Сурункали пиелонефрит билан оғриган болаларда эндоген интоксикация критерияларининг диагностик аҳамияти

Н Ахмеджанова, Х Маматкулов, К Дильмурадова, И Ахмеджанов
Болаларда дисметаболик нефропатия (ДН) фонида иккиламчи пиелонефритни шаклланиши педиатрияда ва нефрологияда актуал муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Ишнинг мақсади: юқори информатив диагностик кўрсаткичлар асосида эндоген интоксикацияни (ЭИ) аниқлаш. 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган 55 бола текширилди, улардан 30 бола соғлом гуруҳни ва 25 ДН фонида ривожланган сурункали пиелонефритни авж олиш даври билан бўлган беморлар асосий гуруҳни ташкил қилди. Текширувлар натижасида барча буйрак функцияларини пасайиши ва оксалурияни ошиши, ҳамда ЭИ кўрсаткичларидан: умумий альбумин пасайиши ва ўрта молекулалар ошиши аниқланди. Буйраклар функцияси ва ЭИ кўрсаткичларини текшириш натижасида, диагностик усулларидан бири бўлган, ўрта молекулаларни қон плазмасида аниқлаш ЭИни юқори диагностик усули сифатида катта амалий аҳамиятга эга эканлиги маълум бўлди
79

Koʻrishlar

22

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos