Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Political system of the fourth republic in France and its crisis
Shukhrat ERGASHEV
1
Institute of History, Academy of Sciences of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2022
Received in revised form
15 January 2023
Accepted 25 February 2023
Available online
15 March 2023
France was defeated in World War II. The resistance
movement that began after this ended in 1944 with the
liberation of France. The IV Republic, established in 1946, was a
parliamentary republic. In the post-war period, France needed a
management system that ensured the stable development of the
country. The government, formed from representatives of the
left and right parties, could not ensure stability. This
circumstance and difficulties in foreign policy in 1958 led to the
end of the period of the IV Republic.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp92-100
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
France,
Resistance movement,
IV Republic,
de Gaulle,
CPF,
SFIO,
Ministry of Natural
Resources,
elections,
political struggle,
constitution,
referendum,
government.
Францияда IV республика сиёсий тизими ва унинг
инқирози
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Франция,
қаршилик
ҳаракати,
IV Республика,
де Голль,
ФКП,
СФИО,
МПР,
сайловлар,
сиёсий кураш,
конституция,
референдум,
ҳукумат
.
Иккинчи жаҳон урушида
Франция мағлубиятга учради.
Шундан сўнг бошланган қаршилик ҳаракати 1944 йили
Франциянинг озод қилиниши билан якунланди. 1946 йили
таъсис этилган IV Республика парламент республикаси эди.
Урушдан кейинги оғир даврда эса Франция барқарор
ривожланишни таъминлайдиган бошқарув тизимига эҳтиёж
сезди. Аммо кўплаб сўл ва ўнг партиялар вакилларидан
ташкил топган ҳукумат барқарорликни таъминлай олмади.
Бу ҳолатга ташқи сиёсатдаги қийинчиликлар ҳам қўшилиб,
1958 йилда IV Республика даврига якун ясалди.
1
Candidate of Historical Sciences, Senior Researcher, Institute of History, Academy of Sciences of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
93
Политическая
система IV республики во Франции и
ее кризис
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Франция,
движение сопротивления,
IV Республика,
де Голль,
КПФ,
СФИО,
МПР,
выборы,
политическая борьба,
конституция,
референдум,
правительство.
Франция потерпела поражение во Второй мировой
войне. Начавшееся после этого движение сопротивления
завершилось в 1944 году освобождением Франции.
IV Республика, учрежденная в 1946 году была
парламентской республикой. В сложный послевоенный
период Франция нуждалась в системе управления, которая
обеспечивала
бы
устойчивое
развитие
страны.
Сформированное из представителей левых и правых
партий правительство не смогло обеспечить стабильность.
Это обстоятельство и сложности во внешней политике в
1958 году привели к завершению периода IV Республики.
1940 йил ёзда нацизмга қарши курашда Франция мағлубиятга учради ва
гитлерчиларга таслим бўлди. 1940 йилдан то 1944 йил Франция озод этилгунга
қадар
Франциянинг деярли 3/2 қисми, жумладан, Париж шаҳри Учинчи
Рейх
таркибида бўлиб, қолган 3/1 қисми номигагина “мустақил” эди. Пойтахт Виши
шаҳрига кўчирилганди. Мустақил Франциянинг маршал Петэн бошчилигидаги
ҳукумати
тарихда
“коллаборационистлар”
ҳукумати
номини
олди.
“Коллаборационизм” сўзи французча “ҳамкорлик”
маъносини англатса
-
да, амалда
бу сўзнинг замирида гитлерчи нацистлар билан келишиш ёки “сотқинлик”
маъноси ётарди.
Париж таслим бўлгандан тўрт кун ўтиб, 1940 йил 14 июнда французлар
Лондон радиоси орқали қаршилик ҳаракатининг биринчи чақириғини эшитди.
Генерал де Голль миллатга мурожаат қилди: “Нима бўлганда ҳам француз
қаршилигининг алангаси ўчмаслиги керак ва ўчмайди ҳам. Эртага ҳам бугунгидек
мен Лондон радиоси орқали сизга мурожаат қиламан”
,
–
деди генерал. Де Голль
номи ҳали кўпчиликка яхши таниш эмас эди ва у асосан Буюк Британия ва
мустамлакаларда жойлашган француз қўшинларига мурожаат қилди. Бу даврда
Франция Коммунистик партияси (ФПК)нинг позицияси каттароқ аҳамиятга эга
бўлиб, 10 июль куни ФКП етакчилари М.Торез ва Ж.Дюкло барча французларга
мурожаат қилиб, миллий ва ижтимоий озодлик учун курашга чақирди.
Коммунистлар бошчилигида 1940 йилнинг ёзидан бошлаб, Франция ҳудудида
Қаршилик
ҳарбий отрядлари шаклланди.
1944 йил июнда Англия
-
Америка қўшинлари Нормандия ва Жанубий Францияга
туширилди. Де
Голль иттифоқчилар қўмондонлигидан иккинчи фронтни очиш бўйича
операцияда қатнашишга рухсат олди. Франциянинг ўз ҳудудида Қаршиликнинг
500 минг аъзоси иттифоқчи қўшинлар келишидан олдин қуролли қўзғолонни бошлаб
юборди. 1944 йил 18–25 август кунлари қўзғолончилар Парижни озод қилди,
тантанали парад ўтказилди, Франция тарихида янги давр бошланди
[1]. У 1946 йил
охиригача давом этди ва француз тарихида “Муваққат режим” даври деб аталди.
Бу Франция тарихидаги муҳим давр эди. Қаршилик ҳаракати Коммуна
давридан кейинги мисли кўрилмаган инқилобий кўтаринкиликка айланиб кетди.
Ишчилар синфининг партиялари, коммунистлар ва социалистлар французларнинг
жуда катта қисми томонидан қўллаб
-
қувватланди. Шунга қарамасдан,
чекланмаган, мутлақо шахсий ҳокимият Шарль де Голль қўлида эди [2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
94
1944 йил 3 июндаги буйруқ билан француз миллий озодлик комитети
Франция Республикаси Муваққат ҳукумати деб аталди. Республикани тиклаш
республикачиликнинг
Озодлик, Тенглик, Биродарлик қадриятларига қайтишни
англатар эди. Фақат
шу қадриятларга зид бўлган қонунлар бекор қилинди
[3].
Шу тариқа француз буржуазияси олдида ҳам янги сиёсий ташкилотни тузиш
вазифаси пайдо бўлди. Мамлакатни озод қилиш даври яқинлашган сари
қаршиликнинг
буржуазия доиралари партияга бирлашиш эҳтиёжини ҳис қила
бошладилар. Натижада 1944 йил охирида шундай партияга асос солинди. У “Халқ
-
республикачилик ҳаракати” (МПР) номини олди. МПРнинг ташкилотчилари
Қаршилик
ҳаракати Миллий кенгашининг
собиқ раиси Жорж Бидо ва генерал де
Голлнинг сафдоши Морис Шуман эди.
Ўнг қанотда, шунингдек, сиёсий бирлашма –
Республика озодлик партияси (ГРЛ)
пайдо бўлди. У француз ўнгларининг анъанавий дастури: тадбиркорлик эркинлиги,
давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслиги, саноатни национализация қилишдан ва
давлат ижтимоий қонунчилигидан воз кечиш талабларини илгари сурди.
Франциянинг ижтимоий ҳаётида касаба уюшмалари урушдан олдинги
даврдаги каби муҳим ўрин эгаллади. Уруш даврида яширин фаолият юритган
Франция меҳнат конфедерацияси ўз сафларида 5,5 млн кишини бирлаштирган
қудратли
ташкилотга айланди [4].
Шу тариқа 1944 йилнинг август ойи охирида муваққат ҳукумат Парижда
ўз фаолиятини бошлади. Коммунистик партия (ФКП), Социалистик партия (СФИО)
ва радикаллар сўл блок асосида бирлашиб, парламент демократияси ғоясини ёқлаб
чиқдилар. Шарль де Голль ва унинг тарафдорлари эса президентлик демократияси
тамойилини қўллаб
-
қувватладилар. Де Голлнинг фикрича, парламент демократияси
синфий кураш, партиялараро тортишувлар ва беқарорликни келтириб чиқарар эди.
Сиёсий партиялар ҳеч қачон генерал де Голлнинг ишончини қозонмаган.
“Мен уфқда сиёсий зиддиятларнинг қора булутлари қуюқлашиб келаётганини
кўриб турардим, –
деб ёзган эди у, –
мен бундан буён танқид ва мухолифатнинг
мураккаб шароитида яшашимга тўғри келишини тушундим”.
1944 йилнинг апрель ойида хотин
-
қизлар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини
қўлга киритдилар ва илк бор бу амалиёт 1945 йил 21 октябрда ўтказилган
референдумда жорий қилинди. Шарль де Голль Муваққат ҳукуматни бошқариш
жараёнида замонавий Франция сиёсий тизимини шакллантиришдек ўта
мураккаб вазифани амалга ошираётган эди. Шу мақсадда 1945 йил 21 октябрда
ўтказиладиган референдумда иккита савол кун тартибига қўйилаган эди:
“Сайлов натижасида сайланган Миллий мажлиснинг Таъсис мажлиси
функциясини бажаришига розимисиз?”
“Кўпчилик овоз берувчилар биринчи саволга ижобий жавоб берган
тақдирда, давлат ҳокимияти органларини улар Конституцияни ишлаб чиққунига
қадар
қўллаб
-
қувватлашга розимисиз?”
Референдум натижаларига кўра биринчи саволга сайловчиларнинг
96,4% ижобий жавоб берди, иккинчи саволга эса 63,6% сайловчи розилик
билдирди. Шу тариқа Таъсис мажлисининг фаолият муддати 7 ой қилиб
белгиланди, ана шу муддат ичида Таъсис мажлиси ҳокимиятни назорат қилиш ва
ҳатто
уни тарқатиб юбориш ваколатларига эга бўлди
[5].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
95
Де Голль партиялар билан ўзи ўртасида кечадиган муқаррар курашдан
қочиб бўлмаслигини ва у салмоқли ёрдамдан умид қила олмаслигини тушунди.
Шундай бўлса
-
да, Таъсис мажлиси унга мисли кўрилмаган ишонч билдирди.
Мажлис генерални бир овоздан ҳукумат бошлиғи қилиб сайлади.
21 ноябрда ҳукумат таркиби шакллантирилди. Унда коммунистлар –
тўртта,
социалистлар –
тўртта, халқ республикачилари (МРП вакиллари) –
тўртта,
Қаршилик
иштирокчилари ва Демократик иттифоқ –
иккита, шунингдек,
радикаллар –
битта, ҳеч қандай партияларга мансуб бўлмаган шахслар –
иккита
министрлик лавозимларига эга бўлди
[6].
1945 йил охирида Таъсис мажлиси ўзининг асосий вазифаси –
янги
конституция лойиҳасини ишлаб чиқишга киришди.
Де Голль бошчилигидаги ҳукумат эса узоқ вақт фаолият юрита олмади.
1946 йил 19 январь куни де Голль истеъфога чиқишини эълон қилди. Бунга ҳеч
ким ҳайрон бўлмади, афсусланмади, генералдан ўз қарорини ўзгартиришини
сўрамади... Компартиянинг Бош котиби, ҳукуматда де Голлнинг муовини бўлган
Морис Торез: “Мана, улуғворликдан маҳрум бўлмаган истеъфо”, –
деди
[7].
Шу
даврдан то Муваққат режимнинг охиригача ҳокимиятда ФКП, СФИО ва
МПР вакилларидан иборат уч партияли каолицион ҳукумат турди. Ҳукуматни
дастлаб социалист Феликс Гуэн (январь–июнь 1946 йил), кейин МПР
етакчиларидан бири Жорж Бидо (июнь–ноябрь 1946 йил) бошқарди.
1946 йил баҳорда Таъсис мажлиси конституция лойиҳасини якунлади.
19 апрель куни лойиҳа 309 овоз билан, асосан коммунистлар ва социалистлар
томонидан, маъқулланди, 249 депутат қарши овоз берди.
1946 йил 2 июнда Францияда яна Таъсис мажлисига сайловлар ўтказилди.
Ўтган сайловлардаги сингари дастлабки учта ўринларни 153 мандат олган ФКП,
128 мандат олган СФИО ва 166 мандат олган МПР эгаллади
[8].
Таъсис мажлиси зудлик билан конституция лойиҳасини ишлаб чиқишга
киришди. Айни пайтда генерал де Голль Францияга унинг келажакдаги сиёсий
тузилиши ҳақида ўз фикрларини тақдим қилишни лозим топди. 1946
йил 16 июнь
куни Нормандиянинг Байё шаҳрида қилган нутқида у ўзининг асосий
конституцион ғоясини шакллантирди. Бу ғояда ижро ва қонунчилик
ҳокимиятлари
бўлиниши, ижро ҳокимияти бошлиғи жуда кенг ваколатларга эга
бўлиши лозимлиги қайд этилган эди. Генерал де Голль Францияда кучли ижро
ҳокимиятини
ўрнатиш таклифини киритди
[9].
