Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Methodology of using exercises that develop thinking in
teaching parts of speech
Mukaddas TURABOEVA
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2022
Received in revised form
20 June 2022
Accepted 25 July 2022
Available online
15 August 2022
The school textbook mother tongue does not pay much
attention to the exercises that develop thinking in the
educational system. This situation is one of the reasons why
today
’
s students do not acquire enough knowledge about
thinking exercises. This article highlights on the methods of
performing thought-developing exercises recommended for
strengthening topics in the course of teaching parts of speech in
the 6th grade mother tongue textbook. Also, it provides tasks to
be assigned by the teacher in the process of performing the
exercises that develop thinking in the mother tongue classes.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp196-203
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
language and thinking,
native language textbook,
native language education,
native language grammar,
teaching process,
coherence of topics,
types of exercises,
exercises that develop
thinking,
teacher and student,
reflection,
discussion.
Сўз
туркумларини
ўқитишда
тафаккурни
ривожлантирувчи
машқлардан
фойдаланиш
методикаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тил ва тафаккур,
она тили дарслиги,
она тили таълими,
она тили грамматикаси,
ўқитиш жараёни,
мавзулар узвийлиги,
машқ турлари,
тафаккурни
Таълим тизимида “Она тили” дарсликларида тафаккурни
ривожлантирувчи машқларга муҳим эътибор қаратилмаган.
Бу ҳолат эса бугунги кун ўқувчиси ва йўналиш талабалари
томонидан етарлича тафаккур машқлари ҳақидаги
билимларни ўзлаштирмаслик сабабларидан биридир.
Мақолада 6
-
синф она тили дарслигида сўз туркумларини
ўқитиш жараёнида мавзуларни мустаҳкамлаш учун тавсия
1
(PhD) Senior Lecturer, Namangan State University. E-mail: muqaddastoraboyeva4@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
197
ривожлантирувчи машқ,
ўқитувчи ва ўқувчи,
фикр юритиш,
муҳокама қилиш.
этилган
тафаккурни
ривожлантирувчи
машқларни
ўқувчиларга бажартириш методлари ёритилган. Шунингдек,
тафаккурни ривожлантирувчи машқларни она тили
дарсларида бажариш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг
белгилаб берилган
вазифалари кўрсатиб ўтилган.
Методика использования упражнений, развивающих
мышление, при обучении частям речи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
язык и мышление,
учебник родного языка,
обучение родному языку,
грамматика родного
языка,
процесс обучения,
связанность тем,
виды упражнений,
упражнение,
развивающее мышление,
учитель и ученик,
обсуждение,
дискуссия.
В системе образования в учебнике «Родной язык» мало
внимания
уделяется
упражнениям,
развивающим
мышление. Эта ситуация является одной из причин, по
которой сегодняшние студенты не получают достаточного
знания о мышлении. В данной статье освещены методики
выполнения
развивающих
мышление
упражнений,
рекомендуемых для закрепления тем в процессе обучения
частям речи в учебнике родного языка для 6
-
ого класса.
Также в ней приведены задания, которые
развивают
мышление на занятиях по родному языку.
КИРИШ
Дунёнинг Япония, Германия, АҚШ, Россия Федерацияси, Канада каби
ривожланган мамлакатларида умумий ўрта таълим мактабларда миллий
маданият ва мафкура, миллий руҳ ва қадриятлар хазинаси, ўқувчида миллий,
ижодий, мустақил тафаккурни шакллантирувчи, ривожлантирувчи, ифодаловчи
ҳамда
бошқа фанларнинг мукаммал, пухта ўзлаштирилишига асос бўлувчи она
тили таълимининг инновацион илғор педагогик технологиялар асосида
такомиллаштирилишига муҳим вазифа сифатида
қаралмоқда. БМТнинг Таълим,
фан ва маданият масалаларига доир Битимида [1] ушбу масала долзарб вазифа
сифатида белгиланганлиги боис инновацион педагогик технологиялар воситасида
ўқитишни тубдан яхшилаш муаммоси
дунёнинг ривожланган мамлакатларининг
илмий марказларида тил таълимини ўқитишнинг назарий ва амалий масалалари
етакчи ўринда туради.
Янгиланаётган Ўзбекистонда ҳам таълим тизимига доир ислоҳотлар
доирасида Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида
ҳам
“ўқитиш усулларини такомиллаштириш, таълим
-
тарбия жараёнига
индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма
-
босқич татбиқ этиш, ўқувчида
кичик ёшдан таълим олишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни
шакллантириш” [2] каби муҳим вазифалар белгиланган. Бу, аввало, умумий ўрта
таълим, жумладан, 5
-9-
синфлар таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, халқаро
таълим стандартлари асосида ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма саводхонлигини
ривожлантириш, она тили таълимининг сифати ва самарадорлигига алоҳида
эътибор қаратишни тақозо қилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев
таъкидлаганларидек: “Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
198
мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она
Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига
айлантиришимиз лозим. Бу олийжаноб ҳаракатни барчамиз ўзимиздан, ўз оиламиз
ва жамоамиздан бошлашимиз, она тилимизга, урф
-
одат ва қадриятларимизга
ҳурмат, Ватанга меҳримизни амалий фаолиятда намоён этишимиз керак” [3].
Бундай юксак ва муҳим ижтимоий вазифани бажаришда умумий ўрта таълим
мактабларининг 5
-9-
синфларида она тили таълимини, хусусан, ўқувчиларнинг
тил ва нутққа доир илмий
-
назарий билим ва амалий малака ҳамда кўникмаларини
изчил, узвий, мукаммал, ижодий ва мустақил ўзлаштириш, эгаллашга
йўналтирувчи, муайян тартиб ҳамда қоидаларга асосланган тафаккурни
ривожлантирувчи
машқлар тизимини яратиш, такомиллаштириш муҳим
аҳамиятга эга.
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Хорижлик олимлардан И.
Жонсон
ижодий таълимни ташкил этиш, Ларс Якоб
ўқитувчи ва ўқувчи истиқболлари, Мариа Бажарас Bajaras
таълимда рақамли
ижодкорлик, Мариа дел Мар Камачо Марти
АКТга асосланган шароитда
ўқитувчининг фаолиятини лойиҳалаш, Петер Эделенбос, С.
Вонд
,
ўқитувчининг
феъл
-
атвори ва мулоқотга киришиш даражаси, С.
Деметриадис она тили
таълимида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш масалаларини тадқиқ
этишган.
МДҲ олимларидан Л.Н.
Ланда, А.И.
Власенков, А.Х.
Жиленко, Н.А.
Лашкарова,
В.И.
Масальский, Е.Г.
Шатова, Т.И.
Шамова, И.В.
Дорно, В.В.
Маткин, М.И.
Махмутов,
Ф.Я.
Байков, Л.А.
Венгер, Я.А.
Пономаревлар
она тили таълимида тафаккурни
ривожлантирувчи машқларни қўллаш, таълимни ижодий ташкил этиш, болалар
ижодкорлиги, интуиция, дискурсив фикрлаш (ҳаракат ва тафаккур муштараклиги)
масалаларини комплекс психологик ҳодиса сифатида ўрганганлар.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Мамлакатимизнинг етакчи методист олимларидан А.Қ.
Ғуломов
она тили
дарсларида таълим олувчининг ўқув
-
билув фаолиятини ривожлантириш,
Ш.Ж.
Юсупова
она тили таълимида ўқувчиларнинг тафаккурини ўстириш,
Т.Т.
Ғаниев
машқ бажариш жараёнида ўқувчининг билиш фаоллигини, Т.У.Зиядова
ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш имкониятлари, А.Я.
Бобомуродова
ўйин
-
топшириқлардан фойдаланиш, М.С.
Саидов тафаккурни ривожлантирувчи ўқув
топшириқлари, А.
Ҳамроев
ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш
масалаларини тадқиқ этган. Шунингдек, И.А.
Аллаёров, О.Р.
Розиқов, Р.
Ибрагимов,
Б.Р.
Адизов
ва М.Ҳ.
Маҳмудовлар томонидан она тили таълимида ўқувчиларнинг
ўқув
-
билув фаолиятини ривожлантириш, мустақиллигини тарбиялаш масалалари
ўрганилган, бироқ бошланғич синфларда она тили таълими ва унда машқлардан,
хусусан, тафаккурни ривожлантирувчи машқлар тизимидан фойдаланиш
технологиялари монографик тадқиқ этилмаган.
