The ways to develop light industrial enterprises and increase exports in the Republic of Uzbekistan

Abstract

The article is based on archival materials, statistical sources, the volume of products produced by light industry enterprises in the years of independence, their value at current prices, large-scale reforms implemented by the government to develop these enterprises, the share of products in GDP and exports were analyzed

Source type: Journals
Years of coverage from 2020
inLibrary
Google Scholar
HAC
elibrary
doi
 
CC BY f
10-14
21

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Mamajanov А. . (2021). The ways to develop light industrial enterprises and increase exports in the Republic of Uzbekistan. Society and Innovation, 2(3/S), 10–14. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3/S-pp10-14
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article is based on archival materials, statistical sources, the volume of products produced by light industry enterprises in the years of independence, their value at current prices, large-scale reforms implemented by the government to develop these enterprises, the share of products in GDP and exports were analyzed


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The ways to develop light industrial enterprises and increase
exports in the Republic of Uzbekistan

Azizbek

MAMAJANOV

1


Andizhan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021

The article is based on archival materials, statistical sources,

the volume of products produced by light industry enterprises
in the years of independence, their value at current prices,
large-scale reforms implemented by the government to develop
these enterprises, the share of products in GDP and exports
were analyzed

.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Light industry,
Textiles,
Knitwear,
Goods,
Silk,
Cotton raw materials,
Diversification.

Ўзбекистон

Республикасида енгил

саноат

корхоналарини

ривожлантириш

ҳамда экспорт

ҳажмини

орттириш

йўллари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Енгил саноат,
Тўқимачилик,

Трикотаж,

Товарлар,

Ипак,

Пахта хом ашёси,
Диверсификация.

Мақолада мустақиллик йилларида мамлакат енгил

саноат

корхоналари

томонидан

ишлаб

чиқарилган

маҳсулотлар ҳажми, уларнинг амалдаги нархлардаги
қиймати, республика ҳукумати томонидан ушбу корхона

-

ларни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган кенг
кўламли ислоҳотлар, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни
республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши ва экспорт
ҳажми архив материаллар ва статистик манбалар ёрдамида
таҳлил қилинди.

1

Lecturer at the Department of Theory of Civil Society, Andizhan State University, Andizhan, Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

11

Пути развития легких промышленных предприятий

и увеличения экспорта в Республике Узбекистан

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Легкая промышленность,
Текстиль,

Трикотаж,

Изделия,

Шелк,

Хлопковое сырье,
Диверсификация.

Статья основана на архивных материалах, статистических

источниках,

объемах

продукции,

произведенной

предприятиями

легкой

промышленности

за

годы

независимости, ее стоимости в текущих ценах, проведенных
государством масштабных реформах по развитию этих
предприятий, доле продуктов в ВВП и экспорте.

Маълумки, ривожланган мамлакатларни тараққиётга эришувида ҳар бир

давлатни харидорбоп истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш, шу орқали
аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш иқтисодий ислоҳотларнинг устувор
йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу вазифаларни амалга оширишда енгил
саноат тизими ва унинг тўқимачилик, тикувчилик каби соҳаларида ишлаб
чиқариш ҳажмларини ўстириш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ҳолатни ҳисобга
олган ҳолда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ саноатнинг ушбу соҳасига
алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг натижасида 1992 йилнинг ўзида республика
трикотаж корхоналари томонидан 84779 минг дона маҳсулотлар ишлаб
чиқарилди, шу билан бирга, Ўзбекистон Енгил саноат вазирлиги тасарруфидаги
корхоналар томонидан 3000 тонна товар материаллари, 77 тонна техник
материаллар, 1053 метр квадрат ватин маҳсулотлари ишлаб чиқарилди[1, В.3

-4].

Енгил саноат тизими корхоналарининг моддий

-

техник жиҳатдан қўллаб

-

қувватланиши ва ишлаб чиқариш доирасини кенгайтирилиши борасида олиб
борилаётган

узвий

чора

-

тадбирлар

мазкур

соҳа

корхоналари

томонидан

тайёрланаётган маҳсулотлар ҳажмини республика ялпи ички маҳсулот ишлаб
чиқаришининг ҳамда миллий экспортни умумий ҳажмида салмоқли ўрин эгаллашига
замин яратмоқда. Жумладан, 1993 йилда “УЗМАШХЛОПКОТКАНЬ” давлат концерни
томонидан 1455,0 минг, “УЗГОСАССОЦИАЦИЯ –

ХЛОПКОПРОМСБЫТ” 21447 минг

ҳажмида маҳсулотлар экспорт учун тайёрланди [2, В.4

-5].

Республикани ҳудудий ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган бир қатор

дастурларда ҳам тўқимачилик соҳасини тараққий эттириш асосида жойларда
маҳаллий ишлаб чиқариш кўламини ошириш, шу асосда ишсизлик даражасини
пасайтириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб
чиқариш

давлат

уюшмаси

(“Ўзбекенгилсаноат”)

бошқарув

тузилмасини

такомиллаштириш ҳамда унинг корхоналари, ташкилотларини давлат тасарруфидан
чиқариш ҳамда хусусийлаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисидаги 558

-

сон Қарори

[3],

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон енгил саноат
товарлари ишлаб чиқариш (“Ўзбекенгилсаноат”) давлат уюшмаси корхоналарини
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий йўналишлари
тўғрисида”ги 179

-

сон Қарори

[4], Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“Енгил ва маҳаллий саноатни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш

чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 166

-

сон Қарори

[5], Ўзбекистон Республикаси Вазирлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

12

Маҳкамасининг “Ўзбекенгилсаноат” уюшмаси томонидан хорижий компаниялар
иштирокидаги қўшма лойиҳалар амалга оширилишига оид чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги

326

-

сон

Қарорлари

[6]

енгил

саноат

корхоналарини

жадал

ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ошириш ва
ҳудудларда ишсизлик даражасини камайтиришга хизмат қилди.

Бунинг натижасида “УЗЛЕГПРОМ” ассоциацияси таркибидаги енгил саноат

корхоналари томонидан 1996 йилда 236052,0 сўмлик ипак маҳсулотлари ишлаб
чиқарилди. 1997 йилда эса жами 32117 минг кв. метр миқдорда пахта хом
ашёсидан тайёрланган матолар ишлаб чиқарилди. Шу билан бир қаторда ушбу
корхоналар томонидан шу йил давомида 34050 минг м

пахта хом ашёсидан ҳамда

15513 минг м

2

шойи матоли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилди[7, B.3

-5].

1997 йили мамлакатда 19227144 минг сўмлик тайёр пахта матолари,

72777 минг сўмлик тайёр штапел матолари, кийим кечаклар эса 982886 минг сўм
миқдорида ишлаб чиқилди. Шу билан бирга 634282 минг сўмлик калава иплар,
48313 минг сўмлик тайёр матолар, 283087 минг сўмлик момиқ пахта ва

1742325 минг сўмлик гиламлар тайёрланди. Ундан ташқари 322670 минг сўмлик
трикотаж маҳсулотлар, 10060 минг сўм миқдорида узун пайпоқлар, 311758 минг
сўмлик тўқилмаган матолар ҳамда 47763 минг сўмлик истемол моллари

тайёр

ҳолга келтирилди. Бир сўз билан айтганда 1997 йилда Ўзбекистон Республикасида
22829090 минг сўмлик енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 1998 йилда
эса бу кўрсаткич 23682765 минг сўмни ташкил қилди [8, B.25].

2001 йилда “Ўзбекенгилсаноат” давлат акционерлик компанияси корхона

-

лари

томонидан жами 191,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Жумладан, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 104,7 млрд. сўмни, кийим

-

кечак маҳсулотлари 6374 млн. сўмни, чинни дастурхон маҳсулотлари эса

2423 млн.

сўмни ташқил қилди. Шу билан биргаликда ушбу муассасалар томонидан 127,8 минг
тонна йигирилган иплар (пахта иплари), 344,3 м

2

пахта матолари, 865 минг м

2

гилам ва

гилам маҳсулотлари, 31,9 млн. дона трикотаж маҳсулотлари ҳамда 737,3 минг тонна
момиқ пахта маҳсулотлари тайёрланди. 2004 йилда бу кўрсаткич сезиларли даражада
ўсиб, жами 191,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Хусусан,

халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиш ҳажми 500,1 млрд. сўмни, кийим

-

кечак маҳсулотлари 10393,0

млн. сўмни, чинни дастурхон маҳсулотлари ҳажми эса

3673,6 млн. сўмни ташкил қилди [9, B.3]

.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан соҳага хорижий инвестицияларни фаол

жалб этиш, ишлаб чиқариш корхоналарига нисбатан бир қатор имтиёзларни
жорий этиш орқали янги иш ўринларини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш
ҳамда импорт ҳажмини камайтириш мақсадида бир қатор амалий чора

-

тадбирлар

ишлаб чиқилди. Жумладан, тайёр кийим

-

кечак (тикувчилик трикотаж ва чарм

буюмлар) пайпоқлар ва пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий
инвестициялар иштирокидаги “Ўзбекенгилсаноат”

ДАК ишлаб чиқариш корхона

-

ларига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш ва бўшаб қолган маблағлардан
мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарори
соҳани янада ривожлантиришга туртки бўлди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

13

Бунинг натижаси ўлароқ, енгил саноат корхоналари томонидан 2006 йилда

2502 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилди. Шу жумладан,
тўқимачилик саноатининг улуши 1077 млрд сўмни, кийим

-

кечак саноати

1151 млрд. сўмни, чарм

-

пойабзал ва мўйна

саноатининг улуши эса 259 млрд. сўмни

ташкил этди

[10, Б.14].

2006 йилдан бошлаб мамлакат ялпи ички маҳсулотлари таркиби кенг

кўламда диверсификация қилиниши натижасида 2016 йилга келиб енгил саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ўсишига эришилди.
Жумладан, ўртача ўсиш 1,6 млрд. сўмни ташкил этди. Лекин, шуни ҳам таъкидлаш
жоизки, енгил саноат маҳсулотларининг экспорт ҳажми умумий саноат
маҳсулотларининг экспорт ҳажмидаги улуши ўртача 3

-

5 фоизни ташкил этди.

2010 йил 15 декабрда қабул қилинган “

2011

–2015 йилларда Ўзбекистон

Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги
ПҚ–

1442-

сон ҳамда 2011 йил 30 мартда қабул қилинган “Тўқимачилик саноати

корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–

1512-

сон қарорлари мамлакат енгил саноат соҳасини

жадал ривожлантириш, ҳамда яратилган имтиёзлардан оқилона фойдаланиш ва
маҳсулотлар ҳажмини ошириш борасида муҳим амалий ишларни бажарилишига
сезиларди таъсир кўрсатди. Бунинг натижасида 2013 йилда енгил саноат
маҳсулотларининг мамлакат ЯИМдаги улуши ўртача 9,2 га кўтарилди.

Республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисмидан енгил

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашганлиги ва ушбу соҳа хомашё
заҳирасининг кўплиги, ишчи кучи арзонлиги, ишлаб чиқариш ускуналарининг
янгиланиш даражасининг тезлиги, яъни ишлаб чиқариш имкониятлари
юқорилиги ҳамда ушбу соҳага ката эътибор қартилаётганлиги сабабли, енгил
саноат маҳсулотлари экспортининг жами экспорт ҳажмидаги улушини

ҳам

оширишга эришилди. Ушбу мақсадда қуйидаги йўналишларда самарали ишлар
ташкил этилмоқда:

мамлакатда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ҳудудий

тақсимланишидаги мутаносибликка эришилмоқда;

ҳар

йил ўтказилаётган халқаро ярмаркаларнинг сифатини ошириш билан

енгил саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўпайтиришга эришилмоқда;

кенг имкониятга эга бўлган қишлоқ хўжалигида кластер тизимини жорий

этиш орқали енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда унинг
экспортини оширишга эришилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2013 йил 14 февралдаги

“Обод турмуш йили”

давлат дастури тўғрисидаги 1920

-

сонли қарорида аҳолининг

турмуш даражаси сифатини ошириш мақсадида республиканинг 8 та туманида
хом ашёни чуқур қайта ишлаган ҳолда ва тўлиқ ишлаб чиқариш цикли билан
замонавий вертикал

-

интеграцияланган тўқимачилик комплекслари фаолиятини

ташкил этиш, 45 та туманда эса тижорат банклари кредитларини жалб этган ҳолда
намунавий лойиҳалар негизида тайёр тикувчилик

-

трикотаж ва пайпоқ

маҳсулотлари

ишлаб чиқариш бўйича ихчам замонавий ишлаб чиқаришлар

ташкил этиш ҳисобига ишчи кучи кўп бўлган 53 та туманларда 13 мингта янги,
юқори технологияли иш ўринлари ташкил этиш белгиланганлиги бу борада олиб
борилаётган амалий чора

-

тадбирлардан биридир [11].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

14

Мамлакатда енгил саноат соҳасида тизимли ишлар амалга оширилиши

натижасида саноатнинг бошқа соҳаларига нисбатан ривожлантирилиши ва
мукаммаллашиши натижасида 2017 йилга келиб унинг таркибидаги корхоналар
томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми умумий саноат ишлаб чиқариш
таркибидаги маҳсулотларнинг 16,3 фоизни ташкил қилди. Бу кўраткич 2014 йилда
15,1 фоизни, 2015 йилда 16,0 фоизни ташкил қилганди [12, Б.24].

Хулоса қилиб айтганда мазкур соҳани бошқариш ва тараққий эттириш

бўйича изчил амалга оширилган

ислоҳотлар енгил саноат маҳсулотларини

нафақат миллий иқтисодиётда, балки жаҳон бозорларидаги ҳам иштирокини
кенгайтириш имконини берди. Шу билан бирга, мустақиллик йилларида
республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларнинг барқарор жалб этилиши
ҳамда қулай ишбилармонлик муҳити шакллантирилганлиги енгил саноатнинг
жадал ривожланишига туртки бўлди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Ўзбекистон Миллий архиви, М

-43-

жамғарма, 1

-

рўйхат, 127

-

йиғма жилд,

3-4-

варақлар.

2.

Ўзбекистон Миллий архиви, М

-110-

жамғарма

, 1-

рўйхат, 898

-

йиғма жилд,

4-5-

варақлар.

3.

https://lex.uz/ru/docs/527076.

4.

https://lex.uz/ru/docs/814208.

5.

https://www.lex.uz/docs/409866.

6.

https://www.lex.uz/ru/docs/1603097.

7.

Ўзбекистон Миллий архиви, М

-43-

жамғарма, 1

-

рўйхат, 825

-

йиғма жилд,

3-5-

бетлар.

8.

Ўзбекистон Миллий архиви, М

-43-

жамғарма, 1

-

рўйхат, 960

-

йиғма жилд,

25-

бет.

9.

Ўзбекистон Миллий архиви, М

-43-

жамғарма, 1

-

рўйхат, 1380

-

йиғма жилд,

3-

бет.

10.

Ўзбекистон Республикаси Далат Статистика Қўмитаси.

Промышленность

Узбекистана 2006. Статистик тўплами

.

Тошкент

, 2007.

Б.

14.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги “Обод

турмуш йили”

давлат дастури тўғрисидаги 1920

-

сонли қарори.

Т.: “Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2013 йил 25 февраль, 8

-

сон.

12.

Ўзбекистон Республикаси Далат Статистика Қўмитаси.

Ўзбекисон саноати

2014

–2017 статистик тўплам. 2018

.

Б.

24.

References

Ўзбекистон Миллий архиви, М-43-жамғарма, 1-рўйхат, 127-йиғма жилд, 3-4-варақлар.

Ўзбекистон Миллий архиви, М-110-жамғарма, 1-рўйхат, 898-йиғма жилд, 4-5-варақлар.

https://lex.uz/ru/docs/527076

https://lex.uz/ru/docs/814208

https://www.lex.uz/docs/409866

https://www.lex.uz/ru/docs/1603097

Ўзбекистон Миллий архиви, М.43-жамғарма, 1-рўйхат, 825-йиғма жилд, 3-5-бетлар.

Ўзбекистон Миллий архиви, М.43-жамғарма, 1-рўйхат, 960-йиғма жилд, 25-бет.

Ўзбекистон Миллий архиви, М.43-жамғарма, 1-рўйхат, 1380-йиғма жилд, 3-бет.

Ўзбекистон Республикаси Далат Статистика Қўмитаси. Промышленность Узбекистана 2006. Статистик тўплами. -Тошкент, 2007 йил. 14-бет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги «Обод турмуш йили» давлат дастури тўғрисидаги 1920-сонли қарори.-Т.: «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2013 йил 25 февраль, 8-сон.

Ўзбекистон Республикаси Далат Статистика Қўмитаси. Ўзбекисон саноати 2014-2017 статистик тўплам. 2018 йил 24-бет.