Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Stages of developing international standards and a quality
management system
Munisa ABLAKULOVA
1
, Naila KHUDAIBERGANOVA
2
Samarkand State Medical University
Tashkent Medical Academy
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2022
Received in revised form
15 January 2023
Accepted 25 February 2023
Available online
15 March 2023
Quality is a set of characteristics and particular features of a
product, material, type of work, labor, services, etc., which are
justified by the satisfaction of human actions and requirements
and are evaluated by their full compliance with the established
requirements and their tasks. The ISO 9000 standard is
interpreted in the form of
“
quality
–
the level of compliance
with specific characteristic requirements
”
. The quality of
education determines the state and result of the educational
process in society, as well as the formation and development of
professional competence of the individual, in accordance with
the requirements and needs of society. The quality of education
has two aspects: compliance with state educational standards;
compliance with consumer requirements.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp63-71
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
ISO 9000,
audit,
higher education,
academic mobility.
Халқаро стандартлар ҳамда сифат менежменти
тизимини ривожлантириш босқичлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ISO 9000,
олий таълим,
талабалар академик
фаоллиги,
аудит.
Маълумки сифат –
инсонларнинг эҳтиёжлари ва
талабларини қондириш билан асосланувчи маҳсулот,
материал, иш тури, меҳнат, хизматлар ва шу кабиларнинг
хусусиятлари ҳамда хусусий белгиларининг мажмуи бўлиб,
улар қўйилган талаблар ва ўз вазифаларига тўлиқ мос
келиши билан баҳоланади. ISO 9000 стандартида “Сифат –
ўзига хос хусусиятдаги талабларга мослик даражаси”
кўринишида талқин қилинади. Таълим сифати –
жамиятда
1
Senior lecturer, Samarkand State Medical University. Samarkand, Uzbekistan. E-mail: axmunisa@mail.ru
2
Senior lecturer, Tashkent Medical Academy. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: hnoila@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
64
таълим жараёнининг ҳолати ва натижасини ҳамда
шахснинг касбий компетентлигини шаклланиши ва
ривожланишини жамият талаби ва эҳтиёжига мос
келишини аниқлайди. Таълим сифати икки жиҳатга эга:
давлат таълим стандартларига мослик; истеъмолчи
талабларига мослик.
Международные стандарты и этапы разработки
системы менеджмента качества
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
ISO 9000,
аудит,
высшее образование,
академическая
мобильность.
Установлено что, качество –
это совокупность
характеристик и частных признаков продукта, материала,
вида работ, рабочей силы, услуг и т.д., которые оправданы
удовлетворением
действий и требований человека и
оцениваются по их полному соответствию установленным
требованиям и их задачам. Стандарт ISO 9000
интерпретируется в форме «качество –
уровень
соответствия конкретным характерным требованиям».
Качество
образования
–
определяет
состояние
и результат образовательного процесса в обществе,
а также формирование и развитие профессиональной
компетентности личности, в соответствии с требованиями
и нуждами общества. Качество образования имеет два
аспекта: соответствие государственным образовательным
стандартам; соответствие требованиям потребителей.
МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимидаги нопедагог кадрларни
педагогик қайта тайёрлаш, уларнинг педагогик маҳоратини Давлат талаблари
ва
жаҳон таълим стандартлари даражасига кўтариш, янгилаш ислоҳотлар даврининг
долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Сифат масаласи, айниқса,
XX асрнинг охири ва XXI асрнинг бошларида яна ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
ISO 9000 стандартида “Сифат –
ўзига хос хусусиятдаги талабларга мослик
даражаси” кўринишида талқин қилинади. Сифат тушунчаси бўйича олимлар ва
мутахассислар томонидан турли фиклар ва ёндашувлар билдирилган. Олий
таълим соҳасида сифат кўп қиррали концепция ҳисобланади. У таълим соҳасидаги
барча функция ва фаолият турлари –
ўқув ва академик дастурлар, илмий тадқиқот
ва стипендиялар, мутахассис ходимлар билан тўлиқ таъминланганлик, таълим
олувчилар, бинолар, моддий
-
техника базаси ва жиҳозларни, жамият ва академик
муҳит фаровонлиги йўлидаги барча ишларни қамраб олиши керак.
“Таълим сифати” деган атаманинг ҳам турли талқинлари мавжуд. Баъзилар
таълим сифатини ўқитиш сифати билан боғлайдилар. Бошқалар таълим сифатини
шахс комиллигининг ривожланиш даражаси билан алоқадор деб ҳисоблайдилар.
Шунингдек, бошқа
бир гуруҳ таълим сифати деганда битирувчининг олтита мавқе
бўйича: касбий фаолиятга, Ватанини ҳимоя қилишга, оилавий ҳаётга, дам олиш
вақтини мазмунли ўтказишга, таълимни давом эттиришга, ўз соғлиғи ҳақида
қайғуришга, шунингдек, мустақил ҳаётга тайёрлигини тушунадилар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
65
Таълим сифати –
жамиятда таълим жараёнининг ҳолати ва натижасини
ҳамда
шахснинг касбий компетентлиги шаклланиши ва
ривожланишини жамият
талаби ва эҳтиёжига мос келишини аниқлайди. Таълим сифати таълим муассасаси
ўқув
-
тарбиявий фаолиятининг
турли қирраларини тавсифловчи кўрсаткичлар
мажмуи орқали баҳоланади. Ушбу кўрсаткичларга таълим олувчилар
компетентлигининг ривожланишини
таъминловчи таълим мазмуни, ўқитиш
шакли ва услублари, моддий
-
техникавий база, ходимлар таркиби кабилар киради.
Таълим сифати –
инсон ҳаёт фаолияти сифатини ошириш ва аниқ мақсадга
эришишда фойдаланиш учун зарур бўладиган, аниқ шароитларда талаб
этиладиган билимлар мажмуидир.
“Таълим сифати” атамаси қуйидаги омилларга боғлиқ ҳолда турлича
аҳамият касб этади:
–
таълим иштирокчиларининг манфаатлари;
–
кириш маълумотлари, таълим
-
тарбия жараёнлари, чиқиш маълумотлари,
мақсад ва вазифалар каби тушунчаларнинг ўзаро нисбати;
–
баҳоланадиган академик соҳанинг хусусиятлари ёки тавсифи.
Таълим сифатини ўқитиш сифати деб тушуниш ва буни талабалар сони
фоизи билан боғлаш, шахснинг ривожланиш даражасига боғлаш, олий таълим
муассасаси битирувчиларининг ишга жойлашган фоизи деб тушуниш, сифат
деганда талабаларга дарс берадиган профессор ўқитувчилар салоҳияти каби
талқинлар мавжуд.
Таълим
сифати: давлат таълим стандартларига мослик; истеъмолчи
талабларига мослик каби иккита жиҳатга эга. Бу икки жиҳат таълим сифатини
таъминловчи кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Таълим сифати қабул қилинган
намуна (эталон)га мос келишини аниқлаш натижаси сифатида белгиланади. Шу
кунга қадар амалга оширилган тадқиқотларда таълим сифатини аниқловчи ўлчов
бирликлари қўлланилиши бўйича аниқ манбаалар келтирилмаган. Таълим
сифатини аниқлашда фоиз ўлчовининг қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Бунда таълимнинг амалдаги ҳолати натижаларини эталон қилиб белгиланган
таълимни талаб этилган натижага нисбати кўринишида аниқлаш мақсадга
мувофиқ бўлади. Сифатни таъминлаш жараёнлари таълимга жамият томонидан
қўйилган
талабларни бажаришга қаратилган ҳаракатлардир.
Таълим сифатини таъминлаш жараёни профессор
-
ўқитувчи ва талабанинг
фан доирасидаги ҳаракатининг касбий фаолият объектлари талабларига мос
келишига интилиш сифатида тушунилади. Буни таъминлаш муаммоси доимий
характердаги муаммо ҳисобланади. Таълим сифатини таъминлаш жараёнини ички
ва ташқи омилларга бўлиш мумкин.
