ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИДА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

Annotasiya

Бугунги кунда терроризмга қарши кураш борасида катта тажрибага эга бўлган давлатларда қабул қилинган қонунлар таҳлили ушбу феномен тавсифида турли ёндашувлар мавжудлигини кўрсатди.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Айдаров , А. . (2025). ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИДА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ. Модели и методы в современной науке, 4(1), 14–18. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/mmms/article/view/60959
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Бугунги кунда терроризмга қарши кураш борасида катта тажрибага эга бўлган давлатларда қабул қилинган қонунлар таҳлили ушбу феномен тавсифида турли ёндашувлар мавжудлигини кўрсатди.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

14

ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИДА ТЕРРОРИЗМГА

ҚАРШИ КУРАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

Айдаров Арман Агзамханович

https://doi.org/10.5281/zenodo.14619188

Бугунги кунда терроризмга қарши кураш борасида катта тажрибага

эга бўлган давлатларда қабул қилинган қонунлар таҳлили ушбу феномен
тавсифида турли ёндашувлар мавжудлигини кўрсатди.

Хусусан,

АҚШ

қонунчилигида

терроризм

қасддан

сиёсий

мулоҳазаларга асосланиб, ҳарбий бўлмаган нишонларга, кичик миллий
гуруҳлар ёки жосуслар орқали аҳолига таъсир ўтказиш мақсадидаги
зўравонлик сифатида ифодаланади. АҚШнинг Федерал қидирув бюроси
(ФБР) терроризмга сиёсий ва бошқа мақсадларни амалга оширишда
ҳукуматга, аҳолига, унинг исталган қисмига босим ўтказиш ёки қўрқитиш,
шахс ёҳуд мулкка қарши куч ҳамда зўравонликдан ноқонуний
фойдаланиш мазмунида таъриф берган .

Шу билан бирга, Россия Федерациясининг “Терроризмга қарши

кураш тўғрисида”ги қонунига кўра, зўравонлик ва қўрқитишнинг
жисмоний шахс ёки ташкилотга нисбатан қўлланилиши, шунингдек, мулк
ёки бошқа моддий объектни йўқ қилиш, зарар етказиш ёки йўқ қилиш ва
зарар етказиш билан қўрқитиш терроризм деб белгиланади. Бу
ҳаракатлар кишиларга ўлим хавфини туғдирувчи, катта миқдорда моддий
зарар етказишга ёки бошқа ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келувчи,
жамоатчилик хавфсизлигини бузиш, аҳолини қўрқитиш ёки ҳокимият
органларига террорчилар учун қулай ёхуд уларнинг ноқонуний мулкий ва
бошқа манфаатларини ҳимоя қилувчи қарорлар қабул қилишга таъсир
ўтказиш мақсадида амалга оширилган бўлса;
- давлат ёки жамоат арбоби ҳаётига, унинг давлат ёки бошқа сиёсий
фаолиятига ёки шундай фаолияти учун қасос (ўч) олиш мақсадида
тажовуз қилиш;
- хорижий давлат вакили ёки халқаро ҳимоядан фойдаланувчи халқаро
ташкилот ходимига ҳужум қилиш, шунингдек, халқаро ҳимоядан
фойдаланувчи шахснинг хизмат биноси ёки транспорт воситасига халқаро
муносабатларни чигаллаштириш ёки уруш келтириб чиқаришга уриниш
мақсадида ҳужум қилишлар террорчилик ҳаракатлари деб баҳоланади .
Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари қонунчилигининг таҳлили
шуни кўрсатадики, терроризмга қарши қаратилган жиноятлар таркиби
бир биридан фарқ қилади.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

15

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш
тўғрисида”ги

қонунида

терроризмга

халқаро

муносабатларни

мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини
бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар
чиқариш, ижтимоий – сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини
қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг
мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир
фаолиятини амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур
қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахсга, мол-мулкка хавф туғдирувчи
бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек
террорчилик

ташкилотларининг

мавжуд

бўлишини,

молиялаштирилишини

таъминлашга,

террорчилик

ҳаракатларини

тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд бундай
фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар
қандай маблағ – воситалар билан ёрдам бериш ва бошқа хизматлар
кўрсатишга қаратилган фаолият тарзида таъриф берилган.
Шунингдек, Қирғизистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш
тўғрисида»ги қонунида эса, терроризм – портлатиш, ўт қўйиш ёки шахслар
ҳалок бўлиши таҳдидига олиб келувчи ҳаракатлар, кўп миқдорда зарар
етказиш ёхуд жамият учун хавфли бўлган бошқа оқибатларни келтириб
чиқариш, мавжуд давлат ҳокимиятини заифлаштириш ёки қўпорувчилик
мақсадида аҳолини қўрқитиш ёхуд давлат ҳокимиятини, халқаро тижорат,
жамоат ва бошқа ташкилотларни террорчилар ёки террорчилик
ташкилотлари учун фойдали бўлган у ёки бу ҳаракатни содир этиш,
мажбурлаш, қўрқитиш ҳамда шу мақсадларда кўрсатилган ҳаракатларни
амалга ошириш орқали таҳдид қилиш деб белгилаб қўйилган .
Юқорида

кўрсатиб

ўтилганлардан

фарқли

ўлароқ,

Қозоғистон

Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунида
терроризм – давлат хавфсизлигига путур етказиш учун амалга оширилган
қонунга хилоф жиноий хатти–ҳаракат, давлат органлари томонидан қарор
қабул қилишга таъсир ўтказиш ва бошқа террорчилик мақсадларига
қуйидаги йўллар орқали эришиш кўзда тутилган:
- давлатнинг стратегик ва ҳаётий муҳим объектларини ва
коммуникацияларини, аҳоли ҳаётини таъминлаш тизимини, мол-мулк ва
бошқа моддий объектларни йўқ қилиш (шикаст етказиш) ёки йўқ қилиш
(шикаст етказиш) билан қўрқитиш;


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

16

- давлат ҳокимиятидаги ёки бошқа сиёсий фаолиятини тўхтатиш ёхуд
шундай фаолияти учун қасд олиш мақсадида давлат ёки жамоат
арбобининг ҳаётига тажовуз қилиш;
- хорижий давлат вакилига ёки халқаро ҳимоя остидаги халқаро ташкилот
ходимига, хизмат биноларига ёхуд транспорт воситаларига ҳужум қилиш;
- жисмоний шахсларга нисбатан зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш
билан таҳдид қилиш;
- шахсни қўлга олиш ва уни гаровда ушлаб туриш.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексида ҳамда
терроризмга қарши курашга йўналтирилган умумэътироф этилган
халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган «террорчилик» тушунчасига
тўғри келувчи бошқа ҳаракатлар деб белгилаб қўйилган .
Шу билан бирга, терроризм хавфи кучайиб, жиноятнинг тобора халқаро
тусга эга бўлиб бораётганлиги халқаро терроризм тушунчасига ойдинлик
киритишни талаб этмоқда.
Жумладан, меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили, Ўзбекистон миллий
қонунчилик ҳужжатларида халқаро терроризм тушунчасининг батафсил
таърифи ва унинг характерли белгилари кўрсатиб ўтилмаганлигини
кўрсатди.
Ҳусусан,

Россия

Федерациясининг

“Терроризмга

қарши

кураш

тўғрисида”ги қонунида халқаро террорчилик фаолиятига қуйидаги
таъриф берилган ва унинг уч белгиси ажратилган:
- террорчилик фаолиятини террорчи ёки террорчилик ташкилоти бир ва
ундан ортиқ давлат ҳудудида амалга оширади ёки бир неча мамлакат
манфаатларига зиён етказади;
- террорчилик фаолиятини бир давлат фуқаролари бошқа давлат
фуқароларига нисбатан ёки бошқа давлат ҳудудида содир этадилар;
- террорчи ҳам терроризм қурбони ҳам айни бир давлат ёки турли
давлатларнинг фуқаролари бўлган, аммо жиноят ушбу давлатлар
ҳудудидан ташқарида содир этилган ҳолатда амалга ошириладиган
террорчилик фаолияти.
Интерпол марказий бюроси маълумотларига кўра, халқаро терроризмни
белгилаб берувчи ўзига хос белгилари ва мезонлари мавжуд бўлиб, улар
қуйидагилардан иборат:
- террорчилик ҳаракатларининг йўлбошчилари икки ёки ундан ортиқ
давлатга ҳуқуқий жиҳатдан мансублиги;


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

17

- террорчилик ҳаракати бир давлат ҳудудида режалаштирилиб, бошқа
давлат ҳудудида амалга оширилишлиги;
- террорчилик ҳаракатларини моддий-техник таъминотини хорижий
манбалар билан боғлиқлиги;
- террорчилик ҳаракати бир давлат ҳудудида бошланиб, бошқа давлат
ҳудудида давом этишлиги;
- террорчилик ҳаракатлари қурбонларининг турли давлат фуқаролари ва
халқаро ташкилотлар вакиллари эканлиги;
- мавжуд зарарнинг турли давлатлар ва халқаро ташкилотлар
манфаатларига етказилиши.
Шу билан бирга, Қозоғистон Республикасининг «Терроризмга қарши
кураш тўғрисида»ги қонунида халқаро террорчилик фаолияти деб
қуйидаги белгилар ажратилган:
- террорчилик фаолиятини террорчи ёки террорчилик ташкилоти бир ва
ундан ортиқ давлат ҳудудида амалга оширса ёки бир неча мамлакат
манфаатларига зиён етказса;
- террорчилик фаолиятини бир давлат фуқаролари бошқа давлат
фуқароларига нисбатан ёки бошқа давлат ҳудудида содир этса;
- террорчи ҳам терроризм қурбони ҳам айни бир давлат ёки турли
давлатлар фуқаролари бўлган, аммо жиноят ушбу давлатлар ҳудудидан
ташқарида содир этилган ҳолатда амалга ошириладиган террорчилик
фаолияти .
Юқорида

кўрсатиб

ўтилганлардан

фарқли

ўлароқ,

Ўзбекистон

Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунининг
2–моддасида «ҳалқаро терроризм бир давлат ҳудуди доирасидан
ташқарига чиқадиган терроризм» деб таърифланган бўлиб, мазкур
тушунчанинг характерли белгилари тўлиқ келтирилмаган.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бирон-бир давлатдаги террорчиларнинг
ўз ҳаракатларини у ёки бу давлат ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида
амалга оширишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, “Терроризмга қарши
кураш тўғрисида”ги қонунда ҳамда Жиноят кодексида халқаро
терроризмнинг юқоридаги белгиларини инобатга олган ҳолда, халқаро
терроризм тушунчасини таърифлаш мақсадга мувофиқ.
Шундай қилиб, халқаро терроризм – бу бир ёки бир неча давлатларнинг
фуқаролари бўлган жисмоний ёки улардан ташкил топган юридик
шахсларнинг

халқаро

муносабатларни

чигаллаштириш,

давлат

суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

18

етказиш, уруш ва қуролли тўқнашув келтириб чиқариш, ижтимоий –
сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш, шунингдек, қасос,
ўч олиш мақсадида ошкора содир этиладиган, бир давлат доирасидан
чиқадиган, шахс ёки мулк учун хавф туғдирадиган ёхуд бир ва ундан ортиқ
давлатнинг манфаатлари ёки фуқароларига зиён етказадиган қилмиш
кўринишидаги ҳаракат.
Шу билан бирга, миллий қонунчиликни айрим ривожланган давлатлар
қонунчилиги билан қиёсий таҳлил қилиш натижасида террорчилик
ҳаракатлари ва фаолияти билан шуғулланганлик учун жиноий
жавобгарлик масаласида тафовутлар мавжудлиги аниқланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноят субъекти
сифатида юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги акс эттирилмаган.
Аммо «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонуннинг 29–моддасида
террорчилик фаолияти учун ташкилотнинг жавобгарлиги белгиланган .
Мазкур ҳужжат юридик шахсларнинг жиноий фаолиятига дахлдор
бўлгани учун қатъий чора кўриш, яъни террорчи ташкилотни тугатиш,
унга тегишли мол-мулкни вориссиз мулк деб давлат фойдасига мусодара
қилишни кўзда тутган ягона қонундир.
Бундан ташқари, Франция Жиноят кодексининг 1212–моддасида ҳар
қандай террорчилик ташкилоти терроризмни амалга ошириш учун бирон
бир юридик шахснинг номидан, унга тегишли бино ва иншоотлардан,
илмий янгиликлардан фойдаланиши, қолаверса, ундан пул, товар ҳамда
турли хил ҳужжатлар кўринишида ёрдам олиш ҳоллари кузатилганда,
мазкур юридик шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши белгилаб
қўйилган .
Шу билан бирга, АҚШ федерал қонунлари ва баъзи штатларининг
қонунларига

кўра,

корпорациялар

айби

билан

атроф-муҳит

ифлослантирилганда, уларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади .
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация
қилинган «Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида»ги
Халқаро конвенциянинг 9–моддасида террорчиларга молиявий кўмак
берган юридик шахсларнинг жиноий, фуқаровий ёки маъмурий
жавобгарликка тортилиши белгиланган .