ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
41
ЖАДИД ВА ҚАДИМ МАКТАБЛАРИ ТЎҒРИСИДА
К.И.Ҳазратқулов
Чирчиқ Давлат Педагогика Университети “Тарих”
Кафедраси Таянч Докторанти (Ўзбекистон)
https://doi.org/10.5281/zenodo.16759927
Аннотация
Мақолада яқин тарихимиз, ХIХ аср охири ХХ аср бошларида фаолият
олиб
борган
боболаримиз
–
жадидлар
ҳақида,
уларнинг
маърифатпарварлик фаолияти тўғрисида фикр юритилади. Янги усул
(жадид) мактабларининг эски усул (қадимчилар) мактабларидан
устунлиги ўша даврда яшаган, янги усул мактабларининг қандай
шароитда ташкил топганини ўз кўзлари билан кўрган одамларнинг фикри
баён қилинади.
Калит сўзлар:
янги усул, дарслик, муҳаррир,қадимчилар, эски усул.
Abstrct
The article talks about our recent history, our grandfathers who created in
the late 19th and early 20th centuries, and their enlightenment activities.
The superiority of the New Method schools over the old method (ancient)
schools is expressed in the opinion of people who lived in that period and saw
the conditions in which the New Method schools were created.
Keywords:
new method, textbook, literate, editor, ancients, old method.
Аннотация
В статье говорится о нашей недавней истории, о наших дедах,
творивших в конце ХIХ – начале ХХ веков, и их просветительской
деятельности. Превосходство новометодных школ над школами старого
метода выражаетсяв мнении людей, живших в тот период и видевших
условия, в которых создавались новометодные школы.
Ключевые слова:
новый метод, учебник, грамотный, редактор,
древние, старый метод.
Кейинги пайтларда янги Ўзбекистонимизда тарихга янги назар билан
қараш, унга тарихий нуқтаи-назардан холисона баҳо бериш, Ўрта Осиё
халқларининг азалий орзуси бўлган том маънодаги озодлик масаласини
чуқур ўрганиш тарихчиларимиз олдида турган муҳим вазифа бўлиб
турибди. Тўғри, бу мавзуда таниқли тарихчимиз тарих фанлари доктори
Қаҳрамон Ражабовнинг охирги босилган асарларини, жонкуяр олимамиз
тарих фанлари доктори Дилноза Жамолованинг қатор мақолалари,
ижтимоий тармоқларда чиқишлари, тарих фанлари номзоди Баҳром
Ирзаевнинг мақолаларини тилга олмасдан бўлмайди. Бу рўйхатни узоқ
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
42
давом эттириш мумкин. Лекин шу билан бир қаторда эслаб ўтмаса
бўлмайдиган баъзи бир тарихнинг қоронғи жойлари борки, муаллиф ўша
қоронғи жойларга ёруғлик киритишга уринади.
Улуғ ёзувчи, тарихчи ва олим Садриддин Айний Бухоро
маърифатпарварларининг етакчи намоёндаларининг бири бўлиб, Бухоро
маърифатпарварларининг асосчиси Аҳмал Донишнинг издоши ва
замондоши эди. Айний ўзининг “Бухоро инқилобининг тарихи” асарида
эски усул билан ўқиган мактаб битирувчиларининг 18-20 йил мадрасага
қатнаб натижада саводсиз қолиб кетганлигини аниқ мисоллар билан
кўрсатади.(1)
1908 йил ёз фаслида Айний ўзининг ҳамфикри бўлган Хомид Хўжа
Меҳрий билан Самарқандга саёҳат қилади. Саёҳатчилар Самарқандга
биринчи марта боришлари бўлганлиги учун бу шаҳарда Қуръони каримни
нашр қилдириш учун юргани шериклари Абд ал-Воҳид Мунзимнинг
олдига борадилар.
Саёҳатчилар бир куни тасодифан Амир Темур мақбараси олдида
самарқандлик маърифатпарвар Мулла Иброҳим Саид Камол ўғлини
учратиб қоладилар, табиийки у бухоролик меҳмонларни уйига таклиф
қилади. Меҳмондорчиликдан кейин мезбон ўғли Шамсиддинни ва жияни
Тожиддинни меҳмонлар олдига чақириб имтиҳон қилади. Бу болалар
ҳисобдан, жўғрофиядан, хат ва имлодан, тажвид(араб-қуръон ўқиш
қоидалари-Ҳ.К.) дан ва диний масалалардан меҳмонларга маълумот
берадилар. “Биз 25 йил мадрасада ётиб ўқиб бирон қатла (турк-марта-
Ҳ.К.) эшитмаган нарсаларимизни шу 10-12 яшар болалардан эшитиб ғоят
таажжуб қилдиқ. Табиийки, булар ўқийтурғон мактабни бориб кўрмоқчи
бўлдиқ”(2). Мазкур мактаб 1321 ҳижрий йилда муаллим Мулла Абдуқодир
Шакурий ташаббуси билан очилган “Шакурий” мактаби эди. У кунларда
Шакурий мактаби Қўшҳовуз гузаридаги Мухаммад Раҳимбой ҳовлисида
эди. Шакурий афанди бизни хуш қабул қилиб мактаб шогирдларини
бирма-бир кўрсатди ва мактаб муҳсинати(араб-яхшиликлари-Ҳ.К.)дан
сўйлади.
