The procedure for establishing and state registration of a limited liability company

Abstract

In this article, the issues related to the improvement of the civil-legal regulation of the activities of LLC, the scientific-theoretical problems of the civil-legal status of the LLC based on the legislation of the Republic of Uzbekistan, the legal basis of the creation and reorganization of the LLC and the problems in it are considered.

Source type: Journals
Years of coverage from 2020
inLibrary
Google Scholar
HAC
elibrary
doi
 
CC BY f
33-41
38

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Shukrullayev , S. . (2023). The procedure for establishing and state registration of a limited liability company. Society and Innovation, 4(7/S), 33–41. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp33-41
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, the issues related to the improvement of the civil-legal regulation of the activities of LLC, the scientific-theoretical problems of the civil-legal status of the LLC based on the legislation of the Republic of Uzbekistan, the legal basis of the creation and reorganization of the LLC and the problems in it are considered.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The procedure for establishing and state registration of
a limited liability company

Siyovush SHUKRULLAYEV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 August 2023
Accepted 25 August 2023

Available online

15 September 2023

In this article, the issues related to the improvement of the

civil-legal regulation of the activities of LLC, the scientific-

theoretical problems of the civil-legal status of the LLC based on

the legislation of the Republic of Uzbekistan, the legal basis of

the creation and reorganization of the LLC and the problems in
it are considered.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp33-41

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

state registration,

accounting,

authorized state div,
company names,

incorporation decision,
memorandum of association
and legal successor.

Масъулияти чекланган жамиятни ташкил этиш ва
давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар

:

давлат рўйхатидан
ўтказиш, ҳисобга қўйиш,

ваколатли давлат органи,
фирма номлари, таъсис
этиш қарори, таъсис этиш
баённомаси ва ҳуқуқий

ворис.

Мазкур мақолада МЧЖ фаолиятини фуқаролик

-

ҳуқуқий

тартибга солишни такомиллаштириш билан боғлиқ

масалалар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида

МЧЖнинг фуқаролик

-

ҳуқуқий мақомининг илмий

-

назарий

муаммолари, МЧЖнинг вужудга келиши ва қайта ташкил

этилишининг ҳуқуқий асослари ва ундаги муаммолар

кўриб чиқилган.

1

Lecturer, Department of Civil Procedural and Economic Procedural Law, Tashkent State University of Law.

E-mail: siyovush.law@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

34

Порядок создания и государственной регистрации

общества с ограниченной ответственностью

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

государственная
регистрация,
бухгалтерский учет,

уполномоченный
государственный орган,
фирменные

наименования,

решение о регистрации,
учредительный договор и
правопреемник

.

В данной статье рассмотрены вопросы, связанные с

совершенствованием гражданско

-

правового регулирования

деятельности

ООО,

научно

-

теоретические

проблемы

гражданско

-

правового статуса ООО на основе законодательства

Республики Узбекистан, правовой основы Рассмотрены

создание и реорганизация ООО и проблемы в ней.

“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги

Қонуннинг

5-

моддасига кўра, МЧЖ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда

давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга
бўлади. Шу вақтдан бошлаб ҳуқуқ ва муомала лаёқатини қўлга киритади.

МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 09.02.2017 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги

66-

сон қарори [1] асосида қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ асосида амалга оширилади.

Мазкур Низомнинг 2

-

бандига кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари
томонидан амалга оширилади.

Унга кўра, давлат рўйхатидан ўтказишнинг икки усули мавжуд:

1.

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида Ягона

порталда;

2.

ваколатли давлат органига ўзи келган ҳолда.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан

ўтказиш учун “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида [2]
назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари тўланади. Хусусан, давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш ўзи
келган ҳолда амалга оширилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари
миқдорида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали амалга оширилганда эса,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида давлат бож ундирилади.

Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда Ўзбекистон

Республикасининг “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек юридик
шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя
этмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради. Тизим
воситасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича сўровномага давлат
тилидаги таъсис ҳужжатлари илова қилиниши керак.

Мазкур Низомнинг [3]. 31

-

бандига кўра, агар тизим фойдаланувчисига —

рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимига ҳужжатлар ўзи келиб ариза
берувчининг вакили томонидан тақдим этилса, шунингдек унинг шахсини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

35

тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини
ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва
ариза берувчи вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома,
шартнома, тадбиркорлик субъекти —

юридик шахс муассисларининг қонун

ҳужжатларида

белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори, қонун

ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар) тақдим этилади. Юридик шахс
муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган
қарори

сифатида муассис битта бўлган тақдирда таъсис этиш қарори, муассис

биттадан ортиқ бўлса таъсис этиш баённомаси тақдим этилиши керак.

Хўжалик жамиятини қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси

Фуқаролик кодексининг 49

-52-

моддалари, Ўзбекистон Республикасининг

“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги
Қонуни

7-

боби ва Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва

акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 10

-

боби

билан тартибга солинади.

“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги

Қонуннинг

49-

моддасига кўра, МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг

қарорига биноан жамият ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда қайта ташкил
этилиши мумкин.

МЧЖни қайта ташкил этиш тартиби мазкур қонуннинг 50

-54-

моддаларида

[4] назарда тутилган талаблар асосида қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш,
ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклида амалга оширилиши мумкин. МЧЖни
қайта

ташкил этиш тартиби қуйидаги хусусиятларни ўз ичига олади:

• қайта ташкил этиш амалга оширилиши учун кредиторлар хабардор

қилинганлигининг

далиллари тақдим этилиши талаб этилади;

• кредиторлар қайта ташкил этиш ҳамда активлар ва пассивларни

тақсимлаш жараёнларига аралаша олмайди, ҳуқуқий ворисларга талаб қўйиш
ҳуқуқи

мавжуд эмас;

• амалиётда кредиторлар олдидаги мажбуриятлари миқдори ошиб кетган

юридик шахслар уларни бажармаслик ва бўйин товлаш мақсадида юридик шахсни
бўлиш ёки ажратиб чиқариш жараёнида (тақсимлаш балансида) активлар ва
пассивларни мутаносиблик принципига риоя этмасдан ҳуқуқий ворисларга
ўтказиш ҳолатлари кузатилади Натижада активлар бир ҳуқуқий ворисга
ўтказилиб, бажарилиши керак мажбуриятлар кредиторлар олдида жавобгар
бўладиган иккинчи ҳуқуқий ворис зиммасида ўтказилади. Бир оздан сўнг
мажбуриятлар қолдирилган юридик шахс банкротлиги тўғрисида иш очилади ва
Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунининг 134

-

моддаси

тартибида

етарлича

активлар

мавжуд

эмаслиги

туфайли

кредиторларнинг қондирилмаган талаблари ҳам қаноатлантирилган деб
ҳисобланиши

натижасида кредиторлар зарар кўради;

• қайта ташкил этилаётган жамиятнинг кредиторлар олдидаги

мажбуриятларини ҳуқуқий ворисларга (бошқа юридик шахсга) ўтишида
кредиторлар розилиги талаб қилиниши ёки қилинмаслиги масаласини
мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидаларга асосан Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 322

-

моддасида қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга

ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

36

Ушбу қоида шуни англатадики, юридик шахсни қайта ташкил этишда тақсимлаш
баланси асосида кредиторлар олдидаги мажбуриятларни ҳуқуқий ворисларга
ўтиши учун кредитор розилиги олиниши лозим;

• қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битим уч томонлама битим

ҳисобланиб, унинг тузилиши учун кредитор розилиги ҳам талаб этилади;

• юридик шахсни қайта ташкил этишдаги универсал ҳуқуқий ворисликка

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 7

-

§ бўлимида назарда тутилган

ворислик ҳуқуқи қоидаларини қонун ўхшашлиги бўйича қўлланилганда унда
юридик шахснинг кредиторлар олдидаги мажбуриятларини ҳуқуқий ворисларга
ўтиши учун кредитор розилиги талаб этилмаслиги ҳақида хулоса келиб чиқади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, юридик шахсни қайта ташкил этишда

мажбуриятларнинг ҳуқуқий ворисларга ўтишида Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 322

-

моддаси қоидаларини жорий этиш мақсадга

мувофиқ ҳисобланади.

Шу билан бир қаторда, амалиётда бир юридик шахсни тўловга қобилиятсиз

иккинчи юридик шахс билан қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта
ташкил этиб, юзага келган ягона юридик шахсни банкрот қилиб юбориш
ҳолатлари

кузатилади.

МЧЖ, бирлаштириш шаклидаги қайта ташкил этиш ҳолларини истисно

этганда, қайта ташкил этиш натижасида тузиладиган МЧЖлар давлат рўйхатидан
ўтказилган пайтдан эътиборан қайта ташкил этилган деб ҳисобланади.

МЧЖ унга бошқа МЧЖни бирлаштириш шаклида қайта ташкил этилганда

улардан биринчиси юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига бирлаштирилган
жамият фаолияти тугатилгани ҳақида ёзув киритилган пайтдан эътиборан қайта
ташкил этилган деб ҳисобланади.

МЧЖни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан

эътиборан, МЧЖ қўшиб юбориш ёки бирлаштириш шаклида қайта ташкил
этилганда эса бу ҳақда қўшилишда ёки бирлаштиришда иштирок этаётган
МЧЖлардан охиргиси томонидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз
кундан кечиктирмай МЧЖ бу ҳақда МЧЖнинг ўзига маълум барча
кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши ва қабул қилинган қарор ҳақида
оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт. Бунда МЧЖ
кредиторлари ўзларига хабарномалар юборилган санадан эътиборан ўттиз кун
ичида ёки қарор қабул қилингани тўғрисида хабар эълон қилинган санадан
эътиборан ўттиз кун ичида МЧЖнинг тегишли мажбуриятлари муддатидан
илгари тугатилишини ёки бажарилишини ва кўрган зарарларининг ўрни
қопланишини

ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидир.

Жамиятларни қўшиб юбориш асоси: ўз фаолиятини тугатган икки ёки бир

неча жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўтказиш йўли билан янги
жамиятни ташкил этиш жамиятларнинг қўшиб юборилиши деб тушунишимиз
мумкин. Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишда иштирок этувчи ҳар бир
МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши ана шундай қайта ташкил этиш
тўғрисида, қўшиб юбориш шартномасини ва қўшиб юбориш натижасида
тузилаётган жамиятнинг уставини тасдиқлаш тўғрисида, шунингдек топшириш
далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар чиқариш йўли билан амалга
оширилади. Қўшиб юборилганда янги ташкил этилаётган МЧЖнинг барча


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

37

иштирокчилари томонидан имзоланган қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома ва
устав янги МЧЖнинг таъсис ҳужжати сифатида қабул қилинади. Мазкур
ҳаракатлар

МЧЖлар иштирокчиларининг қўшма умумий йиғилишида амалга

оширилади. Бундай умумий йиғилишни ўтказиш муддатлари ва тартиби қўшиб
юбориш тўғрисидаги шартномада акс эттирилиши керак. МЧЖлар қўшиб
юборилганда улардан ҳар бирининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
топшириш далолатномаларига мувофиқ қўшиб юбориш натижасида ташкил
этилган жамиятга ҳуқуқий ворислик сифатида ўтади.

МЧЖни бирлаштириш асоси: бир ёки бир неча МЧЖни уларнинг ҳуқуқлари

ва мажбуриятларини бошқа МЧЖга ўтказган ҳолда тугатиш жамиятни
бирлаштириш деб қабул қилинади. Бунда ҳар бир МЧЖ иштирокчиларининг
умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, бирлаштириш
тўғрисидаги

шартномани

тасдиқлаш

ҳақида

қарор

қабул

қилиши,

бирлаштирилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши эса,
топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилиши керак.
Бир МЧЖ бошқасига бирлаштирилганда топшириш далолатномасига мувофиқ
бирлаштирилаётган МЧЖнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бирлаштириб
олаётган МЧЖга ҳуқуқий ворислик сифатида ўтади.

МЧЖни бўлиш асоси: МЧЖни унинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини

янгитдан ташкил этилган жамиятларга ўтказган ҳолда тугатиш МЧЖни бўлиш деб
қабул

қилинади.

Бўлиш

шаклида

қайта

ташкил

этилаётган

МЧЖ

иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида,
МЧЖни бўлиш тартиби ва шартлари тўғрисида, янги жамиятларни ташкил этиш
ва бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Жамият
бўлинганда унинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлиш балансига мувофиқ
бўлиш натижасида ташкил этилган жамиятларга ҳуқуқий ворислик асосида ўтади.
Агар бўлиш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини
аниқлаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган
МЧЖ қайта ташкил этилган МЧЖнинг мажбуриятлари юзасидан унинг
кредиторлари олдида солидар жавобгарликни сақлаб қолади.

МЧЖни ажратиб чиқариш асоси: қайта ташкил этилаётган МЧЖни

тугатмасдан, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисмини ўтказган ҳолда
бир ёки бир неча МЧЖни ташкил этиш МЧЖ ажратиб чиқариш деб қабул
қилинади. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган МЧЖ
иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида,
ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари тўғрисида, янги МЧЖни ташкил этиш
тўғрисида ва бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Агар ажратиб чиқарилаётган МЧЖнинг ягона иштирокчиси қайта ташкил
этилаётган МЧЖ бўлса, унинг умумий йиғилиши МЧЖни ажратиб чиқариш
шаклида қайта ташкил этиш тўғрисида, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари
тўғрисида қарор қабул қилиши, шунингдек ажратиб чиқарилаётган МЧЖнинг
уставини ва бўлиш балансини тасдиқлаши, ажратиб чиқарилаётган МЧЖнинг
органларини сайлаши керак. МЧЖдан бир ёки бир неча жамият ажратиб
чиқарилганда қайта ташкил этилган жамият ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг
бир қисми бўлиш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ҳуқуқий ворислик
асосида ўтади. Агар бўлиш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

38

ворисини аниқлаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида ташкил
топган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамиятнинг мажбуриятлари
юзасидан унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар.

МЧЖни қайта тузиш асоси: МЧЖ бошқа ташкилий

-

ҳуқуқий шаклдаги

тижорат ташкилоти этиб қайта тузилиши мумкин.

Қайта

тузиш шаклида қайта ташкил этилаётган МЧЖ иштирокчиларининг

умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, қайта тузиш тартиби ва
шартлари тўғрисида, жамият иштирокчиларининг улушларини қайта тузиш
натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг акцияларига (улушлари,
пайларига) айирбошлаш тартиби тўғрисида ва ана шу юридик шахснинг таъсис
ҳужжатларини

тасдиқлаш тўғрисида, шунингдек топшириш далолатномасини

тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

МЧЖни қайта тузиш натижасида ташкил этилган юридик шахсга қайта

ташкил этилган МЧЖнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари топшириш
далолатномасига мувофиқ ҳуқуқий ворислик асосида ўтади.

Қайта

ташкил этишнинг хусусияти қайта ташкил этилаётган МЧЖнинг

барча иштирокчиларининг ихтиёрий розилигига ва мазкур қонунда назарда
тутилган талаблар асосида амалга оширилиши шартлигига асосланади.

Амалиётдан бизга маълумки, тадбиркорлик субъектларининг салмоқсиз

фаолият юритиши давлат ва жамият манфаатларига зиён етказади. Ҳар қайси
давлат ва жамият ҳамда тадбиркор ўзига тегишли фаолият юритаётган
тадбиркорлик субьектларининг барқарор ишлашини истайди. Бироқ ҳар доим ҳам
баъзи тадбиркорлик субьектлари барқарор фаолиятни сақлаб қолишолмайди.

Қисқа

қилиб айтганда, юридик шаxсни тугатиш масаласи дарҳақиқат муҳим

мавзулигича қолмоқда. Мазкур вазиятга қонунчиликда белгиланган тартиб
асосида ҳал қилиш мақсадида тегишли қонун нормалари ва тартиб таомиллар
ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг тегишли
моддалари юридик шаxсларни тугатишнинг фуқаролик

-

ҳуқуқий тартибга

солинишини тўлиқ марказлаштирилган асосий қонун ҳужжати бўлса, хўжалик
жамиятлари тўғрисидаги махсус қонунлар эса юридик шаxсни тугатишга доир
мазкур соҳанинг ўзига xос xусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳал қилишга
қаратилган

нормалар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик қонунчилигида юридик шаxсларни

икки xил усулда тугатилиши белгилаб ўтилган.

Биринчиси иxтиёрий усулда тугатиш бўлиб, у қуйидаги асосларга кўра

амалга оширилади:

• муассислар (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга

ваколат берилган юридик шаxс органининг қарорига мувофиқ;

• юридик шаxснинг фаолият юритиш муддатининг тугаши билан;

• уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати

билан;

• юридик шаxсни ташкил этиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл

қўйилганлиги

сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юридик

шаxсни рўйxатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганда;

• муассислар (иштирокчилар) ёки юридик шаxс органи томонидан

ташкилотни тугатиш учун етарли бўлган бошқа сабабларни тан олиши билан.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

39

Иккинчиси мажбурий усулда суд қарори билан қуйидаги асосларга кўра

тугатиш амалга оширилиши мумкин:

• фаолиятни тегишли руxсатномасиз (лицензиясиз) амалга ошириш;

• қонун томонидан таьқиқлаб қўйилган фаолиятни амалга оширган ёки

қонун

ёки ҳуқуқий актларни бир неча марта ва қўпол равишда бузиш ҳолатларида;

• Фуқаролик кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига

мувофиқ, хусусан, 6 ой мобайнида (савдо воситачилик корxонаси эса

-

уч ой

мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан
боғлиқ молия

-

xўжалик фаолиятини амалга оширилмаган, (деҳқон ва фермер

xўжаликлари бундан мустасно) ва (ёки) давлат рўйxатидан ўтказилган пайтдан
эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган
миқдорда шакллантирилмаган тақдирда ҳам унинг тугатилишига олиб келади.

МЧЖни тугатилиши унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик

тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда фаолиятининг тугатилишини
англатади.

