ПОРАХЎРЛИККА ҚАРШИ КУРАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА.

Аннотация

Порахўрликка оид жиноятлар ва уларга жиноий жавобгарлик белгилаш масалалари ўзининг неча минг йиллик тарихига эга бўлиши билан бир қаторда жамиятнинг ривожланиб бориши ҳар қандай соҳада шу жумладан, ҳуқуқ тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлишини тақозо этади.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
17-20
24

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Абдухошимов, И. (2025). ПОРАХЎРЛИККА ҚАРШИ КУРАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА. Наука и инновации в системе образования, 4(3), 17–20. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/sies/article/view/72224
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Порахўрликка оид жиноятлар ва уларга жиноий жавобгарлик белгилаш масалалари ўзининг неча минг йиллик тарихига эга бўлиши билан бир қаторда жамиятнинг ривожланиб бориши ҳар қандай соҳада шу жумладан, ҳуқуқ тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлишини тақозо этади.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

17

ПОРАХЎРЛИККА ҚАРШИ КУРАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ДОЛЗАРБ МАСАЛА.

Абдухошимов Исмоил Абдуғани ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Тошкент

шаҳар бўйича бошқармаси ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.15030640

Порахўрликка оид жиноятлар ва уларга жиноий жавобгарлик

белгилаш масалалари ўзининг неча минг йиллик тарихига эга бўлиши
билан бир қаторда жамиятнинг ривожланиб бориши ҳар қандай соҳада шу
жумладан, ҳуқуқ тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлишини тақозо
этади.

Халқаро ҳуқуқда коррупциявий, хусусан порахўрлик жиноятларига

оид стандартлар белгилаб берилган халқаро конвенциялар қабул
қилиниши билан бу соҳада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш
масалалари долзарб мавзуга айланди.

Мазкур соҳага оид халқаро стандартлар хорижий давлатлар

томонидан ўзининг ички қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда турлича
татбиқ этилган. Миллий қонунчилигимизда ҳам порахўрлик жиноятлари
учун жавобгарликнинг халқаро стандартлари имплементация қилинган
бўлсада, давлатимизнинг халқаро рейтингларда паст ўринларни олиб
келаётганлиги, жиноятчиликнинг ҳамон юқори даражада эканлиги ва
жиноят қонунчилигидаги баъзи-бир бўшлиқларнинг мавжудлиги сабабли
татбиқ қилиш масалалари тўлиқлигича амалга оширилган дея олмаймиз.

Шунга кўра, Республикамизда порахўрлик жиноятлари ва улар учун

жавобгарлик масалалари, ушбу жиноятларнинг криминалистик аҳамияти,
тергов қилиш методикалари ва бошқа жиноий-ҳуқуқий аспектлари татбиқ
қилинган бўлсада, ушбу жиноятларга оид халқаро стандартлар таснифи
ёки бу борада халқаро ташкилотларнинг миллий қонунчиликка берган
тавсиялари ва уларни имплементация қилиш масалаларини ўрганиш
бугунги кунда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Миллий қонунчилигимизда порахўрликка оид жиноятлар учун

жавобгарликни белгилашдаги асосий норматив ҳужжатлар сифатида
Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари ва бошқаларни
келтиришимиз мумкин. Қуйида, мазкур турдаги жиноятлар учун
жавобгарликни белгилашдаги қонунчилик ва амалиётда дуч келинадиган
муаммолар ва уларни бартараф этиш масалаларини порахўрлик билан
боғлиқ жиноят турлари мисолида кўриб чиқамиз.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

18

Дастлаб, пора олиш (пассив порахўрлик) жинояти (ЖК 210-модда)

мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, Жиноят кодексида ушбу модда
диспозицияси қуйидагича “пора олиш, яъни давлат органи, давлат
иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи
мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир
этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган
шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига
шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб,
моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши”[1]
кўринишида ўрнатилган.

Биргина пора олиш жинояти учун жавобгарликни белгилашда

халқаро стандарт ва хорижий давлатлар тажрибаларини инобатга олган
ҳолда қуйидаги муаммо ва таклифларни билдира оламиз. Хусусан, ушбу
жиноят субъектлари сифатида давлат органи, давлат иштирокидаги
ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор
шахслари бўлиши мумкинлигини кўришимиз мумкин. Аммо, юқорида
кўриб ўтганимиздек, халқаро конвенцияларда хорижий ва халқаро
оммавий

ташкилот

мансабдор

шахсларининг

порахўрлиги

ва

жавобгарлигига оид стандартлар мавжуд бўлиб, уларнинг миллий
қонунчиликка татбиқ этилиши лозимлиги ҳам кўрсатилган.

Шунингдек, ушбу стандарт миллий қонунчилигимизда мансабдор

шахс атамаси замирида қамраб олинган. Яъни, Жиноят кодексининг 8-
бўлимида мансабдор шахс тушунчасига ҳуқуқий таъриф берилган бўлиб,
унда
“.... халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро
этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи
шахс”лар ҳам мансабдорлик жинояти субъектлари бўлиши кўрсатилган[1].

Бошқа бир ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Пленимунинг 1999 йил 24 сентябрдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд
амалиёти тўрисида”ги 19-сон қарорида эса, пора олганлик учун жиноий
жавобгарликка фақат давлат, кооператив, жамоат ва бошқа корхона,
муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик вазифасини доимий ёки
вақтинчалик бажараётган ходимлар тортилиши тўғрисидаги тушунтириш
келтириб ўтилган. Яъни, порахўрлик жиноятлари субъекти бўлиши
мумкин бўлган мансабдор шахсларнинг турлари алоҳида ажратилмасдан,
асосий эътибор уларнинг мансабдор бўлиши шартлига қаратилган [2].


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

19

Мазкур ҳужжатда хорижий ва халқаро оммавий ташкилот мансабдор
шахсларининг жавобгарлиги ҳақидаги норма мавжуд эмас.

Пора – мулкий, яъни пул, қимматбаҳо қоғозлар, моддий бойликлар,

шунингдек, пора оладиганга қайтармаслик шарти билан, лекин мулкий
моҳиятга молик бўлган (масалан, таъмирлаш, қурилиш, қайта тиклаш
ишларини бажариш ва бошқалар) хизматлар, шунингдек номулкий, яъни
мулкий ҳолатини яхшилашга (ошириш) қаратилмаган, шахсий (кундалик)
эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган, ҳар қандай кўринишдаги
моддий тусга эга бўлмаган хизматлар.

Порахўрликка оид хатти-ҳаракатларни камайтириш ва олдини олиш

учун унга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши зарурлиги сабабли ушбу
жиноятни содир этганлик учун жазо чораларининг муқаррарлигини
таъминлаш лозим. Шунга кўра, ушбу жиноятни содир этишга ҳаракатнинг
бошланишининг ўзи жиноий ҳаракат тугалланганлиги билан баҳоланиши
халқаро стандартларда келтириб ўтилган.

Актив ва пассив порахўрликка оид халқаро стандартларда жиноий

жавобгарликни белгилашнинг яна бир ўзига хос жиҳати пора беришдан
ташқари унга таклиф, ваъда бериш ёки пора олиш билан бир қаторда пора
сўраш (талаб қилиш), таклифни қабул қилиш кабилар учун ҳам
тугалланган жиноят каби жавобгарлик назарда тутилишидир.

Аммо, амалдаги қонунчилигимизда порахўрлик фақатгина пора олиш

ва бериш кўринишида жиноят деб топилиб, пора сўраш, пора таклиф
қилиш, пора бериш ҳақидаги таклифни қабул қилиш ёки пора бериш
ҳақида ваъда бериш каби ҳаракатлар тегишли моддалар диспозициялари
билан қамраб олинмаган. Шунингдек, жиноят қонунчилигида порахўрлик
жиноятлари моддий таркибли жиноят ҳисобланиб, юқоридаги каби
қилмишлар жиноят деб малакаланмайди.

Ваҳоланки, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари,

жумладан, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси пора олиш ва
беришдан ташқари пора сўраш, пора таклиф қилиш, пора бериш ҳақидаги
таклифни қабул қилиш ёки пора бериш ҳақида ваъда беришни ҳам
тугалланган жиноят сифатида эътироф этиш лозимлигини белгилаб
берган.

Бундан ташқари, ИҲТТнинг Истанбул ҳаракати режаси доирасида

Ўзбекистон Республикасига берган тавсияларида (30-тавсия) ҳам пора
сўраш, пора таклиф қилиш, порани олиш ҳақидаги таклифни қабул қилиш
ёки пора бериш ҳақида ваъда бериш каби ҳаракатлар ҳам ЖКнинг


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

20

порахўрликни назарда тутувчи моддалари диспозицияси билан қамраб
олиниб, тамом бўлган мустақил жиноят сифатида эътироф этилиши ҳамда
улар учун жиноий жавобгарлик белгиланиши лозимлиги тавсия
этилган[3].

Шунга кўра, коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва уни

камайтириш учун жазо чораларининг муқаррарлиги билан бир қаторда
қатъийлигини ҳам таъминлаш лозим бўлади. Шу сабабли, пора олиш ва
пора беришдан ташқари пора таклиф қилиш, пора беришни ваъда қилиш,
пора сўраш ва пора ҳақидаги таклифни қабул қилиш каби ҳаракатларни
ҳам тугалланган жиноят сифатида эътироф этишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси // Электрон манба:

https://lex.uz.
2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 24.09.1999

йилдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарори
// Электрон манба: https://lex.uz.
3.

Антикоррупционные

реформы

в

Узбекистане

(4-й

раунд

мониторинга в рамках Стамбульского плана действий по борьбе с
коррупцией) // Электрон манба: https://www.oecd.org/corruption.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси // Электрон манба: https://lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарори // Электрон манба: https://lex.uz.

Антикоррупционные реформы в Узбекистане (4-й раунд мониторинга в рамках Стамбульского плана действий по борьбе с коррупцией) // Электрон манба: https://www.oecd.org/corruption.