айланиши 100 минг пудни ташкил қилди;

● ўрта участкада — Патта-Гиссардан Чоржўйгача 120 минг пуд;
● қуйи участкада — Чоржўйдан Амударё бўлими ва Хива хонлигигача

— 2 млн. пуд атрофида

4

.

1907 йилги навигация даврида Амударё флотилияси кемалари билан

850 минг пуд, жумладан, 250 минг пуд мазут, 138 минг пуд давлат юклари ва
462 минг пуд хусусий тижорат юклари ташилди. 2,5 млн. пуд атрофидаги
юклар маҳаллий қайиқлар ва туялар ёрдамида ташилди. Бундан келиб
чиқадики, Амударё флотилияси кемалари томонидан ташилган хусусий
тижорат юклари Амударёнинг умумий юк айланмасининг 15 % ини ташкил
қилади

5

.

1913 йилда Амударё ҳарбий флотилиясининг юк ташиш қуввати 10

минг пуд бўлган 6 та пароход ва металл баржаларга эга эди. Хусусий
шахслар ва «Хива» ҳиссадорлик жамияти Амударё кемаларининг эгаси
ҳисобланарди. Савдо-сотиқ ишларининг авж олиши ва Россия капиталининг
Ўрта Осиёга чуқурроқ кириб бориши дарё орқали юк ташиш ҳажмини

1

ЦГВА РФ, ф.1396, оп.1, д.230, л.74.

2

ЦГВА РФ, ф.148, оп.1, д.7, л.134. Архив Среднеазиатского пароходства, оп.8,д.143, л.103-104.

3

ЦГА РУз., ф.И-1089, оп.1, д. 54, л. 45

4

«Туркестанские ведомости» за 1908 год. №№212, 213, 219, 220, 221.

5

Подсчитано нами на основе данных «Туркестанские ведомости» за 1908 год. №№212, 213, 219, 220, 221.


background image

17

кўпайтирди. Амударёда 5-10 тонна юк ташиш қувватига эга қайиқлар –
палубасиз улкан кемалар ҳаракат қилди.

1913 йилда уларнинг сони 1,5 минг атрофида эди. Оқимга қарши

сузишда улар соҳилга боғланган арқонлар ёрдамида ҳаракат қиларди.
Оддийлигига қарамасдан айнан ушбу транспорт тури Амударё бўйлаб юк
ташишда муҳим роль ўйнади, уларнинг ёрдами билан 40-50 минг тоннагача
юк ташилди. 1913 йилда дарё орқали юк жўнатиш 129 минг, қабул қилиш эса
74 минг тоннани ташкил этди

1

.

Амударё флотилияси кемалари чегарадаги туманлардан Россияга

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказган бўлса, қайтишда Россиядан
саноат молларини олиб келарди. 1914 йилги навигация даврида Россиянинг
Европадаги қисмига Амударё флотилияси кемалари томонидан 457 620 пуд
юк, жумладан, 21 937 пуд пахта хомашёси, 1 627 пуд тери, 250 пуд қоракўл,
1679 пуд қўй териси, 5 213 пуд беда уруғи, 3 391 пуд жун, 408 пуд ипак
келтирилди. Ўша даврнинг ўзида флотилия Бухоро, Хива ва Амударё
бўлимига Россиядан қуйидаги юкларни (пудларда) олиб келди: деҳқончилик
қуроллари — 252, керосин — 16 538, ёғоч материаллари — 27 363, ҳар хил
мануфактура — 2 292, қанд — 15 387

2

.

Орол денгизи ва Амударёда юк ташиш билан ҳарбий флотилиядан

ташқари шахсий кемаларнинг эгалари ҳам шуғулланди. Хўжайинлари Волга
бўйи савдогарлари Сироткин ва Лапшин бўлган «Хива» жамияти уларнинг
энг йириги эди. «Хива» жамияти Орол денгизида 5 та ўзи юрар кема, 5 та
елканли ва 4 та ёғоч баржаларга эга бўлди. Унинг флоти Амударёда 3 та
пароход, 1 та ўзи юрар ва 4 та бошқариладиган баржани ташкил қилди

3

.

Биринчи жаҳон уруши пайтида Амударё ҳарбий флотилияси сезиларли

даражада жабр кўрди. Флотилиянинг аксарият қисми таъмирлаш ишларини
талаб қиларди.

1918 йилнинг июлида Каспийорти фронтининг ҳарбий-сиёсий штаби

ҳарбий ҳаракатларга, жумладан, Амударё флотилиясига бевосита раҳбарлик
қилишни ўз қўлларига олди.

1918 йилнинг октябрида «Тошкент» кемаси жамоаси баржаси билан

Петро-Александровскка қараб йўл олиш ҳақида Каспийорти фронти ҳарбий-
сиёсий штабидан буйруқ олди, бу баржада Н.А.Шайдаков қўмондонлигидаги
қизил гвардия отряди аъзолари бор эди. Кемага капитан Панский етакчилик
қилган бўлса, машина командасини механик Митрофанов бошқарди, палуба
командаси таркибига Баромикин, Тоуг, Федоренко, машина командаси
таркибига — Яковлев, Инкин, Гребнев, Митрошинлар кирди

4

.

Отряд командири Кемпчинскийнинг буйруғига биноан, баржа Петро-

Александровскка 12 км. масофада тўхтади. Петро-Александровск пристанига
яқинлашганда икки марта давомий гудок ва икки марта артиллериядан ўқ

1

ЦГА РУз., ф.И-1369, оп.1, д.11, л.2.

2

ЦГА Республики Узбекистан, ф.И-16, оп.1, д.808, лл.10-14.

3

Толстых И.И. По Аму-Дарье война // Они боролись за советскую власть. Воспоминания участников

Октябрьской революции и гражданской войны в Каракалпакии. Нукус: Каракалпакстан, 1977. — С.62.

4

Толстых Н.И. По Аму-Дарье война // Они боролись за советскую власть. Воспоминания участников

Октябрьской революции и гражданской войны в Каракалпакии. Нукус: Каракалпакстан, 1977. — С.62.


background image

18

отиш орқали ўзининг келганлигини маълум қилди, бу эса қамалдаги
аскарларнинг руҳиятини кўтариб, Жунаид хоннинг одамларини саросимага
солиб қўйди. Пароходдан артиллерия ва милтиқ ўқларининг отилиши билан
Урал посёлкаси кечувида Жунаид хон қўшинларининг чекиниш йўли тўсиб
қўйилди.

Музда қолган «Тошкент» пароходи 1918 йилнинг қиш мавсуми

давомида бир жойда қўзғалмасдан турди. 1919 йилнинг баҳорида эса муз
эриши билан пароход ўрнидан қўзғалиб, Чоржўй томон йўл олди.

1919 йилнинг мартида С.Наумов қўмондонлигида қайта ташкил

этилган отряд «Самарқанд» пароходи тортган икки баржада бутунлай ҳарбий
тайёр ҳолатда Петро-Александровск гарнизонини кучайтириш мақсадида
Амударёнинг қуйи қисмига сузиб кетди. Шу пайт ўзида Амударёнинг чап
қирғоғи бўйлаб ўша томонга 120 та ҳарбийлардан иборат кавалерия ҳам йўл
олди

1

.

1919 йилнинг майида Каспийорти фронтида ўзгаришлар юз берди.

«Тошкент» пароходи командаси жанговар буйруқ олди — у ўқ-дорилар
юкланган «Киев» ва «Двина» баржаларини Термездан Чоржўйга келтириши
лозим эди. Чоржўй йўлида қуролли тўқнашувлар тез-тез бўлиб турарди.
Лекин, «Тошкент» кемаси душманлар учун олиб бўлмас сузувчи қалъа эди.

Амударё ҳарбий флотилиясининг бундан кейинги фаолияти РКП (б)

марказий қўмитаси, РСФСР Совнаркоми ва Турккомиссиянинг Ўрта
Осиёдаги мухтор вакилининг ҳарбий доктринаси билан узвий боғлиқ. «Хива
ва Бухоро — ички фронт» ғояси ҳукм сурарди. Қизил Армиянинг
Туркистондаги жангари ҳаракатларида Амударё ҳарбий флотилиясига муҳим
рол берилди.

1919 йил 14 августдаги қўзғолонни бостириш учун 17 августда Петро-

Александровскка Н.А.Шайдаков қўмондонлигидаги отряд етиб келади. 1919
йилнинг 10 ноябрь ҳолатига Н.А.Шайдаков отрядида 700 нафар одам, 5 та
тўп, 4 та бомбамет ва 6 та пулемёт бор эди. 11 ноябр куни «Хивинец»
буксирли пароходи, «Верный» теплоходи ва учта баржага жойлашган отряд
Петро-Александровскдан Нукус қўрғонига йўл олди. 150 нафар кишидан
иборат отлиқ қўшин соҳил бўйлаб ҳаракатланган бўлса, қолганлари —
пароход, теплоход ва 3 та баржада ҳаракат қилди.

1919 йил ноябр ойида Туркистон Республикаси қўшинлари Хива

хонлиги ҳудудига бостириб кирди. Бу юришда «Хивинец» пароходи,
«Верный» теплоходи, учта баржа фаол иштирок этди. Н.А.Шайдаков
бошчилигидаги отряд Кўҳна-Урганч — Қипчоқ — Гурлан — Хива
йўналишида ҳаракат қилди. Д.А.Костюков қўмондонлигидаги учинчи рота
эса Хўжайлида қолди

2

.

Каспийорти фронти қўмондонининг ва 1920 йилдаги Чарджоу шаҳри

ҳарбий комиссарининг баённомасида «Эски даврнинг ҳарбий флотилияси, —

1

Баширов Х.А. Всеокрушающая лавина // Они боролись за советскую власть. Воспоминания участников

Октябрьской революции и гражданской войны в Каракалпакии. Нукус: Каракалпакстан, 1977. — С.115-116.

2

Левин А.Т. Не померкнет слава тех дней // Они боролись за советскую власть. Воспоминания участников

Октябрьской революции и гражданской войны в Каракалпакии. Нукус: Каракалпакстан, 1977. — С.115-116.


background image

19

деб кўрсатилади,— унинг 30 та кемаси, устахоналари, портлари ва барча
ишчилари билан Каспийорти фронти юзага келган дастлабки кунлардан-оқ
уни ҳимоя қилди. 1918 йил июл ойида унинг устахоналаридан 150 га яқин
киши Каспийорти фронтида ҳаракат қилаётган Қизил гвардия сафига бориб
қўшилди. Фронтларда ўнлаб кемалар оқ казакларга қарши жанг қилди.
Кемаларнинг яна бир қисми юқори оқимда — Керкида, Термизда
Каспийорти фронтидан келаётган душманларга, шунингдек, амирлик
жангчиларига қарши курашди. Командир, лоцманларнинг моҳир раҳбарлиги
ва кемалар командаларининг ҳал қилувчи ҳаракатлари, мардлиги ва
каҳрамонлиги туфайли Амударё флотилияси фронтнинг тугашига ва айрим
участкаларда (Хива, Керки, Термиз) ҳам, бутун фронт бўйлаб ҳам
душманнинг тўлиқ йўқ қилинишига ёрдам берди»

1

.

Амударё ҳарбий флотилияси 1920 йил февралда Г.Г.Пинский

қўмондонлиги, С.Крамм комиссарлиги (феврал — апрел 1920) остида қайта
тузилди ва Туркистон фронтига бўйсунди. Унинг бош базаси Чоржўй
шаҳрида жойлашди.

Туркистон йўллари ҳарбий раҳбарининг 1920 йил 4 мартдаги фронт

қўшинига чиқарган 94-сонли буйруғи асосида Амударё ҳарбий флотилияси
ўз тасарруфидаги Амударё дарё флотилияси билан ажралиб чиқди, унга
фронт флотилиясининг раҳбари раис этиб тайинланди. 1920 йил 8 январдаги
1-армия қўшинларига чиқарилган 0120-сонли буйруқ асосида Амударё
флотилияси армия тасарруфига ўтди.

М.Н.Калинин (у ўзи комиссар) қўмондонлигидаги Амударё ҳарбий

флотилияси 1920 йил апрелда Орол флотилияси таркибига қўшиб олинди.

1920 йил август ойининг ўрталарида Туркистон фронти қўмондони

М.В.Фрунзенинг буйруғига биноан, Амударё ҳарбий флотилияси амирликка
қарши жангларда қатнашиш учун қўшин таркибига қўшиб олинди.

И.И.Амелин,

А.А.Абрамов,

П.Н.Адволоткин,

Н.Я.Арзамасцев,

И.А.Барамыкин,

Ф.С.Бедин,

Б.Бетутов,

М.Ф.Бородин,

Н.В.Бушуев,

Д.Д.Головяшкин, М.М.Гольцер, Н.В.Глухов, С.Э.Гребнев, Д.Д.Ефремов,
Д.Н.Иванов, В.А.Коваш, М.Г.Краснихин, Э.К.Крумин, Ф.В.Курошин,
А.Г.Левин, Н.В.Лейтгольд, М.Г.Морозов, М.Г.Михайлюков, С.Е.Мангушев,
И.Н.Митрофанов, Е.Е.Полузин, С.Я.Росалов, М.А.Пьянков, И.В.Попов,
В.А.Першин, А.Л.Тимошенко, Ф.П.Тишков, Н.Тихонов, Н.И.Толстых,
Н.С.Фролов, Ф.Ф.Хрони, Н.А.Шайдаков, Н.М.Юрочкин ва бошқаларнинг
исмлари Амударё ҳарбий флотилиясининг йилномасига зарҳал ҳарфлар
билан битилган.

1920 йил 17 ноябрда фронт қўшинларига чиқарилган 868-сонли

буйруққа биноан Орол флотилияси Туркистон Республикаси давлат
балиқчилик бошқармаси тасарруфига берилди. Флотилиянинг қайта тиклаш
даврида, «янги иқтисодий сиёсат», «саноатлаштириш», «қишлоқ хўжалигини
жамоалаштириш» йилларида халқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш билан
боғлиқ оддий фаолияти бошланди.

1

Центральный архив Российской армии. Ф.110, оп.1 д.266, л.4.


background image

20


background image

21

ХУЛОСА

А.И.Бутаковнинг илмий экспедицияси тарихда илк бор Орол

денгизининг аниқ харитасини яратди, номаълум оролларни кашф этди,
география ва тарих фанига катта ҳисса қўшди. Айнан контр-адмирал
А.И.Бутаковнинг илмий ва ҳарбий фаолияти Орол флотилиясининг
шаклланишига асос солди.

Орол флотилияси Орол денгизи ҳавзасидаги ҳарбий-сиёсий воқеалар

пайтида, айниқса, 1858-1859 йилларда Муҳаммад Фана хон бошчилигидаги
Қўнғирот қўзғолони вақтида фаол иштирок этди.

Кейинги даврларда Орол флотилияси кенгайиб, янги кема ва баржалар

пайдо бўлди, порт ва қароргоҳлар қурилди, бу эса ўз навбатида Хива
хонлигини босиб олишда қўл келди.

Орол флотилияси рус қўшинларининг Хива юришида фаол иштирок

этди, Оренбург отрядининг муваффақиятли силжишида пароходлар билан
таъминлади.

1870-1883 йилларда Орол флотилияси янги пароход ва баржаларга эга

бўлди, юк ташиш ҳажми ортди.

Амударё флотилияси Ўрта Осиёдаги фуқаролар урушида фаол иштирок

этди, советларга қарши кучларни йўқ қилишда Туркистон қўшинларига
ёрдам берди. Унинг таркибида 10 та канонер қайиқлар, 2 та катер ва 19 та
ёрдамчи кемалар мавжуд бўлди.

