48
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МЕҲНАТ
ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Мустофақулов Бобур Aсрор ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, капитан
Абдухалилов Жасур Ўктам ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича
таълим олаётган 2-ўқув курси 208-ўқув гуруҳи курсанти
https://doi.org/
10.5281/zenodo.14785686
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:23-yanvar 2025 yil
Ma’qullandi: 25-yanvar 2025 yil
Nashr qilindi: 31-yanvar 2025 yil
Ушбу
маколада
профилактика
инспекторининг
меҳнат
органлари
билан
ҳамкорлиги тушунчаси, ҳамкорликнинг ўзига хос
хусусиятлари,
ҳамкорлик
қилишда
юзага
келадиган муаммо ва камчиликлар, шунингдек,
ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф этиш
бўйича бир қатор таклифлар, илғор хориж
тажрибаси ва миллий қонунчилигимизнинг
ўхшаш ва фарқли томонлари, фуқароларни
бандлигини таъминлашда ҳукуқий асослари ва
ҳамкорликни такомиллаштириш йўналишлари
ёритилган.
Хамкорлик, ички хамкорлик,
меҳнат
органлари,
ташқи
хамкорлик, ишсиз фуқаролар.
Бутун дунёда ишсизлик глобал муаммо бўлиб ҳисобланади. Сабаби инсонлар ҳаётда
яхши яшаши яхши ҳаёт кечириши учун даромад манбаи керак бўлади. Ушбу даромад
ишда меҳнат қилиб ишлаб топилади. Шу сабабли дунёда ишсизлик муаммоси йилдан
йилга кучайиб бормоқда.
2023 йилда дунё бўйича ишсизлар сони 3 миллионга ортиб, жами 208 миллионга етади,
дейилади Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) эълон қилган янги маърузасида. Куни
кеча БМТ янгиликлар сайтида ушбу маъруза эълон қилинди
Жаҳон тажрибасида ҳамда дунёнинг бозор иқтисодиёти асосида ривожланган етакчи
мамлакатларининг миллий қонунчилик тизимида меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга
ошириш ва ҳимоялашнинг самарали усул ҳамда йиллар давомида синовдан ўтган
воситалари ўзининг ҳуқуқий ифодасини топган. Уларни ўрганиш ҳамда бу соҳадаги
миллий қонунчилигимизнинг янада такомиллаштирилишида уларнинг ижобий
хусусиятларидан унумли фойдаланиш фақатгина фуқароларимизнинг меҳнат қилиш
ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда уларни муҳофаза қилишда эмас, айни пайтда
давлатимиз ва жамиятиимзнинг иқтисодий манфаатларини таъминлаш борасида ҳам
муҳим аҳамиятга эга.
1
https://aniq.uz/yangiliklar/2023-yilda-dunyoda-ishsizlar-soni-3-million-kishiga-oshadi
49
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Расмий статистикага кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йил бошидан ишсизлар
сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилган. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли
меҳнат бозорига кириб келади
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига
йўллаган табригида “Маҳаллаларда тадбиркорлик ривожланиб, янги иш ўринлари,
доимий даромад манбалари яратилаётгани, барқарор
ижтимоий-маънавий муҳит мустаҳкамланиб, жиноятчилик камайиб бораётгани
мисолида кўриш мумкин”
деган сўзларини бежизга таъкидламаганлар.
Шу ўринда бу ишлар аввало бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар,
хотин-қизлар, ёшлар, нуроний отахон ва онахонларимизга манзилли ёрдам кўрсатиш,
фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, камбағалликни
қисқартириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар билан уйғун ҳолда олиб
борилаётгани диққатга сазовордир
деб айтганлар.
Давлатимиз раҳбари “Аҳоли турмуш даражасини ошириш учун муносиб иш ҳақи
тизимини яратиш, аҳолининг реал даромадларини ошириш зарур. Энг кам ойлик иш
ҳақини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, солиқлар ва бошқа тўловларни энг
кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаш амалиётига барҳам беришимиз
керак”
деб таъкидлаганлар.
Ўзбекистон Республикасининг асосий қомуси бўлган Конституциямизнинг 42-
моддасида “Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш,
хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида
ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг
белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек
ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги
белгиланган.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини
таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш,
ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади” деб
белгиланганлиги ишсизларга иш топиб уларни иш билан таъминлаш нақадар долзарб
мавзу эканлигидан далолат беради.
Шундай қилиб, меҳнат ҳуқуқининг аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан, ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазалаш;
иккинчидан, фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари учун нормал
шарт-шароитларни яратиш;
учинчидан, иш берувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш;
тўртинчидан, ижтимоий меҳнат муносабатларида ходимлар, иш берувчилар ва
давлатнинг ўзаро манфаатларини мувофиқлаштириш.
2
https://president.uz/uz/lists/view/6960
3
https://president.uz/uz/lists/view/6077
4
https://president.uz/uz/lists/view/6077
5
https://president.uz/uz/lists/view/6077
50
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Ҳар қандай жамиятда ўзига хос ҳуқуқбузарликлари мавжуд бўлиб уни олдини олиш ва
бартараф этиш механизми ишлаб чиқилган. Шу жумладан, бошқа хорижий
давлатларда ўзига хос жиноятлар турлари бўлиб, уларни олдини олиш шу
қонунчилигида белгилаб берилган тартибда амалга оширилади. Шу билан бирга
хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва уларни мос равишда
Ўзбекистонда қўлланилишини таъминлаш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
бевосита амалга оширувчи субъект сифатида меҳнат органлари фаолиятининг
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳар бир давлатнинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизими бошқа
мамлакатларникидан муайян хусусиятлари билан ажралиб туради. Бу борада ўзига хос
тажриба Россия Федерациясида тўпланган. Мамлакат Конститутциясининг 72-
моддасига мувофиқ, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот, жамоат хавфсизлигини таъминлаш,
шунингдек жиноятларнинг олдини олиш Россия Федерацияси ва субъектларининг
биргаликдаги бошқарувида амалга оширилади. Ижроия ҳокимиятида раҳбарликни
амалга ошириш асосида Президент ва ҳукумат қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш, мулкчилик ва жамоат тартибини қўриқлаш бўйича
ташкилий бошқарув чора-тадбирларини амалга оширади, шунингдек жиноий-
ҳуқуқий сиёсатнинг асосий йўналишлари ресурсларини белгилайди
.
Хорижий
давлатлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита
амалга
оширувчи субъект сифатида меҳнат органларининг фаолиятини ўрганиш
мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш ва уни олдини олши
амалиётида муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисидаги қонунининг 16-моддасида меҳнат органларининг
ваколати берилган. Яъни ”меҳнат органлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва
амалга оширишда иштирок этади;
– меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар
профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга
оширади;
– аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради, ишсизларни ҳисобга
олишни ва ишсизларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш чора-тадбирларини амалга
оширади;
– меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг
содир этилиши сабабларини ҳамда уларга имкон бераётган шарт-шароитларни
аниқлайди, бартараф этади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда
иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади;
– қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин
.
6
Международный научный журнал No 11(100), часть 2«Новости образования: исследование
в XXI веке» Июня , 2023925
7
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 2014 йил 14-майдаги 371-сон
қонунининг 16-моддаси.
51
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Профилактика инспекторининг меҳнат органлари билан ҳамкорлигининг аҳамияти
унинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигидан қолишмайди.
Меҳнат органлари ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири
бўлган ишсизликнинг олдини олиш, аҳолини иш билан таъминлаш, ушбу соҳадаги
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Меҳнат
органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон
Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунида аниқ
қилиб белгилаб қўйилган. Мазкур ваколатлар доирасида меҳнат органлари
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок
этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Профилактика инспекторлари билан меҳнат органлари ходимлари ўртасидаги
ҳамкорликнинг асосий йўналишлари:
биринчидан, аҳолининг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож қатламларини иш билан
таъминлашга кўмаклашиш;
иккинчидан, жазони ижро этиш муассасаларидан бўшаб қайтган, шунингдек озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинганларни иш билан
таъминлашга ёрдам бериш;
учинчидан, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир қонунларга риоя
этилишини назорат қилишда ўз аксини топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30-ноябрдаги “Обод ва
хавфсиз маҳалла тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 801–сонли қарорида
ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар
белгиланган. Булар:
1.
меҳнат органи ходими,
2.
тиббиёт ходими,
3.
мактаб директори ва мактаб психологи,
4.
инспектор-психолог,
5.
шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи
субъектларнинг мурожаатига асосан жалб этиладиган туман (шаҳар) даражасидаги
тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари келтирилган
.
Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида ижтимоий
профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга ёрдам кўрсатади. Бунда:
а) меҳнат органи ходими — банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган
ишсиз шахсларни иш билан таъминлаш чораларини кўради.
Профилактика инспекторлари ушбу қарорга асосан меҳнат органлари билан
маҳалласида ижтимоий профилактика доирасида ҳамкорликни амалга ошириб ишсиз
8
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30-ноябрдаги “Обод ва
хавфсиз маҳалла тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 801–сонли қарори.
52
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
бўлган фуқароларни ишга жойлаштириб маҳалласининг криминоген вазиятини
яхшилашга ҳизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда
Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг
барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 1-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу Президентимиз қарорига асосан вилоятлар марказлари ва криминоген вазият
оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари
профилактика кичик инспектори лавозимини киритиш ҳамда унинг зиммасига
қуйидаги асосий вазифаларни юклаш белгиланди. Яъни:
1)
Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда
талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни
амалга ошириш;
2)
Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг
барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, маҳалла профилактика
инспекторларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда аниқланган
муаммоларни масъул идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш
вазифасини амалга оширувчи мигратсион профилактика бўлинмалари тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги
ПФ-209-сон фармонининг 2-иловасида ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари
белгиланган.Яъни:
1. Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва
тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.
Ҳар ойда камида 10 нафар ишсизнинг даромадли меҳнат билан бандлигини
таъминлаш чорасини кўради.
Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат
миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида
ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида
киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача субсидия ажратади.
Касб-ҳунар таълими ташкилотларига — банд бўлмаган шахслар, айниқса, меҳнат
миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-
қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун
ҳар бир ишсиз фуқаро учун БҲМнинг 4 бараваригача грант ажратиш белгиланган.
Хулоса қилиб айтганда профилактика инспекторлари ўзларининг маҳалласида
ижтимоий профилактика соҳасида маҳалла еттилиги ва меҳнат органлари билан
узлуксиз ҳамкорлик амалга оширилса маҳалла фуқаролари иш билан таъминланишига
имконият яратилади. Ишсизларни бандлигини таъминлаш бўйича давлатимиз
томонидан ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиб барча меҳанизмлар яратилган. Маҳалла
фуқаролари банд бўлса Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганидек “Xалқ биздан
рози бўлади”. Ўз ўзидан маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар камайиб
фуқароларнинг тинч-тотув ва хурсандчиликда ҳаёт кечиришига эришилади.
Профилактика инспекторларининг меҳнат органлари билан ҳамкорлиги узлуксиз
бўлиши ишсиз фуқроларнинг камайишига ва бандлги таъминланишига эришилади.
53
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
https://aniq.uz/yangiliklar/2023-yilda-dunyoda-ishsizlar-soni-3-million
kishiga-oshadi
2.
https://president.uz/uz/lists/view/6960
3.
https://president.uz/uz/lists/view/6077
4.
Международный научный журнал No 11(100), часть 2«Новости образования:
исследование в XXI веке» Июня , 2023925
5.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида”ги 2014 йил 14-майдаги 371-сон қонунининг 16-моддаси.
6.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30-ноябрдаги
“Обод ва хавфсиз маҳалла тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика
тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 801–сонли қарори.
7.
o'g'li Mustofaqulov BA, o'g'li Du'smatov S.R. ozodligini cheklashga huk etgan shaxslar
bilan ishlash // New Science Society International Scientific Journal xabarnomasi yangiliklari.
– 2024. – T. 1. – Yoʻq. 6. – 188-192-betlar.
8.
o'g'li Mustofaqulov BA, o'g'li Du'smatov sr ozodligini cheklashga mahkum olgan
shaxslar bilan ishni tashkil etish bo'yicha xorijiy davlatlarning iqtisodiy tajribasi // New
Science Society International Scientific Journal xabarnomasi. – 2024. – T. 1. – Yoʻq. 6. – 193-
200-betlar.
