ТАБИИЙ ИЛМИЙ МУЗЕЙЛАР ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ.

Abstract

Ушбу мақолада музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш усуллари ҳамда уларнинг ўрни ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Сайидова, Н. . (2024). ТАБИИЙ ИЛМИЙ МУЗЕЙЛАР ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ. Science and Innovation in the Education System, 3(11), 75–81. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/sies/article/view/51103
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш усуллари ҳамда уларнинг ўрни ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

75

ТАБИИЙ ИЛМИЙ МУЗЕЙЛАР ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН

ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ.

Сайидова Нилуфар Баҳодир қизи

Музейшунос

nilusayid96@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.13822141

Аннотация:

Ушбу мақолада музейлар фаолиятини янада

такомиллаштириш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш
усуллари ҳамда уларнинг ўрни ҳақида маълумотга эга бўлишингиз
мумкин.

Калит сўзлар:

музей, технология, виртуал, киоск, QR код, коллекция,

экспозиция, музей ашёси, гаджет, ребренд, public relation(PR),
диверсификация.

Abstract:

In this article, you can get information about the ways of using

modern technologies and their role to further improve the activities of
museums.

Key words:

museum, technology, virtual, kiosk, QR code, collection,

exhibition, , gadget, rebrand, public relation (PR), diversification.

Музейлар - тарихнинг сирли ҳилқатларини ўзида мужассам этган

ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан
бўлиб, шу билан бир қаторда, давлатларни бир - бирига боғловчи кўприк
вазифасини ҳам ўтайди. Музейларнинг ихтисослигидан қатъий назар у
бадиий музей бўладими ёки табиий - илмий музей барчаси бир мақсад -
келажак авлодга маълумотлар энциклопедияси бўлиб хизмат қилиб
келмоқда.

Жаҳонда музейлар илк пайдо бўлгандан буён кўп тарихий

жараёнларни бошидан ўтказди. Шунга қарамай музейларнинг инсоният
тарихий ва маданий меросини асрашдаги ўрни ва роли беқиёсдир. Унинг
ўрнини ҳеч қандай техника ёки турли замонавий хотиралар боса олмайди.
Музейлар тўпламларида жонли тарих, маданият ва санъатнинг бебаҳо
хазиналари жой олган. Улар инсон ва жамият хотираларининг
ҳимоячиларидир. Шу сабабли бу масканлар бизга ўтмишни ўрганиш,
ҳозирги кун ҳақида ўйлаш, келажакка ишонч билан қараш имконини
беради

.

1

1

Каримов И.И.” Музейларда инновацион технологияларни жорий қилиш масалалари”// “Science and

education” Scientific journal Volume 1 Issue 1


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

76

Ҳозирги кунга келиб бутун жаҳон музейлари олдида “ХХI аср музейи

қандай бўлиши ва ташрифчиларни қандай жалб қилиши керак”, - деган
муаммоли масала кўндаланг турибди. Бинобарин, жамиятнинг жадал
суратларда тараққий этиши, компьютер техналогияларининг юксак
ривожланиши натижасида кишилар кундалик ҳаётига 3D, 5D электрон
фильмларнинг кириб келиши, виртуал (электрон) музейларнинг пайдо
бўлиши ва яна кўплаб омиллар фуқароларнинг борган сари санъат
оламига бўлган қизиқишини сусайтириб, уларни театр, турли томошалар,
концертлар, кинотеатрлар, кўргазма заллари ҳамда музейлардан
узоқлаштириб бормоқда.

2

Шу сабабли музейларни давр талабидан келиб

чиққан

ҳолда

янада

такомиллаштириш,

уларнинг

қиёфасини,

экспозициясини халқаро стандартларга мослаштириш, фондларни
бойитиш, ашёларни илмий ўрганиш, асраб-авайлаган ҳолда замонавий
услубда таъмирлаб келажак авлодга етказиш, томошабинларга намойиш
қилиш

усулларини

мукаммаллаштириб,

илғор

инновацион

технологиялардан фойдаланиш ва буларнинг барчасини бир тизимга
солиш муҳим масалалардан ҳисобланади.

3

Ҳар бир музей ўз қарашларидан келиб чиққан ҳолда, мультимедиа
континенти лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда. Янги мультимедиа
технологияларининг ишлаб чиқилиши томошабинлар ва музей ходимлари
учун кенг имкониятлар яратади. Йирик хорижий музейлар фаолияти
ривожланиши жараёнида Давлат Мультимедиа Маркази махсус ташкилоти
ишлаб чиққан ва музейлар ихтисослиги бўйича мослаштирилган
лойиҳалар муҳим аҳамият касб этмоқда.

4

Музейларда инновацион

технологияларнинг роли кундан кунга ортиб бормоқда, буларни жаҳон
тажрибасидан мисол қилиб кўришимиз мумкин. Мисол учун жаҳонга
машҳур бўлган Оксфорд университети музейи ҳозирги пайтда ўзининг
ноёб экспонатларини турли замонавий технологиялар ёрдамида
томошабинларга тақдим этиб келмоқда. Оксфорд университетининг
Табиий тарих музейи Оксфорд университетининг музейи бўлиб, унда кўп
сонли табиий тарих экспонатлари мавжуд. Музей Англиянинг Оксфорд
шаҳридаги Паркес кўчасида жойлашган.Музей коллекциясининг катта
қисми Англиядаги биринчи жамоат музейи ҳисобланган Ашмолеан

2

Мухамедова М.С., Жабборова Л.Т. “Музей фаолиятида миллий ва умуминсоний муаммолар

негизида жамият билан ҳамкорлик омиллари” // Тошкент, 2018 й.

3

Ҳабибуллаев Н. Музей ва фан-таълим//Ўзбекистон музейлари истоқболлари. – Тошкент, 2013. – Б.7.

4

Ж.Х,Исмаилова, М.С.Муҳамедова. “Замонавий жаҳон музейшунослиги” Ўқув қўлланма. Тошкент.

2013.- Б.255


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

77

музейининг табиий тарих коллекцияларидан олинган экспонатлардан
иборат. Музейда экспозицияси учта бўлимга бўлинган:
1.Палеонтологик тўпламлар ва минераллар ва тоғ жинслари
тўпламларини ўз ичига олган “Ернинг яралиши” тўпламлари
2.Зоологик ва энтомологик коллекцияларни ўз ичига олган “Ердаги
ҳаёт” тўпламлари
3.Архив тўпламлари.
Университет музейининг ҳар бир факультети учун алоҳида музей
яратилган бўлиб, ташриф буюрувчилар дастлаб музейга кирганларида
аудиогидлар орқали уларни махсус жойда ўтиришлари сўралади. Сўнгра
томошабинлар ёнига рельс устидаги аравачалар келиб тўхтайди. Кириш
эшиги ёпилиб, хона қоронғу бўлади, сўнгра университетнинг дастлабки
очилган вақтини гавдалантириш учун 5D технологиялардан фойдаланган
ҳолда махсус парда очилади. Аравачалар тор кўча бўйлаб юра бошлайди.
Атроф эса худди XIX асрдаги Европа муҳитини эслатиб турувчи бинолар
билан ўралган бўлиб, кўчалардаги от арава овозлари эшитилиб туради.
Муҳит яратилгандан кейин эса икки томонда витриналарда дастлабки
Оксфорд талабаларининг кийимлари, велосипед буюмлари, турли ғаройиб
анжомлар, ёзув қоғозлари, сиёҳдонлар, талабаларнинг яратган
кашфиётларининг чизмалари берилиб борилса, аудиогидда эса талабалар
ўртасидаги муштлашувлар, турли қичқириқлар эшитилиб томошабин
айнан ўша муҳитни ҳис қилибгина қолмай унинг иштирокчисига ҳам
айланади. Университет яралиш тарихи, ундаги дастлабки ҳаёт билан
танишган томошабин энди табиий бўлимга киради. У ерда дастлаб Ер
сайёрасининг пайдо бўлиш жараёнини махсус кўзойнакда 7D
технологиялар ёрдамида тайёрланган фильмни томоша қилиб
тушунишади. Ер юзасида пайдо бўлган дастлабки ҳайвонлар тасвирлари
жонланиб, ҳаракатга келади. Ҳар бир витринага қўйилган намуналарни
ҳис қилишлари учун витрина олдида махсус тугма бўлиб, унда ҳайвоннинг
овозини, у яшаган муҳитни эшитиш мумкин. Музейда ҳар бир ёш
аудитория учун алоҳида шунга ўхшаш дастурлар ишлаб чиқилган. Ушбу
дастур лойиҳаси 2019 йилдан бошлаб қўлланилиб келинмоқда. Бу эса
музейлар фаолиятида замонавий технологияларнинг ўрнини ошириш
вақти келганлигидан дарак беради. XXI асрда инновациялар фақат илмий
тадқиқот объекти бўлишни тўхтатди ва кундалик ва таниш нарсага
айланди. Юқори технологиялар нафақат бизнес соҳасига, балки маданий
маконга ҳам тобора кўпроқ кириб бормоқда.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

78

Бугунги кунда барча турдаги музейлар, хоҳ замонавий санъат бўлсин,
хоҳ классика бўлсин, тараққиётдан ортда қолмасликка, ўз томошабинлари
сонини оширишга ҳаракат қилмоқда. Музейларга ташриш буюришга
вақти ёки маблағи етмаётган, узоқ давлатларга саёҳат қилиш имконига
эга бўлмаганлар учун музейларга виртуал саёҳатлар ташкил этилган.
Кўплаб музейларнинг экспозиция фаолияти эндиликда интернетнинг
мультимедиа форматига ўтди. Бир неча йил олдин прототип сифатида
фақат вақтинчалик кўргазмаларда синовдан ўтган мультимедиа
технологиялари

энди

доимий

кўргазмаларда

тобора

кўпроқ

фойдаланилмоқда.
Лондондаги Британия музейи ҳар йили ўтказиладиган “Музейдаги
тун” тадбирини қизиқарли виртуал ўйинга айлантириб улгурган. 2014-
йилда ҳар бир қизиққан томошабин “Google Play” ёки “Apple Store”
программасидан “Қабр сири” деб номланган махсус иловани юклаб олиши
ва бир қатор саволларга жавоб бериб, берилган маршрутни бажаришга
ҳаракат қилиши мумкин эди. Ғолиб музейнинг Миср залидаги мумиялар
орасида ҳақиқий тунни ўтказиш учун ноёб имкониятга эга бўлди.

5

Бу

музейлар ва виртуал оламни боғлаш учун қизиқарли ўйлаб топилган
ғоялардан биридир.

Очиқлик стратегияси доирасида музейларнинг коммуникация

сиёсати нафақат музей кўргазма залларига киришни кенгайтириш,
маъруза ва маърифий тадбирларни ривожлантириш, балки музейларда
сақланадиган экспонатлар билан танишиш учун янги имкониятлар
яратишда ҳам намоён бўлиши керак. Музейларнинг ижтимоий-маданий
муассасалар, илмий муассасалар, ишбилармон доиралар, кўнгиллилар
билан алоқа каналларини диверсификация қилиш стратегиясини амалга
ошириш уларнинг медиа-макон ва ижтимоий тармоқларда, замонавий
маданий саноат соҳаларида иштироки кенгайишига олиб келади.
музейларнинг бадиий бизнес, дизайн саноати, ҳаваскорлик уюшмалари
билан ҳамкорлигини кенгайтиришга олиб келади .

6

Замонавий динамик ижтимоий-маданий ривожланишда музейнинг

роли ва унинг индивидуал функцияларининг мазмуни ўзгариб бормоқда:
“Замонавий дунёда музейнинг ижтимоий функцияси биринчи ўринга

5

Д. Филонов. “Компьютерная эра в музее” Мир музея. Москва. 2009. №5(261). С.52

6

Зиновьева Ю.В. Стратегии коммуникации музея: 20 лет постсоветской трансформации // [Кудинова

А.В., Куликов А.Ю., Лаво Р.С. и др.]. – Краснодар: Открытый центр культурных индустрий, 2014. –
340 с.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

79

чиқади. Бу маданий-маърифий макон, бутун оила учун дам олиш маскани
сифатида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда”.

