367
“Ёғочли сардоба”
“АВЕСТО” ВА “РИГВЕДА” МУШТАРАКЛИГИ
Шайдуллаева Г.Ш.
т.ф.ф.д. (PhD),
Ўзбекистон Миллий университети
Осиё ва Европа халқларининг жуда катта қисми, жумладан Ўрта Осиё
ва Ҳиндистон халқлари ҳам қадимда арийлар деб аталган. Ўрта Осиё
халқлари тарихига оид энг қадимги ёзма манба “Авесто”да арийлар
тўғрисида шундай маълумот бор, “энг аввал мен, Ахура Мазда, одамлар
учун илк макон этиб Даитийа дарёси бўйидаги сўлим ўлка Арйанам
Ваэжўни яратдим...[1]. Бизнинг тушунчамиз бўйича Арйанам Ваэжў
тарихий ҳудудимизга оид энг қадимги географик терминдир, яъни Турон,
Туркистон, Моварауннаҳр, Трансоксиана, Ўрта Осиё, Марказий Осиё
сингари.
Қадимги ҳинд манбаси “Ригведа” маълумотлари бўйича арийлар мил.
авв. XV асрда иккига бўлинган. Унда келтирилишича форслар юртида,
Ўрта Осиё кенгликларида ва Ҳиндистон ҳудудида қолганлар арийлар,
ғарбга (европага) йўл олганлар эса яванлар деб аталган [2].
Арийлар муаммоси бўйича илмий изланишлар олиб борган Е.Е.
Кузьминанинг тадқиқотлари бўйича Арийларнинг ватани ва уларнинг
Осиё ва Европага тарқалиш йўли қуйидагича: “Авесто”да эсланадиган, ўн
ой қиш бўладиган арийларнинг илк ватани Сибир - Олтой - Қозоғистон -
368
Қуйи Амударё ҳудудлари бўлса, ундан Ўрта Осиё - Эрон - Ҳиндистон -
Кавказ орқали Европага тарқалиб кетган [3].
Бир қатор тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда (С.П.Толстов,
В.М.Массон, И.М.Дьяконов) арийлар жамоаси тили Ўрта Осиёда
шаклланган бўлиши ҳам мумкин, чунки бу ерда деҳқон ва чорвадор аҳоли
бир тилда сўзлашган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Ўрта Осиёда арийларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши билан боғлиқ
масалалар асосан археологик манбалар асосида ўз ечимини топади. Бу
даврларга оид ёзма манбалар йўқ. Бироқ, арийларнинг диний асарларида,
жумладан “Ригведа” ва “Авесто”да улар ҳақида маълумотлар келтирилган.
Мил.ав. II минг йиллик сўнггига оид “Ригведа” нинг энг қадимги қисмлари
ва I минг йилликнинг биринчи чорагида шаклланган “Авесто”нинг Гат
қисми тили жиҳатидан жуда ўхшаш бўлиб, биринчиси ҳиндоарий,
иккинчиси ҳиндоэрон тилларида битилган. “Ригведа” ва Гатларда худолар
ҳақида куйланган мадҳиялар фарқ қилсада, умумий дунёқарашларнинг
муштараклиги билан характерланади. Мифологик элементларнинг бир-
бирига мос келиши, худолар ва қаҳрамонлар исмларининг бир хилда
аталиши, худоларга сиғиниш урф-одатларининг ўхшашлиги бу асарларни
яратган ижодкорларнинг бир бирига яқин халқлар бўлганлигини, уларнинг
ҳиндоарийлар ва ҳиндоэронийларга бўлинмасдан аввал бир хил дунёқараш
ва мифологик тушунчаларга эга бўлганлигини, бир ҳудудда яшаганлигини
ва бир бирига яқин тилларда гапирганлигини тасдиқлайди[8].
“Ригведа” ва “Авесто” маълумотлари бўйича, ҳиндоэронийлар
кўчманчи, ибодатхоналари бўлмаган ва сопол ясаш чархини ҳам билмаган
жамоа бўлган. Бу маълумотларга Евроосиё минтақасида тарқалган
кўчманчи чорвадор аҳолининг таркиби кўпроқ тўғри келади. Археологик
манбаларни ёзма манбаларда келтириладиган ҳиндоэрон жамоаси моддий
маданияти билан таққослаш ишларини кўпроқ Е.Е.Кузмина олиб борган ва
бронза даврида тарқалган маданиятлар орасида ёзма манбаларга мос
келадиган маданият бу Андроново маданиятидир деган хулосага келган
[4].
Андроново маданиятининг, яъни ҳиндоэроний халқларнинг Ўрта Осиё
ва у орқали Афғонистон, Эрон ва Ҳиндистонга тарқалишини этник
миграцион жараён деб қаралмоқда. Ҳиндоэронийлар кичик гуруҳ бўлиб
ҳаракат қилган ва гоҳида маҳаллий аҳоли билан ассимиляциялашиб ҳам
кетганлигини Е.Е.Кузьмина инкор этмайди. Унинг тадқиқотлари бўйича
ҳиндоэронийларнинг жанубга юриши босқичма – босқич кечган.
Археологик маълумотлар асосида у ушбу миграцион жараённи учга
бўлади. Биринчи босқичга Тозабоғёб маданияти тарқалган Орол бўйи
ҳудудларини, Зарафшон воҳасидаги Замонбобо маданияти туркумларига
кирувчи
ёдгорликларни
киритади.
Иккинчи
босқичда
андроноволикларнинг деҳқончилик маданиятлари тарқалган ҳудудларга
кириб боришини ва улар билан ассимиляция жараёнининг кечишини
369
кўрсатиб ўтади, албатта бу жараён Жарқўтон, Мурғоб ёдгорликлари
мисолида яхши кузатилади. Учинчи ва асосий босқич, Ўрта Осиё
минтақасига Яз I маданиятининг кириб келиши билан характерланади ва
янги хронологик манбаларга кўра бу жараён милоддан аввалги XV асрга
тўғри келади [10].
Жарқўтон ва Бўстон ёдгорликлари мисолида андроноволикларнинг
Жанубий Ўзбекистон ҳудудига тарқалиши масаласи ашёвий манбалар
асосида ёритилган [5]. Бу жараён Окс цивилизациясининг барча
ҳудудларига хос. Шундан хулоса қилиш мумкинки, кўчманчилар Бақтрия
ва Марғиёнанинг барча ўлкаларига кириб борган ва этник қоришув
жараёни содир бўлган, ҳиндоарийларга хос жамоа шаклланган [11].
Шу мавзуни давом эттириб, антропологик манбаларга эътиборимизни
қаратсак. Зарафшон воҳаси икки маданият, Окс цивилизацияси ва
Андроново маданиятларининг ўзаро аралашуви кечган ҳудуд ҳисобланади.
Шу ҳудудларда ўрганилган артропологик манбалар ҳам буни тасдиқлайди,
ўрганилган қабрлар склетлари европоидлиги, йириклиги билан
характерланади [6].
Археологик манбалар асосида хулоса қиладиган бўлсак ўтроқ ва
кўчманчи маданиятлар ўртасидаги алоқалар икки томонлама кечган.
Илгари, жанубий ўлкаларда истиқомат қилган Даштли-Сополли
маданиятининг шимолга юриши ва бу юриш натижасида Аркаим ва
Синташта каби кўчманчиларнинг манзилгоҳлари, “квазигород”лари
шаклланган бўлса, кейинги вақтда акс жараёнлар бошланган ва Ўрта
Осиёдан токи Ҳинд кенглилигача “Авесто” ва “Ригведа”да тасвирланган
ҳиндоэронийлар ва ҳиндоарийлар шаклланган [9].
Фикримизча, Ригведани Авеста матнларига қараганда қадимийроқ деб
ҳисоблаш нотўғри. Аслида, ҳар икковидан ҳам лингвистик ва диний
янгиликларни топса бўлади. Яна шуни таъкидлаш жоизки, Авеста матнини
Ригведанинг ислоҳ қилинган шакли деб талқин қилиш ҳам нотўғри.
Бизгача етиб келган Авестанинг деярли барча матнлари маросимларда
ишлатилган ва улар шу тарзда сақланган.
Янги Авестанинг баъзи матнлари Зардушт ва олий худо Аҳура Мазда
ўртасидаги мулоқотни ифодалайди, бу ерда худо Заратуштранинг кўплаб
саволларига жавоб беради, бу матнлар Ахура Мазданинг очиқ сўзини
ташкил қилади.
Заратуштра ва Аҳура Мазда Қадимги Авеста матнларида,
хусусан, Заратустра композициялари сифатида талқин қилинадиган, аммо
баъзи олимлар томонидан тарихийлиги инкор этиладиган, муқаддас Гата
қўшиқларида мавжуд.
Ҳар ҳолда, Гатларда Заратуштра мадҳиялар
куйчиси, муаллифи, (Skjorvø, 2003) Аҳура Мазда ҳамда бошқа илоҳий
тимсолларнинг яқин суҳбатдоши ва қурбонликлар келтирувчиси, шу
жумладан “сигирни яратувчиси” ва баъзи илоҳий мавжудотлар - биринчи
навбатда аṣ̌а (ҳақиқат ёки тартиб) ва воҳу манаҳ (яхши фикр) каби мавҳум
тимсолларнинг тарғиботчиси сифатида намоён бўлади.
Биринчиси (аṣ̌а)
370
этимологик ва семантик жиҳатдан Ведалардаги
ṛтá
билан параллел ва
иккаласи ҳам олов билан чамбарчас боғлиқ, лекин
ṛтá
Ригведанинг шахс
омили эмас.
Аша ва друж (ёлғон, Ведаларда друҳ) ўртасидаги қарама-қаршилик
Гатлар учун жуда муҳим бўлиб, ҳақиқат тарафдорлари (
aṣ̌ā̌uuan
) ва
ёлғончилар (
drǝguuaṇt
), шунингдек, худолар ва даевалар ўртасидаги
қарама-қаршиликда
ўз
аксини
топган,
даевалар
Ведалардаги
шаклдошларидан (девалардан) фарқлидир.
Ригведа билан таққослаганда, Гатларда “инсон ва Худо ўртасидаги
муносабатлар бевосита, тўғридан-тўғри ва ўзаро муносабат сифатида
тасвирланган”. Кейинчалик, Янги Авеста матнларида Зардушт образи
янада мукаммаллаштирилиб, инсоният учун ўзига хос намуна ва тимсолга
айланади. У тирик мавжудот тимсолидан дунёнинг келажакка
(эсхатологик) янгиланишга олиб борувчи қаҳрамон образига айланади.
Қадимги Авеста ядроси атрофида шаклланган Янги Авеста Ясна
қисмлари турли хил материаллардан ташкил топган бўлиб, улар турли хил
моддий ва илоҳий мавжудотларни, жумладан, олов, сув ва ҳаомани – Веда
сомасининг Авестадаги шаклдошини улуғлайди.
Ҳаома бир вақтнинг ўзида ҳам худо, ҳам моддият, лекин кейинчалик
маросим амалиётида эфедра билан аралаштирилган ва руҳонийлар
томонидан эфедра новдаларини аралаштириш (анор новдалари, муборак
сув ва эчки сути билан) ҳамда Ҳаома ва бошқа илоҳий тимсоллар
шарафига матнларни ўқиб тайёрлаган суюқликдир.
Гатларда Ҳаоманинг
мақоми мунозарали.
Ригведа билан таққослаганда, Авеста Ҳаомаси жамият
тузуми ва ҳукмдор ҳокимиятининг қонунийлиги учун муҳим аҳамиятга эга
эмас.
Адабиётлар:
1.
Асқаров А. Орийлар муаммоси: янгича қарашлар ва ёндошувлар.
Ўзбекистон тарихи моддий маданият ва ёзма манбаларда. - Тошкент, Фан,
2005. – Б. 69-80.
2.
Асқаров А.А. Ўзбек халқининг келиб чиқиши тарихи. - Тошкент,
2015.
3.
Асқаров Аҳмадали. Энг қадимий шаҳар. - Тошкент, 2001.
4.
Аюбов А.Р. Этнокультурные процессы Ферганы и Согда в
древности. Ученые записки Худжандского государственного университета
им. академика Б. Гафурова. Серия гуманитарно-общественных наук. №:1
(54) 2018. – С. 44-49.
5.
Бардески К.Д. Месопотамия: колыбель человечества /Пер. с итал. -
М.: Изд. «Ниола-Пресс». 2008. – С. 128.
6.
Батиров А., Ширинов Т. Костяные изделия из памятников
археологии Узбекистана // ИМКУ, Вып. 19. - С. 108-118.
371
7.
Бобомуллаев С. Раскопки погребального сооружения из
Зардчахалифа. Изв. АН Республики Таджикистан. Серия востоковеления,
история, философии. №3.
8.
Kholikulov, A. B. "BUKHARA EMIRATES FARMING IN THE XIX-
XX CENTURIES (IN THE CASE OF KASHKADARYA OASIS
STABLES)."
Theoretical & Applied Science
4 (2019): 546-549.
9.
Babadjanov, B., and Olkott MB Muminov А. "Mukhammadzhan
KHindustani (1892-1989) i religioznaya sreda ego ehpokhi (predvaritel'nye
razmyshleniya o formirovanii «Sovetskogo islama» v Srednej Аzii)."
Vostok
(Oriens)
5 (2004): 43-59.
10.
Abdullaev, Utkir I., Anatoliy S. Sagdullaev, and Jasur E. Togaev.
"Migrations and Ethnocultural Processes in Central Asia (Eneolithic and Bronze
Age)." (2021).
11.
Togaev, Jasur Erkinovich. "AGRICULTURAL OASES OF THE
NORTHERN BACTRIA (BRONZE AGE)."
ЛУЧШАЯ НАУЧНАЯ СТАТЬЯ
2018
. 2018.
THEORETICAL FOUNDATIONS FOR THE DEVELOPMENT OF
INFORMATION AND MANAGEMENT COMPETENCIES OF
MAGISTRATES OF HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTIONS
Abdullayeva O.S.
Doctor of philosophy degree (PhD) in pedagogical sciences,
professor of dept. Information Technology in Technical Systems of Namangan
Engineering-сonstruction Institute
Engalichev M.I.
Dept. Audiovisual technologies of Tashkent University of Information
Technologies named by Muhammad Al- Khwarizmi
In a fairly short period of independence, Uzbekistan has achieved
significant economic growth in many areas of activity. However, the condition
for the long-term economic well-being of the country is the development of
human capital, namely its educational and intellectual potential. The field of
information technology has become a vast field of practical activity of people,
characterized by an ever-expanding scope and an ever-increasing demand for
highly professional staffing. This is due to the use of information technologies in
various fields of activity, the implementation of the concept of a global
information infrastructure. The training of highly professional specialists in the
republic, who are able to use and implement advanced information technology
developments in practice, is becoming a strategically important task for society.
Currently, over 20 higher technical educational institutions of Uzbekistan
are engaged in the preparation of masters. Among them, the Tashkent State
Technical University named after Islam Karimov, Tashkent University of
