Кохлеовестибуляр бузилишларга учраган беморларда бош айланишининг клиник таҳлили

М Насретдинова, X Карабаев
Мақолада бош айланишнинг турли куринишларнинг клиник таҳлили кўрсатилган. Марказий ва периферик бош айланишларнинг келиб чиқишининг диагностикаси ва клиник кўринишлар тўғрисида замонавий маълумотлар берилган. Текширишда бош айланишига шикоят қилган 13 нафар 45-65 ёшли бемор қатнашган (10 аёл ва 3 эркак). Клинико-психологик текширишлар таҳлили шуни кўрсатадики, бош айланиши бор беморларда психосоматик ҳолатнинг хусусиятларини аниқлашда диагностик сузлашув билан биргаликда стандартлашган психометрик ўлчамлар ва махсус вестибуляр саволномалар VRBQ ишлатиш лозим
133

Koʻrishlar

22

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos