Ошқозон ракида гастрэктомия жаррохлик амалиятидан кейинги асоратларни олдини олишда иммуномодуляторларни аҳамияти

Ш Ханходжаев, М Худоёров, А Умиров
Мақола меьда саратони бўйича оператив даводан кейинги бевосита натижаларни яхшилашга бағишланган. Замонавий тиббиётда операциядан кейинги инфекцион асоратлар актуал муаммолардан бири хисобланади. Тадқиқотда гастрэктомия ўтказилган 120 беморни операциядан кейинги бевосита натижалари ва инфекцион асоратларни олдини олишда азоксимер бромид билан ўказилган иммунопрофилактика натижалари тахлил қилинган. Шу билан бирга ўтказилган терапия натижасида иммун тизимидаги ўзгаришлар кўрсатилган. Тадқиқот ушбу турдаги иммунопрофилактика инфекцион асоратларни ва ўлим кўрсатгичларини сезиларли равишда камайтиришини кўрсатди.
107

Koʻrishlar

25

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos