ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/
VOLUME-2, ISSUE-12
254
ПРЕЭКЛАМПСИЯДА ЛИМФА ТУГУНЛАР
СИНУСОИДЛАРИДАГИ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР
Ў.Э. Шукуров
Ташкентская медицинская академия
З. А. Шерматова
European Medical University
Д. Д. Ачилов
Ташкентская медицинская академия
Резюме
Преэклампсия касаллиги таъсирида тўқима ва аъзолардаги ўзгаришлар
кам ўрганганлигидан, ушбу ишда преэклампсиядан нобуд бўлган аёллар лимфа
тугунларида ривожланадиган патоморфологик ўзгаришларнинг ўзига хослигини
аниқлаш мақсад қилиб олинди. Преэклампсияда лимфа тугунлар атрофида шиш
кучайиб, синусоидлари кенгайиб, паренхимаси атрофияланади. Лимфа тугунлар
паренхимасида морфофункционал майдонлар фарқ қилинмайди, стромаси
коллапс, склероз ва ретикулезга учраб атрофияланади.
Резюме
Учитывая малоизученность морфологических изменений органов и тканей
при преэклампсии, целью данной работы явилось выявить особенности
патоморфологии лимфоузлов при преэклампсии. Результаты показали, что при
преэклампсии отмечается выраженный отек вокруг узлов, расширение
синусоидов и атрофия паренхимы с исчезновением морфофункциональных зон,
развитием коллапса, склероаз и ретикулеза стромы.
Ключевые слова: преэклампсия, лимфоузел, патоморфология, отек,
атрофия, склероз, ретикулез.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/
VOLUME-2, ISSUE-12
255
Ишнинг долзарблиги
. Преэклампсия – бу ҳомиладорликнинг учинчи
триместрида, ҳомиладорлик асорати сифатида ривожланадиган, тўқималар
шиши, протеинурия, артериал гипертензия ва хаётий муҳим аъзолар иш
фаолиятининг бузилиши билан давом этадиган касаллик ҳисобланади (1,2,5).
Преэклампсия таъсирида аёл организмида ривожланадиган ўзгаришлар, бу
касалликнинг сабабларига нисбатан кўпроқ ўрганилган. Бу ўзгаришларнинг
асосида қон томирлар спазми, қон ҳажмининг камайиши, қон ивиши ва
микроциркулятор томирларда оқувчанлигининг бузилиши ётади. Натижада юрак
иш фаолияти сусаяди, тўқима ва аъзоларнинг қон билан таъминланиши бузилиб,
ишемияга сезувчан аъзолар: буйрак, жигар, ўпка ва бош мияда дистрофик ва
деструктив ўзгаришлар ривожланади (3,4,6). Бошқа аъзо ва тўқималар, жумладан
иммун тизим аъзолари бўлган лимфа туганларда ҳам дисциркуляция, шиш,
дистрофия ва деструкция каби ўзгаришлар ривожланишига шубҳа йўқ.
Маълумки, преэклампсиянинг ривожланиш даврларига қараб, дастлаб барча
тўқима ва аъзоларда шиш, кейинчалик гипопротеинемия оқибатида шишнинг
кучайиши, охир оқибатда артерияларда гипертензия ривожланишидан вена ва
лимфа томирларда стаз авж олади. Бу ўзгаришларда лимфа тугунлар ва лимфа
томирларнинг дренаж тизим сифатида ўрни катта ҳисобланади.
Ишнинг мақсади.
Бизга маълум илмий адабиётларда, преэклампсия
касаллиги таъсирида лимфа тугунларда ривожланиши мумкин бўлган
патоморфологик ўзгаришлар жуда камлиги аниқланди. Шунинг учун, ушбу ишда
асосий мақсад қилиб, преэклампсиядан нобуд бўлган аёллар лимфа тугунларида
ривожланадиган патоморфологик ўзгаришларнинг ўзига хослигини аниқлаш
олинди.
Материал ва усуллар.
Ишнинг материали сифатида преэклампсия
асоратларидан нобуд бўлган 28 та аёллар аутопсиясида парабронхиал,
мезентериал, парааортал, жигар ва талоқости лимфа тугунлар ажратиб олинди.
