Doctrinal assessment of the role of a mother’s intentional killing of her infant in the category of crimes against life

Abstract

In this article, the author notes that the social danger of life-threatening crimes is assessed not by how prevalent it is, but by how serious its consequences are. The author gives a legal description of the crime of intentional killing of a child by a mother in the category of crimes against life, based on the analysis of doctrinal views on its specific features. According to the author, the most important feature of Article 99 of the Criminal Code is not only related to the subject who committed it, but also the emotional and psychological state of the subject.

Source type: Journals
Years of coverage from 2020
inLibrary
Google Scholar
HAC
elibrary
doi
 
CC BY f
145-153
20

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Hakimov К. . (2022). Doctrinal assessment of the role of a mother’s intentional killing of her infant in the category of crimes against life. Society and Innovation, 3(7/S), 145–153. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp145-153
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, the author notes that the social danger of life-threatening crimes is assessed not by how prevalent it is, but by how serious its consequences are. The author gives a legal description of the crime of intentional killing of a child by a mother in the category of crimes against life, based on the analysis of doctrinal views on its specific features. According to the author, the most important feature of Article 99 of the Criminal Code is not only related to the subject who committed it, but also the emotional and psychological state of the subject.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Doctrinal assessment of the role of a mother

s intentional

killing of her infant in the category of crimes against life

Kamil HAKIMOV

1

Tashkent State Law University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2022
Received in revised form

20 June 2022

Accepted 25 July 2022

Available online

15 August 2022

In this article, the author notes that the social danger of life-

threatening crimes is assessed not by how prevalent it is, but by

how serious its consequences are. The author gives a legal
description of the crime of intentional killing of a child by a

mother in the category of crimes against life, based on the

analysis of doctrinal views on its specific features. According to

the author, the most important feature of Article 99 of the
Criminal Code is not only related to the subject who committed

it, but also the emotional and psychological state of the subject.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp145-153

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

intentional killing of a baby
by a mother,

child molestation,

crimes against life,
subjective side.

Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдиришини ҳаётга
қарши

жиноятлар

туркумидаги

ўрни

бўйича

доктринал баҳолаш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

онанинг ўз чақалоғини
қасддан

ўлдириши,

фарзандкушлик,

ҳаётга

қарши жиноятлар,

субъектив томон.

Мазкур мақолада муаллиф ҳаётга қарши жиноятларнинг

ижтимоий хавфлилиги унинг қай даражада кенг

тарқалганлиги билан эмас, балки қандай оғир оқибатлар
келтириб чиқариши билан баҳоланишини қайд этган.

Муаллиф томонидан онанинг ўз фарзандини қасддан
ўлдириш жиноятини ҳаётга қарши жиноятлар туркумида

тутган ўрни, унинг ўзига хос белгилари ҳақидаги

доктринал қарашлар таҳлили асосида ушбу жиноятга

ҳуқуқий тавсиф берилган. Муаллифнинг фикрича,

ЖК 99

-

моддасининг энг муҳим белгиси нафақат уни содир

этган субъект билан боғлиқ, балки бу ҳолатдасубъектнинг

эмоционал

-

психологик ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга.

1

Head of the Department of Tashkent State Law University. E-mail: hkb22@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

146

Доктринальная оценка роли умышленного убийства

матерью своего ребенка в категории преступлений
против жизни

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

умышленное убийство
младенца матерью,

преступления против
жизни,

субъективная сторона.

В данной статье автор отмечает, что общественная

опасность преступлений, угрожающих жизни, оценивается

не по степени их распространенности, а по степени

тяжести их последствий. Дается правовая характеристика
преступления умышленного убийства ребенка матерью в

категории преступлений против жизни на основе анализа

доктринальных воззрений на его специфические признаки.
По мнению автора, важнейшая особенность статьи 99 УК
связана не только с субъектом, ее совершившим, но и с

эмоционально

-

психологическим состоянием субъекта.

Ўзбекистонда ҳам бошқа чет эл давлатлардаги сингари онанинг ўз

чақалоғини ўлдириши аёлларга хос жиноят бўлиб қолаётир. “Одам ўлдиришнинг
бошқа турларидан фарқли ўлароқ, янги туғилган чақалоқни ўлдириш қишлоқ
жойларида ҳам тарқалган. Қатор ҳолларда бу жиноятларнинг орқасида
айбдорнинг эри ёки жазмани туради, мазкур жиноятлар зикр этилган
шахсларнинг таъсирида ёки уларнинг розилиги билан содир этилади”. Бугунги
кунда ҳаётга қарши жиноятлар камдан

-

кам учрайдиган ҳолатлардан эмас.

Ҳаётимизда

шахсни қасддан одам

ўлдириш ҳолатининг тез

-

тез учратиб туришига

одатланиб ҳам қолганмиз. Айниқса, йилдан

-

йилга бу каби жиноятларга қарши

кураш бўйича етарлича халқаро ва миллий даражада давлат дастурлари, чора

-

тадбирлар ва илмий ишлар олиб борилмоқда.

Шахс ҳаётига тажовуз қилишни қуйидаги жиҳатларда ўрганиб чиқиш

мумкин:

а)

психологик жиҳати –

инсон ҳаёти руҳий жараёнлар, руҳий ҳолат, руҳий

факторлар ва руҳий ҳодисалардан иборат элементларнинг мажмуидир;

б)

ижтимоий жиҳати –

инсон ҳаёти аниқ бир ижтимоий шароитларда юзага

келган жамият ва шахс ўртасидаги муносабатларнинг ўзаро таъсиридир;

в)

жиноий

-

ҳуқуқий жиҳати

инсон ҳаётини жиноий

-

ҳуқуқий муҳофаза

объекти сифатида ўрганади.

Ҳаётга

қарши жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги унинг қай даражада

кенг тарқалганлиги билан эмас, балки қандай оғир оқибатлар келтириб чиқариши
билан баҳоланади. Ҳаётга қарши жиноятлар оқибатида юзага келадиган биргина
чуқур маънавий йўқотишлар, азоб ва кулфатларни кенг тарқалган бошқа турдаги
унча оғир бўлмаган жиноятларнинг оқибатида юзага келадиган шу каби
оқибатлар билан таққослаш мумкин эмас.

Бу каби жиноятларга қарши курашнинг энг самарали йўлларидан бири бу –

жиноятнинг олдини олишдир. Ҳар ўн одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятларнинг
биттаси аёллар томонидан содир этилаётганлиги кишини инсонпарварлик

тамойилини бу каби жиноятларга қарши татбиқ этишга иккилантиради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

147

Авваламбор, шуни таъкидлаш керакки, жаҳондаги кўплаб мамлакатлар

қонунчилигида

ҳаётга бўлган ҳуқуқ расман эътироф этилган бўлиб, аксарият

давлатлар жиноят қонунчилигида ҳаётга қарши қаратилган жиноятлар алоҳида

фарқланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси мисолида кўрадиган бўлсак,

Ўзбекистон Республикаси инсонпарвар демократик давлат сифатида ўз

Конституциясининг 24

-

моддасида яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи

эканлигини мустаҳкамлаган ҳолда, инсон ҳаётига суиқасд қилишни энг оғир

жиноят сифатида эътироф этади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахс ҳуқуқ ва манфаатлари

устунлиги тамойилига кўра, жиноят қонунчилигининг энг асосий муҳофаза

объекти сифатида “Шахсга қарши жиноятлар” биринчи ўринга қўйилган. Жиноят

кодекси Махсус қисмининг биринчи бўлимида шахсга қарши жиноятларнинг бир

неча тури учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Ҳаётга

қарши жиноятларни шартли равишда 3 туркумга бўлиш мумкин:

1)

қасддан

одам ўлдириш;

2)

ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш.

3)

эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлдириш

Одам ўлдириш –

қасддан, ҳуқуққа хилоф равишда ёки эҳтиётсизлик

орқасидан бошқа кишини ҳаётдан маҳрум қилишдир. Одам ўлдиришнинг объекти

бошқа кишининг ҳаёти ҳисобланади.

Ёшидан, унинг соғлиғи ёки яшаш қобилиятидан қатъи назар, ҳар қандай

кишининг ҳаёти жиноят қонуни билан қўриқланади. Шу сабабли чақалоқ, кекса,

соғлом ёки касал одамни ҳаётдан маҳрум қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат

одам ўлдириш, деб тан олинади.

Одам ўлдириш, албатта, қонунга хилоф бўлиши керак. Зарурий мудофаа

(ЖКнинг 37

-

моддаси), охирги зарурат (ЖКнинг 38

-

моддаси) ҳолатларида шахсни

ҳаётдан

маҳрум этиш жиноят ҳисобланмайди.

Жабрланувчини унинг илтимосига кўра (тузалмас дардга йўлиққан

касалнинг кимдандир ўзини заҳар бериб ўлдиришини илтимос қилиши ва ҳоказо)

ўлдирган шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Ўч олиш мақсадида, рашк туфайли, тузалмайдиган касални азобдан

қутқариш

мақсадида жабрланувчининг илтимосига кўра, муштлашиш вақтида

ўлдириш, ҳасад, қўрқоқлик ва ҳоказо туфайли содир этилган одам ўлдириш ЖК 97

-

моддаси 1

-

қисми билан квалификация қилинади.

Қасддан

одам ўлдириш жиноятининг объекти ўзга шахснинг ҳаёти

ҳисобланади. Қонун ҳар қандай шахснинг ҳаётини унинг ёши, жисмоний

ҳолатидан

қатъи назар, бир хилда ҳимоя қилади. Шунинг учун ёшни ҳам, кексани

ҳам, соғни ҳам, беморни ҳам ҳаётдан ҳуқуққа хилоф равишда маҳрум этиш одам

ўлдириш деб эътироф этилади.

Жиноят қонунчилиги қасддан одам ўлдириш жиноятини турли асосларга

кўра кўринишларга бўлади.

ЖКда қасддан одам ўлдиришнинг турлари сифатида назарда тутилган

жиноятларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи белгиларга эга бўлмаган оддий одам

ўлдириш (ЖК 97

-

модда 1

-

қисмида назарда тутилган жиноят);

оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш Оғирлаштирувчи

ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97

-

модда 2

-

қисмида назарда тутилган

жиноят);


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

148

Енгиллаштирувчи ҳолатларда қасддна одам ўлдириш енгиллаштирувчи

ҳолатларда

қасддан одам ўлдириш.

Енгиллаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш

деб қачонки ЖК 98

-

101 ҳолатларда назарда тутилган белгиларда қасддан одам ўлдирганлик назарда
тутилади. Буларга кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш,
онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши, зарурий мудофаа чегарасидан четга
чиқиб қасддан одам ўлдириш, жиноят содир этган шахсни ушлаш чегарасидан
четга чиқиб қасддан одам ўлдириш кабиларни киритиш мумкин. Демак, онанинг
ўз чақалоғини қасддан ўлдириши жинояти ҳаётга қарши жиноятларнинг
енгиллаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш туркумидаги жиноят
сифатида эътироф этилади.

Статистик маълумотларга кўра, чақалоқни ўлдириш билан боғлиқ

жиноятлар

XX асрнинг 1950 йилларидан бошлаб пайдо бўлиб ўса бошлаган. Шу

даврларда унинг миқдори барча аёллар томонидан содир этилган жиноятларнинг
64% ини ташкил этган. 1970 йилларга келиб, унинг миқдори 35%гача камайди.
Аммо 1990 йилларга келиб, МДҲ доирасида чақалоқнинг она томонидан
ўлдирилиши яна ўса бошлади.

1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят

кодексида онанинг ўз чақалоғини қасддан

ўлдирганлиги

учун махсус жиноий

жавобгарлик

ўрнатилди. Ушбу норма 2008 йил 7 январда қабул қилинган

Ўзбекистон Республикаси “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги

Қонунининг

8-

моддасида ҳам мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра, “яшаш ҳуқуқи ҳар

бир боланинг узвий ҳуқуқидир. Бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
Давлат соғлом боланинг туғилиши ва ривожланишини таъминлаш учун шароит
яратади”. Демак, боланинг ёшидан қатъи назар, унинг ҳаётига тажовуз қилиш
давлат томонидан оғир жиноятлардан бири сифатида мустаҳкамланмоқда.
Афсуски, сўнгги йилларда бу каби жиноятларнинг сони ўсганлигини кузатиш
мумкин. 2008 йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикасида 3 нафар

онанинг ўз

чақалоғини қасддан ўлдириши жинояти содир этилганлиги қайд этилган. Бу эса
мазкур жиноятнинг олдини олиш ва уни илмий ҳамда амалий жиҳатдан чуқур
ўрганиш лозимлигини тақозо этади. Онанинг ўз чақалоғини ўлдириши
жиноятининг

кенгайиши

ва

чуқурлашишига

жиноий

жазонинг

дифференциялашуви ва индивидуаллаштириш принципининг етарли даражада
ишлаб чиқилмаганлигини ва унинг содир этилаётган жиноятларнинг ижтимоий
хавфлилиги ва хусусиятларига номувофиқ эканлигини англатади. Бу масалалар,
айниқса, ижтимоий ҳаётда она бўлиш арафасидаги аёлларнинг тиббий ва
психопедогогик тайёргарлигидаги айрим муаммолар билан янада кенгайиб
бормоқда.

Бола ўлдириш оила ичида содир этиладиган жиноят турларидан биридир.

Аммо у жиноят таркибининг ўзига хос хусусиятларига кўра одам ўлдиришнинг
бошқа турларидан фарқ қилади. Боласини ўлдириш, яъни криминофамистика,
кенг маънода олганда, ота

-

она томонидан ўз боласининг ёхуд

эри ёки хотинининг

боласини унинг ёшидан қатъи назар, қасддан ўлимга олиб келган қилмишдир.
Боласини ўлдириш, тор маънода олганда, жумладан, жиноят ҳуқуқида ва суд
тиббиётида онанинг ўз чақалоғини туғиш ёки туғилиши ҳамон қасддан
ўлдиришдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

149

Она томонидан ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туққан ҳамон ўлдириши

одам ўлдиришнинг енгиллаштирувчи тури сифатида қонунда назарда тутилган

бўлса

-

да, аммо

ижтимоий хавфлилиги одам ўлдиришнинг бошқа турларидан кам

эмас. М.Ҳ.

Рустамбоевнинг фикрича, одам ўлдиришнинг бу тури жазони

енгиллаштирувчи ҳолатларда одам ўлдириш жумласига киради, чунки жиноят

туғаётган аёлнинг туғиш пайтидаги ёки бевосита туғишдан кейинги алоҳида

руҳий

-

жисмоний ҳолати натижасида содир этилади. Бундай ҳолат туғиш

пайтидаги оғриқлар, азият туфайли пайдо бўлиши ва бу кўзи ёриётган аёлда

чақалоққа нисбатан салбий туйғуни келтириб чиқариши мумкин.

Ю.М.

Антоняннинг таъкидлашича, “Она томонидан ўз боласини ўлдиришдан

оғирроқ табиат қонунини бузишни тасаввур қилиб бўлмайди ва барча

одамларнинг яшаш ҳуқуқига эга эканлиги туфайли шундай ҳуқуққа эга бўлган

янги туғилган чақалоқдек ҳимоясиз қурбон бўлмаса керак”.

Илмий адабиётларда чақалоқни ўлдирганлик жиноятини енгиллаштирувчи

таркибдаги жиноят нормаси қаторига киритиш борасидаги асосий хулосалар

айбдорнинг жиноят содир этиш вақтидаги соғлиғи билан изоҳланади. Айрим

муаллифлар чақалоқни ўлдирганлиги учун жазо чорасини енгиллаштиришга асос

сифатида онанинг туғиш вақтигача атрофдагилар ва бошқа ижтимоий

факторларнинг унга бўлган салбий муносабати натижасида юзага келган жиноят

содир этишга бўлган хоҳишни кўрсатадилар. Яна бошқа муаллифлар эса бу

масалани ижобий ҳал қилиш учун асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайдилар.

Бугунги кун юридик адабиётлари ҳам онанинг ўз

чақалоғини ўлдириши

жинояти енгиллаштирувчи таркибдаги жиноятлар тоифасига киритишга қандай

асослар таъсир кўрсатган, ушбу нормани имтиёзли таркибдаги жиноят сифатида

ўрнатилишида нималарга эътибор қаратиш лозим, онанинг ўз чақалоғини

ўлдиришини қасддан одам ўлдиришнинг бошқа турларидан ажратиб турувчи

хусусиятлари нимада деган масалада хилма

-

хил қарашларни илгари суради. Бу

масалада замонавий жиноий

-

ҳуқуқий таълимотлар ҳам ягона фикрга эга эмас.

Мазкур жиноятнинг қайси тоифадаги қасддан одам ўлдириш жинояти турига

киритилиши унинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва ижтимоий хавфлилик

хусусиятларини белгилаб беради.

Аёлларнинг тубан хулқ

-

атворининг энг типик кўринишларидан бири

улар

томонидан ўз чақалоғини ўлдириш сабаблари ҳақидаги илмий ишлар ҳам

эътиборга лойиқдир. 1928 йили Б.С.

Маньковский онанинг ўз чақалоғини

ўлдиришининг кўпайиши сабабларини ўтмишдаги оилавий негизларнинг

ижтимоий бўҳронлар ва инқилобий ўзгаришлар таъсирида бузилганлиги, янги

турмуш тарзи ҳали яхши мустаҳкамланиб улгурмаганлиги билан тушунтиради.

Бунинг натижасида жамиятда жинсий муносабатларга енгилтаклик билан қараш

кучайди. Бу енгилтаклик, Б.С.Маньковскийнинг фикрича, никоҳсиз ҳомиладорлик

ва никоҳсиз туғилган болалар сонининг ўсишига олиб келди. Бу эса ўзининг

ижтимоий жиҳатдан оғир

аҳволидан қандай йўл билан бўлмасин қутулишни

истаган аёллар сонининг ортишига сабаб бўлди.

Мазкур ишларни, уларда мавжуд бўлган муаммога янгича ёндашувни ва

уларнинг шубҳасиз долзарблигини объектив тан олган ҳолда, бу ишлар, юқорида

тилга олинганидек, фақат

тавсифий хусусиятга эга эканлигини қайд этиб ўтиш

жоиз. Тадқиқотчи

-

криминологлар ўз ишларида кўп жиҳатдан аёллар жиноий хулқ

-

атворининг маълум қонуниятларини аниқлаганлар ва қайд этганлар, бироқ унинг

детерминациясини мувофиқ равишда тушунтирмаганлар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

150

Н.А.

Неклюдовнинг ёзишича, чақалоқни ўлдириш вақтидаги онанинг ҳолати

ўзига хос жиҳатга эга бўлиб, бу жараёнда она ор

-

номуси ва виждон азобидан

қийналади

ҳамда туғиш вақтидаги жисмоний азоблар туфайли ақл

-

ҳушидан

айрилади, натижада эса, ўз чақалоғини ўлдириш каби оғир жиноятни содир
этишга қарор қилади.

С.В.

Познышевнинг таъкидлашича, “Бу ерда биринчи навбатга (бу ерда

жиноятни енгиллаштирувчи ҳолатларни назарда тутишга ҳаракат қилган

-

муаллиф изоҳи) ички руҳий мувозанати ва ўз ҳаракатларини англаш, ўзини
бошқариш қобилияти сусайган янги туққан онанинг ҳолатини қўйиш лозим”.
Олим, бундан ташқари, чақалоқни қасддан ўлдириш жинояти учун жазо
тайинлашни чақалоқнинг қонуний никоҳда туғилганлиги ёки никоҳсиз
туғилганлиги билан боғламаслик лозим деб ҳисоблайди.

Юқоридаги

онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириш жиноятини

тавсифловчи белгилардан келиб чиққан ҳолда ушбу жиноятни ҳаётга қарши
қаратилган

бошқа турдаги жиноятлардан фарқловчи хусусиятларини кўриб

чиқиш мумкин. ЖК 99

-

моддасида назарда тутилган жиноят ЖК 97

-, 98-, 100-, 101-

моддалари билан жиноят таркиби белгиларига кўра бир

-

биридан ажратиб

турувчи алоҳида сифатларга эга.

Мазкур жиноятларни махсус ва турдош объектлар нуқтаи назардан ажратиб

бўлмайди. Барча ҳаётга қарши жиноятларнинг бевосита объекти –

ўзга шахснинг

ҳаёти. Улар ўртасидаги фарқли жиҳатларни тажовуз қаратилган жиноятнинг
бевосита объектларининг (предмети) характеридан кўришимиз мумкин. ЖК

97-

моддаси бевосита объекти ўзганинг ҳаёти, ЖК 97

-

моддаси 2

-

қисми эса икки ёки

ундан ортиқ шахслар, ожиз аҳволдаги шахснинг ҳаёти, Жкнинг 99

-

моддасида жиноят

қаратилган бевосита объект эса янги туғилган чақалоқ ҳисобланади (суд тернов
амалиётида туғилган вақтдан бошлаб бир сутка деб баҳоланади

-

муаллиф изоҳи)

.

ЖК 97

-

моддаси 1

-

қисми ва онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши

жиноятларининг объектив томони ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклида содир
этилади. Аммо ЖК 99

-

моддаси объектив томонининг зарурий белгиси қилмишни

туғилиш ва ўлим келиб чиқиши ўртасидаги қисқа вақт ичида содир этилиши
билан характерланади. ЖКнинг 99

-

моддасида жиноят содир этиш вақти зарурий

белги сифатида ўрнатилган.

ЖК 97

-

моддаси 2

-

қисмида назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатларда

одам ўлдириш жинояти ўз ичига 13 банддан иборат бўлган жиноятларни қамраб
олган бўлиб, гарчи унинг айрим бандларидаги жиноятлар (айбдорга аён бўлган
ожиз аҳволдаги шахсни, ўта шафқатсизлик билан) ЖК 99

-

моддаси белгиларига

ўхшаб кетса

-

да, лекин бу икки жиноят ўртасидаги фарқни жиноятларнинг

объекти, субъекти ва объектив томонинг зарурий белгиларидан яққол кўриш
мумкин.

ЖК 98

-

ва 99

-

моддаларининг объекти ўзганинг ҳаёти, объектив томондан

ҳаракат

ёки ҳаракатсизликдан содир этилади, субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо

шахс, субъектив томондан қасд шаклида ифодаланади. Бу вазиятда бу икки
жиноят таркибидаги ўзига

хос фарқли жиҳатларни аниқлаш мураккабдек

туюлади. Ҳар икки жиноят енгиллаштирувчи ҳолатларда содир этиладиган
қасддан

одам ўлдириш жинояти туркумига киради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

151

Биринчидан,

кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш

жинояти аффект ҳолатида содир этилиб, унинг содир этилишига жабрланувчининг
ғайриқонуний хатти

-

ҳаракати ва хулқ

-

атвори сабаб бўлади.

Иккинчидан,

жиноятни ЖК 98

-

моддаси билан квалификация қилиш учун,

аввало, жабрланувчининг ҳаракатлари натижасида айбдорда юзага келган чуқур
руҳий ҳаяжонланиш ҳолатини, аффектнинг давомийлигини аниқлаш лозим бўлади.

Қонунда

белгиланганидек, кучли руҳий ҳаяжонланиш жабрланувчининг

ғайриқонуний хулқ

-

атвори ва хатти

-

ҳаракатининг натижасида тўсатдан пайдо

бўлиши лозим.

ЖК 99

-

моддасида назарда тутилган жиноят ҳам, маълум маънода,

субъектнинг турли хил руҳий қийинчиликлари ҳамда руҳий зарбаларининг
маҳсули бўлиши мумкин. Лекин, онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириш
жиноятида руҳий зарбалар қуйидаги ҳаётий шарт

-

шароитлар натижасида юзага

келган бўлади: туғилаётган

чақалоқ отасининг никоҳни рўйхатга олишдан бош

тортиши ёки болани ота сифатида тан олмаслиги, яқин қариндошлар томонидан
ҳеч

қандай моддий ёрдам берилмаслиги, яшаш жойининг мавжуд эмаслиги,

атрофдагилардан уялиш ва бошқалар. Бу ҳолатда юзага келадиган руҳий зарбалар
ҳолатини биз жабрланувчи, яъни чақалоқ томонидан етказилган ноқонуний
ҳаракатларнинг

натижаси деб ҳисоблай олмаймиз. Демак, ЖК 98

-

моддасида

назарда тутилган жиноятнинг субъектив белгиларининг юзага келишида
жабрланувчининг хатти

-

ҳаракатлари асос бўлиб хизмат қилса, ЖК 99

-

моддасидаги

онанинг руҳий ҳолатининг бузилишида ҳаётий шарт

-

шароитлар муҳим роль

тутади.

ЖК 114

-

моддаси ҳамда 99

-

моддасида назарда тутилган жиноятларни бир

-

биридан фарқлашда, аввало, жиноят объекти ва объектив томони белгиларига
алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, эмбрион инсон сифатида тан

олинмайди. Ҳомилани сунъий равишда тўхтатиш ҳаракатлари ҳали туғилмаган
ҳомилани

ўлдириш бўлиб, уни чақалоқни, яъни она организмидан ажралиб,

мустақил нафас ола бошлаган чақалоқни ўлдириш деб ҳисоблай олмаймиз. Янги
туғилган ёки туғилаётган чақалоқнинг ҳаётига тажовуз қилиш, шубҳасиз, инсон
ҳаётига

тажовуз қилиш сифатида баҳоланади. Демак, онанинг ўз чақалоғини

қасддан ўлдириши ва жиноий равишда ҳомила тушириш жиноятларининг
объектлари ўртасида ўзаро фарқлар мавжуд.

ЖК 114

-

моддасининг объекти аёлнинг ҳаёти ва соғлиғини жиноят қонуни

билан муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.

Жиноятларнинг объектив томони нуқтаи назаридан фарқли жиҳатларни ЖК

114-

ва 99

-

моддалар диспозицияларида назарда тутилган белгилардан кўришимиз

мумкин. ЖК 114

-

моддаси қонунга хилоф равишда ҳомила фаолиятини тўхтатишга

қаратилган

ва бунинг натижаси аёл соғлиғини хавф остига солишга қаратилган

фаол ҳаракатларда

намоён бўлади. Бундан ташқари, мазкур жиноятнинг объектив

томони ўрнатилган тиббий қоидаларни бузган ҳолда ёки шифокор бўлмаган
шахслар томонидан аборт қилинишга қаратилган ҳаракатларда намоён бўлади.

Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириш жиноятининг объектив томони

чақалоқнинг ҳаётидан маҳрум қилишга қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликдан
намоён бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

152

ЖК 99

-

моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти фақатгина янги

туғилган чақалоқнинг онаси бўлиши мумкин, бошқа шахслар эса иштирокчи
сифатида ЖК Махсус қисмининг бошқа моддалари билан жавобгарликка
тортилади. ЖК 114

-

моддаси субъекти эса олий тиббий маълумотга эга бўлган

шахс билан бирга, бундай маълумотга эга бўлмаган шахс ҳам бўлиши мумкин.

Демак, ҳаётга қарши жиноятлар туркумида онанинг ўз чақалоғини қасддан

ўлдириш жиноятини енгиллаштирувчи ҳолатдаги қасддан одам ўлдириш жинояти
деб баҳоловчи белгилар жиноят таркиби хусусиятлари, уни бошқа ўхшаш
жиноятлардан ажратиб турувчи белгиларидан келиб чиқади.

Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши жинояти ижтимоий хавфлилик

даражасига кўра қайси тоифадаги жиноятлар туркумига киритилиши масаласини
яққолроқ ҳал қилишда жиноятнинг объектив ва субъектив белгилари
йиғиндисини таҳлил қилиш орқалигина бирор

-

бир якуний хулосага келиш

мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Антонян

Ю.М. Преступность среди женщин. М: 1992. –

С.

34.

2.

Международный пакт о гражданских и политических правах (Нью

-

Йорк,

19 декабря 1966 г.); Конвенция о защите прав человека и основных свобод (Рим, 4
ноября 1950 г.) (с изм. и доп. от 21 сентября 1970 г., 20 декабря 1971 г., 1 января
1990 г., 6 ноября 1990 г., 11 мая 1994 г.) // Собрание законодательства Российской
Федерации.

8 января 2001 г.

№2.

Ст. 163; Халқаро гуманитар ҳуқуқ: Женева

конвенциялари тўплами/ Кириш сўз муаллифи ва масъул муҳаррир проф.
А.Х.

Саидов. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази,

Тошкент, 2002. –

440 б.; Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар: тўплам/

Ўзбекча нашрнинг масъул муҳаррири проф.

А.Х.

Саидов.

Тошкент: “Адолат”, 2004.

520

б.; Рустамбоев

М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар.

(Махсус қисм) Тошкент: ILM ZIYO. 2006. 56

-

бет; Рустамбоев

М.Х. Жиноят ҳуқуқи.

Махсус қисм. Тошкент: Ўқитувчи. 2003 й. –

Б. 17.; Рустамбаев

М.Х. Курс уголовного

права Республики Узбекистан. Особенная часть. Том 3: Преступления против
личности. Преступления против мира и безопасности. Учебник для ВУЗов. –

Т.: Издательство «ILM ZIYO», 2008. –

С.

432.

3.

Абдурасулова

Қ.Р. Аёллар жиноятчилиги ва уларни олдини олиш

муаммолари. Ўқув қўлланма / –

Тошкент: ТДЮИ., 2007. –

Б. 7–

8.

4.

Рустамбоев

М.Х. Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм. Тошкент: Ўқитувчи. 2003 й. –

Б. 17.

5.

Рустамбоев

М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар.

(Махсус қисм) Тошкент: ILM ZIYO.

2006.

Б.

56.

6.

Сердюк

Л. Детоубийство: вопросы правовой оценки// Российская

юстиция, №11, –

2003,

С.

43

45.

7.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 1

-2-

сон,

1-

модда.

8.

Рустамбаев

М.Х. Курс уголовного права Республики Узбекистан. Особенная

часть. Том 3: Преступления против личности. Преступления против мира и
безопасности. Учебник для вузов. –

Т.: Издательство «ILM ZIYO», 2008. –

С.

432.

9.

Антонян

Ю.М. Преступность среди женщин. Москва., Право, 1992

.

С. 70.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

153

10.

Лейкина

Н.С. Личность преступника и уголовная ответственность. Л.,

1968.

211 с; Сарыев

Б.С. Ответственность за преступления против жизни и

здоровья. Ашхабад, 1973. –

125 с.; Ахмедов

Г.А. Уголовное законодательство.

Ташкент, 1972

.

174 с.; Аниянц М.К. Ответственность за преступления против

жизни по действующему законодательству союзных республик. М.: Право, –

С.

356.

11.

Рарог

А.И. Квалификация преступлений по субъективным признакам. –

СПб.: «Юридический центр Пресс», 2003. –

304 с.;

Романовский Г.Б. Гносеология

права на жизнь. –

СПб.: «Юридический центр Пресс», 2003. –

360 с.; Утевский

Б.С.

Ўша асар

Б.

184; Пионтковский

А.А., Меньшагин

В.Д. Ўша асар. –

Б. 27

-30.;

Загородников

Н.И. Ўша асар. –

Б. 123.

12.

Абдурасулова

Қ.Р. Аёллар жиноятчилиги ва уларни олдини олиш

муаммолари. Ўқув қўлланма / –

Тошкент: ТДЮИ., 2007. –

Б. 13.

13.

Маньковский Б.С. Детоубийство. Убийства и убийцы. М

.: 1928.

С. 261–

262.; Абдурасулова

Қ.Р. Аёллар жиноятчилиги ва уларни олдини олиш

муаммолари. Ўқув қўлланма

/

Тошкент: ТДЮИ., 2007.

Б.

13.

14.

Абдурасулова

Қ.Р. Аёллар жиноятчилиги ва уларни олдини олиш

муаммолари. Ўқув қўлланма / –

Тошкент: ТДЮИ., 2007. –

Б. 14.

15.

Неклюдов

Н.А

.

Ўша асар.

Б. 316.; Таганцев Н.С. Ўша асар.

Б. 161.

16.

Познышев

С.В. Ўша асар

.

Б.

50.

17.

Рустамбаев

М.Х. Курс уголовного права Республики Узбекистан. Особенная

часть. Том 3: Преступления против личности. Преступления против мира и
безопасности. Учебник для ВУЗов. –

Т.: Издательство «ILM ZIYO», 2008. –

С.

432.

References

Антонян Ю.М. Преступность среди женщин. М: 1992. – С. 34.

Международный пакт о гражданских и политических правах (Нью-Йорк, 19 декабря 1966 г.); Конвенция о защите прав человека и основных свобод (Рим, 4 ноября 1950 г.) (с изм. и доп. от 21 сентября 1970 г., 20 декабря 1971 г., 1 января 1990 г., 6 ноября 1990 г., 11 мая 1994 г.) // Собрание законодательства Российской Федерации. – 8 января 2001 г. – №2. – Ст. 163; Халқаро гуманитар ҳуқуқ: Женева конвенциялари тўплами/ Кириш сўз муаллифи ва масъул муҳаррир проф. А.Х. Саидов. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Тошкент, 2002. – 440 б.; Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар: тўплам/ Ўзбекча нашрнинг масъул муҳаррири проф. А.Х. Саидов. – Тошкент: “Адолат”, 2004. – 520 б.; Рустамбоев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. (Махсус қисм) Тошкент: ILM ZIYO. 2006. 56-бет; Рустамбоев М.Х. Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм. Тошкент: Ўқитувчи. 2003 й. – Б. 17.; Рустамбаев М.Х. Курс уголовного права Республики Узбекистан. Особенная часть. Том 3: Преступления против личности. Преступления против мира и безопасности. Учебник для ВУЗов. –

Т.: Издательство «ILM ZIYO», 2008. – С. 432.

Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилиги ва уларни олдини олиш муаммолари. Ўқув қўлланма / – Тошкент: ТДЮИ., 2007. – Б. 7–8.

Рустамбоев М.Х. Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм. Тошкент: Ўқитувчи. 2003 й. – Б. 17.

Рустамбоев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. (Махсус қисм) Тошкент: ILM ZIYO. 2006. – Б. 56.

Сердюк Л. Детоубийство: вопросы правовой оценки// Российская юстиция, №11, – 2003, – С. 43–45.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 1-2-сон, 1-модда.

Рустамбаев М.Х. Курс уголовного права Республики Узбекистан. Особенная часть. Том 3: Преступления против личности. Преступления против мира и безопасности. Учебник для вузов. – Т.: Издательство «ILM ZIYO», 2008. – С. 432.

Антонян Ю.М. Преступность среди женщин. Москва., Право, 1992. – С. 70.

Лейкина Н.С. Личность преступника и уголовная ответственность. Л., 1968. – 211 с; Сарыев Б.С. Ответственность за преступления против жизни и здоровья. Ашхабад, 1973. – 125 с.; Ахмедов Г.А. Уголовное законодательство. Ташкент, 1972. – 174 с.; Аниянц М.К. Ответственность за преступления против жизни по действующему законодательству союзных республик. М.: Право, – С. 356.

Рарог А.И. Квалификация преступлений по субъективным признакам. – СПб.: «Юридический центр Пресс», 2003. – 304 с.; Романовский Г.Б. Гносеология права на жизнь. – СПб.: «Юридический центр Пресс», 2003. – 360 с.; Утевский Б.С. Ўша асар – Б. 184; Пионтковский А.А., Меньшагин В.Д. Ўша асар. – Б. 27-30.; Загородников Н.И. Ўша асар. – Б. 123.

Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилиги ва уларни олдини олиш муаммолари. Ўқув қўлланма / – Тошкент: ТДЮИ., 2007. – Б. 13.

Маньковский Б.С. Детоубийство. Убийства и убийцы. М.: 1928. – С. 261–262.; Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилиги ва уларни олдини олиш муаммолари. Ўқув қўлланма / – Тошкент: ТДЮИ., 2007. – Б. 13.

Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилиги ва уларни олдини олиш муаммолари. Ўқув қўлланма / – Тошкент: ТДЮИ., 2007. – Б. 14.

Неклюдов Н.А. Ўша асар. – Б. 316.; Таганцев Н.С. Ўша асар. – Б. 161.

Познышев С.В. Ўша асар. – Б. 50.

Рустамбаев М.Х. Курс уголовного права Республики Узбекистан. Особенная часть. Том 3: Преступления против личности. Преступления против мира и безопасности. Учебник для ВУЗов. – Т.: Издательство «ILM ZIYO», 2008. – С. 432.