Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Growing “Past days”
Dilafruz
RAXMATOVA
1
Samarkand state institute of foreign languages
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021
This article analyzes the literary and historical impact of
Abdullah Qadiri’s novel “Last Days” on the basis of research
materials.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
“Last days”,
the Russian invasion of
Turkestan,
Modern Uzbek novels,
Uzbek novels,
“to explore,
going back to the past
is a good thing”.
Сайқалланаётган “Ўткан кунлар”
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
“Ўткан кунлар”,
Туркистонга рус босқини,
замонавий ўзбек
романчилиги,
ўзбек романи,
“Мозийга қайтуб иш
кўриш хайрликдир”.
Ушбу мақолада Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”
романи талқини яратилган тадқиқот материаллари асосида
янги маъно мазмун касб этаётганлиги, адабий ва тарихий
таъсирчанлиги таҳлил этилган.
1
Lecturer, department of Uzbek language and literature Samarkand state institute of foreign languages,
Samarkand, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
174
Совершенствующие «Минувшие дни»
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
«Минувшие дни»,
русское вторжение
в Туркестан,
современные узбекские
романы,
узбекские романы,
«исследовать,
возвращаясь в прошлое -
благое дело».
В
статье
на
основе
материалов
исследования
анализируется литературное и историческое влияние
романа Абдуллы Кадири «Минувшие дни».
“Ўткан кунлар” романи бамисоли улкан ва тиниқ кўзгу, унда ўзбек
миллатининг муайян тарихий шароит, вазиятдаги турмуши, урф-одатлари, руҳий-
маънавий дунёси, бўй-басти, қиёфаси кенг кўламда аниқ-равшан тасвирланади.
Романдаги учлик – ошиқ, маъшуқа ва ағёр, бир қарашда, анъанавий ишқ
достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг тоза муҳаббати, ишқий
кечинмалари, бахти ва бахтсизлиги жуда зўр маҳорат билан кўрсатилади. Асардаги
жуда кам инсонлар қалбидан чуқур жой оладиган бир “дурри бебаҳо” – ишқ-
муҳаббат туйғусига доир инжа тафсилотлар китобхонни ҳаяжонга солади, деб ёзади
таниқли адабиётшунос олим Баҳодир Каримов. Отабек билан Кумушнинг саодатли
онларидан маҳрум этган фожиавий саҳналар кишини чуқур ўйга толдиради.
Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни
– Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда
гавдалантиради. Айни дамда ўлканинг тутқунликка тушишининг бош сабаби
жаҳолат, қолоқлик ва ўзаро ички низолардир, деган фикрни ғоят усталик билан
асарнинг мазмун-моҳиятига сингдиради. ХIХ-аср охири ХХ-аср бошларида
Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг ёйилиши ҳам халқни жаҳолат ботқоғидан
сақлаб қолишга бўлган уринишдир. Халқ наздида кўзгу тутиб ҳаётни кўрсата олиш,
муаммолар ечимини фақат ўқиш, таълим олиш ва маърифатга эришиш йўли орқали
ҳал этиш олий мақсад эди. Тараққиётга эришишнинг асл ва бирламчи йўли
мустақил давлатни вужудга келтириш эканлигини чуқур англаган Абдулла
Қодирий Юсуфбек Ҳожи, Отабек каби узоқни кўзлай оладиган каҳрамонлар
образини яратадики, бундай кишилир ҳамон ўз қадр қимматини йўқотган эмас.
Адибнинг
бадиий
сўзида
бетакрор
жозиба
мужассам
бўлгани
боис
“Ўткан кунлар”ни неча бор ўқиса ҳам, одам тўймайди, қайта мутолаага эҳтиёж
сезаверади. Роман ўқувчини зериктирмайди. Қайта ўқиш жараёнида асарнинг
янгидан-янги қирралари очилади. Бир ўқилганда эътиборсиз ўтилган эпизодларга
бошқа сафар диққат қаратилади. Бу ҳол, табиийки, адибнинг образ яратиш
маҳоратига, инсон қалбини чуқур англашига дахлдордир. Зеро, кўркам адабиётдек
санъат дунёсида бадиий сўз – поэтик нутқ муҳим саналади: сўз воситасида манзара,
руҳият ва образ чизилади. Абдулла Қодирий сўзида ўқувчини ўзига боғлаб
турадиган, инсонни ўзига оҳанрабодек тортадиган қувват бор. Буни ўқувчи
сезмаслиги мумкин эмас. Айнан сўзнинг таъсири боис Кумуш ўлган саҳнада ҳўнг-
ҳўнг йиғлайди китобхон. Айтмоқчи, бу эпизоднинг ўзи йиғлаб ёзилган. Демак,
адибнинг титраган, ичиккан, ўксиган юраги шу саҳифаларга кўчган. Бадиий
ижоддаги бир қонуният шуки, мужмал тасаввурлар мужмал ифодаланади, йиғлаб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
175
ёзилган саҳифалар йиғлаб ўқилади. Чинакам адибнинг эстетик дунёси, ижодкор
қалби ана шундай саҳифаларга муҳрланади. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлари”
ўзининг бадиий қудрати жиҳатидан адабиёт аҳлининг манаман, деган вакиллари
томонидан бирдек эътироф этилган ўзбек тилидаги саноқли романлардан
бири бўлади [3: 176]. Шарқшунос олим Е.Э. Бертельс, “Ўткан кунлар”га баҳо
бераркан, “Европа романи, инглиз романи, рус романи билан бир қаторда Ўзбек
романи яратилгани”ни эътироф этганди. Ўзбек романчилигининг асоси маънан
бойлиги,ўқувчиларни ўзига жалб эта олиши, сўз санъатининг жозибадорлиги билан
ажралиб туришини таъкидлайди. Тарихни англаш, ҳақикатни билиш, ўша даврдаги
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётни чуқурроқ англаш учун “Ўткан кунлар”
романи асосий манбалардан бири бўлиб қолмоқда. Ойбек Абдулла Қодирий
ижодига бағишланган тадқиқотида адиб шахсияти ва ижодига баҳо бериб, ёзади:
“Абдулла Қодирий истеъдодли, қалби бутун ва ўзига хос равишдаги шахс эди.
Абдулла
Қодирийнинг
прозаси
биринчи
навбатда
ғоятда
ҳаётийлиги
билан ажралиб туради” [5: 296]. Назаримизда, Абдулла Қодирий асарларининг
умрбоқийлик асосларини, энг аввало, адибнинг фавқулодда истеъдодидан,
шахсиятидан, дунёқарашини шакллантирган заминдан, адабиётдаги абадий
мавзуларнинг маромига етказиб тасвирлашидан, сўзнинг руҳиятга таъсири ва шу
сингари кўзга кўриниб-кўринмай ҳамда ҳисга таъсир этиб-этмай турган бошқа бир
қатор сирли унсурлардан излаш керак. Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига
оид айрим мақолаларда, қодирийшунос олимлар ёзган махсус рисола ва
монографияларда биринчи марта “Ўткан кунлар” романидан парчалар 1922 йил
“Инқилоб” журналида босилгани қайд этилади [2: 120]. Тўғри, “Инқилоб” ўша йил
феврал ойидан бошлаб дунё юзини кўрди. Шу йили саккизта, 1923 йили битта
қўшма, кейинги йили иккита қўшма сони босилди. Аммо ўжар далил
шуки, журналнинг 1922 йилги бирорта сонида “Ўткан кунлар”дан парчалар
берилган эмас.
Сал кам икки йил ичида “Инқилоб” журналининг учтагина сонида босилган
“Ўткан кунлар”нинг ўн олти фаслини ўрганиш-тадқиқ этиш ҳам бир қанча адабий-
илмий масалаларга ойдинлик киритади.
“Ўткан кунлар” романи, журнал нашрини ҳисобга олмаганда, бир неча
маротаба нашр этилган. Унинг биринчи нашри 1925 йилда араб алифбоси, иккинчи
нашри 1933 йилда лотин ҳарфи, учинчиси эса 1958 йилда рус графикаси асосидаги
алифбода босилиб чиққан. Унинг биринчи нашрини тиниш белгилари ишлатилиши
жиҳатидан учинчи нашри билан қиёслаган олим Ҳ. Ғозиев 1959 йилда нашр этилган
“Ўзбек тили грамматикаси ва пунктуацияси масалалари” китобида таҳлил
қилганлигини кўриш мумкин.
“Маълумки, ҳар бир нарсанинг ҳам янги қабул қилиниш – ибтидоий даврида
талай камчиликларга эга бўлади. Қодирийнинг ўзи ҳам бунга бефарқ қарамаган
бўлиши керак. Қолаверса, журналдаги сўзбошида адиб: “...билан майдонға келиши,
аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомилга юз тутиши табиий
бир ҳол”, деб ёзади. Шунга кўра, муаллиф романнинг журнал нусхасига
билдирилган фикрларни инобатга олиб, китоб ҳолида босилиш палласида ўз қўли
билан анча-мунча ўзгартиришлар киритган бўлиши ҳам табиий. Умуман олганда,
романнинг такомилида адибнинг қалами, қалби, бадиий тафаккури жуда муҳим
роль ўйнагандир [7: 204].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
176
“Ўтган кунлар” романининг учинчи нашри унинг биринчи нашридан
33 йил кейин майдонга келган. Шу икки нашрнинг биринчи бўлими бўйича
тиниш белгилари қўлланишининг қиёси улар ўртасида шу соҳада 1267 та тафовут
мавжудлигини кўриш мумкин.
Улар қуйидагича: нуқта ўрнига ундов белгиси, кўп нуқта; ундов белгиси ёки
кўп нуқта ўрнига нуқта қўйилган. Англашиладики, биринчи тур ўзгариш гап
тугалланганини кўрсатувчи белгиларни ўзаро алмаштириш доирасида юз берган.
Тире ёки вергул нуқтали вергул билан, вергул эса икки нуқта билан
алмаштирилган. Демак, тафовут гап ичида ишлатиладиган тиниш белгиларининг
ўзаро алмаштирилишида кўринган. Гап ичидаги тиниш белгиларининг
туширилиши ҳодисаси (икки ердаги тире, икки ердаги кўп нуқтанинг
туширилганини ҳисобга олмаганда) асосан вергулларга оиддир. Биринчи нашрда
ёзилган белгидан 53 таси романнинг учинчи босмасида ёзилмаган. Улардан 34 таси
эгадан, 8 таси иккинчи даражали бўлаклардан кейин, баъзилари боғланган қўшма
гаплардаги
ва, ки
боғловчиларидан олдин, бир-икки ўринда эргашган қўшма
гаплар компонентлари орасидан, шу жумладан
чунки
боғловчисидан сўнг
туширилган. Шунингдек, эга ва кесим ўртасидан туширилгани ҳам учраб қолади.
Буларга роман бўлимларида 148 та вергул туширилганини қўшсак, юқоридагидек
ўринларда туширилган вергулларнинг умумий миқдори 201 тага етади.
Туширилган тиреларнинг умумий миқдори 26 та экан. Биринчи нашрда
қўйилмаган тиниш белгиларининг учинчи босмада қўйилиши, яъни бу нашрда
тиниш белгиларининг ортирилиши, уюшиқ ва ажратилган иккинчи даражали
бўлакларга, қўшма гапларга, айниқса унинг эргашган қўшма гап компо- нентларига,
эга билан кесим орасига тире қўйилишига ҳамда гап бўлаклари билан грамматик
алоқада бўлмаган сўзларга боғлиқ ҳолда кўринган.
Тиниш белгилари ишлатишда романнинг икки нашрининг беш қисми
ўртасидаги тафовутлар асосан юқоридагилардан иборат.
“У тафовутларни синчиклаб кўздан кечирганда, романнинг 1958 йилги
нашрида тиниш белгиларининг синтактик-семантик тамойил асосида қўлланиши,
унинг аввалги нашрига нисбатан, такомиллашганини заруриятсиз бўлмаган
ўринлардаги белгиларнинг туширилганини кўрсатади. Демак, тиниш белгилари
қўлланишининг тарихий тараққиёти қатор ҳолатларда қоидалар негизида –
қоидалар талаби асосида ривожланиб борган” [1: 126].
Мозийга қайтуб иш кўриш хайрликдир, дейдирлар. Шунга кўра мавзуъни
мозийдан – яқин ўткан кунлардан; тарихимизнинг энг кирлик – қора кунлари
бўлған “хон замонлари”дан белгуладим. Абдулла Қодирий (ж.б.) Тошканд, декабр,
1920 нчи йил”.
Бу парча билан китоб нусхаси таққосланса, айрим фарқлар борлиги маълум
бўлади: сўзлар қўшилган ва олиб ташланган. Баъзи сўзлар охирига иш-ҳаракатни
якунловчи “-дир” қўшимчаси қўшилган; “қ” билан “к” товуши алмашган.
Журналдаги “ҳикоячилик” ўрнида “ҳикоячилиқ” ёзилади; китоб нусхасидаги
“Мозийға қайтуб иш кўриш хайрлик, дейдилар” гапида ҳам шундай кичик
ўзгаришлар бор. Журнал матнида баъзан сўзларнинг “-ғон”, “-лиқ” каби
қўшимчалари сингормонизмдан холи ёзилади. Бироқ 20-йиллар имлосида
турғунлик бўлмагани учун журналнинг ўзида ҳам бир хил сўзларнинг турлича
ёзилиш ҳолатлари мавжуд.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
177
Кўчирма охиридаги “Тошканд, декабрь, 1920 нчи йил” санаси асарнинг бошқа
нашрларида учрамайди. Профессор У. Норматов шу сана ва яна бошқа муҳим
далилларга таяниб: “Ўткан кунлар” романи 1920 йил охирида ёзиб тугалланган, деб
узил-кесил ҳукм-хулоса чиқариш учун тўла асос беради” (“Қодирий мўъжизаси”,
Т., 2010. 204-бет), деб ёзади.
1926 йили “Ўткан кунлар” биринчи бўлимининг қайта нашри пайти адиб
ёзган “Узр”идаги: “Рўмон, деб сизга тақдим қилинган бу нарса дунёга келиши
биланоқ бахтсизликка учрай бошлаған эди: беш йиллаб босила олмай ётди”, деган
фикри ҳақиқатан ҳам китоб кўринишидаги нашр эътиборидан роман 1920 йили
ёзиб тугатилгани учун асос бўлади. Аммо иккинчи бир фикр шуки, романнинг
1923 йили журналда чиққани ва бунинг устига “беш йиллаб босила олмай” ётгани
ҳисобга олинса, Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар”и журналда босилишидан беш йил
аввал, яъни 1918 йили ёзилгани ҳақиқатга яқин келади. Чунки роман фаслларининг
матбуотда кетма-кет босилиши орасида бир йилдан ортиқ чўзилган судралиш
вақти бор. “Босила олмай ётиши” шуни ҳам ифода қилади [4: 88].
Ўша даврда ҳозирги тиниш белгиларининг ёзувимизда қўлланиш асослари
ҳақида бирор назарий қўлланма йўқлигига, нашриёт ишлари ва нашр этиш
юмушларини бирлаштирган бирор муассаса бўлмаган ҳамда шундай бўлишига мос
шароит мавжуд эмаслигига қарамай, бу тиниш белгиларининг ўрин ва
асосларининг турли объектларимизда асосан бир хил бўлишининг сабаби нимада?
Бунинг сабаби ўша даврда ҳаёт талаби билан матнларда тиниш белгилари
қўлланиши ташаббусчилари ва бу ишимизда мададкор сифатида намуна бўладиган
объектларнинг юртимизда мавжудлигидир.
“Ўткан кунлар” романини ҳар бир авлод ўзича тушунади ва тушунтиради.
Гарчанд шу кунга қадар роман ҳажмидан бир неча баробар кўп ҳажмли талқину
таҳлиллар ёзилган бўлса-да, бундай шарҳлаш ва тушунтиришлар занжири
келгусида ҳам давом этади. Чунки роман ўзининг бадииятига кўра шундай
талқинлар учун манба бўла оладиган санъат асаридир.
Бунга мисол охирги икки йил ичида бу машҳур асарнинг бир-биридан узоқ
ва ўзаро ҳеч қандай алоқаси бўлмаган икки тилга таржима қилиниб, нашр
этилишидир [6].
Роман илк бор бевосита ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилинди ва
Америка Қўшма Штатларида “Bygone days” номи остида китоб ҳолида чоп этилди.
Машҳур асар таржимаси америкалик таниқли таржимон ва тадқиқотчи Марк
Эдвард Риз томонидан амалга оширилди.
Марк Эдвард Риз 1969 йилда АҚШнинг Аризона штатида туғилган бўлиб,
Жорж Вашингтон номидаги университетни “Урал, Кавказ ва Марказий Осиё
халқлари адабиёти” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1994–1996 йилларда
“Тинчлик корпуси”нинг кўнгилли вакили сифатида Ўзбекистонда ишлаб, Қўқон
шаҳридаги ўрта мактабда инглиз тили фанидан сабоқ берган. Миллий урф-одатлар
ва анъаналар, ўтмиш воқеа ҳодисаларига қизиққан олим қўлига “Ўткан кунлар”
тушгач, қизиқиб мутолаа қилади ва таржима қилишни бошлайди. Шунингдек, Марк
Риз 2017 йилда пойтахтимизнинг Самарқанд дарвоза маҳалласидаги Абдулла
Қодирий яшаб ижод этган хонадонда бўлиб, адиб ижодий меросини чуқур
ўрганганлиги ҳам маълум [9].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
178
Таржимон ушбу кўламдор романни инглиз тилига ўгириш учун 15 йилдан
ортиқ вақт сарфлаганини ва 660 бетдан иборат асар америкалик ўқувчиларга
тушунарли бўлиши учун унга 400 дан ортиқ тушунча ва изоҳлар ёзганини
таъкидлайди.
Замонавий ўзбек романчилигининг юзи бўлган бу “шоҳ асар” яқинда ўзбекча
араб имлосида ҳам босмадан чиқди ва Афғонистон пойтахти Кобулда расман
ўқувчиларга тақдим этилди.
“Ўткан кунлар” романи араб имлосига афғонистонлик журналист, ижодкор ва
таржимон Муҳаммад Ҳасан Тўлқин томонидан ўгирилган. Асарни сўзма-сўз, таъбир
жоиз, “қўлда” бирма-бир ўгириб чиққан ва бу ишга нақ икки йил вақт сарфланган.
Муҳаммад Ҳасан Тўлқиннинг таъкидлашича, адибнинг шахси ва ижодини
интернет орқали ўрганган. Энг аввало бу романнинг номи эътиборини ўзига жалб
қилган ва ўзига шу қадар мафтун этганидан, асарни лотин алифбосида ҳам , кирилл
имлосида ҳам ўқиб битирган. “Ўткан кунлар”ни араб имлосига ўгирган пайтда ҳам
унинг кириллча шаклидан фойдаланган.
Муҳаммад Ҳасан Тўлқиннинг айтишича, ўзларида фақат араб имлоси
истеъмолда эканига қарамай, кириллчани худди шу имлода фаолият юритувчи
ўзбекзабон саҳифалар орқали мукаммал ўрганишга муваффақ бўлган.
“Бу роман, ҳақиқатан, менда жуда катта таассурот қолдирди. Буни тилда
ифодалаб бера олмайман. Кимки “Ўткан кунлар” романини ўқиса, ўзбек тилининг
қанчалик бадиий жиҳатдан кучли, бақувват эканини кейин сезиб олади”, – дейди у.
“Мен бу романни бир марта эмас, ўн марта ўқиганман. Бу роман бадиий
нуқтаи назардан, Абдулла Қодирийнинг қалами нақадар ўткир эканлигини
кўрсатади, ўз қаҳрамонлари ҳар бирини кенг кўламда ифодалагани, уларга
қанчалик кучли тасвир бергани, ҳақиқатан, одамни лол қолдиради”.
Жами минг нусхада чоп этилган “Ўткан кунлар” энди Фарёбдан тортиб,
Бадахшонга қадар, барча Олий ўқув юртлари қошидаги Ўзбек тили ва адабиёти
бўлимларга тарқатилади.
“Ўзбек талабаларининг қўлига етса, улар бу асарни ўқиса, ўрганса,
ораларидан Абдулла Қодирий каби забардаст бир ёзувчи чиқади, деган умиддаман”,
– дейди у.
Муҳаммад Ҳасан Тўлқиннинг айтишича, ўзининг бу ташаббуси марҳум
Абдулла Қодирийнинг оиласи томонидан жуда хуш қаршиланган.
Адибнинг набираси Хондамир Қодирий, ҳатто, араб имлосидаги “Ўткан
кунлар”га кириш сўзи ҳам ёзиб берган.
Бундан ташқари, яна бирор жойи тушиб қолган бўлмасин, деган истиҳолада,
кирилл ва лотин имлосида ёзилганлари билан муқояса қилишлари учун ўзларидаги
“Ўткан кунлар”нинг эски араб алифбосида ёзилган аслидан нусхасини ҳам юборган.
Абдулла Қодирий романларини ўзбек адабий тилининг замонавий
кўринишда шаклланаётган бир даврда ёзди. Адабий тилнинг рутбаси, мақоми
юксалишида адибнинг хизмати катта бўлди. Тил миллатни бирлаштирувчилик
қудратига эга қадриятдир. Қодирийшунос олимлар фикрига эътибор берилса,
Абдулла Қодирий тошкентлик бўла туриб ўз романларида маҳаллий шева
унсурларини
умуман
қўлламайди.
Ҳатто
қаҳрамонларининг
нутқини
индивидуаллаштиришда ҳам бошқа бадиий воситалардан фойдаланади. Демак,
адиб шу зайлда бор маҳорати билан ўзбек адабий тилининг бойлигини, ўзбек
тилининг кенг имкониятларини намойиш ҳам қилади [8].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
179
XX аср мобайнида турли тоифадаги хориж олимлари Абдулла Қодирий
ижодини турли аспектдан қараб тадқиқ этганлар. Албатта, уларнинг баъзиларида
тузумлар орасидаги ғоялар, қарашлар курашининг таъсири ҳам, айримларида
ўта субъекшашув ҳоллари ҳам кузатилади. Хориждаги олимларнинг бу
хизматлари ўзбек адабиётини, хусусан, Абдулла Қодирий ижодини дунё адабий
жамоатчилигига таништиришда катта аҳамият касб этади. Дунё олимлари ўзбек
адабиётига қизиқиб, Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий сингари адабий
сиймоларимиз ижодини тадқиқ этаётган экан, бундан фақат фахрланмок ва ўша
фикр-мулоҳазалардан хабардор бўлмок жоиз, албатта.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ҳ. Ғозиев. “Ўзбек путктуациясининг тарихий тараққиёти”. Тошкент. “Фан”
нашриёти. 1979. – Б. 126.
2.
Абдулла Қодирий бадиий дунёси. Тошкент: Университет, 1994. – Б. 120.
3.
Абдулла Қодирий замондошлари хотирасида. Тошкент: Адабиёт ва санъат,
1986. Б. 176.
4.
Каримов Н. Истиқлолни уйғотган шоир. Тошкент: Маънавият, 2000. Б. 88.
5.
Қодирий А. Тўла асарлар тўплами. Олти жилдлик. 1-жилд. Тошкент: “Фан”,
1995. Б. 296.
6.
Баҳодир Карим. “Абдулла Қодирий: Танқид, таҳлил ва талқин” Тошкент
Ўзбекистан Республикаси Фанлар академияси “Фан” нашриёти 2006.
7.
У. Норматов. “Қодирий мўъжизаси”. Тошкент. 2010. – Б. 204.
8.
Муҳаммад Ҳасан Тўлқин. “Тенгсиз Қодирий” интернет сайтлари.
9.
Марк Эдвард Риз “the uzbek modernist” veb-сайт.
