РЕФОРМЫ, ПРОВЕДЕННЫЕ В ОБЕСПЕЧЕНИИ ВЗАИМОДЕЙСТВИЯ ОРГАНОВ ВНУТРЕННИХ ДЕЛ С ОРГАНАМИ ПО ТРУДУ.

Аннотация

В данной статье освещается тот факт, что вопрос трудоустройства является одним из приоритетов политики нашего государства, а также основные аспекты сотрудничества органов по труду с органами внутренних дел и правовая база в этом отношении.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Мамиржонов, М. (2023). РЕФОРМЫ, ПРОВЕДЕННЫЕ В ОБЕСПЕЧЕНИИ ВЗАИМОДЕЙСТВИЯ ОРГАНОВ ВНУТРЕННИХ ДЕЛ С ОРГАНАМИ ПО ТРУДУ. Современная наука и исследования, 2(7), 9–12. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21723
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Ключевые слова:

Аннотация

В данной статье освещается тот факт, что вопрос трудоустройства является одним из приоритетов политики нашего государства, а также основные аспекты сотрудничества органов по труду с органами внутренних дел и правовая база в этом отношении.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

9

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ МЕ

Ҳ

НАТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН

Ҳ

АМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН

ИСЛО

Ҳ

ОТЛАР.

Мамиржонов Мирзохиджон Мамиржонович

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академияси магистратура “Ташкилий-тактик

бошқарув” мутахассислиги 3-гуруҳ тингловчиси

подполковник

https://doi.org/10.5281/zenodo.8105551

Аннотация.

Мазкур мақолада

Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласининг

давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги ва бу борада ички ишлар
органлари билан меҳнат органларининг ҳамкорлигининг асосий жиҳатлари ҳамда ҳуқуқий
асослари ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

меҳнат органи, бандлик, рағбатлантириш, иш ўринлари, меьёрлар,

маъмурий кенгаш, меҳнат бюроси.

REFORMS CARRIED OUT IN ENSURING THE COOPERATION OF

INTERNAL AFFAIRS BODIES WITH LABOR BODIES.

Abstract.

This article highlights the fact that the issue of employment is one of the priorities

of the policy of our state and the main aspects of the cooperation of labor bodies with the internal
affairs bodies and the legal basis in this regard.

Key words:

Labor div, Employment, Promotion, jobs, mayors, administrative council,

Labor Bureau.

РЕФОРМЫ, ПРОВЕДЕННЫЕ В ОБЕСПЕЧЕНИИ ВЗАИМОДЕЙСТВИЯ

ОРГАНОВ ВНУТРЕННИХ ДЕЛ С ОРГАНАМИ ПО ТРУДУ.

Аннотация.

В данной статье освещается тот факт, что вопрос

трудоустройства является одним из приоритетов политики нашего государства, а
также основные аспекты сотрудничества органов по труду с органами внутренних дел и
правовая база в этом отношении.

Ключевые слова:

Трудовой орган, занятость, продвижение по службе, рабочие

места, мэры, административный совет, Бюро по трудоустройству.


Меҳнатни рағбатлантириш ва манфаатдорликни ошириш соҳасида бошқарувни

ташкил этиш даражасини ошириш ва такомиллаштириш, аҳолини иш билан оқилона
таъминлаш, ижтимоий таъминот тизимини яхшилаш, эркинлаштириш ва иқтисодий
ислоҳотларни тобора чуқурлаштириш шароитида ижтимоий муҳофаза қилишни
кучайтириш, шу асосда аҳолининг фаровонлиги барқарор юксалиб боришини таъминлаш
ҳисобланди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор

йўналишларидан бири ҳисобланади. Халқаро меъёрларда белгилангани каби юртимизда
ҳам ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида
ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб
қўйилган.

Биргина 2022 йил 20 октябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунинг ўзи ҳам фикримизни яққол исботи бўла олади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

10

Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш

борасида маъмурий ҳудудда яшовчи аҳолининг бандлиги таъминланганлиги энг асосий
омиллардан бири бўлиб, ушбу мақсадларда ички ишлар органлари томонидан меҳнат
органлари билан хамкорликда қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, ички ишлар органларининг соҳавий-химатларидан Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси хизмати, Тергов, МваФР, Пробация ва Тергов хизматлари билан яқиндан
хамкорлик қилиниб, ИИБ профилактик хисобида турганлар, жиноят содир этишга мойил
бўлган ҳамда пробация назоратидаги шахслар бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий
фойдали меҳнатга жалб этиш йўналишида тегишли амалий ва профилактик чора-тадбирлар
кўрилмоқда.

1992 йилда Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти аъзолигига қабул қилинди, 14

июль 1993 йилда меҳнат муҳожирлари ишлари бўйича Республика агентлиги ташкил
этилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти - БМТнинг ихтисослашган муассасаси булиб, 1919 йилда

Миллатлар лигаси (иттифоқи) ҳузурида меҳнат қонунлари ва меҳнат шароитларини
яхшилаш масалалари бўйича конвенция ва тавсияларни ишлаб чиқиш учун
халқаро комиссия сифатида тузилган.

Халқаро меҳнат ташкилоти 8 соатлик иш куни, оналикни ҳимоя қилиш, болалар

меҳнатига оид қонунлар ва иш ўринларида хавфсизликни таъминлаш юзасидан халқаро
меъёрлар ишлаб чиқилишига, иш билан бандлик дастурларини тайёрлашга катта ҳисса
қўшиб келаётган халқаро ташкилот хисобланади.