Бизга боғлиқ ички омилларни кўриб чиқамиз. Таълим муассасасининг
моддий
-
техник базаси ва молиялаштирилиши ўқув
-
тарбиявий жараённи ташкил
этиш, илмий
-
тадқиқот ишларини ва ишланмаларни яратиш учун зарур бўлган
бино
ва иншоотлар, машина ва қурилмалар, лабораториялар, ахборот ресурс
маркази фонди билан таъминланганлиги асосида белгиланади. Бунда
молиялаштириш ҳисобига замонавий ўқув лаборатория хоналари ва жиҳозлари
ҳамда
адабиётлари билан таъминланиши ва янгиланиб борилиши таълим
сифатини таъминлашга юқори даражада таъсир этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
66
Бугунги кунда олий таълим муассасалари томонидан таълим ва тарбия
жараёнларини ташкил этишда: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,
“Таълим тўғрисида”ги Қонун, фармонлар, қарорлар ва буйруқлар каби норматив
ҳужжатлар қўлланилмоқда. Бу ҳолатлар олий таълим муассасаларида қўлланиладиган
олий таълимнинг норматив
-
ҳуқуқий асосларини ҳар томонлама назарий ва амалий
жиҳатдан ўрганиш ҳамда таҳлил этишнинг долзарблигидан далолат беради.
МАҚСАД
Халқаро стандартлар ҳамда сифат менежменти тизимини ривожлантириш
босқичларини таҳлил қилиш.
ВАЗИФАЛАР
•
Сифат, таълим сифати ҳамда сифатнинг ҳалқаро стандартлари
тушунчаларини таҳлил қилиш;
•
Сифат менежменти тизими ва унинг ривожлантириш босқичларини
ўрганиш.
КУТИЛАДИГАН НАТИЖАЛАР
Таълим сифатини таъминлаш жараёни омиллари, таълим сифатини
таъминлаш бўйича хорижий ёндашувлар таҳлили, таълимда халқаро сифат
стандартларининг қўлланилиши, сифат менежменти ва унинг таълим сифатини
оширишдаги ўрни ва аҳамиятининг кенг ёритилиши ва уни таълим жараёнларига
татбиқ этиш.
Сифат соҳасидаги давлат сиёсати бугунги кунда таълим тизимига ҳам
тааллуқли бўлиб, у хизматлар соҳаси ҳисобланган ҳолда мамлакатни
инновацион
ривожлантиришнинг муҳим механизмига айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг илмий ҳамда
педагогик фаолияти даражаси ва сифатини оширишни, улар томонидан юқори,
тегишли халқаро мезонлар ва стандартларга, олий ўқув юртларининг профессор
-
ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларига
эришишни, ўқитишнинг ҳамда иқтисодиётнинг реал тармоқларида талаб катта
бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш,
шунингдек, таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2012 йил 29 декабрда “Республика
олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш
тўғрисида”ги 371
-
сонли қарорни қабул қилган эди. Қарор ижросини таъминлаш
юзасидан республика ОТМлари фаолиятини халқаро мезон ва
стандартлар
талаблари асосида ташкил этиш масаласи келиб чиқди.
Республикамиз ОТМларда сифат менежменти тизими масалаларига бўлган
қизиқиш
ва интилишни қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:
–
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни қабул
қилинганидан кейинги унинг якунловчи босқичи –
сифат босқичига ўтилиши билан;
–
таълим ва илмий хизматлар бозорида рақобатнинг ривожланиши, Таълим
сифати менежменти натижасида инновацион ривожланишга бўлган эҳтиёжнинг
ортиши;
–
давлатнинг таълим тизимида олиб бораётган сиёсати ва ислоҳотлари;
–
сифатни ОТМ аккредитациясининг асосий шарти эканлиги;
–
ҳар
бир цивилизациялашган мамлакатнинг Европа таълим маконига
интеграциялашуви ва Болонья декларациясининг имзоланиши каби омилларга
боғлиқ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
67
Сўнгги йилларда қабул қилинган қатор халқаро стандартлар ЮНЕСКО,
Евроиттифоқ, МДҲ ҳужжатлари билан бирга таълим сифатини бошқариш
тизимини такомиллаштириш муаммосини фаоллаштиради.
Жумладан, ЮНЕСКОнинг “Олий таълимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш”
дастурий ҳужжати (1995 й.) ЮНЕСКО
ва БМТнинг глобал сиёсатининг асосий
йўналиши таълимнинг сифатини белгилаб, олий таълим соҳасида фаолиятнинг
учта
асосий
тамойилни
–
замон
талабларига
мослик,
сифат
ва
байналминаллаштиришни белгилаб берди. Европа Иттифоқи кенгашининг
тавсиялари (1998й.) эса сифат кафолатлари миллий агентликлари ўртасида сифат
ва ҳамкорлик механизмларини тақдим этиш орқали таълим сифатининг таянч
мақсадини расмийлаширди. XXI асрнинг Олий таълими” (1998 й.) Бутунжаҳон
декларацияси таълим сифатининг халқаро аҳамиятини қайд этади ҳамда нафақат
ички баҳолашни, балки ташқи баҳонинг аҳамиятини кўрсатади. Олий таълимнинг
Европанинг умумий таълим муҳити асоси сифатида сифат ва шаффофлик
тамойиллари ва Европа сифат стандартлари (ENQA стандартлар)ни белгиловчи
Берген тамойиллари (2005
й.)да ўз ифодасини топди.