7

Унда музейларда аудиогидлар, киоск, турли йўл кўрсатувчи

маршрутларни

жорий

қилиш

орқали

унинг

ҳар

томонлама

қулайликларини оширади. Бундан ташқари замонавий технологиялардан
фойдаланиш орқали музейларда хизмат кўрсатиш сифати янада ошади.
Нафақат ҳудуд аҳолиси учун балки, чет эллик сайёҳлар учун ҳам яхши
жойга айланади. Аудиогидлар орқали экспозиция ҳақидаги маълумотни
томошабинга тушунарли бўлиши учун бир қанча тилларда етказиш
мумкин. Музейга келган гуруҳлар ўзлари учун аудиогид олишлари,
экспозицияни ўзгача муҳитда танишиб чиқиш имкониятини бера олади.
Аудиогидларда фақатгина маълумотлар ёзуви эмас(экскурция матни)
балки мавзуга оид фотоҳужжатлар, мусиқали дастурлар ҳам ўрнатилган
бўлади. Одатда аудиогидлар бир қанча аудиофрагментлардан ташкил
топади. Фрагметлар музейнинг схемаси ва экспонатларнинг жойлашуви
бўйича рақамланади. Аудиогидларни мобил алоқа операторлари
томонидан кўрсатиш мумкин. Қурулма чет эл музейларида кенг
қўлланилиб келинмоқда.

8

Музейларда аудиогидлардан ташқари сенсорли киосклардан ҳам
фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Бунда:

Музей навигацияси;

Тиллар (музей ҳақидаги маълумотлар фойдаланувчилар учун қулай

бўлган бир нечта тилларда тақдим этилади);

Музей ҳақида маълумотлар;

Томошабинлар орасида музейдаги лойиҳалар ва амалга оширилган

ишлар бўйича сўровномалар ўтказиш;

Экспозицияни моделлаштириш, каби қулайликларга эга бўлиш

мумкин.

Айни пайтда музей фаолиятининг фонд, илмий тадқиқотлар,

экспозициялар яратиш, кўргазмалар ташкил қилиш, реставрация,
ноширлик ва матбуот каби деярли барча йўналишларида ахборот
технологиялардан кенг фойдаланиб келинмоқда. Шу сабабли музейларда
янги лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқиш бўйича анча қулайликларга

7

Средняк К.В. Музейная коммуникация в зеркале современных образовательных программ //

Вестник НГТУ им. Р.Е. Алексеева. – 2014. – № 3. – С.10-15.

8

Ж.Х,Исмаилова, М.С.Муҳамедова. “Замонавий жаҳон музейшунослиги” Ўқув қўлланма. Тошкент.

2013.- Б.261


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

80

эришилди. Музейлардаги ҳар қандай катта ёки кичик зал ҳам намойишга
қўйилган экспонатларнинг барча жиҳатларини ёритиб бера олмайди, у
ҳақидаги қизиқарли маълумотларни томошабинларга етказишга қодир
эмас. Бундай вазиятда замонавий мультимедиа технологиялари ёрдамга
келади ва виртуал билимлар оламига шўнғишга ёрдам беради.
Технологиялар ичида музей дунёси бўйича ажойиб ёрдамчи-навигаторга
айланган сенсорли киосклар етакчи ўрин эгаллади. Улар ташриф
буюрувчига ўзлари қизиқтирган маълумотлардан ташқари, умумий
жамланган виртуал кўргазмаларни ҳам ташкил этишга қодир.

Бир

сўз

айтганда,

сенсорли

киосклар

экспонатларни

“жонлантиради”, маълумотларни аудио, видео, график ва матнли шаклда
тақдим этиши мумкин. Музейлар учун махсус яратилган ноёб дастур ҳар
қандай шошилинч вазифаларни бажариш имконини берувчи бир қатор
функцияларга эга. Шу сабабли, турли тоифадаги ташриф буюрувчилар
ундан кўмаксиз осонгина фойдаланишлари мумкин. Киоскларни ишга
тушириш мураккаб жараён эмас, ва махсус дастурлаш кўникмалари шарт
эмас. Барчаси оддий ва осон усулда ўрнатилган. Асосийси музей
ходимлари уларга керакли бўлимлар, матнлар, расмлар, видео ва овозли
файлларни юкласалар етарли.

Сенсорли киосклардан Ўзбекистон давлат табиат музейида

фойдаланиш:

• Ташриф буюрувчиларни музей, унинг тарихи, кўргазмалар

каталоги ҳақида маълумот бериш.

• Иш тартиби, чипталар нархи, музей ички тартиб қоидалари

билан танишиш.

• Залларни, экспозицияларни жойлаштириш схемасини тақдим

этиш.

• Ташриф буюрувчиларни жорий ва бўлажак кўргазмалар ҳақида

хабардор қилиш. (режалаштирилган турли кўнгилочар дастурлар, маҳорат
дарслари ҳақида)

• Намойишга қўйилган кўргазманинг яратилиш тарихи, муаллифи

билан таништириш.

• Ягона электрон каталогида қулай қидирув тизими. Экспонатларни

турли томонлардан, экспонат элементларини батафсил кўрсатиш
қобилияти. (Ҳайвонларни 3D шаклда кўрсатиш имконияти, улар яшаган
табиат қўйни, ҳудуди ҳақида маълумот бериш).

9

9

http://360.vrmuseum.uz/museum4/

сайти орқали амалга ошириш мумкин.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

81

Мамлакатимизда музейшунослик соҳасида бир қанча ютуқларга
эришилди, шу билан бирга ҳал қилиниши керак бўлган бир қанча
масалалар ҳам мавжудки, уларни ҳал қилмасдан туриб, биз
музейшунослик соҳасини ривожлантира олмаймиз. Бу масалаларни
қуйидаги

мисоллар

ёрдамида

кўриш

мумкин.

Замонавий

музейшуносликдаги энг асосий масала бу музейларимизни жаҳон
даражасига олиб чиқишдан иборат. Бу даража нималарда намаён бўлади:

Музейни замонавий асбоб ускуналар билан таъминлаш;

Музейда мунтазам тадқиқот марказлари ва лабораторияларни

ташкил этиш;

Музейни ОАВ орқали кенг жамоатчилик орасида тарғиб этиш;( PR

тизимини жорий этиш)
Юқоридаги омиллар бевосита бир бири билан жамбарчас боғлиқ
бўлган ҳолда бир бирини ривожлантиради.

10

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 2008 йил 12
сентябрь // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008
йил. – № 37-38. – Б. 12-20.
2.Ҳабибуллаев Н. Музей ва фан-таълим//Ўзбекистон музейлари
истоқболлари. – Тошкент, 2013. – Б.7.
3. Edward Hyatt. Conservation of natural resources, Twenty- third biennial
report, State of California office superintendent of public instruction 1909, P.12
4. Kuryazova D.T. Muzey ishi tarixi va nazariyasi. Kasb-hunar kollejlari uchun
o‘quv qo‘llanma. – Toshkent: O‘qituvchi, 2007. – B. 135.
5. Курязова Д.Т “.Музей иши асослари”.Тошкент: Lesson press, 2019, Б – 44.
6. Мухамедова М.С., Жабборова Л.Т. “Музей фаолиятида миллий ва
умуминсоний муаммолар негизида жамият билан ҳамкорлик омиллари”
// Тошкент, 2018 й
7. Коллекцияларни ҳужжатлаштириш /Анна Паолини таҳрири остида. –
Париж: ЮНЕСКО, 2007.
8. Каримов И.И.” Музейларда инновацион технологияларни жорий қилиш
масалалари”// “Science and education” Scientific journal Volume 1 Issue 1.

10

Ф.Болтабоев “Ўзбекистон музейлари ва интернет: муаммо ва уларни ҳал этиш” номли илмий

мақола.”, Музейлар замонавий Ўзбекистон маданияти кесимида / Республика илмий-назарий
анжумани материаллари / Тузувчилар: Эгамов А., Акилова К.- Т.: Санъат, 2007 - Б. 36-38

References

“Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 2008 йил 12 сентябрь // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил. – № 37-38. – Б. 12-20.

Ҳабибуллаев Н. Музей ва фан-таълим//Ўзбекистон музейлари истоқболлари. – Тошкент, 2013. – Б.7.

Edward Hyatt. Conservation of natural resources, Twenty- third biennial report, State of California office superintendent of public instruction 1909, P.12

Kuryazova D.T. Muzey ishi tarixi va nazariyasi. Kasb-hunar kollejlari uchun o‘quv qo‘llanma. – Toshkent: O‘qituvchi, 2007. – B. 135.

Курязова Д.Т “.Музей иши асослари”.Тошкент: Lesson press, 2019, Б – 44.

Мухамедова М.С., Жабборова Л.Т. “Музей фаолиятида миллий ва умуминсоний муаммолар негизида жамият билан ҳамкорлик омиллари” // Тошкент, 2018 й

Коллекцияларни ҳужжатлаштириш /Анна Паолини таҳрири остида. – Париж: ЮНЕСКО, 2007.

Каримов И.И.” Музейларда инновацион технологияларни жорий қилиш масалалари”// “Science and education” Scientific journal Volume 1 Issue 1.