Орол ва Амударё флотилиялари фаолиятининг тарихий тажрибасини

ўрганиш бугунги кунда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки Ўзбекистон
Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда транзит транспорт коридорини
яратишни кўзламоқда, бу эса уларга денгиз портларига чиқиш ва қадимий
Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш имконини беради. Ушбу мақсадда Ўрта
Осиё давлатлари, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг бошқа давлатлари
билан ҳукуматлараро шартнома имзоланди ва Теджен-Серахс-Мешхед темир
йўл линиясининг қурилиши амалга оширилмоқда, Пекин ва Стамбулни
бирлаштирадиган бу линия Трансосиё магистралининг бир қисми
ҳисобланади. Мазкур транспорт коридори орқали ҳаракатнинг бошланичи,
Тинч океанининг Осиё қисмидаги давлатлар ва ғарбга — Туркия ва Европага
чиқиш юк ташишни деярли икки баробар қисқартиради. Ўзбекистоннинг
коммуникация ва транспорт билан таъминланишида «ТАСИС» дастури
доирасидаги «Трасека» лойиҳасининг амалга оширилиши муҳим аҳамият
касб этади, бу лойиҳа Ўрта Осиё, Озарбайжон, Грузия орқали Қора денгиз
портларига ўтадиган транскавказ магистралининг шаклланишини назарда
тутади.

Ўзбекистон

Республикасининг

давлат

мустақиллигини

мустаҳкамлашда ва келажакдаги ривожланишида сув транспорти катта ўрин
тутади. 1994 йилда дарё флоти Ўзбекистон сув транспорти этиб қайта ташкил
этилди. Ўрта Осиё пароходчилигининг Ўзбекистон бўлими базасида
«Ўзавтотранс» корпорацияси ҳузурида «Термез дарё порти», «Хоразм дарё
флоти», «Қорақалпоқ дарё флоти» каби ишлаб чиқариш бирлашмалари


background image

22

ташкил қилинди. Ўзбекистон сув транспорти ҳозирда 150 га яқин теплоход,
баржа, землесос, сузувчи экскаваторлар, порт кранлари ва ҳоказо техник
воситаларга эга. Ўзбекистон сув йўлларининг умумий узунлиги 1000
километр атрофидаги масофани ташкил қилади. Халқ хўжалиги юклари
асосан Термез-Ҳайратон, Шарловиқ-Тўрткўл, Хўжайли-Тўрткўл, Хўжайли-
Беруний, Қоратов-Тахиатош орқали ташилади. Кўриниб турганидек,
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида муҳим портлар жойлашган. 1998
йилда Ўзбекистон дарё флоти ёрдами билан 1 млн. тоннадан ортиқ юк
ташилди.

Амалий тавсиялар берилди:

Марказий Осиё олимларининг саъйи ҳаракати билан «Орол денгизи,

қадимий даврдан бизнинг кунларимизгача Амударё ва Сирдарё
кемачилигининг тарихи» мавзусида қатор монография ва брошюраларни
нашр этиш зарурияти юзага келди. Уларда Орол денгизи, Амударё ва
Сидарёда флотилияларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши ўз
аксини топиши лозим. Бундай тадқиқотлар Амударё ва Сирдарёнинг қуйи
қисмида кемачиликнинг кўп йиллик ривожланиш тарихини кузатиш
имконини беради;

Ҳозирги кунда экологик муаммолар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг

учун ҳам Қорақалпоғистонда экотуризм музейларини ташкил қилишда бир
пайтлардаги кучли балиқчилик флотилиясининг табиатни асрашга
йўналтирилган расмларидан фойдаланиш анча самарали ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг

2008-2012 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури доирасида катта ишлар
амалга оширилмоқда. Оролбўйининг табиий биологик фондини сақлаш,
Орол инқирозининг атроф-муҳитга ва энг асосийси, бу ҳудудда истиқомат
қилаётган юз минглаб, миллионлаб одамларнинг ҳаёти ва фаолиятига салбий
таъсирини қисқартириш — бугунги куннинг муҳим долзарб масаласи
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2010
йилнинг 20 сентябрида БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларига
бағишланган пленар мажлисида сўзлаган нутқида айнан шу масалага алоҳида
этъибор қаратди. Бу соҳада тарғибот ишларини кучайтириш долзарб вазифа
ҳисобланади.












background image

23

Эълон қилинган ишлар рўйхати:

1. Сулайманов С.А. Изучение А.Бутаковым Аральского моря во второй

половине ХIХ в. // “Вестник” ККО АНРУ., 2006. – № 2.

