SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
131
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ-
СОЦИОЛОГИК ТАБИАТИ
Саидов Муҳаммад Анвар Ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
Академияси тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14981331
Инсон ҳуқуқлари – инсоннинг туғма ва ажралмас ҳуқуқлари бўлиб,
улар инсоннинг қадр-қимматини, эркинлигини ва жамиятдаги ўрнини
белгилаб беради. Инсон ҳуқуқларининг ҳуқуқий-социологик табиати бу
ҳуқуқларнинг ҳуқуқий асослари ва жамиятдаги ижтимоий ролининг ўзаро
муносабатини тушунтириш учун муҳимдир. Бунда ҳуқуқий нормалар ва
ижтимоий механизмлар ўзаро интеграция қилинади, бу эса жамиятда
барқарорлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилади. Ҳуқуқий нуқтаи
назардан
инсон
ҳуқуқлари
жамиятда
қонун
устуворлигини
таъминлашнинг муҳим қисми ҳисобланади.
Бу ҳуқуқларнинг ҳуқуқий табиати бир қатор жиҳатлар орқали намоён
бўлади. Жумладан, инсон ҳуқуқлари миллий қонунларда ўз аксини топади.
Масалан, Конституция инсон ҳуқуқларининг асосий кафолатларини
белгилайди . Инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқнинг ажралмас қисми бўлиб,
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Инсон ҳуқуқлари
бўйича халқаро пактлар, ва Женева конвенциялари бу борадаги асосий
ҳужжатлардир. Инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда уларни ҳимоя қилиш
учун миллий ва халқаро механизмлар жорий этилган. Миллий судлар,
омбудсманлар ва халқаро судлар шулар жумласидандир.
Инсон ҳуқуқлари барча инсонларга тааллуқлидир ва уларнинг
табиати универсалдир, яъни барча инсонлар бир хил ҳуқуқларга эга, улар
туғма бўлиб, ҳеч қандай шарт ёки мақомга боғлиқ эмас. Ҳуқуқлар
шахснинг жинси, дини, ирқи ёки ижтимоий мақомидан қатъи назар,
барчага татбиқ этилади. Ҳуқуқларни амалга ошириш учун давлат
қонунчилик ва ижро органлари орқали кафолат бериши лозим. Халқаро
ташкилотлар, масалан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши, ҳуқуқларни
халқаро даражада ҳимоя қилади.
Социологик нуқтаи назардан инсон ҳуқуқлари жамиятнинг ижтимоий
муносабатларида муҳим ўрин тутади. Уларнинг социологик табиати
ижтимоий барқарорлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилади. Инсон
ҳуқуқлари жамиятда шахс ва жамоатчилик ўртасидаги мувозанатни
таъминлайди. Инсон ҳуқуқлари жамиятда камситиш, зўравонлик ва
ижтимоий муаммоларга қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Ҳуқуқлар
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
132
шахснинг қадр-қимматини тан олиш ва уни ҳимоя қилиш орқали
ижтимоий барқарорликни таъминлайди. Инсон ҳуқуқлари ижтимоий
адолат принципларини илгари суради ва жамиятнинг барча аъзолари учун
тенг имкониятларни таъминлашни мақсад қилади. Уларнинг ижтимоий
вазифаси жамиятда тенглик ва адолатни амалга оширишдир. Инсон
ҳуқуқлари оила, таълим, дин ва иш жойи каби ижтимоий институтлар
орқали жамиятда татбиқ этилади. Оилада шахсий эркинликлар ҳимоя
қилиниши инсон ҳуқуқларининг амалга ошишига хизмат қилади. Таълим
инсон ҳуқуқлари ҳақидаги онглиликни оширади ва фуқаролик жамияти
ривожига ҳисса қўшади.
Инсон ҳуқуқлари концепциясини тўлиқ тушуниш учун ҳуқуқий ва
социологик ёндашувларни уйғунлаштириш муҳимдир . Хусусан, ҳуқуқий
механизмлар инсон ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоя қилади.
Ижтимоий институтлар эса ушбу ҳуқуқларнинг амалда амалга ошишини,
давлат эса инсон ҳуқуқларини ҳуқуқий кафолатлар орқали таъминлайди
ва жамият эса ушбу ҳуқуқларни ҳурмат қилиш ва амалга оширишга ёрдам
беради. Жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши инсон
ҳуқуқлари концепциясининг эволюциясига олиб келади. Янги ижтимоий-
иқтисодий шароитлар янги ҳуқуқлар ва кафолатларни талаб қилади
(масалан, экологик ҳуқуқлар ёки рақамли ҳуқуқлар). Демак, инсон
ҳуқуқлари концепциясининг ҳуқуқий ва социологик табиати унинг
ижтимоий ҳаётдаги ўрнини тўлиқ тушуниш учун муҳимдир. Ҳуқуқий
томондан инсон ҳуқуқлари қонунлар билан ҳимояланади ва
кафолатланади. Социологик нуқтаи назардан эса инсон ҳуқуқлари
жамиятнинг барқарор ривожланиши, ижтимоий адолат ва тенгликни
таъминлашда асосий омил ҳисобланади. Ҳуқуқий ва социологик
ёндашувларни уйғунлаштириш орқали инсон ҳуқуқларини тўлиқ
таъминлаш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари тарихий ривожланиш жараёнида табиий-ҳуқуқий ва
позитивизм концепцияларига асосланган ҳолда шаклланган. Табиий ҳуқуқ
назариясига кўра, инсон ҳуқуқлари туғилишдан ажралмас қадриятлар
бўлиб, улар инсон табиати билан чамбарчас боғлиқ. Бизнинг фикримизча,
бу назария инсоннинг шахсий эркинлиги ва қадр-қимматини ҳимоя
қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади, чунки инсоннинг туғма ҳуқуқлари
унинг ижтимоий мавқеидан қатъи назар кафолатланган бўлади. Бироқ
табиий-ҳуқуқий ёндашув мураккаб замонавий ижтимоий муносабатларни
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
133
тўлиқ қамраб ололмаслиги мумкин, шунинг учун бу концепция ижтимоий
ҳаёт талабларига мослаштирилиши зарур.
Позитивизм концепцияси инсон ҳуқуқларини давлат қонунлари ва
ижтимоий шартлар билан чегаралайди. Олимлар, хусусан, академик
А.Х.Саидов фикрига кўра, инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлар
даражасида тан олиниши лозим ва улар давлатлараро даражада амалга
оширилиши керак . Бизнинг фикримизча, позитивизм концепцияси
ҳуқуқий низомлар орқали инсон ҳуқуқларини амалий ҳимоя қилиш учун
муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Бироқ, фақатгина давлат қонунларига
таянган ҳолда инсон ҳуқуқларини таъминлаш чекланган бўлиши мумкин,
чунки бу ёндашув инсон табиий қадриятларини ҳимоя қилишда баъзан
етарсиз бўлиб қолади.
Инсон, шахс ва фуқаро тушунчалари турли жиҳатларни акс эттиради:
инсон биологик мавжудот, шахс ижтимоий муносабатлар субъекти,
фуқаро эса давлат билан алоқаси мавжуд ҳуқуқий шахсдир. Юридик
фанлар инсоннинг бу жиҳатларини ажратиб кўрсатади, бу эса ҳуқуқий
муносабатларнинг аниқлаштирилишига ёрдам беради . Бизнинг
фикримизча, бу тасниф инсон ҳуқуқларини тушуниш ва уларни муҳофаза
қилишда амалий аҳамиятга эга, чунки инсоннинг ижтимоий хислатлари
унинг ҳуқуқий мақомини шакллантиради, биологик хусусиятлари эса
унинг табиий ҳуқуқларини асослайди.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсоннинг табиий
ҳуқуқлари ва фуқаронинг ҳуқуқий мақомини аниқ ажратиб кўрсатади.
С.О.Тошбоев фикрига кўра, давлат инсоннинг табиий ҳуқуқларига
аралашишдан тийилиши керак ва уларни ҳимоя қилиш учун шароит
яратиши зарур . Бизнинг фикримизча, бу ёндашув фуқаролик жамиятида
инсоннинг шахсий ва ижтимоий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш учун муҳим
аҳамиятга эга. Шу билан бирга, инсоннинг ўз эҳтиёжларини амалга
ошириши учун давлат фаол аралашувни чеклаган ҳолда, инсон ҳуқуқлари
ва эркинликларининг тўлиқ таъминланишини кафолатлаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “ҳар ким” тушунчаси
инсон ҳуқуқларининг умумийлигини ифодалайди. Бу тушунча инсоннинг
фуқаро бўлишидан қатъи назар, унинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини
тан олишга асосланган. Бироқ, Конституциянинг айрим моддаларида
фақат фуқароларга хос сиёсий ҳуқуқлар ажратиб кўрсатилган. Бизнинг
фикримизча, бу ёндашув халқаро ҳуқуқ нормаларига мос келади, лекин
сиёсий ҳуқуқлар соҳасидаги чегараларни янада кенгайтириш ва
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
134
хорижликлар ҳамда фуқаролиги йўқ шахслар учун кўпроқ имкониятлар
яратишга интилиш зарур. Бу Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига ижобий
таъсир кўрсатиши мумкин.
Табиий-ҳуқуқий назария инсон ҳуқуқларини табиат ёки Худо
томонидан берилган деб тушунтирса, позитивизм инсон ҳуқуқларини
давлат томонидан белгиланган доирада амалга оширилишини кўзда
тутади. Академик А.Х.Саидовнинг фикрига кўра, давлат инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилишда асосий ролни ўйнайди. Бизнинг фикримизча,
ҳар икки ёндашувнинг мувозанатини топиш муҳим. Давлат инсон
ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун шарт-шароит яратиши лозим, бироқ
инсоннинг туғма ҳуқуқлари давлат иродасидан мустақил равишда
эътироф этилиши зарур.
Инсон тушунчаси унинг биологик мавжудот сифатидаги моҳиятини,
шахс ижтимоий борлиқдаги ўрнини, фуқаро эса давлат билан
муносабатларидаги ҳуқуқий мақомини ифодалайди. Юридик фанларда бу
тушунчаларнинг чегаралари аниқ белгиланган. Бизнинг фикримизча, бу
фарқлар амалиётда инсон ҳуқуқларини тушуниш ва уларни ҳимоя қилиш
механизмларини такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Масалан, ижтимоий борлиқда инсоннинг роли ва мақоми унинг ҳуқуқий
мақомини шакллантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг кафолати давлатнинг бу соҳадаги
мажбуриятларига асосланади. Барча инсонларнинг ҳуқуқларига риоя
этилиши ва ҳимоя қилиниши Ўзбекистон Республикасининг стратегик
вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Бизнинг фикримизча,
қонунчилик ва ижро ҳокимиятининг инсон ҳуқуқларига мувофиқ ҳаракат
қилиши жамият тараққиёти ва халқаро ҳамжамият билан интеграция учун
муҳим омил ҳисобланади. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш
жараёнида фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини тушуниш ва амалга ошириш
маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш керак.