1946
йил
13
октябрда
бўлиб
ўтган
референдумда
конституция лойиҳаси
маъқулланди. 1791 йилги конституция матнидаги “Франция империяси” атамаси
“Франция иттифоқи” билан алмаштирилди. Франция иттифоқига кирувчи собиқ
мустамлака халқларининг ҳам тенг ҳуқуқлилиги кафолатланди.
1946 йил 27 октябрда конституция кучга кирди. Бу Европадаги энг
демократик конституциялардан бири бўлди. Франция суверенитети халққа
тегишли бўлган демократик республика деб эълон қилинди. Фуқароларнинг
жинси, ирқи, миллати, сиёсий қарашлари ва динидан қатъи назар, тенглик
тамойили жорий қилинди. Барча фуқароларнинг меҳнат қилиш, дам олиш,
ижтимоий таъминот ва таълим олиш ҳуқуқлари кафолатланди. Франция
босқинчилик урушларидан ва бошқа озод халқларга қарши куч ишлатишдан воз
кечди. Конституцияга кўра икки палатали парламент умумий овоз бериш йўли
билан 5 йил муддатга сайланади, президентни эса 7 йил муддатга
парламент
сайлайди.
Бу
парламент
типидаги
конституция
эди
[10].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
96
Аммо Ж.Ж.
Шевальенинг эътироф этишича, 1946 йил 27 октябрда кучга
кирган конституция рационализм ғоялари асосида тузилган бўлса
-
да, ақл
-
идрок
ва
амалиётга
тўғри
келмасди
[11].
Конституция кучга кириши билан Франция тарихида Тўртинчи республика
даври бошланиб, у ўн икки йил, 1958 йилгача давом этди.
1946 йил ноябрда Миллий мажлисга биринчи сайловлар ўтказилди.
Сайловлар социалистлар, коммунистлар ва МПРнинг етакчилик ҳолатини яна бир
бор тасдиқлади. Коммунистлар 28,6%, ўз тарихида энг кўп овоз олди. Иккинчи
ўринда МПР –
26,3%, учинчи социалистлар –
17,9% овозга эга бўлди. Ҳукуматга
социалист Л.Блюм бошчилик қилди. 1947 йил 16
январда Франция
президентлигига сайловлар бўлиб ўтди. Ўнг социалист В.Ориоль президент этиб
сайланди. Янги ҳукуматни ҳам ўнг социалист П.Рамадье бошқарди.
1946 йилдан 1954 йилгача –
саккиз йил француз қўшинлари Вьетнамда
мустамлакачилик урушини олиб борди. 1954 йил ноябрда Жазоирнинг араб
аҳолиси мустамлакачиларга қарши қўзғолон кўтарганда, Франция Жазоирга
қарши
мустамлакачилик урушини бошлади. Оқибатда Жазоир муаммоси билан
боғлиқ миллий инқироз ҳолати вужудга келди. Франция бу ерда олиб борган
шафқатсиз ва жуда қимматга тушган уруш француз жамиятини бўлиб юборди
[12].
Жазоирнинг Тунис ва Марокашдан фарқи шунда эдики, у 1830 йилдан бери
Франция тасарруфида бўлиб, бевосита Франциянинг Ўрта Ер денгизи портидаги
департаменти ҳисобланар эди. Айнан ана шундай танглик натижасида
Франциянинг мустамлакалари бўлган Тунис, Марокаш ва Ҳиндихитойда ҳам
миллий
-
озодлик ҳаракатлари
бошланиб кетди. 1954 йили ҳукуматни бошқарган
радикал партия етакчиси П.Мендес
-
Франс Женевада Ҳиндихитойдаги уруш
ҳаракатларини
тўхтатиш тўғрисида келишувни имзолади ҳамда Тунис ва
Марокашга автономия бериш бўйича музокараларни бошлади. 1954 йил июлда
П.Мендес
-
Франс ҳукумати Туниснинг “ички автономияси”ни эълон қилди, аммо
Марокашга мустақиллик беришдан бош тортди.
Ички тараққиётнинг ва ташқи сиёсатнинг шу каби мураккаб муаммолари
мамлакатда беқарор сиёсий вазиятни вужудга келтирди, ҳукуматнинг тез
алмашинувига олиб келди (10 йилда 14 та ҳукумат алмашди). Ҳукумат
беқарорлиги парламент тизимининг обрўсини туширди. Франциянинг АҚШга
қарамлиги, унинг халқаро обрўсининг тушиб кетганлиги, тўхтовсиз давом
этаётган
мустамлака
урушлари
аҳолининг
кенг
қатлами,
жумладан,
буржуазиянинг ҳам бир қисми томонидан қаттиқ танқидга учради.
1956 йилги сайловлардан сўнг ҳукуматни бошқарган Ги Молле даврида
ҳукуматининг
ҳалқ олдидаги обрўси кескин тушиб кетди. Аҳолининг Жазоирдаги
урушга қарши норозилик намойишлари кундан кунга кучайиб борди.
1956 йилнинг баҳоридан бошлаб матбуотда Жазоир муаммосини де Голлдан
бошқа ҳеч ким ҳал қилишга қодир эмаслиги ҳақидаги фикрлар тез
-
тез кўзга
ташланадиган бўлиб қолди. Ўша пайтларда де Голлнинг қабулига кўплаб юқори
мартабали, нуфузли, машҳур кишилар, давлат арбоблари кела бошлади.
Генерал де Голль аста
-
секин умид рамзига айланиб бораётган бир пайтда Ги
Моллнинг омадсиз ҳукумати мамлакатни жар ёқасига келтириб қўйди. Бу собиқ
инглиз тили ўқитувчиси –
қўрқоқ, иззатталаб ва заиф одам ҳокимиятга
келганидан сўнг ақл бовар қилмайдиган қалтис ишларга қўл урди. Ги Молле
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
97
яширин тарзда Исроил бош вазири Бен
-
Гурион ва Буюк Британия бош вазири
Иден билан тил бириктириб, 30 октябрь куни улар билан бирга Мисрга қуролли
ҳужум бошлади. Бу Франция тарихидаги энг қисқа ва энг шармандали уруш бўлди.
Француз қўшинлари инглизлар билан
бирга 5 ноябрь куни Порт
-
Саидга келиб
тушди. 6 ноябрда эса босқинчилар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатганликларини
эълон қилди. БМТнинг қоралаши, СССРнинг қатъий огоҳлантириши, жаҳон
жамоатчилигининг ғазаби ва Вашингтоннинг бу тажовузларни қўллашдан воз
кечганлиги яшин
тезлигидаги
мисли кўрилмаган мағлубиятга олиб келди
[13].
Ги Молле истефога чиқди. Аввал радикал Моррис Буржес, кейин эса унинг
партиядоши Феликс Гайяр
ҳукуматни
бошқарди. Аммо 1958 йил 15 апрелда Гайяр
ҳукумати ҳам истеъфога чиқди. Ҳукумат инқирози авж олди. 1958 йил 13 май куни
Франция Миллий мажлиси МПР партияси вакили Пьер Пфлимленни ҳукумат раиси
этиб сайлади. Аммо бу ҳукумат ҳам ультра ўнг кучларнинг “Жазоир Францияники”
номли шиорини қўллаб
-
қувватлади. Ҳукумат инқирози давом этди.
Шундай шароитда 1958 йил 15 май куни генерал Шарль де Голль “жамият
ваколатларини ўз қўлига олишга тайёр” эканлигини билдирди. Айтиш керакки,
генерал Шарль де Голль бундан ўн икки йил муқаддам 1946 йил 16 июнда
Франциянинг кичик бир шаҳри Байёда Франциянинг бўлғуси давлат тизими
қандай
бўлиши керак деган саволга ўзининг дастурий муносабатини билдирган
эди. Унинг фикрича, республика президенти энг катта ваколатга эга бўлиши,
министрларни ва ҳатто Министрлар кенгашини ўзи тайинлаши, Миллий
мажлисни тарқатиб юбориши, қуролли кучларни ўз назорати остига олиши, ташқи
сиёсатни ўзи юритиши каби ваколатларнинг ўз қўлида бўлиши лозимлигини
таъкидлаган эди. Президент сайлови, –
деган эди де Голль, –
парламент томонидан
эмас, балки кенгайтирилган сайловчилар коллегияси томонидан амалга
оширилиши лозим. Шарль де Голлнинг бу дастурий нутқи ўша 1946 йили
Франциянинг ички ва ташқи аҳволи ниҳоятда мураккаблигини, ички қарама
-
қаршиликларнинг мавжудлиги, мустамлака масалалари ва энг муҳими
ҳокимиятнинг
бўлиниши
принципига
асосланишини
назарда
тутган
эди
[14].