Лимфа тугунлар ташқи пардаси игна билан тешилиб, формалиннинг 10% фосфат
буферли эритмасида қотирилди. Лимфа тугунларга одатий ишлов берилгандан
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/
VOLUME-2, ISSUE-12
256
кейин, парафинга қуйилиб, 5 мкмли гистологик кесмалар тайёрланди ва
гематоксилин-эозинда бўялиб, микроскоп остида ўрганилди.
Натижалар ва муҳокама
. Морфологик текширув натижалари шуни
кўрсатдики, преэклампсия асоратларидан нобуд бўлган аёллар организмининг
бронхлар атрофидаги, мезентериал, жигарости, талоқости ва парааортал лимфа
тугинлари меёрга нисбатан катталашгани, айниқса мезентериал лимфа
тугунларнинг айримлари диаметри 1,5-2 смгача катталашгани аниқланди. Бунда
лимфа тугунлар ранги атроф тўқимадан фарқ қилиб, кўкиш-қизил рангга
кирганлиги кузатилди.
Микроскоп остида текширилганда маълум бўлдики, деярлик барча лимфа
тугунлар атрофидаги тўқималар кучли шишга учраганлиги, оралиқ тўқима
суюқлиги кўпайиб, лимфостазга учраганлиги аниқланди. Шу ҳолат маълум
бўлдики, лимфа тугунлар атрофидаги юмўоқ тўқималар кучли шишга учрагани
билан, бевосита лимфа тугунннинг хусусий пардаси шишмаганлиги, фақат унга
туташган лимфа томирлар кенгайганлиги аниқланди. Лимфа тугуннинг хусусий
пардаси асосан зич толалари тузилмалардан, уларнинг ташқи ва ички юзасида
чўзинчоқ ядроли бириктирувчи тўқима ҳужайраларидан иборатлиги кузатилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, лимфа тугун хусусий пардасининг ташқи
юзасида фиброцитлар, ички юзасида эса ретикуляр ҳужайралар жойлашганлиги
аниқланди. Уларнинг орасидаги толалали тузилмалар бир бутин ҳолда зич парда
пайдо қилганки, унда тешиклар, томирлар, хатто оралиқ суюқлик модда йўқлиги
маълум бўлди. Лимфа тугун хусусий пардаси остида кенг тарқалган периферик
синусоид бўшлиқ жойлашган, парданинг ретикуляр ҳужайралари синусоид
бўшлиқ орқали алоҳида тутамлар пайдо қилиб, лимфа тугун паренхимасини юпқа
ички парда кўринишида қоплаган. Преэклампсия таъсирида бўлса керак, бу
ретикуляр ҳужайра ва толаларидан иборат тўр титилиб, орасидаги бўшлиқлар
кенгайган ва лимфа суюқлиги билан тўлган. Суюқлик таркибида асосан
лимфоцитлар, макрофаглар ва тўқима-ҳужайра бўлакчалари борлиги аниқланди
(1-расм). Аниқландики, бу ҳужайралар шакл ва бўялиш жиҳатидан ҳар хил
тузилишга эга, айниқса макрофаглар ноаниқ шаклли, ядроси четга сурилган,
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/
VOLUME-2, ISSUE-12
257
цитоплазмасида майда ва кўп сонли тўқ бўялган фагосомалар мавжудлиги
кузатилди. Бу ҳолат преэклампсия оқибатида тўқималарда пайдо бўлган
метаболитлар,
тўқима-ҳужайра
ажратмалари,
тўқима
суюқлигининг
кўпайганлигидан далолат беради.
Лимфа тугунларнинг ҳар бири ташқи томондан бириктирувчи тўқимали
парда билан ўралган. Бу пардадан лимфа тугун ичига қараб трабекулалар кириб
тарқалиб боради ва лимфа тугун ичида улар бир-бири билан анастамозланади ва
ретикуляр тўқимали строма билан, ҳам пўслоқ, ҳам мағз қаватида туташиб
кетади. Пўстлоқ қавати В-лимфоцитар соҳа ҳисобланиб, унинг стромасида кам
дифференциалланган дендритли ва типик ретикуляр ҳужайралар тўр пайдо қибил
жойлашган. Лекин, преэклампсия таъсирида лимфа тугун умумий ҳолда
атрофияланган, периферик ва мағиз қавати синусоидлари кенгайган, лимфа тугун
паренхимасида, меёрдаги учта майдон, яъни пўстлоқ лимфоид фолликулалар,
паракортикал соҳа ва мағиз қавати синусоидлар оралиғи тутамлари
аниқланмайди (2-расм). Лимфа тугунларнинг ретикуляр тўқимали стромаси
лимфоцитларнинг камлигидан очилиб қолган ва унинг таркибида макрофаглар
сони кўпайган. В-майдонда асосан типик дендритли макрофаглар, Т-майдонда
эса интердигитирловчи макрофаглар ўрин эгаллаган.
Меёрда ҳар бир лимфа тугунда учта функционал майдонлар фарқ
қилиниши керак эди: тўстлоқ қават –В-лимфоцитар майдони, паракортикал
майдон – Т-лимфоцитар майдони, мағиз қавати –В-лимфоцитар майдони. Пўслоқ
қаватида думалоқ шаклли, диаметри 0,5-1,0 мм бўлган лимфоид тугунлар мавжуд
бўлиши керак эди ва лимфоид тугунлар тузилишига қараб, бирламчи, яъни
таркибида ҳужайралар кўпайиш майдони йўқ ва иккиламчи, марказида
ҳужайралар кўпайиш майдони бор кўринишларда фарқ қилинади. Бирламчи
лимфоид тугунлар бир текис жойлашган лимфоцитлардан иборат ва улар тинч
ҳолатдаги лимфа тугунларга хос. Иккиламчи лимфоид тугунлар, жумладан
преэклампсия пайтида ҳам пайдо бўлиши мумкин ва гистологик препаратларда
оч бўялган ҳужайралар кўпайиш маркази ва унинг атрофида тўқ бўялган тож
кўринишдаги лимфоцитлар тўпламидан иборат бўлиши керак эди. Ҳужайралар
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/
VOLUME-2, ISSUE-12
258
кўпайиш марказида интенсив ҳолда пролиферацияланаётган В-лимфоцитлар,
лимфобластлар, макрофаглар, дендрит ҳужайралар ва лимфоцитлар жойлашади.
Бундай тузилишга эга бўлган лимфа тугуни антиген таъсирида ўзгарган тугун
ҳисобланади ва бу ҳолат организмга антигенлар тушишига қараб, хар 2-3 кунда
ўзгариб туриши мумкин. Лекин, биз текширган лимфа тугунларнинг аксарияти
атрофияланганлиги, лимфа тугун паренхимасида морфофункционал майдонлар
фарқ қилинмаслиги, улар орасидаги чегаралар батомом бузилиб кетганлиги
кузатилди (3-расм). Аслида, лимфа тугунларда кенг тарқалган каналлардан
иборат синуслар тизими мавжуд бўлиши керак эди. Атроф тўқиманинг лимфа
томирлари лимфа тугунларнинг ташқи пардаси орқали кириб, периферик синусга
қуйилади ва ҳам пўстлоқ, ҳам мағиз қапвати синуслари орқали, лимфа тугундан
чиқиб кетувчи лимфа томирга айланади. Синуслар тизимида лимфа суюқлиги
тўқималардан оқиб келган ҳар хил зарарли моддалар, микроорганизмлар,
метаболитлар ва бошқа касаллик қўзғатувчи заррачалардан тозаланади ва лимфа
суюқлиги лимфоцитлар билан бойитилиб, умумий лимфа йўлига оқиб
чиқарилади. Преэклампсия таъсирида ўзгаришга учраган лимфа тугунларнинг
мағиз қавати ҳам фарқланмайди, унинг ўрнига кескин кенгайган, девори
склерозланган синус бўшлиқлари аниқланади.
Меёрда, лимфа тугунларда пўстлоқ ва мағиз қаватлари орасида
паракортикал майдон жойлашган ва у асосан Т-лимфоцитлардан иборат бўлади.
Бу майдонда Т-лимфоцитлар бластотрансформация реакциясига учраб, иш
бажарувчи эффектор Т-лимфоцитларга айланади. Лекин, преэклампсиядан нобуд
бўлган аёллар лимфа тугунлари ўрганилганда, аксарият ҳолларда паракортикал
майдоннинг атрофияланиб кетганлиги, у соҳаларда лимфоцитлар батомом
йўқолиб, ретикуляр стромаси ва қон томирлари бужмайиб, бир-бутин тўқимага
айланиб, склероз ва ретилез тутамларини пайдо қилганлиги аниқланди (4-расм).
Хулосалар:
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/
VOLUME-2, ISSUE-12
259
1.Преэклампсияда лимфа тугунлар атрофида шиш кучайиб, синусоидлари
кенгайиб, уларнинг ичида ҳужайралар ва тўқима бўлаклари кўпайиб,
паренхимаси атрофияланади.
2. Лимфа тугунларнинг ҳам периферик, ҳам мағиз қавати синусоидлари
кескин кенгайиб, девори склерозланган кистасимон бўшлиқларга айланади.
3. Лимфа тугунлар паренхимасида морфофункционал майдонлар фарқ
қилинмайди, стромасининг коллапси ҳисобига бир бутун аралаш ҳужайралар
тўпламига айланади.
4. Лимфа тугун атрофияси паренхимасининг йўқолиши, стромасининг
склерозга ва ретикулезга учраши билан намоён бўлади.
1-расм. Лимфа тугун пардаси
қалинлашган, периферик синус
ҳужайралар билан тўлган. Бўёқ: Г-Э. Х:
ок.10, об.40.
2-расм. Лимфа тугуннинг умумий
кўриниши: синусоидлар кенгайиб,
паренхимаси атрофияланган. Бўёқ: Г-Э.
Х: ок.10, об.10.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/
VOLUME-2, ISSUE-12
260
3-расм.
Лимфа тугун паренхимаси
бетартиб,
синусиодлари
кескин
кенгайган. Бўёқ: Г-Э. Х: ок.10, об.10.
4-расм. Лимфа тугунда лимфоцитлар
йўқ, стромаси склероз ва ретикулезга
айланган. Бўёқ: Г-Э. Х: ок.10, об.40.
Адабиётлар:
1.
М.А.Репина. ”Преэклампсия и материнская смертность”. 2005-йил. Санк-
Петербург.
2.
Ҳ.Н. Бобоев. Преэклампсияда йўлдошнинг морфологик ва морфометрик
ўзгаришлари. Атореф. Дис. Канд. Мед. Наук: 14.00.01/ МЗ РУз, Ташк. мед.
Академия. Тошкент-2011 йил.
3.
А.В. Муратходжаева, А.М. Турсунов, Л.А. Каратаева. Влияние ранних
токсикозов беременных на иммунную систему плодов и новорожденных. Журнал
Педиатрия.-Т. 2007-йил. №-1-2. 27-31-бетлар.
4.
Савченко А.А. Особенности системы гемостаза и метаболизма
тромбоцитов у беременных с гестозом для прогноза клинического состояния
новорожденных: научное издание / А. А. Савченко, Ю. Н. Шевченко, Г. В. Грицан
// Клиническая лабораторная диагностика. - Москва, 2011. - №6. - С. 33-35.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/
VOLUME-2, ISSUE-12
261
5.
Кобулова, Ф. К. Преэклампсия: прогнозирование и профилактика
ближайших отдаленных осложнений : автореф. дис.... анд. мед. наук: 14.00.01
ТМА. - Т, 2007. - 25 с
6.
Гетман Р. А. Морфофункциональный анализ большой и средней вен сердца
у новорожденных : научное издание / Р. А. Гетман // Морфология. - СПб,
2009. -
Т.136
N4.
- С. 38
1-расм. Лимфа тугун пардаси
қалинлашган, периферик синус
ҳужайралар билан тўлган. Бўёқ: Г-Э. Х:
ок.10, об.40.
2-расм. Лимфа тугуннинг умумий
кўриниши: синусоидлар кенгайиб,
паренхимаси атрофияланган. Бўёқ: Г-Э.
Х: ок.10, об.10.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/
VOLUME-2, ISSUE-12
262
3-расм.
Лимфа тугун паренхимаси
бетартиб,
синусиодлари
кескин
кенгайган. Бўёқ: Г-Э. Х: ок.10, об.10.
4-расм. Лимфа тугунда лимфоцитлар
йўқ, стромаси склероз ва ретикулезга
айланган. Бўёқ: Г-Э. Х: ок.10, об.40.