Инсон ҳуқуқлари инсоннинг ижтимоий ва юридик имкониятлари
сифатида тавсифланади, бу унинг моддий, ижтимоий ва маданий
неъматлардан фойдаланиши ҳамда ўзини намоён қилиши учун асос бўлиб
хизмат қилади . Бизнинг фикримизча, бу таъриф инсон ҳуқуқларининг
амалий моҳиятини ифодалаб, уларнинг инсон ҳаётидаги муҳим ролини
кўрсатади. Бироқ таърифда инсоннинг табиий ва туғма ҳуқуқлари каби
қадриятларни ҳам ҳисобга олиш муҳим, чунки бу ҳуқуқлар давлат
чегараларидан мустақилдир. Инсон ҳуқуқлари жамиятнинг ижтимоий,
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
135
иқтисодий ва маданий шароитлари, шунингдек, маълум тарихий давр
хусусиятлари билан шаклланади. Масалан, ҳар бир давлатдаги инсон
ҳуқуқлари даражаси унинг иқтисодий имкониятлари ва маданий
анъаналарига боғлиқ. Бизнинг фикримизча, инсон ҳуқуқлари жамият
тараққиётининг универсал мезони сифатида эътироф этилган бўлса-да,
уларни давлат ва минтақавий ўзгаришларга мувофиқ мослаштириш зарур.
Инсон ҳуқуқлари қонунчилик билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, давлат
уларнинг амалга ошиш доирасини белгилайди. Шу билан бирга, инсон
ҳуқуқлари инсоннинг реал эркинликларини намоён этади. Бизнинг
фикримизча, қонунчилик инсон ҳуқуқларини кафолатлаш воситаси
сифатида хизмат қилиши лозим, бироқ инсон ҳуқуқларини чекловчи эмас,
балки ҳимоя қилувчи механизм сифатида ривожланиши керак. Инсон
ҳуқуқларини амалда ошириш ҳар бир давлатда ўзига хос хусусиятларга эга
бўлса-да, улар халқаро стандартларга мувофиқ ривожланиши лозим.
Бизнинг фикримизча, бу универсал қийматлар ҳар бир жамиятнинг
маданий ва ижтимоий алоқаларини мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат
қилиши мумкин. Шунингдек, давлатлар инсон ҳуқуқларини амалга
оширишда халқаро ҳамкорликка таянишлари зарур.
Шахснинг ҳуқуқий мақоми инсон ҳуқуқлари ва бурчлари асосида
шаклланади. Бу мақом шахснинг юридик лаёқати, ҳуқуқлари, бурчлари,
жавобгарликлари ва ижтимоий муносабатлардаги роли орқали
белгиланади . Бизнинг фикримизча, шахс ҳуқуқий мақомининг асосий
хусусияти унинг давлат ва жамият олдидаги мақсадлари ҳамда
мажбуриятлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашдир. Шахсга бўлган
эътибор инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларнинг ижтимоий ҳаётда
амалга оширилишини кафолатлайди. Инсоннинг ҳуқуқлари унинг
эркинлигини белгиласа, бурчлар ижтимоий тартиб ва давлат билан
муносабатларни таъминлайди. Давлат шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
билан бирга, шахсдан қонунчиликка риоя қилиш ва жамият
манфаатларига мувофиқ ҳаракат қилишни талаб этади. Бизнинг
фикримизча, бурч ва ҳуқуқлар ўртасидаги боғлиқлик ижтимоий
барқарорликни таъминлайдиган муҳим ҳуқуқий восита ҳисобланади.
Айниқса, халқаро стандартлар билан белгиланган ҳуқуқий чекловлар
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аниқ ва мантиқий асосга эга бўлиши
лозим.
Шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари унинг “эркинлик макони”ни белгилайди.
Бу чегаралар жамиятнинг манфаатлари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
136
билан мувофиқлаштирилиши керак. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро пактнинг 19-моддасида инсон ҳуқуқлари
доирасидаги чекловлар, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва давлат
хавфсизлигини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқади. Бизнинг
фикримизча, бу чекловлар инсон ҳуқуқларини суиистеъмол қилишнинг
олдини олади, аммо улар меъёрдан ошиб кетмаслиги учун қонун билан
аниқ тартибга солиниши зарур. Давлат инсон ҳуқуқларини таъминлаш
мажбуриятини олган бўлса-да, у шахсга ўзига хос ҳуқуқлар ва бурчлар
юклайди. Қонун чиқарувчининг вазифаси инсоннинг табиий ҳуқуқларини
тан олиш ва уларни жамиятнинг иқтисодий ва маданий даражасига
мувофиқлаштиришдир. Бизнинг фикримизча, давлат инсон ҳуқуқларини
фақат декларатив равишда эмас, балки амалда ҳимоя қилиши керак. Бу
инсон қадр-қимматини таъминлаш ва жамиятда адолатли ҳуқуқий тизим
яратиш учун муҳим омилдир. Шунингдек, давлат инсоннинг шахсий
бурчларини бажаришдаги ролини чуқур таҳлил қилиб, ҳуқуқий
муносабатларда шахс манфаатларини ҳимоя қилишни асосий вазифа
сифатида белгилаши лозим.
Шахснинг ҳуқуқий мақоми инсоннинг жамиятдаги мавқеини
белгилайдиган ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятларнинг мураккаб
тизимини акс эттиради. Қонуний манфаатлар шахснинг ҳуқуқий
муносабатлардаги ҳаракатлантирувчи кучи сифатида, қонун билан
бириктирилмаган бўлса-да, қонунга зид келмайдиган манфаатларни
ифодалайди. Бизнинг фикримизча, қонуний манфаатлар инсон
ҳуқуқларини амалга оширишда муҳим омил бўлиб, улар шахснинг
қонуний хатти-ҳаракатларини рағбатлантиради ва ҳуқуқий тизим
барқарорлигига ҳисса қўшади. Инсоннинг умумий ҳуқуқий мақоми унинг
Асосий қонунда белгиланган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўз
ичига олади. Махсус мақомлар аниқ ижтимоий гуруҳлар ёки касбларга оид
бўлса, индивидуал мақомлар ҳар бир шахснинг ўзига хос ҳолатини акс
эттиради. Бизнинг фикримизча, бу тасниф инсон ҳуқуқларини муҳофаза
қилиш ва амалдаги ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш учун қулай
восита ҳисобланади. Шахснинг умумий мақоми конституциявий асосга эга
бўлган ҳолда, унинг индивидуал мақоми жамиятдаги ўз ўрни ва
манфаатларига мувофиқ шаклланади.
Шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари динамик
табиатга эга бўлиб, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий шароитларга мос
равишда ўзгариб боради. Давлат инсон ҳуқуқларини кафолатлаш билан
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
137
бир қаторда, фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини
рағбатлантиради. Бизнинг фикримизча, бу жараёнда шахснинг ҳуқуқий
онги ва ижтимоий масъулиятини оширишга йўналтирилган қонунчилик
ташаббуслари муҳим аҳамият касб этади. Шахснинг ҳуқуқий мақомини
кафолатлашда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги самарали
таъсир кўрсатади.
Шахснинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш унинг ажралмас
ҳуқуқидир. Суд тизими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда демократик
жамиятнинг асосий кафолати сифатида хизмат қилади. Бизнинг
фикримизча, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича суд
тизимини янада ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро
стандартларни амалиётга жорий этиш долзарб аҳамиятга эга. Шунингдек,
ҳуқуқий кафолатларни такомиллаштириш шахснинг ҳуқуқий мақомини
мустаҳкамлаш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Маълумки, инсон ҳуқуқлари жаҳон илм-фанда турли нуқтаи
назарлардан ўрганилган. Ҳуқуқий, сиёсий ва фалсафий ёндашувлар ушбу
мавзуда асосий йўналишлар сифатида намоён бўлган. Франция, Англия,
АҚШ, Канада ва Австралия каби мамлакатларда инсон ҳуқуқлари илмий
таҳлилларида социологик, ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатлар биргаликда
ўрганилган. Франция ва Англия тадқиқотларида инсон ҳуқуқлари кўпроқ
фалсафий асослардан келиб чиққан ҳолда ўрганилган бўлса, Канада ва
Австралияда ижтимоий жараёнларни таҳлил қилишга кўпроқ эътибор
қаратилган. Бу орқали инсон ҳуқуқлари концепциясининг ижтимоий-
маънавий асосларини чуқурроқ ўрганиш имконияти пайдо бўлди .
Инсон ҳуқуқлари жамият тараққиётида инсон қадр-қимматининг
асосий кўрсаткичи сифатида намоён бўлади. Улар шахс ва жамият
ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаб, ижтимоий адолат ва
барқарор ривожланиш учун асос яратади. Инсон ҳуқуқлари тарихий
ривожланиш жараёнида уч асосий босқични босиб ўтган: дастлаб
эркинлик ва адолат қадриятлари тан олинган бўлса, кейинчалик
иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар билан бойитилган ва охир-оқибат
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳуқуқларни қамраб олган янада
кенгроқ концепция шаклланган. Инсон ҳуқуқларини тадқиқ қилишда
уларнинг фақат юридик эмас, балки социологик, сиёсий ва фалсафий
жиҳатларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Чунки инсон ҳуқуқлари фақат
қонунчилик асосида эмас, балки жамиятнинг ижтимоий структураси ва
коммуникация муносабатлари орқали ҳам шаклланади. Ушбу ёндашув
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
138
инсон ҳуқуқларининг универсал концепциясини янада кенгроқ тушуниш
ва ривожлантириш учун хизмат қилади.
Бизнинг фикримизча, инсон ҳуқуқлари концепцияси, айниқса,
ҳозирги глобаллашув даврида, нафақат тарихий ривожланиш босқичлари
билан чегараланиб қолмаслиги лозим. Уни қўллаш ва ривожлантиришда
турли жамиятлар ва маданиятларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам
инобатга олиш талаб этилади. Масалан, Франция каби мамлакатларда
эркинлик ва адолат қадриятларига урғу берилиши натижасида
концепциянинг юридик жиҳати ривожланган бўлса, ижтимоий ва маданий
ҳуқуқлар етарли даражада қамраб олинмаган. Инсон ҳуқуқларининг
ижтимоий-маънавий
қадрият
сифатида
шаклланиши
нафақат
қонунчилик, балки жамоатчилик фикри ва ижтимоий муносабатлар
орқали ҳам таъминланиши мумкин.
Инсон
ҳуқуқлари
жамиятнинг
демократик
асосларини
мустаҳкамлайдиган энг муҳим тушунчалардан бири сифатида намоён
бўлади. Рене Кассеннинг қарашларига кўра, ижтимоий ва маданий
ҳуқуқлар инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми бўлиб, улар шахс ва
жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг пойдеворини ташкил этади .
Ушбу ҳуқуқлар тоталитаризмга қарши курашиш ва демократик
жамиятларни шакллантиришда асосий восита ҳисобланади. Бироқ,
ҳақиқий демократия – яъни инсон ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилган
жамият – утопия сифатида баҳоланади.
Марк Ажининг фикрича, инсон ҳуқуқлари жамият тузилмасининг
демократияга қараганда ҳам муҳимроқ таркибий қисми ҳисобланади. Ҳар
бир шахс ўз ижтимоий вазифасини бажариш орқали жамиятнинг ҳуқуқий
асосларини таъминлайди. Масалан, шифокор соғлиқни сақлаш ҳуқуқини,
ўқитувчи таълим олиш ҳуқуқини, полиция ходими хавфсизлик ҳуқуқини
амалга оширади. Бу вазифаларни виждонан бажариш орқали фуқаролар
инсон ҳуқуқлари ғоясига фаол ёрдам беришади. Бундай ёндашув
инсонларга ўз ҳаётини ўзгартириш имконини беради ва уларни
“реалистик утопия”га етаклайди. Ушбу ғоя асосида жамиятда “фуқаролик
қайта қурилиши” деб аталадиган жараён рўй бериши мумкин, бу эса
жамиятдаги тенглик, адолат ва барқарорликни мустаҳкамлайди. Бош
мақсад шундаки, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқларини таъминлаш орқали ўз қадр-
қимматига ва ижтимоий фаолликка ишонч ҳосил қилади. Бу фаоллик
жамиятда мувозанат ва барқарор ривожланишга хизмат қилади .
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
139
Бизнинг фикримизча, инсон ҳуқуқларининг ижтимоий ва маданий
жиҳатлари уларнинг универсал аҳамиятини таъминлайдиган асосий
омиллардан биридир. Айниқса, ижтимоий вазифаларнинг бажарилиши
орқали инсон ҳуқуқларини амалда таъминлаш жамиятнинг демократик
асосларини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шу боис, фақат
ҳуқуқларни қонун доирасида белгилаш билан чекланиб қолмай, уларни
жамият ҳаётининг ажралмас қисмига айлантириш муҳимдир. Биз ушбу
қарашни
қўллаб-қувватлаб,
инсон
ҳуқуқларининг
ҳаётийлигини
оширишда ижтимоий механизмлардан фойдаланиш зарур, деб
ҳисоблаймиз. Бу нафақат жамиятнинг ривожланиши, балки ҳар бир
шахснинг шахсий қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун ҳам муҳимдир.
Инсон ҳуқуқлари, қонунчилик ва фалсафа ўртасидаги ўзаро
боғлиқлик жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларини шакллантирувчи
муҳим омиллар сифатида намоён бўлади. Франциядаги Фалсафа
департаменти ушбу соҳада амалга оширилаётган тадқиқотлар ва
педагогик фаолият билан танилган. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси уларнинг
илмий-амалий ишланмаларига сингдирилган бўлиб, ҳуқуқ фалсафаси,
унинг тарихи ва замонавий ҳолати билан боғлиқ мавзуларни ўрганиш
асосий
йўналишлардан
бири
ҳисобланади.
Инсон
ҳуқуқлари
концепциясини чуқурроқ тушуниш мақсадида икки асосий ёндашув
таҳлил қилинган. Биринчи ёндашув К. Лагард томонидан таклиф этилган
бўлиб, у инсон ҳуқуқларини қонунчиликнинг ажралмас қисми сифатида
кўради. Унинг фикрига кўра, қонунлар инсонлар учун мўлжалланган ва
уларнинг эҳтиёжларига, табиатларига, ўзаро муносабатларига мос бўлиши
лозим. Қонунлар инсонларнинг эркинликларини ҳимоя қилиш ва
жамиятда адолатни таъминлаш учун мослаштирилиши зарур. Иккинчи
ёндашувда А. Троянский инсон ҳуқуқларини ҳуқуқий давлат концепцияси
доирасида кўриб чиқади. Унда қонунчилик ва ҳуқуқий тартиб асосий
ролни ўйнайди. Бу ёндашувга кўра, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари қатъий тартибга солинган бўлиб, уларни амалга ошириш
жамиятдаги барқарорлик ва мувофиқликни таъминлайди.
Бизнинг фикримизча, инсон ҳуқуқларини тушунишда юридик
ёндашувлар билан бир қаторда, фалсафий ва ижтимоий жиҳатлар ҳам
чуқур ўрганилиши лозим. Қонунлар инсонлар учун яратилган бўлиб, улар
фақат ҳуқуқий эмас, балки ижтимоий муносабатлар тизимига ҳам
мослашган бўлиши зарур. Инсон ҳуқуқларининг юридик асослари
уларнинг амалий қийматини оширса, ижтимоий жиҳатлар уларнинг
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
140
барқарорлиги ва қўлланилишини таъминлайди. Шу билан бирга,
жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий тараққиёти инсон ҳуқуқларининг ҳар
томонлама ва изчил амалга оширилишига боғлиқ. Қонунлар нафақат
юридик асосларда, балки ижтимоий-фаровон жамият қуриш учун ҳам
ишлаб чиқилиши керак. Бундай ёндашув инсон қадр-қимматини ошириш
ва жамият барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Биз
ишонамизки, инсон ҳуқуқларини чуқурроқ тушуниш ва уларни амалий
ҳаётга жорий қилиш жамиятнинг барча қатламлари учун адолатли ва
барқарор ҳуқуқий тизим яратишга хизмат қилади.
Инсон ҳуқуқлари мавзусида Британия, АҚШ, Канада ва Австралия
олимлари томонидан таклиф этилган ёндашувлар ўзининг амалий
жиҳатлари билан ажралиб туради. Бу мамлакатларда инсон ҳуқуқларини
ўрганишда
асосий
эътибор
фалсафий
концепциялардан
кўра
журналистика, сиёсатшунослик ва ижтимоий фалсафанинг замонавий
усулларига қаратилган. Франция олимларининг назарий қарашлари билан
солиштирганда, инглиз ва америкалик олимлар инсон ҳуқуқларининг
ҳозирги глобал реалликдаги ролига эътибор қаратган. Улар инсон
ҳуқуқлари тушунчасини экологик таҳдидлар, катаклизмлар, терроризм, ва
эпидемиялар каби замонавий муаммолар контекстида талқин қилишга
интилган. Шунингдек, Ғарбий Европа олимларининг халқаро ҳуқуққа
бўлган ёндашувлари қайд этилади. Улар халқаро ҳуқуқни миллатчилик ва
миллий суверенитет устидан назорат механизми сифатида кўради. Бу
ёндашув халқаро ҳуқуқ концепциясини демократиянинг ривожланишига
кўмаклашувчи восита сифатида қабул қилади. Бироқ, матнда қайд
этилганидек, Ғарбий Европа олимлари кўп ҳолларда халқаро ҳуқуқни
мураккаб зиддиятлар тўплами сифатида баҳолайдилар. Хусусан, Европа
Иттифоқи ва БМТнинг халқаро ҳуқуқ нормалари миллий сиёсат билан
боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқилишига нисбатан танқидий фикр
билдирилган. АҚШда халқаро ҳуқуқ концепциясига нисбатан бошқача
ёндашув мавжуд. Бу ерда инсон ҳуқуқлари, хусусан, "янги ҳуқуқлар" деб
аталувчи ҳуқуқлар, АҚШ Конституцияси контекстида кафолатланган
ҳуқуқлар сифатида талқин қилинади. Америкалик олимлар инсон
ҳуқуқларини миллий ва халқаро даражадаги ҳуқуқий нормаларни
бирлаштирувчи механизм сифатида кўрадилар. Улар учун халқаро ҳуқуқ
инсон ҳуқуқларининг универсал принципларини мустаҳкамлашдаги
асосий воситалардан бири ҳисобланади.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
141
Шу билан бирга, матнда икки турли конституционализм концепцияси
ўртасидаги фарқ қайд этилган. "Интернационал конституционализм"
инсон ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқнинг устувор тамойили сифатида
кўришни назарда тутади. Бу ёндашув халқаро ҳуқуқ нормаларининг
миллий қонунчилик билан уйғунлигини таъминлашга қаратилган.
"Миллий демократия конституционализми" эса конституция ва қонунлар
миллий ўзлик ва демократик қонунийлик асосида шаклланиши
лозимлигини таъкидлайди.
Бизнинг фикримизча, инсон ҳуқуқлари концепцияси фақат ҳуқуқий
асосларда эмас, балки ижтимоий, маданий ва сиёсий контекстларда ҳам
ўрганилиши лозим. Халқаро ҳуқуқ нормалари инсон ҳуқуқларининг
умуминсоний қадриятларини муҳофаза қилишга қаратилган бўлиши
зарур. Шу билан бирга, ҳар бир миллатнинг ўзига хос тарихи, маданияти
ва ижтимоий шароитларига мослаштирилган ҳуқуқий тизим яратиш
демократик барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
Ушбу ёндашув халқаро ва миллий ҳуқуқ ўртасидаги уйғунликни
таъминлаб, инсон ҳуқуқларининг чинакам адолат ва тенглик асосида
амалга оширилишини кафолатлайди.
