Совершенствование правовой основы деятельности партийных структур в местных представительных органах

Аннотация

Данная статья посвящена совершенствованию правовой основы участия политических партий в деятельности местных представительных органов. В статье теоретически рассмотрены основные задачи партийных структур в местных представительных органах, основные направления их деятельности. Также в статье анализируется передовой опыт зарубежных стран и подходы ученых-правоведов к участию политических партий в деятельности представительных органов государственной власти.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Выпуск:
  • Профессор, заведующий кафедрой конституционного права, Ташкентский государственный юридический университет
CC BY f
251-260
36

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Беков , И. . (2024). Совершенствование правовой основы деятельности партийных структур в местных представительных органах. Общество и инновации, 5(1), 251–260. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp251-260
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена совершенствованию правовой основы участия политических партий в деятельности местных представительных органов. В статье теоретически рассмотрены основные задачи партийных структур в местных представительных органах, основные направления их деятельности. Также в статье анализируется передовой опыт зарубежных стран и подходы ученых-правоведов к участию политических партий в деятельности представительных органов государственной власти.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Improving the legal basis for the activities of party
structures in local representative bodies

Ikhtiyor BEKOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2023

Received in revised form

15 December 2023
Accepted 20 January 2024

Available online

25 February 2024

This article is devoted to improving the legal basis for the

participation of political parties in the activities of local

representative bodies. The article theoretically examines the

main tasks of party structures in local representative bodies

and the main directions of their activities. The article also
analyzes the best practices of foreign countries and the

approaches of legal scholars to the participation of political

parties in the activities of representative bodies of government.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp251-260

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

political party,

local council,

people’s power,

powers of local council,

executive power.

Маҳаллий

вакиллик

органларидаги

партия

тузилмалари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

сиёсий партия,

маҳаллий кенгаш,

халқ ҳокимиятчилиги,
маҳаллий кенгаш

ваколатлари,

ижро этувчи ҳокимият

.

Мазкур

мақола

сиёсий

партияларнинг

маҳаллий

вакиллик

органлари

фаолиятидаги

иштирокининг

ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштиришга

бағишланган

.

Мақолада

маҳаллий

вакиллик

органларидаги

партия

тузилмалари

асосий

вазифалари

,

улар

фаолиятининг

муҳимйўналишлари

назарий

жиҳатдан

кўриб

чиқилган

.

Шунингдек

,

мақолада

хорижий

мамлакатларнинг

илғор

тажрибаси

ҳамда

ҳуқуқшунос

олимларнинг

давлат

ҳокимияти

вакиллик

органлари

фаолиятида

сиёсий

партиялар

иштирокига

оид

ёндашувлари

таҳлил

қилинган

.

1

Professor, DSc, Head of Department, Tashkent State University of Law. E-mail: ikhtiyorbekov@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

252

Совершенствование правовой основы деятельности
партийных структур в местных представительных
органах

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

политическая партия,

местный кенгаш,
народовластие,
полномочия местного
кенгаша,

исполнительная власть.

Данная статья посвящена совершенствованию правовой

основы участия политических партий в деятельности

местных представительных органов. В статье теоретически

рассмотрены основные задачи партийных структур в

местных

представительных

органах,

основные

направления

их

деятельности.

Также

в

статье

анализируется передовой опыт зарубежных стран и

подходы ученых

-

правоведов к участию политических

партий в деятельности представительных органов

государственной власти.

Мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари, хусусан, давлат ва

жамият қурилишини модернизация қилиш соҳасини ҳам қамраб олган. Зотан бу
жабҳада

амалга

оширилаётган

ислоҳотларнинг

маҳаллий

жойлардаги

натижадорлиги ҳамда самарасини таъминлашда ҳокимиятнинг маҳаллий
вакиллик ва ижроия органларининг ролини ошириш долзарб вазифалардан бири
бўлиб қолмоқда. Шунингдек, тараққиётимизнинг замонавий босқичида давлат
бошқарувининг оқилона ҳамда оптимал механизмларини татбиқ этиш, жойларда
Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган устувор вазифаларни амалга
ошириш, бу борада илм

-

фан ютуқлари ва инновацион технологияларни кенг

жорий қилиш ишларини жадаллаштириш ўта зарурий талаб сифатида кун
тартибига чиқмоқда.

Ушбу

вазиятда,

бир

томондан,

давлат

ҳокимиятининг

барча

имкониятларини ишга солиш, иккинчи томондан, фуқаролик жамияти
тузилмаларининг бор салоҳиятини сафарбар этиш, улардан унумли фойдаланиш
лозим бўлади. Статистик маълумотларга кўра,

2023

йил давомида

маҳаллий

Кенгашлар томонидан

3

минг 337

та

сессия ўтказилиб, уларда жами

32

минг 801

та

масала

муҳокама этилган

ва тегишли

қарорлар

қабул

қилинган.

Бунда сиёсий партиялар, бир жиҳатдан, сиёсий тизимнинг муҳим элементи
сифатида давлат ҳокимияти тузилмалари таркибида фаол ҳаракат қилиш,
иккинчи жиҳатдан эса, фуқаролик жамиятининг асосий субъектларидан бири
сифатида давлат ҳокимияти органларига ва бошқарув тизимига таъсир ўтказиш
имкониятларига эгадир. Шундан келиб чиқиб, партия тузилмаларининг, маҳаллий
кенгашлардаги партия гуруҳларининг фаолиятини янада такомиллаштириш,
унинг замонавий ҳуқуқий механизмлари ва таъсирчан кафолатларини яратиш
масалаларини таҳлил ва тадқиқ этиш ниҳоятда муҳим саналади.

Маҳаллий кенгашларда сиёсий партия тузилмаларини фаолиятининг

ҳуқуқий

асосларини такомиллаштириш масалалари К.

Ахметова, С.

Жакып,

К.

Антипьев, А.

Слобожанина, О.

Бабаджанов, Ф.

Рахман, А.

Сужоку, Т.

Субекти каби

тадқиқотчиларнинг ишларида ўз аксини топган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

253

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, бугунги ислоҳотларнинг дастуруламали

ҳисобланган

“Ўзбекистон –

2030” стратегиясида белгиланган вазифалар,

жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг
“чинакам” овозига айлантириш, улар фаолиятида партия гуруҳларининг ролини
ошириш, айниқса, ижро ҳокимияти фаолияти борасида назорат функцияларини
такомиллаштириш долзарб касб этмоқда.

Шу боис, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида

сиёсий

партиялар

иштирокининг

ташкилий

-

ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш ва бу борадаги қонунчиликни халқаро стандартларга
мослаштириш долзарб аҳамиятга эга.

А.Д.

Бабаджанов мазкур ҳодисага шундай таърифни таклиф этади: Маҳаллий

давлат ҳокимияти вакиллик органларида сиёсий партиялар иштироки деганда
уларнинг партия гуруҳлари орқали мазкур органларда партия ва сайловчилар
манфаатини ифодалаш мақсадида муайян қўмита ёки комиссияларни
шакллантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини вазифасига
тайинлаш ва озод этиш бўйича таклифлар киритиш, ижро ҳокимияти органлари ва
мансабдор шахсларига сўров билан мурожаат қилиш ва уларнинг ҳисоботларини
эшитиш, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар

лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритишга қаратилган
фаолияти тушунилади.

Умуман олганда, ушбу тавсифни ишчи таъриф сифатида қабул қилиш

мумкин. Унда сиёсий партиялар маҳаллий гуруҳларининг қонунчиликда
мустаҳкамланган айрим ваколатлари жамланган, холос.

Бизнинг назаримизда, мазкур таърифни кенгаш ваколатлари доирасидаги

назорат ва жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштироки; маҳаллий
давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар мансабдор
шахсларидан тушунтириш сўраш, маълумотлар олиш ҳуқуқи кабилар ҳисобига
янада бойитиш мумкин.

Тегишли амалиётни ҳамда вазиятни ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки,

давлат

ҳокимиятининг

маҳаллий

вакиллик

органларидаги

партия

тузилмалари(гуруҳлари)нинг фаолияти ҳамда фаоллиги бугунги кун талаблари
даражасида эмас.

Сиёсий партияларнинг кенгашлардаги тузилмаси фаолиятини талаб

даражасида деб бўлмайди. Президентимиз Ш.М.

Мирзиёев 2017 йилдаги ўз

чиқишларида бу оғриқли масалага аниқ фактлар орқали тўхталиб, бутун бошли
вилоят ва туман кенгашлари сессияси кун тартибига партия гуруҳлари ташаббуси
билан

бирорта ҳам масала киритмаганлиги қаттиқ танқид қилинган эди.

Маҳаллий вакиллик органларида депутатлар фаолиятининг самарадорлиги

сессия кун тартибига аҳолини қийнаётган масалаларни киритиш, депутатлик
сўровидан самарали фойдаланиш, кенгаш ва жамоатчилик назоратида фаол
қатнашиш

каби омиллар партия гуруҳлари фаолиятини такомиллаштиришни

тақозо қилади.

Хусусан, депутатлик сўрови институти самарадорлиги ва таъсирчанлигини

ошириш, шунингдек маҳаллий ижро ҳокимиятининг депутатлар олдидаги
масъулиятини кучайтириш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Қонунда

“ҳар бир депутат сўровига жавоб даставвал сўров юборган депутат аъзо


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

254

бўлган тегишли партия гуруҳи мажлисида эшитилиши, партия гуруҳи жавобдан
қониқмаган

тақдирда Кенгаш сессиясида кўриб чиқилиши зарурлигига” оид

нормани белгилаш масаласини кўриб чиқиш вақти келди. Мазкур янгилик партия
гуруҳларининг депутатлар фаолиятини сайлов округлари кесимида фаоллигини
аниқлаш ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш юзасидан партия
гуруҳлари ва халқ ноиби ўртасида ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш имконини
беради.

Партия гуруҳлари томонидан масалалар киритиш динамикаси ўтган

йилларда турлича эканлигни кўришимиз мумкин. Мисол учун кўриб чиқадиган
бўлсак, 2023 йилда “Адолат” СДП депутатлик гуруҳлари томонидан
Қорақалпоғистон

Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман

ва шаҳар Кенгашлари кўриб чиқиш учун доимий комиссияларга

1313

та

(2022 йилнинг ҳисобот даврида 1365 та, ўтган йилга нисбатан 3,9% кам),
сессияларга эса

760

та

масала (2022 йилнинг ҳисобот даврида 723 та, ўтган йилга

нисбатан 5,1% кўп) киритилди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатни демократик янгилаш

жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўрсатилган муаммо ва камчиликлар ҳам
сиёсий партияларнинг давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётига ролини ошириш
масалаларига бевосита тааллуқлидир. Жумладан, давлат органларининг фуқаролик
жамияти тузилмалари билан самарали ва конструктив мулоқот механизмлари,
ҳамкорлиги

йўлга

қўйилмаган;

давлат

ва

жамиятни

янада

жадал

ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш учун самарали
майдонлар яратилмаган; ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш

дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда партиявий гуруҳлар ролининг
пастлиги; ижтимоий шериклик (давлат

-

хусусий шерикчилиги) давлат органлари ва

фуқаролик

жамияти

институтлари

ўртасида

фуқароларнинг

ижтимоий

муаммоларини ҳал қилишга, айниқса ёшларнинг ташаббуслари ва инновацион
ғояларини

қўллаб

-

қувватлашга қаратилган ҳамкорликнинг сермаҳсул механизмига

айлана олмади; партиявий гуруҳларнинг ташаббусларини қўллаб

-

қувватлаш, уларни

ҳаётга

жорий қилишда кўплаб бюрократик талаблар ва ғовларнинг бартараф

этилмаганлиги ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилишига имкон бермаётир;
фуқаролик жамияти институтларининг, жумладан, партия гуруҳларининг
демократик фаолият усуллари ва ўзини

-

ўзи бошқариш принципи асосидаги

ҳаракатлари

эркин амалга ошишига ижро ҳокимияти органлари томонидан

қўлланилаётган идоралараро мулоқот таомиллари имкон бермаяпти.

Маҳаллий кенгашлар партия гуруҳлари фаолиятининг ташкилий

-

ҳуқуқий

асосларини такомиллаштириш мақсадида ўтказилган ўрганишлар мавжуд
қуйидаги

камчиликлар намоён бўлди:

сиёсий партияларнинг туманлар даражасидаги тузилмаларини тузишнинг

аниқ мезонлари белгиланмаган.;

туман

партия

ташкилотлари

фаолиятининг

самарадорлигини

баҳолашнинг аниқ механизмлари (мезонлари) ишлаб чиқилмаган;

маҳаллий партиявий гуруҳлар ўз электорати билан мулоқотда ижтимоий

тармоқлардан ва мессенджерлардан умуман фойдаланмайдилар. Бу соҳани
рақамлаштириш чора

-

тадбирларига ҳали

-

ҳануз эътибор қаратилмаяпти.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

255

Ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам юқоридаги камчиликларни

тасдиқламоқда. Жумладан, “Сиз партия гуруҳларининг туман (шаҳар) ҳаётига
таъсирини қандай баҳолайсиз? Улар ўз электорати манфаатларини қанчалик ифода
эта оляпти?” –

деган саволларга респондентларнинг жавоблари қуйидагича

тақсимланган: –

партия гуруҳларининг ҳудудлар ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётига

таъсирини “ижобий баҳолайман” –

4,6 фоиз; сиёсий партияларнинг роли ва иштироки

(таъсири) “талаб даражасида эмас” –

74,7 фоиз маҳаллий партия гуруҳларини

сайловчилар манфаатини ифодалашда ва “туман (шаҳар) ҳаётига таъсирини ошириш
зарур” –

20,7 фоиз. Ушбу рақамларни ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ.

Маҳаллий

вакиллик

органлари

таркибидаги

партия

гуруҳлари

фаолиятининг самарадорлигини ошириш хусусида гап борганда, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида
тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги ПФ–

5515-

сонли

Фармонига эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, ушбу
фармонда бу соҳада бир қанча муаммолар мавжудлиги жумладан, Маҳаллий
кенгашлар томонидан назорат институтидан етарлича фойдаланилмаётганлиги,
шунингдек, Кенгашлар фаолиятини ташкил этиш механизмлари бугунги кун
талабларига жавоб бермаслиги таъкидланган.

Фикримизча, жамоатчилик назорати механизмлари тизимида маҳаллий

ҳокимият

вакиллик органлари таркибидаги депутатлик партия гуруҳлари муҳим

ўрин тутиши мумкин ва лозим. Маҳаллий даражада партиявий тузилмаларнинг
жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги улкан салоҳияти, афсуски,
ҳанузгача

ишга солинмаган, фойдаланилмаётган “резерв” сифатида қолиб

келмоқда.

Тадқиқотчи А.Д.

Бабаджановнинг таъкидича, бугунги замон устуворликлари

фуқароларимизнинг сиёсий етуклиги ва ижтимоий фаоллигининг тобора ортиб
бориши сиёсий ислоҳотларни шунга монанд тарзда янги босқичда давом
эттиришни, бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришни ва фуқаролик
жамиятининг муҳим шарти сифатида сиёсий партиялар томонидан амалга
ошириладиган жамоатчилик назоратини кучайтиришни талаб қилмоқда”.

Фикримизча, мазкур мақсадларга маҳаллий халқ депутатлари кенгашларини

рақамлаштирмасдан эришиб бўлмайди. “E

-

kengash” электрон платформаси орқали

депутатлар томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва улар ҳақидаги
маълумотларни Интернет тармоғида жойлаштириш имконияти яратилади.
Шунингдек, платформа орқали депутатлар ўз сайловчилар билан доимий
мулоқотда бўлишлари учун боғлаш имкониятини берадиган мобил илова ҳам
порталга интеграция қилиш мақсадга мувофиқ.

Айни вақтда маҳаллий вакиллик органларидаги партия гуруҳлари

томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан ҳуқуқий
механизмларини яратиш ва янада такомиллаштириш мақсадида “Маҳаллий
давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли
нормаларни киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, 2007 йил 11 апрелдаги “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада

демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий

партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий Қонунининг 7

-

моддасида “назорат қилиш вазифалари


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

256

самарадорлигини ошириш мақсадида халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент

шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими

лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш

ташаббуси ҳуқуқи берилган (айнан шу мазмундаги норма Ўзбекистон

Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунининг 14

1

-

моддасида

ҳам мустаҳкамланган). Бундай ташаббус етакчи партия гуруҳлари томонидан

қўллаб

-

қувватланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти бу

ташаббуснинг халқ депутатлари Кенгашидаги муҳокамасини тайинлайди ва

муҳокама натижаларига мувофиқ қарор қабул қилади.

Таассуфки, маҳаллий Кенгашлар таркибидаги партия гуруҳлари учун ижроия

ҳокимияти

фаолияти устидан назорат ўрнатиш имконини тақдим этувчи ушбу

конституциявий норма қарийб ўн етти йил мобайнида бирон марта ҳам амалиётда

қўлланилмади. Бунинг сабаби, бир томондан, тегишли партия гуруҳларининг

лоқайдлиги, ташаббуссизлиги бўлса, иккинчи томондан, мазкур конституциявий

ҳуқуқдан

фойдаланишнинг зарур қонунчилик тартиби ва механизмлари

шакллантирилмаганлигидадир. Эндиликда уни амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий

механизмларини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва ундан самарали фойдаланиш учун

талаб этиладиган шарт

-

шароитларни яратиш лозим.

Маҳаллий давлат вакиллик органларининг депутатлари, шу жумладан

улардаги партия гуруҳларининг аъзолари зиммаларидаги улкан масъулиятни ҳис

этиб, тўлақонли ва самарали ишлашларига эришиш учун уларни бюджет

ҳисобидан

молиялаштириладиган доимий асосда фаолият юритишни йўлга қўйиш

муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда маҳаллий

кенгашлар депутатларининг бир қисмини доимий равишда ишлашини йўлга

қўйиш

ва улар бюджетдан маош олиши тўғрисидаги қоидани қонунга киритиш

лозим. Бунда ҳар бир партия гуруҳи вакилининг камида бир нафардан аъзоси

кафолатланган ҳуқуққа эга бўлиши назарда тутилиши лозим.

Ўтказилган ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг 32,8 фоизи –

маҳаллий кенгашлардаги депутатлар доимий асосда ишлашлари лозим деб;

37,3 фоизи –

уларнинг бир қисми доимий асосда ишлаши лозим деб; 18,3 фоизи –

уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш муҳим, деб муносабат

билдирганлар. Кўриниб турибдики, билдирилган фикрларнинг салкам 90 фоизи

депутатлар фаолиятини доимий асосга қўйилиши фойдасига бўлмоқда.

Юқоридаги муаммонинг мантиқий давоми бўлмиш яна бир масалага

эътиборингизни қаратмоқчимиз. Маълумки, амалдаги қонунчиликка кўра, маҳаллий

вакиллик органларининг депутатлари асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда

фаолият юритади. Сиёсий партиялар тўғрисидаги қонуннинг 14

3

-

моддасини

“Маҳаллий Кенгаш депутатининг ёрдамчиси” деб номлаш ҳамда халқ депутатлари

вилоят, туман, шаҳар кенгаши депутатларига жамоатчилик асосида ўз

ёрдамчиларига эга бўлиш ҳуқуқини бериш лозим. Ушбу жамоатчилик асосида

фаолият юритувчи ёрдамчилар депутатнинг оғирини енгил қилиб, сайловчилар ва

депутатлар ўртасида муносабатнинг яқинлашувига кўмакчи вазифасини бажаради.

Маҳаллий вакиллик органларида жамоатчилик асосида “депутат ёрдамчиси”

институти аллақачон (Россия, Украина) хорижий мамлакатларда амалиётда

қўлланиб

келинмоқда. Ҳатто жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “депутат

ёрдамчилари”ни тайёрловчи махсус лойиҳа ва курслар ҳам ташкил этилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

257

Маҳаллий вакиллик органлари, яъни халқ депутатлари кенгашлари

томонидан вилоят, туман ва шаҳарларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш

бўйича дастурларини тайёрлашда, шунингдек кенгашларнинг қарорлари
лойиҳаларини тайёрлашда депутатлар ва партия гуруҳларининг фаоллигини
таъминлашга йўналтирилган қонунчилик даражасидаги чора

-

тадбирларни

тизимли амалга ошириш бугуннинг долзарб талабидир. Шу боис бундай
дастурларни ва лойиҳаларни тайёрлашда жойлардаги партия гуруҳлари
томонидан билдириладиган таклифларни ҳисобга олиниши мажбурийлиги
(шартлиги) тўғрисидаги қоидаларни, ҳамда уларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги
борасидаги ташаббускорлиги ва иштирокини таъминлашни назарда тутувчи
нормаларни қонунчиликда аниқ мустаҳкамлаб қўйилиши зарур, деб ҳисоблаймиз.
Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, халқ депутатлари кенгашлари ҳузурида тегишли
партия гуруҳлари ҳуқуқ ижодкорлиги ташаббуси ҳуқуқи институти ўзининг
қонуний