Бу ташкилот меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилаш, иш билан тўлиқ

бандликни таъминлаш ва турмуш даражасини кўтариш, тадбиркорлар ва меҳнаткашлар
ўртасида ҳамкорликни рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш учун ҳукуматлар,
тадбиркорлар ва мехнаткашларни тенг ҳуқуқларда бирлаштиради.

Халқаро меҳнат ташкилоти таркиби Халқаро мехнат конференцияси; маъмурий

кенгаш; халқаро меҳнат бюроси; уч томонлама қўмиталар; минтақавий ва махсус
конференциялардан ташкил топган. Қароргоҳи Женевада. Тинчликни мустаҳкамлаш
йўлида кўрсатилган фаолияти учун Нобель мукофотига сазовор бўлган (1969).

Ўзбекистон Республикаси томонидан ташкилотнинг 11 та конвенцияси ратификация

қилинган.

2001 йил 13 февраль кунги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат ва

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-2810-сонли
фармони (

Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021

) билан Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий

таъминот вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилиш вазирлиги тузилди.

Вазирликнинг асосий вазифаси сифатида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича

чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни назорат қилиш, меҳнатга ҳақ
тўлаш соҳасида ягона умумдавлат сиёсатини юритиш, ишсизлар ва уларнинг оила
аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш, ёш Республика тараққиётида
ишчи кучидан фойдаланиш бўйича Халқаро меҳнат ташкилоти, бошқа давлатларнинг
меҳнат органлари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш белгиланган.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

11

Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, банд бўлмаган

аҳолини, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини
ошириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш, аҳоли
бандлигини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган самарали ишларни амалга оширишда
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг
масъулиятини тубдан кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва
меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5052-сонли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Вазирликнинг асосий вазифаси сифатида янги иш ўринлари ташкил этиш учун

давлат буюртмасини ишлаб чиқиш, аҳоли бандлигини таъминлашга доир ҳудудий ва
тармоқ дастурларни амалга ошириш, олий ва ўрта махсус, касбий таълим муассасалари
битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни
мувофиқлаштириш, кам таъминланган оилаларга нафақаларни ўз вақтида тўлаш ва моддий
ёрдам беришни мониторинг қилиш ҳамда бошқалар белгиланди.

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, жиноят қонунчилигини

такомиллаштириб бориш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда энг янги усул ва
воситалардан фойдаланиш жиноятчилик даражасини камайтиришда кутилганидек самара
бермаяпти. Деярли барча давлатларнинг жиноят қонунчилигида такроран содир этилган ва
рецидив жиноятлар ҳақидаги қоидаларнинг мавжудлиги ва бу турдаги жиноятларнинг тез-
тез содир этилаётганлиги жиноят учун берилган жазо ҳуқуқбузарларни ахлоқан қайта
тарбиялаш вазифасини жуда қийинчилик бажараётганлигидан далолат беради.

Кўрсатиб ўтилган омиллар бутун дунёда жиноятчиликка қарши курашиш

борасидаги ишларга бўлган ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этди, дейиш
мумкин. Бундан кейин жиноятчиликка қарши курашиш фақатгина содир этилган
жиноятларни очиш, ҳуқуқбузарларни топиш, қонуний жазо тайинлаш ва уни ижро этишдан
иборат бўлиб қолиши мумкин эмас. Ҳатто, содир этилиши режалаштирилаётган
ҳуқуқбузарликнинг олди олинганда ҳам бу вазифани бажаришга жуда кеч киришилган деб
ҳисоблаш керак бўлади. Шу тариқа дастлаб жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятининг
кичик элементи сифатида пайдо бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кейинчалик
жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятидан ҳам юқори турувчи алоҳида ва кенг қамровли
фаолият йўналишига айланди.

Аҳолининг жамиятда юз бераётган ҳар бир ҳодисага нисбатан ўзининг фаол

муносабатини билдириши, хусусан, ён-атрофдаги хонадонларда юз бераётган нотинчлик,
кўчада шубҳали шахслар пайдо бўлганлиги ёки содир этилиши мумкин бўлган
ҳуқуқбузарлик ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга дарҳол хабар бериши,
шунингдек уй-жой ва автомобилларни қаровсиз қолдирмаслик, жуда кўп миқдордаги нақд
пул ёки қимматбаҳо буюмларни банк ва ломбардларда сақлаш одатининг шаклланганлиги
ҳам потенциал жабрланувчилар сонининг камайишига хизмат қилмоқда.



background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

12

REFERENCES

1.

Шавкат Мирзиѐевнинг ички ишлар ходимларини касб байрами муносабати билан
байрам табриги (2020 йил 25 октябрь)

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар
органлари ходимларини тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон
қарори.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар
органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2896-сонли қарори.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуни., 20.10.2022
й;

5.

Жўраев М.Ў.

Ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг устувор

йўналишлари // Ички ишлар органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини
таъминлаш механизми: бугунги ҳолати ва истиқболлари: Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари (2020 йил 4 март).

6.

Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистонда халқпарвар ички ишлар тизимини яратиш
истиқболлари: Монография. – Т., 2020. – Б. 500.

Библиографические ссылки

Шавкат Мирзиѐевнинг ички ишлар ходимларини касб байрами муносабати билан байрам табриги (2020 йил 25 октябрь)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2896-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуни., 20.10.2022 й;

Жўраев М.Ў. Ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари // Ички ишлар органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш механизми: бугунги ҳолати ва истиқболлари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари (2020 йил 4 март).

Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистонда халқпарвар ички ишлар тизимини яратиш истиқболлари: Монография. – Т., 2020. – Б. 500.