ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
13
ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА КООРДИНАЦИОН
ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИ.
Йўлдашов Муроджон Равшанович
ЎзДЖТСУ. п.ф.б.ф.д.(PhD)
https://doi.org/10.5281/zenodo.10277598
Аннотация.
Ушбу мақолада ёш футболчиларнинг тайёргарлигида координацион
қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган восита ва усуллар ёритилган бўлиб, ушбу
маълумотлардан мураббийлар ўқув машғулотларни ташкил этишда фойдаланадилар.
Калит сўзлар:
футболчи, тўп, назорат, қобилият, асосий, кўникма.
THE ISSUE OF DEVELOPING COORDINATION ABILITIES IN TRAINING
YOUNG PLAYERS.
Abstract.
This article describes the tools and methods aimed at developing the
coordination abilities of young players, and coaches use this information to organize training
sessions.
Key words:
player, ball, control, ability, main, skill.
ВОПРОС РАЗВИТИЯ КООРДИНАЦИОННЫХ СПОСОБНОСТЕЙ В
ПОДГОТОВКЕ ЮНЫХ ФУТБОЛИСТОВ.
Аннотация.
В данной статье рассматриваются средства и методы, направленные
на развитие координационных способностей юных футболистов при их подготовке, эти
данные используются тренерами при организации тренировочных занятий.
Ключевые слова:
игрок, мяч, контроль, способность, ключ, навык.
Долзарблиги.
Дунёда сўнгги йилларда футболининг оммавийлиги ўсиб бормоқда, у
бошқа спорт турлари орасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб бўлди. Замонавийлашув
футболчиларнинг тайёргарлигига юқори талаблар қўяди, бу эса ўқув-машғулот жараёнини
тузишга бўлган янги, янада мукаммал услубий ёндошувларни излаб топишни тақозо
этмоқда. Замонавий футболда мунтазам ўзгариб турувчи ўйин вазиятларида ҳаракатларини
аниқ мувофиқлаш ҳамда қайта қуриш кўникмаси, реакция тезлиги, диққатни жамлаш ва
кўчириш, ўйинни тез суръатда олиб бориш кўникмаси координацион қибилиятларнинг
ривожланганлик даражасига боғлиқ. Зеро, ушбу қобилиятни ривожлантириш футбол спорт
турида юқори натижаларга эришиш учун асосий омиллардан ҳисобланади.
Жаҳонда ҳозирги кунда турли ёшдаги футболчиларнинг морфофункционал
кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда уларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний
тайёргарлиги даражасини ошириш, мусобақа фаолияти шароитларида техник-тактик
ҳаракатлар самарадорлигини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар олиб
борилмоқда. Сўнгги йилларда ҳар хил спорт турларида спортчиларнинг умумий ва махсус
координацион қобилиятларини такомиллаштириш масалалари юзасидан катта назарий ва
тажриба материаллари тўпланган. Бироқ ёш футболчиларда координацион қобилиятларни
такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар саноқлидир. Йиллик тайёргарлик циклининг
турли босқичларида ёш футболчиларнинг координацион кобилиятларини ташҳислаш ва
ривожлантириш воситалари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалалар
етарлича ўрганилмаган.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
14
Футболчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган илмий
тадқиқотларда футболчиларда координацион қобилиятларни такомиллаштириш машғулот
ва мусобақа фаолиятида тезлик-куч, тезлик қобилиятлари, координацион қобилиятларни
ривожлантиришга эътибор қаратилмаган. Ушбу зарурият футболчиларни мусобақаларга
тайёрлашнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ватанимиз ва хорижий олимлар,
мураббийлар, педагоглар томонидан машғулот жараёнини такомиллаштириш,
футболчиларнинг мусобақа фаолияти натижадорлигини ошириш юзасидан бир қатор
илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган, бироқ спортчи болаларнинг
координацион қобилиятларини такомиллаштириш масаласи ҳозиргача муаммо бўлиб
қолмоқда. Футболда махсус координацион қобилиятларни ривожлантириш жараёнида
самарали фойдаланиш учун координацион қобилиятларни баҳолаш ва башоратлашда
қўлланиладиган ишончли тестлар етарли эмас, координацион қобилиятларни машқ
қилдириш воситалари ҳамда услубларидан фойдаланишнинг ёш футболчилар мусобақа
фаолияти самарадорлигига таъсири ўрганилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368 сон
«Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Фармони, 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-
3610-сон «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2019 йил 4
декабрдаги ПФ-5887 сон «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги
босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур соҳага
тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга
ушбу дтадқиқоти муайян даражада хизмат қилади[1].
Тадқиқотнинг мақсади
ёш футболчиларнинг координацион қобилиятлари бўйича
илмий манбаларни тахлил қилиш асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
-
Мавзуга оид илмий манбаларни тахлил қилиш.
- футболчиларнинг махсус координацион қобилиятларини баҳолаш.