ифодасига эга бўлиши лозим. Ана шундай ҳуқуқий механизмларнинг

амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлиши сиёсий партияларнинг, маҳаллий партия
ташкилотлари ва гуруҳларининг фаоллигини рағбатлантиришга самарали хизмат
қилган

бўлар эди, деган фикрни илгари сурамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўзининг чиқишларида

“Биз келгусида вилоят, туман, шаҳар ҳокимларини сайлаш тартибини жорий этиш
бўйича чора

-

тадбирлар белгиладик. Бироқ ана шу илғор демократик ғояни ҳаётга

татбиқ этиш учун, аввало, сиёсий партиялар бу масъулиятли лавозимларга ўз
номзодларини кўрсатишга тайёр бўлиши, салоҳиятли кадрлар захирасига эга
бўлмоғи лозим”,

деган эди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг, 120

-

моддасига биноан, “Вилоят,

туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ
депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас” деган қоида
мустаҳкамланди.

Бизнингча, ҳокимнинг амалдаги халқ депутатлари кенгаши раиси

сифатидаги мақоми бекор қилиниши

қуйидаги

натижалар олиб келади:

маҳаллий ижро органлари раҳбарларининг маҳаллий вакиллик органлари

олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлиги ошади;

маҳаллий ижро органлари фаолияти устидан халқ депутатлари

кенгашларининг тўлиқ назорати ўрнатилади;

маҳаллий вакиллик органларининг етарли даражадаги мустақиллигини

таъминланади;

маҳаллий даражадаги ҳокимиятлар тақсимланиши, ўзаро тийиб туриш ва

манфаатлар мувозанатини сақлашнинг самарали тизими таъминланади.

Табиийки, халқ депутатлари кенгашлари раислигига номзод кўрсатишда

партия гуруҳларининг фаоллигига (эҳтимол тегишли вакиллик органидаги сиёсий
партияларнинг депутатлик гуруҳлари кенгаши институти масъулиятига)
таянилади. Шунингдек, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари номзодларини ҳам
муқобиллик асосида сиёсий партиялар (уларнинг партиявий гуруҳлари)
кўрсатиши қонунчиликда мустаҳкамланиши энг мақбул демократик ечим бўлади.
Демак, ҳар икки ҳолатда:

маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари

раислигига номзод кўрсатиш ва сайлаш ҳамда ҳоким лавозимига номзодларни
кўрсатиш масъулияти сиёсий партиялар (партия гуруҳлари) зиммасига тушади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

258

Сиёсий партияларнинг парламентда ва маҳаллий кенгашлар таркибида

депутатлик ўринларини кўпроқ эгаллашдан манфаатдорлигини кучайтириш
мақсадида қуйидаги таклифни амалиётга жорий этиш ўринли бўлар эди, деб
ўйлаймиз. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларда бўшаб
қолган

ўринлар сайловларни ўтказишнинг аниқ муддатини қонунчиликда

белгилаб қўйиш. Чунки, сиёсий партия 1 та ўринга эга бўлиш учун сайлов пайтида
қанча

ҳаракат қилади, лекин бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказмаслик оқибатида

у ўз ўрнидан ва бунинг натижасидан ўринлар камайиши ортидан молиялаштириш
учун бюджетдан ажратиладиган маблағдан бебаҳра қолади. Маълумки, ҳар бир
сиёсий партияга уставда назарда тутилган фаолиятини амалга ошириш учун
маблағ ажратилаётганда унинг Қонунчилик палатасидаги депутатлари сонига
мутаносиб равишда маблағ ажратилади.

Шунингдек, сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қонунга

ўзгартириш киритиб, агар бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказилмаса, сиёсий
партияларга охирги сайлов натижалари бўйича маблағ ажратиш механизмини
жорий этиш лозим. Амалдаги қонунчилик бўйича, сиёсий партия фракциясидаги
депутатлар сони камайса, шунга мутаносиб равишда кейинги йилга уставда
назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун ажартиладиган маблағ ҳам
камайтирилади.

Ўтказилган ижтимоий сўровимиз доирасида унинг иштирокчиларига

жойлардаги партия гуруҳлари фаолиятининг шаффофлиги, ошкоралиги ҳолатини
ўрганишга йўналтирилган саволлар билан ҳам мурожаат қилинди. Унинг
умумлаштирилган натижалари бу борада баъзи хулосаларни чиқаришимизга асос
бўлди. Респондентларнинг

67,5

фоизи

маҳаллий вакиллик органларидаги

депутатлик ва партия гуруҳларининг фаолияти ҳақида деярли маълумотга эга
эмас (аниқроғи сўралганларнинг 39,1 фоизи етарли ахборотга эга эмаслигини,

28,4 фоизи эса умуман ҳеч қандай ахборотга эга эмаслигини билдирган).

Сўров иштирокчиларининг

76,4 фоизи

сиёсий партияларнинг, уларнинг

гуруҳларининг сайловчилар билан мулоқоти қониқарсиз, дея фикр билдирганлар.
Атиги 11,4 фоиз иштирокчи бу хусусда ижобий муносабат билдирган. Уларнинг
аксарияти

бундай

мулоқотлар

доимий

ва

мунтазам

бўлишининг

тарафдоридирлар.

Юқорида келтирилган маълумотлар ўрганилаётган мавзу бўйича муайян

хулосалар чиқаришга ундайди. Биз маҳаллий кенгашлардаги депутатларнинг ва
партия гуруҳларининг ўз сайловчилари ҳамда электорати билан ҳақиқий мулоқот
ўрнатишининг ва ахборот алмашининг таъсирчан, аниқ ташкилий

-

ҳуқуқий чора

-

тадбирларини комплекс тарзда қата кўриб чиқиш лозим деб ўйлаймиз.
Шунингдек, бу сиёсий партия аъзолари учун жиддий рағбат (стимул) бўлади.

Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигининг ҳуқуқий

асослари ва унинг кафолати бўйича амалий ишлар кўлами ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2024 йилдаги

ПФ–

28-

сон

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул

қилиниши фикримизни яна бир

бор тасдиқлайди.

Фармонда жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал

этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш ва уларнининг
ваколатларини кенгайтириш назарда тутилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

259

Фармонга кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан

маҳаллий кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Фармон билан 2024 йил 1 октябргача Ўзбекистонда маҳаллий давлат

ҳокимияти

вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш

концепцияси ишлаб чиқилиши назарда тутилган.

Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, сиёсий партияларнинг

маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги партия гуруҳлари фаолиятида

шаффоф, ошкоралик ва очиқликни таъминлаш жиддий эътиборга молик

масаладир. Шундан келиб чиқиб, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида,

сиёсий партияларнинг фаолиятига оид йиллик ҳисоботни ҳамма

танишиб чиқиши

учун ўз расмий сайтларида жойлаштиришга оид мажбурий норма киритиш. Ушбу

механизмнинг ўрнатилиши мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат ҳокимияти

органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган

ишларнинг мантиқий давоми бўлиши шубҳасиз.

Шундай қилиб, юқоридаги ташкилий ва ҳуқуқий чора

-

тадбирларни амалга

ошириш, таклиф этилаётган қонунчилик ислоҳотларини, шакллантирилган

ҳуқуқий

механизмларни қонунчиликка киритиш сиёсий партияларнинг, уларнинг

жойлардаги партия гуруҳларининг нуфузини, ролини ва фаоллигини оширишга,

вакиллик органлари фаолияти самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙҲАТИ

:

1.

Ахметова К. С., Жакып С. С. Проблемы реализации пассивного

избирательного права гражданами на выборах депутатов представительных

органов в Республике Казахстан. –

2019.

2.

Антипьев К. А. Расширение роли политических партий в системе местного

самоуправления //Культура, личность, общество в современном мире:

методология, опыт эмпирического исследования. –

Екатеринбург, 2013. –

2013.

С. 1529

-1536.

3.

Слобожанина А. П. Политические партии как субъекты избирательного

процесса на местном уровне //Инновационные идеи и разработки в области

теоретических, экспериментальных и прикладных общественно

-

гуманитарных

наук. –

2020.

С. 82

-85.

4.

