The life and creativity of Karimbek Kami

Abstract

Subjects of the research: the sources about a literary heritage, life and creativity of Karimbck Kami.
Aims of the research: collection of literary heritage, creation of the scientific biography, definition of the basic genres and themes of poet’s creativity, specification of a national position and relation of the poet to the complex social and political validity of that time, his contribution and place in Uzbek literature of the National renaissance epoch.
Methods of research: comparative and historical
Obtained results and their novelty: The life and creativity of Kami is investigated for the first time in the monographic plan. The sources arc investigated about his life and creativity, his scientific biography is created. The basic themes and genres of the poet’ creativity is classified. Poetic skills and professionalism are attentively studied. The place of the poet in the Uzbek literature of National Renaissance epoch is determined.
Practical importance: The material of the thesis can be used for studying of the National Renaissance’s epoch literature, for the definition of genre and thematic development of the Uzbek poetry, and also for explanation of the history of struggle for Independence.
Degree of application: The basic part of a literary heritage of Kami (Dilni obod aylangiz. Tashkent, “Manaviyat”, 1998) was printed as a result of scientific research. Kami is introduced in Uzbek literature manual as a literary person (Milliy uyg’onish davri O’zbek adabiyoti - Tashkent, “Manaviyat”, 2004). Many articles arc published on a theme of the thesis.
Area of application: studying of the problems of the National Renaissance epoch’s literature, research of the theory and development of classical poetic genres, in creation of a history of struggle for Independence.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
CC BY f
1-26
24

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Tulaboev О. (1970). The life and creativity of Karimbek Kami. Catalog of Abstracts, 1(1), 1–26. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36939
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subjects of the research: the sources about a literary heritage, life and creativity of Karimbck Kami.
Aims of the research: collection of literary heritage, creation of the scientific biography, definition of the basic genres and themes of poet’s creativity, specification of a national position and relation of the poet to the complex social and political validity of that time, his contribution and place in Uzbek literature of the National renaissance epoch.
Methods of research: comparative and historical
Obtained results and their novelty: The life and creativity of Kami is investigated for the first time in the monographic plan. The sources arc investigated about his life and creativity, his scientific biography is created. The basic themes and genres of the poet’ creativity is classified. Poetic skills and professionalism are attentively studied. The place of the poet in the Uzbek literature of National Renaissance epoch is determined.
Practical importance: The material of the thesis can be used for studying of the National Renaissance’s epoch literature, for the definition of genre and thematic development of the Uzbek poetry, and also for explanation of the history of struggle for Independence.
Degree of application: The basic part of a literary heritage of Kami (Dilni obod aylangiz. Tashkent, “Manaviyat”, 1998) was printed as a result of scientific research. Kami is introduced in Uzbek literature manual as a literary person (Milliy uyg’onish davri O’zbek adabiyoti - Tashkent, “Manaviyat”, 2004). Many articles arc published on a theme of the thesis.
Area of application: studying of the problems of the National Renaissance epoch’s literature, research of the theory and development of classical poetic genres, in creation of a history of struggle for Independence.


background image

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети


Қўлѐзма ҳуқуқида

УДК –


Тўлабоев Олим Олтинович


Каримбек Камийнинг ҳаѐт ва ижод йўли


10.01.03 – Ўзбек адабиѐти тарихи

Филология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим қилинган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ









Тошкент – 2010


background image

2

Тадқиқот Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети-

нинг ўзбек филологияси факультети “Матншунослик, Милилий уйғониш ва
ҳозирги ўзбек адабиѐти” кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар:

ҚОСИМОВ Бегали

филология фанлари доктори, профессор


Илмий маслаҳатчи:

КАРИМОВ Баҳодир

филология фанлари доктори

Расмий оппонентлар:


Етакчи ташкилот:



Диссертация ҳимояси 2010 йил ________ойининг ____куни соат ____

да Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги фан доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.16 рақамли
Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: 100174, Тошкент, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Ўзбек филологияси
факультети, 409-ауд.

Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин. (100174, Тошкент,
Талабалар шаҳарчаси)


Автореферат 2010 йил _________ойининг ____ кунида тарқатилди.



Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий
котиби, филология фанлари номзоди

А.Тилавов







background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

ХIХ аср охири ХХ аср бошларига келиб,

қадим Туркистонда янги адабиѐт пайдо бўлди. Бу кейинчалик “Миллий
уйғониш адабиѐти” деб номланди. Дарҳақиқат, у ана шундай хусусиятга эга
адабиѐт эди. Табиий, бу уйғонишнинг асосида миллий истиқлол ѐтарди.
Миллатни маърифат воситасида уйғотиш, ўзлигини англатиш, замонавий
тараққиѐтга бошлаш ушбу адабиѐтнинг бош мақсади эди. Восита маърифат
бўлганлиги учун ҳам жаҳон афкор оммаси бу жараѐнни “маърифатчилик” деб
атайди. Дунѐ маданияти тарихида жаҳон халқларини боғлаб турган иккита
ҳодиса бор: бири Уйғониш (Ренессанс), иккинчиси Маърифатчилик. Бизнинг
Миллий уйғониш адабиѐтимиз, нафақат шаклу шамойили, балки мақсад ва
моҳияти билан ҳам жаҳон маърифатчилик адабиѐтининг ажралмас бир
қисмидир. Инсоният тарихий тараққиѐтида маърифат ва маънавият тушунча-
лари ҳар доим ѐнма-ѐн юради. Президентимиз И.А.Каримовнинг “Юксак
маънавият - енгилмас куч” асарида адабий мерос маънавиятни шакллантира-
диган ва маърифатни оширадиган асосий мезонлардан бири сифатида санала-
ди. Унинг оғзаки ва ѐзма намуналари миллий мафкурамиз ва маънавиятимиз-
нинг шаклланишида муҳим асос бўлганлиги алоҳида қайд этилади. Асарда,
жумладан, Миллий уйғониш адабиѐти ва унинг вакилларига ҳам эътибор
қаратилади:

“Масалан, чоризм мустамлакаси даврида маърифат ғоясини

баланд кўтариб чиққан жадид боболаримизнинг фаолияти бунга яна бир
ѐрқин мисол бўла олади. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори, Абдулла
Авлоний, Исҳоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид
Чўлпон, Усмон Носир каби юзлаб маърифатпарвар, фидойи инсонларнинг ўз
шахсий манфаати, ҳузур-ҳаловатидан кечиб, эл-улус манфаати, юртимизни
тараққий топтириш мақсадида амалга оширган эзгу ишлари авлодлар
хотирасидан асло ўчмайди”

3

.

Кўп асрлик ўзбек адабиѐтининг энг мураккаб

ва қизиқарли даврларидан бири, шубҳасиз, мана шу Миллий уйғониш даври
адабиѐти. Бу унинг мавзулари кўлами, ҳаѐтийлиги, Миллат ва Ватан
ташвишига ҳамдардлиги билан боғлиқ. Бунгача бирор давр ижодкорлари бир
маслак атрофида бу қадар жипслашмаган ва адабиѐт ҳам муайян ҳаракат
даражасига кўтарилмаган эди. Бунинг ўз сабаблари ва тарихий асослари бор.
Проф. Б.Қосимовнинг қуйидаги фикрлари Миллий уйғониш адабиѐтининг
туб моҳиятини ва бош мақсадларини англашга ѐрдам беради:

“Адабиѐт ҳеч

қачон Ватан ва Миллат тақдирига бу қадар яқин келган эмас эди. Ватан ва
миллат тақдири ҳеч қачон бу қадар ҳам қаҳр, ҳам фахр билан, ҳам изтироб,
ҳам ғурур билан адабиѐтда акс эттирилмаган эди... Агар бу адабиѐтнинг
бош мавзуини нима десалар, “миллат” дейиш керак бўлади, энг катта дарди
нима деб савол қўйилгудек бўлса, “истиқлол” деб жавоб бериш керак
бўлади”

4

. Шоир Каримбек Шарифбек ўғли Камий ҳам мана шу адабиѐтнинг

3

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2008. 49-бет.

4

Қосимов Б. Миллий уйғониш. – Т.: “Маънавият”, 2002. 125-бет.


background image

4

вакили эди. Шоир адабий меросини махсус фундаментал тарзда тадқиқ этиш
эҳтиѐжи мавзунинг долзарблигини белгилайди.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.

Шоир Каримбек Камийнинг

шахсияти ва шеъриятига расмий муносабат ўтган асрнинг 40-йиллари
сўнгидан бошланди. Дастлаб Ойбек

5

, кейинчалик Ҳ. Зарифов

6

, Ғ. Каримов

7

,

А. Абдуғафуров

8

, Б. Қосимов

9

каби олимлар шоир ижодига турли муносабат

билан тўхталиб ўтганлар. Камий ижодига оид биринчи махсус мақолани эса
адабиѐтшунос А. Жалолов эълон қилди

10

. Олим кейинги ишларида ҳам, ХIХ

аср охири ХХ аср бошлари Тошкент адабий муҳитидаги шоирлардан бири
сифатида, Камий ижодига алоҳида эътибор берди

11

. Шунингдек,

М.Ҳамидова

12

, М. Зокиров

13

, Ш.Юсупов

14

сингари олимларнинг шоир

ижодий фаолиятининг муайян бир қиррасини ѐритувчи мақолалари чоп
этилди. Шунга қарамасдан, Каримбек Камийнинг ҳаѐт ва ижод йўли ушбу
диссертацияга қадар монографик планда тадқиқ этилмаган.

Диссертациянинг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғ-

лиқлиги.

Диссертация ишининг мавзуси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети ўзбек филологияси факультети “Матншунослик,
Миллий уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиѐти” кафедрасининг Миллий
уйғониш даври ўзбек адабиѐтини атрофлича тадқиқ этиш ва олий ўқув
юртлари учун дарслик ва қўлланмалар тайѐрлаш бўйича олиб борилган
илмий-тадқиқот режалари асосида амалга оширилди.

Тадқиқотнинг мақсади.

Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐтининг

йирик вакилларидан бири шоир Каримбек Камий адабий меросини тўплаш,
илмий биографиясини яратиш, адабий муҳити ва бу муҳитдаги ўрнини тайин
этиш, шоир ижодининг асосий жанрлари ғоя ва мавзуларини белгилаш,
адибнинг ўзи яшаган ижтимоий-сиѐсий воқеликка муносабати ва миллий
позициясини аниқлаш, унинг даврни бадиий идрок этиш даражаси ва ифода
усулларини ўрганиш тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Тадқиқотнинг вазифалари

қуйидагилардан иборат:

шоир Каримбек Камий ҳаѐти ва ижодига оид манбаларни ўрганиб
чиқиш ва ижодкор илмий биографиясини яратиш;

Камий адабий мероси манбаларини таснифлаш ҳамда шоир
асарларининг умумий кўлами ва ижодий эволюциясини аниқлаш;

шоирнинг маслакдошлари, адабий муҳити ва ушбу муҳитдаги ўрнини
белгилаш;

5

Ўзбек шеърияти антологияси. – Т.: 1948. 11-бет.

6

Зарифов Ҳ. Муқимий. – Т.: ЎзФА нашриѐти, 1955.

7

Каримов Ғ. Муқимий Тошкентда // Фурқат ва Муқимий ҳақида мақолалар. – Т.: Бадиий адабиѐт

нашриѐти,1958. 103-131-бетлар.

8

Абдуғафуров А. Ўзбек демократик адабиѐтида сатира. – Т.: ЎзФА нашриѐти, 1961.

9

Қосимов Б. Излай-излай топганим. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1983.

10

Жалолов А. Шоир Камий Тошкандий // “ЎТА” журнали, 1969 йил, 1-сон, 53-56-бетлар.