С. 53-56

2. Сулайманов С.А. История создания Аральской военной флотилии //

Материалы международной научной конференции “Восток-Запад: аспекты
взаимодействия”. — Ташкент, 2006.

С.169-172

3. Сулайманов С.А. Аральская флотилия и описание островов

Аральского моря // “Вестник” ККО АНРУз., 2007. – № 2.

С. 68-70

4. Сайманов С.С., Сулайманов С.А. Пути сообщения Хивинского

ханства // “Вестник” ККО АНРУз., 2007. – № 3.

С.64-65

5. Сулайманов С.А., Сапаров Н.Ж. О судоходстве по реке Амударья и

его руслах // Материалы Международного симпозиума “Приаралья на
перекрестке культур”, посвященного 100-летию со дня рождения
С.П.Толстова. — Нукус, 2007.

С.81-82

6. Сайманов С.С., Сулайманов С.А. Рыболовство в низовьях Амударьи в

Х1Х в. // “Вестник” ККО АНРУз., 2008. – № 4.

С. 48-50

7. Сулайманов С.А.

Торгово-экономические пути связи Хивинского

ханства с другими странами в XIX в.

// Материалы IV международной

научно-практической конференции “Егуновские чтения”. — Улан-Удэ, 2008.

С. 212-213

8. Сулайманов С.А., Сайманов С.С. Низовья Амударьи на рисунках XIX

века // “Вестник” КГУ. — Нукус, 2009. – № 2.

С. 62-65

9. Сулайманов С.А.

К изучению историографии истории

Аральской и

Амударьинской флотилии // Тезисы Республиканской научно-практической
конференции “Наука Каракалпакстана: вчера, сегодня, завтра”, посвященной
50-летию

Каракалпакского отделения Академии наук Республики

Узбекистан. — Нукус, 2009.

С.170-171

10. Сулайманов С.А. История создания и деятельности Аральской

флотилии

//

Материалы

II

международной

научно-практической

конференции “Историко-культурное наследие Арало-Каспийского региона”.
— Актау, 2010.

С. 87-90












background image

24

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Сулайманов

Саламат Арепбаевичнинг 07.00.01. — “Ўзбекистон тарихи”

ихтисослиги бўйича ”Орол ва Амударё флотилияси тарихи (1847-

1920 йй)” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

Амударё, Сирдарё, Орол денгизи, флотилия,

А.И.Бутаков, тажовуз, Хива юриши, балиқчилик, кемасозлик, биринчи жаҳон
уруши, Хива хонлиги, Қорақалпоғистон.

Тадқиқот обьекти:

Орол ва

Амударё флотилияси фаолияти.

Ишнинг

мақсади:

1847-1920

йилларда

Орол

ва

Амударё

флотилиясининг ташкил этилиши ва фаолияти ноёб тарихий тажрибасини
ўрганиш. Тадқиқотда мазкур флотилиянинг асбоб-ускуналар ва механизмлар
билан таъминланиши ретроспектив нуқтаи назаридан чуқур таҳлил
қилинади.

