ЎҚОТАР ҚУРОЛНИ, ЎҚ-ДОРИЛАРНИ, ЎҚОТАР ҚУРОЛНИНГ АСОСИЙ ҚИСМЛАРИНИ, ПОРТЛОВЧИ МОДДАЛАРНИ, ПОРТЛАТИШ ВОСИТАЛАРИНИ ЁКИ ПОРТЛАТИШ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ЭГАЛЛАШНИНГ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ
Дунёда ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларининг ҳаддан ташқари кўпайиши, инсоният ва жамият хавфсизлигини таъминлашда жаҳон ҳамжамияти учун долзарб муаммолардан бири ҳисобланмоқда. Чунки, бугунги кунда дунёнинг айрим минтақалари (Яқин Шарқ, Кавказ) ва давлатлари (Сурия, Ироқ, Афғонистон, Украина)да рўй бераётган уруш ва можароларда ўқотар қуроллар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалардан ғайриқонуний фойдаланилаётганлиги қурбонлар сонининг юз минглаб бўлаётганлиги, албатта инсониятга ташвиш уйғотмасдан қолмайди.