THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
67
ҚЎҚОН ДАВЛАТ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА
М.Аминова
Қўқон давлат музей-қўриқхонаси Илмий
ишлар бўйича раҳбар ўринбосари:
Я.Дадабоев
Табиат бўлими мудири:
Н.Баҳриддинова
Катта илмий ходим:
https://doi.org/10.5281/zenodo.15478351
Аннотация:
Мазкур мақолада Қўқон давлат музей-қўриқхонасининг
тарихий шаклланиши, бугунги кундаги фаолияти, таркибидаги музейлар,
илмий-тадқиқот ишлари ва маҳаллий ҳамда халқаро даражадаги
ҳамкорликлар кенг ёритилган. Музейнинг илмий ходимлари томонидан
олиб борилаётган тадқиқотлар, археологик қазишмалар ва қўлёзма
манбаларни тўплаш ишлари музейнинг илмий ва маданий аҳамиятини
янада оширган. Шунингдек, музейда ўтказиладиган кўргазмалар,
фестиваллар, конференциялар ва замонавий ахборот технологиялари
қўлланилиши унинг жамоатчилик билан интерактив муносабатларини
мустаҳкамлагани қайд этилган. Мақолада музейнинг Фарғона водийси
тарихи ва ҳунармандчилиги соҳасидаги улкан ҳиссаси ҳам алоҳида ўрин
олган.
Калит сўзлар:
Қўқон музейи, давлат музей-қўриқхонаси, тарихий
ёдгорликлар, археология, қўлёзмалар, амалий санъат, ҳунармандчилик,
илмий-тадқиқот, маданий мерос, Фарғона водийси, Алишер Навоий,
халқаро ҳамкорлик, Қўқон тарихи, туризм, кўргазма, фестиваль.
Республикамизда 130 дан ортиқ музейлар фаолият олиб боради, улар
орасида Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ўзининг юз йиллик тарихига эга
бўлиб, Ўзбекистондаги кўҳна ва илмий салоҳияти юқори бўлган
музейлардан бири ҳисобланади.
Музей 1925 йилда собиқ Худоёрхон ўрдаси биносида бўлиб ўтган
қишлоқ хўжалиги ва саноат кўргазмаси негизида ташкил этилган. 1929
йилгача округ музейи, 1929 йилдан 1937 йилгача туманлараро музей ва
1959 йилдан бошлаб Қўқон шаҳар ўлкашунослик музейи деб номланган.
Мустақиллик йилларида Президентимизнинг қатор фармон ва
қарорлари, ҳукуматимизнинг юксак эътибори туфайли Республикадаги
музейлар тубдан янгиланиб, янада такомиллаштирилди. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2017 йилдаги № 975-сонли
қарори асосида Қўқон шаҳар ўлкашунослик музейи “Қўқон маданияти
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
68
тарихи давлат музейи” га айлантирилиб, шаҳардаги Қўқон адабиёт музейи
ва унинг филиали собиқ Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий мемориал музейлари
“Қўқон маданияти тарихи давлат музейи” таркибига қўшиб берилди.
Собиқ Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий мемориал музейи ўрнида Президентимиз
ташаббуслари билан 2018-йили “Буюк алломалар музейи” барпо этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-майдаги № 443-сонли қарори
билан “Қўқон” давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилди.
Ҳозирги кунда музей тасарруфида 10 та музей фаолият олиб боради.
Улар XIX-асрга оид Жомеъ мажмуасида жойлашган Амалий санъат музейи,
Буюк алломалар музейи, Қўқон адабиёт музейи, XIX-асрга оид Миён Хазрат
мадрасасида жойлашган Муқимий ҳужра-музейи, Ҳамза уй-музейи, XVIII-
аср ёдгорлигида жойлашган Норбўтабек мадрасаси, XIX-асрга оид
Дастурхончи мадрасаси, Teпақўрғон археологик ёдгорлиги ва XIX-асрга
оид Модарихон даҳмалари бўлиб, улар асосан маданий мерос
объектларида жойлашган.
Музей фаолиятини ривожлантиришда М. Мирзааҳмедов, В. Кутеев, О.
Нишонбоев, Р. Дўстматов каби музей ходимлари, шоир Чарҳий,
адабиётшунос П. Қаюмов ва халқ устаси Қодиржон Ҳайдаровлар
фидойилик кўрсатганлар. Ўтган йиллар мобайнида уларнинг фаолиятини
И. Рахматуллаев, Я. Абрамов, санъатшунослар Ф. Гневушева, Т. Фёдорова,
Д. Шоусмонова, шарқшунос С. Сотволдиев, манбаашунослар С. Юлдошев,
филология фанлари номзоди А. Мадаминов, тарихчилар Я. Дадабоев, А.
Эгамбердиев, И. Умаров, Ю. Қодиров, К. Хамидовалар давом эттириб,
ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан музей юксалишига ўз
ҳиссаларини қўшдилар. Етук музейшунос, 35 йилдан ортиқ музейда
раҳбарлик лавозимида фаолият олиб борган фидоий инсон Манзурахон
Мансурова ўз фаолияти давомида музей тараққиёти ва ободончилиги,
тарихий ва меъморий ёдгорликларни сақлаш, фонд ишларини тартибга
солиш, музей экспозицияларини такомиллаштириш ва кўргазмалар
яратиш, замонавий ахборот технологияларини тадбиқ этиш борасидаги
фаол иштироки, ҳамда Республика маданий ҳаётидаги беқиёс ўрни ва
хизматлари муносиб баҳоланиб, “Маданият ва санъат фидойиси” кўкрак
нишони, “Энг яхши музей раҳбари” дипломи ҳамда “Шуҳрат” медали билан
тақдирланган. Шунингдек музей илмий ходимлари йиллар давомида
ўзларининг, намунали ва самарали меҳнатлари билан жуда кўп ютуқларга
эришдилар. Албатта бу ютуқлар улар томонидан музейлар соҳаси ривожи
учун олиб борилган тинимсиз изланишлар, тадқиқотлар натижасидир.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
69
Жумладан 2015-йилда Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган
турли номинациялар бўйича ўтказилган “Йилнинг энг язши музейи” кўрик
танловида музей бўлим мудири Я. Дадабоев “Йилнинг энг яхши илмий
ходими”, фонд мудири Х. Отажонов “Йилнинг энг намунали муҳофизи”
номинациялари бўйича фаҳрли 1-ўрин соҳиби бўлдилар.
Музей ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот
ишларининг қамров доираси кенг, бироқ мақсад бир: яъни Фарғона
водийсининг табиати, тарихи, этнографияси, санъати ва маданияти,
ҳунармандчилиги ва бошқа жиҳатларини ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганишдан
иборат. Ўтган йиллар мобайнида музей илмий ходимлари томонидан
“Қўқон воҳаси ва шаҳри топонимикаси”, “Қўқон ҳунармандчилиги тарихи”,
“Қўқон хонлари тарихи”, “Қўқон адабий муҳити”, “Ўзбек хонадонида
ишлатилган идиш-товоқлар”, “Санъатшунослик”, “Қўқонлик атоқли
шахслар”, “Қўқонлик жадидлар”, “Маъданга ўйилган битиклар”,
“Ҳунармандлар сулолари”, “Ҳунармандчилик кеча ва бугун”, “Музей
жамғармасидан ўрин олган қўлёзмалар”, ”Алишер Навоий асарларида
ҳунармандчилик”, ”Қўқон воҳасининг экотуризм,
зиёрат туризм
имкониятлари”, “Миллий халқ ўйинлари”, “Қўқоннинг қадимги удумлари”
мавзуларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, тўпланган
маълумотлар асосида 30 га яқин илмий ва илмий-оммабоп китоблар нашр
этилди.
Яна бир муҳим тадқиқотлардан бири, илмий ходимлар Қўқон шаҳри
ёшини белгилаш учун кенг қамровли археологик қазув ишларини олиб
бориш ташаббуси билан чиқиб, шаҳар ҳудудида археологик қазув
ишларини олиб бориш учун илмий асос тайёрладилар. Илмий ходимлар
атоқли археолог Ҳ. Анорбоев бошчилигидаги Ўзбекистон Археология
институтининг “Қўқон” экспедицияси олиб бораётган Мўйи Муборак ва
Тепақўрғон ёдгорликларида олиб борилган археологик қазишма
ишларида иштирок этдилар ва шаҳар тарихини қатламма-қатлам ўрганиш
имкониятига эга бўлдилар. Қазиш ишлари самарали бўлиб, беш юз
донадан ортиқ археологик материаллар топилди. Муҳими, милодий
эранинг биринчи асрига оид йирик иншоот – Қўқон давлати ҳукмдори
ўрдасининг пойдеворлари очилди.
Шунингдек
Қўқонда
1-халқаро
ҳунармандчилик
фестивали
ўтказилиши муносабати билан (2019-йил) шаҳримизнинг барча
жойларида катта миқёсда бунёдкорлик ва ободончилик ишлари олиб
бориш жараёнларида музей филиали Жомеъ амалий санъат музейи
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
70
ҳудудидан турли сопол идишлар, қадимий ғишт парчалари ҳамда кумуш
тангалар топилди. Мазкур топилмалар музей тарихчи олимлари
томонидан ўрганилганда, тангаларнинг бирида зарб қилинган йили
сақланиб қолганлиги ва танга ҳижрий 1051, милодий 1641 йилга тўғри
келиши аниқланди. Бу даврда Ўрта Осиёда Аштархонийлар давлати ҳукм
сурган. Бу давлат 1599 йилда Шайбонийлар давлати ўрнида барпо бўлиб,
1757 йилгача давом этган. Айнан мазкур тангалар Аштархонийлар
сулоласининг энг кўп муддат ҳукмдорлик қилган (1611-1642 й.й) вакили
Имомқулихон даврига мансублиги аниқланиб, музей жамғармасига қабул
қилинди.
Музей ва унинг филиалларига ҳар йили 150 мингдан ортиқ
меҳмонлар: дунёнинг турли мамлакатларидан хорижий ва маҳаллий
сайёҳлар,
талабалар,
мактаб
ўқувчилари
ташриф
буюрадилар.
Ташрифчиларга ўзбек, рус, инглиз тилларида экскурсия олиб борилади,
ҳамда музейда илмий конференциялар, семинарлар, анжуманлар, атоқли
кишилар билан учрашувлар, ҳунарманд усталар иштирокида маҳорат
дарслари, турли мавзуларда кўргазмалар, кўрик-танловлар, фестиваллар
ва халқ сайллари ўтказиб турилади.
Ундан ташқари музей ва унинг филиалларида хорижий туристлар
учун 5 та (Рус, инглиз, немис, француз, хитой) тилларида “Аудиогид” лар
тайёрланиб, туристлар хизматига ҳавола этилган. Музей филиали Буюк
алломалар музейи: 3 та катта экранли телевизор ва 1 та проектор билан
таъминланган бўлиб, экскурсия давомида ўқувчи ва талабаларга тарихий
фильмлар намойиши йўлга қўйилган.
Музей ва унинг филиалларига ташриф буюрувчилар сонини ошириш
мақсадида шаҳар ва туман, халқ таълими бўлимлари, туристик фирмалар
билан ҳар йили шартномалар тузиб келинади. Тошкентда ташкил
қилинадиган Халқаро туристик ярмаркада музей ўзининг нодир
экспонатлари билан иштирок этиб келаётгани кутилган самараларни
бермоқда. Қолаверса, илмий ходимларимизнинг ЮНЕСКО томонидан
ташкил қилинган қатор халқаро конференция ва семинарларда иштирок
этиши дунё музейларини ўрганишларида катта тажриба мактабини
ўтамоқда.
Йиллар давомида музей экспонатларини бойитиш борасида ҳам
амалий ишлар қилинмоқда. Ҳусусан ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб,
шу кунгача музей илмий ходимлари томонидан олиб борилган
тадқиқотлар ва изланишлар натижасида 60410 дан ортиқ экспонат
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
71
тўпланган. Мазкур экспонатлар турли мавзуларга оид бўлиб: қўлёзма ва
тошбосма китоблар, халқ амалий санъати намуналари, археологик
ёдгорликлар, тасвирий санъат асарлари, нумизматика, тарихий
ҳужжатлар, ўзбек халқи тарихининг турли даврларини акс эттирувчи
архив материаллари ва фотоматериаллардан иборат. Уларнинг ҳар бири
Қўқон шаҳри тарихи, унинг ўзига хос санъати ва маданиятининг ёрқин
намунаси ҳисобланади.
Умумий жамғарманинг 9177 тасини ёзма манбалар ва ҳужжатлар
коллекциясини ташкил этади. Улар Қўқон хонларига оид васиқалар, ер-сув
масалаларига доир қозилик ҳужжатлари, Чор Россияси даврида нашр
этилган китоблар, XIX аср охири XX аср бошларидаги Фарғона вилояти
ҳақида маълумотлар берувчи тўпламлар, водий тарихи, табиати ва
фойдали қазилмаларига оид адабиётлар, ҳамда 80 дан ортиқ Қўқон адабий
муҳити вакилларининг асарларидан иборат.
Музей ташкил этилган пайтдан бошлаб араб, форс ва туркий
тиллардаги қадимий қўлёзмаларни тўплашга катта аҳамият берилган.
Музейнинг ҳақиқий фидойилари, устозларимиз Солижон Йўлдошев,
Аҳмаджон Мадаминов, Султонхон Сотволдиев, Абдусамад Эгамбердиев,
Яхёхон Дадабоев, Абдулатиф Турдиалиев сингари музей илмий
ходимларининг ташаббус ва изланишлари натижасида кўплаб қадимий
қўлёзма ҳамда тошбосма китоблар музей фондига олинган. Бу жараён
ҳозирги кунгача давом этмоқда.
Ҳозирги кунда музей жамғармасига қабул қилинган қўлёзмаларнинг
умумий сони жами 2900 та, тошбосма китоблар эса 1300 тани ташкил
этади. Музей жамғармасида сақланаётган қўлёзмаларнинг кўп қисми XVIII
– XIX асрларда кўчирилган. Аммо улар орасида XV – XVI асрларда
кўчирилган ноёб қўлёзмалар ҳам бор. Музей фондидаги энг қадимий
қўлёзма Абдуллоҳ бинни Абдураҳмон ал-Ҳусайний томонидан 837 ҳижрий
(1434 мил.) йилда кўчирилган “Мифтоҳу ҳизонат ул-аъмол” асаридир.
Асардан Муҳаммад алайҳисалом ҳадислари ўрин олган бўлиб, улар форс
тилида шарҳланган. Музей фондидаги қўлёзмалар орасида адабий меросга
доир: Аҳмад Яссавий, Низомий Ганжавий, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин
Румий, Авҳадиддин Анварий, Салмон Соважий, Абдураҳмон Жомий,
Алишер Навоий сингари улуғ шоир ва мутафаккирлар асарларининг 600
дан ортиқ қўлёзма нусҳалари асосий ўрин эгаллайди. Айниқса, Алишер
Навоий асарларининг қўлёзма нусҳалари кўпчиликни ташкил этади.
Жамғармада Алишер Навоийнинг 41 та қўлёзма асарлари, 8 та “Хамса”
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
72
асари қўлёзмалари, 17 та терма девонлари, “Ҳамса”нинг 1811 йилда ҳамда
1857 йилда Қўқонда китобат қилинган нусҳалари, Худоёрхон Қуръон
китоби 1856 (ҳижрий 1273), шариат масаларига доир “Фатво китоби”,
ҳамда Қўқон хонларидан Шералихон, Худоёрхон фармон ва ёрлиқлари
музейнинг энг қадимги ва нодир экспонатлари ҳисобланади.
Шунингдек жамғармада Қозон шаҳрида чоп этилган Заҳириддин
Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари, “Умархон девони”, тошбосма
усулда чоп этилган Фазлий Намангонийнинг “Мажмуат уш-шуаро”,
Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асари, ҳамда XIX-XX асрлар Қўқон адабий
муҳити намояндалари ҳаёти ва ижодига оид манбалар музей
жамғармасидан ўрин олган. Бугунги кунда бу қўлёзмаларнинг деярли
ярми илмий ходимлар томонидан тавсиф қилинган. Уларнинг айримлари
жорий ёзувга ўгирилиб нашр эттирилган.
“Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси асосида
бугунги кунгача сақланиб қолган артефактлар ва қадимги қўлёзмалардан
тадқиқотчилар ва кенг жамоатчиликни баҳраманд қилиш мақсадида чоп
этиб келинаётган тўпламлардан Қўқон тарихи ҳақидаги тўплам муносиб
ўрин эгаллади. Шу жумладан Қўқон давлат музей-қўриқхонаси томонидан
мазкур тўпламнинг бир жилди тайёрланиб, нашр этилди. 2022-йил 22-24
июль кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон маданий
мероси-янги ренесанс пойдевори”, Ўзбекистон маданий меросини
ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича ҳамда мазкур лойиҳаси
асосида ташкил этилган, Бутунжаҳон жамиятининг VI Халқаро
конгрессида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида”
нашрининг Қўқон давлат музей-қўриқхонасига бағишланган жилдининг
тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.11.2018-йилдаги ПҚ-
3991-сонли қарори билан Қўқонда “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини
ўтказиш тўғрисида” ги қарори эълон қилиниб, мазкур қарор ижроси
бўйича Қўқонда ҳар икки йилда ҳунармандчилик фестивали ўтказилиши
белгиланган. Фестивалга тайёргарлик жараёнларида музей илмий
ходимлари томонидан шаҳар ҳунармандчилигини тўлиқ ва ҳар томонлама
ўрганиш бўйича тўплаш ишлари олиб борилиб, Қўқон шаҳри ва атроф-
туманларда фаолият олиб бораётган 130 дан ортиқ ҳунарманд усталар
ҳақида маълумотлар тўпланди. Ушбу маълумотлар асосида музей бўлим
мудири, тарихчи олим Я. Дадабоев томонидан “Ҳўқанди латиф
ҳунармандчилиги”, “Фарғона либоси” номли илмий-оммабоп китоблар
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
73
ёзилди. Шаҳардаги 40 та умумтаълим мактабларида “Ҳунармандчилик”,
“Қўқон шаҳридаги тарихий обидалар”, “Қўқон адабий муҳити”
мавзуларида маъруза ва презентациялар ўтказилди. Шаҳар хокимлиги ва
жамоатчилик вакилларига Қўқон маданияти, тарихи, адабиёти, амалий
санъати ва ҳунармандчилиги мавзуларида маълумотлар тайёрлаб
берилди.
Қўқонда 2019, 2023-йили сентябр ойида ўтказилган I - ҳамда II-
Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида 75 та хорижий
давлатлардан 300 дан ортиқ, Республикамизнинг барча вилоятларидан
1116 та ҳунарманд усталар иштирок этдилар. Музей ходимлари
томонидан фестивал иштирокчилари ва меҳмонларга “Амалий санъат”,
“Ҳунармандчилик” мавзуларида экскурсиялар ўтказилди.
Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиали Жомеъ
мажмуасида 2021-йил 23-24 июнь кунлари навбвтдаги “Туркий тилли
давлатлар кенгашининг туризм масалалари вазирларининг навбатдаги VI
йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳининг XV йиғилиши” бўлиб ўтди.
Учрашувга Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия
давлатларидан мартабали меҳмонлар ташриф буюрдилар. Туркий кенгаш
иштирокчилари пандемиядан кейин туризм соҳасини тиклаш, “Табаррук
зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, Кенгашга аъзо
давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро парвозларни тиклаш
масалаларини муҳокама қилиб, минтақанинг туризм инфратузилмасининг
истиқболли лойиҳалари, зиёрат туризми имкониятлари, ҳунармандчилик
ва экотуризм салоҳияти билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. 2 кун
давом этган мазкур учрашув иштирокчилари ва меҳмонларга музей
ходимлари баҳоли қудрат хизмат кўрсатдилар.
“Бонум
Фактум
галереяси”,
Щвецариянинг
Ўзбекистондаги
элчихонасининг Ҳамкорлик бюроси, “Wondernet Express” компанияси
билан ҳамкорликда музейда 2021-йил апрел ойида “Ўтган давр жилолари:
Фарғона водийси танланган фотосуратлар тасвирида” номли кўргазмаси
очилди. Кўргазмадан 1872-1926 йиллардаги Қўқондаги тарихий обидалар,
хон саройлари ҳамда Қўқоннинг сўнгги хони Худоёрхон ва унинг
авлодлари акс этган фотосуратлар халқимизга намойиш этилди. Кўргазма
пировардида ушбу кўргазмада намойиш этилган фотосуратлар элчихона
томонидан музей сиймосида Қўқон шаҳрига совға қилинди.
Хорижий музейлар билан ҳамкорлик ўрнатиб тажриба алмашиш
мақсадида Қирғизистон Республикаси Чўлпон ота шаҳрида фаолият олиб
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
74
бораётган “Иссиқ-кўл давлат тарихи маданияти музей-қўриқхонаси” билан
Қўқон давлат музей-қўриқхонаси маъмурияти ўртасида 2023-йилнинг
февраль ойида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
М. Мансурова, Я. Дадабоев (2015) - “Қўқон ўлкашунослик музейи”.
Рисола Тошкент.
2.
И. Расулов (2019) – Бебаҳо меросимиз маҳзани. “Мозийдан садо”
журнал. Тошкент.
3.
Я. Дадабоев (2020) - “Қўқон давлат музей – қўриқхонаси 95 ёшда”
“Маданият” газетаси. Тошкент.