Узоқ йиллар давомида илмий-усулий адабиётларда «чаққон» деганда нимани
тушуниш керак, уни қандай белгилари мавжудлиги, чаққонликнинг инсондаги бошқа
хусусиятлар билан ўзаро боғлиқлиги масалалари кенг мунозарага сабаб бўлиб келмоқда.
Баъзи ҳолларда чаққонлик мувофиқланганлик, мувофиқлаш лаёқатлари билан белгиланса,
бошқа ҳолларда мувофиқлаш лаёқатлари кўрсаткичларининг ҳосиласи, учинчи ҳолда -
мувофиқлаш лаёқатларини (координацион қобилиятлар) намоён бўлишини чегараловчи,
инсоннинг психомотор хусусиятлари билан боғлайдилар. Бунда, чаққонликнинг ўлчовлари
сифатида турли белгилар ишлатилади [2].
“Координацион қобилиятлар” тушунчаси фанга кейинги 30-40 йиллар давомида
чаққонлик ҳаракатланиш сифати тасаввурларни аниқлаштириш учун кириб келди. То шу
кунгача махсус адабиётларда чаққонлик иккита асосий қобилиятлардан: биринчидан, янги
ҳаракатланиш амалларини тезкорлик билан эгаллаш қобилияти (тез ўрганиш қобилияти),
иккинчидан, вазият кутилмаганда ўзгариб қолиш шароитларида ҳаракатланиш фаолиятини
тезда координацияланган ҳолда қайта қуриш қобилиятидан иборат эканлигини ўқиш
мумкин. Охирги айтилган қобилиятни баъзида нисбатан стандарт ва вариатив (эҳтимолли)
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
15
ва кутилмаганда, тез ўзгарувчи вазиятларда намоён бўладиган "моторли адаптация"
қобилияти сифатида қарайдилар. Чаққонликнинг бошқа таърифлари ҳам мавжудлигини
таъкидлаб ўтамиз. Бу мавзуга оид таҳлилларни бир қатор илмий ишлардан ўрганиш мумкин
[ 2,4].
Шу маънода махсус координацион қобилиятлар деганда «инсон ўзининг отимал
бошқарилишга ҳамда келиб чиқиши ва ҳаракатланиш амалларининг маъноси бўйича шунга
ўхшаш регуляцияга тайёрлиги имкониятларини аниқлайдиган ҳолати» ёки ўзгарувчан
шароитда юзага келадиган қаршиликларни тўғри, тез, оқилона ҳал этиш тушунилади.
Шунга кўра назарий ва илмий тадқиқотлар қуйидаги координацион қобилиятлар турларини
ажратишга имкон беради: "Махсус", "ўзига хос" ва "умумий" .
Кўпгина олимлар махсус координацион қобилиятларнинг қуйидаги турларини
ажратиб кўрсатишган:
- ҳаракатларнинг макон, вақт ва кучга тегишли кўрсаткичларини аниқ ишлаб
чиқиш ва дифференциалаш қобилияти;
- макон бўйлаб мўлжал олиш қобилияти;
- мувозанатни таъминлаш қобилияти;
- ритмга нисбатан қобилият;
- статокинетик барқарорликга нисбатан қобилият;
- реакция кўрсатишга нисбатан қобилият;
- ҳаракатларни қайта тузиб чиқиш қобилияти (ўзаро);
-ҳаракатлар ва зўр беришларнинг аниқ дифференциалланиши қобилияти.
Футболда координацион қобилиятларнинг намоён бўлиши мураккаблиги ва
турли хиллиги уларга ташҳис қўйиш ва ривожлантиришда маълум бир аниқ
қийинчиликларни юзага келтиради.
Координацион қобилиятларни ривожлантирилишида кузатилувчи асосий
қийинчиликлар машғулотларни тугаллаш босқичида юзага келади, бунда бир томондан
организмнинг табиий ўсиш жараёни секинлашади, бошқа томондан эса кўпгина техник
элементлар ва ҳаракатлар кўникмалари етарлича даражада автоматлаштирилиши қайд
қилинади. Ушбу ҳолатга боғлиқ равишда, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик
бўйича янги усуллар ва воситаларни ишлаб чиқишга кескин эҳтиёж юзага келади,
шунингдек спортчилар учун давомийликдаги машқларни бажаришда қулай
шароитларни яратиш талаб қилинади. Ҳаракатларни ўзлаштириш ва улар билан боғлиқ
кўникмаларни мустаҳкамлаш давомида бу ҳаракатлар координацион нуқтаи назардан
борган сари камроқ даражада қийинчилик туғдира боради ва ўз навбатида
координацион қобилиятлар ривожлантирилишида машқ қилиш самарадорлиги борган
сари камайиб боради.
Координацион қобилиятларнинг намоён бўлиши қуйидаги кўрсатилган бир
қатор омилларга боғлиқ ҳисобланади:
1.
Ҳаракатларинг аниқ таҳлил қилиниши қобилияти.
2.
Анализаторларнинг фаолияти (айниқса ҳаракат анализаторлари)
3.
Ҳаракатлар топшириқларининг мураккабииги.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
16
4.
Тезлик қобилиятларининг (куч, эгилувчанлик ва бошқалар) ривожланиш
даражаси.
5.
Ёш ҳусусиятлари.
6.
Ҳаракатлар кўникмалари ва малакаларининг заҳираси
Техник-тактик машқлар гуруҳи таркибига турли хил модификациялардаги
(5><2, 7х7, 4х2, 3х1), битта ва иккита тўп билан, уринишлар чекланган шароитда
бажарилувчи «квадратлар» ва бошқлар киритилади.
Футболда координацион машғулот воситаларини ва усулларини аниқланиши ва
классификацияси билан айтилган тренировкани ва вариантларни, шунингдек, юкламаларни
меъёрлашни режалаштириш муаммоси чамбарчас боғлиқ [3,5,7].
Адабиётлар таҳлили спорт ўйинларида координацион тренировка вариантига
қуйидагилар киришини кўрсатади:
1. Макро ёки мезоцикли;
2. Координацион қобилиятларнинг бутун давомийлиги давомида воситалар ва
усуллар ёрдамида бир текис таъсирини;
3. Тайёрлов, мусобақа ва ўтиш даврларида етакчи координацион қобилиятларга
урғули таъсирни;
4. У ёки бу координацион қобилиятларга йўналтирилган тренировкани 2-6
микроцикллар давомида таъсирини;
5. Оширилган координацион мураккабликдаги машқлардан фойдаланишни;
6. Махсус «координацион тренажерлар» (стендлар)дан фойдаланишни кўрсатди.
Шу билан бирга, юқорида зикр этилган муаллифлар айтиб ўтилган ҳамма
координацион тренировка вариантлари экспериментал тасдиқни талаб қилишини
таъкидлайдилар.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, футбол тажрибасида мавжуд илмий-методик ва
махсус адабиётларнинг тахлили ёш футболчиларнинг координацион қобилиятларни
такомиллаштириш йўлларининг тадқиқ қилинишини тақозо этувчи муаммо мавжудлигини
аниқлаб беради. Ушбу муаммони илмий асосларини таҳлил қилиш ва унинг ечимини топиш
масаласида иккита асосий қисмларга тўхталиб ўтиш зарур:
Биринчидан, футболчилар организми хусусиятларини эътиборга олган ҳолда юқори
малакали спортчи болаларнинг махсус координацион қобилиятларини баҳолаш
методларининг йўқлиги;
Иккинчидан, координацион қобилиятларининг ривожланиши ва техник-тактик
ҳаракатларнинг ўзаро боғлиқилини тажрибавий йўллар билан амалда исботламаганлиги.
Футбол бўйича махсус адабиётларни ўрганиш футболчиларнинг организм
хусусиятларини инобатга олган ҳолда координацион қобилиятларини такомиллаштиришга
қаратилган, жумладан умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш
бўйича мавжуд меъёрлар деярли мавжуд эмаслигини кўрсатди.
Футболининг махсуслаштирилган тайёргарлигини яхшилашнинг амалий аҳамият
даражасининг ошиб бораётганлиги муаммоси ҳозирда футболчиларнинг техник маҳорати
такомиллашувини назорат қилиш ва баҳолаш билан боғлиқ бўлган илмий асосланган
тавсияларнинг ахамиялилик даражсини яққол кўрсатиб берди.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
17
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 4 декабрдаги
“Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони. Халқ сўзи газетаси. 6-декабр 252-
сон.
2.
Исеев Ш.Т . Спорт педагогик махоратни ошириш дарслик. Илмий техник ахборот пресс
нашриёти 2018 йил С. 244.
3.
Лях В.И. Координационно-двигательное совершенствование в физическом воспитании
и спорте: история, теория, экспериментальные исследования // Теория и практика
физщической культуры. 1995. - № 11. - С. 16-24.
4. Лях В.И. Критерии определения координационных способностей //Теория и практика
физической культуры.- М., 1991. - №11. - С. 17-20.
5.
Лях В.И. Совершенствование специфических координационных способностей
//Физическая культура в школе. -2001. -№ 2. С.7-14.
6.
Лях В.И., Витковски 3., Жмуда В. Специфические координационные способности как
критерий прогнозирования спортивных достижений футболистов //Теория и практика
физической культуры. 2002. - № 4. - С.21 -25.
7.
Лях В., Витковски З. Координационная тренировка в футболе. М.: Сов.спорт, 2010. 216
с.
8.
Нуримов.Р.И, Акрамов Р.А, Исеев Ш.Т, Давлетмуратов С.Р, “Футбол назарияси
ва услубияти”. Дарслик. 2018 йил, Илмий техника ахборот пресс нашриёти, Б. 159.
