ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

Аннотация

Сўнгги йилларда мамлакатимиз давлат молиясини бошқариш тизимининг барча босқичларида, хусусан давлат молиявий назорати ва ички аудитини амалга оширишда кенг кўламли янгича фикрлар, ислоҳотлар амалга оширилиб келмоқда.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Нуриддинова, Б. . (2025). ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ. Современная наука и исследования, 4(11), 112–114. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/139390
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сўнгги йилларда мамлакатимиз давлат молиясини бошқариш тизимининг барча босқичларида, хусусан давлат молиявий назорати ва ички аудитини амалга оширишда кенг кўламли янгича фикрлар, ислоҳотлар амалга оширилиб келмоқда.


background image


Noyabr, 2025-Yil

112

ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

Нуриддинова Б.

ДМНА (кечки) мутахассислиги тингловчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.17584095

Сўнгги йилларда мамлакатимиз давлат молиясини бошқариш тизимининг барча

босқичларида, хусусан давлат молиявий назорати ва ички аудитини амалга оширишда кенг
кўламли янгича фикрлар, ислоҳотлар амалга оширилиб келмоқда.

Республикамизда ички аудит хизмати фаолияти нисбатан янги тушунча булиб, у

айни пайтда узининг эволюцион ривожланиш жараёнининг бошлангич боскичидадир.

Вахоланки, жахон амалиётида ички аудит аллакачон алохида йуналиш сифатида

ажратилган бўлиб ушбу фаолиятни ривожлантириш ва кўллаб-кувватлаш вазифалари
халкаро профессионал ассоциация, яъни Халкаро ички аудиторлар институти (The Institute
of Internal Auditors, НА) томонидан амалга оширилади.

Ички аудит корхона молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш

имкониятларини аниқлашнинг энг қулай воситаларидан бири бўлиб, у, ўз навбатида,
корхонанинг рақобат жиҳатдан устунлигини таъминлаши мумкин.

Бизнинг назария ва амалиётимизда нисбатан янги тушунча ҳисобланган ички аудит

Ғарб мамлакатларида ХХ-асрнинг бошларида пайдо бўлган ва Иккинчи жаҳон урушидан
сўнг хўжалик муомалалари хажмининг ортиши ва компанияларнинг марказлашмаган
тизимга ўтишига жавобан ривожланиш учун кучли туртки бўлган.

Ички аудит хизмати

— давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит

фаолиятини амалга оширувчи ҳамда бошқа таркибий тузилмалардан мустақил таркибий
бўлинма хисобланади.

Ички аудит тадбири

— ички аудит объектларида ички аудит хизмати мақсадларига

эришишга қаратилган ички аудит хизмати ходими томонидан амалга ошириладиган
жараёндир.

Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва

қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига,
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга, ўзлари фаолият юритаётган давлат органлари ва ташкилотининг қарорлари,
буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, Вазирлик ва идораларнинг ички аудит
хизмати тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширади.

Ички аудит хизмати давлат органлари ва ташкилотларининг асосий фаолияти

натижаларига жавобгар ҳисобланмайди ҳамда уларга асосий фаолият йўналишидан
ташқари қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа функцияларнинг юклатилишига
йўл қўйилмайди. Шу билан бир қаторда ички аудит хизмати томонидан ички аудит
мақсадлари ва вазифаларини амалга ошириш учун ички аудит объектларида, шу жумладан,
фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган объектларда ички аудит
тадбирларини ўтказади, натижаларини расмийлаштиради ҳамда таклиф ва тавсиялар
тайёрлайди.


background image


Noyabr, 2025-Yil

113

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Вазирлик ва идораларнинг ички

аудит хизмати тўғрисида низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ички аудит тадбирлари
ички аудитнинг миллий стандартлари ва ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмаси
асосида ўтказилади.

Ички аудит хизматининг асосий мақсади давлат органлари ва ташкилотларида

бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг
бузилиш ҳолатларини профилактика қилиш, бюджет харажатларининг самарадорлиги ва
натижадорлигини баҳолаш ҳамда ички аудит фаолияти соҳасидаги ҳужжатлар ижросини
таъминлаш ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет
муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга
оширишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 9 апрелдаги

23-70-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ички аудит хизмати бошқармаси тўғрисидаги
вақтинчалик низом асосида вазирлик марказий аппаратида 7 та штат бирлигидан иборат
Ички аудит хизмати бошқармаси ташкил этилган бўлиб, барча ходимлар малака
сертификатига эга.

Ички аудит хизмати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни

амалга оширади:

1-расм. Ички аудит хизмати функциялари.

Ички аудит хизматини ташкил килиш, унинг асосий вазифалари, функциялари, ички

аудит хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хисобдорлиги хакида кўпгина қарор ва
фармойишлар, низомлар ишлаб чиқилган.


background image


Noyabr, 2025-Yil

114

Уларни ўрганиб чиқиб давлат молия тизимида аниқ ва тўғри шаклда ишлашини

таминлаш, янгиликлар киритиш, жахон тенденцияларини ўрганиб чиқиш мухим жараён
хисобланади. Вахоланки, жахон амалиётида ички аудит хизмати мустақил тизимга айланиб
бўлган.