Тадқиқот

усули:

муаммоли-хронологик,

солиштирма-таҳлилий,

тарихий-ретроспектив, ижтимоий-статистик.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Ишда XIX асрнинг

иккинчи ярми — XX асрнинг биринчи чорагида Орол денгизи ва
Амударёдаги сув йўллари алоқасининг реал манзараси акс эттирилган.
Ўлканинг сиёсий, ҳарбий, маданий тараққиётида, халқ хўжалигининг
ривожланишида флотилиянинг қўшган ҳиссаси ажратиб кўрсатилиб, XIX
асрнинг иккинчи ярмидаги ҳарбий экспедицияларнинг моҳияти атрофлича
тушунтирилди. Диссертацияда Қорақалпоғистоннинг сув йўллари алоқасини
тиклашдаги муҳим масалалар қайта аниқланди ва флотилияни ташкил қилиш
тажрибаси танқидий баҳоланди. Орол денгизининг қуриши ва Амударёнинг
қуйи қисмида юк ташиш хизматининг йўқолишига сабаб бўлган подшо ва
большевиклар стратегиясининг камчиликларига таъриф берилади.

Ишнинг амалий аҳамияти:

тадқиқот ва тавсияларнинг натижалари

жамиятнинг иқтисодий ривожланишида муҳим масалаларни ҳал қилишда
фойдаланилиши мумкин. Ундан Қорақалпоғистоннинг янги тарихи бўйича
умумлаштирилган асарлар ёзиш, монографик тадқиқотларни тайёрлашда
фойдаланиш мумкин.

Тадбиқ қилиш даражаси ва самарадорлиги:

тадқиқот натижалари

диссертантнинг илмий анжуманлардаги чиқишларида, шунингдек, илмий
мақолаларида ва тезисларида ўз аксини топган.

Қўлланиш соҳаси:

“Ўзбекистон тарихи”, “Қорақалпоғистон тарихи”,

“Хоразм тарихи” бўйича ўқув қўлланмалар, туризм соҳасида давлат
муассасалари амалиёти, ҳарбий ва фуқаролик кемасозлиги.


background image

25

РЕЗЮМЕ

диссертации Сулайманова Саламат Арепбаевича на тему: “История

Аральской и Амударьинской флотилий (1847-1920 гг.)“,

на соискание учёной степени кандидата исторических наук по

специальности 07.00.01. — История Узбекистана

Ключевые слова:

Амударья, Сырдарья, Аральское море, флотилия,

А.И.Бутаков, экспансия, Хивинский поход, рыболовство, судоходство,
первая мировая война, Хивинское ханство, Каракалпакстан.

Объект исследования:

деятельность Аральской и Амударьинской

флотилий.

Цель работы:

осмыслить уникальный исторический опыт создания и

функционирования Аральской и Амударьинской флотилий в 1847-1920-е
годы. В исследовании проводится ретроспективный анализ и осмысление
инструментария и механизма создания этих флотилий.

Методы исследования:

проблемно-хронологический, сравнительно-

аналитический, историко-ретроспективный, социально-статистический.

Полученные результаты и их новизна:

В работе показана наиболее

реальная картина существования во второй половине ХIХ — в первой
четверти ХХ вв. водных путей сообщения в Аральском море и Амударье,
определен вклад флотилий в политическом, военном, культурном,
народнохозяйственном развитии края, осмыслена сущность военных
экспедиций второй половины ХIХ в. В диссертации переосмысливаются
многие ключевые вопросы восстановления водных путей сообщений
Каракалпакстана, критически оценивается опыт создания флотилий,
определяются недуги царской и большевистской стратегии, приведшей к
усыханию Аральского моря и потере Амударьи в своих низовьях функций
перевозки.

Практическое значение работы:

Результаты исследования и

рекомендации, сформулированные автором, могут быть использованы в
обеспечении задач экономического развития общества. Они могут найти
применение при написании обобщающих трудов по новой истории
Каракалпакстана, в подготовке монографических исследований, связанных с
проблемами развития нашей республики.

Степень внедрения и эффективность:

результаты исследования нашли

свое отражение в выступлениях диссертанта на научных конференциях, а
также в научных статьях и тезисах.

