Введение личных и общественных отношений в взглядах Абу Райхана Беруни

Аннотация

В статье раскрыты взгляды выдающего учёного Средней Азии, мыслителя Абу Рейхана Беруни. Также рассмотрены взгляды мыслителя во взаимоотношения личности и общества, семьи и брака, имеющего немаловажное важное значение в нравственном воспитании.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Выпуск:
CC BY f
528-533
40

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Норматова , Д. . (2022). Введение личных и общественных отношений в взглядах Абу Райхана Беруни. Общество и инновации, 3(4/S), 528–533. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp528-533
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрыты взгляды выдающего учёного Средней Азии, мыслителя Абу Рейхана Беруни. Также рассмотрены взгляды мыслителя во взаимоотношения личности и общества, семьи и брака, имеющего немаловажное важное значение в нравственном воспитании.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Introduction of personal and public relations in
Abu Rayhan Beruni

s views

Дилдор НОРМАТОВА

Ferghana

state university

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form

28 March 2022

Accepted 20 April 2022

Available online

15 May 2022

The article describes the views of the great Central Asian

scholar, thinker Abu Rayhan Beruni on the individual and

society. Beruni

s views on the relationship between the

individual and society also reveal the importance of family and

marriage, the relationship of family members.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp528-533

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

personality,

society,

humanity,

social development,
intellect,

need,

socio-spiritual environment,
justice,

morality,

prosperity,

religious tolerance,

ideology,

idea.

Абу Райҳон Беруний қарашларида шахс ва жамият
муносабатларининг ёритилиши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

шахс,

жамият,

инсонпарварлик,

ижтимоий тараққиёт,

ақл,

эҳтиёж,

ижтимоий

-

маънавий

муҳит,

адолат,

ахлоқ,

равнақ,

Мақолада Марказий Осиёнинг йирик олими, мутафак

-

кир Абу Райҳон Берунийнинг шахс ва жамият ҳақидаги

қарашлари ёритиб берилган. Шунингдек, Берунийнинг

шахс ва жамият муносабатларига оид қарашларида оила ва

никоҳ, оила аъзоларининг муносабатлари ҳақидаги ғоя

-

лари ҳам муҳим ахлоқий

-

тарбиявий аҳамият касб этиши

очиб берилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

529

диний бағрикенглик,

мафкура,

ғоя

.

Введение личных и общественных отношений в

взглядах Абу Райхана Беруни

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

человек,

общество,

человечество,

общественное развитие,

интеллект,

потребность,

социально

-

духовная среда,

справедливость,

нравственность,

благополучие,

веротерпимость,

идеология,

идея.

В статье раскрыты взгляды выдающего учёного

Средней Азии, мыслителя Абу Рейхана Беруни. Также

рассмотрены взгляды мыслителя во взаимоотношения

личности и общества, семьи и брака, имеющего

немаловажное

важное

значение

в

нравственном

воспитании.

Шахс ва жамият муносабатлари масаласида Қадимги юнон ҳамда Форобий

каби марказий осиёлик файласуфларнинг қарашларини давом эттирган ва янги

ғоялар билан бойитган мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний (973–

1048)дир. Гарчи Беруний Форобий каби жамият ва ижтимоий воқеларга оид бир

тизимга солинган мукаммал таълимот яратмаган бўлса ҳам, буюк олим сифатида

ҳамма замонлар учун ўта муҳим масала бўлган –

жамият, инсоннинг ижтимоий

ҳаёти, инсон бахти каби масалаларда ўз фикр

-

мулоҳазаларини айтиб ўтган. Бу

табиий ҳол эди. Зеро, Берунийнинг барча илмий қарашлари, ижтимоий фаолиятга

йўналтирувчи ҳамда белгиловчи омил бўлиб, унинг инсонпарварлиги, ижтимоий

тараққиётни таъмин этишга қаратилган интилишлари, эзгу орзу

-

умидлари шу

аснодадир. Берунийнинг ҳам шахс ва жамият муносабатлари масаласига оид

қарашлари

асосида жамиятнинг вужудга келишида инсонларнинг ўзаро ёрдамга

муҳтожлиги ғояси ётади. Лекин Беруний табиатшунос олим сифатида одам

-

ларнинг жамиятга уюшишига яна бир сабаб, яъни уларнинг бир ўзларининг ташқи

куч ва офатларга қарши курашда ожизлигини кўрсатади. Беруний инсоннинг

жисмоний имкониятлари, ҳаёт учун аёвсиз курашга қандай мослашганлигини

таҳлил қилар экан, инсон ўз

-

ўзича индивид (шахс) сифатида кучсизлигини,

ҳайвонлар

каби кучли, аёвсиз курашга мосланмаганлигини таъкидлайди. Унингча,

инсон “ҳайвонларнинг энг кичигига ҳам қарши тура олмайди,

чунки у куч

жиҳатидан улардан заиф ва ҳимоя ҳамда ҳужум учун улар эга бўлган воситаларга

эга эмас” [1].

Беруний фикрича, инсоннинг ҳайвондан кучли жиҳати –

унга ақл неъмати

инъом қилинганидандир: “Агар ҳайвонларга сезгилар ов қилиш ҳамда ўзларини

ҳимоя

қилиш учун берилган бўлса ҳам, инсон зоти унга ақл кучи инъом

қилинганлиги билан ҳамма ҳайвонлардан устундир” [2]. Беруний фикрича, инсон

жамоалари уларнинг шунчаки “жамоа бўлиб яшашига интилишлари” туфайли

эмас, балки инсонларнинг “ўзаро ёрдам”га, “ўзаро фойда”га, “хавфсизлик”ни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

530

таъминлашга бўлган эҳтиёжлари туфайли юзага келгандир: “Эҳтиёжлар шунчалик

хилма

-

хилки, инсон бир ўзи уларни қондира олмайди, бунинг учун бир ёрдамчи

кифоя ҳам қилмайди. Эҳтиёжлар турлича ва жуда кўп ва фақат бир қанча

одамларнинг жамоасигина уларни қондириши мумкин. Шу туфайли одамлар

шаҳарлар бунёд қилишга муҳтождирлар” [3].

“Геодезия” асарида ушбу фикрни тўлдириб шундай ёзади: “Инсон эҳтиёж

-

ларининг кўплиги ва ўзини тийиш имкониятларининг озлиги ва душманларининг

кўплиги туфайли ўзаро бир

-

бирларини қувватлаш, ҳам ўзини, ҳам бошқаларни

таъминлайдиган ишларни бажариш учун ўз зотдошлари билан жамиятга

уюшишга мажбур бўлган” [4]. Демак, одамлар бир

-

бирларига дўст ва биродар

бўлиш учун ўзлари ва ўзгалар учун зарур бўлган нарсаларни яратишда, ҳар қандай

офатлардан сақланиш мақсадида жамиятга бирлашган эканлар, уларнинг

муносабатлари ҳам шу тамойилларга таяниши керак.

Беруний фикрича, одамлар ўз ҳолатлари, эҳтиёжларини англаган ва

тасаввур қилган сари катта кўламда бошқа одамлар билан ҳамжамиятда яшаш

зарурлигини тушуна бошлайдилар. Шундай қилиб, ихтиёрий ҳолда ҳамжамиятга

уюша бошлайдилар. Қандайдир ихтиёрий шартнома вужудга келади. Беруний

инсон жамоаларининг вужудга келишини одамларнинг ихтиёрий келишувининг

натижаси ҳисоблаган ҳолда, буни одамларнинг “ихтиёрий бўйсуниши” деб ҳам

ҳисоблайди [5] Чунки, унингча, акс ҳолда ҳар бир одам ҳокимликка интилган

бўларди. Бу эса жамиятдаги тартибнинг, барқарорликнинг бузилишига олиб

келарди. Шунинг учун давлатни бошқариш одамларнинг “ихтиёрий бўйсунишини

тақозо қилади”. Албатта, Беруний ихтиёрий бўйсуниш деганда бир гуруҳ

одамларнинг иккинчи бир гуруҳ одамлар устидан зўравонлиги, адолатсизлиги ва

зулм қилишга ҳақли эканликларини таъкидламайди. “Ихтиёрий бўйсуниш”дан

мақсад жамиятдаги турли табақалар, гуруҳлар, умуман, жамият фуқароларининг

ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда, келишувда фаолият кўрсатишларини ва бу билан

одамлар ўртасидаги низо

-

жанжаллар, бебошликлар тугатилиб, жамиятда

ижтимоий барқарорлик вужудга келишини таъкидлайди.

Берунийнинг шахс ва жамият муносабатлари масаласидаги қарашларининг

катта ижтимоий

-

маънавий аҳамияти яна шундаки, унинг фикрича, одамларнинг

шунчаки жамоага уюшишлари ва биргаликда ҳаёт кечиришлари уларнинг эҳтиёж

-

ларининг қондирилиши учун кифоя эмас. Улар ўз эҳтиёжларини қондиришлари

учун биргаликда меҳнат қилишлари керак. Шуниси муҳимки, Беруний фикрича,

ақлнинг ўзи бу инсонларга берилган пассив неъматдир. Ёлғиз ақлнинг ўзи

инсоннинг жамиятдаги олий даражали мақомини тўла

-

тўкис амалга ошира

олмайди. Инсон ўз ақли ёрдамида ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ меҳнат

қилгандагина жамият олдидаги ўз бурчи ва вазифасини амалга ошира олади:

“Хоҳиш

-

истак, меҳнат туфайли фазилат ва олийжанобликка эришиш бирон

-

бир

қимматли

нарсани (буни ҳам меҳнат деб тушуниш мумкин) сарфлаш билан

эгалланади” [6] Демак, жамият барқарорлиги ва равнақини таъминлашда шахс ва

жамият, турли табақалар ва гуруҳлар муносабатларини уйғунлаштиришда энг

асосий ва муҳим омил –

жамиятдаги барча фуқароларнинг ижтимоий

-

фойдали

меҳнат билан шуғулланишидир. Мутафаккирнинг ушбу ғоялари

ҳозирги давримиз

учун ҳам катта маънавий

-

тарбиявий аҳамиятга эга.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

531

Берунийнинг шахс ва жамият муносабатларига оид қарашларида оила ва

никоҳ, оила аъзоларининг муносабатлари ҳақидаги ғоялари ҳам муҳим ахлоқий

-

тарбиявий аҳамият касб этади.

Беруний оилани жамиятнинг бирламчи бўғини, асоси деб ҳисоблайди. Ҳар бир

инсоннинг ўзига турдош ва ўхшаш жонзотга интилиши ўз уруғини (ўзидан насл
қолдиришга) давом эттириш эҳтиёжини туғдиради. Инстинктив интилиш асосида
оила вужудга келади. Оила эса никоҳ асосида мустаҳкамланади. Беруний никоҳсиз
ҳаёт инсон табиатига зид бўлиб, инсонни энг тубан ахлоқий таназзулга олиб
келувчи бир ҳолатдир, деб ҳисоблайди: “Халқлардан бирон миллат ҳам никоҳдан
ҳоли

эмасдир. Никоҳ ақлан хунук бўлган сифат –

урғочисини қизғаниш ва талашиш

каби

(ёмон аҳволларга) йўлиқишдан сақлайди; ҳайвонларнинг бир

-

бирига қарши

қўзғатадиган сабабларни кесиб, ҳалокатга тушувдан қутқаради. Кимки
ҳайвонларнинг

жуфтланганини ва ҳар бир ҳайвон ўз урғочисини қўриқлаб, бошқа

ҳайвонларни йўлатмаслигини ва ундан бегона ҳайвонлар ҳам умид узишини ўйласа,
ақл

-

идроксиз ҳайвонлардан тубан даражада қолишидан ор қилиб, зинодан

сақланади ва никоҳни жуда ҳам лозим топади. Инсонларнинг тартибсиз (никоҳсиз)
яшашлари ҳайвонлар ҳолатидан ҳам тубан бўлган шармандали ҳолдир”

[7].

Беруний фикрича, оила шунчаки жуфт

-

жуфт ҳолда яшаш бўлмай, балки

ақлга эга бўлган, ўз ҳолатини тушунишга қодир бўлган моҳиятларнинг бирла

-

шувидан вужудга келган бирликдир. Шундай экан, оила аъзолари ўртасидаги
муносабат ҳам ана шу ҳолатга асосланиши керак.

Умуман, Берунийнинг шахс ва жамият, жамиятдаги турли табақа ва

гуруҳлар, оила, барча инсонлар ўртасидаги муносабатлар масаласидаги қараш

-

ларининг бош тамойили инсоний мурувват, яхшиликка интилишдир: “Яхшиликка
интилиш мурувватлиликнинг, олийжанобликнинг ўсгани сари кучаяверади ва
яхшилик жамики одамларга яхшилик қилишдан иборатдир. Қўл калталик
қилганда, яхши ният билан, имкон йўл берганда эса бевосита амалий, хайрли иш
билан яхшилик қилмоқ лозим”

; [8]

“Мақтовга сазовор ҳолат

-

ҳаракатларнинг

минтақаси

мурувватдир, мурувватлилик ғилдирагининг ўқи эса софлик ва

саранжомлик, сафолликдир”

[9]. Айтиш жоизки, Берунийнинг ушбу фикрлари

катта маънавий

-

ахлоқий, тарбиявий аҳамиятга эга бўлиш билан бирга, келгуси

мутафаккир ва шоирларнинг ижодларидаги ахлоқий қарашларига ҳам катта
таъсир кўрсатди. Бунинг исботи сифатида Берунийнинг юқоридаги фикри билан
Бобурнинг қуйидаги байтидаги фикрлар ўртасидаги ўхшашликни кўрсатиш
мумкин.

Бори элга яхшилик қилгилки, бундан яхши йўқ,

Ким дегайлар: “Даҳраро қолди фалондин яхшилик”

.

Берунийнинг турли ирқ, миллат ва диний эътиқодга мансуб кишилар

ўртасидаги муносабатлар масаласида диний бағрикенглик ҳис

-

туйғулари билан

йўғрилган ғояларига келсак, улар динлараро ҳурмат

-

эҳтиром ва ишонч, халқ

-

лараро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик, мамлакатлараро тинчлик

-

тотувлик ришта

-

ларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи улкан мафкуравий ва ғоявий аҳамиятга
ҳам

эгадирлар.

Аввало, Берунийнинг ислом динидан бошқа динларга эътиқод қилувчи

халқларга нисбатан катта ҳурмат

-

эҳтиром намунасини ифодаловчи бир маълу

-

мотни келтириб ўтмоқчимиз:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

532

Беруний насроний (христиан) динидаги несторианлар мазҳабида илк ўрта

асрларда одат бўлиб қолган ғайриахлоқий бир хатти

-

ҳаракатни қоралаган ҳолда,

умуман, насроний динидаги қавмларнинг мақтовга сазовор ҳаёт тарзларига эга
эканликларини таъкидлайди: “Биз Аллоҳдан дўст ёки душман бўлишидан қатъи
назар, бирон кимсани ҳақорат қилишдан сақлашни сўраймиз. Шу жумладан, ҳаёт
тарзлари камтарлик, ҳақгўйлик ва барчага нисбатан меҳр

-

мурувват ҳислари билан

йўғрилган насронийларни ҳам ҳақорат қилишдан сақлашни сўрймиз”

[10].

Ҳақиқатан

ҳам, бу диний бағрикенглик, бошқа динларга эътиқод қилувчи

-

ларга нисбатан улкан ҳурмат

-

эҳтиромли муносабатда бўлиш ва шунга даъват

этишнинг юксак намунасидир. Берунийнинг фикрича, одамлар жисмоний

-

ирқий

жиҳатдан

ҳар хилдирлар, бу табиий. Лекин бир халқни бошқа халқдан афзал

кўриш ва улар ўртасида нифоқ, ихтилоф яратишга уриниш инсонни ҳақорат

-

лашдир, табиатга ва ҳақиқатга зиддир. Масалан, бир халқни иккинчи бир халқдан
устун қўйиш тарафдори бўлган бир “тарихчи”

ҳақида ғазаб билан шундай ёзади:

“Унинг (юқорида) айтиб ўтилган китобидаги гапи у билан эронликлар орасида
душманлик ва гиналар борлигидан далолат беради. Чунки у “араблар эронлик

-

лардан афзал”

дейиш билан қаноатланмай, ҳатто уларни энг хор, энг паст, энг

тушкун миллат, кофир ва ислом душмани деб, Худо “Тавба”

сурасида саҳройи

арабларни ёмон тавсиф этганидан ҳам баттарроқ ёмонлаган ва уларга турли
қабиҳликларни

нисбат берган. Агар у эронликлардан афзал қилиб кўрсатган

миллати (халқининг) аввалини (тарихини) озгина фикрлаб эслаганда эди, бу икки
халқ ҳақида чегарадан ўтиб гапирганларининг аксарида, албатта, ўзини

-

ўзи

ёлғончи қилган бўларди”

[11]. Беруний “Ҳиндистон”

асарида ўз миллатидан бошқа

ҳамма халқларга паст назар билан қаровчи бир гуруҳ ҳақида ҳам шундай ғазаб ва
нафрат билан ёзади: “Аҳмоқлик бедаво бир касалликдир. Уларнинг эътиқодича,
дунёда ўз ерларидан бошқа ер йўқ, ўз элатларидан бошқа халқ йўқ, ўз подшоҳ

-

ларидан бошқа подшоҳ йўқ, ўзларидагидан бошқа илм йўқ ва динларидан бошқа
дин йўқ. Улар ўзлариники билан тутиб, билимсиз қоладилар”

[12].

Берунийнинг турли миллат, элат ва диний эътиқодга мансуб халқлар

ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш борасидаги ушбу ғоя ва даъватлари
бир томондан ҳозирги давримиз учун ҳам катта мафкуравий ва ғоявий аҳамиятга

эга бўлса, иккинчи томондан маълум тарихий ҳақиқатга асосланганлиги билан ҳам
эътиборга лойиқ.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Беруни. Собрание сведений для познания драгоценностей. (Минералогия),

Изд

-

во АНССР, 1963. –

С.

9.

2.

Беруни. Минералогия, 1963. –

С.

9.

3.

Беруни. Собрание сведений для познания драгоценностей. (Минерология),

Изд

-

во. АНССР, 1963. –

С.

9.

4.

Беруни. Определение границ мест для

уточнение растояния между

населенными пунктами. (Геодезия), Т.

III.

Т.

, 1966.

С.

83.

5.

Беруний. Минералогия. 1963. –

Б.

27.

6.

Беруний Минералогия. 1963. –

Б.

9.

7.

Беруний. Танланган асарлар. Ҳиндистон

. II-

том. –

Т.: “Фан”, 1965. –

Б.

409.

8.

Беруний. Минералогия, 1963. –

Б.

11.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

533

9.

Бурхониддин Марғиноний. Ҳидоя, I

-

жилд, Никоҳ китоби: Т.: Адолат, 2002. –

Б.

20.

10.

Беруни. Избран. произв. Изд

-

во Фан, Том VI. Т.1979. –

С.

140.

11.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. Том I. “Фан”, Т.: 1968. –

Б.

283.

12.

Беруни. Индия. “Фан”, Том II.

Т.: 1963. –

С.

67

68.

Библиографические ссылки

Беруни. Собрание сведений для познания драгоценностей. (Минералогия), Изд-во АНССР, 1963. – С.9.

Беруни. Минералогия, 1963. - С.9.

Беруни. Собрание сведений для познания драгоценностей. (Минерология), Изд-во. АНССР, 1963. – С.9.

Беруни. Определение границ мест для уточнение растояния между населенными пунктами. (Геодезия), Т.III. Т.1966. – С.83.

Беруний. Минералогия. 1963. – Б.27.

Беруний Минералогия. 1963. – Б.9.

Беруний. Танланган асарлар. Ҳиндистон II-том. - Т.: “Фан”, 1965. – Б.409.

Беруний. Минералогия, 1963. – Б.11.

Бурхониддин Марғиноний. Ҳидоя, I-жилд, Никоҳ китоби: Т.: Адолат, 2002. –. Б.20.

Беруни. Избран. произв. Изд-во Фан, Том VI. Т.1979. – С.140.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. Том I. “Фан”, Т.: 1968. – Б.283.

Беруни. Индия. “Фан”, Том II.-Т.: 1963. – С.67-68.