ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 380.13.133.4(575)
ХУДАЙБЕРГАНОВ ДИЛШОД ТУХТАБАЕВИЧ
ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТОВАРЛАР
ВА ХИЗМАТЛАР БОЗОРИ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
(Хоразм вилояти мисолида)
08.00.05
. –
“Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Самарқанд - 2010
2
Диссертация иши Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат университетининг
“Иқтисодиёт” кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Рузметов Бахтияр
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Мухаммедов Мурод Муҳаммедович
иқтисод фанлари номзоди
Қувондиқов Шуҳрат Облоқулович
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ҳимоя Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги иқтисод
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси
бўйича К.067.12.01 рақамли бир марталик Ихтисослашган Кенгашнинг 2010
йил “__” ____________ соат ____ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 703000. Самарқанд ш., Амир Темур кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ахборот
ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «___» ______________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, и.ф.д., профессор Тухлиев И.С.
3
1. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ҳозирги кунда мамлакатда амалга оширилаётган
асосий устувор вазифалардан бири – бозор муносабатларини чуқурлаштириш
орқали
иқтисодиётни
ривожлантириш,
жаҳон
молиявий-иқтисодий
инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини мумкин қадар
камайтиришдан иборатдир. Иқтисодиётни юксалтириш муаммоларини ҳал
этишда товарлар ва хизматлар бозори алоҳида ўрин тутади. Айнан, товарлар ва
хизматлар бозори, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши, бир томондан
истеъмолчилар, яъни аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишнинг муҳим
воситаси бўлса, иккинчи томондан ушбу товарлар ва хизматларни ишлаб
чиқарувчи
субъектларнинг
доимий,
узлуксиз
фаолият
юритиши,
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун барча зарур
шароитларни яратиб беради. Аҳолининг турли-туман товарларга ва
хизматларга бўлган ҳамда тобора ўсиб ва кенгайиб бораётган эҳтиёжларини
имкон қадар тўлароқ қондириш мамлакатимизда изчиллик билан олиб
борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг устувор вазифаси ҳисобланади.
Республика Президенти И.А.Каримов “Жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”
асарида мамлакатда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий
оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009-2012 йилларга мўлжалланган
инқирозга қарши чоралар дастурининг асосий вазифаларини ёритиб, “2009
йилда хизмат кўрсатиш ва кичик бизнес соҳасини аҳоли бандлигини
таъминлаш ва ҳаёт даражасини оширишнинг энг муҳим омили сифатида янада
жадал ривожлантириш - устувор вазифа бўлиб қолади”
1
деб таъкидлади. Демак,
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш инқироздан кейинги яқин
келажакда ҳам энг асосий вазифалардан бири бўлиб қолаверади. Шунингдек,
Президент И.А.Каримовнинг 2006 йил 17 майдаги “Хизмат кўрсатиш ва сервис
соҳасини 2006-2010 йилларда ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-325 сонли,
2007 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Республикасида 2010 йилга қадар хизмат
кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-640 сонли қарорларига биноан,
республикада 2010 йилгача хизматлар кўрсатиш хажмини 49,0 фоизга етказиш
кўзда тутилган эди. Бу маррага изчиллик билан эришиб келмоқдамиз.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатида дунёнинг аксарият
мамлакатларида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кескин қисқариб
бораётган айни бир пайтда, республика иқтисодиёти 2008 йилда барқарор ўсиш
суръатига эга бўлди. 2008 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 9
фоизни, саноатда 12,7 фоизни, жумладан, истеъмол товарлари ишлаб
чиқаришда 17,7 фоизни ташкил этди, хизмат кўрсатиш ҳажми 21,3 фоизга
ўсди.
2
Шунингдек, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида қариийб 220 мингта
1
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари
ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. - 46 б.
2
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари
ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. - 15 б.
4
янги иш ўринлари яратилди. Хизматларнинг хилма-хил турлари кенгайиб,
жадаллик билан тараққий қилмоқда. Аммо, жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози оқибатида аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг ўсиш суръати
бирмунча пасайди. Масалан, ушбу хизмат тури 2007 йилда 2006 йилга нисбатан
26 фоизга ўсган бўлса, 2008 йилда 2007 йилга нисбатан 21 фоизга ошди.
3
Ривожланган давлатларда аҳолига хизматлар кўрсатиш соҳасининг ялпи
ички маҳсулотдаги улуши 70-80 фоизни ташкил этган бир пайтда Ўзбекистонда
ушбу кўрсаткич миқдори 2008 йилда 47 фоизга тенг бўлди. Айниқса, аҳолига
турли-туман хизматлар кўрсатиш қишлоқ жойларида яхши йўлга қўйилмаган.
Унинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилашдаги имкониятларидан тўла
фойдаланилмаяпди. Ҳозирги кунда қишлоқ жойларида мамлакат аҳолисининг
2/3 қисми яшаб турган айни бир пайтда, унга кўрсатиладиган хизматлар улуши
умумий хизматлар ҳажмида атиги 26,8 фоизини ташкил қилади. Қишлоқ
аҳолисининг товарлар билан таъминланиш даражаси ҳам шаҳар аҳолисига
нисбатан анча паст. Бу эса келажакда нафақат шаҳарларда, балки қишлоқларда
ҳам товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантиришни ва самарадорлигини
оширишни тақозо этади.
Аммо, товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш масаласи
мустақиллик йилларида кам ўрганилган. Ушбу масала вилоятлар бўйича ҳам
етарли даражада тадқиқ қилинмаган. Бугунги кунда товарлар ва хизматлар
бозори муаммоларини аниқлаш, уларни ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиш,
самарадорлигини ошириш йўналишларини белгилаб бериш заруриятга
айланди. Мазкур масала Оролбўйи минтақаси учун янада долзарб ҳисобланади.
Буларнинг
ҳаммаси
тадқиқот
мавзусининг
ўта
долзарб
масалага
бағишланганлигини кўрсатади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Товарлар ва хизматлар бозори,
унинг самарадорлигини ошириш масалалари хорижлик олимлардан Э.Гордон,
Ж.Давид,
Ф.Котлер,
А.П.Романов,
В.О.Бартанова,
А.А.Морецкий,
М.Г.Назаровларнинг асарларида ёритилган.
4
Мамлакатимиз олимларидан И.Иватов
5
, Д.Ж.Жамолова
6
, Ғ.А.Мадияров
7
Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар бозорининг кўриниши бўлган истеъмол
3
Ходиев Б.Ю., Бекмуродов А.Ш., Ғофуров У.В., Тухлиев Б.К. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари” номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2009. - 47 б.
4
David J. Marketing Today: a Basic Approach, 3-d ed. N.Y., “Harcourd Brace Jovanovich”, 2004. - 271 р.
Gordon E. International Marketing Management. Homewood, “Richard D. Irwin”, 2003. - 14-16 р.
Котлер Ф. Основы маркетинга. – М.: Госинтор, 1996.- 143 с.
Бартанова В.О. Формирование и развитие рынка экологических товаров и услуг в регионах с особым режимом
природопользования. –М., 2008. автореф.дисс.канд. - 3-19 с.
Морецкий А.А. Рынок товаров и услуг военного назначения (Некоторые проблемы теории и практики). – М.:
РГБ ОД, 1998. автореф.дисс.канд. – 3-20 с.
Назаров М. Г. Курс социально-экономической статистики: Учебник для вузов. - М.: Финстатинформ, 2002. -
494 с.
5
Иватов И. Ўзбекистон деҳқон бозорида маркетинг фаолиятини ривожланишининг истиқболлари: Иқтисод
фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Т., 2003. - 40-45 б.
6
Жамолова Д.Ж. Истеъмол товарлари бозорида маркетинг тадқиқотлари (Ўзбекистон мева-сабзавот
консервалари мисолида): Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Т.,
2007. - 53 б.
5
бозори, унинг шаклланиши, муаммолари ва уларнинг ечимлари ва устувор
йўналишлари
каби
жиҳатларини
такомиллаштирганлар.
Шунингдек,
самарадорлик ва уни ошириш муаммоларини, хусусан, товарлар ва хизматлар
бозорини ривожлантиришнинг тармоқ ва минтақавий хусусиятлари
Ж.Ж.Жалолов,
8
С.С.Ғуломов,
9
А.Солиев,
10
М.Қ.Пардаев, И.С.Тухлиев,
Ғ.Ҳ.Қудратов, Э.С.Файзиев, З.Р.Акбарова,
11
Б.А.Абдукаримов
12
, Б.Р.Рузметов
13
каби олимларнинг асарларида ўрганилган. Аммо, демографик ва экологик
инқироз вазият кескин бўлган ҳудудга кирувчи Хоразм вилояти мисолида
товарлар ва хизматлар бозорининг самарадорлигини ошириш масалалари кенг
тадқиқ этилмаган ва етарли даражада ўрганилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Урганч давлат университети ва Самарқанд
иқтисодиёт ва сервис институти илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
бевосита боғлиқ ва уларнинг таркибига мос келади.
Мавзунинг республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг
устувор йўналишларига мослиги.
Диссертация мавзуси Урганч давлат
университети “Иқтисодиёт” кафедраси жамоаси томонидан бажарилаётган
“Разработка стратегии и приоритетов территориального развития и реализации
антикризисной программы Хорезмского региона” инновацион лойиҳаси
доирасида амалга оширилмоқда. Шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис
институтида олиб борилаётган “Туризм хизматлар бозорининг ижтимоий-
иқтисодий механизмини модернизациялаш” ОТ-Ф7-130 рақамли давлат
фундаментал гранти таркибида ҳам ўз аксини топган.
Тадқиқот мақсади.
Бозор муносабатларини чуқурлаштириш шароитида
вилоятда товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишга ва шу йўл
билан иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун
қуйидаги вазифалар
белгилаб олинди:
-бозор муносабатлари шароитида товарлар ва хизматлар бозорининг
самарадорлигини ошириш бўйича илмий-назарий масалаларни тадқиқ қилиш;
-товарлар
ва
хизматлар
бозорини
гуруҳлаштириб,
уларнинг
самарадорлигини ошириш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқиш;
-товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш ва самарадорлигини
ошириш борасидаги хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва
улардан Ўзбекистонда фойдаланиш юзасидан илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш;
-товарлар
ва
хизматлар
бозори
самарадорлигини
ошириш
йўналишларининг ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатларини асослаш;
7
Мадияров Ғ.А. Истеъмол товарлари бозорида маркетинг тизимини ривожланиши: Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Наманган, 2008. - 32 б.
8
Jalolov J. va boshqalar. Biznes marketingi. –T.: IQTISOD-MOLIYA, 2007. – 103 б.
9
Ғуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. – Т.: Шарқ, 2002. - 255-263 б.
10
Солиев А. Маркетинг бозоршунослик. – Т.: ART-FLEX, 2008. - 98-99 б.
11
Акбарова З.Р. Товар ва хизматлар бозори статистикаси. – Т.: Адабиёт жамғармаси, 2004. - 8-11 б.
12
Абдукаримов Б.А. Ички савдо иқтисодиёти. – Т.: Fan va texnologiya, 2007. - 25-28 б.
13
Рузметов Б. Региональная экономика. – Т.: Фан, 2002. - 116 б.
6
-товарлар
ва
хизматлар
бозори
самарадорлигини
оширишда
тадбиркорликнинг ўрни, зарурлиги, ўзига хос жиҳатлари, муаммолари ва
уларни ҳал қилиш йўлларининг иқтисодий моҳиятини очиб бериш;
-Хоразм вилоятида товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини таҳлил
қилиш ва унинг ўзгариш тенденцияларини аниқлаш;
-Хоразм вилоятида товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини
оширишга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш, улардан унумли фойдаланиш
йўналишларини ишлаб чиқиш;
-истиқболда
Хоразм
вилояти
товарлар
ва
хизматлар
бозори
самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар
ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти
Хоразм вилоятида товарлар ва хизматлар бозорида
фаолият кўрсатаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи
субъектлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети
минтақада товарлар ва хизматлар бозорининг
шаклланиши, ривожланиши ва самарадорлигини ошириш билан боғлиқ
жараёнларни ўз ичига олган иқтисодий муносабатлардан иборат.
Тадқиқот усуллари.
Тадқиқот жараёнида монографик, қиёсий ва
иқтисодий таҳлил, танлаб кузатиш каби статистик, социологик сўров, SWOT
таҳлил, иқтисодий-математик моделлаштириш каби тадқиқот усулларидан
фойдаланилган.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигининг назарий жиҳатдан
асосланган ва такомиллашган таърифи;
-товарлар
ва
хизматлар
бозори
самарадорлигини
баҳолашда
қўлланиладиган кўрсаткичлар тизими;
-товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш ва ривожланиш
стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берувчи услубий ёндашувлар;
-Хоразм вилояти хусусиятларини ифода этадиган товарлар ва хизматлар
бозори самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тизими.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
жаҳонда юз бераётган молиявий-
иқтисодий инқироз таъсирини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни
амалга ошириш ва мамлакатни модернизациялаш шароитида Хоразм вилоятида
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш имкониятларининг
аниқланганлиги билан белгиланади. Булар қуйидагиларда ўз аксини топган:
-бозор муносабатлари шароитида товарлар ва хизматлар бозори
тушунчасининг такомиллашган таърифи ишлаб чиқилди;
-товарлар ва хизматлар бозори тузилмасини самарали ташкил этиш шарт-
шароитлари ва тамойиллари ишлаб чиқилди ва асосланди;
-тараққий этган мамлакатларнинг товарлар ва хизматлар бозорини
ривожлантириш
ва
самарадорлигини
ошириш
борасидаги
илғор
тажрибаларидан мамлакатимизда фойдаланиш имкониятлари юзасидан илмий
таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди;
-Хоразм вилоятида товарлар ва хизматлар бозорининг шаклланишидаги
муҳим шарт-шароитлардан келиб чиқиб, унинг самарадорлигини оширишга
7
таъсир қилувчи омиллар тизими ҳамда уларни аниқлаш йўллари кўрсатиб
берилди;
-жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирини юмшатишда Хоразм
вилоятида товарлар ва хизматлар бозори таркибида аниқланган муаммоларнинг
амалий ечимлари ва устувор йўналишлари таклиф қилинди;
-Хоразм вилоятида товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини
оширишнинг истиқболдаги йўналишлари очиб берилди ва ташкилий
тузилмасини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар
асослаб берилди.
Натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг
илмий аҳамияти товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш билан
боғлиқ назарий масалаларни ўрганишда, уларнинг давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш механизмларини ишлаб чиқишда, соҳа фаолиятининг ҳуқуқий-
меъёрий базасини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан
белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти товарлар ва хизматлар бозорини
ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг давлат ва минтақавий
мақсадли
дастурларини
ишлаб
чиқишда,
стратегияси
ва
устувор
йўналишларини белгилашда қўлланилиши мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот ишида келтирилган материаллардан олий ўқув юртларида
“Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”, “Маркетинг”, “Товарлар ва
хизматлар маркетинги”, “Савдо иқтисодиёти” каби фанларнинг ўқув
дастурларини ва ўқув жараёнини такомиллаштиришда ҳам фойдаланиш
мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари асосида ишлаб
чиқилган таклиф ва тавсиялар Хоразм вилояти ҳокимлиги (2009 йил 11 август,
№6-1491-далолатнома), Хоразм вилояти “Бозорсавдо” уюшмаси (2009 йил 5
август, №68-маълумотнома), Хоразм вилояти товар хом-ашё биржаси (2009 йил
5 август, №52-далолатнома), Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ОАЖ
(2009 йил 5 август, №198-далолатнома), Урганч давлат университети (2009 йил
7 август, №191/8-далолатнома) томонидан амалиётга ва ўқув жараёнига жорий
қилиш учун қабул қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши
. Тадқиқот натижалари “Современные средства
коммуникаций и психолингвистические проблемы преподавания научно-
технической и астроавиакосмической терминологии в вузах” мавзусидаги
республика илмий-назарий анжуманида (Тошкент, 2008), Урганч давлат
университетида
ўтказилган
“Минтақани
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг инновацион муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий
анжуманида (Урганч, 2008), Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида
ўтказилган “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг назарий ва
методологик муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманларида
(Самарқанд, 2009), Бухоро давлат университетида ўтказилган “Ўзбекистонда
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини ва таъсирини бартараф
этишнинг минтақавий хусусиятлари” мавзусидаги Ўзбекистон олий ўқув
юртлари ўртасида ўтказилган илмий-амалий анжуманида (Бухоро, 2009),
8
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўтказилган “Ўзбекистон: туризм,
иқтисодиёт ва экология” мавзусидаги республика илмий-назарий анжуманида
(Самарқанд, 2009) ва “Актуальные проблемы туризма” мавзусидаги республика
илмий-амалий анжуманларида (Тошкент, 2009) маъруза қилинган ва
маъқулланган.
Диссертация
иши
Урганч
давлат
университети
“Иқтисодиёт”
кафедрасининг кенгайтирилган мажлисида ва Самарқанд иқтисодиёт ва сервис
институтидаги К.067.12.01 рақамли ихтисослашган Кенгаш ҳузуридаги илмий
семинарда муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Диссертация ишининг асосий
натижалари 13 та ишда чоп этилган. Шундан ОАК эътироф этган журналларда
3 та, ОАК рўйхатига киритилмаган илмий журналларда ҳам 3 та илмий мақола
ва 7 та маъруза тезислари ва конференция материалларида чоп қилинган.
Шундан 1 та мақола хорижий журналда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот ишининг таркиби
кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар, 23 та
жадвал, 16 та чизма ва 3 та расмдан иборат. Диссертация матни 153 бетни
ташкил этади.
9
2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози салбий оқибатларини бартараф
этиш, глобаллашув шароитида миллий иқтисодиётнинг жаҳон бозоридаги
мавқеини мустаҳкамлаш мамлакатда ишлаб чиқариладиган товарлар ва
хизматлар ҳажмини тез суръатларда кенгайтиришни ҳамда сифатини
оширишни тақозо этади. Ушбу долзарб вазифани ҳал этишда товарлар ва
хизматлар бозори муҳим ўрин тутади.
Мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган бозор ислоҳотларини
янада чуқурлаштириш сиёсати товарлар ва хизматлар бозорининг талаб ва
таклиф қонуни асосида шакллантиришни ва ривожланишини таъминлашга
қаратилган. Бу сиёсатнинг амалий натижаси аҳолининг турли хил товарлар ва
хизматларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондирилишида ҳамда уларни ишлаб
чиқарувчи субъектларни моддий манфаатдорлигининг таъминланиши ва
масъулиятининг ошишида ўз ифодасини топади.
Бозорлар олди-сотди жараёнларида иштирок этиб, иқтисодий фаолиятни
амалга оширади. Шу орқали сотувчилар, хизмат кўрсатувчилар ва харидорлар
ўртасидаги муносабатни таъминлайди. Агар шу назарияга асосланадиган
бўлсак, товарлар ва хизматлар бозорига қуйидагича таъриф бериш мумкин:
Товарлар ва хизматлар бозори деганда иқтисодий жиҳатдан эркин бўлган,
бозорнинг асосий субъектлари ҳисобланган сотувчилар, хизматларни амалга
оширувчилар ва харидорлар ўртасида амалга ошириладиган олди-сотди
муносабатлари тизими, механизми ва асосий иқтисодий айирбошлаш фаолияти
тушунилади. У мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги асосий субъект
сифатида
ижтимоий-иқтисодий
муносабатларни
амалга
оширувчи,
иқтисодиётнинг самарадорлигини таъминловчи жараён бўлиб ҳисобланади.
Товарлар ва хизматлар бозори орқали иқтисодий алоқалар йўлга қўйилади,
олди-сотди жараёни эркин амалга оширилади, товарлар ва хизматлар
монополиясига барҳам берилади, соғлом рақобат муҳити яратилади. Бундай
шарт-шароитлар ва омиллар ўз навбатида мазкур бозорни такомиллаштиради.
Товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш, уни озиқ-овқат ва бошқа
халқ истеъмоли товарлари билан тўлдириш республикамизда, шу жумладан,
Хоразм вилоятида ҳам амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг
устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Товарлар ва хизматлар бозори товар биржалари, улгуржи ва савдо
марказлари ҳамда бозорнинг бошқа шаклларини ҳам қамраб олади. Бунга
товарлар ва хизматлар бозорининг самарадорлигини оширувчи омил сифатида
чакана савдо айланмаси ўз таъсирини кўрсатади.
Ўзбекистон ва Хоразм вилоятида товарлар ва хизматлар бозорини таҳлил
қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли хулосалар
чиқаришга имкон беради. Бунинг учун Ўзбекистонда 2006-2008 йиллардаги
товарлар ва хизматлар бозорида чакана савдо айланмасининг ўзгариш
динамикасини таҳлил қиламиз (1-расм).
10
1-расм. Ўзбекистонда 2006-2008 йилларда товарлар ва хизматлар бозорида
чакана савдо айланмасининг ўзгариш динамикаси, млрд.сўмда
14
Расмда кўрсатилишича, савдо айланмаси ҳажми 2008 йилда 2006 йилга
нисбатан 1,7 баравар ўсиб, бу ўсиш савдо корхоналарида 2,2, бозорларда 1,5
бараварни ташкил қилган. Натижада савдо корхоналарининг улуши ошиб,
товарлар ва хизматлар бозорининг барқарор ривожланиши учун кенг
имкониятлар яратилган. Бу таҳлил Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар
бозорининг ҳозирги ҳолатини белгилаб беради.
Диссертацияда бу ҳолат Хоразм вилоятида тадқиқ қилиниб, унинг ҳозирги
ҳолати қуйидагиларда намоён бўлмоқда:
-товарлар ва хизматлар бозорининг алоҳида бозор субъекти сифатида
фаолият юритиши, унинг давлат статистика органлари томонидан алоҳида
ҳисобга олиниши;
-бозор таркиби турли тоифали, истеъмолчи, ишлаб чиқарувчи, давлат,
корхона ва ташкилотлардан ташкил топганлиги;
-озиқ-овқат
ва ноозиқ-овқат товарлари бозорида монополистик
фаолиятнинг мавжудлиги ва унинг нисбатан кучлилиги;
-вилоят деҳқон бозорларида товарларни сотиш ва сотиб олиш
стратегиясининг яхши йўлга қўйилмаганлиги;
-вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида хизмат кўрсатиш соҳаси улушининг
камлиги (2008 йилда 42,8 фоиз);
-вилоятда хизмат кўрсатишнинг хилма-хил турлари, яъни туризм, реклама,
экологик, психологик, ҳуқуқий, ахборот, алоқа, тиббий, таълим, лизинг,
маиший, молиявий, аудиторлик, савдо, коммунал, техник-технологик каби
хизматларнинг ривожланиш босқичга кирганлиги;
14
www.stat.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.
7460,8
9464
12558,9
2171,1
3107,6
4834,5
5289,7
6356,4
7724,4
0
2000
4000
6000
8000
10000
12000
14000
2006 й.
2007 й.
2008 й.
жами
савдо корхоналари
бозорлар
11
-товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш асосий устувор йўналиш
сифатида баҳоланиши ва бу бўйича муддатли стратегик дастурларнинг қабул
қилиниши ҳамда уларнинг босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги;
-вилоятдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг қулайлиги, мавжуд
табиий, иқтисодий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тўла фойдаланган ҳолда,
ҳар хил турдаги бозорларнинг шакллантирилиши (асосан, универсал, деҳқон,
кичик ва ихтисослашган бозорлар).
Буларнинг ҳаммаси товарлар ва хизматлар бозори фаолияти натижаси
бўлган чакана савдо айланмасида ўз ифодасини топади.
Вилоятда товарлар ва хизматлар бозорида умумий чакана савдо
айланмасининг сотиш каналлари бўйича тақсимланишига назар ташласак, бу
бозордаги ҳолат тўлиқ аён бўлади (1-жадвал),
1-жадвал
Хоразм вилоятида 2006-2008 йилларда товарлар ва хизматлар
бозорида чакана савдо айланмаси
умумий хажмининг сотиш каналлари
бўйича тақсимланиши, минг сўмда
15
№
Чакана савдо
айланмаси
субъектлари
2006 й.
Улу-
ши, %
2007 й.
Улу-
ши, %
2008 й.
Улу-
ши, %
2008 йилда
2006 йилга
нисбатан
ўзгариши,
%
1. Жами
311609,9 100
398325,1
100
516215,2
100
165,6
шу жумладан
1.1. савдо
корхоналари
98535,5
31,6
135636,1
34,1
201232,9
38,9
2,04 марта
1.2. бозорлар
213074,4 68,4
262689,0
65,9
314982,3
61,1
147,8
шундан
1.2.1. буюм ва аралаш
бозорлар
66089,0
21,2
80393,8
20,2
94969,9
18,4
143,7
1.2.2. деҳқон (озиқ-
овқат) бозорлари
146985,4 47,2
182295,2
45,7
220012,4
42,7
149,6
Жадвалдан кўриниб турибдики, чакана савдо айланмаси ҳажми 2008 йилда
516215,2 минг сўмга етган ва 2008 йилда 2006 йилга нисбатан ўсиш суръати
165,6 фоизни ташкил қилган. Савдо корхоналарининг чакана савдо
айланмасидаги улуши 38,9 фоизни, бозорларники эса 61,1 фоизни ташкил
этган. Шундан, буюм ва аралаш бозорлари ҳиссаси 18,4 фоизга, деҳқон
бозорларининг улуши 42,7 фоизга тўғри келади. Кўриниб турганидек, вилоятда
бозорларнинг улуши юқори бўлиб, чакана савдо фаолиятида улар ҳал қилувчи
аҳамият касб этади. Вилоятда истеъмол товарлари бозори таркибида деҳқон,
буюм, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, мол бозорларининг улуши катта
бўлиб, улар жадал ривожланмоқда. Озиқ-овқат бозорларида ички иқтисодий
имкониятларни тўла ишга солиш ва оқилона савдо-сотиқ стратегиясининг
15
Хоразм вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
12
йўлга қўйилиши натижасида ўсиш 149,6 фоизни, буюм бозорларида 143,7
фоизни ташкил қилган.
Тадқиқот ишида Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини товарлар ва
хизматлар бозорида чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш ўсиш
суръатлари бўйича гуруҳлаш амалга оширилди. Улар ўртасида жиддий
табақаланиш мавжудлиги маълум бўлди (2-жадвал).
2-жадвал
Хоразм вилояти шаҳар ва туманларида товарлар ва хизматлар
бозорида чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатишни ўсиш суръатлари
асосида гуруҳлаш
16
Чакана савдо, 2008 йил
Пуллик хизматлар, 2008 йил
Шаҳар ва туманлар Ўсиш суръати,
фоизда
Шаҳар ва туманлар Ўсиш суръати,
фоизда
I. Юқори даражада
110,0 дан
юқори
I. Юқори даражада
110,0 дан
юқори
Янгибозор тумани
Хонқа тумани
Хива тумани
120,0
111,2
110,5
Янгибозор тумани
Урганч тумани
Урганч шаҳри
Хива тумани
Янгиариқ тумани
Хонқа тумани
128,3
120,0
117,8
115,4
110,7
110,8
II. Ўрта даражада
105,0 дан 109,9
фоизгача
II. Ўрта даражада
105,0 дан 109,9
фоизгача
Шовот тумани
106,7
Ҳазорасп тумани
Боғот тумани
Гурлан тумани
Шовот тумани
Қўшкўпир тумани
109,9
107,8
106,3
106,0
105,2
III. Паст даражада 100,0 дан 104,9
фоизгача
III. Паст даражада 100,0 дан 104,9
фоизгача
Хива тумани
Қўшкўпир тумани
Гурлан тумани
Янгиариқ тумани
Боғот тумани
Ҳазорасп тумани
Урганч шаҳри
100,5
104,6
100,3
100,3
100,2
100,2
98,3
Ўсиш суръатлари чакана савдо кўрсаткичлари бўйича Янгибозор, Хонқа,
Хива туманларида деҳқон бозорларининг ривожланиши, хилма-хил турдаги
савдо шохобчаларининг ташкил қилиниши натижасида кузатилган. Пуллик
хизматлар Янгибозор, Урганч, Хива, Янгиариқ, Хонқа туманлари ва Урганч
16
Хоразм вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.
13
шаҳрида бозор конъюнктурасининг натижаси туфайли юқори даражада, яъни
100 фоиздан юқори бўлган.
Чакана савдо Хива, Қўшкўпир, Гурлан, Янгиариқ, Боғот, Ҳазорасп
туманларида ва Урганч шаҳрида паст даражада, яъни 100 фоиз атрофида
бўлган.
Пуллик хизматлар ўсиш суръатлари вилоятнинг барча шаҳар ва
туманларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматининг ривожланиш таъсири
натижасида юқори ва ўрта даражада кузатилган.
Тадқиқот ишида вилоятда товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш
ва самарадорлигини ошириш омилларининг SWOT таҳлили амалга оширилди
(3-жадвал).
3-жадвал
Хоразм вилоятида товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш
ва самарадорлигини ошириш SWOT таҳлили
17
Кучли томонлар
Заиф томонлар
-иқтисодий кўрсаткичлар
ҳисобланадиган соҳа эканлиги;
-қулай ижтимоий-иқтисодий муҳитга
эга бўлиши;
-савдо-сотиқнинг интеграциялашуви
ва кооперациялашуви;
-нодавлат сектор (тадбиркорлик)
ҳиссасининг ортиши;
-юридик ва реклама хизмат
турларининг барқарорлашуви;
-аҳолининг барча қатлами учун
иқтисодий фаолиятнинг мослиги
-мунтазам савдо маданиятига эга
бўлмаслик;
-баъзи хизмат фаолиятида нархлар
ўзгарувчанлиги (жумладан, пуллик
хизмат);
-бир текисда ривожланмаслик;
-товар захиралари хажмининг
нотекислиги;
-таваккалчилик қилиш эвазига
“ютиш-ютқазиш” ҳолатлари;
-бозор субъектлари ўртасидаги
турли номутаносибликлар
Имкониятлар
Хавф-хатарлар
-кенгайтириш ва йириклаштириш;
-тез ва мукаммал ривожлантириш;
-кўп миқдорда маҳсулотни
реализация қилиш;
-арзон турдаги кўп миқдордаги
товарларни сотиш (улгуржи савдо);
-ташқи бозордан сотувчилар ва
харидорларни кенг жалб этиш;
-тадбиркорлик қилиш орқали юқори
даромад олиш;
-субъектлар ўртасидаги
шартномавий алоқалар мавжудлиги
-ички монополлашув;
-корхоналарнинг банкрот бўлиши;
-янги рақобатчи бозорлар ва
корхоналарнинг пайдо бўлиши;
-товар захираларининг сотилмай
қолиши;
-товарлар ва хизматлар учун ҳар хил
нархларнинг белгиланиши;
-турли хил кутилмаган ўзгаришлар
ва фавқулодда ҳолатларнинг пайдо
бўлиши;
-интеграция жараёнларини
кучайтириш муносабати билан савдо
сиёсатида ўзгаришлар
17
Муаллиф ишланмалари асосида тузилган.
14
Амалга оширилган SWOT таҳлил муаллифга товарлар ва хизматлар
бозорининг иқтисодий самарадорлигини оширишга ва ривожлантиришга
таъсир қилувчи асосий омилларни ажратиб кўрсатиш имконини берди.
Вилоятда товарлар ва хизматлар бозорининг таркибий қисми бўлган Гурлан ва
Шовот деҳқон бозорларининг иқтисодий самарадорлиги, яъни олинган
фойданинг харажатларга нисбати аниқланди. Бу кўрсаткич 2008 йилда Гурлан
деҳқон бозорида 76,6 фоизни, Шовот деҳқон бозорида 78,8 фоизни ташкил
қилди. Шовот деҳқон бозоридаги устунлик савдо-сотиқ, пуллик хизмат ва
тадбиркорлик каби омилларнинг ижобий таъсири натижасидир.
Диссертацияда вилоятда товарлар ва хизматлар бозорининг ижтимоий-
иқтисодий хусусиятларини тадқиқ этиш асосида уни ривожлантириш ва
самарадорлигини ошириш стратегиясига оид фикр ва мулоҳазалар илгари
сурилди.
Хоразм вилоятининг геодемографик ва экологик заиф минтақада
жойлашганлиги, марказдан узоқлиги, аҳоли ва меҳнат ресурсларининг
ўсаётганлиги, ишлаб чиқаришда қишлоқ хўжалигининг салмоғи юқорилиги
товарлар ва хизматлар бозорини ривожланишида бир қанча муаммоларнинг
мавжудлигини кўрсатди:
-товарлар ва хизматлар бозорининг тўлиқ тараққий қилмаганлиги (асосан,
вилоятда хизматлар бозори 2007 йилдан бошлаб тараққий қила бошлаган ва
тўла тараққий қилмаган);
-сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги алоқаларнинг яхши йўлга
қўйилмаганлиги
(ноозиқ-овқат
товарлари
бозорида
турғун
савдо
шохобчаларининг ташкил қилинмаганлиги, аҳолининг эҳтиёжларини қондириш
учун маиший хизмат шохобчаларининг камлиги ёки мавжудларининг
ишламаётганлиги, хусусий омборхоналарнинг мавжуд эмаслиги);
-рақобатчилик муҳитининг етарли даражада шаклланмаганлиги (ягона
рақобатбардош ихтисослашган бозорнинг ҳукмронлиги);
-айрим товарларга нисбатан монополистик фаолиятнинг кучлилиги
(асосан, акциз солиғи қўйилган товарлар);
-иқтисодий муносабатлар ҳуқуқий асосларининг яхши шаклланмаганлиги
(бозорни ривожлантириш тўғрисидаги ягона қонун ва меъёрий ҳужжатнинг
йўқлиги);
-нархларнинг тез ўзгарувчанлиги (монополистик товарларга нисбатан
сезиларли даражада эканлиги);
-савдо-сотиқ маданиятининг етарли эмаслиги (савдо расталарининг
йўқлиги ва номақбуллиги).
Бизнинг фикримизча, ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун товарлар ва
хизматлар бозорида бозор конъюнктурасини аниқлаш ва самарадорлигини
баҳолашни ўз ичига оладиган такомиллашган ташкилий тузилма зарур (2-расм):
15
2-расм. Товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишни
таъминлайдиган такомиллашган ташкилий тузилма
18
Тузилмага асосан, вилоятда
товарлар ва хизматлар бозорини
такомиллаштириш натижасида харидорлар ва сотувчилар ўртасидаги
иқтисодий айирбошлаш жараёнлари фаоллашади, истеъмолчига хизмат
кўрсатишнинг хилма-хил турлари таклиф этилади ва “жамоавийлик” (келишув,
ҳамкорлик) асосидаги иқтисодий фаолият амалга оширилади. Товарлар ва
хизматлар бозори, давлат ва унинг назорат-экспертиза ташкилотлари
ўртасидаги алоқалар харидорлар ва сотувчиларнинг фаолиятига қараб
белгиланган қонун-қоидаларга мувофиқ бошқарилади. Назорат-экспертиза
ташкилотларининг таркиби иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, молиявий ва
тиббий соҳа ташкилотларидан иборат бўлиши лозим. Натижада, товарлар ва
хизматлар бозорини самарали бошқариш ва тартибга солиш орқали уни
иқтисодий ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади ва стратегик
ривожлантириш дастурини тузишга эришилади.
18
Муаллиф томонидан тузилган.
Товарлар ва хизматлар
бозорини давлат томонидан
тартибга солинадиган
органлари
Назорат-экспертиза
ташкилотлари
М
оноп
олия
да
н ч
иқ
ариш
в
а
ра
қоб
ат
ни
қўлла
б-
қув
ва
тлов
чи орг
анла
р
И
ст
еъмолчи
ла
р ҳуқуқ
ла
рин
и
ҳимоя
қи
лув
чи орг
анла
р
М
аъмурий
орг
анла
р в
а
боз
ор ма
ъмурия
ти
Т
иж
ора
т б
анк
ла
ри
М
олия
-ғ
аз
на
чилик
та
ш
ки
лотла
ри
С
олиқ
ид
ора
ла
ри
сотувчилар
харидорлар
С
ани
та
рия
-э
пи
де
мо
лог
ия
орг
анла
ри
Б
ож
хона
орг
анла
ри
Товарлар ва хизматлар
бозори
16
Иқтисодий-статистик усулларни қўллаш натижасида истиқболда товарлар
ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишга чакана савдо айланмасининг
таъсирини ифодаловчи иқтисодий трендли тенглама тузилди ва 2009-2015
йиллардаги прогноз кўрсаткичлари ҳисобланди (3-расм).
y
t
=34469x-121376, R
2
=0,8425
Бу ерда, х – чакана савдо айланиши, y
t
– t йилдаги чакана савдо айланиши
хажми.
3-расм. Хоразм вилояти товарлар ва хизматлар бозорида чакана савдо
айланмаси ўсишининг 2009-2015 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари,
минг сўмда
19
Фикримизча, вақт, минтақавий шарт-шароит ва аҳвол, ижтимоий-
иқтисодий муҳит каби омилларнинг таъсири остида чакана савдо хажмининг
ўсиши тенденциявий хусусиятларга эга бўлади. Бу ҳолатга жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози, инфляция ва кутилмаган фавқулодда ҳолатлар таъсир
этса, барқарор ўсиш суръатлари пасайиши мумкин.
3.
ХУЛОСА
Илмий-тадқиқот жараёнида қуйидаги хулосалар олинди:
1.Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар товарлар ва
хизматлар бозори самарадорлиги тушунчасининг мазмунига янгича ёндашувни
талаб қилади. Ушбу тушунчанинг мазмунига товарлар ва хизматлар бозорини
иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида қарашни тақозо қилади ва бозор
муносабатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда тадқиқ қилиш лозимлигини
белгилайди. Зеро, иқтисодиётнинг ривожланиши товарлар ва хизматлар
бозорининг самарали фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.
19
Муаллиф томонидан Microsoft Excel дастурида ҳисобланган.
395659
430128
464597
499066
533535
568004
602473
636942
-200000
-100000
0
100000
200000
300000
400000
500000
600000
700000
1994
1995
1996
1997
1998
1999
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
2015
йиллар
ч
ака
н
а
са
в
д
о
, м
и
н
г
сў
м
д
а
yt
Башорат
Тренд
17
2.Диссертацияда
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини
оширишнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, объектив зарурияти, иқтисодиётда
тутган ўрни асосланди. Натижада, ушбу тадқиқот ишида унинг такомиллашган
таърифи берилди ва самарадорликни ошириш бўйича асосий жиҳатлари
келтирилди.
3.Ривожланган ва тараққий этган мамлакатларнинг тажрибаларини таҳлил
қилиш товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишда давлатнинг
тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш зарурлигидан далолат
бермоқда. Ушбу ҳолат мамлакат ва уни минтақаларида иқтисодий ўсишининг
асоси бўлган товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш
стратегияларини ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда ҳисобга олиниши
лозим, деб ҳисоблаймиз.
4.Хоразм вилоятида товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини
оширишнинг истиқболли йўналишларини ҳал қилишда товарлар ва хизматлар
бозорининг тўлиқ тараққий қилмаганлиги, сотувчилар ва харидорлар
ўртасидаги алоқаларнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги, рақобатчилик
муҳитининг етарли даражада шаклланмаганлиги, айрим товарларга нисбатан
ҳамон монополистик фаолиятнинг кучлилиги, иқтисодий муносабатлар
ҳуқуқий
асосларининг
яхши
шаклланмаганлиги,
нархларнинг
тез
ўзгарувчанлиги,
савдо-сотиқ
маданиятининг
етарли
эмаслиги
каби
муаммоларни бартараф қилишни тақозо этади. Бунга эришиш учун товарлар ва
хизматлар бозорининг ривожланишига таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий ва
рақобатчилик муҳити, рақобатчилик шартлари, маркетинг ва савдо-сотиқ
фаолияти, сотувчилар ва харидорларнинг ҳаракати, давлатнинг иқтисодий
сиёсати, ташқи муҳит ва протекционизм сиёсати, тадбиркорлик фаолияти ва
нархлар каби омиллар тизими шакллантирилди ва улларнинг вилоят товарлар
ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишга таъсир қилиш имкониятлари
аниқланди.
5.Ўтказилган SWOT таҳлил натижаларига кўра, Хоразм вилоятида
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш учун савдо-сотиқни
(асосан, чакана савдо айланмаси омилини) кўпайтириш, аҳолига пуллик
хизматлар кўрсатиш ва турли мулкчилик шаклидаги тадбиркорликни
ривожлантириш, хилма-хил хизмат кўрсатиш турлари (туризм, реклама,
экологик, психологик, ҳуқуқий, ахборот, алоқа, тиббий, таълим, лизинг,
маиший, молиявий, аудиторлик, савдо, коммунал, техник-технологик) ҳажмини
ошириш имкониятлари аниқланди.
6.Тадқиқот
ишида
минтақада
товарлар
ва
хизматлар
бозори
самарадорлигини оширишга қаратилган қуйидаги илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқилди:
•
товарлар ва хизматлар бозорида хилма-хил хизматлар кўрсатувчи
субъектлар фаолиятини самарали бошқариш тамойилларини ишлаб
чиқиш ва шу асосда ташкил этиш;
•
вилоятнинг иқтисодий соҳаларида таркибий-тузилмали ўзгартириш
сиёсатини ички бозорни ривожлантириш бўйича такомиллаштириш;
18
•
хизматлар инфратузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва уни
тартибга солиш бўйича ягона умуммиллий концепция ишлаб чиқиш;
•
товарлар ва хизматлар бозорида монополистик фаолиятни чекловчи ва
бозорлар ўртасидаги ташқи рақобатни таъминловчи мақсадли
дастурларни ишлаб чиқиш;
•
назорат-экспертиза ташкилоти фаолиятини таркибий ислоҳ қилиш орқали
иқтисодий субъектлар ўртасидаги ички ҳамкорлик алоқаларини янада
кучайтириш;
•
товарлар ва хизматлар бозорида самарадорликни янги тадбиркорлик
шаклларининг (касаначилик, фермер ва деҳқон хўжаликлари) хизмат
кўрсатиши ҳисобига ошириш ва нодавлат секторда ташкил этилишини
таъминлаш;
•
бозор конъюнктурасини, мазкур минтақанинг табиий, экологик ва
иқтисодий шарт-шароитларини ҳисобга олиб, шакллантириш ва таркибий
қайта қуриш.
•
товарлар ва хизматлар бозори фаолиятини комплекс таҳлил этувчи,
самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқувчи ва
мониторинг қилувчи замонавий маркетинг ассоциацияларини ташкил
этиш.
Агар биз ишлаб чиққан тавсиялар амалиётга жорий қилинса Хоразм
вилоятида товарлар ва хизматлар бозорининг самарадорлиги ошади, шу орқали
минтақада иқтисодиётни юксак даражада ривожлантиришга эришилади.
4.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Худайберганов Д.Т. Основы показатели анализа рынка товаров и услуг //
Минтақани
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг
инновацион
муаммолари: Республика илмий-амалий анжуман материаллари. – Урганч,
2008. – Б.110-112.
2.
Искандарова
М.,
Худайберганов
Д.
Иқтисодий
ислоҳотларни
чуқурлаштириш шароитида товарлар бозорини ривожлантиришнинг муҳим
жиҳатлари // Современные средства коммуникаций и психолингвистические
проблемы преподавания научно-технической и астроавиакосмической
терминологии в вузах: Республика илмий-назарий анжуман материаллари. –
Тошкент, 2008. – Б.18-21.
3.
Худайберганов Д. Хизмат кўрсатиш фаолиятида иқтисодий таҳлилнинг
тутган ўрни // Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг назарий
ва
методологик
муаммолари:
Халқаро
илмий-амалий
анжуман
материаллари.– Самарқанд, 2008, - Б.170-171.
4.
Худайберганов
Д.
Ўзбекистонда
истеъмол
товарлари
бозорини
ривожлантириш ва унинг ўзига хос хусусиятлари // Ўзбекистонда жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози оқибатлари ва таъсирини бартараф этишнинг
минтақавий хусусиятлари: Ўзбекистон олий ўқув юртлариаро илмий-амалий
анжуман материаллари: – Бухоро, 2009. – Б.225-227.
19
5.
Худайберганов Д. Хорижий ривожланган мамлакатларда товарлар ва
хизматлар бозорини ривожлантириш тажрибалари // Бухгалтерия ҳисоби,
иқтисодий таҳлил ва аудитнинг назарий ва методологик муаммолари:
Республика илмий-амалий анжуман материаллари. – Самарқанд, 2009. –
Б.79-81.
6.
Худайберганов Д. Республикада товар ва хизматлар бозорини
ривожлантириш муаммолари // Ўзбекистон: туризм, иқтисодиёт ва экология:
Республика илмий-амалий анжуман материаллари. Самарқанд, 2009. – Б.210-
211.
7.
Худайберганов Д., Юлдашев И., Майлиева С. Товарлар ва хизматлар
бозорини тартибга солишни ривожлантириш ва такомиллаштириш
хусусиятлари
(Хоразм
вилояти
мисолида)
//
Хоразм
Маъмун
академиясининг ахборотномаси журнали. - Урганч, 2009. -№1/2. – Б.21-23.
8.
Худайберганов Д. Бозор муносабатлари шароитида товарлар ва хизматлар
бозори самарадорлигини ошириш хусусиятлари // Хоразм Маъмун
академиясининг ахборотномаси журнали. - Урганч, 2009. -№1/2. – Б.19-20.
9.
Рузметов Б., Матякубов У., Худайберганов Д. Хоразм вилоятида туризмни
ривожлантириш истиқболлари // Актуальные проблемы туризма:
Республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Тошкент, 2009. –Б.137-
141.
10.
Худайберганов Д. Товар ва хизматлар бозорини давлат томонидан тартибга
солиш // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. - Тошкент, 2009. - №10(октябрь). –
Б.27.
11.
Худайберганов Д. Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози оқибатларини
бартараф этишда товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш //
Иқтисодиёт ва таълим. - Тошкент, 2009. - №3(июль). - Б.34-37.
12.
Худайберганов Д. Особенности совершенствования рынка товаров и услуг в
экономике Хорезмской области // Экономика и финансы. - Москва, 2009. -
№12(165, сентябрь). - С.63-65.
13.
Худайберганов Д. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида
товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантиришнинг ўзига хос
хусусиятлари // Сервис. - Самарқанд, 2009. - №2. – Б.68-73.
20
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Худайберганов
Дилшод Тухтабаевичнинг 08.00.05 - «Хизмат кўрсатиш тармоқлари
иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича «Иқтисодиётни ривожлантиришда
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш имкониятлари
(Хоразм вилояти мисолида)» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
товарлар ва хизматлар бозори, товарлар ва хизматлар
бозори самарадорлиги, товарлар ва хизматлар бозорини тартибга солиш, чакана
савдо, пуллик хизмат, тадбиркорлик фаолияти, бозор конъюнктураси.
Тадқиқот объекти:
Хоразм вилояти товарлар ва хизматлар бозорида
фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади.
Ишнинг мақсади:
товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини
оширишга ва шу йўл билан иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илмий
таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот усуллари:
монографик, қиёсий ва иқтисодий таҳлил, танлаб
кузатиш, гуруҳлаш каби статистик, социологик сўров, SWOT-таҳлил,
иқтисодий-математик моделлаштириш каби тадқиқот усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
товарлар ва хизматлар
бозори тушунчасининг такомиллашган таърифи; Хоразм вилоятида ушбу
бозорнинг шаклланиши ва ривожланишига таъсир қилувчи омиллар тизими;
Хоразм вилоятида ушбу бозорнинг ривожланиши ва самарадорлигини
оширишдаги муаммолар ва уларнинг амалий ечимлари; Хоразм вилоятида
ушбу бозор самарадорлигини оширишнинг истиқболдаги йўналишлари ва
ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар.
Амалий аҳамияти:
товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш ва
самарадорлигини оширишнинг давлат ва минтақавий дастурларини ишлаб
чиқишда, стратегияси ва устувор йўналишларини аниқлашда қўлланилиши
мумкинлиги билан белгиланади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари бўйича олинган хулоса ва таклифлар Хоразм вилояти ҳокимлигига,
Хоразм вилояти “Бозорсавдо” уюшмасига, Ўзбекистон Республикаси мол хом-
ашё биржаси ОАЖ Хоразм филиалига, Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори
ОАЖ томонидан амалиётга қўллаш учун қабул қилинган. Шунингдек, олий
ўқув юртларида “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”, “Маркетинг”,
“Товарлар ва хизматлар маркетинги”, “Савдо иқтисодиёти” фанларини
ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси:
ҳудудий ҳокимликлар, олий ўқув юртлари, бозорлар
мажмуаси, товар биржалари, савдо корхоналари.
21
РЕЗЮМЕ
диссертации
Худайберганова
Дилшода
Тухтабаевича
на
тему:
«Возможности повышения эффективности рынка товаров и услуг в
развитии экономики (на примере Хорезмской области)» на соискание
ученой степени кандидата экономических наук по специальности 08.00.05 –
«Экономика отраслей сферы услуг»
Ключевые слова:
рынок товаров и услуг, эффективность рынка товаров и
услуг, регулирование рынка товаров и услуг, розничная торговля, платная
услуга, предпринимательская деятельность, рыночная конъюнктура.
Объект исследования:
хозяйствующие субъекты, функционирующие
рынка товаров и услуг Хорезмской области.
Цель работы:
разработка научных предложений и практических
рекомендаций по повышению эффективности рынка товаров и услуг и
последующего развития экономики.
Методы исследования:
монографический, индексный, сравнительный и
экономико-статистический анализ, анкетный опрос, SWOT-анализ, экономико-
математическое моделирование.
Полученные результаты и их новизна:
дано усовершенствованное
понятие рынка товаров и услуг в рыночных условиях; определена система
факторов воздействующих на эффективность рынка товаров и услуг в
Хорезмской области; выявлены проблемы развития и повышения
эффективности рынка товаров и услуг в регионе и их практические решения;
определены перспективные направления повышения эффективности рынка
товаров и услуг в Хорезмской области и разработаны практические
рекомендации по усовершенствованию организационной структуры.
Практическая значимость:
практические
результаты исследования могут
быть использованы государственными органами при разработке целевых
программ повышения эффективности рынка товаров и услуг в регионе, в
анализе деятельности рынков, в выборе оптимальной стратегии их развития.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
принято для
использования на практике хокимиятом и ассоциацией «Бозор-савдо»
Хорезмской области, Хорезмским филиалом Республиканской товарно-
сырьевой биржи, ОАО “Центральный дехканский рынок” городе Ургенч.
Результаты диссертации могут быт использованы в совершенствовании
учебных программ и в преподавании курсов “Экономика отраслей сферы
услуг”, “Маркетинг”, “Маркетинг товаров и услуг”, “Экономика торговли” в
высших учебных заведениях.
Област применения:
Региональные органы управления, высшие учебные
заведения, рыночные комплексы, товарные биржи, торговые компании.
22
RESUME
This of Hudayberganov Dilshod Tuxtabaevich on theme scientific degree
competition of the doctor of philosophy in economics on specialty 08.00.05 -
«Economics of service sphere» subject: «Opportunities of increasing efficiency
of the products’ and services’ market on development economics (Evidence from
Khorezm region)»
Key words:
Products’ and services’ market, effectively of products’ and
services’ market, regulation products’ and services’ market, distributive trade,
payment service, business activity, market conjuncture.
Subjects of the inquiry:
Subjects of products’ and services’ market in the
Khorezm region.
Aim of the inquiry:
Creation scientific offers and practical recommendations
on increasing efficiency of products’ and services’ market in the Khorezm region.
Methods of the inquiry:
On the research were used following methods:
Monographic, comparative and economical-statistical analysis, social answers,
SWOT-analyze, economical-mathematical modeling.
The results achieved and their novelty:
the perfected main is given to the
markets categories and it is research based on the condition of markets’ cooperate;
the information conditions are learned of the forming of the market in the Khorezm
region and a system of factors which are influences to the market in it; practical solve
of markets’ structure and the main ways are offered in the Khorezm region;
perspectives ways of growing effectively of the market are shown and practical
results about perfecting of forming structure are created in the Khorezm region.
Practical value:
The results of the research can be used by the state organs on
the creation of conceptual programs for increasing efficiency of products’ and
services’ market in the region, in analyzing activity of the market, on defining an
optimal strategy and its development.
Degree of embed and economical effectivity:
Summary and results of research
were given from the Khorezm region administration, Khorezm “market-trade”
association, Khorezm good stock, Urgench central market and it was accepted to use
at the Urgench state university.
Field of application:
Regional organs of managing, market organs, good stocks,
trade organization and higher educational institutions.
Тадқиқотчи: Д.Т.Худайберганов
23
Теришга берилди
27.02.2010 й.
Чоп этишга берилди
01.03.2010 й.
Формат
30х42, 1,5 б.т
Адади
100 нусха
Буюртма
№ 63
________________________________________________
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
босмахонасида чоп этилди
703000. Самарқанд шаҳар, Шохрух кўчаси, 60-уй.
24
