БОШҚАРУВ КАДРЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ, ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ ВА ДЕМОКРАТИК ҚАДРИЯТЛАР

Аннотация

Ушбу мақола жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш масаласини ўрганади. Хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнлардаги фаоллиги жамиятнинг барқарор ривожланиши учун муҳим омилдир. Мақолада гендер тенглигини таъминлаш, таълим, медиа воситалари ва сиёсий иштирокнинг аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада олинган тадқиқотлар ва халқаро тажрибалар асосида хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича тавсиялар берилади.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
14-18
14

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Реджабова, Д. (2025). БОШҚАРУВ КАДРЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ, ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ ВА ДЕМОКРАТИК ҚАДРИЯТЛАР. Решение социальных проблем в управлении и экономике, 4(7), 14–18. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/sspme/article/view/91816
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақола жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш масаласини ўрганади. Хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнлардаги фаоллиги жамиятнинг барқарор ривожланиши учун муҳим омилдир. Мақолада гендер тенглигини таъминлаш, таълим, медиа воситалари ва сиёсий иштирокнинг аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада олинган тадқиқотлар ва халқаро тажрибалар асосида хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича тавсиялар берилади.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

14

БОШҚАРУВ КАДРЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ,

ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ ВА ДЕМОКРАТИК ҚАДРИЯТЛАР

Д.М.Реджабова

ИИВ масъул ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.15461410

Аннотация

Ушбу мақола жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш

масаласини ўрганади. Хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий
жараёнлардаги фаоллиги жамиятнинг барқарор ривожланиши учун муҳим
омилдир. Мақолада гендер тенглигини таъминлаш, таълим, медиа
воситалари ва сиёсий иштирокнинг аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада
олинган тадқиқотлар ва халқаро тажрибалар асосида хотин-қизлар
фаоллигини ошириш бўйича тавсиялар берилади.

Калит сўзлар:

Жамият, сиёсат, хотин-қизлар, фаоллик, гендер, медиа

восита, тадқиқот, халқаро тажриба.

Аннотация

В данной статье исследуется проблема расширения прав и

возможностей женщин в обществе. Активность женщин в политических,
социальных и экономических процессах является важным фактором
устойчивого развития общества. В статье анализируется важность
гендерного равенства, образования, средств массовой информации и
политического участия. В статье даны рекомендации по повышению
активности женщин на основе исследований и международного опыта.

Ключевые слова:

Общество, политика, женщины, активизм, гендер,

СМИ, исследования, международный опыт.

Abstract

This article explores the issue of women's empowerment in society.

Women's activity in political, social and economic processes is an important
factor for the sustainable development of society. The article analyzes the
importance of gender equality, education, media and political participation.

Key words:

Society, politics, women, activism, gender, media, research,

international experience.

Ижтимоий-сиёсий

ва

ҳуқуқий

муносабатларни

мутаносиблаштиришнинг асосий механизми – бу, демократиядир.
Демократия Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилаётган барча фуқаро ва
аҳолининг ҳуқуқларини кафолатлаштиришга қаратилган. Ўзбекистонда
инсон ҳуқуқлари жамиятни демократлаштириш муаммолари, халқнинг


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

15

тарихан

таркиб

топган

анъаналари,

урф-одатлари,

маънавий

қадриятларини инобатга олган ҳолда ҳал этилмоқда. Мамлакат
фуқаролик- ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан борар экан, бунда биринчи
навбатда инсон манфаатлари, жамият ва шахс эҳтиёжларига хизмат
қилиш бош масала бўлиб қолишига асосий эътиборни қаратмоқда.

“Агар бирор масала юзасидан тегишли фикр билдиришларини

истасангиз, эркак кишига мурожаат қилинг, агар масаланинг ижроси
таъминланишини истасангиз аёл кишини чақиришингиз зарур”-деган
ибора мавжуд.. Дунёга машхур “темир аёл”, лидер ва давлат арбоби
Маргаретта Тетчер томонидан билдирилган ушбу фикр аёлларнинг
масалани бажаришга жиддий ёндашиши ва натижадорликка кўпроқ
интилишини яққол тавсифлайди. Дарҳақиқат ижтимоий тадқиқотларда
ҳам хотин-қизлар вазифалар ижросига масъулиятлилиги ва ижро
интизомини вақтида таъминлаши, қарорлар қабул қилиш жараёнларида
бошқа инсонлар фикрларини ҳам инобатга олиб хулоса қилиши ҳамда бир
вақтда бир нечта вазифалар ижросини самарали таъминлай олишлари
қайд этилган.

