ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ МАВЗУСИДА МАҚОЛА

Annotasiya

Жиноят натижасида етказилган мулкий зарарнинг умумий тушунчаси, ушбу зарарни жиноятни содир қилган шахслар томонидан қопланиши, зарарни қоплатиш тергов фаолияти бўйича қандай чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига қамраб олганлиги, зарани қоплатишни такомиллаштириш.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Таджиев , А. ., & Сапабаев, З. . (2025). ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ МАВЗУСИДА МАҚОЛА. Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения, 4(9), 92–97. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/zdaf/article/view/109127
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Жиноят натижасида етказилган мулкий зарарнинг умумий тушунчаси, ушбу зарарни жиноятни содир қилган шахслар томонидан қопланиши, зарарни қоплатиш тергов фаолияти бўйича қандай чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига қамраб олганлиги, зарани қоплатишни такомиллаштириш.


background image

92

ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ

МАВЗУСИДА МАҚОЛА

Таджиев Азамат Алибоевич

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Тергов фаолияти” кафедраси катта ўқитувчиси

Сапабаев Зафарбек Назарбой ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

3-босқич 325-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15693106

Аннотация

Жиноят натижасида етказилган мулкий зарарнинг умумий тушунчаси, ушбу

зарарни жиноятни содир қилган шахслар томонидан қопланиши, зарарни қоплатиш

тергов фаолияти бўйича қандай чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига қамраб олганлиги,
зарани қоплатишни такомиллаштириш.

Таянч сўзлар

Мулкий зарар, зарани қоплатиш чора тадбирлари,мулкий зарарни қоплатишни

такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига кўра: “Ҳар бир

шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари,
мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари

устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади”. Мазкур ҳуқуқни амалга ошириш

шаклларидан бири – жиноят иши бўйича жиноятларни тергов қилишда ва суд
муҳокамасида фуқаровий даъвони қўзғатиш имкониятининг мавжудлигидир

1

.

Шу билан бирга содир этилган жиноят нафақат қонун билан қўриқланадиган

муносабатларга, шу жумладан, инсон манфаатларига ҳам маълум даражада зарар

етказади. Зарар моддий, жисмоний ёки маънавий шаклларда намоён бўлади. Умум
эътироф этилган принципларга асосан етказилган зарар қопланиши ёки бартараф

этилиши лозим

2

.

Конституциямизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлат органлари

фаолиятининг асосий вазифалари сифатида қайд этилган.

Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши

натижасида етказилган зарар ўз хусусиятига кўра, моддий, жисмоний ёки маънавий
шаклларда бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 82-моддасига асосан

жиноят туфайли етказилган зённинг хусусияти ва миқдори жиноят ишида

исботланиши лозим бўлган ҳолат ва айблаш учун асос ҳисобланади. Жиноий қилмиш

1

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув

юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий

муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

2

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти:

назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР

Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-

175.


background image

93

туфайли етказилган зарарли оқибатлар ўз навбатида жиноятнинг юридик
квалификациясига ўз таъсирини ўтказади

3

.

Жиноят туфайли моддий зарар етказилиши мулкий ва номулкий зарарнинг

мавжудлигини билдиради. Демак, жиноят туфайли мулкий (моддий) зарар ёки жиноят
оқибатида номоддий шаклда зарар етказиш мумкин. Бунда номоддий оқибатлар
(маънавий ёки жисмоний азият чекишлар)ни уларнинг бутун оғирлиги ёки ижтимоий
хавфлигигига қарамасдан, пул билан ўлчашнинг имконияти бўлганидек, моддий
оқибатлар, авваламбор, моддий объектларга (предметга) жиноий тажовуз қилиш

орқали етказилган мулкий зарар сон ва миқдор хусусиятларига эга бўлиши билан ўз
ифодасина топади ва шунга мос равишда уни пул билан ўлчаш, яъни, мулкий зарарни
қоплаш мумкин бўлади

4

.

Жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплаш деганда, жиноят

туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида

фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни бартараф этиш учун
етказилган зарарни ҳисоблаш, зарар учун моддий жавобгар шахсни аниқлаш ва ушбу

шахсдан даъвогар фойдасига у кўрган зарар ўрнини қоплаш ёки пул ундиришга
қаратилган чоралар тушунишимиз мумкин.

