Гиперурикемия ва сийдик кислотаси алмашинувининг бузилиши бўлган сурункали гломерулонефрит билан оғриган болаларда юрак-қон томир тизимининг ҳолати

З Исмоилова, А Ахматов, Б Юлдашев, Ю Ахматова, Ш Мехроджева
Текширув 2012 йил дан 2016 йилгача бўлган давр мобайнида сурункали гломерулонефрит диагнози билан Самарқанд вилоят болалар куп тармоқли тиббиёт маркази нефрология бўлимида ётган 59 та ёши 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларда ўтказилди. Текширилувчи болалар таркиби: қизлар 38 та 3ёшдан 18ёшгача ва ўғил болалар 21та 5 ёшдан 18 ёшгача. Юракнинг клинико-функционал холатини ўрганиш сурункали гломерулонефрит билан оғриган болаларда анамнестик,клинико-лаборатор ва инструментал кўрсаткичларга асосланиб комплекс холатда ўтказилди.Текширишлар шуни кўрсатдики,сийдик кислота миқдорининг ошиши сурункали гломерулонефрити бор болаларда чап қоринча гипертрофияси,вегето-қон томир дистонияси, юрак ритмининг бузилиши,артериал гипертензия ва бошқа юрак- қон томир патологиясига олиб келади.
132

Koʻrishlar

16

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos