Мазкур илмий мақолада ёшларда инновацион тафаккурни юксалтиришнинг жамият демократик тараққиётидаги улкан аҳамияти билан боғлиқ долзарб масалалар таҳлил қилинган.
Барча халқлар маданиятининг муҳим қисми ўтмиш даврдаги бой адабий меросни ўзига сингдирган, чуқур анъаналарга эга адабиёт ҳисобланади. Ҳозирги замон ёзувчилари архетип сюжетлар, образлар, мотивлардан фойдаланиб, замонавий воқеликка тадбиқ этиб, китобхонларнинг дунёқарашини бойитишмоқда. Замонавий ёзувчиларнинг ижодий мақсади ўтмишдаги маданий қадриятларни модификация қилиш, бугунги воқеликни мифопоэтика орқали янгича идрок этишдир.
Мақолада XV–XVII асрларда Қутбшоҳлар ҳокимияти даврида яшаб ижод қилган шоирлар – Қули Қутбшоҳ, Султон Иброҳим ва унинг ворислари – Муҳаммад ва Абдулла ва улар яратган куллиётлар, Муҳаммад Мазҳаруддин ибн Нишотий ва унинг “Иршоднома” маснавийси, “Сукҳ Саҳела” ва 1610 мисрали “Ҳужжат ал-бақа” ва кўплаб голкондалик шоирлар – Аминуддин Аъла, Камол Хон Рустамий, Мирзо Муҳаммад Муқимий каби дакҳинийда қалам тебратган мутасаввиф шоирлар ижоди хусусида сўз боради.
Илмий ахборотда суриялик олим Муҳаммад Юсуф Хатторнинг “Тасаввуф қомуси” номли йирик асарининг тасаввуф илми тадқиқотлари учун муҳим манба эканлиги ҳақида сўз юритилади.