Сунъий ва табиий овқатланишда бўлган 11 ёшли болаларда юз ва пастки жағ бурчагининг морфометрик параметрлар хусусиятларри

Г Ядгарова, Ш Тешаев
Бизнинг тадқиқотимиздан мақсад сунъий ва табиий овқатланишда бўлган 11 ёшли иккала жинсдаги болаларда юз ва пастки жағ бурчагининг антропометрик параметрларини аниқлаш. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сўнъий овқатланишда бўлган болалар юзининг морфологик ва физиономик баландлиги табиий овқатланишда бўлган болаларникига нисбатан паст. II гуруҳдаги иккала жинсдаги болаларда пастки жағ бурчаги анча тумтоқ. Бу пастки жағ шаклланишдан орқада қолаётганлигидан дарак беради. Бундан ташқари иккала гуруҳдаги иккала жинсдаги болаларда пастки жағ бурчаги чап тамондан ўнг тамонга нисбатан анча тумтоқ. Бу параметр ўнг тамондан пастки жағ чап тамонга нисбатан жисмонан анча ривожланганлигини билдиради. Юз қисмларининг ривожланиши жинслар ва гуруҳлар бўйича бир хил эмас. Сунъий овқатланишда бўлган болаларда доимий тишларнинг чиқиш вақти, жағлар ва юз скелети морфометрик параметрларининг шаклланиши кечикади.
150

Koʻrishlar

24

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos