64
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАЪМУРИЙ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ САБАБ ВА ШАРТ-
ШАРОИТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА УЛАРНИ
БАРТАРАФ ЭТИШ ФАОЛИЯТИ
Мустофақулов Бобур Асрор ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, капитан
Эсиргапов Санжарбек Абдусамат ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича
таълим олаётган 2-ўқув курси 208-ўқув гуруҳи курсанти.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14789438
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:23-yanvar 2025 yil
Ma’qullandi: 25-yanvar 2025 yil
Nashr qilindi: 31-yanvar 2025 yil
Ушбу мақолада профилактика инспекторининг
маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва
шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда уларни
бартараф
этиш
фаолияти
бўйича,
ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга
имкон бераётган шарт-шароитларни аниклаш
хамда олдини олиш, тақдимнома турлари,
профилактика
инспекторлари
томонидан
маъмурий
ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва
шарт шароитларини аниқлаш ва
уларни
бартараф
етиш
бўйича
киритилган
тақдимномаларни
бажармаслик
бўйича
жавобгарлик масалалари ҳақида сўз боради.
Профилактика
инспектори,
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар,
сабаблар ва шарт-шароитлар,
тақдимнома, бартараф этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги фармони билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси”нинг иккинчи йўналиши бўйича қонун устуворлигини таъминлашда
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини тубдан такомиллаштиришга алоҳида
эътибор қаратилган. Шунингдек,
2017-йилнинг
9-февралида
ички
ишлар
органлари
тизимида
ўтказилган
видеоселектор йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
томонидан тергов ва айблаш билан чекланмай, жиноятларнинг келиб чиқиш
сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларни ўрганиш, профилактика мақсадида
ҳар бир жиноят тафсилотларини ички ишлар органлари раҳбарлари, профилактика
инспекторлари ва маҳалла фаоллари иштирокида чуқур таҳлил қилиш зарурлиги
таъкидланиб, ички ишлар органлари таркибий тузилмаларини оптималлаштириш,
фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган бир қатор вазифаларнинг
қўйилиши ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва
уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга доир
фаолияти долзарб аҳамият касб этди.
65
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
2017 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
2833-сонли қарорнинг қабул қилиниши ушбу жараённи янада жадаллаштирди.
Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этилишини таъминлаш
амалдаги
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг
“Маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг тааллуқлилиги”га бағишланган ХVIII
бобида кўрсатиб ўтилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб
чиқиш ваколатига эга субъектлар томонидан амалга оширилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги ишларнинг ички ишлар органларига тааллуқлилиги белгиланган 248-
моддасининг 2-қисми 4-бандида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар
ҳудудий профилактика (катта) инспекторлари томонидан кўриб чиқилиб, кўриб
чиқиш жараёнида маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларнинг содир
этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланади ва бартараф этиш чоралари
кўрилади.
Масалага криминологик нуқтаи назардан ёндашилса, ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг
содир этилиши шахсда шаклланган маънавий-руҳий ҳолат (ғайриижтимоий хулқ-
атвор)нинг ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги муайян ижтимоий муҳит билан
ўзаро алоқага киришиши натижасида юзага келиши маълум бўлади. Бунда шахс онгида
мавжуд бўлган ғайриижтимоий хулқ-атвор ёки жамиятга зид қарашлар
ҳуқуқбузарликнинг сабаби сифатида гавдаланса, ҳуқуқбузарлик содир этилган
вақтдаги муайян ижтимоий муҳит ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига имконият
яратган шарт-шароит тариқасида ифодаланади.
Криминолог олимлар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт шароитларига
нисбий тушунчалар деб қаралади. Чунки, ушбу нисбийлик содир этилган
ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарган омилларнинг қайси бирларини сабаб ёки
қайсиларини шароит деб белгилашнинг мукаммал чегараси мавжуд эмаслиги,
натижада уларни аниқлашда турли чалкашликларни келиб чиқишида намоён бўлади.
Айнан шунинг учун ҳам олимлар бу икки тушунчани у “сабаб” ёки “шароит” бўлишидан
қатъий назар, ҳуқуқбузарлик содир этилишини таъминловчи омиллар, деб ҳисоблайди.
Шу боис уларни комплекс тарзда ўрганишда битта криминоген “детерминант”, яъни
“ҳуқуқбузарликларнинг детерминантлари”
, деб тушуниш керак.
Криминологик адабиётларда ҳуқуқбузарликлар сабаб ва шароитларининг асосий ва
қўшимча, объектив ёки субъектив каби турлари ҳам мавжуд.
Профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг, шу жумладан,
маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш қуйидаги
мақсадларда амалга оширилиши керак:
1)
аниқланган
ҳуқуқбузарликларнинг
сабаб
ва
шароитлари
бошқа
ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқаришини олдини олиш;
1
Криминология: Дарслик / З.С.Зарипов, Ю.С.Пулатов ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2006. – Б.474
66
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
2) муайян ҳуқуқбузарликнинг аниқланган сабаб ва шароитларига ўхшаш омилларнинг
бошқаларда ёки бошқа жойларда ҳам мавжудлигини аниқлаш, бордию аниқланса, унда
уларни ҳуқуқбузарликлар содир этилмасидан илгари бартараф этиш чораларини
кўриш;
3) ҳуқуқбузарларни ахлоқан тузатиш, ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий
мослаштирилишини таъминлаш;
4) агар ҳуқуқбузарлик содир этилишида айбли виктимлик, яъни жабрланувчининг
салбий хулқ-атвори билан боғлиқ ҳолат мавжуд бўлса, унда жабрланувчига тарбиявий
таъсир чораларини қўллаш.
Бу борада профилактика (катта) инспекторларидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши
сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлашда қуйидагиларга
эътибор қаратиш талаб этилади:
биринчиси, ҳуқуқбузарнинг шахси (ижтимоий-демографик, маънавий руҳий ва
жиноий-ҳуқуқий ва биофизиологик белгилари);
иккинчиси, ҳуқуқбузарнинг тарбияси, оиласидаги муҳит, эҳтиёжи, манфаатлари,
мотиви, мақсади, ҳаётда танлаган йўли;
учинчиси, ҳуқубузарлик содир этилган вақт, жой, шароит, содир этилиш усули,
воситаси;
тўртинчиси, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда ҳуқуқбузарликни олдини
олиш лозим бўлган субъектларнинг фаолияти;
бешинчиси, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчининг шахси
(ижтимоий-демографик, маънавий-руҳий ва жиноий-ҳуқуқий ва биофизиологик
белгиси), айбли ёки айбсиз виктимлик ҳолати;
олтинчиси, ҳуқуқбузар ва жабрланувчи ўртасидаги алоқалар (яқин қариндош,
қариндош, қуда-анда, қўшни, маҳалладош, ҳамкасб, синфдош, курсдош, таниш, нотаниш
кабилар) ва муносабат (зиддиятли, адоватлашган кабилар);
эттинчиси, ота-онасининг илгари ҳуқуқбузарлик содир этган етмаганлиги, содир этган
бўлса, қайси турдаги ҳуқуқбузарликни содир этганлиги кабилар.
Профилактика (катта) инспекторларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишлар бўйича сабаб ва шароитларни аниқлашга доир фаолиятини шартли равишда
икки гуруҳга ажратиш мумкин:
биринчи гуруҳ – профилактика инспекторларига кўриб чиқиш ваколати берилган
маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича сабаб ва шароитларни аниқлаш;
иккинчи гуруҳ – профилактика инспекторлари кўриб чиқиш ваколатига эга бўлмаган,
аммо хизмат олиб бораётган ҳудудда содир этилганлиги аниқланган маъмурий
ҳуқуқбузарликлар бўйича сабаб ва шароитларни аниқлаш.
67
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Биринчи
ҳолат
бўйича
профилактика
(катта)
инспекторлари
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни юритиш ва кўриб чиқиш жараёнида процессуал
ҳаракатларни
амалга
ошириш
ва
далиллар
йиғиш
чоғида
маъмурий
ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-
шароитларни
аниқлаш
масалаларига
эътиборини
қаратади.
Маъмурий
ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган
шарт-шароитларга доир маълумотларни имкон қадар процессуал ҳужжатларда акс
эттириши лозим ҳисобланади. Ҳаттоки, тегишли корхона, муассаса, ташкилот ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан бу ҳақда маълумотлар сўраб олиши
ёки маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган
шарт-шароитларга доир маълумотларни аниқлаш мақсадида маъмурий процессуал
ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин ҳисобланади.
Профилактика (катта) инспекторлари тўпланган маълумотларга асосланиб, маъмурий
ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари
ҳақида якуний хулосага келади ва уларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномани
расмийлаштириб, тегишли корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларига юбориш чораларини кўради.
Иккинчи ҳолатда профилактика (катта) инспекторлари кўриб чиқиш ваколатига
кирмаса-да, хизмат олиб бораётган маъмурий ҳудудда содир этилганлиги аниқланган
маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича дастлабки маълумотларни тўплаш ва
кечиктириб бўлмайдиган процессуал ҳаракатларни амалга ошириши зарур бўлган
ҳолларда ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликнинг сабаби ва содир этилишига имкон
берган
шарт-шароитларини аниқлашга доир чораларни кўради. Ушбу ҳолатда ҳам маъмурий
ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-
шароитларга доир маълумотлар процессуал ҳужжатларда акс эттирилиши лозим.
Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни бартараф этиш ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги
ва виктимологик профилактик чора-тадбирларни кўриш орқали амалга оширилади.
Ушбу чора-тадбирларнинг самарадорлиги албатта, ҳуқуқбузарликлар, уларнинг сабаб
ва шарт-тароитлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг
фаолиятини
таҳлил
қилиш
ва
унинг
натижаларига
боғлиқ
ҳисобланади.Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни бартараф этишда мазкур сабаб ва шароитларни
бартараф этиш юзасидан киритиладиган тақдимномаларнинг ўрни ва роли катта.
“Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисида”ги
қонуннинг
23-моддасида
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш мумкинлиги
белгиланган. Мазкур тақдимномаларнинг бир нечта қонунларда кўрсатилиши уни
турлича тушунилишига сабаб бўлиб, уларни таснифлашга бўлган эҳтиёжни келтириб
чиқармоқда.
Тақдимнома киритувчи субъектлар ва тақдимномалар мазмуни бўйича уларни
қуйидагича таснифлаш таклиф этилади:
1) прокурор томонидан киритиладиган тақдимномалар;
2) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа
субъектлар томонидан киритиладиган тақдимномалар;
68
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
3) ҳуқуқбузарлик ишини юритувчи мансабдор шахслар томонидан киритиладиган
тақдимномалар (жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабаблари ва уларга имкон берган шарт шароитларни бартараф этиш юзасидан
киритиладиган тақдимномалар).
Амалдаги қонун ҳужжатларида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини
ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш чорасини назарда
тутувчи қонун нормаси Жиноят-процессуал кодексининг
6-бўлими ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 196 ва
313-моддаларида ўз ифодасини топган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир
этиш сабаблари ва уларга олиб келган
шарт-шароитни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома” номли
313-моддасида ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) зиммасига маъмурий
ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитни
аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш тўғрисида тегишли корхона, муассаса,
ташкилот раҳбарига, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига
тақдимнома киритиш мажбурияти юклатилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-
шароитни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома деганда, ўзида содир этилган
маъмурий ҳуқуқбузарликнинг сабаби ва содир этилишига имкон бераётган шарт-
шароитни тавсифловчи фактик маълумотларни ҳамда ушбу сабаб ва шароитларни
бартараф этиш
чора-тадбирларини ифодаловчи, шунингдек тегишли корхона, муассаса, ташкилот ва
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маъмурий ҳуқуқбузарликнинг
сабаби ва содир этилишига имкон бераётган
шарт-шароитни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи процессуал ҳужжатдир.
Мавжуд тартиб тақдимнома киритилган корхона, муассаса, ташкилот, шунингдек
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига нисбатан “тақдимнома талаблари
билан танишиб чиқиш ва тегишли чоралар қўллаш ҳамда бу ҳақда тақдимнома
юборган орган ёки мансабдор шахсга бир ой муддат ичида ёзма равишда жавоб
юбориши шарт”лигига оид талабни қўяди. Ушбу талаб бажарилмаган ҳолларда
қонунда назарда тутилган жавобгарлик келиб чиқади.
Мансабдор шахснинг қуйидагиларга йўл қўйиши жавобгарликнинг келиб чиқишига
асос бўлади:
– тақдимнома ёки хусусий ажрим талаблари бўйича зарур чораларни кўрмаслик ва
кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида
тегишлилиги бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судни хабардор
қилмаслик;
– тақдимнома ёки хусусий ажрим талабларини виждонан бажармаслик, яъни
кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида тегишлича суриштирувчи, терговчи,
прокурор ёки суд хабардор қилинган бўлса-да, амалда ҳеч қандай чора
кўрилмаганлик ёки масалага юзакилик билан ёндашганлик.
– “тақдимнома” муайян чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон бераётган
шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома тузилиши жиҳатдан,
одатда, қуйидаги уч қисмдан ташкил топади:
69
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Кириш қисми. Ушбу қисмда тақдимнома қайси корхона, муассаса, ташкилот ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига киритилаётганлиги, тақдимномани
киритувчи мансабдор шахснинг лавозими, унвони, исми, фамилияси, отасининг исми,
юритувдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ёки юритишга
асос бўлган ҳужжат (ёки юритилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
ишнинг рақами) ўз ифодасини топмоғи лозим.
Тавсифлаш ва асослантириш қисми. Мазкур қисмда авваламбор, маъмурий
ҳуқуқбузарлик қачон, қаерда, кимлар томонидан, нима учун, қайси усул ва шаклда
содир этилганлиги, натижада қандай ҳуқуқий оқибат келиб чиққанлиги бўйича
қилмишга тавсиф берилиб, ҳуқуқбузарнинг айбдорлиги эътироф этилади. Шундан
сўнг, ҳуқуқбузарнинг айбни тасдиқловчи далиллар, сўнгра мазкур маъмурий
ҳуқуқбузарликнинг келиб чиқишига туртки берган сабаблар ва содир этилишига
имкон берган шарт-шароитларни акс эттирувчи фактик маълумотлар келтириб
ўтилади.
Тақдим этиш қисми. Ушбу қисм тақдимноманинг сўнгги, якунловчи қисми бўлиб,
унда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг аниқланган сабаби ва содир
этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан кўрилиши
лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар тизими, тақдимномага бир ой муддат
ичида жавоб қайтариш шартлиги, акс ҳолда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекснинг 196-моддасида кўрсатилган маъмурий жавобгарликнинг келиб чиқиши
қайд этилади ва тақдимнома киритаётган мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Тақдимнома профилактика (катта) инспекторлари томонидан киритилганда ички
ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланиши мумкин.
Амалиёт органларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 196-
моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг келиб чиқишини аксарият ҳолларда
тақдимнома ёки хусусий ажрим юборган орган ёки мансабдор шахсга тақдимнома ёки
хусусий ажрим келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ёзма равишда
жавоб хати юборилиши билан боғлаб тушунилаётганлиги кузатилади. Баъзида
тақдимнома киритилган корхона, муассаса, ташкилот, шунингдек фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органларининг амалда ҳуқуқбузарлик сабаблари ва шарт-
шароитларини бартараф этиш юзасидан айтарли хеч қандай профилактик чора-
тадбирни амалга оширмасдан, тақдимнома ёки хусусий ажрим юборган орган ёки
мансабдор шахсга жавоб хати юбориш билан кифояланаётганлигини ҳам кўриш
мумкин. Натижада тақдимнома ёки хусусий ажрим талабларини бажариш масаласига
юзаки ёндашиш келиб чиқмоқда.
Бугунги кунда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига
имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома киритиш
амалиёти деярли кузатилмайди, киритилаётган тасдимномаларнинг эса ягона шакли
мавжуд эмас. Шу боис амалиётда айрим тақдимномаларни ўта саёз тайёрланиши ҳам
кузатилади. Шу боис биринчидан, мутасадди мансабдор шахс (орган) томонидан
киритиладиган ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш
тўғрисидаги тақдимноманинг намунавий шаклини яратиш, иккинчидан, амалиёт
органларида маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф
этиш юзасидан тақдимнома киритишга доир амалиётни шакллантириш; учинчидан,
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни аниқлаш, ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш ва бартараф этишга доир
фаолиятини белгилаб берувчи ҳуқуқий механизмни жорий этиш ва амалиётга татбиқ
этиш талаб этилади. Бу эса маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликдаги
70
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва қонунни қўллаш амалиётида юзага
келадиган айрим муаммоларнинг эчимини топишга хизмат қилади.
Тақдимноманинг муҳокамасида эса ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой, усул,
восита, ҳуқуқбузар ва ҳуқуқбузарликдан жабрланганнинг шахси, улар ўртасидаги
алоқа ва муносабат, ҳуқуқбузарликнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитлар каби масалалар муҳокама қилиниши ва ҳуқуқбузарликлар
содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф
этиш бўйича аниқ қарорлар қабул қилиш талаб этилади. Ҳуқуқбузарликнинг содир
этилиш ҳолати бўйича у содир этилган куннинг эртасига амалга ошириладиган
муҳокамаларни қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ саналади:
1)
аҳоли ёки кенг жамоатчилик ўртасида амалга ошириладиган
муҳокамалар;
2)
ҳуқуқбузарлик
ёки
ғайриижтимоий
қилмишларнинг
муҳокамаси шахснинг шаъни ва қадр-қимматига даҳл қиладиган ҳолларда, фақат
давлат органлари ёки хизматлари ходимлари, мутасадди шахслар иштирокида
ўтказиладиган муҳокамалар.
Республикамиздаги ҳизмат олиб бораётган барча профилактика инспекторлари
томонидан сидқидилдан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида
маҳалласида жойлашган барча корҳона ташкилот, давлат органлари, ҳокимият
идораларига
йўналиши
бўйича
тақдимномалар
киритилиб,
киритилган
тақдимномаларнинг ижросини таминласа Президентимиз Шавкат Мирзиёев
айтганидек “
Ички ишлар органлари шундай хизмат қилиши керакки, токи халқ
давлатдан рози бўлсин. Инсон тақдирини ҳал этишда ходимнинг онгида – адолат, тилида
– ҳақиқат, дилида эса поклик устувор бўлиши шарт
”деган сўзларининг амалда намоён
бўлишини, ҳалқимиз давлатдан рози бўлиб тинч тотув яшашини кўришимиз мумкин.
Хуллас, профилактика (катта) инспекторининг маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг
сабаблари ва содир этилишига имкон берган
шарт-шароитларни бартараф этиш фаолияти мураккаб, аммо энг муҳим фаолият
йўналиши ҳисобланади. Бу борада, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва
содир этилишига имкон берган
шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома
киритишнинг роли катта. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, маъмурий ҳуқуқ-
бузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни
аниқлаш
профилактика
инспекторларининг
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида ҳал этилиши лозим бўлган энг муҳим
масалалардан бири ҳисобланади. Бироқ, бу учун профилактика (катта)
инспекторларидан махсус криминологик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг умумий
профилактикасига доир билимлар ва юқори касбий маҳорат талаб этилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1)
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2016
йил
7
декабр
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
қабул
қилинганлигиининг
24
йиллигига
бағишланган
тантанали
маросимдаги
«Қонун устуворлиги
ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва
халқ фаровонлигининг гарови» номли маърузаси.
2)
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатият билан давом э ттириб,
янги босқичга кўтарамиз.- Т. 2017.- Б.317.
71
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 1-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
3)
Криминология: Дарслик / З.С.Зарипов, Ю.С.Пулатов ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2006. – Б.474. 91
4)
Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик / И.
Исмаилов, Қ. Р. Абдурасулова, И. Ю. Фазилов ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015. – Б.94. 92
5)
угли
Гʻофуров
АА,
оʻгʻли
Мустофақулов
Б.А.ҲУҚУҚИЯТЧИЛИКЛАРНИ
профилактика хизматида КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ САМАРАЛИ ТИЗИМИНИ
ТАКМОНЛАШ //“ИЛМИЙ ИЛМИЙ АВТОЛАР ВА ИННОВАЦИОН ТИЗИЛМАЛАРИ”
ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ. – 2024. – Т. 1. – Ёʻқ. 2. – 16-22-бетлар.
6)
о'г'ли Мустофақулов БА, о'г'ли Ду'сматов СР ОЗОДЛИГИНИ ЧЕКЛАШГА МАҲкум
ОЛГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БО'ЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ТАЖРИБАСИ // Неw Сcиенcе Соcиетй Интернатионал Сcиентифиc
Жоурнал хабарномаси. – 2024. – Т. 1. – Ёʻқ. 6. – 193-200-бетлар.
7)
Профилактика инспекторининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишларни юритиш фаолияти Дарслик муаллифлар: А.С.Турсунов, Т.Б.Маматқулов, Қ.А.
Саитқулов, Б.Ф. Алимов, Х.Е.Ахмедов, Ш.Р.Ғофуров, З.Ш.Шаумаров, У.Т.Шодмонов,
А.Р.Абдуғофуровлар. Тошкент 2023. 89-101-бетлар.
