ЎЗБЕКИСТОНДА ИНТЕРНЕТ САВДО ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Аннотация

В данной стате рассматривается развитие услуг интернет-торговли в Узбекистане, ее особенности и преимущества.

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Ташматов , Ш. . . (2024). ЎЗБЕКИСТОНДА ИНТЕРНЕТ САВДО ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ. Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования, 3(13(Special Issue), 80–84. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/zdpp/article/view/57525
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной стате рассматривается развитие услуг интернет-торговли в Узбекистане, ее особенности и преимущества.


background image

80

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

ЎЗБЕКИСТОНДА ИНТЕРНЕТ САВДО

ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ

Ташматов Шараф

Урокбоевич

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

A

nno

ta

ts

iy

a

Ушбу мақолада Ўзбекситонда интернет савдо хизматларининг
ривожланиши, унинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда афзалликлари кўриб
чиқилган.

В данной стате рассматривается развитие услуг интернет-торговли в
Узбекистане, ее особенности и преимущества.

Тҳис артиcле эхаминес тҳе девелопмент оф Интернет траде сервиcес ин
Узбекистан, итс спеcифиc аспеcтс анд адвантаГЭС.

Kalit so‘zlar:

рақамли иқтисодиёт, яшил иқтисодиёт, интернет савдо, интернет

савдо хизматлари, платформалилик, киберфикатсия, омниканаллик,
интернет дўкон.

сифровая экономика, зеленая экономика, интернет-торговля, услуги
интернет-торговли,

платформерност,

киберфикатсия,

омниканалност, интернет-магазин.

дигитал эcономй, греен эcономй, интернет траде, интернет траде
сервиcес, платформабилитй, cйберфиcатион, омничаннел, интернет
сторе.


Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни, хусусан интернет савдо

хизматларини ривожлантириш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири
сифатида қаралмоқда. Чунки рақамли иқтисодиёт, хусусан интернет савдо
“яшил” иқтисодиёт ва барқарор ривожланишнинг пойдеворини ташкил этади.
Бундай шароитда, савдо хизматларининг интернет технологиялари асосида
амалга оширилиши, аҳоли ўртасида бандлик, турмуш даражаси ва
фаровонлигининг ортиши, вақтни тежаш асосида ижтимоий қиймат яратиш
интернет тармоғи орқали савдо хизматларини ривожлантириш заруратини янада
кучайтиради.

Интернет савдо хизматларини тез суръатлари билан ривожлантириш савдо

соҳасида бир қатор устунликларни таъминлаб беради. Савдо хизматларини


background image

81

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

кўрсатувчи хўжалик субъектлари соҳага жалб этилган барча ресурслардан,
айниқса, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиши учун реал шарт-шароит
яратилади.

Интернет савдони жорий этишнинг дастлабки босқичларида янги

технологияларни яратиш ва қўллаш катта сарф-харажатлар ҳисобига амалга
оширилишига қарамасдан, кейинги босқичларда сарф-харажатларга нисбатан
даромадлар анча тез суръатлар билан ошиб боради. Чунки интернет савдода
анъанавий савдога нисбатан фарқли ўлароқ, кейинги қўшилган қиймат
даромадлилигининг пасайиб бориш қонуни амал қилмайди. Электрон муҳит
яратиш билан боғлиқ дастлабки амалга оширилган катта сарф-харажатлар
кейинги босқичлар ҳисобидан қопланади. Натижада, савдо корхоналарининг
фойдаси кўпайиш тенденсиясига эга бўлади. Шу билан бирга, ортиқча заҳиралар
тўпланишининг олди олинади, товар заҳиралари танқислигига барҳам берилади.
Бундан ташқари, савдо корхоналарида маркетинг билан боғлиқ шарт-шароитлар
сезиларли даражада яхшиланиб, у бўйича сарф-харажатлар қисқаради.

Интернет савдо аҳоли учун ҳам қатор афзалликлар беради, истеъмол

харажатлари қисқариб, товар хариди билан боғлиқ вақт тежалади, товарларни
излаб топиш жараёнлари анча тезлашади, куннинг исталган вақтида савдо
дўконларига талаб билан мурожаат қилиш ва ўз эҳтиёжларини қондириш
имконияти туғилади.

Интернет савдо хизматларини ривожлантириш асосида комплекс

хизматлар кўрсатувчи экотизим яратиш имконияти пайдо бўлади. Экотизимлар
“яшил” иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми, барқарор ривожланишнинг
пойдевори ҳисобланади.

Назарий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, иқтисодиётнинг турли тармоқ ва

соҳаларидаги рақамлаштириш жараёнининг умумий томонлари билан бирга,
тармоқ ёки соҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фарақли жиҳатлари ҳам
мавжуд.

Бизнинг

фикримизча,

савдо

хизматлари

соҳасидаги

рақамлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагиларда яққол намоён
бўлади:

1. Платформалилик.

Савдо соҳасидаги рақамлаштириш жараёни асосан

рақамли платформалардан кенг фойдаланишга асосланади. Ўз моҳиятига кўра,
ҳар қандай интернет-дўкон рақамли платформани ташкил этади. Шу билан бирга,
рақамли платформанинг технологик, бошқарув ва инновацион томонлари
мавжуд. Технологик нуқтаи назардан у рақамли муносабатларнинг
ихтисослашган тизимини ташкил этса, бошқарув жиҳатидан у юқори
технологияли бизнес модели бўлиб, қиймат яратади ва шу тариқа виртуал
истеъмол бозорларида бизнес алоқалари иштирокчилари ўртасида ўзаро
манфаатли алмашинувни осонлаштиради. Рақамли платформани инновацион
мувоффақият сифатида ҳам қараш мумкин, чунки у бизнес жараёнларни
оптималлаштириш ва савдо фаолияти иқтисодий самарадорлигини ошириш
орқали транзаксион харажатларни сезиларли даражада камайтирувчи ва қўшимча
қиймат занжирини шакллантирувчи интегратсиялашган ахборот тизимини
ифодалайди.


background image

82

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

2. Рақамли автоматлаштириш ва ақлли савдо-технологик маконни

шакллантириш.

Савдо соҳасида рақамли автоматлаштириш деганда турли

жисмоний қурилмаларнинг фаолиятини интегратсиялаш ва бир мақсадга
йўналтириш, яъни Интернет буюмлари (ИоТ) технологиясидан фойдаланиш
назарда тутилади. Ақлли савдо-технологик макон – бу савдо соҳасидаги
(жисмоний ёки рақамли) майдони бўлиб, у турли датчик, сенсор, рақамли
индикаторлар билан жиҳозланган ва маълумотларни йиғиш, саралаш, сақлаш ва
узатиш ҳамда предикатив бизнес-таҳлил асосида янги ахборотларни ишлаб
чиқишга қобилятига эга.

3. Киберфикатсия

савдога кибер-жисмоний тизимларни, яъни ахборот-

таҳлилий ва жисмоний активларнинг ягона комплекцини улар ўртасида чуқур
алоқани ўрнатиш асосида жорий қилишни назарда тутади. Бу ташқи муҳитдан
ахборотларни олиш ва уларни бошқарув жараёнини оптималлаштириш ҳамда
савдо-технологик жараёнини автоматлаштириш учун қўллаш имконини беради.
Кибер-жисмоний савдо муҳити савдо ва технологик маконда сенсорлар ва
актуаторлар

тармоқларини

кибермакон

ёки

виртуал

муҳит

билан

интегратсиялашуви орқали яратилади.

4.

Омниканаллик.

Ушбу

тенденсия

истеъмолчилар

билан

муносабатларнинг турли каналларини умумий CДП (Cустомер Дата Платформ)
малумотлар базасига бирлаштиришда намоён бўлди. Интернет савдода
омниканал стратегияси анча вақтдан буён ўта муҳим ҳисобланади, чунки
харидорларнинг йўли интернет дўкон веб-сайтига кириш билан якунланмайди,
балки улар ижтимоий тармоқлардаги интернет дўкон саҳифаларини кузатади
(товар ҳақидаги бошқаларнинг қолдирган изоҳларини ўқийди), нархларни бошқа
ўхшаш товарлар нархлари билан солиштиради ва ҳоказо.

5. Алоҳида шахсга йўналганлик.

Илгари амалга ошири лган харидлар

асосида индивидуал (алоҳида шахсга йўналтирилган) таклифлар 2023 йилнинг
интернет савдо хизматлари соҳасидаги кучли тенденсиясига айланди. Рақамли
технологиялар туфайли катта миқдорда харидорлар тўғрисидаги маълумотларни
тўплаш мумкин. Бу маълумотлар асосида харидор эҳтиёжларини олдиндан
билиб, унга мос товарлар таклифи, рағбатлантирувчи тадбирлар, промокодлар
бўйича зарурий ахборотлар берилади.

Бизнинг фикримизча, савдо соҳасида рақамли трансформатсияларнинг ҳал

қилувчи драйверларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- замонавий харидорнинг ҳатти-харакатидаги (онлайн харидларга

мойилликнинг ошиши натижасида келиб чиқаётган) ўзгаришлар (еМаркетер
маълумотларига кўра, 2022 йилда онлайн харидорлар сони 2,56 миллиардни
ташкил этди);

- рақамли ва жисмоний харидлар ўртасидаги чегараларнинг (виртуал ва

кенгайтирилган реаллик технологияларининг қўлланиши натижасида) деярли
йўқолиши;

- таъминот занжиридаги муаммолар (тезлик, вақт ва шаффофлик асосий

омиллари ҳисобланган таъминот занжири ҳақиқатда ҳал қилувчи аҳамиятга эга,
лекин кўпинча рақамлаштирилмаган);


background image

83

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

- рақамли технологиялар бўйича етакчилар томонидан рақобатнинг

кўчайтирилиши;

- CОВИД-19 пандемияси туфайли юзага келган ҳолат.
Мутахасисларнинг фикрича, тўртинчи саноат инқилобининг ўзига хос

хусусияти виртуал ва реал дунё ўртасида чегараларнинг йўқолиб кетиши
ҳисобланиб, ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиёти унга ўтиб бормоқда. Тўртинчи
саноат

инқилобининг

асосини

“шаффоф”

рақамли

технологиялар,

биотехнологиялар ҳамда кибер-жисмоний тизимларнинг кенг жорий этилиши
ташкил этиб, бу тармоқли ривожланиш парадигмасини тубдан ўзгартириб
юборади.

Бундай шароитда савдо соҳаси чуқур сифатий ва таркибий ўзгаришларни

бошидан кечирмоқда. Янги парадигма фан-техника тараққиёти таъсири ва
технологик тартиботнинг ўзгариши натижасида билимлар ва ахборот
устуворлиги, тизимли ва кенг қамровли интегратсия, боғлиқлик, тармоқлараро
бизнес ҳамкорликнинг кучайиши, шунингдек, рақамли, медиа ва бошқа бир-
бирига кириб борувчи сўнгги авлод технологиялари конвергенсияси каби
тамойиллардан келиб чиқади.

Интернет дўкон фаолиятининг муваффақиятли амалга ошиши

қуйидагиларга боғлиқ:

харидорлар мазкур манба ёки сайт орқали сотилаётган товар сифатига

ишонч ҳосил қилади. Товар сифатини нуфузли интернет-дўкон ёки чакана савдо
корхонаси

орқали

бевосита

кафолатлаш

мумкин.

Бундай

ҳолатда

истеъмолчиларнинг товарга нисбатан ҳиссиётлари ва харид борасидаги ҳатти-
ҳаракати сифат даражасидан устун бўлади ва у харидни амалга оширишга қарор
қилади;

истеъмолчилар харид тажрибасига эга бўлган ҳолда товарларнинг номи,

тури, савдо белгиси ва товар атамасидан яхшигина хабардор эканлиги. Бундай
ҳолатда истеъмолчилар учун товар ҳақида маълумот бериш шарт эмас, фақатгина
уларга харид учун қарор қабул қилишга кўмаклашиш талаб этилади. Бу ҳолат
айниқса антиквар ва тор истеъмолчилар гуруҳига мўлжалланган эксклюзив
товарлар соҳасида жуда муҳимдир. Тадқиқот жараёнида ўтказилган сўровлар
натижасида шу нарса аниқландики, бугунги кунда аксарият истеъмолчилар
товарлар тўғрисидаги маълуомтларни интернет – дўконлар орқали билиб
оладилар ҳамда анъанавий чакана савдо дўконлари орқали танлаб харид
қиладилар. Мазкур жараёнда интернет-дўконнинг товар ҳақидаги маркетинг
ахборотлари истеъмолчиларнинг харидни амалга оширишга қарор қилиши учун
сабабчи бўлувчи асосий омил эканлиги аниқланди;

товар ҳақида сотувчи сайтида етарли даражада маълумотлар мавжуд

бўлиши. Интернет харидгача бўлган жараён учун ўта муҳим бўлган маркетинг
ахборотлари манбаи ҳисобланади. Агарда чакана савдо дўконида товарларнинг
нархи аниқ кўрсатиб қўйилган бўлса, интернет сайтларида бу етарли даражада
кўрсатилмайди, товарнинг техник тавсифи ҳам истеъмолчилар учун махсус
билим талаб этадиган маълумотларни ўз ичига олади. Бу ҳам ўз-ўзидан интернет
маълумотлари асосида истеъмолчиларнинг чакана савдо дўконларига
йўналтирилаётганлигининг яққол далилидир;


background image

84

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

истеъмолчилар интернет-дўкон орқали харид қилинган товарларни

олишдан бош тортиши ёки алмаштириб беришни талаб этиши мумкин. Шу
боисдан ҳам интернет-дўкон орқали харид амалга оширилганда уларни
алмаштириб бериш ёки қайтариб олиш имкониятлари ҳам яратилиши зарур;

истеъмолчилар товарларни жисмонан кўздан кечириш ёки уларни ушлаб

кўрмасдан харид қилинганда бирор жиҳати эътибордан четда қолиб
кетганлигини ҳис қилади. Ушбу ҳолатлар муҳим бўлмасада интернет-дўконлар
ҳар доим истеъмолчиларга энг қиммат ёки энг таниқли товарларни таклиф қилиш
ғоясидан аста-секинлик билан воз кечишлари, тобора оммавий товарлар
савдосига ўтиб боришлари мақсадга мувофиқдир;

товар бозорларининг тўйиниши натижасида истеъмолчилар ҳам бунга

мослашиб боради ва ратсионал харидорга айланади.


Адабиётлар рўйхати

1. Тарасова Е.Е. Инновации в коммерческой деятелности/Е.Е. Тарасова,

Е.В. Матузенко, Ю.А. Наплекова // Вестник Белгородского университета
кооперации, экономики и права. - 2018. - № 2(69). - С. 198-209. - ИССН 2223-5639.

2. Снитко Л.Т. Сифровая экономика как среда формирования

конкурентных

преимуществсетевых торговых организатсий / Л.Т. Снитко,

Л.В. Теплова, В.С. Патулов // Вестник Белгородского университета кооперации,
экономики и права. - 2020. - № 1(80). - С. 24-34. - ИССН 2223-5639.

3. Сервисная экономика: проблемы, драйверы, отраслевые доминанты:

коллективная монография / под редаксией Л.Б. Нюренбергер, И.Ю. Севрюкова. -
Курск: Изд-во «Университетская книга», 2020. - 313 с.

Библиографические ссылки

Тарасова Е.Е. Инновации в коммерческой деятелности/Е.Е. Тарасова,

Е.В. Матузенко, Ю.А. Наплекова // Вестник Белгородского университета

кооперации, экономики и права. - 2018. - № 2(69). - С. 198-209. - ИССН 2223-5639.

Снитко Л.Т. Сифровая экономика как среда формирования

конкурентных преимуществсетевых торговых организатсий / Л.Т. Снитко,

Л.В. Теплова, В.С. Патулов // Вестник Белгородского университета кооперации,

экономики и права. - 2020. - № 1(80). - С. 24-34. - ИССН 2223-5639.

Сервисная экономика: проблемы, драйверы, отраслевые доминанты:

коллективная монография / под редаксией Л.Б. Нюренбергер, И.Ю. Севрюкова. -

Курск: Изд-во «Университетская книга», 2020. - 313 с.