`
8
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ
ПОЙДЕВОРИ
Абдувахабжан Мадаминов
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти
“Аниқ ва табиий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14287894
Жамият ҳаётида технологик воситаларнинг таъсири нафақат иқтисодий, балки
ижтимоий жараённинг энг муҳим таркибий қисмларидан ҳам биридир. Шу муносабат
билан ижтимоий жараён субъектлари томонидан қўлланиладиган инновацион
технологик воситаларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсирини ўрганиш
муҳим аҳамиятга эга.
Хаётда амалга ошириладиган мақсадларнинг жамоавийлик хусусияти маконда
ажралган жамоа аъзоларининг давлат, миллат, ижтимоий гуруҳ, партия ва
ҳоказоларни талаб қилади, уларни тушуниш ва уларнинг ҳаракатларини
мувофиқлаштириш керак. Бу вазифани амалга ошириш одамларнинг бевосита, ўзаро
муносабатларисиз мумкин эмас ва бир гуруҳ кишиларнинг иродаси, яхлитлиги ва
ҳаракатларининг умумий йўналишини таъминловчи ахборотни узатишнинг махсус
инновацион технологик воситаларидан фойдаланишни ўз ичига олади ва бунинг
натижасида жамоатчилик фикри шакллантирилади.
Барча замонавий инновацион технологиялар инсон, унинг мавжудлиги ҳақидаги
билимларга асосланади ва онгни бошқаришга қаратилган тизим интеллектуал
мажмуалари сифатида амалга оширилади.
Шундай қилиб, биз жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётига сиёсий фаолият
субъектлари томонидан назорат қилинадиган ва функционал таъсир кўрсатадиган
ижтимоий мулоқот жараёнида ижтимоий ва функционал таъсир кўрсатадиган
инновацион технологик воситаларнинг функционал ролини аниқлашимиз мумкин.
Инновацион технологик воситаларнинг энг муҳим вазифаларидан бири "Жаҳонни
эгаллаш" («присвоения статуса») функцияси, яъни жамият онгида субъектлар ёки
ҳодисаларнинг аҳамиятини ошириш ёки камайтириш (маълумки, телевидениеда ҳар
қандай вақеани доимий кўриниши ёки йўқолиши ижтимоий жараёнга таъсирини
ошириш ёки камайтириш ҳақидаги ғояларни шакллантиришга ёрдам беради).
Оммавий ахборот воситалари томонидан жамият муаммолари, шахслар, ижтимоий
ҳаракатлар ва ташкилотларга муайян мақом бериш учун инновацион технологик
воситалар қўлланилади. Тадқиқот натижалари ва кундалик тажриба шуни
кўрсатадики, шахснинг жамоатчилик обрўси қулай медиа қамрови билан ортади.
Технология ҳар қандай сиёсий фаолиятда ички хусусиятига хос бўлгани учун
(имманент) бўлгани, у бутун турли сиёсат дунёсига ўтади. Инновацион технологиялар
сиёсий муҳандислик соҳасида қўлланиладиган ижтимоий технологияларнинг бир
қисмини ифодалайди; улар давлат фаолиятини амалга оширишда, давлат бошқаруви
жараёнида, сайлов жараёнида сиёсий партияларнинг курашида, ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотлар ва турли маънавий коммуникациялар жараёнларида иштирок этади.
Инновацион технологиялар-зарур натижага эришишга қаратилган навбатдаги
ҳаракатлар усул ва тизимлари мажмуидир.
`
9
Инновацион технологияларнинг моҳиятини ҳисобга олиб, уларни фаолият
меҳанизмлари, методлари ва воситаларидан ажратиш лозим. Технологиялар-ўзаро
таъсир методлари, усулларини қўллаш жараёни, яъни бу фаолият усулларининг
маълум бир ўзаро таъсири натижаси бўлиб, мақсадларга эришиш учун ҳаракатлар
кўпроқ оптимал ва иқтисодий ечимларни намоён қилган ҳолда амалга ошади.
Технологиялар, шунингдек, фаол субъектнинг хусусиятлари билан ҳам,
фойдаланиладиган ресурслар ва техник компонентлар билан ҳам белгиланадиган
ижтимоий муҳандислик шакли сифатида қаралади.
Ижтимоий соҳа жараёнида доимо ҳокимият инситутлари ва тизимларлари
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва воситаларни яратишга хар хил уринишлар мавжуд,
булар ортида эса бутунлай бошқа мақсадларга эришишни кўришимиз мумкин,
айтайлик тармоқ манфаатларини технологик уйғунлаштириш, бошқа мақсадларга
эришиш воситаларини яшириш, (масалан, хусусий бизнес ва мансабдорларни
фаолиятини яшириш, беркитиш). Шунинг учун ҳам инновацион технологиялар
кўпинча атайлаб тақлид қилинади (иммитация), ташқи шакллар ортида эса бутунлай
бошқа мақсад ва вазифалар туради.
Инновацион технологиялар ҳокимият ва давлат бошқарувининг барча соҳасига
тааллуқлидир, чунки улар ҳокимият ва ноқонуний фойдаланиш жараёнларини ўз
ичига олади, бу эса миллий анъаналарга бевосита тақиқланган ёки мос келмайдиган
техник ва процедуралардан фойдаланишга имкон беради (нотўғри ҳаракатлар,
терроризм, сохта сайловлар ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўзгартириш). Инновацион
технологиялар ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги турли вазифаларни ҳал этиш
имконини беради
1
.
Шундай қилиб, инновацион технологияларга ижтимоий фаолиятни амалга
ошириш орқали маънавий соҳасида амалга оширилаётган жамият маънавий ҳаётини
оптималлаштириш усуллари ва тартиблари ҳақидаги билимлар сифатида қараш
мумкин. Улар тартиб ва операцияларга оқилона бўлиниш ва уларни амалга
оширишнинг оптимал воситалари, усулларини танлаш ҳамда ижтимоий бошқариш
усулларига асосланган бўлиб, улар кураш ва ҳокимиятни сақлаш воситалари
ҳисобланади. Мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тамойили ҳар қандай самарали
бошқарувнинг асоси ҳисобланади. Шунинг учун технологияга эришишдан кўзланган
пировард мақсад уни лойиҳалашнинг хусусиятини, зарур операциялар ва
процедураларни танлашни, технологик таъсирнинг предмети ва объекти ҳақидаги
билимларнинг ўзига хослигини ва зарур ресурсларни танлашни белгилайди.
Инновацион технологияларнинг ўзига хослиги шундаки, улар жамият ижтимоий
соҳасини ривожлантиришга, унда содир бўлаётган жараён ва ҳодисаларга шахсларнинг
ижодий ҳаракатларини татбиқ этиш натижасидир. Инновацион технологиялар асосий
мураккаблик, юқори фаоллик ва динамик, шунинг учун оқилона тамойилнинг (ақл,
фан, мақсадни белгилаш) иррационал (ҳис-туйғулар ва ҳис-туйғучлар) диалектик
муносабати билан тавсифланади.
1
Ершов Н.А., Резниченко Д.В. К вопросу о понятии политических технологий //Наука через призму времени.
2019. № 10 (31). – С. 83.
`
10
Бундан ташқари, Инновацион технологиялар бошқа технологияларга нисбатан
ўзгарувчанлик, ҳаракатчанлик каби тамойилларга кўра фарқланади. Инновацион
технологиялар амалга оширилган функциялар, нормалар ва механизмлар билан
тавсифланадиган ва фаолият тизимлари сифатида қаралиши керак бўлган муайян
институционал шахслар сифатида мавжуд. Ижтимоий ва иқтисодий ўзаро
алоқаларнинг коммуникатив жараёнини институциаонал мазмун билан тўлдирадилар,
бу эса уларнинг фаолият хусусиятларини белгилайди. Бу тамойиллар жамиятда
технологик фаолиятни амалга оширишнинг энг умумий қоидалари сифатида
тушунилиши лозим. Аслида бу тамойил фаолиятга нисбатан тарихан ишлаб чиқилган,
умумлашган талаб бўлиб, унга бирор йўналиш қўшади, самарали фаолиятни амалга
ошириш йўлини кўрсатади, лекин алгоритмнинг ўзи эмас.
References:
1.
Князев О.С. Цифровые технологии в политических кампаниях: чего ждать в
ближайшие пять лет? //Аллея науки. – 2019. – Т. 3. – № 6 (33). –С. 687.
2.
Ершов Н.А., Резниченко Д.В. К вопросу о понятии политических технологий
//Наука через призму времени. 2019. № 10 (31). – С. 83.
