Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш - Миллий Гвардия фаолиятида долзарб масала

Annotasiya

Ушбу мақола Миллий гвардия тизимидаижтимоий ҳимоя долзарб масалалардан бири эканлигини илмий ўрганишгабағишланиб, унда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофазалашнингзарурати ва қонунчилик асослари тадқиқ қилинган, қонунчиликка таклифлар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
  • юридик фанлар номзоди, “Соҳавий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси доценти, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент, Ўзбекистон
CC BY f
109-113
22

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Газиев, Ш. . (2021). Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш - Миллий Гвардия фаолиятида долзарб масала. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(3), 109–113. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3-pp109-113
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақола Миллий гвардия тизимидаижтимоий ҳимоя долзарб масалалардан бири эканлигини илмий ўрганишгабағишланиб, унда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофазалашнингзарурати ва қонунчилик асослари тадқиқ қилинган, қонунчиликка таклифлар ишлаб чиқилган.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Social protection of military services – an important factor in the
activities of the National Guard

Shakhrukh GAZIEV

1


University of Public Safety of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
15 June 2021

This article is devoted to the study of the factor of social

protection of servicemen in the system of the National Guard, in
connection with which the importance of this topic is
emphasized and proposals for current legislation are presented.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

serviceman,
social protection,
pension,
law,
public safety.

Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш – Миллий
Гвардия фаолиятида долзарб масала

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ҳарбий хизматчи,
ижтимоий ҳимоя,
пенсия,
қонун,
жамоат хавфсизлиги.

Ушбу мақола Миллий гвардия тизимида ижтимоий

ҳимоя долзарб масалалардан бири эканлигини илмий
ўрганишга бағишланиб, унда ҳарбий хизматчиларни
ижтимоий муҳофазалашнинг зарурати ва қонунчилик
асослари тадқиқ қилинган, қонунчиликка таклифлар ишлаб
чиқилган.

1

Candidate of Legal Sciences, Department of “Industrial-Legal Sciences” Associate Professor, University of public

safety of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

110

Социальная защита военнослужащих – важный фактор
в деятельности Национальной Гвардии

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

военнослужащий,
социальная защита,
пенсия,
закон,
общественная
безопасность.

Данная статья посвящается изучению необходимости

фактора социальной защиты военнослужащих в системе
Национальной гвардии, в связи с чем акцентируется
важность данной тематики и представлены предложения
по действующему законодательству.


Дунё борки, унда бебаҳо неъматлар бисёр. Шундай неъматлар ичида Юрт

тинчлиги, Ватан равнақи, фарзандлар камолини кўриб яшаш инсон учун беқиёс.
Бунинг учун тарихдақуролли можаролар ва урушлар оқибатида не-не ҳарбий
хизматчилар қурбон бўлмади, ёш ўғлонлар ҳаёти завол бўлмади.

И. Каримов таъкидлаганидек, “1999, 2000 ва 2001 йилларнинг ёз фаслида

Афғонистон ҳудудида ўзига уя қуриб олган террорчи тўдаларнинг чегаралари-
миздан бостириб кириб, бизни азиз фарзандларимиз – ҳаётга эндигина қадам
қўяётган ҳарбий аскарлардан жудо қилиб, оналар юрагини дарду аламга
тўлдирганини, Ўзбекистоннинг озодлиги ва тинчлигига қарши ташкил қилинган
хуруж ва ҳаракатларни бошимиздан кечирганимизни ҳам биз ҳеч қачон
унутмаслигимиз ва бундан тегишли сабоқлар чиқаришимиз зарур”.

Ҳарбий хизматчиларимиз ҳозирги кундаяманъанага содиқ бўлиб, айниқса,

жамоат хавфсизлиги суянчи бўлиб келаётган Миллий гвардия турли топшириқ-
ларни жанговар ва бошқа оғир вазиятларда бажариб келмоқда. Масалан, бундан
роппа-росабир йил олдин Сирдарё вилоятининг Сардоба тошқини вақтида аҳолини
қутқаришда ҳарбий хизматчилар қатнашишди, ҳарбий қисм махсус вазифаларни
бажариш отряд командири С. Ибрагимов ва гуруҳ мутахассиси Х. Суюновлар сув
тошқинида қолди, жанговар отряд муҳандиси Х. Суяров эса қутқарув ишларида
ҳалок бўлди.