“Биз бу кунга довур янги мактабни кўрганимиз йўқ, усули жадида
мактаби бор эмуш, тез хат ва саводни чиғатура(турк-чиқарар-Ҳ.К.) эмуш
деб эшитган бўлсак ҳам, унга унча аҳамият берганимиз йўқ
эди.Юқоридаги фаслларда баён қилинғонидек “Наводир ул-виқоя”
(Воқеалар нодирлиги), “Саёҳатномаъи Иброҳимбек” каби китобларнинг
мутоаъласи билан илмий ва ижтимоий инқилоб лузумлигини(араб-
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
43
кераклигини -Ҳ.К.) тушунган бўлсак ҳам , онинг(турк-унинг-Ҳ.К.)
йўлларини ҳеч ўйламоғон эдик. Шакурий мактабига мағрур кириб
мутаҳҳайир(араб-ўзгариб-Ҳ.К.) ўзгариб чиқдик.
Бу ўзгаришлар бизни нималарга гирифтор қилишини биз ҳали билмас
эдик(3). Бор ҳақиқатни тан олиш керак, бундан аввал ҳам мактаб очишга
урунишлар бўлган, масалан, 1900 йилда эски Бухорода Жўрабой исмли бир
миллатхох киши мактаб очиб ҳар қандай боланинг саводини тез
суръатларда чиқаришини айтиб жар солган, лекин халқ унинг сўзларига
ишонмаган. Бу мактаб тез орада ёпилиб кетган. Кейинроқ бухоролик
маърифатпарвар Абд ал-Воҳид Мунзим Хидир исмли бир туркман
боланинг саводини уйда чиқаришга ҳаракат қилади. Аммо ҳеч қандай
дастурга ва дарсликка эга бўлмаган бу ҳаракт ҳам муваффақиятга
эришмайди(4)
Мана шу ерда ўша даврдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий аҳволга
Ўрта Осиё ва унга қўшни давлатлардаги сиёсий ўзгаришларга
эътиборимизни қаратишимиз лозим.
1905 йилда биринчи рус инқилоби бўлди. Рус ҳукмдори Николай II
халққа ён бериб манифест эълон қилишга мажбур бўлди.
Бундан кейин 1908 йилда форс халқи эрон инқилобини амалга
оширди.
Худди мана шу йили Туркияда ҳам инқилоб юз берди. “...Султон Абд
ал-Ҳамид миллатга ҳуқуқ ва ихтиёр берган ва усули маршутият билан
мамлакатни идора қилишини эълон қилган эди. Бу сояда Русиядаги
мусулмон газеталари ёзмоқда ва марказ хилофатиндан харфкор диний,
сиёсий, ижтимоий ва адабий газета ва журналларда нашр бўлиб ислом
оламига тарқалмоқда эди”(5) Бу газета ва журналлар Бухоро амирлигига
ҳам кириб келди ва албатта мазкур матбуот органлари Бухоро
аҳолисининг фикрига таъсир қилди. Лекин маърифатпарварлар ҳам,
Бухоро аҳлининг илмхохлари ҳам нима қилишларини билмас эдилар.
Айний ўзининг яқин ҳамфикрлари билан Самарқанд сафаридан
қайтгандан кейин янги усул мактаблари очиш фикрига тушишди. Аммо
мактаб ишларини бошлаш учун уларда на тажриба ва дарслик китоблар ва
қўлланмалар бор эди. “Уларда мактаб ишини очиш учун иштиёқ ва бу ишга
муҳаббат бор эди”(6).
Маърифатпарварлар янги усул мактабларининг ватани Татаристон
эканлигини билишар эди. Шунинг учун Айний Бухоро татарлари орасида
яхши ном қозонган мулла Низом Собитийнинг олдига ёрдам сўраб боради.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
44
У яхши одам бўлганлиги учун тўғри йўл кўрсаатади:”Аттор мадрасасининг
қаршисида Холид Бурнашевнинг уйинда янги усул татар мактаби бор,
шунда борингиз, раҳбар бўлурлиқ китобда олурсиз ва муаллимдан
истифода қилурсиз”(7). Бу гапни эшитган ўзининг тили билан айтганда
“дунёларни топған муфлис(8)дек қувониб кетади. Тезда мазкур мактабга
боради ва муаллим Абд ар-Рахмон Саъдийга ўз мақсадини англатади.
Муаллим Саъидий Айнийни яхши қабул қилади, мактабни кўрсатади,
таълим қоидасидан маълумот беради. Бошланғич таълим қоидаларига
доир китоб намуналааридан, таълим ва тарбияга доир китоб
намуналаридан беради.
Мана шу дарсликлар, қўлланмалар ва тавсиялар натижасида Абд ал-
Воҳид Мунзимнинг мактаби халқ орасида шуҳрат топади. Шу ўринда бир
нарсани айтиб ўтиш лозимки, Мунзим ёши катталарга ҳам( эски усул
мактабларига бориб савод чиқара олмаган, шунинг учун мактабни ташлаб
кетганларга) қайта савод чиқаришда ёрдамлашади ва саводларини
чиқаради.
Бу ўринда бир тарих борки, уни айтиб ўтилмаса бўлмайди. Бу тарих
қандай қилиб қилиб амирлик саройида катта мансабга эга бўлган Икроми
ҳақгўй ёки домла Икромча бирдан янги усул мактабларининг тарафдори
бўлиб қолди? Бу савол жуда ҳам ўринли ва ҳақли савол.
Бир куни Айний устози домла Икромнинг уйига боради. Суҳбат
давомида домла Икром Айнийдан шериги Мунзимни суриштиради:”Ман
эшитдимки, Мирзо Абд ал-Воҳид мактабдорлик қилармиш, бу сўз тўғри
бўлса, бунинг сабаби нима? Мирзо Абд ал-Воҳид фозил бир одам эди, онга
(унга) мактабдорлик ярашмас”- дедилар. Мен(Айний): “Мирзо Абд ал-
Воҳид мактабдор бўлди. Лекин онинг мактаби машҳур мактаблар каби
эмас...”(7)- деб янги усул мактабларининг фазилатларидан гапириб
беради. Домла Икромча ҳаққоний бир илмли мулла бўлганлиги учун
вазиятга тўғри баҳо беради ва ўзининг Абдураҳмон исмли ўғли эски
мактабни тугатганлигини, аммо хатдан, ҳисобдан ва қуръон ўқишдан
маҳрумлигини очиқ айтади. Ўғли Адураҳмонни шу янги усул мактабига
олиб боришни Айнийдан сўрайди. Аммо Абдураҳмон бу таклифга
кўнмайди, шунда Айний ҳийла ишлатиб Абдураҳмонни ўзининг мактабига
олиб боради. Мактабни талабаларни кўрган истеъдодли Абдураҳмонда
бирдан улаарга муҳаббат уйғонади. Жуда оз фурсатда Мунзим
мактабининг бир йиллик программасини тугатади. Кейинчалик у қалами
ўткир муҳаррир бўлиб,”Муфтизода” тахаллуси билан Беҳбудийнинг “Ойна”
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
45
журналига мақолалар ёзади. Афсуски, тажрибали журналист 1918 йил
Ғузор қамоқхонасида амирнинг буйруғи билан осиб ўлдирилади.
Абдураҳмоннинг ютуғини кўрган домла Икромча ўзининг иккинчи
ўғли Ҳабибуллани ҳам Мунзимнинг мактабига юборади. У ҳам 32 ёшга
кирган, 18 йил мадрасага қатнаб саводини чиқараолмаган, “саводли бўлиш
пешанамда йўқ экан,”- деб саххофлик(муқовачилик) касбига кириб кетган
эди. Ҳабибулла 40 кун деганда ўқиш ва ёзишни ўрганди. Бу воқеаларнинг
тирик гувоҳи бўлган домла Икромча янги усул мактабларнинг самимий
мухлисига айланди.
Янги усул мактабларининг бу ютуқларини бутун Бухоро халқи ўз
кўзлари билан кўриб турганидан кейин ўз болаларини эски усул
мактабларидан олиб жадид мактабларига бериш ҳам кўп учрар эди.
Фойдаланилган адабиётлар ва изоҳлар:
1.
Айний С ”Бухоро инқилобининг тарихи”, Токио, 2010 йил 41бет.
2.
Айний С. “Бухоро инқилобининг тарихи”, Токио, 2010 йил, 42 бет
3.
Айний С. “Бухоро инқилобининг тарихи”, Токио, 2010 йил, 43 бет.
4.
Ҳазратқулов К., “Зулмга адоват”, Ўзбекистон адабиёти ва санъати
1993 йил,15 январь.
5.
Айний С. “Бухоро инқилобининг тарихи” ,Токио, 2010 йил 43 бет.
6.
Айний С.”Бухороинқилобининг тарихи”, Токио, 2010 йил, 43 бет.
7.
Айний С. “Бухоро инқилобининг тарихи”,Токио, 2010 йил, 44 бет.
8.
Муфлис-араб-пулсиз.