Бугунги кунда жаҳон таълим амалиётида халқаро сифат стандартларининг
учта асосий туридан фойдаланилади:
–
ISO 9000 серияли стандартлар стандартлаштириш бўйича Халқаро
ташкилотлар, Европа сифатни бошқариш фондини такомиллаштириш модели
(EFQM), Европа ҳудудида олий таълим сифатини кафолатлаш стандартлари ва
директивалари, Европа Олий таълим сифатини кафолатлаш Ассоциацияси (ENQA).
Уларнинг қатор давлатларни таълим тизимларига амалий татбиқ этилиши сифат
менежментининг турли моделларини шакллантирган.
Стандартлаштириш соҳасидаги ишлар халқаро марказ кераклигини тақозо
қилди. Шу мақсадда 1926 йили стандартлаштириш миллий ташкилотларининг
Халқаро Ассосацияси (ИСА) пайдо бўлди. ИСАнинг таркибига 20 та мамлакат
вакиллари кирди. 1938 йили Берлин шаҳрида стандартлаштириш бўйича Халқаро
съезд очилди. Унда техниканинг турли соҳалари бўйича 32 та қўмита ва кичик
қўмиталар
тузилди. 1939 йили бошланган иккинчи жаҳон уриши ИСАнинг
фаолиятини тўхтатиб қўйди.
Ҳозирги
Халкаро стандартлаштириш ташкилоти (Internаtional Standards
Organizarion) 1946
–1947 йилларда ташкил топди, у қисқача ISO деб юритилади.
Инглизчада ISO атамаси –
International Organization for Standartization сўзларининг
ифодасидир. ISOнинг тузилишидан кўзда тутилган асосий мақсад –
халқаро
миқёсдаги мол алмашинувида ва ўзаро ёрдамни енгиллаштириш учун дунё
кўламида стандартлаштиришини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда ақлий,
илмий, техникавий ва иқтисодий фолиятлар соҳасида ҳамдўстликни
ривожлантиришдир.
Ҳозирга
қадар ISOнинг сифат таъминоти хусусидаги асосий стандартлари:
ISO 9000; ISO 9001; ISO 9002; ISO 9003; ISO 9004; ISO10011; ISO 10012 ҳисобланади.
ISO 9000 сериясидаги асосий стандарт таълим сифати менежментининг
саккизта тамойилини тўла қамраб олади:
1.
Истеъмолчига йўналтирилган. Ташкилот ўз истеъмолчилари билан боғлиқ
ва шунинг учун уларнинг жорий ва келгуси эҳтиёжларини тушунишлари,
уларнинг талабларини бажариш ва кутилганидан ортиғига эришишлари лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
68
2.
Раҳбарнинг етакчилиги. Раҳбарлар ташкилот фаолиятининг мақсад ва
йўналишлари бирлигини таъминлайдилар. Улар сифатни оширишга бутун
жамоани жалб этиш бўйича мотивациялар тизимини, ички муҳитни яратиш ва
сақлашлари лозим.
3.
Ишчиларни жалб этиш. Ушбу фаолиятга нафақат таркибий бўлинма
раҳбарлари, балки барча даражадаги ишчилар жалб этилиши лозим.
4.
Жараёнли ёндашув. Фаолият ва тегишли ресурслар жараён сифатида
бошқарилса, кутилган натижага эришиш самаралироқ бўлади.
5.
Менежментга тизимли ёндашув. Ўзаро боғлиқ жараёнлар менежменти,
аниқланиши, тушунилиши тизим сифатида унинг мақсадларига эришишда
фаолиятнинг натижавийлиги ва самарадорлигини таъминлайди.
6.
Бутун ташкилот фаолиятини мунтазам равишда яхшиланишини ўзгармас
мақсад сифатида кўриб чиқиш лозим.
7.
Далилларга асосланган қарорлар қабул қилиниши. Самарали қарорлар
маълумот ва ахборотларнинг таҳлили, доимий равишда асосланган бошқарув
қарорларини
қабул қилиш, таҳлил ва мониторингини олиб боришга асосланади.
8.
Таъминотчилар билан ўзаро фойдали муносабатлар. Ташкилот ва унинг
таъминотчилари ўзаро боғлиқ, ўзаро фойда олиш муносабатлари иккала
томоннинг ҳам, яъни ОТМ –
ўрта мактаблар, лицей, гимназия, коллежларнинг
ўзаро таъсирлашиш даражасида сифатнинг ортишини таъминлаш қобилиятини
янада оширади.
Бугунги кунда ОТМларда таълим сифатини бошқариш тизимини
такомиллаштириш ва уларни баҳолаш бўйича ишлар жаҳонда уч йўналиш
бўйича
олиб борилмоқда:
–
лицензиялаш, аттестация қилиш, аккредитациялаш. Хорижда таълим
дастурлари аккредитацияси масалаларига катта эътибор қаратилган (айниқса
муҳандислик ва иқтисодий таълимда);
–
сифат соҳасида турли давлатлар ҳукуматларининг мукофотларига сифат
тизими бўйича материаллар тақдим этиш;
–
халқаро ISO 9001:2000 стандарт талабларига мослигига ОТМ Сифат
менежменти тизимларини сертификатлаш.
ISO 9001:2001 стандартларида акс эттирилган жараёнлар ҳамда ОТМнинг
тўрт таянч жараёнларини ажратиб кўрсатган ҳолда ўзаро боғлиқ фаолият
соҳаларини қамраб олувчи жараёнларни қиёслаш сифат менежменти тизимини
ўзлаштириш ва татбиқ этиш имконини беради:
1.
Асосий жараёнлар;
2. Бошқарувчи жараёнлар;
3. Таъминловчи жараёнлар;
4. Мониторинг, ўлчаш ва баҳолаш жараёнлари.
Ўзбекистон тажрибасида ОТМда сифатни таъминлаш жараёнларининг
лойиҳасига қуйидагиларни киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: ўқув
(ўқув жараёни), тарбия (тарбиявий жараён), илмий ва инновацион фаолият
(илмий ва инновацион жараён). Чунки дунё тажрибасида стандартларнинг муҳим
қисми
сифатида ўқув тарбиявий жараёндан ташқари илмий ва инновацион
фаолият ҳам алоҳида ўринга эга.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
69
Ўзбекистон тажрибасида ОЎМТВнинг 2010 йил 25 декабрдаги 13/2
-
Ҳайъат
йиғилиши қарорларини таълим ва ишлаб чиқариш билан биргаликда олиб
боришнинг дастурий ҳолатлари аниқ кўрсатиб берилган. SO 9001 халқаро
стандартининг энг муҳим хусусияти шундаки, ташкилотда сифатни таъминлаш
учун Сифат менежменти тизими (СМТ)ни яратиш ва йўлга қўйиш ҳисобланади. Бу
жараён ишлаб чиқариш корхонаси ёки таълим муассасаси учун халқаро
стандартлаш ва сертификатлаш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Сифатни бошқариш ғояси барча мамлакатларда жамият ва алоҳида
ташкилотларни бошқаришдаги бош ғоя сифатида шаклланмоқда. Мамлакатимиз
иқтисодиётидаги ислоҳотлар ва янгиланишлар билан боғлиқ бўлган маҳсулотларнинг
рақобатбардошлигини таъминлаш, жаҳон миқёсига чиқиш ва шу каби вазифаларни
муваффақиятли ҳал қилиниши менежментда ва янги сифат босқичидаги
мутахассисларни шакллантириш билан бевосита боғлиқдир. Мамлакатимиз таълим
тизимидаги ислоҳотлар айнан мана шу вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган
соҳадаги доктрина талқин этилган бўлиши лозим. Сифат соҳасидаги сиёсат –
сифат
соҳасида ОТМ
раҳбарияти томонидан расман талқин этилган.
Ҳозирги
вақтда СМТни жорий этишнинг ижобий тажрибаси ва жаҳоннинг
қатор мамлакатлари таълими соҳасида СМТни сертификатлаштириш етарлича
кенг йўлга қўйтилган. ОТМлар фаолияти бўйича СМТ тузишда асосий мақсадни
аниқ талқин этиш, келгуси 5 йиллик давр ичида ОТМ СМТни шакллантириш ва
расмийлаштиришни якунлаш зарур. Бу жараённи самарли ташкил этиш учун
қуйидагилар
таклиф этилади:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, олий таълим
муассасалари ҳамда
бош илмий
-
методик марказ билан ҳамкорликда –
ОТМ
раҳбарияти учун тавсиялар ва –
СМТда ОТМларини ривожлантириш ва
такомиллаштириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартига Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги билан ҳамкорликда таълим муассасалари қисмида сифат соҳасида
Ҳукумат мукофотлари тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш. ОТМлар билан
ҳамкорликда
ОТМ СМТни ривожлантириш ва амал қилиши масалалари бўйича
халқаро ва республика анжуманларини мунтазам равишда ўтказилишини ташкил
этиш. Сифат тизимининг амал қилиши, айнан сертификатлаштириш бошланғич
босқичда кучли бюрократик қўллаб
-
қувватлаш (кўп сонли ёзма тартиботлар)ни
талаб этади, бу эса баъзи маъмурий ва хўжалик масалаларини ҳал этишда меҳнат
талабини оширади.
Ҳозирги
ҳаётимизда таълимнинг ўрни муҳимлигини англаган ҳолда
189 мамлакат ҳукумат ва давлат раҳбарлари томонидан 2000 йилнинг сентябрида
БМТнинг Мингйиллик декларацияси қабул қилинди, унда 2015 йилгача
Мингйиллик глобал ривожлантириш мақсадлари белгиланди ва мамлакатларнинг
асосий мақсадларидан бири сифатида “Турмуш давомида таълим сифатини
таъминлаш” деб талқин этилди.
Бундай
вазифани
амалга
ошириш
сифатни
умумий
бошқариш
тамойилларига мос келиши мумкин(Total Quality Management –
TQM)лиги сабабли
таълим соҳасида ISO 9000 серияли халқаро стандартлар асосида сифат тизими
стандартлари ишлаб чиқилишини тезлаштирди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
70
Хулоса
сифатида шуни қайд этиш керакки, таълимда сифатни таъминлашга
қаратилган жараёнлар таълимнинг интеграциялашуви, стандартлашувини
келтириб чиқарган. Ҳар бир мамлакат миллий таълим тизими асосида таълим
ривожига ёндашувларни амалга оширса
-
да, халқаро сифат стандартларига
алоҳида эътибор қаратиши зарур. Фақат бугунги кунда таълим стандартларининг
иш берувчи томонидан битирувчиларни баҳоланиши масаласида сифат
менежменти тизимини шакллантириш талаб этилади. Жаҳон тажрибасида олий
таълим сифатини баҳолаш тизими халқаро таълим стандартларини амалда
қўллашнинг
муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Халқаро таълим стандартлари дунё
тажрибасида таълим интеграциясининг расмий эътирофи бўлиб, Ўзбекистон
шароитида халқаро стандартларнинг энг муҳим талаби олий таълимни
2 босқичдан иборат бўлишини таъминлашдир.
Халқаро стандартларга мослашув, биринчи навбатда, моддий
-
техник базанинг
мустаҳкамланиши,
профессор
-
ўқитувчилар
таркиби
рақобатбардошлигини
таъминлашни талаб этади, бу эса юқоридаги фаолият турларининг самарали
бўлишига замин яратади. Ўқитишни ташкил этишда инновацион педагогик
технологиялардан фойдаланиш, таълимга модул тизимини жорий қилиш, замонавий
ахборот тизимлари ёрдамида масофавий таълим ҳамда мустақил таълимни илғор
усулларини қўллаш таълим сифатини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Олий ўқув юртларида олий таълим халқаро тизимларининг ўзаро
алоқасининг таъсирчан воситаси сифатида таълим модул тизимининг жорий
этилиши мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилмоқда. Маълумки,
таълим жараёнида модул технологиялари аудиторияга ажратилган соат ҳажмини
қисқартиришни, талаба мустақил ишининг аҳамияти ва мақомини оширишни
назарда тутади. Бунда талабалар мустақил ишлашини фаоллаштириш ўқув
материали мазмунини бойитиш ва мустаҳкамлашга, янги касбий билимларни
ўзлаштиришга,
ижодий
фаолият
(креативлик)
ва
интерфаолликни
ривожлантиришга, амалий кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашади.
Мустақил ишлаш талабанинг илмий адабиётлар ва ахборот ресурслари билан
ишлаш кўникмаларини ривожлантириш учун имконият яратади. Таълим муассасаси
раҳбариятининг инновацион фаоллиги ва таълим муассасида инновацион
жараёнларни татбиқ этилиши бевосита таълим жараёнини замон талабларига мос
равишда бошқариш, бошқаришнинг сифат кўрсаткичлари билан баҳоланади.
Таълимни бошқаришнинг сифат кўрсаткичлари қуйидаги принциплар орқали
белгиланади:
1.
Илмий
-
техник тараққиёт ва халқаро таълим стандартларини ҳисобга
олган ҳолда таълим менежментини тушуниш ва унинг талабларини тўлиқ
бажаришга эришиш;
2.
Истеъмолчилар талабларини билиш ва меҳнат бозоридаги кучли
рақобатбардошликни таҳлил қила олиш;
3.
Мониторинг натижалари асосида таълим жараёнини мунтазам
такомиллаштириб бориш.
Демак,
таълим муассасаси раҳбариятининг инновацион фаоллиги таълим
сифатини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди. Шундай қилиб, таълим
сифатининг таъминланиши асосан уни эталонга нисбатан баҳолаш асосида
аниқланади ва таълимда белгиланган талабларни бажаришга ундовчи восита
ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
71
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Олий таълим. Меъёрий
–
ҳуқуқий
ва услубий ҳужжатлар тўплами.
“Истиқлол” –
Т., 2004.
2.
Олий таълимнинг меъёрий
–
ҳуқуқий
ҳужжатлари тўплами. –
Т., 2013.
3.
“Таълим
-
тарбия жараёнларини ташкил этишнинг қонунчилик нормалари”
модули бўйича Ўқув
-
услубий мажмуа (ЎзМУ доценти В.Р.
Топилдиев). –
Т.: 2016.
4.
World Bank. (1994). Higher Education: The Lessons of Experience. Washington
D.C.
–
PP. 66
–
76.
5.
Беденко
Н.Н., Сергеева
М.Г. Управление услугами высшего экономического
образования. –
Курск, 2014.
–
C. 234.
6.
Болонская
декларация
(Bologna Joint Declaration) (1999).
Великобритании. –
М.: Издательский центр НОУ ИСОМ, 2003. –
36 с
.
7.
Гаязова
Э.Б., Фахрутдинова
Э.З. Обеспечение качества образования за
рубежом. // Педогогическая наука, 2014, –
№7, –
С
. 199
–
202.
8.
Каримов
А.А., Перегудов
Л.В. Основы системы мониторинга и управления
качеством высшего образования. Т
., 2003.
–
С. 46.
9.
Олий таълим менежменти ва иқтисодиёти. Т
., 2002.
–
51
б.
10.
Мартякова
Е.В., Снеговая
С.Н. Международные стандарты качества
образования. –
Донецк., 2012. // УДК 001 + 378.
11.
Мотова
Г.Н., Матвеева
О.А. Применение стандартов ENQA и моделей
качества при построении внутривузовской системы гарантии качества в вузе.
www.expert-nica.ru/library/sbornik2011/2/motova.doc
12.
Мирсолиева
М.М. ТМда ўқув жараёни ва ўқув
-
услубий фаолиятни
модернизациялаш ва инновацион таълим технологияларини жорий этиш‖. Модул.
Т.: БИММ, 2015.
13.
Назаров
Б.Ф. Таълим сифати
мониторинги ва назорати. Модул. Т.: БИММ, 2015.
14.
Назарова
Ф.Х. Таълимда инновацион менежментнинг назарий асослари.
Модул.
Т.: БИММ, 2015
.
15.
Рахимов
О.Д. Таълим сифати ва ҳаѐт сифати. Ўқув
-
услубий қўлланма, 2015.
16.
www.gov.uz
–
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат сайти
.
17.
http://www.ilm.uz
–
Ўзбекистоннинг йирик миллий ўқув
-
ахборот портали
.
18.
http://www.edu.uz
–
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги.