МЧЖни тугатиш тўғрисидаги қарор умумий йиғилиш қарори билан жамият

кузатув кенгашининг, ижро этувчи органининг ёки иштирокчисининг таклифига
асосан амалга оширилади. Тугатиш тўғрисидаги қарор билан бир пайтда
тугатувчини тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилади.

Тугатувчи тайинланган пайтдан бошлаб жамият ишларини бошқариш

юзасидан барча ваколатлар тугатувчига ўтказилади. У тугатилаётган жамият
номидан судда қатнашиш ҳуқуқига эга.

МЧЖ Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори билан ҳам тугатилиши

мумкин. Бунга асос

-

жамият молия

-

хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги

сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан
уч йил ичида унинг фаолияти тикланмаган тақдирда амалга оширилади. Бундай
ҳолларда

тугатувчи тайинланмайди.

Устав фондида давлат улуши бўлган жамиятни тугатишда тугатиш

комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини бошқарувчи
органнинг вакили киритилади.

ФКнинг [5]. 54

-

моддасига кўра, юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор

қабул

қилган шахсларга маълум бир талаблар юклатилади.

Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс

муассислари (иштирокчилари) ёки орган бу ҳақда юридик шахсларни давлат
рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма хабар беришлари керак, давлат
рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахс тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги
маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўяди.

Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс

муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатувчини —

тугатиш комиссиясини

ёки жисмоний шахсни тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш
тартиби ва муддатини белгилайдилар. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги
қарор

суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатувчи юридик шахсларни

давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади.

Тугатувчи тайинланган пайтдан бошлаб юридик шахснинг ишларини

бошқариш бўйича ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган
юридик шахс номидан судда иштирок этади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

40

Тугатувчи юридик шахснинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот

воситаларида эълон беради. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини
ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган
томонидан унинг расмий веб

-

сайтига жойлаштирилади.

Юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги эълонда унинг кредиторлари

талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатилади. Бу муддат тугатиш
тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак.

Тугатувчи кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш

чораларини кўради, шунингдек кредиторларни юридик шахс тугатилиши ҳақида
ёзма равишда хабардор қилади.

Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом

бўлганидан кейин тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс
тугатилаётган юридик шахс мол

-

мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган

талаблар рўйхати, шунингдек уларни қараб чиқиш натижалари тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олади.

Оралиқ тугатиш баланси юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул

қилган

юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган томонидан

тасдиқланади. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул
қилинган

тақдирда, оралиқ тугатиш баланси юридик шахсларни давлат

рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Агар тугатилаётган юридик шахс (муассасалардан ташқари) ихтиёридаги

пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса,
тугатувчи юридик шахснинг мол

-

мулкини кимошди савдоси орқали суд

қарорларини

ижро этиш учун белгиланган тартибда сотади.

Тугатилаётган юридик шахс кредиторларига пул суммаларини тўлаш

тугатувчи томонидан ушбу Кодекснинг 56

-

моддасида белгилаб қўйилган навбат

тартибида, оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб
амалга оширилади.

Кредиторлар билан ҳисоб

-

китоб қилиш тугаганидан кейин тугатувчи

тугатиш балансини тузади, уни юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул
қилган

юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тасдиқлайди.

Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган
тақдирда, тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган
билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Тугатилаётган

давлат

корхонасининг

мол

-

мулки,

тугатилаётган

муассасанинг эса —

пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш

учун етарли бўлмаса, кредиторлар ўз талабларининг қолган қисмини ушбу
корхона ёки муассаса мулкдори ҳисобидан қондириш тўғрисида судга даъво билан
мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Юридик шахснинг кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган

мол

-

мулки унинг шу мол

-

мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шахсга

нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларига (иштирокчиларига), агар
қонунчиликда

ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, топширилади.

Молия

-

хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш,

шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари
қонунчилик

билан тартибга солинади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

41

Юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона

давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш
тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2017 йилдаги

“Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 66

-

сон қарори

2.

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

3.

“Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

тўғрисида”ги Низом // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017
й., 7

-

сон, 89

-

модда, 29

-

сон, 693

-

модда, 33

-

сон, 863

-

модда, 38

-

сон, 1049

-

модда;

Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002

-

сон.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ва қўшимча

масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1

-

сон, 10

-

модда; Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087

-

сон

5.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси биринчи қисм //

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2

-

сонга

илова; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й.,

03/20/603/0071-

сон

References

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2017 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 66-сон қарори

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

“Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон, 89-модда, 29-сон, 693-модда, 33-сон, 863-модда, 38-сон, 1049-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон.

Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 10-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси биринчи қисм // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон