Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Thomas Jefferson's views on the state and law
Yulduz RAKHMATOVA
Academy of Sciences Institute of State and Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2024
Received in revised form
15 May 2024
Accepted 25 May 2024
Available online
15 June 2024
The article highlights Thomas Jefferson's contribution to the
American independence movement in the 18th century and his
role in the formation of the state. Key aspects of his biography,
political and legal views, as well as his authorship of the
Declaration of Independence are examined. Its influence on the
development of the legal system and social processes in the
country is analyzed, emphasizing its significance for American
national identity and legal tradition.
2181-
1415/© 2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss5/S-pp135-143
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (
https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru
Keywords:
United States of America,
Constitution,
colonialism,
human rights,
natural law,
federal government,
federalist document.
Томас Жeффeрсоннинг давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги
қарашлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Америка Қўшма
Штатлари,
Конституция
,
мустамлакачилик,
шахс ҳуқуқлари,
табиий ҳуқуқ,
федерал ҳукумат,
федералистик ҳужжат
.
Томас Жефферсон Америка Қўшма Штатлар тарихида,
айниқса ХВИИИ асрда америка халқининг мустақиллик
ҳаракатлари авж олган паллада тарих саҳнасига чиқади ва
давлат ташкил этиш жараёнида муҳим роль ўйнайди. У
мамлакатнинг мустақиллик декларацияси муаллифи ва
давлатнинг ҳуқуқ тизимни шакллантиришда беқиёс ўрни
бор. Мақолда унинг ҳаёт йўли, давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги
қарашлари, шунингдек, миллатни шакллантиришдаги
беқиёс роли ҳақида гап боради
.
1
Doctoral student, Academy of Sciences Institute of State and Law.
E-mail: yulduzrahmatovarustamovna@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
136
Взгляды Томаса Джефферсона на государство и право
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Соединенные Штаты
Америки,
Конституция
,
колониализм,
права человека,
естественное право,
федеральное
правительство,
федералистский документ
.
В статье освещается вклад Томаса Джефферсона в
движение за независимость США в XVIII веке и его роль в
формировании
государства.
Рассмотрены
ключевые
аспекты его биографии, политические и правовые взгляды,
а также его авторство Декларации независимости.
Анализируется его влияние на развитие правовой системы
и общественные процессы в стране, подчеркивая его
значимость для американской национальной идентичности
и правовой традиции
.
XVIII
аср иккинчи яримида Буюк Британиянинг Америка қитъасидаги
мустамлака ҳудудларида мустақиллик ҳаракатлари авж ола бошлади.
Қитъадаги
13 та провинция бирлашган ҳолда, дастлаб Англия ҳукуматининг
солиқларни асоссиз оширишига қарши норозилик билдирган бўлса,
кейинчалик бу қаршиликлар тарихда Америка Инқилоби деб номланган
мустақиллик ҳаракатларига айланиб кетди. Бу бошланган норозиликлар
1776 йилнинг ёзида қитъада янги давлат –
Америка Қўшма Штатларининг
ташкил топиши билан якунланди. Ушбу тузилган янги давлат
,
Америка
халқи
илғор вакилларининг
кучли иродаси ва саъй ҳаракати натижасида
ташкил топди. Қўшма Штатларнинг ташкил топишида ва янги давлатнинг
ҳуқуқ
тизимини шакллантиришда муҳим ўрин тутган шахслардан бири,
Мустақиллик Деклорациясининг муаллифи –
Томас Жефферсондир. Ушбу
мақолада унинг давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги қарашлари ҳамда мамлакат
ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида гап боради.
Томас Жефферсон
1743 йилнинг 2 апрелида Виржинияда, қулдор
оилада туғилган. У ўз даврининг энг яхши таълим муассасаларида таҳсил
олган. Тиришқоқлиги ва билимга бўлган чанқоқлиги сабабли скрипка
чалишдан тортиб
,
архитектурагача янги билимларни ўрганган. Жефферсон
ҳуқуқшунослик оламига 24 ёшида кириб келган бўлиб, у
устози Жорж
Уайтдан ҳуқуқшунослик билимларини олгандан сўнг
,
1767 йилдан бошлаб
адвокат сифатида фаолият юрита бошлайди ва тез орада шаҳарда машҳур
адвокат сифатида танилади
[1].
Жефферсон адвокатлик билан
шуғулланганда
судда
турли хил ишларни кўришда иштирок этган. Хусусан, у
шуғулланган ишларнинг катта қисми ерга оид низолар эди. Кейинчалик У
президентлик даврида фуқароларда кўп келишмовчиликларга сабаб
бўладиган примогенитура (лотинча примогенитус «тўнғич» мерос тамойили
бўлиб, унда барча мулк ва унвонлар оиладаги тўнғич ўғлига ўтади)[2]
.
Яъни
,
оилада ер ва мол мулкнинг тўнғич фарзандга қолиши анъанасини бекор
қилади. Бу унинг мамлакатда феодализмни тугатишга қўшган ҳиссаларидан
бири эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
137
Томас Жефферсон қитъадаги ижтимоий ҳаёт тобора қийинлашиб
борган, норозиликлар авж олган паллада, ўз сиёсий фаолиятини бошлайди. У
дастлаб мустамлака қонун чиқарувчи органи ҳисобланган Виржиния
бургессес уйида сўнг Виржиния қўмитасида фаолият юритади. Кейинчалик
Қитъа Конгрессларида ўзининг юксак ватанпарварлик туйғуси ва чуқур
фалсафий қарашлари билан мамлакатдаги етакчи мутаффакирлардан
бирига
айланади.
Американинг
ташкил
топиши
даврида
жамият
ҳаёти
учунэнг
муҳим
бўлган
масалалада
бири
бу
инсон
ҳуқуқаларин
и
тан
олиш
ва
амалда
таъминлаш
бўлиб
ҳисобланган
.
Худди
шу
сабабли
Тома
с
Жефферсон
фаолияти
ва
ҳуқиқуй
қарашларида
инсон
ҳуқуқлари
ғояси
муҳ
им
аҳамият
касб
этган
.
Малумки
,
Американинг инсон ҳуқуқлари концепцияси машҳур инглиз
файласуфи Жон Локк ғоялари тасирида шаклланган. Унинг табиий ҳуқуқлар,
ижтимоий шартнома ва шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳукуматнинг
роли ҳақидаги ғоялари Америка қитъасид муҳокама қилинган.
Томас
Жефферсон ҳам айнан шу ғоялар таъсирида улғайган. Локк асарлари
унинг
тафаккурини шакллантиришда катта рол ўйнаган. Унинг инсон
ҳуқуқлари ҳақидаги қарашлари асарлари ва у ишлаб чиққан қонун
ҳужжатларида
ҳам намоён бўлади. Жефферсоннинг инсон ҳуқуқлари
тўғрисидаги энг машҳур баёноти Мустақиллик Декларациясида мавжуд
бўлиб, у ерда барча одамларга маълум ажралмас ҳуқуқлар берилганлигини
таъкидлайди. Хусусан Декларациядаги «Биз бу ҳақиқатларни ўз
-
ўзидан
равшан деб биламиз, барча одамлар тенг яратилган, улар Яратгувчи
томонидан маълум ажралмас ҳуқуқлар билан таъминланган, улар орасида
Ҳаёт, Озодлик ва Бахтга интилиш ҳам бор», «....ушбу ҳуқуқларни таъминлаш
учун одамлар ўртасида ҳукуматлар ўрнатилади ва улар ўзларининг адолатли
ваколатларини бошқариладиганларнинг розилигидан оладилар» ҳамда
«Ҳар қандай бошқарув шакли бу мақсадларга путур этказса, уни ўзгартириш
ёки бекор қилиш ва янги ҳукуматни ўрнатиш халқнинг ҳуқуқидир»,[3] деган
жумлалари энг машхурларидандир.
Бундан ташқари, у ўзининг, «Виржиния штати тўғрисида қайдлар»
асарида Виржиния табиий ресурслари, жамияти ва ҳукуматининг турли
жиҳатлари ҳақида кенг шарҳ беради. Мазкур асар маърифатпарварлик
ғоялари ва эркинлик, тенглик ва қулликка
бўлган мураккаб
муносабатларини акс эттирувчи инсон ҳуқуқлари ҳақидаги қарашларини
ҳам ифодалаган.
Унда,
табиий ҳуқуқ ва тенглик тамойилларини яна бир бор
тасдиқлайди. Асардаги ушбу жумла орқали унинг табиий ҳуқуқлар
ҳақидаги
қарашларини англаш мумкин. «Ҳукуматнинг қонуний ваколатлари
фақат бошқаларга зарар етказадиган ҳаракатларга тааллуқлидир. Лекин
қўшним
йигирмата худо бор ёки худо йўқ дейиш менга ҳеч қандай зарар
келтирмайди. Бу менинг чўнтагимни йиртмайди ва оёғимни синдирмайди»
[4].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
138
Жефферсоннинг асарлари ва сиёсий фалсафаси эркинлик ва тенглик
учун кўплаб ҳаракатларни илҳомлантирган бўлсада, унинг шахсий хатти
-
ҳаракатлари
ва қарашлари, хусусан, қуллик ва ирқга нисбатан жиддий
қарама
-
қаршиликларни акс эттиради. Масалан, асарнинг энг муҳим ва
тортишувларга сабаб бўладиган жиҳатларидан бири унинг қуллик ҳақидаги
мунозарасидир. Жефферсон қулликни танқид қилади, қуллик табиий
ҳуқуқларнинг
бузилиши ва жамиятга зарар етказишини ва ахлоқий ва
ижтимоий муаммолар келтириб чиқаришини таъкидлайди. Қулликни
танқид қилишига қарамай, Жефферсон ўзининг ирқий қарашларини ҳам
очиб беради. У озод қилинган қулларни Америка жамиятига интеграция
қилишнинг
мақсадга мувофиқлигига шубҳа билдиради ва улар оқ танлилар
билан тинч
-
тотув яшай олмайди, деган фикрда бўлган.
Томас Жефферсоннинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги асарлари унинг
шахсий эркинлик, тенглик ва демократик бошқарув тамойилларига
содиқлигини таъкидлайди. Унинг шахсий хатти
-
ҳаракатлари ва қарашлари,
хусусан, қулликка оид қарама
-
қаршиликларни очиб берсада, унинг фалсафий
ҳиссалари
инсон ҳуқуқлари ва демократик ғоялар ривожига доимий таъсир
кўрсатди. Жефферсоннинг мероси ғоявий идеаллар ва
шахсий
камчиликларнинг мураккаб аралашмасидир, аммо унинг инсон ҳуқуқларини
ифодалаши бутун дунё бўйлаб эркинлик ва адолат учун ҳаракатларни
илҳомлантиришда давом этмоқда.
Томас Жефферсоннинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги асарлари унинг
шахсий эркинлик, тенглик ва демократик бошқарув тамойилларига
содиқлигини таъкидлайди. Унинг шахсий хатти
-
ҳаракатлари ва қарашлари,
хусусан, қулликка оид қарама
-
қаршиликларни очиб берсада, унинг фалсафий
ғоялари
инсон ҳуқуқлари ва демократик ғоялар ривожига доимий таъсир
кўрсатди. Жефферсоннинг мероси ғоявий идеаллар ва
шахсий
камчиликларнинг мураккаб аралашмасидир, аммо унинг инсон ҳуқуқларини
ифодалаши бутун дунё бўйлаб эркинлик ва адолат учун ҳаракатларни
илҳомлантиришда давом этмоқда.
Томас Жефферсон инсонга берилган ажралмас ҳуқуқлардан бирир
сифатида эътиқод эркинлигини ҳам эътироф этган. У диний эркинликнинг
кучли тарафдори бўлган ва Америка сиёсий ва ижтимоий ҳаётида бу
тамойилнинг ўрнатилишида муҳим роль ўйнаган. Унинг диний эркинлик
ҳақидаги
қарашларига маърифатпарварлик тафаккури ва черков ва
давлатни ажратишга бўлган эътиқоди таъсир кўрсатган.
Жефферсон ҳукумат диний ишларга аралашмаслиги, ҳамда черков ва
давлат ўртасида аниқ бўлиниш бўлиши керак деб ҳисобларди. У бу
бўлинишни «ажралиш девори» деб атаган. Жефферсоннинг фикрича, диний
эътиқодлар шахсий виждон масаласи бўлиб ҳукумат томонидан
мажбурланмаслиги лозим бўлган. Ҳар бир шахс ўз диний эътиқодларига
аралашиш ва мажбурлашсиз эргашишда эркин бўлиши керак. Жефферсон
давлат лавозимларида ишга кириш учун бўладиган диний имтихонларга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
139
кескин қаршилик билдирди. Бундай талаблар эркин ва демократик жамият
тамойилларига мос келмайди, инсоннинг диний эътиқоди уларнинг жамоат
ишларида хизмат қилиш ҳуқуқини белгиламаслиги керак, деб таъкидлаган.
У ўзининг бу ғояларини амалга оширишда бир қанча ишарни бажарди.
Улардан бири ва диний
эркинликка қўшган энг катта ҳиссаси
«Виржиниядаги Дин эркинлиги тўғрисидаги статут»ни ишлаб чиқишидир.
1777 йилда ишлаб чиқилган ва 1786 йилда кучга кирган ушбу статут
Виржиния штатидаги Англия черковини йўқ қилди ва барча динларга
мансуб одамларга дин эркинлигини кафолатлади. Низомнинг асосий
қисмларига
қуйидагилар киради:
«Ҳеч ким бирон бир диний ибодатни тез
-
тез бажаришга ёки бирор бир
динни
қўллаб
-
қувватлашга
мажбурланмайди,
чекланмайди,
ҳақоратланмайди, шунингдек, диний қарашлари ёки эътиқоди туфайли
бошқа зарар кўрмайди
[5]
»
Шунингдек, низомда диний эътиқодлар инсоннинг фуқаролик
қобилиятига
таъсир қилмаслиги кераклиги таъкидланган: «Ҳамма одамлар
диний масалаларда ўз фикрини эътироф этиш ва далиллар билан ҳимоя
қилишда
эркин бўлиши керак ва бу ҳеч қандай ҳолатда уларнинг фуқаролик
қобилиятини камайтирмайди, кенгайтирмайди ёки таъсир қилмайди».
Жефферсоннинг диний эркинлик ҳақидаги ғоялари Америка Қўшма
Штатлари Конституциясига динни ўрнатишни тақиқловчи ва унинг эркин
амалга оширилишини кафолатлайдиган Биринчи тузатиш лойиҳасини
ишлаб чиқишга катта таъсир кўрсатди. Жефферсон Конституция
лойиҳасини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этмаган бўлсада, унинг
таъмойиллари ва Виржиния статути каби олдинги ишлари, ишлаб
чиқувчиларнинг диний эркинликка бўлган ёндашувини шакллантиришга
ёрдам берди.
Давлат ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш, давлатнинг моҳияти
,
шакли, фуқаролар ва олий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро
муносабати масаласи Жефферсоннинг давлат ва ҳуқуқий қарашларида
назарий ўрин тутади. Янги ташки этилган давлат –
Америка Қўма
штатларининг мамурий тузилиши
,
бошқарув шакли
,
ҳокимиятларнинг
тақсимланиниши
,
федерал
ва
штатлар
ҳокимиятларининг
ўзаро
муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш лозим эди. Шу сабабдан,
бирин
-
кетин бўлиб ўтган қитъа конгрессларидан кейин мутафаккирлар
олдида янги тузиладиган ҳукуматнинг маъмурий бўлиниши ва бошқарув
шакли масаласи турарди. Табиийки, бу масала юзасидан маърифатпарварлар
ўртасида турли хил қарашлар мавжуд бўлган. Томас Жефферсоннинг
ҳуқуқий фалсафаси аввало, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлганлиги
сабабли ўз
-
ўзидан у чекланган ваколатларга эга бўлган ҳукуматни ёқлаб
чиққан. Унинг фикрича, давлат ҳокимияти зулмнинг олдини олиши ва
шахсий эркинликларни ҳимоя қилиш учун чекланиши, марказлашган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
140
ҳукуматдан эҳтиёт бўлиш ва ҳукумат инсонларнинг шахсий ҳаётига
аралашиши керак эмас[
6].
Умуман
олганда,
Жефферсоннинг
сиёсий
қарашларида
республикачилик ғояси
устивор аҳамият касб этган.
Инсонларнинг шахсий
ҳуқуқларни ҳимоя қилгани, чекланган ҳукумат тарафдори бўлгани ва халқ
суверенитети муҳимлигини таъкидлагани бу унинг республика ғоялари
тарафдори
бўлганини
англатади.
Унинг
бу
ғоялари
Америка
демократиясининг ривожланишига ва илк республика тузилишига таъсир
кўрсатган. Давлат шахслар ҳаётида чекланган ролга эга бўлиши, шахслар
ўзини ўзи бошқариш эркинлигини сақлаб қолиши, давлат инсонларнинг
шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиши
ва ҳеч қандай ҳукумат уни тортиб
ололмаслигини
,
таъкидлайди.
У ташкил этиладиган ҳукумат бошқариладиганлар розилигига
асосланиши лозимлиги тўғрисидаги ғояни ёқлаб чиқади. Унинг фикрича, бу
ҳукуматнинг ҳаддан ташқари кучли бўлишига тўсқинлик қилади ва
ҳукуматнинг халқ олдида жавобгар бўлишини таъминлайди. Марказий
ҳукумат кўпроқ ваколатларга эга бўлиши, шу билан бирга қудратли
давлатнинг потенциал хавф
-
хатарлари бўлиши мумкин. Жеймс Мадисонга
йўллаган мактубида у шундай деб ёзганди: «Сизга хоҳлаган ҳамма нарсани
берадиган даражада катта ҳукумат сизда бор ҳамма нарсани олишга қодир»
[7].
Кучли марказлашган ҳукумат Жефферсоннинг ҳам фалсафий
қарашларига ҳам сиёсий тушунчаларига тўғри келмасди. Шу сабабдан у
штатларга кенг ваколатлар бериладиган ҳукуматни ёқлаган. Унинг
фикрича, кучли марказлашган ҳокимиятга қарши мувозанат сифатида
алоҳида штатларнинг ҳуқуқлари ва суверенитети сақланиши, штатлар
ўзларини бошқариш учун муҳим автономияга эга бўлиши, федерал
ҳукуматни суверен давлатлар ўртасидаги келишув сифатида бўлиши лозим.
Томас Жефферсоннинг давлатнинг маъмурий жиҳатдан бўлиниши ва
ҳуқуқий томондан ваколатларнинг тақсимланиши бўйича бир қанча қатъий
қарашлари мавжуд эди: марказлаштирилмаган ҳукумат ғоясини ҳимоя
қилди. Жефферсоннинг фикрича, энг самарали ҳукумат халққа энг яқин
бўлиб, ўз фуқароларининг ўзига хос эҳтиёжлари ва имтиёзларини ҳал қила
оладиган маҳаллий бошқарув органидир[
8].
Жефферсон штатларда кенг
ҳуқуқий ваколатлар сақланиб қолиш тамойилини қатъий қўллаб
-
қувватлади, бу имконият, аввало, шахсий эркинликларни ҳимоя қилиш учун
зарур деб билди. Унинг фикрича, штатлар Конституцияга киритилмаган ва
федерал ҳукуматга берилмаган барча ваколатларни сақлаб қолишлари
керак. Ушбу ғоя Томас Жефферсон Жеймс Медисон билан ҳаммуаллифликда
Кентукки ва Виржиния резолюцияларида (1798
-
1799) мустаҳкамланган
.
Ушбу резолюцияларга кўра, штатлар конституцияга зид деб ҳисоблаган
марказий ҳукумат қонунларни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар.
Штатларда сиёсий эркинлик бўлгани каби иқтисодий эркинлик бўлиши
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
141
кераклигини ёқлаган. У иқтисодий жиҳатдан ўзини
-
ўзи таъминловчи ва
сиёсий жиҳатдан мустақил бўлган маҳаллий бошқарувга эга бўлган федерал
ҳукуматни тарғиб қилган.
Аммо, бу ғояларни рўёбга чиқариш, штатлар ҳуқуқларини сақлаган
ҳолда шахс эркинлигини ҳимоя қилиш осон амалга ошмасди. Чунки
мамлакатда кучли марказлашган ҳокимиятини ёқлайдиган иккинчи сиёсий
оқим мавжуд эди. Томас Жефферсон ўз сиёсий қарашларини амалга
оширишда иккинчи гуруҳ маърифатпарварлар –
Федералистлар партияси
билан кучли баҳслар ва сиёсий курашишга тўғри келди. Федералистлар
томонидан тарғиб этилаётган кучли федерал ҳукуматни қоралайди. Унинг
фикрича, кучли марказлашган ҳукумат штатлар ва уларнинг фуқаролари
эркинликларини бузиши мумкин. Александр Ҳамилтон томонидан илгари
сурилган миллий банк ташкил этиш таклифи федерал ҳокимиятни ҳаддан
ташқари ошириб юбориш ва штатларнинг иқтисодий автономиясига таҳдид
,
деб ҳисоблаган
[9].
У Конституция федерал ҳукуматга бундай институтни
яратиш ваколатини бермаганлиги ва молиявий
ҳокимиятни штатлар ва
халқлар ҳисобидан бир неча киши қўлида тўплаши мумкинмаслигини
таъкидлайди
.
Томас Жефферсоннинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги асарлари унинг
шахсий эркинлик, тенглик ва демократик бошқарув тамойилларига
содиқлигини таъкидлайди. Унинг шахсий хатти
-
ҳаракатлари ва қарашлари,
хусусан, қулликка оид қарама
-
қаршиликларни очиб берсада, унинг фалсафий
ғоялари инсон ҳуқуқлари ва демократик ғоялар ривожига доимий таъсир
кўрсатди. Жефферсоннинг мероси ғоявий идеаллар ва
шахсий
камчиликларнинг мураккаб аралашмасидир, аммо унинг инсон ҳуқуқларини
ифодалаши бутун дунё бўйлаб эркинлик ва адолат учун ҳаракатларни
илҳомлантиришда давом этмоқда.
Томас Жефферсон ўз амалий фаолиятида қабул қилинган Конституция
ва қонунларга аниқ ва қатъий риоя этиш тарафдори бўлган. Лекин,
мамлакат манфаати ва конституцияга амал қилиш масаласи тўқнаш
келганда, у мамлакат манфаатига устиворлик берган. Бу ҳолат, АҚШ
томонидан Луизиана штатининг сотиб олиниши масаласида яққол намоён
бўлади. Малумки, 1803
йилда Луизианани сотиб олиш орқали мамлакат
ҳудудини ғарбга томон кенгайтиришни давом эттириш масаласи
кўтарилган. Конституцияда эса федерал ҳукуматга янги ҳудудни эгаллаш
ҳуқуқи берилмаган. 1803 йилда Жефферсонга Францияга қарашли Луизиана
ҳудудини сотиб олиш таклифи берилади. Бу пайтда Томас Жефферсон
мамлакат президентлигига сайланган эди. Жефферсон Конституция янги
ерларни сотиб олишга рухсат бермаганидан хавотирда эди. Жефферсон
дастлаб сотиб олишга рухсат бериш учун конституцияга ўзгартириш
киритишни таклиф қилишни кўриб чиқди. У тузатиш лойиҳасини ишлаб
чиқди, лекин охир
-
оқибат, бу сотиб олишни кечиктириши ва, эҳтимол,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
142
битимни хавф остига қўйиши мумкинлигидан қўрқиб, келишувни давом
эттиришга қарор қилди.[1
0]
Жефферсон бу конституцияга зид эканлигига қарама, Луизианани
сотиб олишни АҚШ учун стратегик ва иқтисодий фойдасини тан олди. У
шартномани ратификация қилиш учун Сенатга тақдим этди. Луизиана
хариди Жефферсоннинг қатъий конституциявийликка бўлган мафкуравий
содиқлиги ва самарали раҳбарликнинг амалий талаблари ўртасидаги
зиддиятга мисол бўлади. Унинг конституциявийликни таъминлашга бўлган
ҳаракатларига қарамай, сотиб олишни давом эттириш ҳақидаги қарори,
миллий ўсиш ва фаровонлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда сиёсий
тамойилларга риоя қилишнинг мураккаблигини таъкидлайди.
Умуман олганда, Томас Жефферсон штатлар эркинлиги борасида
чекланган федерал ҳукумат, кучли маҳаллий бошқарув ва штатлар
ҳуқуқларини сақлаш орқали шахс эркинликларини ҳимоя қилишни ёқлаб
чиқади. Унинг фалсафаси штат ва федерал ҳокимият ўртасидаги
мувозанатни шакллантириб, Америка сиёсий манзарасига доимий таъсир
кўрсатди.
Хулоса қилиб айтганда, Жефферсоннинг ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари
шахс эркинлиги, чекланган ҳукумат ва демократик бошқарув тамойиллари
билан суғорилган. Қонун табиий ҳуқуқларни ҳимоя қилиши, адолатни
таъминлаши ва фуқароларнинг эркинликларини ҳимоя қилиши керак.
Инсонларнинг табиий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шахс эркинлигини
ҳуқуқий томондан таъминлаш фаолиятининг бош мезони ҳисобланган
Жефферсонинг ўз фаолияти давомида қилган барча ишлари янги
тузилган давлатнинг демократик давлат сифатида шаклланишига катта
туртки бўлди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
J.B. Lippincott. “The life of Thomas Jefferson” Philadelphia 1871.
https://books.google.co.uz/books?hl=ru&lr=&id=5h5CAAAAIAAJ&oi=fnd&pg=PR1&dq=l
ife+of+thomas+jefferson&ots=vaf-
Yssxdk&sig=5poCCRdbFdOj2vu0SbTzat19N4c&redir_esc=y#v=onepage&q=life%20of%2
0thomas%20jefferson&f=false
2.
https://pl.wikipedia.org/wiki/Primogenitura
3.
Т. Jefferson “Declaration of
Independence
” London. “Verso Books” 2019 y. B. 32. URL:
https://books.google.co.uz/books?id=EWy4DwAAQBAJ&printsec=frontcover&hl=ru#v=onepa
ge&q&f=false
4.
Т. Jefferson “Notes on the state of Virginia” Boston. 1832 y. B. 164. URL:
https://tile.loc.gov/storage-services/service/gdc/lhbcb/04902/04902.pdf
5.
D.Malone "Jefferson and the Rights of Man" nashryot “University of Notre
Dame” 1952 y.
6.
Т. Jefferson “Notes on the state of Virginia” Boston. 1832 y. B. 170. URL:
https://tile.loc.gov/storage-services/service/gdc/lhbcb/04902/04902.pdf
7.
J. Medison. “
Federalist papers
” №51 “Libery Fond” nashryoti 2001 y. B. 124.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2024) / ISSN 2181-1415
143
8.
K. Lehman. “Thomas Jefferson, American Humanist” Virjiniya. “University Press
of
Virginia”
nashryoti
1985
y.
B.
5.
URL:
https://books.google.co.uz/books?hl=ru&lr=&id=g4KTtUsECasC&oi=fnd&pg=PR5&dq=a
rticle+about+Thomas+Jefferson&ots=N67iwKulJv&sig=s0o6JbZeS2ZxAUvZV1bN0Db6V4
Q&redir_esc=y#v=onepage&q=article%20about%20Thomas%20Jefferson&f=false
9.
A.
Koch "Jefferson and Madison: The Great Collaboration" nashryot “ Oxford
University Press” 1964 y.
10.
J. Meacham "Thomas Jefferson: The Art of Power" Nuy-york. 2012 y.