Область применения:

учебные пособия по предметам “История

Узбекистана”, “История Каракалпакстана”, “История Хорезма”, Практика
государственных учреждений в области туризма, военное и гражданское
судоходство.



background image

26

RESUME

Thesis of Sulaymanov Salamat Arepbaevich on the scientific degree

competition of the history science, speciality 07.00.01. — History of

Uzbekistan subjects: "History of Aral and Amudary’s fleet (1847-1920)"

Key words:

The Amudary, the Syrdary, the Aral Sea, the fleet, A.I.Butakov,

expantion, Hivinskiy march, fishing, navigation, the first world war, of monarhy
Hiva, Karakalpakstan.

Subjects of the inquiry:

activity of Aral and Amudary fleet.

Aim of the inquiry:

comprehend the unique history experience of the

creation and operation of Aral and Amudary’s fleet in 1847-1920-e years. In the
study retrospective analysis and comprehension toolbox and mechanism of the
creation is conducted fleet.

Methods of inquiry:

problem-chronological, relatively-analytical, historian-

retrospective, social-statistical.

The results achieved and their novelty:

In this work the most real picture of

existence in the second half XIX — in the first fourth XX centures waterways of
the message in Aral sea and Amudary, is snown contribution fleet in political,
military, cultural, it is given birth-economic development of the edge, intelligent
essence military expedition second half XIX century. Is determined thesis re-
comprehension many key questions of the recovering the waterways of the
messages of Karakalpakstan, is critically valued experience of the creation fleet,
are defined ills tsarist and bolshevik strategy, led to the volumn of water aral sea
has dropped and loss Amudary in their own lower reached function transportation.

Practical value:

Results of the study and recommendations, worded by author

can be used in ensuring the problems of the economic development society. They
can find using when writing generalising works on new history of Karakalpakstan,
in preparing the monographic studies, in accordance with the problem of the
development of our republic.

Degree of embed and effectivity:

results of the study have found its

reflection in scientific conferences, as well as in scientific article and thesis.

Sphere of usage:

scholastic allowances on subject "History of Uzbekistan",

"History of Karakalpakstan", "History of Horezm", Practice of the state institutions
in the field of tourism, war and citizen navigation.

Bibliografik manbalar

Сулайманов С.А. Изучение А.Бутаковым Аральского моря во второй половине XIX в. // “Вестник” ККО АИРУ., 2006. - № 2. - С. 53-56

Сулайманов С.А. История создания Аральской военной флотилии // Материалы международной научной конференции “Восток-Запад: аспекты взаимодействия”. — Ташкент, 2006. - С. 169-172

Сулайманов С.А. Аральская флотилия и описание островов Аральского моря // “Вестник” ККО АНРУз., 2007. - № 2. - С. 68-70

Сайманов С.С., Сулайманов С.А. Пути сообщения Хивинского ханства // “Вестник” ККО АНРУз., 2007. - № 3 - С.64-65

Сулайманов С.А., Сапаров Н.Ж. О судоходстве по реке Амударья и его руслах // Материалы Международного симпозиума “Приаралья на перекрестке культур”, посвященного 100-летию со дня рождения С.П.Толстова. — Нукус, 2007. - С.81-82

Сайманов С.С., Сулайманов С.А. Рыболовство в низовьях Амударьи в X1X в. // “Вестник” ККО АНРУз., 2008. - № 4. - С. 48-50

Сулайманов С.А. Торгово-экономические пути связи Хивинского ханства с другими странами в XIX в. // Материалы IV международной научно-практической конференции “Егуновские чтения”. — Улан-Удэ, 2008. -С.212-213

Сулайманов С.А., Сайманов С.С. Низовья Амударьи на рисунках XIX века // “Вестник” КГУ. — Нукус, 2009. - № 2. - С. 62-65

Сулайманов С.А. К изучению историографии истории Аральской и Амударьинской флотилии // Тезисы Республиканской научно-практической конференции “Наука Каракалпакстана: вчера, сегодня, завтра”, посвященной 50-летию Каракалпакского отделения Академии наук Республики Узбекистан. — Нукус, 2009. - С. 170-171

Сулайманов С.А. История создания и деятельности Аральской флотилии // Материалы II международной научно-практической конференции “Историко-культурное наследие Арало-Каспийского региона”. — Актау, 2010. - С. 87-90