Babadjanov A. Peculiarities of the organization of local representative bodies of

developed foreign countries and the participation of political parties in their activities

//European Journal of Research volume.

2020.

Т

. 5.

№. 2. –

С

. 16-22.

5.

Rahman F., Sujoko A., Subekti T. Building Political Image of Representative

Institution at Local Level //Brawijaya International Conference on Multidisciplinary

Sciences and Technology (BICMST 2020).

Atlantis Press, 2020.

С

. 213-214.

6.

Бабаджанов А.Д. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари

фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини такомиллаштиришнинг ташкилий

-

ҳуқуқий

масалалари. / Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

диссертацияси автореферати. –

Т., 2020. –

5-

б.

7.

Ўша манба. 17

-18-

бетлар.

8.

Ф.Зияев. Адолат ҳар бир инсон учун. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини

шакллантиришда сиѐсий партияларнинг роли //Республика илмий

-

амалий

конференцияси материаллари тўплами –

Т.: Ўзбекистон Республикаси Миллий

гвардияси Ҳарбий

-

техник институти, 2020 –

Б 21.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

260

9.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг 2020 йил
давомидаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи. –Тошкент. 2021 й.

10.

https://lex.uz/docs/3721649

11.

Бабаджанов А.Д. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари

фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини такомиллаштиришнинг ташкилий

-

ҳуқуқий

масалалари / Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

диссертацияси авторефератида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик
органларининг сиёсий партия гуруҳлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш
мезонлари ишлаб чиқилганлиги маълум қилинган. –

Т., 2020. –

8, 19-20-

бетлар.

12.

https://lex.uz/docs/3871315.

13.

Бабаджанов А.Д. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари

фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини такомиллаштиришнинг ташкилий

-

ҳуқуқий

масалалари. / Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

диссертацияси автореферати. –

Т., 2020. –

11-

б.

14.

https://lex.uz/docs/1164590

15.

Как

стать

помощником

депутата.

/

https://www.pnp.ru/social/2016/06/30/kak-stat-pomoshhnikom-deputata-
nedorogo.html

16.

Халқ сўзи, 2017 йил 13 июль.

17.

https://lex.uz/pdfs/5459107

Библиографические ссылки

Ахметова К. С., Жакып С. С. Проблемы реализации пассивного избирательного права гражданами на выборах депутатов представительных органов в Республике Казахстан. – 2019.

Антипьев К. А. Расширение роли политических партий в системе местного самоуправления //Культура, личность, общество в современном мире: методология, опыт эмпирического исследования. – Екатеринбург, 2013. – 2013. – С. 1529-1536.

Слобожанина А. П. Политические партии как субъекты избирательного процесса на местном уровне //Инновационные идеи и разработки в области теоретических, экспериментальных и прикладных общественно-гуманитарных наук. – 2020. – С. 82-85.

Babadjanov A. Peculiarities of the organization of local representative bodies of developed foreign countries and the participation of political parties in their activities //European Journal of Research volume. – 2020. – Т. 5. – №. 2. – С. 16-22.

Rahman F., Sujoko A., Subekti T. Building Political Image of Representative Institution at Local Level //Brawijaya International Conference on Multidisciplinary Sciences and Technology (BICMST 2020). – Atlantis Press, 2020. – С. 213-214.

Бабаджанов А.Д. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари. / Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. – Т., 2020. – 5-б.

Ўша манба. 17-18-бетлар.

Ф.Зияев. Адолат ҳар бир инсон учун. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришда сиѐсий партияларнинг роли //Республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами – Т.: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, 2020 – Б 21.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг 2020 йил давомидаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи. –Тошкент. 2021 й.

https://lex.uz/docs/3721649

Бабаджанов А.Д. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари / Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси авторефератида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг сиёсий партия гуруҳлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги маълум қилинган. – Т., 2020. – 8, 19-20-бетлар.

https://lex.uz/docs/3871315.

Бабаджанов А.Д. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари. / Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. – Т., 2020. – 11-б.

https://lex.uz/docs/1164590

Как стать помощником депутата. / https://www.pnp.ru/social/2016/06/30/kak-stat-pomoshhnikom-deputata-nedorogo.html

Халқ сўзи, 2017 йил 13 июль.

https://lex.uz/pdfs/5459107