И.А. Петиннинг таъкидлашича, “зарарнинг ундирилиши турли йўллар билан

амалга оширилади: моддий ёки номоддий зарарни тиклаш; салбий оқибатлар келиб

чиқишининг олдини олиш; тарафларнинг розилигига кўра бошқа компенсация
тўловларини амалга ошириш. Моддий зарарни белгилаш ва ундиришда унчалик кўп

қийинчиликлар вужудга келмайди”.

С.В. Бородин ўтган асрнинг 90-йилларида жиноят туфайли етказилган зарар

билан боғлиқ энг мақбул қоидаларни ишлаб чиққан ва зарарнинг таснифини

келтирган. У бу масалада: “жиноятчиликнинг зарарли оқибатини янги жиноятларни

содир этишда шароит ва сабаблар келтириб чиқаришда роль ўйнайдиган криминоген
(совуққонлик натижасида хўжасизларча ҳолатни яратиш ва ш.к.) ва криминоген
бўлмаган (тан жароҳати натижасида зарар етиши, ўғрилик оқибатида зарар кўриш ва

бошқалар); тиклаш мумкин бўлган (мулкий зарар) ва тиклаш мумкин бўлмаган (одам
ўлдириш, бадиий қийматга эга буюмларни йўқ қилиш ва бошқалар) каби турларга

ажратиш мумкин” деган фикрни илгари сурган

5

.

Жиноий ҳаракат туфайли моддий зарар етказилиши мулкий зарарнинг

мавжудлигини билдиради. Демак, жиноят процессида жиноят туфайли мулкий

(моддий) зарар етказилиши ёки жиноят оқибатида номоддий шаклда зарар етиши ўз
ифодасини топади. Бунда номоддий оқибатларни (масалан, маънавий ёки жисмоний
азият чекишлар) уларнинг бутун оғирлиги ёки ижтимоий хавфлилигига қарамасдан,

3

Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик

ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш

механизмларини такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами –

Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

4

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон

Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

5

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала

қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”

Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.


background image

94

пул билан ўлчашнинг имконияти бўлганидек, моддий оқибатлар, авваламбор, моддий
объектларга (предметга) жиноий тажовуз қилиш орқали етказилган зарар сон ва
миқдорхусусиятларига эга бўлиб, уни пул билан ўлчаш мумкин бўлади, демак, моддий

зарарни қоплаш мумкин бўлади

6

.

Жиноят содир этилиши натижасида етказилган моддий (мулкий) зарар

масалаларини тадқиқ этишда ҳозиргача ягона фикрга келинмаган ва юридик
адабиётларда ўз аксини топмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги

“Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оидқонунчиликни қўллаш
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли Қарорида таъкидланишича, шуни назарда
тутиш лозимки, шахснинг унга етказилган зарарни (яъни мулкий зиённи) қоплашга
бўлган ҳуқуқи, шунингдек, зиён учун моддий жавобгарликнинг умумий асослари

Фуқаролик кодексида (14-моддаси, 57-боби) белгиланган.

Чунончи, ФК 14-моддасига кўра, зарар деганда, қуйидагилар тушунилади:
ҳуқуқи бузилган шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки

қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши
(ҳақиқий зарар)

шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганда одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида

олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)

У.А. Абдураҳмонов етказилган моддий зиённи шахсга етказилган зиён, мулкка

етказилган зиён ва маънавий зарар каби кўринишларда таърифлаган.

Т.Н.Тиллаевнинг таъкидлашича, жиноят процессида моддий зарар тушунчаси

мулкий зарар тушунчасига қараганда кенгроқ маънода таърифланади ва у ўз

навбатида мулкий зарарни ҳам ўз ичига қамраб олади. Сабаби, жиноят натижасида

мулкий зарар етказиш дейилганда, айнан мулкий муносабатларга етказилган зарар

тушунилса, жиноят натижасида моддий зарар етказиш дейилганда мулкий зарардан
ташқари жиноят туфайли етказилган бошқа шаклдаги (маънавий ва жисмоний
зарардан ташқари) зарар тушунилиши лозим.

“Маънавий зарар” тушунчаси инсонни, яъни жисмоний шахснинг шаънини

поймол қилиш, жамоа олдида шахсиятига тегиб, унинг руҳий азият чекишини

англатади. Фуқаролик кодексининг 1021-моддасида бу зарарни қоплаш қоидалари

мустаҳкамлаб қўйилган

7

.

Маънавий зарар,

биринчидан,

фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни ва қадр-

қимматини камситадиган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш
орқали;

иккинчидан,

фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш орқали;

учинчидан,

фуқаролар ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

билан кафолатланган бошқа ҳуқуқларини бузиш-поймол қилиш орқали ҳам

етказилиши мумкин.

6

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган

шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва

психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

7

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш

мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. –

2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.


background image

95

Ф. Тохиров эса жинсий жиноят натижасида юзага келган жисмоний зарарни ушбу

жиноятнинг оқибати деб топиш фикрини қувватлаб, бундай оқибатларнинг
таснифини келтирган. Лекин у бу масалага фақатгина жиноий-ҳуқуқий жиҳатдан

ёндашган

8

.

Жисмоний зарар шахсни ҳаётдан маҳрум этилишида, унга тан жароҳати

етказилишида ва соғлиғига зарар етишида ўз ифодасини топади. Жиноят туфайли
фуқаронинг, корхонанинг, муассасанинг ёки ташкилотнинг мулкий ҳолатларига зарар
етиши моддий зарарни келтириб чиқаради. Аммо, шу билан бирга моддий зарар

жиноят туфайли мулкни ўзига моддий зарар етмаган ҳолатларда ҳам, масалан,
жисмоний шикаст олган жабрланувчи ўз меҳнат қобилиятини қисман йўқотиши
оқибатида маошининг маълум улушидан маҳрум бўлганда, ёки унинг қонуний вакили
унинг даволаниши учун дори-дармонга харажат қилганда, протез сотиб олганда,

кўмиш маросимлари ва бошқа шу кабиларга сарфлаган харажатида ҳам мавжуд

бўлиши мумкин. Жиноят туфайли вафот этган шахснинг меҳнатга лаёқатсиз оила
аъзолари ёки вояга етмаган болаларини боқиш учун кетадиган харажатлар ҳам

фуқаровий жавобгардан ундирилади

9

.

Жиноят натижасида келтирилган мулкий зарарни қоплаш жиноий ҳуқуқ

тизимида

жабрланувчиларнинг

ҳуқуқларини

ҳимоя

қилишнинг

асосий

йўналишларидан биридир. Мулкий зарарни тўлиқ ва адолатли тарзда қоплаш

жабрланувчиларнинг моддий ва маънавий зарарларини камайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, зарарни қоплаш жиноят содир этган шахсларнинг ўз амаллари учун

масъулиятини оширади ва уларнинг жавобгарлигини таъминлайди. Мазкур масалага

ҳуқуқий жиҳатдан ечим топишда қонунчилик базасини такомиллаштириш, амалий

чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда суд тизимидаги муаммоларни бартараф этиш

муҳимдир. Ҳуқуқий механизмларнинг самарали ишлаши орқали жиноят оқибатлари

камайтирилиб, жамиятда ҳуқуқий тартибот мустаҳкамланади

10

.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

5.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари

// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи

8

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал

қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.

9

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият:

истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

10

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш

тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С.

69-74.


background image

96

фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //

“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.

Б.Б.Муродов.

Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш

йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:

Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.

Б.Б.Муродов.

“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

9.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали

10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.

Ш.Ш.Суюнов.

Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик

жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

11.

Ш.Ш.Суюнов.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг

жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги

ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-

амалий конференцияси.

12.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп

моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти

тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда

жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар

№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.

А.Т.Аширбоев.

Жиноят

ишини

тўхтатиш

тушунчаси

ва

аҳамияти.

Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро

конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

15.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган

тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.

95-98 б.

16.

А.Т.Аширбоев

. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро

тажриба

ва

ўзбекистон

қонунчилигини

такомиллаштириш

истиқболлари

//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.

Н.Қ.Усманалиев.

“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий

жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

18.

Н.Қ.Усманалиев.

Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари


background image

97

билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.

Н.Қ.Усманалиев.

Протсессуал

муддатларнинг

ҳисоблашда

қўлланилувчи

меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж

. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни

кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

21.

Ш.С.Агоев., Шакирова С

. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт

//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А

. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг

ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические

исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

23.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д

. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик

жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в

современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.

Ш.С.Агоев., Ташев У

. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-

протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –

2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.

Хушвактова Н.А

. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию

общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //

Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по

материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие

аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.

«Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588
26.

Хушвактова Н.А

. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда

жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий

хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик

университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.

Хушвактова Н.А. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588

Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.