Мавзунинг долзарблиги. Маданий-маънавий мсроснинг кўплиги, бой ва ранг-баранглиги хамда кадимийлиги билан Узбекистан дунёда етакчи ўринлардан бирида туради. Шуниси эътиборлики, бугунги кунга қадар Ўрта Осиё давлатларида жойлашган 6 та маданий мсрос объсктлари “Бутунжахон маданий мсрослари рўйхати”дан жой олган бўлса, шундан 5 таси Узбекистан Рсспубликаси ҳудудида жойлашган. Ҳозирги вақтда барча тарихий объсктларни ҳимоялаш, саклаб колишда давлат назорати ўрнатилган. Мустакиллик йиллари халқимизнинг ўзлигини уйғотиб, руҳий-маънавий юксалтириш ва миллий таракқиётимизни таъминлаш учун ўтмиш мсросимизни тиклаш ва ривожлантириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Эндиликда улуғ аждодларимиз яратиб қолдирган ғоят бой ва ранг-баранг моддий ҳамда маънавий мсрослар тикланиб, халкимиз ҳаётига янги мазмун бахш этмокда. Улар биз учун факат ўтмишдан колган ёдгорликларгина эмас, балки аждодларимизнинг мсхнати, акл-идроки ва тафаккурининг улкан ютуғи, бсбаҳо бойлигимиз, маънавиятимиз шаклланишининг битмас манбаидир.
Юртимизнинг ссрқирра ва кадимги мсъморий ёдгорликларини сақлаб қолиш борасидаги таъмир ишларини илмий ўрганиш ва замонавий музей-қўриқхона сифатида янги туризм инфраструктурасини яратиш нафақат Узбекистан ва бутун Урта Осиё миқёсида, шунингдек жаҳон илмий тадқикотчилари ўртасида ҳам катта кизиқиш уйғотмокда. Таъмиршуносликда эски услубларни чуқур тадкиқ этган ҳолда, янги услубларни ёдгорликларнинг ижобий таъмирланиши борасида уйгунлаштирилиши ва қўлланилиши ҳолатлари ҳамда замонавий музейлаштириш муаммолари назарий баён этилмаган бўлиб, фақатгина амалий кўринишларида акс эттирилиб, умумий архив ҳужжатларида кискача баён этиб ўтилган. Биз ушбу илмий иш борасида мавзу доирасидаги турли мсъморлар томонидан таъмир жараёнлари кайд этилган дсярли барча маълумотларни жамлаб, ёдгорликларда олиб борилган таъмирлаш, тиклаш ишларини яхлит кўринишда бсришга харакат қиламиз. Таъмирлаш ишлари бсвосита ёдгорликларнинг бадиий кийматини сақлаб қолиб, уларни оммага тадбиқ этиш вазифасини хам камраб олади. Ушбу маънавий ва моддий бойликларимизни сақлаш услубиятини ўрганиш, ундаги салбий оқибатларга олиб келадиган холатларни бартараф этиш ва уларни замонавий музсйлаштириш малакавий битирув ишимизнинг асоси хисобланади. Шу туфайли хам бу мавзу алохида ахамият касб этади ва илмий ўрганиш учун долзарб бўлиб колади.
Мақсад ва вазифалар. Ўрта Осиёда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш амалиёти тарихининг вужудга кслиши, унинг илк асосчилари, ушбу борада кенг изланишлар олиб борган ташкилотлар, замонавий таъмир амалиётлари ҳамда замонавий музейлаштириш ҳакида маълумот бсриш, шунингдек илк таъмир ишларининг салбий ва ижобий ҳолатлари, халк усталарининг тажрибаларидан фойдаланиш амалиёти тарихини ўрганиш ва бу услубларни замонавий таъмир услубларига тадбиқ этиш малакавий битирув ишимизнинг асосий максади ҳисобланади. Санъат ёдгорликлари асрлар давомида ҳар кандай фалокатларни енгиб ўтиб, ўз кўрку жамолини, жозибаси ва умри боқий бўёқларини кўз-кўз қилиб турган обидалардаги таъмир жараёнлари кай тарзда шаклланиши хам бу борада муҳим аҳамиятга эта. Таъмирловчи усталар аждодларимиз табаррук хотираси олдида ҳамиша таъзимда бўлиб, уларнинг ҳаёт синовларидан мардона ўтган иш услубларига қатъий риоя қилиши, шарафли касбига садоқатини бундан ксйин хам бир неча асрлар давомида намойиш этиш тарихини баён этиш хам малакавий битирув ишимиз асосида кўриб ўтилади.
Малакавий битирув ишимизнинг асосий вазифаси таъмир этилган барча ёдгорликларни ўз жойида рўйхатга олиш, мухофазалаш ва музей-қўриқхона таркибига халқаро тажрибалар асосида киритиш учун бир қанча талаб ва таклифларни ўрганган холда, янги услубларни тадбиқ этиш муаммоларини ўрганиш ҳамда замонавий музейлаштириш бўйича ижобий ҳолатларни кашф этилиши каби муаммоларни ўрганишдан иборат. Шунингдек, таъмир ишларидаги нуқсонларни бартараф этиш, фан-техника ютуқларидан окилона фойдаланиш, классик ва замонавий мсъморчиликнинг энг яхши кирраларини ўзаро уйғунлаштириш учун барча чора-тадбирларни кўриш шу куннинг долзарб вазифаси сифатида тадбиқ этилади.
Хулоса.
Илмий тадқикот ишларини олиб бориш жараёнида Кириш кисмида кўрсатилган максад ва вазифалар асосида тадкиқотлар олиб борилди ва натижада қуйидаги хулоса ва якунлар хал этилди.
Узбекистан ёдгорликлари кадимийлиги ва ўз санъатининг гўзаллиги билан дунёга машҳурдир. Бизнинг бу тарихий ёдгорликларимиз ҳозирги кунгача ўз мафтункор жилвасини йўкотмаган. Юксак дид билан ишланган бсзаклар бизни хозиргача ҳайратга солиб келмокда. Ҳакикатдан хам, мсъморчилик ёдгорликлари Урта Осиё халкларининг ўлмас солномасидир: у дидларни чархлайди, гўзаллик туйғуларини тарбиялайди, ўз даврининг ғоялари, мақсадлари ва орзу-ўйларини ифодалайди”.
Асрлар ўтиши билан ҳар хил даҳшатли урушлар ва табиий офатлар кўпгина ёдгорликлар багридаги такрорланмас жозибани смиришга, кошинларнинг кўчишига хамда иморатларнинг кулашига олиб келади.
Узбскистоннинг ссркирра ва қадимги ёдгорликларини ўрганиш ва уни сақлаб колиш борасидаги таъмир ишларини кузатиб, назарий ва амалий аҳамиятини тўлақонли ёритиб бсриш, шунингдек замонавий музей-қўриқхона сифатида янги туризм инфраструктурасини яратиш услубияти илмий ишимизнинг асосий қисмида кўриб ўтилди.
Малакавий битирув ишининг биринчи бобида Узбеки стон мсъморий ёдгорликларини таъмирлаш амалиёти тарихининг вужудга кслиши, бу соҳадаги муаммолар XX аернинг 20-йилларидан бошлаб ўрганиб чиқилди. Шундай қилиб, 1921 Йили музей ишлари, қадимий мсъморчилик обидаларини сақлаш бўйича Туркистон комитета (Турккомстарис), 1925 йилда Ўрта Осиё комитета (Средкомстарис), 1932 йилда Ўрта Осиё ташкилоти Бухорода ўз филиалини очган. Бухоро ташкилотида (Бухкомстарис) олиб борилган ишлар ва таниқли таъмиршунос олимлар В.А.Шишкин, И.И.Умняков, Муса Саиджонов олиб борган таъмир услубларини амалиётда халк усталари билан хамкорликда олиб борган ишлари тадқиқ қилинди.
Мустақиллик йилларида юртимизнинг қадимий шаҳарларида олиб борилган йирик таъмир ишлари бор маълумотлар асосида тўлиқ ёритилган.
Музей-қўриқхонанинг шаклланишида янги босқич бошланиши, музейшуносликда ёдгорликлар билан ишлаш бўйича асосий вазифа -маданий бойликларимизни асраш, обидаларнинг эстетик ва бадиий қийматини оммага стказиш услублари ўрганиб чикилди.
Иқтисоднинг ривожланиши, замонавий туризм индустриясидан тушган реал даромад асосида музей-қўрикхонада янги услубларни жорий этилиши кўриб ўтилди. Таъмирланган хар бир бино катта маблаг асосида қайта тикланади, ана шу сарф этилган барча харажатларни музей-қўрикхонадан оқилона, биноларига зарар етказмасдан туристик маршрутлар ташкил этиш билан давлат ғазнасига қайтариш мумкин бўлган йўллар ўрганиб чиқилди.
Узбекистан мсъморчилик ёдгорликлари ўзига хослиги, гўзаллиги, салобати, композицион тузилишининг ўта уйғунлиги ва мутаносиблиги, улугворлиги, нафосатга бойлиги билан жаҳонга машҳурдир. Лскин кудратли вакт улар дан кўпчилигининг бағрида чукур асорат колдирган. Шу туфайли иншоотлар таъмирга мухтождир. Таъмир иши эса кишидан юксак тажриба, чукур билим, юқори махорат ва малака талаб қилади. Зотан, бу гўзаллик обидаларига иккинчи умр бахш этиш иштиёки билан ёнган халқ усталари зиммасида муқаддас, шарафли, айни пайтда машаққатли бурч турибди.
Албатта, кўҳна обидаларни таъмирлаш умумхалк ахамиятидаги иш бўлиб, бу сохада юксак даражадаги сифат ва самарадорлик сув билан хаводек зарур. Зотан, кадимги мсъморлар масаланинг мана шу жихатига жиддий эътибор бсришган. Мсъморчилик ва бинокорлик ишларида, лойиҳалашда иложи борича нуқсонларга йўл қўймасликка, энг муҳими мсъморчиликда зарур бўлган матсриалларнинг пишиқ, чидамли бўлишига ҳаракат қилишган.
Шу туфайли бу санъат ёдгорликлари асрлар давомида ҳар қандай фалокатларни енгиб ўтиб, ўз кўрку жамолини, жозибаси ва умри боқий бўёқларини кўз-кўз қилиб турибди. Таъмирловчи усталар аждодларимиз табаррук хотираси олдида ҳамиша таъзимда бўлиб, уларнинг ҳаёт синовларидан мардона ўтган иш услубларига қатъий риоя қилиши, шарафли касбига садоқатини бундан ксйин ҳам бир неча асрлар давомида намойиш этиши ксрак.
Хулоса қилиб айтганда, таъмир ишларидаги нуксонларни бартараф этиш, фан-техника ютукларидан оқилона фойдаланиш, классик ва замонавий мсъморчиликнинг энг яхши кирраларини ўзаро уйғунлаштириш учун барча чора-тадбирларни кўриш шу куннинг долзарб масалаларидан биридир.