45
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ЯШИРИН ҚОБИЛИЯТИ ВА
ГЕНИАЛЛИК ЎРТАСИДАГИ МУТАНОСИБЛИК
Усманова Гуландом Илхомовна
Психология йўналиши 23-01 талабаси
"University of Business and Science" нодавлат олий таълим муассасаси
Bobayeva Ziyodaxon Maxamadjon qizi
Ilmiy rahbar: University of business and science nodavlat oliy ta’lim muassasasi
Pedagogika va psixologiya kafedrasi katta o’qituvchisi
https://doi.org/10.5281/zenodo.14948686
Аннотация:
ушбу макола оркали мактабгача ёшдаги болаларнинг яширин
кобилятлари,кобилият турлари хакида ёритиб утилган.
Калит сузи:
махсус дастур, мухит, гудаклик, генийлик,кобилият, фаолият.
Аннотация:
в этой статье рассматриваются скрытые способности дошкольников,
типы способностей.
Ключ слова:
специальная программа, окружение, гениальность, гениальность,
компетентность, активность.
Хозирги кунда Мактабгача таълим ташкилотларида болалар фаолияти мазмунли
ташкил этиш ҳамда уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида турли ўйинлар, сайрлар,
амалий машғулотлар ташкил этилади. Улар махсус дастурлар асосида олиб борилади ва
бунда албатта болаларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган холда амалга оширилади.
Шунингдек, болаларнинг ўзлари ташкиллаштириб ўзаро келишувлари асосида
ўйнайдиган ўйинлари ҳам болаларнинг ҳар томонлама ривожланишлари, теварак
атрофни билишлари учун хизмат қилади. Боланинг дунёга таъсир кўрсатишга бўлган
эҳтиёжининг намоён бўлиши илк бор ўйинда шаклланади. Илмий адабиётларда етакчи
психолог олимлар Л.С.Выготский, С.Л.Рубинштейн, Д.Б.Эльконинлар ўйин вазифаларини
қуйидагича санаб ўтадилар:
1) шахснинг атрофдаги дунёга алоҳида муносабати;
2) боланинг субьектив фаолияти сифатида ўзгарадиган ва авж оладиган унинг
алоҳида фаолияти;
3) болага ижтимоий берилган, ташкиллаштирилган ва у томонидан ўзлаштирилган
фаолият тури (ёки дунёга муносабати);
4) ўзлаштиришнинг алоҳида мазмуни;
5) бола руҳиятининг ривожланиши рўй берадиган фаолият;
6) болалар ҳаёти «болалар жамиятини ташкил этишнинг ижтимоий педагогик
шаклидир».
Хар бир боланинг яширин қобиляти албатта бўлади хаттоки жим ўтириб келиб
кетиб дарсларга қатнашмайдиган болаларда хам. Бу қобилятни очиш илдиз орттириш эса
нима деб уйлайсиз? кулай шарт шароитми ёки туғма қобилиятми? Менинг фикримча
“Қолоқ бола йўк барчаси ўкитиш усулига боғлиқ” Тўғри кўпинча биз “Генийда шунинг
учун хам шундай булди туғмада боладаги қобилят “деган сўзларни кўп эшитганмиз, лекн
менинг фикримча ноёб қобилят ирсий, наслнинг келиб чикишига боғлик эмас. Бунга
мисол Мотсарт 3 ёшида пианино чалган, Милл лотин тилидаги мумтоз адабиетларни хам
шу ёшда ўкиган деб кўп ешитганмиз аммо уларнинг гўдаклик давридаги чуқур
тахлиллардан маълум бўлишича уларнинг буюк шахс бўлиб етишишларида оталари
46
кўллаган тарбия усуллари алохида эътиборлидир. Улардаги қобилятни ривожланиши
учун гудакликданок қулай шарт-шароит яратилган ва самарали таълимдир. Янги
туғилган чақалок табиатига хос бўлмаган ёмон мухитда тарбияланса, хар холда хар
томонлама истеъдоди шаклланган етук шахс бўлиш имконияти йуқолади. Бунга мисол
“Бури Кизлар” тарихи энг яққол мисол бўла олади. “Ақилимисан еки йўкми бу наслга
боғлик эмас барчаси ғз сай харакатингга боғлиқ”
Бунинг исботи Ибука Массарунинг хулосаси хам мавжуд “Инсондаги қобилият ва
феъл атвор туғилганда белгиланмай, унинг асосий қисми хаётининг маълум бир даврида
шаклланади.
Шу ўринда ўйинда фойдаланиладиган ўйинчоқлар, предметларнинг ўйин
жараёнининг сермазмун бўлишига, атрофдаги тажрибаларни ўзлаштиришга бениҳоя
таъсири ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Машҳур психолог олима
Н,Н.Ладыгина-Котс ўз фарзандининг туғилгандан то 12 ёшгача бўлган даврини кузатиб
борди ва ўз кундалигида хар бир янги ҳаракатларини, муносабатларини хулқини қайд
этди. Натижада Н.Н. Ладыгина-Котс томонидан илк предметлар ёки ўйинчоклар онанинг
болага эмоционал муносабати билан қабул қилинишни исботлаб берди. Олиманинг
ёзишича, гўдак ўйинчоқнинг ёнида ўз онасини кўра олмаса, унинг учун ялтироқ, ёрқин
безатилган ўйинчок ҳам аҳамиятли бўла олмайди. Гўдакларда кейинчалик ўйинчоқ ва
предметлар қизиқиш уйғота бошлайди, чунки бола атрофда онасидан ўзгалар ҳам
мавжудлигини идрок эта бошлайди. Шу тарзда болалар ўйинчоқлари кўп бўлса ҳам, ёки
бир нечта ўйинчоқлари бўлса-да ўйинчоқлар ўрнида турли предметлардан фойдаланиб
ўйинларни ташкил эта бошлайди.
Ўзимнинг иш тажрибамдан келиб чиқиб бир вокеани сизларга айтиб ўтаман Бир
куни қабулимга бир болани жуда хам бақирган, хаммани оёка турғизган юзига
даструмолча ёпиб келинган холатни кўрдам, бор овози билан хаммани ўзига қаратмокда
ёди хонамга кирди хали хам бақиришда давом етарди хаттоки «Юзимни тўсинглар
қарамайман эшитмайман деб туриб олди бироз куттим сўнг худди олдиндан танишдек
уни бошқара бошладим вароқ Қалам хонамдаги қизиқарли кичик йиғма ўйинчокларни
олдига қўйдим хохлаган қизиқишингни қил хохласанг расм чиз дедим бола озроқ
тинчланди ва сўзимни тинглай бошлади ва менга шудайин кичик ўйинчоғлар ёкади деб
уларни қўлига олиб инглиз тилида рангларини кўринишини тасвирлаб кетти
Агар мен ўша куни йиғлаб келган болага ахамият бермай бола хеч нарсага кўнмас
екан деб хонадаги шарт Шароит ва унга ёқадигон укув қуролларини ўйинчоқларни
олдига куйиб таништирмаганимда ички тил билиш қобилятини сезмай қолган булар
едим.
Тажрибамиз натижаларига кўра қуйидаги хулоса ва тавсияларни келтириб ўтамиз:
-Боланинг хар томонлама ривожланиши зарур билимлар, кўникма малакаларини
ўзлаштиришлари учун ўйин фаолияти мазмуни жуда муҳим ўрин тутади.
-Болалар ўйинлари мазмунан бой бўлиши бутун ўйин давомида боланинг
фаоллигини таъминлаш учун предметли воситали муҳитнинг аҳамияти беқиёсдир.
-Болалар ўйинларини тўғри ташкил этиш учун предметли воситали муҳит яратиш
зарур.
-МТМларда, оилада ҳам предметли воситали муҳит яратиш учун зарур шарт
шароитлар яратилиши лозим.
47
-предметли воситали мухитда болаларда ижтимоий фаоллик, ижтимоий ролларни
ўзлаштириш, предметлар ҳақидаги тушунча ва билимни кенгрок тушуниш, шахслараро
муносабатларда ўзига хослик кабилар шаклланиши самалироқ кечади.
-предметли муҳит ва ундан тўғри фойдалана олиш бола шахси шаклланиши учун
муҳим омил бўла олади. Юқоридаги хулосаларга таяниб қуйидаги тавсияларни таклиф
этмоқчимиз:
- Ўйинчоклар қаторида албатта ўйинчоклар ўрнини босувчи предметлар бўлиши
лозим;
-МТМларда болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда предметли
воситали муҳит яратилиши зарур;
- Оилада болалар учун махсус ўйин бурчаги ташкил этилиши максадга мувофиқдир;
- Оила шароитида ҳам албатта предметли воситали муҳит яратилиши бола психик
ривожи учун муҳим шартлардан бири деб қаралмоғи зарур;
-МТМда ва оилада предметли воситали муҳит яратиш учун зарур шарт –шароитлар
бўлмоғи лозим.;
- Предметли воситали муҳитни яратишда педагоглар ота – оналар ижодкорлик
билан ёндошишлари керак;
- Болаларнинг ўйинлари мазмунини педагоглар, ота –оналар кузатиб боришлари
лозим. Зарур ҳолларда бола(лар)дан ўйин сюжетини изоҳини сўраш боланинг
фаоллигини ўрганишга ёрдам беради;
- болалар ўйинларида вақти- вақти билан катталарнинг (педагоглар, ота –оналар)
иштирокини болаларга завқ бағишлайди ва уларни янада фаолроқ бўлишга ёрдам
беради.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Кон И.С. Психология ранней юности. - М.: Издательство «Просвещение», 1989. -с. 167.
2.
Жидков Р.И. «Проблема суицида в подростковом возрасте» // Московский
психологический журнал. –2014. - №9. [Электронный ресурс]- Режим доступа:
www.angelhelp.ru. Дата обращения: 15.03.2015.
3.
Бобаева, З. М. (2021). ФОРМИРОВАНИЕ ТОЛЕРАНТНОСТИ У ШКОЛЬНИКОВ В
ПРОЦЕССЕ ИЗУЧЕНИЯ ЭТНОКУЛЬТУРЫ РАЗЛИЧНЫХ НАРОДОВ. In Диалог культур и
толерантность общения (pp. 66-71).
4.
Бобаева, З. М. (2023). Педагогические особенности логического мышления младших
школьников и пути его развития в процессе обучения. Экономика и социум, (1-1 (104)),
183-191.
5.
Бобаева, З. М. РАЗВИТИЕ ПЕДАГОГИЧЕСКИХ ИДЕЙ В ЭПОХУ ВОЗРОЖДЕНИЯ ВОСТОКА
Бобаева Зиёдахон Махамаджон кизи, магистрант. VOLUME03 ISSUE06 Pages, 31, 34.
6.
Бобаева, З. (2023). ИННОВАЦИОННАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ УЧИТЕЛЯ НАЧАЛЬНЫХ
КЛАССОВ. Boshlang ‘ich sinf o ‘quvchilarida universal ta’lim faoliyatini shakllantirish,
rivojlantirish va takomillashtirish nazariyasi va amaliyoti Xalqaro onlayn ilmiy-amaliy
konferensiya, 229-232.
7.
Бобаева, З. М. РАЗВИТИЕ ПЕДАГОГИЧЕСКИХ ИДЕЙ В ЭПОХУ ВОЗРОЖДЕНИЯ ВОСТОКА
Бобаева Зиёдахон Махамаджон кизи, магистрант. VOLUME03 ISSUE06 Pages, 31, 34.