Тилни тизимли ўрганишга асосланган она тили ўқитиш методикаси
ўқувчиларни мустақил ижодий фикрлашга ўргатади. Уларнинг луғат бойлигини
ошириш, ўзгалар нутқини тинглай олиш, фикрини аниқ, ихчам
ифодалаш,
сўз
танлаш
ва уни ўринли
қўллаш
,
оғзаки ва ёзма
нутқ малакаларини
шакллантириш,
фикр ифодалашда
шакл ва мазмун уйғунлигида
мантиқий мукаммалликка
эришиш,
“ўқувчи–таълим–ўқитувчи” муносабатларини
тўғри ташкил этиш
таълим
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
199
самарадорлигини оширишнинг
муҳим омили эканлигини
назарий ва амалий
жиҳатдан
асослаб беришга хизмат қилади. Она тили таълимининг умумдидактик
методларидан бири ўқитиш методлари
турларига кирувчи
машқ қилдириш
методи айнан она тилининг энг
зарурий методи ҳисобланади.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
“Тафаккур” терминига “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да шундай таъриф
берилган: Тафаккур [арабча–фикр юритиш, ўйлаш, фикрлаш] 1.
Объектив воқеликни
тасаввур, тушунча ва муҳокамадаги фаол инъикос жараёни, инсоннинг фикрлаш
қобилияти; фикрлаш. Тил тафаккур билан бевосита боғлиқ.
Инсоният юксак хаёлот
ва тафаккур кучи билан яратган барча маънавий
-
бадиий бойликлар орасида оғзаки
ижод намуналари алоҳида ажралиб туради.
2.
Ўйлаш, фикр юритиш, муҳокама; ўй.
Тафаккур ва машқ сўзларининг луғавий маъносидан келиб чиқиб, тафаккурни
ривожлантирувчи машқ терминига таъриф бериш мумкин. Бизнингча, она тили фани
нуқтаи назаридан тафаккурни ривожлантирувчи машқ терминини қуйидагича
таърифлаш мумкин. Тафаккурни ривожлантирувчи машқлар ўқувчилар томонидан
эгалланган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўқув фанининг мавзуларига
мос равишда ишлаб чиқилган, ўйлаш, фикр юритиш, муҳокама қилишга ундовчи
муайян тартиб
-
қоидаларга асосланган машқлардир.
Она тили таълимида ўқувчиларнинг тафаккурни ривожлантирувчи машқлар
устида ишлаш жараёнида ўқув материалининг таҳлили, ўқувчиларнинг реал ўқув
имкониятларини ўрганиш шахснинг реал ўқув имкониятларининг ички ва
ташқи
омилларини кенг тавсифлайди. Тафаккурни ривожлантиришга оид фаолият –
ўқув
предметини ўқитиш методикасини яхши биладиган ўқитувчиларнинг фаолияти.
Ўқитувчи ўзи дарс берадиган ўқув предмети мазмуни, хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда
таълим мақсади, воситаси, натижаларини белгилайди.
Она тили таълимида ўқувчиларнинг тафаккурни ривожлантириш
машқларини бажариши
ўзаро боғлиқ 3 босқичда амалга ошади:
1-
босқич –
берилган топшириқни
онгда ўйлаш;
2-
босқич –тафаккур остида юзага келтириш;
3-
босқич –
она тили таълимида машқ бажариш орқали
натижага эришиш.
Бугунги кунда умумий ўрта таълим мактаби 6
-
синф она тили дарслигида
ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакасини ошириш мақсадида
мавзулар
кесимида машқлар берилган.
Дарсликдаги
бўлимлар
Машқлар сони
Тафаккурни ривожлантирувчи
машқлар сони ва фоизи
5-
синф ўтилганларни такрорлаш
29 та
6 та (21%)
Матн
20 та
3 та (15%)
Морфология. Сўз таркиби
34 та
24 та (70%)
Сўз туркумлари
400 та
196 та (49%)
Ўқувчилар 6
-
синф она тили дарслигида берилган
“Морфология” бўлимини
ўрганиш жараёнида
тилнинг адабий меъёрлари, сўзларнинг
шу меъёрлар
доирасида ўзгариши ва ясалиши (грамматик хусусиятлари); сўзнинг нутқда
тўғри
ва ўринли ишлатилиши принциплари билан танишадилар.
Сўз туркумлари мавзусини ўрганишда сўзнинг таркиби, ясалиш жараёни
билан танишув орқали ўқувчилар сўзнинг луғавий
ва грамматик хусусиятларини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
200
кузатиш, фарқлаш, ўзаро қиёслаш, уларни
нутқ вазиятига мос равишда тўғри
танлаш ва тўғри қўллаш малакаларини эгаллайдилар ҳамда луғат хазинасини
бойитадилар. Ҳозирги ўзбек орфографиясидаги
қоидаларнинг
кўпчилиги
морфологик принципларга
асосланганлигини
ҳисобга
олган ҳолда
морфологик
ҳодисаларни
ўргатишда имло масаласига алоҳида аҳамият бериш лозимлигини
ўқувчилар онгига етказиш зарур бўлади.
Морфологияни ўрганиш ўқувчининг мустақил ва ижодий тафаккур
доирасини кенгайтиради, сўзнинг турли шаклларини
ўрганиш ва янги сўз ҳосил
қилиш, уларни
ўзаро қиёслаш
ва танлаш, танлаб олинган сўзни
гап таркибида
ҳамда боғланишли
нутқда ўринли ишлатиш кўникмаларини ривожлантиради.
Уларда муайян
нутқий маданиятни шакллантиради, қироат санъати
кўникмаларини тараққий эттиради.
Ўзбек тилидаги сўз туркумларини ўрганиш бошланғич синфларда
ўрганилган билимларга асосланган ҳолда олиб борилиши, эгалланган билим,
кўникма ва малакалардан
фойдаланиб, мустақил ижодий фикр ифодалаш
маҳоратини шакллантириши
лозим. Ўтилган мавзуларни такрорлаш ва
мустаҳкамлаш учун
қуйидаги
саволлардан фойдаланиш мумкин:
1.
Ўзбек тилида сўз туркумлари қандай гуруҳларга ажратилади?
2.
Мустақил сўз туркумларига қайси сўз туркуми киради?
3.
От сўз туркумини тасниф қилинг.
4.
Сифат сўз туркумини тасниф қилинг.
5.
Сон сўз туркумини тасниф қилинг.
6.
Олмош сўз туркумини тасниф қилинг.
7.
Феъл сўз туркумини тасниф қилинг.
8.
Равиш сўз туркумини тасниф қилинг.
9.
Сўзларни туркумларга ажратишда қайси хусусиятга эътибор берилади?
Ўқувчиларнинг билимини мустаҳкамлаш учун 6
-
синф она тили дарслигида
“Жой номлари ва уларнинг имлоси” мавзусини ўрганиб мустаҳкамлаш учун
берилган қуйидаги машқнинг бажарилиш методикасини
кўриб чиқсак.
284-
машқ. Жой номларини маъно гуруҳларига ажратиб, жадвалга
жойлаштиринг.
Чўпонота, Амударё, Европа, Африка, Лондон, Қашқадарё, Дашнабод, Косон,
Осиё, Элликқалъа, Ширмонбулоқ, Ғишдувон, Томди, Самарқанд, Бешкент,Қамаши,
Сурхондарё, Хоразм, Италия, Узункўча, Найманча, Испания, Грузия, Чорсу, Жартепа,
Сариосиё, Япония, Ховос, Ғазалкент, Манғит, Хонқа, Ширмонпазлик, Темирчилик,
Австралия, Ўртасарой.
Қатъа
номлари
Давлат
номлари
Шаҳар
номлари
Қишлоқ
номлари
Вилоят
ном
-
лари
Туман
номлари
Маҳалла
номлари
Европа
Италия
Чўпонота
Жартепа
Қашқа
-
дарё
Амударё
Узункўча
Африка
Испания
Лондон
Ғазалкент
Самар
-
қанд
Дашнабод
Найманча
Осиё
Грузия
Сурхондарё
Косон
Чорсу
Австралия
Япония
Хоразм
Эллик
-
қалъа
Манғит
Ширмон
-
булоқ
Ширмонпазлик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
201
Ғишдувон
Темирчилик
Қамаши
Ўртасарой
Сариосиё
Бешкент
Ховос
Хонқа
Машқни ўқитувчи томонидан ўқувчиларга тушунтириб бериш ҳамда
бажартириш методикаси:
1.
Ўқитувчи машқнинг бажарилиши бўйича ўқувчиларга тушунча беради.
2.
Жой номлари юзасидан қитъа, давлат, шаҳар, қишлоқ, вилоят, туман ва
маҳалла сўзларининг маъноси ҳамда жойлашиши ҳудуди юзасидан маълумот
беради.
3.
Ўқувчилар ушбу машқни бажариши учун география фанидан қитъа, давлат,
шаҳар, қишлоқ, вилоят, туман ва маҳалла бўйича билимга
эга бўлишлари зарур.
4.
Ўқитувчи жой номларининг ёзилиши юзасидан имло қоидаларини изоҳлаб
ўтиши керак.
5.
Берилган топшириқларни ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда доскада
ёзиб ва тушунтириб ўтиши лозим.
6.
Машқни тўғри бажарган ўқувчилар баҳоланади.
Юқорида берилган тафаккурни ривожлантирувчи машқ орқали
ўқувчилар
билим, кўникма ва малакага эга бўладилар:
1.
Жой номларидан
қитъа, давлат, шаҳар, қишлоқ, вилоят, туман ва
маҳалла
ҳақида билимга эга бўладилар.
2.
Ўтилган мавзу, яъни орфография қоидаларини яна бир бор такрорлаш
орқали имло қоидаси бўйича жой номларининг ёзилиши юзасидан тушунчага эга
бўладилар.
3.
География фани бўйича олган билимларини мустаҳкамлайдилар.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Она тили фани ўқитувчиси ҳақиқий ижодкор бўлиши, таълим жараёнида
ўқувчининг мавзуни тинглаш,
англаш, эркин ва мустақил фикрлаш, қиёслаш,
фарқлаш, алоҳидаликларга ажратиш ва тасниф қилишга йўналтирилган
фаолиятини рағбатлантириши, ўз фикри, ғояларини ўзгаларга
етказа билиш
кўникма ва малакаларининг шаклланишини назорат қилиши ҳамда бошқариши
даркор. Шунингдек, у ёшларнинг ахлоқий
-
маънавий тарбияси билан
шуғулланиши, уларга шарқона мулоқот одоби, миллий анъаналаримизга ҳурмат,
она Ватанга
муҳаббат туйғуси каби зарурий хислатларни сингдира олиши лозим.
Тафаккурни ривожлантирувчи машқлар тизимини такомиллаштириш
асосида она тили таълимида узвийликни таъминлашда ўқитувчига қуйидаги
талаблар қўйилади:
Дидактик талаблар:
•
она тили таълимида тафаккурни ривожлантирувчи машқларни қўллаш
орқали ўқувчи томонидан ўқув материалларининг тўлиқ ўзлаштирилишини
таъминлаш;
•
тафаккурни ривожлантирувчи машқларнинг моҳиятан қизиқарли,
мазмунан аниқ, лўнда ва қулай бўлиши;
•
синф ва ўқувчиларнинг билими, иқтидори ва қизиқишини эътиборга олган
ҳолда
машқ топшириқларини табақалаштириш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
202
•
ўқувчиларда илмий дунёқараш ва мантиқий мушоҳада юритиш
қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш;
•
машқ матнларининг миллий руҳ, миллий маданият, мафкура ва
қадриятларга
мутаносиблигини таъминлаш;
•
она тили таълимининг кундалик ҳаёт ва амалиёт билан боғлиқлигини
таъминлаш, билимларни амалиётда қўллай олиш лаёқатларини шакллантириш ва
таъминлаш;
•
топшириқларни она тили ва бошқа ўқув фанлари билан узвий боғлиқлиги
ва интеграциясига йўналтириш;
•
тафаккурни ривожлантирувчи машқларнинг расм, иллюстрация, харита,
чизма, жадвал, диаграмма ва фотосуратлар билан безатилиши ва бойитилишини
таъминлаш.
Илмий
-
методик талаблар:
•
мавзуларнинг узвийлигини, мазмунан яхлитлигини таъминлаш;
•
топшириқларни аниқ, изчил, тушунарли ва равон тилда баён қилиш;
•
машқ топшириқларини белгилашда мантиқий кетма
-
кетлик ва
изчилликка амал қилиш.
Педагогик
-
психологик талаблар:
•
илмий асосланган маълумотлар билан ишлаш;
•
тафаккурни ривожлантирувчи машқ бажариш жараёнида билим
даражалари, эслаб қолиш қобилиятини ҳисобга олиш;
•
воқеа
-
ҳодисалар моҳиятини англаш қобилияти ва амалий қизиқишларини
ривожлантиришга эътибор бериш;
•
топшириқларнинг ўқувчиларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятларига
мос бўлишини таъминлаш.
Тафаккурни ривожлантирувчи машқларни она тили таълимига татбиқ этиш
амалиётдан назарияга тамойилига асосланади ва ўқувчиларда қуйидаги малака,
кўникмаларни шакллантириш ҳамда такомиллаштиришга хизмат қилади:
–
ўрганилаётган мавзуга оид тил бирликлари ва ҳодисаларини матндан
топиш, белгилаш;
–
берилган тил бирликлари ва воситалари асосида янги матн яратиш;
–
муайян ҳаётий воқеа
-
ҳодисаларни ифодаловчи матн (нутқ) тайёрлаш;
–
маълум кичик матнларни мазмунан бирлаштириб, йирикроқ матнлар
шакллантириш;
–
нутқдан муайян лисоний бирлик ва ҳодисани ажратиш ҳамда уни
атрофлича
таҳлил
қилиш;
–
кузатилган ва идрок қилинган тил ҳамда нутқ ҳодисаларидан илмий
хулосалар чиқариш.
Она тили фанини ўқитишда тафаккурни ривожлантирувчи
машқлардан
фойдаланиш ўқувчиларнинг тил ва нутққа доир илмий
-
назарий билим, малака ва
кўникмаларини амалиётга татбиқ этиш асосида мустаҳкамлаш, бойитиш,
ривожлантириш, такомиллаштиришга хизмат қилиши билан катта илмий
-
методик аҳамиятга эга. Машқларни шаклан ва мазмунан такомиллаштириб бориш
тил таълими самарадорлик даражасининг ўсишини таъминлайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
203
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
ЮНЕСКО халқаро меъёрий ҳужжатлари //
Ўзбекча нашрининг масъул
муҳаррири Л.
Саидова. –
Т.: Адолат, 2004. –
Б. 19–
62.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–
5712-
сон Фармони. –
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06/19/5712/3034
-
сон, 2019, 29.04.
3.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбек тилига давлат тили мақоми
берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда”ги нутқи //
https://uza.uz/oz/politics/prezident-shavkat-mirziyeevning-zbek-tiliga-davlat-tili-ma-o-
21-10-2019.
4.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. –
Тошкент: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси, 2000. –
4 ж. –
Б.
680.
5.
Тўхлиев
Б, М.
Шамсиева, Т.
Зиёдова. Ўзбек тили ўқитиш методикаси. –
Тошкент: 2010. –
Б.
183.
6.
Ма
hmudov N.,
А
. Nurmonov,
А
. Sobirov, D. Nabiyeva. 6-sinf.
Дарслик
–
Тошкент:“Тасвир”, 2017, –
B. 184.
7.
Ҳамроев
А
.
Р
.
Она
тили
таълимида
ўқувчиларнинг
ижодий
фаолиятини
лойиҳалаштириш
.
Пед
.
фанл
.
докт
.
илмий
даражасини
олиш
учун
ёзилган
дисс
.
–
Тошкент
: 2020.
–
Б
. 242.
8.
Turaboeva M. (2021). The Methods of Exercises to Develop Thinking in Mother
Tongue Classes. European Journal of Humanities and Educational Advancements, 2(5),
12
–
14.
9.
Turaboeva M. (2021, May). The concept of exercise that develops thinking in
mother tongue education. In
“
Online-conferences
”
platform (PP. 23
–
24).
10.
Turaboeva M. (2019). Algorithmic exercises and their special features. Bulletin
of Namangan State University: Vol, 1(2), 128.
11.
Turaboeva M. (2021). Technology of using the method of
“
SWAP
”
in mother
tongue lessons of the 5
th
grade. In
молодёжь
,
наука
,
инновации
:
АКТУАЛЬНЫЕ
вопросы
современности
(PP. 107
–
109).
12.
Yakubjanovna, Turaboeva Muqaddas.
“
Developing Linguistic Competence
Through Algorithmic Exercises In 5th Grade Mother Tongue Lessons
”
.
13.
Тўрабоева
М
. (2022).
Она
тили
дарсларини
методик
таҳлил
қилиш
. Involta
Scientific Journal, 1(4), 349
–
356.
