МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ

Abstract

Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги фикрлар таҳлилга тортилган. Шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик асослари хусусида фикр юритилган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
66-69
20

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Жуманазарова , Д. . (2025). МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ. Science and Technology in the Modern World, 4(9), 66–69. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/zdift/article/view/85432
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги фикрлар таҳлилга тортилган. Шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик асослари хусусида фикр юритилган.


background image

`

66

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ

Жуманазарова Дилноза Умурзақовна

п.ф.н., доцент Жиззах ДПИ

https://doi.org/10.5281/zenodo.15340232

Аннотация

. Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва

сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва
айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги
фикрлар таҳлилга тортилган. Шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларни
шакллантиришнинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик асослари хусусида
фикр юритилган.

Калит сўзлар.

Ватанга содиқлик, ота-онага ҳурматлилик, меҳмондўстлик,

хушмуомилалик, виждонлилик, вафодорлик, соғлом фикрлилик, инсофлилик,
билимлилик,

нафсни

тийишлилик,

лафзида

ҳалоллик,

меҳр-оқибатлилик,

қаноатлилик, жонкуярлик, меҳрибонлик, олижаноблик, муҳофазакорлик (экологик
тарбияланганлик), иймонлилик, ҳотамтойлик, байналминаллик, хушмуомалалик,
назокатлилик, кўнгли очиқлик, кечиримлилик.

Кириш.

Маънавий-ахлоқий тарбия масалалари жамият тараққиётининг ҳар бир

босқичида ўзининг долзарблиги билан жамиятнинг янгиланиш, янги бир поғонага
кўтарилиш даврида, сифат ўзгаришлари рўй бераётган даврда янада ҳам кучаяди.
Чунки жамиятнинг сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилиши маънавиятнинг,
ахлоқийликнинг янада юксалишини талаб этади, фақат тарбия орқалигина ҳар бир
жамият аъзосига юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар сингдирилади. Ана шулар
эвазига инсоннинг ижтимоий фаоллиги ошади, маънавий-ахлоқий тарбияси ўзгаради.
Бу эса жамиятнинг навбатдаги тараққиётини янада тезлаштиради.

Маънавий-ахлоқий тарбия юксак маънавиятнинг асоси, юксак маънавият эса ҳар

қандай давлатнинг негизи эканлигини ҳисобга олсак, ҳозирги янги Ўзбекистонда
миллий қадриятларимизни янада юксалтириш, ёшларда юксак маънавий-ахлоқий
фазилатларни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган энг долзарб
муаммо эканлиги янада ойдинлашади. Бу муамммо ўз навбатида, янги мафкуранинг
ҳам асосини ташкил этадики, уни бус-бутунича ҳозирги ёшлар онгига сингдирилиши,
таълим-тарбиянинг турли шаклларида амалга оширилиши шарт ва зарур.

Адабиётлар таҳлили.

Халқ оғзаки ижодида маънавий-ахлоқий тарбия

муаммоларини ўрганиш жаҳон халқлари тарбияшунослигида кун тартибига қўйилган.
Хусусан, В.Х.Арутунян арман халқ эртакларидаги ахлоқий тарбия ғояларини [1.23],
М.Б.Гуртуева болқар фольклоридаги тарбия ғояларининг халқ амалий фаолиятидаги
ифодаланишини

[5.25],

А.Ш.Гашимов

озарбайжон

халқ

эртаклари

ва

топишмоқларидаги ақлий, маънавий-аҳлоқий тарбия масалаларини [4.41], Т.Ормонов
“Манас” эпоси мисолида қирғизларнинг қадимий педагогик қарашларини [20.25],
И.Оршибеков қозоқ халқ оғзаки ижодидаги ахлоқий тарбия асосларини [21.38],
Истиқлолгача бўлган даврдаги миллий педагогикамизда маънавий-аҳлоқий
тарбиянинг кенг қамровли тизимларини халқ оғзаки ижоди намуналарига боғлаб
ўрганиш муаммолари М.Шербоев [30.61], Т.Турдиев [25.158], З.М.Миртурсунов [17.211],
Х.Жумаева [7.24], Б.Қодиров [12.24], А.Мусурмонов [19.17] каби олимларнинг ишларида


background image

`

67

ўз ифодасини топган. Уларнинг тадқиқотларида ўша давр мафкурасининг кучли
таъсири, партиявийлик мафкураси талабининг адабий таълим жараёнида ҳукмрон
тамойил сифатида етакчилик қилиши очиқ сезилиб турди. Барча тадқиқотларда
фольклор намуналарига мурожаат этиш ва уларнинг тарбиявий, таълимий ва
дидактик имкониятларини таҳлил қилишда тадқиқотчиларнинг бир ёқлама фикр-
мулоҳазалар юритишига сабаб бўлди: яъни, педагогик ҳодисаларга синфийлик ва
шўровий мафкура нуқтаи назардан ёндашиш тамойили устунлик қилди.

Мустақиллик йилларида Қ.Йўлдошев [11.165], М.Муродов [18.11-22], О.Мадаев

[15.9-16] А.Эргашев [31.120.125], Х.Жумаева [7.24], М.Маҳмудова [16.15-16],
М.Жумабоев [6.5-7], Г.Холбоева [29.128] каби педагог ва филолог олимларимиз халқ
оғзаки ижодининг тарбиявий имкониятларини, уларни ўрганиш услубияти билан
боғлиқ муаммоларни тадқиқ этиш, айниқса, халқимизнинг миллий анъана ва
қадриятларини адабий таълим жараёнида фольклор асарлари таҳлилига боғлаб
ўргатишга алоҳида эътибор билан қаратдилар.

Асосий қисм.

Инсониятнинг тарихий-ҳаётий тажрибалари шуни тасдиқлайдики,

инсонларда фақатгина ижобий, балки, анчайин салбий фазилатлар ҳам азалдан мавжуд
бўлган. Шунинг учун ҳам халқ орасида инсон фазилатлари азалдан икки маънода:
ижобий ва салбий маънода кенг қўлланган. Буларнинг биринчиси маънавий-ахлоқий
фазилатлар, хислатлар ва сифатлар бўлса, иккинчиси - маънавий-ахлоқий
ноқисликлар, қусурлар ва айблардир. Ҳар иккаласи ҳам бутунлай бошқа-бошқа
тушунчалар бўлса-да, улар инсон фаолиятида ва ахлоқида мунтазам равишда алоҳида
намоён бўлиб боради. Бунинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик асослари
бор, албатта.

Ҳаётда эл меҳрини қозонган инсон азалдан “яхши одам” сифатида халқ орасида

танилган, катта обрўга эга бўлиб, ҳурматли-иззатли бўлган. Бундай инсонлар

“ўз

нонини ҳалол меҳнат билан топадиган, холис ва эзгу ишлар билан эл-юртга наф
етказадиган, тириклик мазмунини теран англаб, нафақат бугунги ҳаёт лаззатлари,
балки охират ҳақида, унинг обод бўлиши ҳақида ўйлаб яшайдиган инсонлар”

[14:22]

ҳисобланади

.

Улар ўз

“ҳаётидан мамнун ва рози бўлиб, қалби ва юраги осойишта,

виждони пок, руҳий олами барқарор бўлиб, элнинг ҳурматини қозониб яшайди”

[14:24].

Албатта, бундай инсонларнинг амалий фаолиятига ва қалбидаги маънавият нурининг
жилолари ҳисобланган энг яхши фазилатлар жуда кўплаб учрайди. Хусусан, она-
ватанга содиқлик, динга эътиқодлилик, ота-онага ҳурматлилик, меҳмондўстлик,
хушмуомилалик, виждонлилик, вафодорлик, соғлом фикрлилик, инсофлилик,
синчковлик, зеҳнлилик, билимлилик, нафсни тийишлилик, лафзида ҳалоллик, меҳр-
оқибатлилик ва бошқалар юксак маънавий-ахлоқий фазилатларнинг энг саралари,
инсон тарбиясига дахлдор одоб-ахлоқ ва ҳулқини безаб турувчи ижтимоий сифатлар
ва хислатлар ҳисобланади.

Ўрни келганда яна шуни алоҳида таъкидлаш лозим: эл ва халқнинг назаридан

тушган, кундалик ҳаётда кўпчиликнинг ишончини оқлай олмаган инсонлар ҳам
учрайдики, улар “

ҳаётнинг маъно-мазмуни ҳақида бош қотирмасдан, ... фақат нафс

қайғуси ва ўткинчи хою ҳавасга, ҳузур ҳаловатга берилиб, енгил-елпи умр кечирадиган,
ўзининг ота-она ва фарзанд, эл-юрт олдидаги бурчига умуман бефарқ бўлиб яшайди...”


background image

`

68

[14:22]

.

Бундай тоифадаги инсонларнинг

хатти-ҳаракатларига ва фикр-қарашларига

дахлдор ноқисликлар, қусурлар ва айблар эса салбий фазилатлар ҳисобланади. Бундай
одамлар эса

“бу дунёда енгил-елпи, ҳар хил нопок йўлларга берилиб, инсоний бурчини

унутиб, мол-дунёга интилиб яшайдилар, энг ачинарлиси шуки, ҳаётининг сўнггида
армон ва надоматларга ботиб ўз умрини тугатади”

[14:24]

.

Инсоннинг кўнгил кўзгусидаги кундалик фаолияти ва фикр-мулоҳазаларидаги

бир қатор «занг ва чиркларнинг ўзгалар нигоҳида намоён бўладиган маънавий-
ахлоқий қусурлар ва айблар» [10:216] ҳам маъно-мазмунига кўра бутунлай салбий
фазилатлар мажмуи саналадики, булар ҳам инсон фаолиятида ҳар хил кўринишларда
баъзан-баъзан учраб туради. Масалан, ғийбатчилик, туҳматчилик, ахмоқчилик, нафс
балосига гирифторлик, ақлсизлик, уқувсизлик, қобилиятсизлик, вафосизлик,
ҳиёнаткорлик, одобсизлик, сотқинлик ва бошқалар биз назарда тутаётган ахлоқий
қусурлар, нуқсонлар ва айбларнинг энг етакчиларидир.

Г.Тўйчиеванинг таъкидлашича, жамиятимизда, айниқса, ёшлар орасида

инсонларнинг қуйидаги қусурлари, нуқсонлари ва камчиликлари тез-тез учраб туради:
бекорчилик, худбинлик, ҳасад, хасислик, ғаразгўйлик, журъатсизлик, қўрқоқлик,
шуҳратпарастлик, такаббурлик, мақтанчоқлик, димоғдорлик, айёрлик, ёлғончилик,
риёкорлик, хушомадгўйлик, иккиюзламачилик, эзмалик, золимлик, зўравонлик,
жиззакилик, ғазаб, чиқиша олмаслик, бекорга ваъда беришлик, ўз сўзи устида
турмаслик, баҳслашиш, ўзини тута билмаслик ва бошқалар [24.43-44].

Тарих сабоқлари ва ҳаётий хулосаларнинг гувоҳлик беришича, жаҳон ҳамжамияти

ҳам, миллатимиз, халқимиз ҳам бундай салбий иллатларга, айрим инсонлар
фаолиятида учрайдиган қусурлар, нуқсонлар ва камчиликларга ҳар доим ва ҳар бир
жамиятда нафрат кўзи билан қарашган. Ушбу фикр-хулоса ҳозирги кунда ҳам ўз
тасдиғини топмоқда..

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Маҳмудова М. Ижтимоий фаоликка ўргатиш // Бошланғич таълим. Т., 1995. №5-6.

- Б.15-16.
2.

Миртурсунов З. Ўзбек халқ педагогикаси (Фольклор материаллари асосида). – Т.:

Фан, 1973. – 211 б.
3.

Муродов М. Ўзбек халқ педагогикаси // Ўзбек педагогикаси антологияси. – Т.:

Ўқитувчи, 1995. 1-жилд. – Б.11-22.
4.

Мусурманов А. Исползавание прогрессивных традиции в нравственном

воспитании младших школьников (на материалах узбекских народных сказов).
Автореф. дисс. канд. пед. наук. - Т., 1989. – 17 с.
5.

Ормонов Т. Педагогические воззрения древных киргизов (По эпосу «Манас»).

Автореф. дисс. канд. пед. наук. – Казань, 1972. – 25 с.
6.

Оршибеков И. Идеи нравственного воспитания в казахском устном народном

поэтическом творчестве. Автореф. дисс. канд. пед. наук.– Т.,1973.-38 с.


background image

`

69

7.

Отамуратов С., Ҳусанов, Раматов Ж. Маънавият асослари. - Т.: Халқ мероси, 2000. –

212 б.
8.

Очилова Б. Ихлосмандликда мерос ва ворисийлик уйғунлиги. – Т.: Тошкент ислом

университети, 2006. – 170 б.
9.

Тўйчиева Г. Ёшлар ва конфликтлар: конфликтлар ечимига ўрганиш. – Т.: ТГИВ

2008. – 131 б.
10.

Турдиев Т. Ўзбек достончилигида халқ аҳлоқий қарашларининг бадиий ифодаси:

Педагогика фанлари номзоди … дис. - Т., 1965. – 158 б.
11.

Турсунов И., Нишоналиев У. Мустақил Ўзбекистон Республикаси милллий

истиқлол мафкураси ва умуминсоний қадриятлар // Халқ таълими. 1997. №3. – Б. 7-9.
12.

Ўрозов

Б.

Бўлажак

ўқитувчиларни

маънавий-маърифий

фаолиятига

таёрлашанинг

ижтимоий-педагогик

асослари

(меҳнат

ва

касб

таълими

ўқитувчиларини тайёрлаш мисолида): Педагогика фанлари д-ри ... дис.автореф.–
Т.,2007.- 39 б.
13.

Фароби Абу Наср. Социально – этические трактаты. – Алма-Ата: Наука, 1984. - 175.

14.

Холбоева Г. Халқ оғзаки ижоди асарлари орқали ўқувчиларда миллий

қадриятларни шакллантириш тамойиллари (5-7-синфларнинг адабиёт дарслари
мисолида). Педагогика фанлари номзоди ... дисс. - Т., 2009.- 128 б.
15.

Шербоев М. Оиладаги бола тарбиясида халқ традициялари. – Т.: Ўқитувчи, 1969.

61 б.
16.

Эргашев А., Ҳакимов Р. Достонлар – одобнома дарслиги. // Ўзбек халқ

донишмандлиги сабоқлари. Т., 1993. – Б. 120-125.

References

Маҳмудова М. Ижтимоий фаоликка ўргатиш // Бошланғич таълим. Т., 1995. №5-6. - Б.15-16.

Миртурсунов З. Ўзбек халқ педагогикаси (Фольклор материаллари асосида). – Т.: Фан, 1973. – 211 б.

Муродов М. Ўзбек халқ педагогикаси // Ўзбек педагогикаси антологияси. – Т.: Ўқитувчи, 1995. 1-жилд. – Б.11-22.

Мусурманов А. Исползавание прогрессивных традиции в нравственном воспитании младших школьников (на материалах узбекских народных сказов). Автореф. дисс. канд. пед. наук. - Т., 1989. – 17 с.

Ормонов Т. Педагогические воззрения древных киргизов (По эпосу «Манас»). Автореф. дисс. канд. пед. наук. – Казань, 1972. – 25 с.

Оршибеков И. Идеи нравственного воспитания в казахском устном народном поэтическом творчестве. Автореф. дисс. канд. пед. наук.– Т.,1973.-38 с.

Отамуратов С., Ҳусанов, Раматов Ж. Маънавият асослари. - Т.: Халқ мероси, 2000. – 212 б.

Очилова Б. Ихлосмандликда мерос ва ворисийлик уйғунлиги. – Т.: Тошкент ислом университети, 2006. – 170 б.

Тўйчиева Г. Ёшлар ва конфликтлар: конфликтлар ечимига ўрганиш. – Т.: ТГИВ 2008. – 131 б.

Турдиев Т. Ўзбек достончилигида халқ аҳлоқий қарашларининг бадиий ифодаси: Педагогика фанлари номзоди … дис. - Т., 1965. – 158 б.

Турсунов И., Нишоналиев У. Мустақил Ўзбекистон Республикаси милллий истиқлол мафкураси ва умуминсоний қадриятлар // Халқ таълими. 1997. №3. – Б. 7-9.

Ўрозов Б. Бўлажак ўқитувчиларни маънавий-маърифий фаолиятига таёрлашанинг ижтимоий-педагогик асослари (меҳнат ва касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш мисолида): Педагогика фанлари д-ри ... дис.автореф.–Т.,2007.- 39 б.

Фароби Абу Наср. Социально – этические трактаты. – Алма-Ата: Наука, 1984. - 175.

Холбоева Г. Халқ оғзаки ижоди асарлари орқали ўқувчиларда миллий қадриятларни шакллантириш тамойиллари (5-7-синфларнинг адабиёт дарслари мисолида). Педагогика фанлари номзоди ... дисс. - Т., 2009.- 128 б.

Шербоев М. Оиладаги бола тарбиясида халқ традициялари. – Т.: Ўқитувчи, 1969. 61 б.

Эргашев А., Ҳакимов Р. Достонлар – одобнома дарслиги. // Ўзбек халқ донишмандлиги сабоқлари. Т., 1993. – Б. 120-125.