Хотин-қизларнинг

ижтимоий,

сиёсий

фаоллиги

ва

давлат

бошқарувининг муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнларидаги иштироки
– мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этади. Хусусан,
аёлларнинг масалага атрофлича ёндашиши, ички кечинмаларига
асосланиб ҳар бир ҳолатни ўз вужудидан ҳис қила олиши туфайли мавжуд
ижтимоий-иқтисодий муаммоларга энг мақбул ечим ва таклифлар ишлаб
чиқилиши мумкин бўлади. Аёллар раҳбарлик қилаётган соҳаларда одоб-
ахлоқ нормалари қадрият даражасида юксалади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил

1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони билан барча шаҳарча, қишлоқ, овулда,
шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги ҳар бир
маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди. Ўз навбатида, бу
орқали президентимиз раҳбар аёлларни шакллантиришнинг амалий
мактабини яратиб бердилар. Мана ҳозир қуйи бўғинга қарийб 10 000
нафар маҳалладаги хотин-қизлар фаоли, ўрта бўғинга эса 207 нафар
аёллар ҳоким ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бошқарма ва
бўлимлари бошлиқлари лавозимларига тайинланди.

Мазкур

соҳада

қилинаётган

ижобий

ишлар

ҳақидаги

мулоҳазаларимизни давом эттирайлик. Бугунги кунда хотин-қизларнинг
ижтимоий-сиёсий фаоллигига туртки берадиган тадбирлар оз эмас.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

16

Уларнинг орасида ҳар йили ўтказиб келинадиган “Ташаббус” кўрик
танловлари, истеъдодли ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, маданий-маърифий қадриятларни ҳаётга
татбиқ этишдаги ибратли фаолиятини рағбатлантиришда алоҳида ўринга
эгадир.

Шунингдек,

хотин-қизларнинг

ижодий

ва

маънавий

қобилиятларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳар йили республикамизнинг ижтимоий-сиёсий, илм-фан, таълим,
маданият ва санъат соҳаларида фаоллик кўрсатиб келаётган бир неча
хотин-қизларга “Зулфия” номидаги давлат мукофотининг тақдим
этилиши аёлларнинг мамлакат ҳаётида фаоллигини оширишга катта
туртки бўлмоқда. Мазкур мукофотни қўлга киритган “умумий ўрта, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги давлат
мукофоти совриндори бўлган ўқувчилари ОТМлар бакалавриатига,
бакалавриат талабалари бўлган лауреатлар эса магистратурага тегишли
йўналиш ва ихтисослик бўйича синовларсиз қўшимча давлат гранти
асосида қабул қилинади. Бундан ташқари “Ҳамшира” кўрик-танлови бу
танлов ғолиблари давлат комиссияси қарори билан тегишли ОТМлар мос
йўналишига танловдан ташқари кириш имтиҳонисиз қўшимча грант
асосида қабул қилинади” .

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 март куни

“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни
янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул
қилинди.

Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини

ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини
ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш,
тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий
қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб
борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг барқарор
ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш мақсадида 2022-2026
йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий
ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур
тасдиқланди. Дастурга биноан, бюджет ташкилотларидан ташқари барча
юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган
аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб
чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

17

туғиш нафақаси тўланаши белгиланди. Шунингдек, ушбу банд иккинчи
хатбошисида кўрсатилган ходимлар олдидаги мажбуриятлари Давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш
нафақаси ҳажмида камайтирилаши келтириб ўтилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хотин-қизлар

илмий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот натижаларини ҳаётга
татбиқ этиш, стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида “Олима
аёллар жамияти”ни тузиш ҳақидаги таклифига розилик берилиб ўз
фаолиятини бошлаб юборганлиги фикримиз далолатидир.

Бундан ташқари ҳар йили аёллар орасида ижтимоий, сиёсий,

иқтисодий ва маданий соҳаларда юқори натижаларга эришган ва жамият
ҳаётида ўз ўрнига эга бўлган аёлларга “Йил аёли” мукофоти бериб
борилади. Бу мукофот орқали аёлларнинг фаолияти, изланишлари ва
ижтимоий аҳамиятга эга иши тақдирланади. “Йил аёли” мукофоти
аёлларнинг жамиятга қўшган ҳиссасини тасдиқлайди. Бу мукофотни олиш
аёлларнинг тажрибаларини ёритишга ёрдам беради.

Худди шундай мукофотга сазовор ҳаракатлардан яна бири “Оқила

аёллар ҳаракати”дир. Бу аёлларнинг маънавий ва ахлоқий қадриятларини
мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий ҳаракатдир. Унга кўра, аёлларнинг
ахлоқий, маънавий ва оилавий қадриятларига катта аҳамият берилади,
ҳамда уларнинг ҳаётидаги ижтимоий ролини янада ошириш мақсад
қилинган. “Оқила аёллар ҳаракати” оилавий муҳитни мустаҳкамлаш ва
аёлларни оиладаги ролини янада кенгайтиришга интилади. Бу ҳам оилада,
ҳам жамиятда аёллар ўртасида ахлоқий ва маънавий нормаларни
яхшилашга ёрдам беради. Ҳаракат аёлларнинг маънавий ва ахлоқий
жиҳатдан ўсишини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, аёлларга ўзларини ва
оилавий ҳаётни яхшилаш учун маънавий билимлар беришни мақсад
қилади. “Оқила аёллар ҳаракати” аёлларнинг жамиятдаги ижтимоий,
маънавий ролини юқори баҳолашга қаратилган. У аёлларнинг фаоллигини
ва ижтимоий масъулиятни рағбатлантиришга ёрдам беради.

“Йил аёли” мукофоти ва “Оқила аёллар ҳаракати” аёлларнинг

ижтимоий ва маданий ҳаётидаги фаоллик, ихтиёрийлик ва ижтимоий
аҳамиятни кўрсатишга ёрдам беради. Бу йўналишлар аёлларнинг
салоҳиятларини аниқлаш ва уларнинг жамиятдаги мавқеини оширишда
муҳим роль ўйнайди. Шундай қилиб, бу тадбирлар жамиятда гендер
тенглиги ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ривожлантиришга
катта таъсир кўрсатади.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

18

Маълумки, жамоатчилик фикри – бу ижтимоий фикрлар, мулоҳазалар

ва қарашлар тизимидир, улар муаммолар ва воқеаларга оид фикрлар,
хулосаларни акс эттиради. У жамоатни шакллантиришда муҳим рол
ўйнайди ва турли даражадаги ижтимоий муаммоларга таъсир кўрсатади.
Жамоатчилик фикрини тўғри шакллантириш, ижобий ва фойдали йўллар
билан ундан фойдаланиш- жамият ривожи учун муҳим аҳамиятга эга.

Хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларига нисбатан жамоатчилик

фикри кўп ҳолатларда ижобий ва салбий муносабатларни ўз ичига олади.
Жамиятда хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларига
ҳурмат билан қараш, уларни эркинлик ва имкониятларга эга бўлишини
таъминлаш- жамиятнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

Хотин-қизларнинг жамоатчилик фикридаги аҳамияти кун сайин

ортиб бормоқда. Улар фақат оилада эмас, балки иш жойларида, сиёсий ва
ижтимоий ҳаётда ҳам фаол иштирок этишмоқда. Бунинг натижасида
жамиятда тенглик ва адолат, шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий-
иқтисодий имкониятларининг кенгайиши кузатилмоқда.

Хотин-қизларнинг

ижтимоий-сиёсий

фаоллигини

ошириш,

жамоатчилик фикри ва демократик қадриятлар билан биргаликда,
бошқарув кадрлари фаолиятида уларнинг ролини ёшартириш ва
кенгайтиришга қаратилган муҳим қадамлардан саналади. Бу, ўз
навбатида, жамиятдаги гендер тенглигини таъминлаш, сиёсий ва
ижтимоий

жараёнларда

хотин-қизларнинг

фаол

иштирокини

рағбатлантириш, демократик қадриятларни тарғиб қилиш учун янги
имкониятларни яратади.

Adabiyotlar ro‘yxati:

1.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси маълумотлари, 2019 йил январь

2.

Mirziyoyev Sh. Yangi О‘zbekiston strategiyasi. – Toshkent: О‘zbekiston,

2021. – 250 b.
3.

Пронин, А.А. Положение женщин в современной России: общая

характеристика. – М., 2000.
4.

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-том. -

Т.:Ўзбекистон,.1999 йил, 256 б
5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг

Халқаро

хотин-қизлар

байрамига

бағишланган

нутқи.//

http://uza.uz/oz/politics/2018, 7 март.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси маълумотлари, 2019 йил январь

Mirziyoyev Sh. Yangi О‘zbekiston strategiyasi. – Toshkent: О‘zbekiston, 2021. – 250 b.

Пронин, А.А. Положение женщин в современной России: общая характеристика. – М., 2000.

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-том. - Т.:Ўзбекистон,.1999 йил, 256 б

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган нутқи.// http://uza.uz/oz/politics/2018, 7 март.