ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
27
ҚИЙИН МЕЛИОРАЦИЯЛАНАДИГАН, МЕХАНИК ТАРКИБИ ОҒИР
ТАПРОҚЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШДА
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Атамуродов Беҳруз Неъмат ўғли
“ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни
бошқариш институти таянч докторанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.14022316
Аннотация:
Ушбу мақолада Бухоро вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқи
аллювиал, механик таркибига кўра оғир қумоқ тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш ва сув ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида тупроқни 0,8 метрда чуқур
юмшатиб, 0,5 метрда туйнукли зовурлар ҳосил қилинган натижада, тапроқнинг ҳайдов
усти қатламининг зичлиги 1,45 г/см
3
дан 1,38 г/см
3
га ҳамда ҳайдов ости қатламининг
зичлиги эса 1,53 г/см
3
дан 1,46 г/см
3
о пасайшига эришилганлиги мақолада
келтирилган.
Калит сўзлар:
шўрланган тупроқлар, чуқур юмшатиш, туйнукли зовур, ҳайдов
ости қатлами, ҳайдов қатлами, ҳажмий оғирлик.
Кириш.
Дунёда зичлашган (оғир) тупроқлар қуруқ (арид) иқлимли
мамлакатларда ҳамда нисбаттан субтропик Европа мамлакатларида ҳам кенг
тарқалган. Ер курраси бўйича гипслашиш хисобига қаттиқ қатламли тупроқлар
тахминан 180-200 миллион гектар атрофида бўлиб, зичлашган тупроқларнинг
тарқалиши асосан қурғоқчил зоналарда тўғри келади. Суғорма деҳқончиликда
тупроқларнинг зичланишининг асосий сабаблари булар суғориладиган майдонларда
агротехник ва суғориш ишларини нотўғри олиб борилганлиги билан изоҳлаш мумкин,
шу сабабдан бундай майдонларда зичланиш (қаттиқ қатлам) ва гипислашганлиги
ҳисобига тупроқнинг шўрланиши ҳамда ҳажмий оғирлиги қолган тупроқларга
нисбатан юқори бўлганлиги учун ҳам бундай тупроқларни мелиорацияланиши қийин
ва унумдорлиги паст бўлади.
Бугунги кунга қадар зичлашган, турли механик таркибли, шўрланган ва
гипслашган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мақбул
тадбирларни танлаш, суғориш ва шўр ювиш ишларида тупроқнинг сув-туз режимини
яхшилаш ҳамда сув ресурсларини иқтисод қилишга қаратилган чуқур юмшатгич ва
туйнукли дренажларни қўллаш бўйича кўпгина амалий тадқиқотлар олиб борилган.
Тадқиқот материаллари ва натижалари.
Тажриба даласида йиллар давомида
оғир техникаларнинг ишлаши, катта меъёрда суғориш сув билан кириб келган тузлар,
нотўғри олиб борилган агротехник тадбирлар натижасида тупроқ остги қатлами
зичлашиб, унинг сув ўтказувчанлиги, ғоваклиги, ҳажмий оғирлиги ва унумдорлигига
салбий таъсир кўрсатиб, тупроқ шўрини ювиш самарадорлиги пасайиши ва
ўсимликларнинг ўсиб ривожланишига салбий таъсирини кўрсатади. Шу сабабли ҳам
бундай ерларда қўшимча агротехник тадбирлар яъни тупроқни чуқур юмшатиш ва
туйнук зовур ҳосил қилиш муҳум тадбирлардан бири ҳисобланади.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
28
Юқорида келтирилган долзарб муаммолардан келиб чиққан ҳолда 2021-2024
йиллар давомида Бухоро вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқи аллювиал,
механик таркибига кўра оғир қумоқ тупроқлар шароитида бажарилди. Шўр ювиш
тадбирларидан олдин дастлаб 2021 йилда тажриба даласида махсус (RSM 2375)
русумли ҳайдов трактори базасида 3 тишли ДК 08 ёрдамида тупроқни 0,8 метрда чуқур
юмшатиб, 0,5 метрда туйнукли зовурлар ҳосил қилинди ва шўр ювиш ишлари олиб
борилди. Махсус мелиоратив (шўр ювиш) тадбирларини амалга ошириш мақсадида
тупроқнинг шўрланиш хили, даражаси ҳамда қуруқ қолдиқ миқдори дала ва
лаборатория шароитида 5 та нуқтадан, тупроқнинг 0-100 см қатламлари бўйича
намуналар олиниб, олиб борилган таҳлиллар натижасида шўр ювиш тадбирларни
амалга ошириш учун тажриба майдони танланди.
В.А.Ковда, А.М.Кастяков, Д.М.Кац, В.В.Егоров, С.Н.Рыжов, М.А.Понков, А.Н.Розанов,
Б.В.Федоров, В.М.Легостаев, Н.Ф.Беспалов, Р.А.Алимов, О.К.Камилов, Қ.Мирзажонов,
О.Рамазонов, А.Расулов, М.Хамидов, Норқулов У, А.Қ.Жўраев, У.А.Жўраев ва яна кўпгина
олимларимизни таъкидлашича, ғўза ўсимлигининг яхши ўсиб ривожланиши учун
тупроқнинг ҳажмий оғирлиги миҳим омиллардан бири ҳисобланиб, тупроқнинг ҳайдов
қатламининг зичлиги 1,2-1,3 г/см
3
ни ҳамда ҳайдов ости қатламининг зичлиги эса 1,35-
1,45 г/см
3
оралиғида бўлилиги бўйича тавсиялар беришган.
Юқоридаги олимларнинг олиб борган тадқиқотлари ва берган тавсияларидан
келиб чиқган холда бизнинг тажриба майдони тупроғининг ўртача 1 метрли
қатламининг ҳажмий оғирли 1,5-1,6 г/см
3
ни ташкил қилганлиги сабабли қуйдаги
аротехник тадбирлар олиб борилди яъни 2-вариантда дастлаб, шўр ювиш
тадбирларини бошлашдан олдин 2021 йил ноябрь ойининг бошида ва шу даврга
келиб, тажриба майдони тупроқининг намлиги ЧДНСга нисбаттан 62-66 % ни ташкил
қилгандан сўнг тупроқни махсус (RSM 2375) русумли ҳайдов трактори базасида 3
тишли, қамров кенглиги 3 метр тишлар орасидаги масофа 0,9 метрдан иборат бўлган
DK 09 қурулмаси ёрдамида тупроқни 0,8 метрда (4.2.1-расмда кўрсатилган) чуқур
1-расм. 3 тишли DK 09 қурулмаси.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
29
юмшатиб, 35-40 см чуқурликда шудгорланди ва махсус полларга бўлиниб шўр ювилди.
Шунингдек, 3-вариантда шу ҳайдов трактори базасида туйнук очадиган конус учли
цилиндр пона билан жихозланган махсус қурулма ёрдамида ҳар туйнуклар орасидаги
масофа 1,0 метрда тупроқнинг 0,5 метр чуқурлигида туйнук очиб чиқилди ва шу
туйнукларни ёпиқ зовур тизимига уланди.( 2-расмга қаранг)
Натижада, юқоридаги агротехник тақбирларни амалга оширилгандан сўнг,
тапроқнинг ҳайдов усти қатламининг зичлиги 1,45 г/см
3
дан 1,38 г/см
3
га ҳамда ҳайдов
ости қатламининг зичлиги эса 1,53 г/см
3
дан 1,46 г/см
3
о пасайшига эришилди.
Хулоса:
Юқорида келтирилган маълумотлардан шундай хулоса қилиш мункинки,
Бухоро вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқи аллювиал, механик таркибига
кўра оғир қумоқ, кучли шўрланган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва
сув ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида шўр ювиш тадбирларидан олдин дастлаб
2021 йилда тажриба даласида махсус (RSM 2375) русумли ҳайдов трактори базасида 3
тишли ДК 09 ёрдамида тупроқни 0,8 метрда чуқур юмшатиб, 0,5 метрда туйнукли
зовурлар ҳосил қилинди ва шўр ювиш ишлари олиб борилди. Натижада, тапроқнинг
ҳайдов усти қатламининг зичлиги 1,45 г/см
3
дан 1,38 г/см
3
га ҳамда ҳайдов ости
қатламининг зичлиги эса 1,53 г/см
3
дан 1,46 г/см
3
о пасайшига эришилди.
References:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида сув
хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган консепсиясини
тасдиқлаш тўғрисида» ги 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024 сонли фармони
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
ПФ–60-сонли фармони
2-Расм
. Туйнукли-зовур ўрнатиш жараёни (2021 йил)
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
30
3.
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги
ПФ-6024-сон «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-
2030 йилларга мўлжалланган концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони.
4.
Хамидов М.Х., Шукурлаев Х.И., Маматалиев А.Б. Қишлоқ хўжалиги гидротехника
мелиорацияси. – Тошкент: Шарқ нашриёт- матбаа акциядорлик компанияси Бош
таҳририяти, 2008. – Б. 267-272.
5.
Нурматов Ш.Н., Мирзажонов Қ.М., Авлияқулов А.Э., Безбородов Г.А., Ахмедов Ж.Х.,
Тешаев Ш.Ж., Ниёзалиев Б.И., Холиқов Б.М. ва б.; Шамсиев А. таҳрири остида Дала
тажрибаларини ўтказиш услублари. –Тошкент. : ЎзПИТИ, 2007. -147 б.
