Чақалоқлар сепсиси ва тимуснинг морфологик ҳолати

Р Исраилов, Г Исоев, К Нуманов
Ушбу илмий тадқиқот ишида сепсиснинг турли формаларидан вафот этган чақалоқларнинг тимусида клиник анамнези асосида морфологик ва морфометрик ўзгаришларини ўзига хос хусусиятлари ўрганилди. Клинико - морфологик анализ чақалоқлар етилганлиги ва етилмаганлик, гипотрофик ва преморбид касалликларни аниқлаш учун ўтказилди. Текширув обьекти сифатида неонатал даврида сепсисдан вафот этган 36 та чақалоқларнинг мурдаси очилиб тимус олиб ўрганилди. Сепсис кўпроқ етилмаган (34,7%), гипотрофик (64,3%) ва преморбид фон (рахит, анемия) бор чақалоқларда кузатилди. Морфологик нуқтаи назардан ретикулоэпителиал тўқима метаплазияси ва тимус паренхимасида лимфоцитлар ва қаровчи хужайралар йўқолиши кузатилди. Инфекцион омилларнинг узоқ таъсир этиши тимуснинг морфофункционал элементлари блокланиб тимуснинг фалажланиши юзага келади
138

Koʻrishlar

31

Yuklashlar

hh-index

2

Iqtibos