Шу дамларда мардлик ва жасорат кўрсатиб, аҳолини қутқаришда ўз жонини

аямаган ҳарбий хизматчиларни ўзини ёки ҳалок бўлганларнинг фарзандларини
ижтимоий ҳимоялаш долзарб масалага айланиб қолади. Бундай ҳарбийларнинг
хотирасини абадийлаштириш баробарида, уларнинг оилалари эл-юрт назаридан
қолмаслиги лозим.

Зеро, бу жиҳат – миллий давлатчилигимиз анъанаси бўлиб, профессор

А. Азизхўжаев қайд этганидек, “ҳар бир мамлакат миллий давлатчилик
анъаналарини сақлаб қололмаса, у чинакамига ўзига хос демократик давлат бўла
олмайди.

Шунга кўра, Қуролли Кучларни ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари

қаторида Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш масалаларига
доимо эътибор қаратиб келинади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримов ўз

вақтида: “ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ва
уларнинг оила аъзолари эҳтиёжларига жавоб берадиган замонавий ҳарбий
шаҳарчалар барпо этиш, ҳарбий округлар миқёсида интеграциялашган


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

111

қўшинларорти таъминотини йўлга қўйиш, ижтимоий, уй-жой, маиший, тиббий
таъминот тизимларини яратиш юзасидан қабул қилинган давлат дастурларини
амалга ошириш вазифалари доимий эътиборимиз марказида” бўлиши кераклигини
ўринли таъкидлаганди.

Бу вазифаларнинг ўта муҳим аҳамияти ҳақида тўхталиб, у: “авваламбор,

бугунги шароитда фақат пухта тайёргарликка эга бўлган, ҳар томонлама яхши
таъминланган ва ижтимоий ҳимояланган Қуролли Кучларгина хавфсизлик ва
барқарорликнинг, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва мамлакатимиз ҳудудий
яхлитлигининг,

пировард

натижада

эл-юртимизнинг

тинчлиги

ва

осойишталигининг, осуда ҳаётимизнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати бўла
олади” дея ҳаётий ҳақиқатни айтган эди.

Республика Президенти Ш. Мирзиёев ҳам ўтган йилда Олий Мажлисга

Мурожаатномасида “Келгуси йилда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини
ривожлантириш бўйича ислоҳотларимизни давом эттирамиз” деди ва: “хусусан,
Қуролли Кучлар қудратини, қўшинларнинг профессионал ва жисмоний
салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий
қўллаб-қувватлаш ва ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига
алоҳида эътибор қаратамиз” дея таъкидлади.

Ўзбекистон Қуролли Кучлар таркибидаги бошқа ҳарбий тузилмалар каби

Миллий гвардия ҳам мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш ва бошқа оммавий-
ижтимоий жараёнларда ўз ўрнига эга бўлиб келмоқда.

Ҳарбий хизматчилар табиий офат оқибатларини бартараф қилишда иштирок

этиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутлақо янги тизимда
ишлаётгани, аҳоли осойишталигини таъминлашда ва оммавий тадбирларни
ўтказишда фаол қатнашаётгани ишонч ва масъулиятни янада оширмоқда.

Бу ҳолат нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам шундай саналади.
Масалан, ҳарбий хизматдаги олимлардан А. Ковалёв ҳамда Росгвардия

капитани Р.В. Руденколар ҳарбийлар бир вақтлар Чеченистон ва Шимолий Кавказ
ҳудудларидаги ҳарбий ҳаракатлар ва бошқа антитеррор тадбирларида иштирок
этиб келганини, бунақа хавф-хатарларни олдини олишда махсус қўшинни
(Росгвардияни) тузиш ҳаракатлари 2012 йилдаги режалар асосида шакллангани,
ҳозирда самарали ишлаётганини таъкидлашади.

Д.А. Бондяевнинг қайд этишича, АҚШ Миллий гвардияси эса мамлакат ички

ва ташқи ҳарбий ҳаракатларида, шу жумладан ҳуқуқ-тартибот ва табиий
офатларнинг олдини олишга биринчи навбатда сафарбар этилади.

И. Смородинскова эса АҚШ гвардиясини ушбу йўналишдаги ишларга жалб

қилиш тўғри ташкил этилганлигини қайд этади, 1992–1993 йилларда 100 мартадан
ошиқ ҳолатларда табиий офатларга қарши курашда қатнашиб, 200 мартадан зиёд
фавқулотта ҳолатларда маҳаллий ҳокимиятларга ёрдамга келгани ҳақида
маълумот беради.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳам сўнгги пайтларда амалга

оширган улкан ишлари билан ўз ўрнига ва номига муносиб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, 2018 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида “Хавфсиз пойтахт”

концепцияси жорий этилгач, масалан Тошкент, Жиззах ва бошқа ҳудудларда
жамоат тартибини таъминлаш бўйича Миллий гвардия органлари иштирокида
янги тизим йўлга қўйилди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

112

“Ҳавфсиз ҳудуд” концепцияси асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий

гвардияси ва ИИВ ҳамкорлигидаги йўлга қўйилган тизимли чора-тадбирлар
натижасида Тошкент шаҳри ҳудудида жами 710 та (179 та пиёда, 511 та
автомобилли ва 20 та мотоскутерли) патруллик йўналишлари ташкил этилиб,
уларга 1500 дан зиёд ҳарбий хизматчи ва ходимлар сафарбар этилган.

Ҳарбий хизматчилар ва ходимлар туну-кун ҳаракатда бўладиган уч сменали

патруль режимини ўтаб, тинчлик шароитида ҳам, ташвиш тушган кезларда ҳам эл-
юрт корига яраб, жасорат намоён қилиб келдилар.

Ички ишлар ва Миллий гвардия мутахассислари эътирофига лойиқ бўлган бу

йўналишдаги ишларни ташкил этишда ҳарбий хизматчилар ва ходимларни
ижтимоий рағбатлантиришларга эътибор қаратиб келинди.

Бу ўз навбатида тизимда ижтимоий муҳофазадан дарак бериб, ҳарбий

хизматдаги олимларимиз қайд этганидек, қонун билан ҳарбий хизматчилар ва улар
оила аъзоларининг турмуш даражасини юксалтириш, ички таъминоти, уй-жойи,
тиббий ва пенсия таъминотини такомиллаштириш механизмлари белгиланмоқда.

Айниқса, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги

қонунининг қабул қилиниши Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий ҳимоясига
қаратилган барча чора-тадбирларнинг ҳуқуқий негизи сифатида катта аҳамият
касб этди.

Айнан қонунда ижтимоий таъминотнинг махсус субъекти сифатида ҳарбий

хизматчилар ва ходимларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича муҳим қоидалар
ўрнатилди. Шу асосда ҳозирги кунда фаолиятнинг ҳуқуқий асослари
мустаҳкамланмоқда.

Айни вақда 6 та кодекс, 30 га яқин қонун ҳамда 100 дан зиёд қонуности

ҳужжатлари, кўплаб Қўмондон буйруқ ва қарорлари ишлаб чиқилди.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар

“Regulation.gov.uz”

электрон

ахборот

порталида Миллий гвардия фаолиятига доир 10 га яқин қонун ҳужжатлари
муҳокамадан ўтди.

Ижтимоий муҳофазага оид қонунчиликни яратиш ишларини янада

жадаллаштиришмақсадида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий
хизматчилари ва ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунини қабул
қилишнимақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Чунки бундай рамзий сана ўзига хос байрам бўлади. Масалан, 8 январь –

Прокуратура органлари ходимлари куни, 26 январь – Ўзбекистон Республикаси
давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни, 5 апрель – Ўзбекистон
Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати куни, 25 октябрь – Ички ишлар
органлари ходимлари куни сифатида кўтаринки кайфиятда нишонланиб келинади.

Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларини маънавий-

аҳлоқий жиҳатидан қўллаб-қувватлаш, ҳарбий ватанпарварликни янада ошириш ва
хизмат фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадидапарламентимиз – Олий
Мажлис томониданалоҳида қонун қабул қилиниши ва “4 август куни”ни рамзий
байрам санаси сифатида белгиланиши тизимда ижобий маъно касб этиши
шубҳасиздир.




background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

113

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё

билан ҳамкорлик йўли. Т-11. – Т.: “Ўзбекистон”, 2003. – Б. 4.

2.

Азизхўжаев А. Давлатчилик ва маънавият. – Тошкент: “Шарқ”, 1997. – Б 82.

3.

Ковалёв А.А. Участиие Национальной гвардии России в обеспечении военной

безопасности. Журнал. Политика и правовое государство. 2016 г. №9. – С. 52–59.

4.

Бондяев Д. Правовая регламентация деятельности Национальной гвардии

США во внутригосударственных оперциях. Вестник Московского Университета
МВД России. 2009, №3. – С. 128.

5.

Смородинскова И.

Организационно-правовые

основы

деятельности

Национальной гвардии в обеспечении национальной безопасности США: автореф.
дисс. канд.юрид. наук. 2001.

6.

Джураев Р. Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш

бўйича вазифаларини замонавий талаблар асосида амалга ошириш. – Т.: ҲТИ
ахборотномаси, 2020 йил, 1-сон. – Б. 5.

7.

Мамаюсупов С. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг маънавий-ахлоқий

хусусиятлари. – Т.: ҲТИ ахборотномаси, 2020 йил, 1-сон. – Б. 8.

8.

Бобожонов П. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – ички ишлар органлари

фаолиятини ташкил этишнинг бош мезони. . – Т.: ҲТИ ахборотномаси, 2018 йил,
Махсус сон. – Б. 23.

9.

Ташматов Б. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси – Конституция

ва демократик ҳуқуқий давлатимиз таянчи. – Т.: ҲТИ ахборотномаси, 2018 йил
махсус сон. – Б. 3.

10.

Хакназаров Х. Ҳарбий хизматчилар кундалик ҳаётида конституция ва

қонунларни ўрганишнинг аҳамияти. – Т.: ҲТИ ахборотномаси, 2020 йил, 4-сон. – Б. 84.

Bibliografik manbalar

Каримов И.А. Биз танлаган йўл — демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т-11. - Т.: “Ўзбекистон”, 2003. – Б.4.

Азизхўжаев А. Давлатчилик ва маънавият. – Тошкент: “Шарқ”, 1997. – Б 82.

Ковалёв А.А. Участиие Национальной гвардии России в обеспечении военной безопасности. Журнал. Политика и правовое государство. 2016 г. №9. С.52-59.

Бондяев Д. Правовая регламентация деятельности Национальной гвардии США во внутригосударственных оперциях. Вестник Московского Университета МВД России. 2009, №3. – С.128.

СмородинсковаИ. Организационно-правовые основы деятельности Национальной гвардии в обеспечении национальной безопасности США: автореф.дисс.канд.юрид.наук. 2001 г.

Джураев Р. Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларини замонавий талаблар асосида амалга ошириш. - Т.: ҲТИ ахборотномаси, 2020 йил, 1-сон. – Б.5.

Мамаюсупов С. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг маънавий-ахлоқий хусусиятлари. - Т.: ҲТИ ахборотномаси, 2020 йил, 1-сон. – Б.8.

Бобожонов П. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг бош мезони. . – Т.: ҲТИ ахборотномаси, 2018 йил, Махсус сон. – Б. 23.

Ташматов Б. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси – Конституция ва демократик ҳуқуқий давлатимиз таянчи. – Т.: ҲТИ ахборотномаси, 2018 йил махсус сон. – Б. 3.

Хакназаров Х. Ҳарбий хизматчилар кундалик ҳаётида конституция ва қонунларни ўрганишнинг аҳамияти. - Т.: ҲТИ ахборотномаси, 2020 йил, 4-сон. - Б.84.