Бироқ вазият бошқача тус олиб, Шарль де Голль 12 йил давомида сиёсатга
аралашмай яшади. Кейинги воқеалар де Голлнинг қайтадан маъсулиятни ўз
зиммасига олишини тақозо этди. Шундай қилиб Шарль де Голль ўзининг Байёдаги
нутқида мамлакатни бир киши бошқариши, у ҳам бўлса президент бўлиб, жуда
кенг ваколатларга эга бўлиши кераклигини таъкидлаган
эди.
Яна бир муҳим ҳодиса, у ҳам бўлса Жазоир уруши бўлиб, у 1954 йилдан то
1962 йилгача давом этди. Франция IV Республикасидаги мавжуд парламент
тизими бу муаммони ечишга ожиз эканлигини тўлалигича кўрсатди. Режим очиқ
инқироз даврига кириб келди. Сиёсий ҳолатнинг кескинлашуви аллақачон сўниб
бораётган голлчилар ҳаракатини фаоллаштириб юборди
[15].
1958 йил 5 февралда Франция ҳарбий авиацияси Туниснинг Сикет Сиди
-
Юсеф қишлоғини бомбардимон қилди. Қишлоқ Жазоир чегараси яқинида
жойлашган эди. Француз қўмондонлигининг фикрича, бу қишлоқда Жазоир
ватанпарварлари яширинган эди. Бомба ва пулемёт ўқлари оқибатида мутлақо
гуноҳсиз 75 нафар тунислик аҳоли, жумладан, 21 нафар ёш болалар ҳалок бўлди.
Қишлоқда
ҳеч қанақа жазоирлик йўқ эди.
Бу ваҳшиёна жиноят бутун дунёни
ларзага келтирди. Тунис Франция билан дипломатик алоқаларни узди ва БМТга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
98
ариза билан мурожаат қилди. Де Голлнинг “голчилар” деб аталаётган
тарафдорлари бу янги инқироздан дарҳол фойдаланиб қолишга уриндилар.
Голлчиларнинг раҳбарларидан бири Мишель Дебрэ ўзининг “Курье де ла колер”
номли газетасида Гайяр ҳукуматига қарши мақолалар эълон қилди
[16].
1958 йил бошларида голлчилар Жазоирда ташвиқот учун қулай вазият
вужудга келди, деб ҳисоблади. Улар Иккинчи жаҳон уруши давридан бери де Голль
армияда жуда катта ҳурматга сазовар эканлигини яхши эслашарди. Бунинг устига
у “кучли ҳокимият” тарафдори бўлиб, Жазоирдаги француз армияси
қўмондонлиги
фикрига кўра, “Жазоир муаммосини” ҳал қилиш учун айнан шу
хислат етишмаётган эди.
Шундан сўнг 1958 йил 13 майда Жазоир ҳарбийларининг давлат
тўнтаришини амалга оширишга уриниши содир бўлиб, унинг иштирокчилари
бўлган ҳарбийлар генерал Шарль де Голлнинг ҳокимиятга келишини талаб қилиб
чиқдилар. 1958 йилги май инқирози Жазоирдаги миллий
-
озодлик қўзғолонини
ҳам авж олдириб юборди.
Пфлимлен ҳукумати инқирозни бартараф этиш учун на Жазоирда ва на
Корсикада биронр
-
бир қатъий чора кўрмади. Вазият ҳокимиятни тўлалигича де
Голлга беришни тақозо этмоқда эди. Ҳатто
социалистлар раҳбари Ги Молле ҳам де
Голлга ҳокимиятни эгаллашни тавсия этди.
1958 йил 27 май куни кечқурун унинг таклифига биноан Пфелимлен де Голль
билан учрашди. У Жазоир ва Корсикада исёнларни бостиришни де Голлдан ўтиниб
сўради. Пфелимлен шундан сўнг барча партияларнинг етакчилари иштирокида
ҳукумат раисининг номзоди муҳокама қилинишини айтди. Генерал де Голль эса
ҳокимиятни
тўлалигича унинг қўлига берилишини талаб қилди. Шу тариқа
томонларнинг келишмаганлиги сабабли бу учрашув ҳеч қандай натижа бермади.
28 май куни Пфлимлен истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини республика
президентига топширди. Шу куни ФКП даъватига кўра Парижда республика
тақдири учун хавотирда бўлган ва унинг қулашига йўл
қўймаслик
учун
интилаётган сўл кучларнинг қудратли намойиши бўлиб ўтди.
Бироқ бу акцияда барча сўл кучлар иштирок этмади. Социалистик партиянинг
Ги Молле бошчилигидаги кўплаб фаоллари коммунистлар билан бирга ҳаракат
қилишдан
кўра де Голлнинг ҳокимиятга келишини афзал кўрди
[17].
29 майга ўтар кечаси Франция президенти Рене Коти топшириғига биноан
парламентнинг ҳар иккала палатаси раислари Андре Лё Трокёр ва Гастон
Моннервил генерал де Голль билан янги ҳукумат тузиш шартлари бўйича мулоқат
олиб борди. Де Голль ўзи учун фавқулодда ваколатлар ва 1946 йилги
конституцияни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган ҳолдагина
ҳукуматни
бошқаришга розилигини билдирди.
1958 йил 30 май куни Коммунистик партиядан ташқари барча партиялар де
Голлни қўллаб, у раҳбарлик қиладиган ҳокимият таркибига киришларини
билдирдилар. Тўртинчи республика тақдири ҳал бўлган эди. Шундай қилиб,
Франция Жазоир масаласини ҳал қилиш вақтида учраган жамиятнинг жиддий
силкинишини ва давлат машинасининг ўзгаришини Европанинг бирорта давлати
бошдан кечирмаган эди. Жазоир масаласи Ш. де Голлни –
Бешинчи республика
асосчиси ва голлизм давлат доктринаси асосий
қоидаларининг
мантиқий якуни
бўлган унинг конституцияси яратувчисини ҳокимият чўққисига олиб чиқди
[18].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
99
1958 йил 1 июнь, якшанба куни генерал де Голль 1946 йилнинг январидан
буён биринчи марта Бурбон саройининг мажлислар залига ташриф буюрди.
Депутатлардан 329 киши унга хайрихоҳ, 224 киши –
қарши. Коммунистлардан
ташқари социалистларнинг ярми, де Голлни энг қобилиятли сиёсий арбоблардан
бири деб ҳисоблаган Мендес Франс бошчилигидаги сўл радикаллар қарши овоз
бердилар
[19].
1958 йил 2–
3
июнь кунлари Миллий мажлис депутатларининг кўпчилиги
Шарль де Голль таклиф қилган қонун лойиҳасини қўллаб
-
қувватладилар. Унга
кўра Жазоир масаласида махсус вакиллар тайинланади, конституцияни қайта
кўриб чиқиш учун янги тартиб жорий этилади ва ҳукуматга фавқулодда
ваколатлар берилади. Шундан сўнг ҳар иккала палата тарқатиб юборилди ва
Тўртинчи Республика қулади.
Голлчилар узоқ курашдан сўнг 1958 йилги май воқеалари натижасида
генерал де Голлни ҳокимиятга қайтаришга муваффақ бўлдилар. Улар учун энг
мураккаб
вазият ортда қолди. Дельбекнинг сўзларига кўра, “голлчилар охир
-
оқибатда ўзларининг уйларига эга бўлдилар. Зотан, улар узоқ вақт давомида
ҳалокат
ёқасига келиб қолган эдилар. Шу билан уларнинг ҳаётида
янги босқич
бошланди. Энди куч йиғиш ва олға қадам ташлаш вақти етиб келди”
[20].
Хулоса қилиб айтганда, IV Республика ҳалокати бир неча омилларнинг
оқибати бўлди. Генерал Шарль де Голль IV Республика институтларини
“беқарорлик манбаи”, деб ҳисоблаган бўлса, сўл кучлар, айниқса коммунистлар
“бу республикани энг демократик республика” деб
аташган эди. Аммо тарихнинг
ҳукми одил ва қатъий бўлади. Гап шундаки, IV Республика нисбатан беқарор ва
ҳукуматлари
тез
-
тез алмашиши билан ажралиб туради. 12 йил ичида Миллий
мажлисга уч марта
сайловлар бўлиб ўтди: 1946 йил 10 ноябрь, 1951 йил 17 июнь
ва 1956 йил 2 январь. Биринчи ва иккинчи Миллий мажлислар 4,5 йилдан фаолият
кўрсатган бўлса, учинчи Миллий мажлис 2,5 йил фаолият
олиб борди.
IV Республика сиёсий тизимнинг яна бир ўзига хос томони шунда эдики,
сайловларда пропорцианал усул қўлланилган бўлиб, унда битта партиянинг якка
ҳукмрон бўлиш имконияти йўқ эди. Ҳар учала Миллий мажлис таркибида сўл
кучлар етакчилик қилди ва ўнг кучлар ҳокимият учун курашда сўллар иттифоқига
жиддий рақиб бўлди. Мамлакатдаги ижтимоий
-
иқтисодий аҳволнинг ёмонлиги ва
ғоявий ташвиқот натижасида сўл кучлар, айниқса коммунистларнинг халқ
орасидаги нуфузи пасайиб борди. Бу омиллар оқибатда IV Республиканинг
қулашига
олиб келди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Эргашев Ш. Жаҳон тарихи: (Энг янги давр. 1918–1945 йиллар. III қ.):
ўқув қўлланма. –
Т.: “O‘zbekiston” НМИУ, 2018. –
Б. 111.
2.
Ergashev Sh. Uch buyuk fransuz.
–
Toshkent, “O‘zbekiston” NMIU, 2016. –
B. 121.
3.
Винсент Буле. 1944 год и “восстановление республиканской законности”:
восстановление суверенитета, наследие правительства Виши и III Республики /
Журнал российских и восточноевропейских исторических исследований. № 1 (6)
2015.
–
С. 117.
4.
Арзаканян
М.Ц., Ревякин
А.В., Уваров
П.Ю. История Франции. –
М.: “Дрофа”,
2005.
–
С. 581–
582.
5.
Арзаканян М.Ц., Ревякин А.В., Уваров П.Ю. История Франции. –
М.: “Дрофа”,
2005.
–
С. 589.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
100
6.
Голль
Ш. де. Военные мемуары. Спасение. 1944–
1946.
–
М.: АСТ, Астрель,
Транзиткнига, 2004. –
С. 242.
7.
Молчанов
Н.Н. Генерал де Голль. –
М., 1980. –
С. 280–
281.
8.
Арзаканян
М.Ц. Политическая история Франции. –
М.: Высшая школа, 2003. –
С. 100–
101.
9.
Арзаканян
М.Ц., Ревякин
А.В., Уваров
П.Ю. История Франции. –
М.: “Дрофа”,
2005.
–
С. 589.
10.
Эргашев
Ш. Жаҳон тарихи (Энг янги давр. IV қисм. 1945–2017 йиллар). –
Т.: “O‘zbekiston” НМИУ, 2019. –
Б. 160–
161.
11.
Chevallier
J.J. Histoire des institutions et des régimes politiques de la France de
1789 à 1958, Paris: Colin, 2001 (9e éd.). Р. 64.
12.
Эргашев Ш. Жаҳон тарихи (Энг янги давр. IV қсим. 1945–2017 йиллар). –
Т.: “O‘zbekiston” НМИУ, 2019. –
Б. 161–
163.
13.
Ergashev Sh. Uch buyuk fransuz.
–
Toshkent, “O`zbekiston” NMIU, 2016.
B. 125
–
126.
14.
История Франции в трех томах. Т. 3. М., 1973. –
С. 313.
15.
Арзаканян
М.Ц. Политическая история Франции. –
М.: Высшая школа,
2003.
–
С. 129.
16.
Ergashev Sh. Uch buyuk fransuz.
–
Toshkent, “O`zbekiston” NMIU, 2016. –
B. 128
–
129.
17.
Арзаканян
М.Ц. Политическая история Франции. –
М.: Высшая школа,
2003.
–
С. 134–
135.
18.
Кашкина
Е.В. Алжирский вопрос в политической идеологии и практике
голлизма (1954–1962 гг.). Автореферат на соискании ученой степени кандидата
исторических наук. –
Воронеж, 2007. –
С. 3.
19.
Ergashev Sh. Uch buyuk fransuz.
–
Toshkent, “O‘zbekiston” NMIU, 2016. –
B. 127.
20.
Арзаканян
М.Ц. Голлисти и крущение Четвертой Республики –
М., 1983, –
С. 191
.