11

Ўша муаллиф: Ўзбек маърифатпарвар-демократик адабиѐти. – Т.: “Фан”, 1978.

12

Ҳамидова М. Қўлѐзма баѐзлар – адабий манба. – Т.: “Фан”, 1981.

13

Зокиров М. Мавлоно Камий // “Тошкент оқшоми” газетаси, 1990 йил 14 декабрь.

14

Юсупов Ш. Маърифатпарвар шоир Каримбек Камий // “Гулистон” журнали, 1997 йил, 1-сон.


background image

5

Камийнинг мустамлакачи сиѐсатга ва унинг раҳномаларига
муносабатини, миллий позицияси ва миллий-сиѐсий ҳаракат билан
боғлиқ ижодий фаолиятини кўрсатиб бериш;

шоир шеъриятининг асосий мавзуларини тайин этиш;

Камийнинг адабий-эстетик қарашлари ва у фойдаланган жанрлари
силсиласини аниқлаш;

шоир шеърияти жанрларининг формал-поэтик таснифини амалга
ошириш, уларнинг ўзига хос қонунияти, назарий ва поэтик
хусусиятларини очиб бериш;

Камий ижодига салафларининг таъсири ва, айни пайтда, шоирнинг ҳам
ўзидан кейинги адабий авлодга таъсирини ўрганиш;

шоир Камийнинг Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐтидаги ўрни,
мавқеи, хизматлари ва ижодининг ўзига хос жиҳатларини ѐритиш.

Тадқиқотнинг манбалари.

Уларни икки турга ажратиш мумкин:

1) Камий адабий меросининг манбалари; 2) ҳаѐти ва ижодига оид манбалар.
Адабий меросининг манбаларига ЎзФАШИ фондига қарашли 5736, 7710,
659, 4182 ва Тошкент Давлат Педагогика университетининг “Ўзбек адабиѐти
тарихи” кафедрасига тегишли 56 рақамли кўлѐзма баѐзлар ҳамда ХХ аср
бошларида чоп этилган “Баѐзи Ўтаб”, “Баѐзи Ҳазиний”, “Баѐзи янги”, “Баѐзи
муҳалло”, “Туҳфат ул-обидин”, “Василаи жонон”, “Гулшани ашъор” каби
тошбосма мажмуалар, шунингдек, шоирнинг шахсий архивида бўлган
материаллар, “Туркистон вилоятининг газети” (“ТВГ”), “Тараққий”, “Ойна”,
“Ал-Ислоҳ”, “Садои Туркистон” сингари вақтли матбуот нашрлари киради.

Ҳаѐти ва ижодига оид манбаларга эса Мўминжон Муҳаммаджонов –

Тошқиннинг “Турмуш урунишлари”(1926), “Тошкент шоирларининг
таржимаи ҳоллари” тазкираси, Муродхўжа Солиҳхўжа ўғлининг “Тарихи
жадидаи Тошканд”га тақриз ва илова”си, П. Қайюмовнинг “Тазкираи
Қайюмий” каби асарларни қайд этиш мумкин.

Тадқиқотнинг методологик асоси ва илмий методи.

Ишнинг

методологик асосини истиқлол мафкурасининг назарий масалалари акс этган
Президент И.А.Каримовнинг асарлари ташкил этади. Изланишлар давомида
Шарқ мумтоз адабиѐти, жумладан, ўзбек адабиѐти тарихи масалалари билан
шуғулланган Е.Э.Бертельс, А.Фитрат, С.Айний, М.Шайхзода, Ғ.Каримов,
А.Ҳайитметов, Ш.Юсупов, А.Абдуғафуров, Н.Каримов, Б.Қосимов,
У.Долимов, И.Ҳаққул, Ҳ.Болтабоев, Ё.Исҳоқов каби олимларнинг назарий
ҳамда методологик қарашларига таянилди.

Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар:

1. Каримбек Камий олти минг мисрадан зиѐд шеърий ижод соҳиби,
замондошлари томонидан эътироф этилган ҳамда асарлари ўз
давридаѐқ хорижий нашрларда чоп этилган ижодкор.
2. Анъанавий йўлдан бошланган Камий ижодий фаолияти Миллий
уйғониш даврининг маърифатчилик ва жадидчилик даврларини ўз
ичига олган. Миллий уйғониш адабиѐтининг энг муҳим мавзу ва
ғояларини ўзида мужассамлаштирган.


background image

6

3. Чор мустамлака сиѐсати ва унинг раҳнамоларига, ХХ аср бошларида
юз берган Февраль инқилоби, Октябрь тўнтариши, Туркистон
мухторияти каби сиѐсий воқеаларга миллий муносабатни ўрганиш ва
тадқиқ этиш учун Камий асарлари ишончли адабий манба ҳисобланади.

4. Мумтоз абадий жанрлар ва шеърий шаклларнинг ХIХ аср охири ХХ
аср бошларидаги тараққиѐти ва такомилини белгилашда Камий
ижодиѐти ҳам муҳим манба сифатида хизмат қилади.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

қуйидагиларда кўринади:

аввало шоир Каримбек Камийнинг ҳаѐти ва ижоди бирламчи манбалар
асосида биринчи маротаба махсус ҳамда атрофлича тадқиқ этилди;

шоирнинг илмий биографияси яратилди;

Камийнинг адабий мероси тўпланди, манбалари тасниф этилди ҳамда
шоир асарларининг умумий кўлами ва ижодий эволюциясига аниқлик
киритилди;

шоирнинг устозлари, унга яқин замондошлари ва унинг билан адабий
мулоқотда бўлган ижодкорлар аниқланди;

Камийнинг замонасидаги ижтимоий-сиѐсий вазиятга, баъзи тарихий
шахс ва воқеаларга муносабати ўрганилди;

шоир шеърияти мавзулар бўйича тасниф этилди ва ҳар бир мавзу билан
боғлиқ услубий жиҳатлар кўрсатиб берилди;

шоир шеъриятининг жанрлар таснифи амалга оширилди ҳамда
жанрлар таркибидаги шаклий ранг-баранглик ва поэтик хусусиятлар
тадқиқ этилди;

Камий ижоди, бош мақсади миллий истиқлол ва замонавий тараққиѐт
бўлган, Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐтининг ажралмас бир
қисми эканлиги асослаб берилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Ушбу

диссертация Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти бўйича дарслик ва
қўлланмалар ѐзишда, ўзбек адабиѐтининг ХIХ аср охири ХХ аср
бошларидаги тараққиѐтини ва мумтоз шеърий жанрларнинг такомилини
белгилашда ҳамда мустақиллик учун кураш тарихини ѐритувчи тадқиқотлар
яратишда қўл келади.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот натижалари ва

хулосаларининг мазмуни Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек
филологияси ва журналистика факультети талабаларига ҳамда республика
ѐш олимларининг анъанавий илмий анжуманларида ўқилган маърузаларда ва
вақтли матбуотда чоп этилган мақолаларда ўз ифодасини топган.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация 2009 йил 18 ноябрда

Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети “Жаҳон
адабиѐти ва назария”, “Ўзбек мумтоз адабиѐти”, “Матншунослик, миллий
уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиѐти” кафедраларининг қўшма йиғилишида
муҳокама қилиниб маъқулланган. 2010 йил 8 ноябрда Ўзбекистон Миллий
университети ҳузуридаги Д 067.02.16 рақамли Бирлашган ихтисослашган


background image

7

кенгаш қошидаги илмий семинар муҳокамасидан ўтиб, ҳимояга тавсия
қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Илмий изланишларнинг

натижаси ўлароқ, шоир Каримбек Камий адабий меросининг асосий қисмини
ўз ичига олган, “Дилни обод айлангиз” (Т.: “Маънавият”, 1998) сайланмаси
нашр эттирилди. “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти” (Т.: “Маънавият”,
2004. 192-204-бетлар) дарслигига Камий алоҳида адабий сиймо сифатида
киритилди. Диссертация мавзуи юзасидан жами 19 та илмий мақола эълон
қилинди.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация анъанавий

кириш, хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан ташқари, ҳар бири
иккитадан фаслни қамраб олган уч бобдан таркиб топган. Ишнинг умумий
ҳажми 147 бет.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ишнинг “

Кириш

” қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик

даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, манбалари, илмий янгилиги,
методологик асоси ва илмий методи, тадқикот натижаларининг илмий ва
амалий аҳамияти, жорийланиши ва эълон қилиниши ҳамда диссертациянинг
тузилиши ва ҳажми ҳақида маълумот берилган.

Диссертациянинг биринчи боби “

Камий ҳаѐти ва ижодининг ўргани-

лиши ва манбалари”

деб номланади. Боб икки фаслдан иборат.

“Ҳаѐти ва

ижодининг ўрганилиши”

сарлавҳали аввалги фаслда Камийнинг ҳаѐт ва

ижод йўлига оид манбалар таснифи амалга оширилган, улар даврий (хроно-
логик) ва қиѐсий нуқтаи назардан ўрганиб чиқилган. Бундан мақсад шоир
илмий биографиясини яратиш ва унинг ижодига муносабатлар тарихи ва
тамойилларини тадқиқ этишдир. Дастлаб ушбу манбалар икки гуруҳга -
қўлѐзма ва нашрий манбаларга ажратилди.

Қўлѐзма манбаларнинг дастлабкиси Мўминжон Тошқиннинг “Тошкент

шоирлари” тазкирасидаги “Мавлоно Камий” мақоласи

15

ҳисобланади. Ушбу

манба шоир ижоди ва шахсияти хусусида аниқ маълумот бериши билан
ажралиб туради. Навбатдаги манба Муродхўжа Солиҳхўжа қаламига мансуб
бўлиб, “Тарихи жадидаи Тошканд”га тақриз ва илова”

16

деб номланган,

Муродхўжа домланинг маълумотлари қисқа. Шоир номини “Муҳаммад-
карим”, таваллуд санасини эса “1870 мелодий йилларинда” шаклида тақдим
этади.

Пўлатжон Қайюмийнинг “Тазкираи Қайюмий” асарида эса “Камий”

тахаллусли шоир иккита. “Намангонлидур” дейилган “Камий II”

17

нинг пайдо

бўлишига “Туҳфат ул-обидин” баѐзидаги нашрий хато сабаб бўлган. Баѐзда

15

Тошқин М. Мавлоно Камий // Каримбек Камий. Дилни обод айлангиз. – Т.: “Маънавият”, 1998. 120-139-б.

16

ЎзР ФАШИ, Абдулла Носиров фонди, 98-рақамли қўлѐзма, 11-б.

17

Пўлотжон Домулла Қайюмов. Тазкираи Қайюмий. – Т.: 1998. 2-жилд, 387-389-б.; 3-жилд, 677-678-б.


background image

8

“Камий Намангоний” номи остида берилган иккала ғазал ҳам Каримбек
Камийнинг дастхат баѐзларида учрайди.

Нашрий манбаларнинг ҳам дастлабкиси Мўминжон Муҳаммаджон

ўғли - Тошқин қаламига мансуб “Турмуш урунишлари” (1926) китобида.
Китоб араб алифбосида. Кирилл ѐзувидаги “Антология узбекской поэзии”

18

,

“Ўзбек адабиѐти”

19

каби мажмуаларда ҳам Камий ҳаѐтига оид маълумотлар

мавжуд. Қўлѐзма манбалар сингари нашрий манбалардаги маълумотлар ҳам
баъзи ноаниқликлардан холи эмас. Булар асосан учта: 1) Камий мадраса
таълимини тугатганми, йўқми? 2) у “Бекларбеги” мадрасасида мударрислик
қилганми? 3) шоирнинг таваллуд ва вафоти саналари масаласи. Биз Камий
ҳаѐтига оид манбаларни қиѐсий ўрганиш асосида ушбу ноаниқликларга
ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.

Фаслда Камий шахси ва унинг ижодига муносабатлар тарихи ҳам

ўрганилди. Камийни яхши шоир сифатида эътироф этиш ўз замонасидан
бошланди. Бунга Муқимийнинг “Биродари киромий мавлавий Камий”

20

деган сўзлари далил. Бу ерда устознинг шогирдга муносабати, қолаверса,
унга берган баҳоси ўз аксини топган. Сидқий Хондайлиқий эса:

Эрурсиз суханварлиқ иқлимида,
Ажаб шуҳрат бардору олийнишон

21

,-

дея, Камийнинг ўша давр адабий иқлимидаги мавқеини кўрсатиб беради.
Ўшлик шоир Амоний эса Камий шаънига алоҳида мадҳия бағишлайди

22

.

Ҳатто, унга “лисонул-ғайб” дея таъриф беради.

Айни пайтда, шоир шахсияти ва шеъриятига танқидий муносабатни

кузатиш мумкин. Анбар отин шеърларидан бирида: “Эй Камий, шоирлик
узра мунча қилманг лоф-қоф”

23

, - дея, танқидий назарни Камийнинг

“шоирлик”ига қаратади. Шунинг учун ҳам биз ҳар иккала ижодкорни шоир
сифатида шакллантирган омилларни ўргандик ва Анбар отиннинг Камийга
танқидий муносабати унинг айрича адабий-эстетик қараши билан боғлиқ,
деган хулосага келдик.

Иброҳим Даврон эса танқид тиғини шоирнинг шеърларига қаратади.

Камийнинг тасаввуфий мазмун ташувчи:

Харобот аҳлига қанду асалдан
Шаробу бўзаву майхона яхши (107), -

байтидан сўнгги мисрани ажратиб олиб таҳлил қилади. Натижада, шароб,
бўза, майхона сўзларини тасаввуфий истилоҳ сифатида эмас, ўз маъносида
тушуниб, Камий байтини “сафсатаи маҳз”га йўяди.

Шўро даврида ҳам Камий шахси ва унинг ижодига муносабат турлича

бўлди. 1950 йили Москвада босилган “Антология узбекской поэзии” китоби-

18

Антология узбекской поэзии. – М.: 1950. С. – 285.

19

Ўзбек адабиѐти (Мажмуа).Турт жилжлик, 4-жилд,1-китоб.–Т.: Бадиий адабиѐт нашриѐти, 1960. 345-356-б.

20

Муқимий. Асарлар тўплами. Икки томлик, 2-том. – Т.: Бадиий адабиѐт нашриѐти, 1960. 118-б.

21

Сидқий Хондайлиқий. Навбаҳор. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1984. 42-б.

22

Баѐзи маҳбуб ул-маҳбуб. – Т.: Ғ. Орифжонов матбааси, 1912. 87-88-б.

23

Анбар Отин. Шеърлар, рисола. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1970. 48-б.


background image

9

да: “Камий Ўзбекистонда прогрессив фикрнинг намояндаларидан бири”

24

,

дейилса, адабиѐтшунос Ҳ.Зарифов: “...ажабо, Камий қайси прогрессив
журнал ва газетада қатнашди? Камий қатнашган газета ва журналлар
реакцион гуруҳларнинг ўчоғи, прогресс душманлари (...) уламо ва жадидлар-
нинг органи эмасмиди?”

25

дея савол қўяди. Бугун бундай қараш билан

баҳслашишга ҳожат йўқ. Лекин Ҳ.Зарифов Муқимий ва Камий муносабат-
лари масаласига ҳам эътиборни қаратиб: “Камий демократ шоир Муқимийга
қарши ҳаракатда иштирок этди”

26

, дейди. Проф. Ғ.Каримов эса ўзининг

“Муқимий Тошкентда”

27

мақоласида Ҳ.Зарифовнинг бу даъвосини асосли

равишда инкор этади.

Адабиѐтшунос А.Абдуғафуров эса, Александр III вафотига ѐзилган

марсияга асосланиб, Камийни “реакцион шоир” сифатида баҳолайди

28

.

Ҳолбуки, марсиянинг тагмаъносига эътибор берсак, у “оқ подшонинг мадҳи”
эмас, балки бутунлай тескари мазмун ифодалаганлигининг гувоҳи бўламиз*.

Камий ижодини махсус ўрганиш дастлаб адабиѐтшунос А.Жалолов

ишларида кўринади. Шундан кейин М.Ҳамидова, М.Зокиров, Ш.Юсупов, Н.
Каримов каби олимлар шоир ижодининг баъзи жиҳатларини ѐритишга
бағишланган мақола ва тадқиқотларини эълон қилганлар.

1998 йили Камийнинг танланган асарлари босмадан чиқди

29

. Унда

шоирнинг уч минг мисрадан зиѐд шеърлари ўрин олган. Бу Камий шахси ва
ижодини атрофлича ўрганиш, тадқиқ этиш ва баҳолаш имконини беради.
Унинг ижоди Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти бўйича Олий ўқув
юрти дастури ва дарсликларидан ҳам ўрин олди

30

. Айни ҳолат миллатпарвар

шоир Камий ижодига холис муносабтнинг натижасидир.

Ҳар бир ижодкор ҳаѐти ва ижодининг ўрганилиш тарихи, айни пайтда,

шу ижодкор мероси ва шахсига муносабатлар тарихи ҳамдир. Юқорида
кузатганимиздек, Камий ижодига оид манбалар хилма-хил, муносабатлар
ранг-баранг. Энг муҳими, қайси даврдан туриб ва қандай назар билан
қаралмасин, у четлаб ўтилмаган.

Бобнинг

“Адабий меросининг манбалари”

деб номланган иккинчи

фаслида Камий адабий мероси манбаларининг таснифи ва тавсифи амалга
оширилган. Шоир шеърлари, асосан, баѐзларда сақланиб қолган. Уларнинг
энг ишончлиси Камийнинг ўзи томонидан тузилган дастхат баѐзлар.
(ЎзФАШИ фондига қарашли 5736, 7710, 659 рақамли қўлѐзмалар). Шунинг-
дек, яна бир қатор қўлѐзма ва тошбосма баѐзлар борки, улар ҳам шоир адабий
меросининг муайян бир қисмини ўз ичига олади. Ишда уларнинг сақланиш

24

Антология узбекской поэзии. С. – 285.

25

Зарифов Ҳ. Муқимий. 21-б.

26

Ўша китоб. 20-б.

27

Каримов Ғ. Муқимий Тошкентда // Фурқат ва Муқимий ҳақида мақолалар. 122-б.

28

Абдуғафуров А. Ўзбек демократик адабиѐтида сатира. 43-б.

*

Бу ҳақда қаранг: Олтинбек О. Камий оқ подшонинг маддоҳи эдими? // “Ёшлик” журнали, 2000 йил 4-сон,

32-33-бетлар.

29

Камий К. Дилни обод айлангиз. – Т.: “Маънавият”, 1998.

30

Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти. – Т.: “Маънавият”, 2004. 192-204-б.


background image

10

жойи ва рақами, кўчирилган ѐки нашр этилган жойи ҳамда йили, ҳажми,
котиби, ношири, ҳомийси ҳақида маълумот бердик. Шунингдек, ушбу
баѐзларда Камийнинг нечта шеъри мавжудлиги, уларнинг қанчаси такрор
келганлиги, мавжуд шеърларнинг қайси жанрларга мансублиги ҳақида ҳам
тўхталиб ўтдик. Манбаларга хронология асосида тартиб берилди. Бу,
биринчидан, “Туҳфат ул-обидин” (1910), “Василаи жонон” (1911), “Гулшани
ашъор” (1911) каби шоир шеърлари такрор келган манбалар устида махсус
тўхталишга ҳожат қолдирмади, иккинчидан, шоир ижодий эволюциясининг
ойдинлашувига ѐрдам берди.

Шунингдек, Камий адабий меросининг яна бир турдаги манбалари

мавжуд. Булар учта: 1) ЎзФА қошидаги Адабиѐт музейида 209-рақам остида
сақланаѐтган манба; 2) ЎзФAШИдаги Ҳ.Сулаймонов фондига тегишли
297|IV рақамли папка; 3)ЎзФАШИга қарашли Абдулла Носиров фонди
материаллари (20-рақамли йиғма материалларнинг 3-жилди). Ушбу манба-
лардаги материаллар шоирнинг шахсий архивидан олинган. Ундан Камий-
нинг шеър, мақола, таржималарининг қўлѐзма нусхалари, вариантлари ҳамда
шоирга келган турли хил мактублар ўрин олган. Ушбу манбаларнинг
дастлабки иккитаси шоир ижодий лабораториясини ўрганишда алоҳида
аҳамиятга эга.

Камий ижодининнг яна бир манбаи вақтли матбуотдир. У ўз шеър ва

мақолалари билан дастлаб “ТВГ”, кейинчалик “Улфат”, “Тараққий”, “Ойна”,
“Садои Туркистон”, “Ал-Ислоҳ”, “Ал-Изоҳ” каби миллий газета ва
журналларда ҳам иштирок этган.

Мана шулардан келиб чиқиб, биз Камий адабий меросининг манбала-

рини қуйидагича таснифлашни лозим топдик:
I. Шоир асарларининг дастхат нусхалари:

1)

қўлѐзма баѐзлар; 2) пароканда асарлар (Шахсий архив материаллари).

II. Бошқа мусаннифлар томонидан тузилган манбалар:

1)

қўлѐзма мажмуалар; 2) тошбосма баѐзлар.

III. Даврий матбуот:

1)

“ТВГ”; 2) миллий матбуот.

Ушбу манбалар Камий ижодий фаолиятининг барча қирраларини ўзида

қамраб олган ва уларда шоир ижодининг асосий қисми ўз аксини топган.

Диссертациянинг

“Шахс ва шоир сифатида шакланиши”

деб

номланган иккинчи боби ҳам икки фаслдан иборат. Биринчи фасл Камийнинг
таржимаи ҳолига бағишланади. Ушбу фаслда, шоирнинг ҳаѐт ва ижод йўлини
параллел ўрганиш орқали, унинг илмий биографиясини яратишга ҳаракат
қилинди.

Каримбек Шарифбек ўғли Камий 1865 йили Тошкент шаҳридаги

Себзор даҳа Парчабоф маҳалласида, чопонфуруш-савдогар оиласида дунѐга
келди. Дастлаб маҳалласидаги Мансурхон домланинг мактабида савод чиқар-
ди. 1980-81 йиллардан “Бекларбеги” мадрасасида ўқий бошлади, замонаси-
нинг машҳур мударриси Шомаҳмуд Охунд (1823-1903) да “хатми кутуб”


background image

11

қилди. Шундан кейин ҳам мадраса ҳужраларида қолиб ҳаѐт кечирди. Айни
пайтда, шоирга ўз ҳовлисидан ҳам “бир уй-айвон баробар саҳн” жой ва “бир
сидра уй-рўзғор (жиҳозлари) ҳозирлаб қўйилган’’ эди. Шунга қарамасдан,
табиати нозик, шахсий дахлсизликни хуш кўрган шоир умрининг асосий
қисмини мадрасада ўтказди. Оила қурмади, отаси ва акаларининг савдо
ишларига ҳам аралашмади. М.Тошқиннинг гувоҳлик беришича, “ѐлғиз
адабиѐт ва шеър ѐзиш билан машғул” бўлди

31

.

Замондошлари Камийни риндтабиат, “озода либос”, хуштавозеъ ва

боадаблиги ҳақида кўп ѐзишган. Шоирнинг шеърлари ҳам шунга гувоҳлик
беради. 1904 йили “Бекларбеги”да муллаваччалар кўпайиб кетиб, Камийга
дарвоза ташқарисидаги ҳужралардан бири берилади. Бу ҳам етмагандек,
Алижон исмли илмбехабар бир кўкнори бола унга ҳамҳужра тушиб,
Камийни ўз ҳолича мутолаа қилишга ҳам, шеър ѐзишга ҳам қўймайди.
“Шоир Камий кўкнорининг ўзини кўрмаслик учун ҳужранинг ўртасидан бир
докадан парда ҳам тутиб олди”(120), деб хотирлайди Тошқин. Балки шоир
шу пайтларда:

Ножинс элини, ѐраб, бизга ҳабиб қилма,
Бу дарди бедавони ҳаргиз насиб қилма (81),-

деб ѐзган бўлса, ажаб эмас.

Манбаларнинг гувоҳлик беришича, фақирона яшашига қарамасдан,

Камий баъзи-баъзида Тошкентдан ташқарига ҳам чиқиб турган. Шоирнинг
дўсти Абдумавлон Паҳлавон вафотига ѐзган таърих-марсияси уни 1899 йилда
Чимкентда бўлганлигидан дарак беради. 1911 йилда Камийни Андижон ва
Хўқандда кўрамиз. Бу ҳақда Пўлатжон Қайюмий шундай ѐзади: “Шоир
Камийни 1911 йилда Хўқанд шаҳрида кўрганим бордур... Ул бизга (...)
тубандагича маълумот берди: Мен, шоир Муҳйининг касал ѐтганини эшитиб,
Андижонга бориб эдим. Мен боргач, вафот этди. Ўзим тефада туриб,
маросим адо этиб, кўмдириб қайтаѐтирман деди”

32

. 1912 йилнинг ѐзида

Камий М.Тошқин ҳамроҳлигида Авлиѐота сафарига чиқади. Тошкент-
Чимкент, Чимкент-Сайрам, Сайрам-Чимкент, Чимкент-Авлиѐота, Авлиѐота-
Тошкент йўналиши бўйича юрилган бу саѐҳат 45 кун давом этган. Шу йили
сайрамлик шоир Юсуф Сарѐмий (1840-1912) вафот этган ва Камий
саѐҳатининг сабабларидан бири ҳам шу таъзия эди. Булардан Камийнинг,
бизга маълум ҳар учала сафари ҳам вафот этган қайсидир биродарининг
руҳига фотиҳахонлик билан боғлиқлиги маълум бўлади.

Ҳамонки, сўз Камийнинг ҳаѐт йўли устида борар экан, шоирнинг

ижтимоий бурчи, миллий туйғуси ҳақида тўхталишимизга ҳам тўғри келади.
Бу масалада бизга ѐрдам берувчи баъзи омиллар мавжуд. Шулардан бири
Камийнинг “ТВГ” ва миллий матбуотга иштироки билан боғлиқ. Матбуот
тарихидан маълумки, ўлкамизда 1906 йилга кадар маҳаллий тилда чоп
этилган ягона газета бу - чор ҳукуматининг нашр афкори “ТВГ” эди. Табиий,

31

Тошқин М. Мавлоно Камий. // Камий К. Дилни обод айлангиз. 120-б.

32

Пўлотжон Домулла Қайюмов. Тазкираи Қаюмий. 2-жилд, 387-б.


background image

12

Камийнинг матбуот билан алоқаси ва ҳамкорлиги айнан шу газетадан
бошланган. “ТВГ”да шоирнинг жами 11та шеъри чоп этилган. Агар уларнинг
нашр санасини хронологик тартибга солсак, Камийнинг ушбу газета билан
1893-1903 ва 1909-1911йилларда ижодий мулоқотда бўлгани аѐнлашади.
Газета эса 1917 йилнинг февралига қадар ўз фаолиятини давом эттирган.
Энди миллий нашрларимиз фаолияти санасига назар ташлайлик. 1906-1908
йиллар: “Тараққий”, “Шуҳрат”, “Хуршид”, “Осиѐ”; 1913-1917 йиллар:
“Самарқанд”, “Садои Туркистон”, “Садои Фарғона” газеталари, “Ойна” ва
“Ал-Ислоҳ”, “Ал-Изоҳ” журналлари. Камий ана шу газета ва журналларнинг
деярли барчасида ўз шеър ва мақолалари билан иштирок этган, уларнинг
чиқиши муносабати билан табрик-шеърлар ѐзган. Ана энди Камийнинг
миллий матбуот ва “ТВГ” билан ҳамкорлик қилган саналарга эътибор беринг.
Маълум бўладики, шоир “ТВГ” таҳририятига фақат унинг “якка ҳоким”лик
давридагина мурожаат қилган. Бундан Камийнинг “ТВГ”га муносабати,
қолаверса, у билан ҳамкорлик қилишдан кўзлаган мақсади маълум бўлади.

Камий миллатпарварлигининг яна бир қирраси унинг миллатпарвар

шахсларга бўлган муносабатида кўринади. Шулардан бири - Исмоилбек
Гаспринский (1851-1914). “Ойна” журналининг 1914 йил 17-сонида
Камийнинг “Мўътабар “Таржимон” ва Исмоилбек Гаспринский жаноблари
ҳақинда” номли шеъри босилган. “Таржимон” газетасининг 1898 йил 18
октябрь сонида эса шундай хабарга дуч келамиз: “Тошкентскому поэту
Кеми! Вы прислали нам прекрасное стихотворение, полное похвал по
нашему адресу. Спасибо, что если бы даже мы их заслужили, что всѐ таки
печатать их в своей газете не решились бы. Присылайте что-либо другое.”
Бундан маълум бўладики, “Ойна”даги ушбу шеър чоп этилишидан 16 йил
аввал ѐзилган ва у дастлаб «Таржимон» газетасига жўнатилган. Камийнинг
мазкур шеъри ўзбек адабиѐти учун ҳам ва, айни пайтда, шоир ижоди учун
ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Биринчидан, бу - миллий адабиѐтимиздаги
Гаспринский ҳаѐтлик чоғида ѐзилган ва адибнинг ўзи ўқиган унинг ҳақидаги
ягона шеър; иккинчидан, мазкур асар Камийнинг 90-йиллардаѐқ Гаспринский
ғоялари ва унинг “Таржимон” газетаси билан яқиндан таниш эканлигига
гувоҳлик беради.

Камийнинг сиѐсий позицияси ХХ аср бошларидаги миллий ҳаракатга

ва сиѐсий воқеаларга муносабатида янада яққолроқ кўринади. 1909 йилнинг
12 майида Тошкентда “Жамияти хайрия” ташкил топди. Жамиятнинг ўз
олдига қўйган энг асосий мақсади миллатнинг маиший-иқтисодий ва
маънавий аҳволини яхшилаш эди. Ҳамма нарса бориб сармояга тақалади.
Усиз барча гаплар қуруқ, бутун ҳаракатлар беҳуда. Шунинг учун ҳам Камий
миллат бойларига мурожаат қилиб алоҳида шеър ѐзади. Уларни миллат
тараққиѐти йўлига хайру саховат қилишга даъват этади. 1916 йил ўлкада
очарчилик бошланди. Шундай бир танг ҳолатда алғов-далғовли 17-йил ҳам
кириб келди. Шу йилнинг 27 февралида чор самодержавиеси ағдарилди.
Иккинчи мартда муваққат ҳукумат тузилди. Туркистон зиѐлилари бу
инқилобни хурсандчилик билан кутиб олдилар. Вақтли ҳукумат бизга


background image

13

ҳуррият беради, деб умид қилдилар. Шулардан бири Камий эди. Буни
шоирнинг:

Тулуъ айлаб бу кун бўрк Шарқдан офтобосо,
Мунаввар айлади олам, бўлай қурбони ҳуррият

33

, -

мисраларидан ҳис қиламиз. Лекин афсуски, 25 октябрда тўнтариш юз берди.
Бу ҳодиса муваққат ҳукуматни йўқ қилди, ўрнига пролетариат диктатурасини
ўрнатди. Камийнинг “Шикоятномаи Камий аз инқилоби замона ва аҳли
замона” шеъри мана шу “инқилоб”га шоирнинг ўзига хос муносабати эди.
Шеърда, жумладан, шундай мисраларни ўқиймиз:

Инқилоби замона эрмасму,

Қилди олийни пастлар помол.

Зоти неку асллар ғайр эрур,
Жонишин бадасилу ҳам арзол.
Шерлар ўрнига ўтирмишдур
Гургу рубоҳу иту қушу шиғол.
Рост келганга ўхшайди бу аср
Отдин ўзди эшак, деган бу мақол...
Наркушу модапарвар ўлмиш халқ,
Бу нечук шуғлу бу нечук афъол...
Ушбу ғамдин Камий не бўлди, дегил:
Чеҳраси сориғу ѐши ҳам ол.(115)

1918 йилнинг 19 февралида Туркистон мухториятининг маркази Қўқон

шаҳри қонга ботирилди. Большевиклар шаҳар аҳолиси устига 12 замбаракдан
ўт очишди, ѐндирувчи снорядлардан фойдаланишди. Бу ҳам етмагандек,
отнинг ўлими итнинг байрамига айланди. Энг муҳими, ота-боболаримиз неча
йиллардан бери қалбининг қаърида кўз қорачиғидай авайлаб келаѐтган ва
бунинг учун қанча қурбонлар берган миллий озодлик ва истиқлол туйғулари
барбод бўлди. “Афсуснома” шеърида Камийнинг бундан қаттиқ азият
чеккани ва афсус-надоматлар қилгани маълум бўлади.

Миллатнинг бутун орзу-умидларини пучга чиқарган “буюк

инқилоб”дан кейин Камий маърифатпарварлик ғояси билан яшади. Мактаб-
маориф ишларига, кутубхоналар ташкил қилишда фаол иштирок этди. Шоир
1922 йилнинг ѐзида 57 ѐшида вафот этди.

Бобнинг иккинчи фасли

“Устозлари ва адабий муҳити”

деб

номланади. Камий сабоқ олган адабий мактабнинг даврий ва ҳудудий миқѐси
кенг. Шоир тузган баѐзлар ҳам шундай дейишга асос бўлади. Баѐзларда
Камий ўзига устоз деб билган Жомию Хўжа Исмат, Навоию Фузулий, Бедилу
Мушфиқийлардан тортиб, то замондош шоирларнинг сўнгги шеърларигача
ўрин олган. Ушбу автограф баѐзлар ижодкор кутубхонасини, яъни унга
таниш бўлган китоблар ва муаллифлар силсиласини белгилашда, шоирнинг
устозларини аниқлашда қўл келади. Шунингдек, Камий устоз деб билган
шоирларни аниқлашнинг яна уч йўли бор: биринчиси, шоирнинг ўз

33

Зиѐ Саид. Танланган асарлар. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти,1974. 49-б.


background image

14

эътирофлари, иккинчиси, замондошларининг маълумотлари, учинчиси,
адабий таъсир воситасида.

Мўминжон Тошқин ўз тазкирасидаги Камийга оид қисмини: “Мавлоно

Камий ҳам Алишер Навоийнинг кичик бир шогирди” (120) деган сўзлар
билан бошлайди. Муаллиф қуйироқда ушбу фикрларни яна давом эттириб,
“унинг қўлида ҳар вақт Навоий асарларидан “Хамса”, “Чор девон” ва
“Маҳбуб ул-қулуб” бўлур эди. Айтган ғазалларида мазкур асарларнинг
таъсири кўб» (121), дея маълумот беради ва мана шундай таъсирнинг
самараси ўлароқ яратилган Камий байт ва ғазалларидан намуналар
келтиради. Шубҳасиз, шоир шеърларида Навоий нафасини ҳис қилиш қийин
эмас. Шунингдек, Камийнинг ўз эътирофига кўра, унинг устозларидан яна
бири Абдураҳмон Жомийдир. Шоир ғазалларидан бирида:

Пиримиз Жомий алайҳир-роҳманинг
Руҳи покиға дуо қил, эй гўзал (107)-

дея, ҳазрат Жомийни ўзига пир эканлигини изҳор этади. Шунингдек,
Муҳаммад Фузулий, Абдулқодир Бедил каби шоирлар ҳам Камий учун устоз
мақомидаги ижодкорлар ҳисобланади. Диссертацияда ушбу фикрларга асос
бўлувчи маълумотларни келтириб ўтдик.

Камий ижодига, нафақат ўтмишдош, балки унга замондош шоирлар-

нинг ҳам таъсири самарали бўлган. Шулардан бири Муҳаммад Аминхўжа
Муқимийдир. Муқимий ва Камий орасидаги дўстона ҳамда ижодий алоқалар
адабиѐтшунослигимизда ўрганилган. 1894 йилда тузилган Камийнинг илк
баѐзида Муқимийнинг 41 та шеърига дуч келамиз. Улар борасида Муқимий-
нинг Камий ғазалига ѐзган мухаммаси ҳам бор. Айни пайтда, Камий ҳам
устоз шоир ғазалига мухаммас боғлаган, қатор ғазал ва мураббаларига
татаббулар битган, унинг “От” туркумидаги мухаммаслари йўлида ўзининг
“Мухаммас дар мазаммати асп” шеърини ѐзган.

Камийнинг замондош устозлари ҳақида гап кетганда, ўз даврида

“Набирахон ҳазрат” номи билан машҳур бўлган Миѐн Фазл Қадр (1856-1928)
ҳақида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Шоир ушбу зот васфида “Дар тавсифи
пири равшанзамиру муштамилбор” деб унвонланган 45 мисрали мухаммас
битган (79-80). Мухаммасда уни ''пирим'' дейди, “Боязиди вақт”, “муршиди
балад”, “ҳодийи тарийқ”, “сулуки тариқатда раҳнамо», “ҳудо келган аббу
жадд» сўзлари билан таърифу тавсиф этади. “Пирсизнинг пири шайтон”
ибораси ақида бўлган у замонда Камий бирор пир этагини ушлаши табиий
эди. Демак, юқоридаги мухаммас шуни кўрсатадики, Камий ҳам тариқат
аҳлидан ва унинг пири нақшбандиянинг ўша замондаги раҳнамоларидан
бири Миѐн Фазл Қадр эди. Шоирнинг сўфиѐна руҳдаги шеърлари ҳам шунга
далолат қилади. Тошкент шоирларига оид бой материаллар тўплаган
Абдулла Носиров Миѐн Фазл Қадрга тўхталиб, бу зотнинг «Лузуъий” (закий,
заковатли) тахаллуси билан шеърлар ҳам ѐзганлиги ҳақида хабар беради.
Демак, Миѐн Фазл нафақат замонасининг маънавий раҳнамоси, балки шу
даврдаги Тошкент адабий муҳитининг вакилларидан бири ҳам эди.


background image

15

XIX асрнинг сўнгги чорагида Тошкент адабий муҳити ҳар қачонгидан-

да кенгроқ қанот ѐзди. Муҳитдаги бедилхонлик мажлислари, турли адабий
суҳбатлар Камий бадиий тафаккурининг шаклланишида зўр аҳамият касб
этди. Бундай суҳбатларда қори Фазллуллоҳ Алмаий, Мираҳмадхон Мирий-
Шоиқ, Пирмуҳаммад Аълам - Котиб, Қосимхонтўра Музтариб, Алоуддин
Фунуний, Исомуҳаммад Гулшан, Юсуф Сарѐмий сингари шоирлар иштирок
этганлиги ҳақида маълумотлар бор. Камийнинг қуйидаги ғазали мана шундай
фараҳбахш суҳбатлардан бирининг натижаси ўлароқ дунѐга келган эди:

Эдук афсурда табъу тийра хотир неча муддатдин,
Кўнгул бўлди мунаввар, чашмимиз равшан бу суҳбатдин.
Очилди ғунчаи мақсуд, кўкорди сабзаи уммид,
Баҳори суҳбати арбоби фазлу аҳли фитнатдин...
На хушдур, жамъ ўлуб бир буржға фазлу камол аҳли
Сурайѐдек бериб бир-бирға баҳра нури сафватдин.(18)

Дарҳақиқат, бундай адабий суҳбатлар табиати сустлашиб (афсурда

табъ), истеъдоди хира (хийра хотир) тортиб турган ҳар қандай шоир
кўнглини мунаввар, кўзларини равшан этади, ижод боғчаларида «ғунчаи
мақсуд”лар очади, “сабзаи уммид”лар кўкартиради. Камий бу мажлисларни
«баҳори суҳбат”, “висол айѐми” деб таърифлайди. Висол айѐмики, ундан
кўнгиллар ойнаси сайқал топади - “дарду кулфат”лардан, “занги кудурат”-
лардан фориғ бўлади. Аҳли суҳбат ҳам шунга лойиқ. Улар “арбоби фазлу
аҳли фитнат”лар, (фазилат ва фатонат соҳиблари). «Фазлу камол аҳли»
бўлган бу суҳбатдошлар Ҳулкар туркумидаги юлдузлар (Сурайѐ)дек бир-
бирларига нур беради - ижодий қувват бахш этади. Камийнинг шоир
сифатида шаклланишида ушбу суҳбатлар алоҳида аҳамият касб этди. Айни
чоқларда шоирнинг Бекларбегидаги ҳужраси ҳам мана шундай гурунглар-
нинг марказларидан бирига айланди. Давра бир қадар кенгайди. Тошкентлик
шоирлар сафига Қўқондан Фурқату Муқимий, Намангандан Нодимлар
қўшилди.

Ушбу давр Камий даврасида, нафақат шоирлар, балки ҳофизу бастакор

мақомидаги улуғ санъаткорларни ҳам кузатамиз. 1891 йилнинг 29 сентябрида
замонасида “Макайлик”, “Макайхон” номлари билан шуҳрат топган
Муҳаммаджон Қосимбой ўғли Тошкентга ташриф буюрди. Ушбу узоқ
кутилган ташрифни Камий «Хуш келдингиз”(27-28) радифли ғазали билан
қарши олди. Баъзи манбаларда Камийнинг мулла Тўйчи Ҳофиз билан ҳам
яқин ижодий алоқада бўлганлиги, ҳатто унинг айрим ғазаллари машҳур
ҳофиз репертуаридан ўрин олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. Шоир
нафақат ижрочилари, балки мумтоз мусиқамизнинг тарихи ва назарияси
билан ҳам жиддий қизиққан. Унинг дастнавис баѐзларидан бирида мумтоз
мусиқа назариясига оид Дарвеш Бобои Сақонинг “Кўзанома” асари

34

жой

олганлиги мана шу фикрга асос бўлади. Буларнинг барчаси Камийнинг
миллий мусиқа маданиятимиз тарихи ва назариясидан яхшигина хабардор

34

ЎзР ФАШИ фонди, 659-рақамли кўлѐзма баѐз.


background image

16

эканлигини, айни пайтда, ўзи ҳам миллий мақомлар йўлида ғазаллар ѐзгани
ва уларнинг ижрочиларига алоҳида эҳтиром билан қараганига далолат
қилади.

90-йилларнинг охирига келиб Камийнинг ўзи ҳам устоз шоирлар

сафидан ўрин олди ва эндигина адабиѐтга кириб келаѐтган янги авлоднинг
аксарияти шеър илмида айнан Камийдан таҳсил олдилар. Манбаларда
Сидқий Хондайлиқий, Хислат, Мискин, Мутеъий, Сиддиқий, Тошқин каби
шоирларнинг “шеър ва адабиѐт устози” Камий эканлиги айтиб ўтилади.

Камий кейинги авлодга ўз ижоди билан ҳам адабий таъсир кўрсата

олган шоир эди. Бу таъсир услубий жиҳатлардан тортиб, то мавзу танлашгача
сезилиб туради. Сидқий Хондайлиқий, Нозимахоним, Хислат, Мискин каби
шоирларнинг қатор шеърларида Камий нафасини пайқамаслик мумкин эмас.
Тахмис – шоирнинг адабий таъсир доираси ва даражасини белгилашда қўл
келадиган шеър йўлларидан бири. Камий адабий мероси таркибида биз
саккиз шоирнинг саккиз ғазалига ѐзилган тахмисларга дуч келамиз. Ўз
ўрнида Камий ғазалларига ҳам тахмислар боғланган. Улардан ҳозирча ўнтаси
маълум. Тахмис боғловчилар: Муқимий, Сарѐмий, Сидқий, Хуршид,
Дилафгор, Васлий Самарқандий, Сўфий Хоразмий, Муҳаммадумар
Марғиноний, Ажзий Хўқандий ва Ғарибий Хўқандийлар. Назарий
адабиѐтларда: «Тахмислар шоирга манзур асарларгагина ѐзилгани”

35

айтилади. Бу Камий ғазалларининг замондош шоирларига манзур ва адабий
таъсир кучига эга бўлганидан далолат беради.

Хуллас, Камийнинг ҳаѐт ва ижод йўли XIX аср охири XX аср

бошларида юртимизда кечган сиѐсий-ижтимоий воқеаларнинг туб моҳиятини
англашда, ўша пайтдаги миллий адабиѐтимизнинг адабий алоқалар доираси
ва мавзулар кўламини белгилашда, жадид адабиѐтининг миллий истиқлол
учун кураши тарихини ѐритишда ҳамда Тошкент адабий муҳитининг энг
асосий хусусиятларини тайин этишда алоҳида аҳамиятга эга.

“Камий

шеъриятининг мавзулари ва жанрлари”

деб номланган учинчи боб ҳам

икки фаслдан иборат.

“Мавзулар кўлами ва услубий ўзига хослик”

сарлавҳали дастлабки фасл шоир адабий-эстетик қарашларига оид байт
таҳлилидан бошланади. Камий шеърларидан бирида:

Ўқинг ашъори бикру фикрни, айланг тасарруфким,
Аторуд ташласун қўлдин қаламни кўкда ҳайратдин (18), -

деган эди. Демак, Камий замондош шоирлари олдига фикрни ўзгартирадиган,
қотиб қолган тафаккурни ислоҳ қиладиган, мутлақо янги - бокира шеър
(“ашъори бикр”) талабини қўймоқда. У шундай оҳорли ва бокира бўлсинки,
ҳатто Аторуд (Шарқ мифологиясида қаламкашлар ҳомийси) ҳайратдан
қаламни ташлаб юборсин. Шоир мана шундай талаблардан келиб чиқиб ижод
қилди. Бизгача унинг беш минг мисрага яқин шеърлари етиб келган.
Шеъриятининг мавзулари ҳам, услублари ҳам ранг-баранг.

35

Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиѐтшунослик терминларининг ўзбекча-русча изоҳли луғати. - Т.:

“Ўқитувчи”, 1983. 318-бет.


background image

17

Ишда шоир шеърларини асосан уч мавзуга бўлиб тадқиқ этдик: 1)

ишқий; 2) маърифий; 3) ижтимоий. Булардан ишқий мавзудаги шеърлар
Камий ижодининг асосий қисмини ташкил этади. Шунингдек, ушбу шеърла-
рида муаллифнинг дунѐқараши ва маслаги, замона ва аҳли замонага
муносабати, таржимаи ҳолига оид баъзи нуқталар ҳам ўз ифодасини топган.
Шунга қарамасдан, ишқий шеъриятининг бош мавзуи ишқ, албатта. Шунинг
учун ҳам биз дастлаб, ишқ нима, ошиқ ким деган савол қўйдик ва Камий
шеърларидан ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилдик. Камийнинг
ишқий шеърияти бошқа мавзудаги шеърларидан бадиий етуклиги билан
ажралиб туради. Шоирнинг ишқий оламига у шеърларида қўллаган поэтик
воситаларни англаш орқалигина кириш мумкин. Уларда

мужгон

– ханжар,

тиғи Исфаҳоний, тийр, ўқ, пайкон;

қош

– ѐй;

соч

– мулки Ҳабаш;

юз

– Рум;

хол

– Ҳинд шоҳи, маъдани малоҳат, занги;

лаб

– ҳавзи Кавсар, оби ҳайвон,

шакарнинг кони каби поэтик тимсоллар ѐрдамида ифодаланганлигининг
гувоҳи бўласиз. Булар Камийнинг бир поэтик образдан бир нечта
параллелларда моҳирона фойдаланганидан далолат беради.

Шоирнинг вазифаси ѐрни тавсифлаш билангина тугамайди. У, аввало,

ўз кечинмаларини, қалбини изтиробга солган туйғуларни ифодалаши лозим.
Бу йўлда Камий

булбул

,

қумри

каби поэтик образлардан фойдаланади.

Уларни ўзига қисматдош, дардларига ҳамдард билади; баҳонада ўзидан, ўз
дардларидан сўз очади. Булбул, қумри каби образлар эса шу дарднинг
бошқача бир услубда ўз ифодасини топишига хизмат қилади.

Камий нафақат мавжуд анъанавий образлардан фойдаланди, балки ўзи

ҳам янги поэтик тимсоллар яратди. Бу ҳам кўпроқ унинг ишқий лирикаси
билан боғлиқ: 1904 йили рус-япон уруши бошланди ва 1905 йил бу уруш
Япония ғалабаси билан ниҳоясига етди. Мазкур уруш ҳам Камий ижодида
ўзига хос из қолдирган. Шоир ғазалларидан бирида шундай ѐзади:

Мулки дил олди сипоҳи зулф ила
Зулфиму ѐ лашкари ѐпонмудур?! (47)

Байтнинг биринчи мисрасида ѐрнинг сочлари (зулфи) ошиқ дилини забт
этганлиги (“олди”) ҳақида сўз кетяпти. Демак, зулф забт этувчи (олувчи)
образ, дил эса забт этилган “макон”. Иккинчи мисрага эътибор берсак, айнан
шу зулф билан “лашкари ѐпон” тенг қўйилмоқда. Анъанавий шеърият
услубига кўра, зулфга нисбатан берилган «олувчилик” сифати “лашкари
ѐпон”га ҳам алоқадор. Эътиборли жойи шундаки, қаерда «ѐпон” (ѐки
“жопун”) лафзи учраса, ўша байтда, албатта, “олди” (яъни, забт этди),
“лашкар” сўзларига ҳам дуч келамиз. Шоирнинг шундай байтлари (улар
учта) айнан бешинчи йилдан кейинги ижодида учрайди. Ушбу далил,
биринчидан, Камийнинг ўз давридаги сиѐсий воқеаларни зийраклик билан
кузатиб борганлигига, иккинчидан, тезкорлик билан бадиий образ яратиш
қобилиятига эга эканлигига далолат қилади. Хуллас, Камийнинг ишқий
лирикаси бошқа мавзудаги шеърларидан ўзининг бадиий етуклиги ва поэтик
кашфиѐтларга бойлиги билан ажралиб туради.


background image

18

Маърифат - миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐтининг бош мавзуи. Бу

ўша замон ва унинг миллат олдига қўйган янги-янги муаммолари билан
боғлиқ. Камийнинг маърифат мавзуидаги дастлабки шеърлари илк баѐзида
(1894 йил) учрайди. Шундан кейин шоир маърифатпарварлиги ўсиб,
шаклланиб борди. Уларни икки даврга бўлиб ўрганиш мумкин: бешинчи
йилгача ва бешинчи йилдан кейин. Биринчи даврга мансуб шеърлар ўзининг
анъанавийлиги билан ажралиб туради. Буни услубда ҳам, фикрда ҳам,
маънавий-ахлоқий идеалда ҳам кузатиш мумкин. Иккинчи давр эса 1906
йилда чоп этилган “Ҳиммат ва ғайрат” мақоласидан бошланади. “Биз кеча-
кундуз таҳсили улум ва маорифа саъй ва ғайрат эдалим. Динимизи, қавмият
ва миллатимизи муҳофизи учун лозим: ўқиялим, чолишалим», - ўқиймиз
мақолада. Бу сўзларда иккинчи давр Камий маърифатпарварлигининг мақсад
ва вазифалари ўз аксини топган. Демак энди ўқиш, яъни маърифат ҳосил
қилишдан мақсад бор. Бу - диний бутунликни сақлаш ва миллий ўзликни
ҳимоя қилиш. Эътибор беринг, мустамлакачиларнинг мафкуравий
«камон»лари учун нишон айнан шу нуқталар эди. Мана шу мақоладан кейин
Камий маърифатпарварлик шеърияти тўрт хил сифат ўзгаришига учраганини
кузатиш мумкин: 1) Шоирнинг хитоби миллатга, маърифатчилик ғоялари эса
миллий манфаатга қаратилди. (Аввалги маърифатпарварлигида хитоб
шахсга, фикр эса илм эвазига эришиладиган шахсий манфаатга қаратилган
эди); 2) шоирнинг дунѐвий фанларга муносабати ўзгарди. Камий дастлабки
шеърларидан бирида диний илмни «таҳсили хўб», дунѐвий илмни эса «дуну
дағал» (тубан ва дағал) атаган эди. Зикр этилган мақолада шоир учун
илмларнинг ҳар иккаласи ҳам муҳим саналади. Зеро, улардан бири
миллатнинг замонага мос яшаши, иккинчиси эса руҳий-эътиқодий бутунлиги
учун зарур эди; 3) Шеърларининг мазмун-мундарижаси кенгайди.
Маърифатнинг ѐнига миллий-ижтимоий ва ахлоқий муаммолар қўшилди; 4)
жанрлари ўзгарди. Камий маърифатни тарғиб этишда дастлаб асосан ғазал
жанридан фойдаланган бўлса, кейинги даврга келиб бу вазифа мухаммас ва
мусаддасга юклатилди. Бу маърифапарварлик шеърларининг мавзу доираси
кенгайганлиги ва (ҳар байти икки мисрадан иборат) ғазалнинг тасвир ва
ифода имкониятлари чекланганлиги билан изоҳланади.

Маърифатпарварлик – Камий ижодий фаолиятининг қарийб ўттиз

йилини (1893-1922) ўз ичига олади. Шоир маърифатпарварлигининг даврий
жиҳатдан кенг қамровлилиги, давомийлиги ва тадрижийлигига эътиборни
қаратган профессор Ш. Юсупов: “Замондошларининг аксар қисмига насиб
бўлмаган бахт Каримбек Камий Тошкандийга насиб этди”

36

, дейди.

Дарҳақиқат, Камий ҳаѐтининг сўнгги дақиқаларига қадар миллатни
маърифатга даъват этди. Унинг истибдод исканжасидан халос бўлиши,
миллий истиқлол ва жаҳоний тараққиѐтга эришиши йўлида энг асосий
восита деб маърифатни билди.

36

Юсупов Ш. Маърифатпарвар шоир Каримбек Камий // Гулистон, 1997 йил, 1-сон , 60-б.


background image

19

Каримбек Камийнинг ижтимоий шеърияти у яшаган ижтимоий ҳаѐт ва

унга замондош ижтимоий тоифалар ҳақида. Камий яшаган давр ҳақида
Мўминжон Тошқин шундай ѐзган эди: “Мавлоно Камий хонлар замонида
эмас, чор ҳукумати ва унинг мустамлакаси бўлиб эзилмоқда бўлган Ўрта
Осиѐда яшади”(121). Хўш, шоирнинг миллат мустамлака ўлароқ “эзилмоқда
бўлган” ушбу замонга муносабати қандай? Бу муносабат қай тарзда ва
қандай шаклларда ўз ифодасини топган? Биз Камийнинг ижтимоий
мавзудаги шеърларига айнан шу нуқтаи назардан эътиборни қаратдик.
Натижада, шоирнинг “Шикоятномаи Камий аз чарх”, “Афсуснома”,
“Шикояти Камий аз инқилоби замона ва аҳли замона”, Александр III
вафотига марсия ҳамда “Алҳазар, эй шоҳи золим, алҳазар” деб бошланувчи
бир қатор шеърларини таҳлилга тортдик. Тўғри, уларнинг услублари ҳар хил:
бири шикоят, бири марсия ва яна бири ҳасби ҳол тарзида. Лекин бу
шеърларининг барчасини шоирнинг замонга, мустамлака сиѐсатига ва унинг
ҳукмфармоларига муносабатнинг якранглиги бирлаштириб туради.

Камий шеъриятидаги “аҳли замона” ибораси эса асосан маҳаллий

муҳитдаги миллий-ижтимоий тоифаларга нисбатан ишлатилган. Шоир
шеърларидан бирида:

Бехуд этким, замона аҳлидан,
Бўлди кўнглим фигор, эй соқий (44), -

деган эди. Фигор – жароҳат, яра. Хўш, замона аҳли Камий кўнглини нимаси
билан жароҳатлаган, қайси ишлари билан унга озор етказган эди. Шоирнинг
«Минг асаф, бир ажаб замон ўлди” (95-96) деб бошланувчи мусаддасида
мана шу саволларга жавоб топамиз. Камий мазкур шеърида замон аҳлининг
ахлоқий тубанликлари, фикрий бузуқликларидан сўз очади. Миллат орасида
иттифоқнинг эмас, нифоқнинг, маърифатнинг эмас, жаҳолатнинг, “ҳаѐу
шарму адаб”нинг эмас, фисқу фасоднинг ҳукмронлигини кўради. Бундан
дили қонга тўлади: “Дилки, миллат ғамидин қон ўлди”(95). Юқоридаги
барча нохуш ҳодисаларга «ҳамма иш чаффасига кетти қулаб” деб баҳо
беради. Камий ижодида «аҳли замона» бир поэтик восита. Шоир у орқали
замоннинг умумий манзарасини яратишга ҳаракат қилади. Бунинг учун у чор
Россиясининг императоридан то маҳалла чойхонасининг чойфурушигача
бўлган тоифалардан поэтик восита сифатида фойдалана олган. Бу - қисмда
бутунни, бошқачароқ айтганда, томчида денгизни акс эттириш усули. Мана
шундай поэтик образлардан яна бири ижодкорнинг «мен»и. Шоир
шеърларидан бирида лирик қаҳрамон тилидан: “Ўз шаҳрим аро ғариб
эканман”, (48) дейди. Камийдаги бу “ғариб”лик замирида ўз юртида
яшаѐтган бир шоирнинг топталаѐтган ижтимоий эркию эътиқодий бурчи,
инсоний нафсониятию орзу-истаклари ѐтибди.

Хуллас, Камийнинг ижтимоий шеърияти мураккаб замоннинг энг

муҳим воқеа-ҳодисаларини ўзида акс эттирганлиги ва бунинг учун ранг-
баранг поэтик усул ҳамда воситалардан фойдаланганлиги билан ҳам алоҳида
аҳамиятга эга.


background image

20

Диссертациянинг

“Жанрлар таснифи ва поэтикаси”

деб номланган

навбатдаги фасли Камий шеъриятининг жанрларига оид. Бунда шоир
ижодида учрайдиган муайян жанрнинг миқдори, шакллари, ўзига хослиги ва
поэтикасига эътибор қаратилди. Уларнинг дастлабкиси ғазал. Камийнинг 230
га яқин шеърларидан 128 таси шу жанрга мансуб. Жанр назариясига оид
тадқиқотларда ғазалнинг бир неча шаклий-поэтик кўринишлари ҳақида
маълумотлар берилади. Улардан энг кўп учрайдигани оддий ғазал. Камий
ижодида ҳам шундай. Ғазалнинг зебқофия шаклида эса шоирнинг биргина
ғазали бор. Адабиѐтшунос О.Носиров ғазали зебқофия мумтоз адабиѐтимизда
фақат Аҳмадхўжа ас-Сароий ва Сайфи Сароийлар ижодидагина учрашини
қайд этади

37

. Демак, Камийнинг хизмати, нафақат кўп асрлик анъанани давом

эттирганлигида, балки миллий шеъриятимизда саноқли бўлган ғазали
зебқофияни яна биттага кўпайтиргани билан ҳам белгиланади. Камий
ижодида учрайдиган ғазал шаклларидан яна бири ғазали тазминдир.
Тазминда ғазалнавис бошқа бир шоирнинг бир ѐки икки машҳур байтини
“орият йўли била келтирур”

38

. Агар ориятга олинган байтнинг муаллифи

кўрсатилса, тазмини мусарраҳ, кўрсатилмаса тазмини мубҳам дейилади.
Камий ғазалиѐтида тазминнинг мусарраҳ шаклларига дуч келамиз. Улардаги
байтлар шоирга замондош – Қорий ва Сирожиддин Сидқийлар қаламига
мансуб. Шунингдек, Камий шеъриятида ғазалнинг татаббуъ, мувашшаҳ,
мусажжаъ, раддул-матлаъ, муламмаъ каби шаклларини ҳам учратиш мумкин.

Ҳажм ва миқдор эътибори билан Камий ижодида ғазалдан кейин

бандга асосланган жанрлар туради. Улар мумтоз шеършуносликда мусаммат
дейилган. Шоир ижодида мусамматлар адади ўттизта (26таси “Дилни обод
айлангиз” тўпламига кирган). Шундан учтаси мусаддас. Йигирмата
мухаммасдан ўн биттаси мустақил, тўққизтаси тахмис. Тахмислар Фузулий,
Ҳувайдо, Муқимий, Ҳазиний, Феруз, Роиқий, Узлат, Котиб, Меҳрий (Ҳожи
Муин) каби шоирларнинг ғазалларига боғланган.

Камий самарали ижод қилган жанрлардан яна бири таърихдир. Улар

йигирма бешта. Шундан олтитаси сариҳ (очиқ, равшан), ўн тўққизтаси
таъмия усулида ѐзилган. Таъмия луғатда беркитилган, яширилган дегани.
Камий таърих ѐзишда мазкур усулнинг комилул-аъдод, зоидул-аъдод,
ноқисул-аъдод, зоиду ноқисул-аъдод шаклларидан фойдаланган. Шоир
таъмиянинг ҳар тўртала кўринишида ҳам ўз маҳоратини кўрсата олган. Биз
ишимизда уларнинг ҳар бирига биттадан мисол келтириб, мисолларда
яширинган саналарни қоидага мувофиқ ечиб, ечиш усуллари билан ҳам
таништирдик. Камий таърихларини ѐзилиш сабабига кўра ҳам тўрт турга
ажратдик: 1) таваллуд; 2) вафот; 3) нашр; 4) иншоат таърихлари. Таърих
жанр сифатида фақат ўзигагина хос қонуният ва поэтик хусусиятларга эга.
Диссертацияда Камий таърихларига асосланиб, жанрларнинг ўзига хос

37

Носиров О., Жамолов С., Зиѐвиддинов М. Ўзбек классик шеърияти жанрлари. – Т.: Ўқитувчи, 1979. 84-б.

38

Ҳусайний, Атоуллоҳ. Бадойиъу-с-санойиъ. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти,

1981. 156-б.


background image

21

хусусиятлари, композицон қурилиши, поэтикаси ва шоир таърихларининг
аҳамияти ҳақида атрофлича тўхталишга ҳаракат қилдик.

Шунингдек, Камий ижодида мумтоз шеъриятимизнинг рубоий, қитъа,

маснавий, муаммо, фард сингари кичик жанрларида ѐзилган асарларни ҳам
учратиш мумкин. Хуллас, Камий шеърияти, жанр нуқтаи назаридан, мумтоз
поэзиямизнинг тадрижий давоми. Шоир анъанани давом эттирди, айни
пайтда, ушбу жанрларнинг мазмун-мундарижасини бойитди ва поэтик
имкониятларини кенгайтирди.

Камий адабий мероси, нафақат мустақил ижод намуналаридан, балки

таржималардан ҳам иборат. Маълумки, 1911 йили шайх Муслиҳиддин
Саъдий Шерозий “Гулистон”ининг ўзбекча изоҳли таржимаси “Шавқи
Гулистон” номи билан чоп этилган. Таржимон тошкентлик Муродхўжа
Солиҳхўжа ўғли. Китобнинг “Сабаби таржима” қисмида таржимоннинг
ѐзишича “Гулистон”даги шеърий парчаларни замонасининг “шуарои
изом”лари амалга оширган. Ҳ.Сулаймонов фондига (ЎзФАШИ) қарашли
297-IV рақами папкада шу шеърий парчалардан ўн еттитасининг таржимаси
Камий дастхати билан сақланади. Демак, маълум бўладики, Камий Саъдий
“Гулистон”ининг янги таржимасида бевосита иштирок этган. Бу – шоир
ижодий фаолиятининг яна бир қирраси сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

Х У Л О С А

Каримбек Шарифбек ўғли Камий ХIХ аср охири ХХ аср бошларида яшаб
ижод этган Тошкент адабий муҳитининг йирик вакилларидан бири.

Камий ўз замонидаѐқ эътироф этилган ижодкор, унинг шахсияти ва
шеъриятига оид дастлабки муносабатлар шоирнинг ҳаѐтлик даврида
бошланган. Мавлоно Муқимий, Сидқий Хондайлиқий, Амоний каби
замондошларининг эътирофлари шулар жумласидандир.

Камий ижоди расмий шўро адабиѐтшунослиги назаридан ҳам четда
қолмади. Гарчи баъзан шоирнинг шахси ва ижодига тор мафкуравий
нуқтаи назардан ѐндашилган бўлса-да, барибир, ушбу адабий мероснинг
тадқиқ этилиши айнан шу даврдан бошланди.

Мустақиллик йилларида эса Камий ижодини махсус ўрганиш, қайта
баҳолаш ва асарларини чоп этишга алоҳида эътибор берилди.

Камий адабий меросининг манбалари ҳам ранг-баранг. Уларни баъзи
хусусиятларига кўра қуйидагича таснифлаш мумкин: 1) шоир
асарларининг дастхат нусхалари; 2) бошқа мусаннифлар томонидан
тузилган манбалар; 3) вақтли матбуот нашрлари.

Камийнинг таржимаи ҳолига оид манбалар шоирнинг ҳаѐт йўлини, адабий
меросига тегишли манбалар эса унинг ижодий эволюциясини ўрганишда
алоҳида аҳамиятга эга. Шоирнинг ҳаѐт ва ижод йўлини параллелликда
тадқиқ этиш натижалари эса унинг илмий биографиясини яратишга
хизмат қилади.


background image

22

Камий миллатпарвар шоир. Бу унинг замонасида юз берган очарчилик,
Февраль инқилоби, Туркистон мухторияти, Октябрь тўнтариши каби
воқеаларга ижодий муносабатида кўринади.

Камий туркий ва форсий адабиѐтдан тенг баҳраманд бўлди, ҳар иккала
адабиѐт анъаналарининг бардавомлигини (лирик шеърият доирасида)
таъминлашга хизмат қилди.

Камий замонасининг устоз шоирларидан ҳам эди. У ўзидан кейинги
авлодга шеърият сирларини ўргатдигина эмас, балки ўз ижоди билан
самарали таъсир ҳам кўрсатди.

Камий шеъриятининг мавзуларини, асосан, учга бўлиб ўрганиш мумкин:
ишқий, ижтимоий ва маърифий. Улар баъзан ўз қамровидаги мавзуидан
ташқари услуби, образлари ва бадиий даражаси билан ҳам фарқланиб
туради. Масалан, ишқий лирика ўзининг бадиий пишиқлиги ва поэтик
кашфиѐтларга бойлиги билан ажралиб турса, маърифий ва ижтимоий
шеърлар эса миллий-ижтимоий-сиѐсий мотивнинг кучлилиги ҳамда
публицистик руҳнинг устунлиги билан эътиборни тортади.

Камий ўз ижодий фаолияти давомида мумтоз шеъриятимизнинг ғазал,
мурабба, мухаммас, мусаддас, маснавий, рубоий, қитъа, таърих, фард каби
жанрларида ижод қилди. Шунинг баробарида, ушбу жанрларнинг ўзбек
адабиѐтининг янги даврида формал-поэтик ва мавзу жиҳатидан
такомиллашувига ўз ҳиссасини қўшди.

Таърих Камий ижодида алоҳида ўрин тутади. Шоир таърихлари икки
жиҳатдан: 1) ХIХ аср охири ХХ аср бошларида юз берган воқеа-
ҳодисаларга, баъзи нашрларга, вафот этган айрим шахсларга ижодкор
муносабатини аниқлашда; 2) таърихнинг жанр сифатидаги қонунияти,
поэтик хусусиятларини ва тарихий-ҳаѐтий функциясини инкишоф этишда
алоҳида аҳамиятга эга.

Таржимонлик Камий ижодий фаолиятининг яна бир қирраси ҳисобланади.
Шайх Саъдий “Гулистон”ининг ўзбекча шарҳли таржимиси «Шавқи
Гулистон»даги бир нечта шеърий парчаларнинг таржимаси фикримизнинг
далили.

Диссертация мавзуи юзасидан эълон қилинган ишлар рўйхати

1.

Каримбек Камий. Дилни обод айлангиз. Тошкент: “Маънавият”, 1998.
10 б.т. (Нашрга тайѐрловчи, сўз боши ва изоҳлар муаллифи
О.Олтинбек).

2.

Каримбек Камий // Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти. Олий
ўқув юртлари учун дарслик. - Тошкент: “Маънавият”, 2004. 192-204-
бетлар.

3.

“Суханварлиқ иқлимида шуҳрабардор” // “ЎзАС” газетаси. 1990 йил,
28 декабрь.


background image

23

4.

Шоир Каримбек Камий // Республика ѐш адабиѐтшуносларининг
анъанавий илмий конференцияси материаллари. – Тошкент, 1993.

5.

“Дер Камий: уйғонинг эмди” // “ЎзАС” газетаси. 1994 йил, 5 август.

6.

Каримбек Камий // “Ўзбек тили ва адабиѐти” журнали. 1994 йил,
4-сон, 43-49-бетлар.

7.

Камий адабий меросининг манбалари // “Адабий мерос” журнали.
1998 йил, 3-4-қўшма сон, 55-59-бетлар.

8.

Камийнинг ишқий лирикаси. // “Ўзбек тили ва адабиѐти” журнали.
2000 йил, 4-сон, 12-16-бетлар.

9.

«Мен сенинг қайғунгда доим...» // “ЎзАС” газетаси, 2000 йил 17
март.

10.

Камий оқ подшонинг маддоҳи эдими? // “Ёшлик” журнали, 2000 йил
4-сон, 32-33-бетлар.

11.

Камий таърихлари // “Ўзбек тили ва адабиѐти” журнали. 2001 йил, 4-
сон, 37-42-бетлар.

12.

“Дўнуб миллийға ашъори” // “ЎзАС” газетаси. 2002 йил, 1 февраль.

13.

Беҳбудий ва Камий // «Мозийдан садо» журнали. 2002 йил, 4-сон, 38-
39-бетлар.

14.

Камий ва «Ойна» // «Филология масалалари» журнали, 2005 йил, 1-
сон, 101-105-бетлар.

15.

“Шу гулистоннинг эрурман булбули” // «Ишонч» газетаси, 2009
йил, 5 сентябрь.

16.

Гаспринский ҳақидаги биринчи шеър // «Талабалар дунѐси» журнали,
2009 йил, 11-12-қўшма сон.

17.

Илоҳий калом қадри // “Адабиѐт” тақвими, 2010 йил, 2-чорак, 65-66-
бетлар.

18.

Ҳужжатларда қози сиймоси // “Адабиѐт” тақвими, 2010 йил, 3-чорак,
15-16-бетлар.

19.

Ҳар мушкулинг бўлғуси ҳал...” // “Ҳидоят” журнали, 2010 йил, 11-

сон, 27-бет.


background image

24

Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Тўлабоев

Олим Олтиновичнинг 10.01.03 – Ўзбек адабиѐти тарихи бўйича

«Каримбек Камийнинг ҳаѐт ва ижод йўли» мавзуидаги

диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

Миллий уйғониш, маърифатчилик, илмий биография,

ижодий эволюция, адабий-эстетик қараш, тасниф, тавсиф, мумтоз адабий
жанр, тошбосма, ижодий лаборатория, пароканда асарлар, ижодий мулоқот,
ижодкор кутубхонаси, тасаввуф, ишқий лирика, маънавий-ахлоқий идеал,
ғазал, тазмин, татаббуъ, мувашшаҳ, мусажжаъ, муламмаъ, мусаммат, тахмис,
таржеъ, таърих, марсия, сариҳ, таъмия, абжад, комил ул-аъдод, ноқис ул-
аъдод, зоид ул-аъдод, жумал, исқот, идхол, зарб, фард.

Тадқиқот объекти:

шоир Каримбек Камийнинг адабий мероси, ҳаѐти

ва ижодига оид манбалар.

Ишнинг мақсади:

Камийнинг адабий меросини тўплаш, илмий

биографиясини яратиш, шоир ижодининг асосий жанр ва мавзуларини
белгилаш, адибнинг ўзи яшаган мураккаб ижтимоий-сиѐсий воқеликка
муносабати ҳамда миллий позициясини аниқлаш, унинг Миллий уйғониш
даври ўзбек адабиѐтидаги ўрни ва хизматларини кўрсатиб бериш.

Тадқиқот усули:

тарихий-қиѐсий.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Камийнинг ҳаѐти ва

ижоди илк маротаба монографик планда тадқиқ этилди. Ҳаѐти ва ижодига
оид манбалар ўрганилди ва илмий биографияси яратилди. Шоир ижодининг
асосий мавзу ва жанрлари тасниф этилди, поэтик маҳоратига эътибор
қаратилди. Шоир Камийнинг Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐтидаги
ўрни кўрсатиб берилди.

Амалий аҳамияти:

диссертациядан Миллий уйғониш даври адабиѐти

бўйича дарслик ва қўлланмалар яратишда, ўзбек шеъриятининг ушбу
даврдаги мавзулар тараққиѐти ва жанрлар такомилини белгилашда ҳамда
мустақиллик учун кураш тарихини ѐритишда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси:

Илмий изланишларнинг натижаси ўлароқ

Камий адабий меросининг асосий қисми нашрга тайѐрланди. (Каримбек
Камий. Дилни обод айлангиз. – Т.: “Маънавият”, 1998. – 160 б.). Алоҳида
адабий сиймо сифатида “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти” ( - Т.:
“Маънавият”, 2004. 192-204-б.) дарслигига киритилди. Шунингдек,
диссертация мавзуига оид қатор илмий мақолалар эълон қилинди.

Қўлланиш соҳаси:

Миллий уйғониш даври адабиѐти муаммоларини

ўрганиш, мумтоз шеърий жанрлар такомили ва назариясини тадқиқ этиш,
Мустақиллик учун кураш тарихини яратишда.




background image

25

Р Е З Ю М Е

диссертации Тулабаева Олима Олтиновича на тему «Жизненный и

творческий путь Каримбека Ками» на соискание ученой степени

кандидата филологических наук по специальности

10.01.03 – История узбекской литературы

Ключевые слова:

Национальное возрождение, просвещение, научная

биография, творческая эволюция, литературно-эстетический взгляд,
классификация,

характеристика,

классический

литературный

жанр,

литография, творческая лаборатория, разнотипные произведения, творческое
общение, авторская библиотека, суфизм, любовная лирика, просветительско-
моральный идеал, газель, тазмин, татаббуъ, мувашшах, мусажжаъ, муламмаъ,
мусаммат, тахмис, рефрен, таърих, марсия, сарих, таъмия, абджад, комил ул-
аъдод, нокис ул-аъдод, зоид ул-аъдод, жумал, искот, идхол, зарб, фард.

Объекты исследования:

источники относящиеся литературному

наследию, жизни и творчеству поэта Каримбека Ками.

Цель работы:

сбор литературного наследия, создание научной

биографии, определение основных жанров и тем творчества поэта, уточнение
национальной позиции и отношение поэта к сложной социально-
политической действительности того времени, вклад и место его в узбекскую
литературу эпохи Национального возрождения.

Метод исследования:

сравнительно-исторический.

Полученные результаты и их новизна:

впервые в монографическом

плане исследуется жизнь и творчество Ками. Изучены источники
относящиеся жизни и творчеству поэта, создана научная биография.
Классифицированы основные темы и жанры творчества поэта. Обращено
внимание на поэтическое мастерство. Определено место поэта в узбекской
литературе эпохи Национального возрождения.

Практическая

значимость:

материал

диссертации

можно

использовать по литературе эпохи Национального возрождения. При
определение жанрового и тематического развития узбекской поэзии, а также
в освящении истории борьбы за Независимость.

Степень внедрения:

как результат научного исследования была

напечатана основная часть литературного наследия Ками. (Каримбек Камий.
Дилни обод айлангиз. – Т.: “Маънавият”, 1998). Введена как отдельная
литературная фигура в учебник. (Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти. –
Т.: “Маънавият”, 2004). По теме диссертации опубликованы ряд научных
статей

Область применения:

изучение

проблемы литературы эпохи

Национального возрождения, в исследовании теории и развития классическо-
поэтических жанров, в создании истории борьбы за Независимость.



background image

26

S U M M A R Y

Thesis of Tulabayev Olim Oltinovich on the scientific competition of the

candidate of philology sciences, specialty 10.01.03 – The history of Uzbek

literature on the theme “The life and creativity of Karimbek Kami”.

Key words:

National Renaissance, education, scientific biography, creative

evolution, literary and esthetic point, classification, characteristics, classical
literature genre, lithography, creative laboratory, polytypical work, creative
communication, author’s library, Sufism, amorism, a moral ideal, gazelle, tazmin,
tatabbu, muvashshakh, musajja, mulamma, musammat, takhmis, refren, tarikh,
marsiya, sarikh, tamiya, abdjad, komil ul-adod, nokis ul-adod, zoid ul-adod, jumal,
isqot, idkhol, zarb, fard.

Subjects of the research:

the sources about a literary heritage, life and

creativity of Karimbek Kami.

Aims of the research:

collection of literary heritage, creation of the

scientific biography, definition of the basic genres and themes of poet’s creativity,
specification of a national position and relation of the poet to the complex social
and political validity of that time, his contribution and place in Uzbek literature of
the National renaissance epoch.

Methods of research:

comparative and historical

Obtained results and their novelty:

The life and creativity of Kami is

investigated for the first time in the monographic plan. The sources are
investigated about his life and creativity, his scientific biography is created. The
basic themes and genres of the poet’ creativity is classified. Poetic skills and
professionalism are attentively studied. The place of the poet in the Uzbek
literature of National Renaissance epoch is determined.

Practical importance:

The material of the thesis can be used for studying of

the National Renaissance’s epoch literature, for the definition of genre and
thematic development of the Uzbek poetry, and also for explanation of the history
of struggle for Independence.

Degree of application:

The basic part of a literary heritage of Kami (Dilni

obod aylangiz. Tashkent, “Manaviyat”, 1998) was printed as a result of scientific
research. Kami is introduced in Uzbek literature manual as a literary person (Milliy
uyg’onish davri O’zbek adabiyoti – Tashkent, “Manaviyat”, 2004). Many articles
are published on a theme of the thesis.

Area of application:

studying of the problems of the National Renaissance

epoch’s literature, research of the theory and development of classical poetic
genres, in creation of a history of struggle for Independence.

References

Каримбек Камий. Дилни обод айлангиз. Тошкент: “Маънавият”, 1998.

б.т. (Нашрга тайёрловчи, сўз боши ва изохдар муаллифи О.Олтинбек).

Каримбек Камий // Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. Олий ўкув юртлари учуй дарслик. - Тошкент: “Маънавият”, 2004. 192-204-бетлар.

“Суханварлиқ иқлимида шухрабардор” И “ЎзАС” газетаси. 1990 йил, 28 декабрь.

Шоир Каримбек Камий // Республика ёш адабиётшуносларининг анъанавий илмий конференцияси материаллари. - Тошкент, 1993.

“Дер Камий: уйғонинг эмди” // “ЎзАС” газетаси. 1994 йил, 5 август.

Каримбек Камий // “Узбек тили ва адабиёти” журнали. 1994 йил, 4-сон, 43-49-бетлар.

Камий адабий меросининг манбалари // “Адабий мерос” журнали.

йил, З-4-кўшма сон, 55-59-бетлар.

Камийнинг ишкий лирикаси. // “Узбек тили ва адабиёти” журнали. 2000 йил, 4-сон, 12-16-бетлар.

«Мен сенинг қайғунгда доим...» // “ЎзАС” газетаси, 2000 йил 17 март.

Камий ок подшонинг маддоҳи эдими? // “Ёшлик” журнали, 2000 йил 4-сон, 32-33-бетлар.

Камий таърихлари // “Ўзбек тили ва адабиёти” журнали. 2001 йил, 4-сон, 37-42-бетлар.

“Дўнуб миллийға ашъори” // “ЎзАС” газетаси. 2002 йил, 1 февраль.

Беҳбудий ва Камий // «Мозийдан садо» журнали. 2002 йил, 4-сон, 38-39-бетлар.

Камий ва «Ойна» И «Филология масалалари» журнали, 2005 йил, 1-сон, 101-105-бетлар.

“Шу гулистоннинг эрурман булбули” // «Ишонч» газетаси, 2009 йил, 5 сентябрь.

Гаспринский ҳақидаги биринчи шеър // «Талабалар дунёси» журнали, 2009 йил, 1 l-12-қўшма сон.

Илоҳий калом кадри И “Адабиёт” тақвими, 2010 йил, 2-чорак, 65-66-бетлар.

Ҳужжатларда қози сиймоси И “Адабиёт” тақвими, 2010 йил, 3-чорак, 15-16-бетлар.

Ҳар мушкулинг бўлғуси ҳал...” //“Ҳидоят” журнали, 2010 йил, 11-сон, 27-бет.