SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
72
АХБОРИЙ-МАДАНИЙ КУРАШЛАР ШАРОИТИДА
МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКНИ
ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ-
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Холматов Учқунжон Хамидуллаевич
Фарғона давлат университети тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13162456
Аннотация:
ушбу мақолада ахборий-маданий курашлар шароитида
миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни ижтимоий-фалсафий тадқиқ
этишнинг назарий-методологик асослари таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
ахборот, ахборий-маданий таҳдидлар, ахборий-диний
таҳдидлар, ахборий-психологик таҳдидлар, секуляризм, миллатлараро
тотувлик, рақамли трансформациялашув, тероризм, миллатчилик,
ижтимоий ҳамкорлик.
Жаҳонда ахборот-маданий таҳдидлар шароитида ижтимоий
муносабатларда тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган
устувор вазифалар долзарблик касб этмоқда. Хусусан, миллталараро
тотувлик ва ҳамжиҳатликни издан чиқаришга қаратилган вайронкорлик,
миллатчилик, сепаратизм, ақидапарастликни рақамли дунёда янгича
кўриниш ва имкониятларга эга бўлиб бораётганлиги бу борадаги кураш
механизмларини модернизациялашни талаб этмоқда. Бу ахборот-маданий
таҳдидларнинг мазмун-моҳияти, намоён бўлиш шакллари ва ижтимоий
оқибатларига янгича нуқтаи назардан ёндашувни, кўпмиллатли
мамлакатларда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда
ахборот сиёсатини амалга оширишнинг ижтимоий вазифаларинини қайта
кўриб чиқишни тақозо қилади. Шу нуқтаи назардан қараганда,
миллатлараро тотувлик, ижтимоий ҳамжиҳатликка таҳдид солаётган
ахборот-маданий омилларнинг объектив ва субъектив жиҳатларини
тадқиқ этиш зарурати янада ортиб бормоқда.
Дунёнинг етакчи илмий тадқиқот институтлари ва халқаро
марказларида полиэтник ва моноэтник таркибга эга давлатлар
тараққиёти динамикасини белгилайдиган – миллталараро тотувлик ва
ҳамжиҳатликни таъминлаш, миллатчиликни ривожланиб кетишига
қарши кураш, этник айирмачиликни олдини олиш, бирдамлик ва
ҳамжиҳатликка раҳна солувчи бошқа таҳдидларнини ижтимоий-фалсафий
хусусиятларини ўрганишга йўналтирилган бир қанча илмий тадқиқотлар
олиб борилмоқда. Кўп миллатли таркибга эга жамиятларда миллий ва
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
73
миллатлараро
муносабатларнинг
турли
жиҳатларни
ўрганишга
йуналтирилган илмий тадқиқотлар асосида ижтимоий барқароррликни
таъминлаш, миллатлараро ҳамкорлик ва дўстликка эришишга қаратилган
бир қатор концептуал ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, кўп
миллатли ва кўп тилли мамлакатларда, ўз давлатларига ном берган асосий
миллат билан бу мамлакатларда истиқомат қилувчи этник озчилик
ўртасидаги ўзаро муносабатлар ечими миллатлараро тотувлик ва
ҳамжиҳатликни таъминлашнинг хал қилувчи шартларидан бири бўлиб
қолмоқда. Шундай экан, бу борадаги муносабатларни ижтимоий-фалсафий
ёндашувлар асосида тадқиқ этиш мавжуд муаммоларнинг оқилона
ечимларини топишга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида ҳам “миллатлараро
муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати
концепциясининг изчил амалга оширилишини таъминлаш, хорижий
мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида
дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш”[1] асосида
миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликка эришининг инновацион
механизмларини яратиш энг муҳим масалалардан бири сифатида
белгиланган. Зеро, “миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни
мустаҳкамлаш, - деб таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев, - турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва дўстона
муносабатларни ривожлантириш, қайси дин ва эътиқодга мансублигидан
қатъи назар, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш
бундан буён ҳам энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиб қолади” [2]. Шу
боис, бугунги кунда жамиятда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни
таъминлашнинг самарали йўллари, воситалари ва механизмларини ишлаб
чиқиш, бунда фалсафий тадқиқотларга устуворлик бериш муҳим аҳамият
касб этмоқда. Шу маънода, турли таҳдидлар шароитида миллатлараро
тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш масалаларини ижтимоий-
фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда илмий-назарий аҳамиятга эга
бўлган хулосаларни ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
«2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони, БМТ Бош Ассамблеясининг
2018 йил 12 декабрдаги ялпи сессиясида қабул қилинган «Маърифат ва
диний бағрикенглик» тўғрисидаги махсус резолюцияси, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил19 майдаги «Миллатлараро
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
74
муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5046-сонли, 2018
йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сонли, 2018
йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари
соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
5349-сон, 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари
соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5099-сон Фармонлари, 2018 йил 4-майдаги
«Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти
институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-6430-сонли қарори ва мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур
диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Ахборот-маданий
таҳдидлар
шароитида
миллатлараро
муносабатлардаги “манфаатлар уйғунлиги”, “муқобиллик”, “тенглик”,
“жамоавийлик”,
“ижтимоий
адолат”
сингари
конструктив
(бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи) тамойиллар миллатлараро
тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, ахборот-маданий таҳдидлар
шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда
миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ижтимоий муроса,
ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий шериклик каби белгиларининг
конструктивистик-субстанционал моҳияти очиб бериш, миллатлараро
муносабатларда
кузатилаётган
дифференциация
ва
интеграция
жараёнларининг истиқболлари ҳамда миллий ўзликни асраш, ижтимоий
келишувга
эришиш,
ғоявий
бирлашув,
ижтимоий
шартнома,
бағрикенгликни таъминлаш, толерантликни шакллантиришга хос бўлган
хусусиятлари очиб берилган, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни
таъминлашда миллат ва элатлараро зиддиятларнинг келиб чиқиши
сабаблари, миллатчиликни юзага келиш асослари ва ижтимоий таъсири,
ахборий ва маданий таҳдидларнинг асосий тенденциялари аниқланган
ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, миллатлараро тотувликни
таъминлашда демокрaтик қaдриятлaр, инсон ҳуқуқ вa эркинликлaри
ҳaмдa қонуний мaнфaaтлaрини ҳимоя қилишнинг муҳим омилигa
aйлaнмоқдa, фуқaролaрнинг ўз сaлоҳиятлaрини рўёбгa чиқaриши,
улaрнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий фaоллиги вa ҳуқуқий
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
75
мaдaниятини ошириш учун шaроит ярaтмоқдa, жaмиятдa мaнфaaтлaр
мувозaнaтини тaъминлaшгa кўмaклaшмоқдa.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
«2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси
тўғрисида»ги
ПФ-60-сон
Фармони//
https://lex.uz/docs/5841063
2. Мирзиёев Ш.М. Демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш,
халқимиз учун тинч ва осойишта, муносиб ҳаёт даражасини яратиш-
барқарор тараққиёт кафолатидир."Халқ сўзи", 2 ноябрь 2016.
3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш
– юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси кабул қилинганининг 24 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2016 йил 7 декабрь. –
Тошкент: «Ўзбекистон» НМИУ, 2017. – 48 б.
4. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак. - Тошкент.:Ўзбекистон 2017.
5. Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик – халқимиз тинчлиги ва
фаровонлигининг муҳим омилидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг Республика байналмилал маданият маркази
ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувдаги нутқи.
http://www.uza.uz/oz/politics/-24-01-2017.
6. Мирзиёев Ш. Ижтимоий барқарорликни таъминлаш муқаддас динимиз
софлигини асраш давр талаби мавзусидаги анжуман маърузаси. Халқ сўзи
газетаси, 2017йил 16 июнь.
7. Акиева Х.Х., Саидова Н. Глобаллашув даврида ёт ғоялар ва мафкуравий
хуружларнинг зарарларини очиб бериш ҳамда унга қарши курашиш
йўллари. Замонавий таълим. 2015.
8. Алимасов В. Инновация фалсафаси: илмий техник тафаккур ва креатив
фаоллик захиралари «Ишонч» газетаси, 2019 йил 28 октябрь.
9. Атаманов Г.А. Информационная безопасность в современном
российском обществе: Социально-философский аспект: автореферат дис. ...
кандидата философских наук. – Волгоград, 2006. – 24 с.
10. Бегалов Б.А. Ахборот- коммуникациялар бозорининг шаклланиш ва
ривожланиш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш: дис.
Автореф…. и.ф.д. – Т.: ТДИУ, 2001. – 36 б.
