ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЁШЛАР, АЙНИҚСА УЛАРНИНГ УЮШМАГАН ҚИСМИ БИЛАН МАНЗИЛЛИ ТАРБИЯВИЙ ВА ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ФАОЛИЯТИ

Annotasiya

Ушбу мақола профилактика инспекторларининг ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларини амалга оширишдаги фаолияти, шу билан бир қаторда мазкур мақолада профилактика инспекторларнинг ролини ошириш, ижтимоий фаолиятга жалб қилиш, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш каби амалий таклифлар муҳокама қилинган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
42-48
25

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Нарзиев , Ш. ., & Норбоев , Н. (2024). ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЁШЛАР, АЙНИҚСА УЛАРНИНГ УЮШМАГАН ҚИСМИ БИЛАН МАНЗИЛЛИ ТАРБИЯВИЙ ВА ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ФАОЛИЯТИ. Модели и методы в современной науке, 3(17), 42–48. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/mmms/article/view/52867
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақола профилактика инспекторларининг ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларини амалга оширишдаги фаолияти, шу билан бир қаторда мазкур мақолада профилактика инспекторларнинг ролини ошириш, ижтимоий фаолиятга жалб қилиш, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш каби амалий таклифлар муҳокама қилинган.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

42

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЁШЛАР, АЙНИҚСА

УЛАРНИНГ УЮШМАГАН ҚИСМИ БИЛАН МАНЗИЛЛИ

ТАРБИЯВИЙ ВА ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ФАОЛИЯТИ

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси кафедраси” ўқитувчиси

,

Норбоев Низомиддин Авазбек ўғли

ИИВ Академияси 318-гуруҳ курсанти,

https://doi.org/10.5281/zenodo.14227898

Аннотация:

Ушбу мақола профилактика инспекторларининг ёшлар,

айниқса уюшмаган ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик
чора-тадбирларини амалга оширишдаги фаолияти, шу билан бир қаторда
мазкур мақолада профилактика инспекторларнинг ролини ошириш,
ижтимоий фаолиятга жалб қилиш, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш
каби амалий таклифлар муҳокама қилинган.

Калит сўзлар:

Профилактика инспекторлари, ёшлар, уюшмаган

ёшлар, манзилли тарбия, профилактик чора-тадбирлар, ижтимоий
муаммолар, жиноятчилик, алкоголизм, психологик ёрдам, соғлом турмуш
тарзи, жамоатчилик, ҳамкорлик, профилактика тадбирлар, ижтимоий
адаптация.

Инсон шахсини, унинг юксак маънавий фазилатларини камол

топтириш миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш, ёш авлодни бой
маданий меросимиз ҳамда тарихий қадриятларимизга ҳурмат, мустақил
ватанимизга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш барчамизнинг олдимизда
турган муҳим вазифалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси
президенти Ш.Мирзиёев такидлаганларидек, “Илмни қадрланг, илмга
интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг
бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан
тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг! Сизлар мустақиллик
фарзандларисиз. Ота-боболарингиз кўрган тўсиқ ва қийинчиликларни
кўрмай, озод Ватанда эркин нафас олиб, вояга етяпсизлар. Юксак
мақсадлар йўлида сиз – ёшлар ҳал қилувчи куч бўлишингиз
керак. Мен сизларнинг зиммангизга юкланган ана шундай улкан
масъулиятни, том маънодаги тарихий вазифани шараф билан адо
этишингизга қатъий ишонаман”.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар

қаторида уюшмаган ёшлар билан ишлаш, бу қатламини ўрганиш, уларни


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

43

бирлаштириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб
турибди. Уюшмаган ёшлар ким? Уюшмаган ёшлар қатлами қандай қилиб
вужудга келди? Улар жамиятнинг қандай қатлами? Бу саволларга жавоб
топиш учун бир рақамга эътибор қаратсак, бугун Ўзбекистон аҳолиси 35
миллиондан ошган бўлса, шуларнинг 12 миллиондан ортиғи ёшлар, бу ўн
миллион ёшларнинг деярли ярмидан кўпроғини уюшмаган ёшлар
ташкилқилади. Энди савол туғулади, уюшмаган ёшлар жамиятнинг қандай
қатлами? Уюшмаган ёшлар айни бир вақтда бирор-бир касб-ҳунар ёки
таълимнинг маълум бир қисмида фаолият олиб бормаётган, олий ёки ўрта
махсус маълумотга ҳам эга бўлмаган, тайинли иш билан таъминланмаган
ёшлар тушунилади”.

Ёшлар — ҳар бир жамиятнинг келажаги ва мамлакатнинг ижтимоий,

иқтисодий тараққиётида асосий ўринни эгаллайди. Бунга қарамасдан,
замон ва жамиятнинг турли муаммолари ёшлар ўртасида, айниқса
уюшмаган ёшлар орасида турли ижтимоий, психологик ва иқтисодий
муаммоларни пайдо қилишга олиб келмоқда. Ушбу муаммоларга қарши
профилактика инспекторларининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга, чунки
улар ёшлар билан ишлашда, жумладан, уюшмаган ёшлар билан манзилли
тарбиявий ва профилактик тадбирларни амалга ошириш орқали уларнинг
ижтимоий муаммоларини бартараф этишга кўмаклашадилар.

Профилактика инспекторлари ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар

билан ишлашда муҳим ролига эга. Уларнинг вазифаси — ёшларнинг
ижтимоий муаммоларини аниқлаш, уларни профилактик тадбирлар билан
қамраб олиш ва манзилли тарбиявий ишларни ташкил қилишдир. Бунинг
учун инспекторлар турли педагогик, психо-социаль ва ҳуқуқий
билимларга эга бўлишлари керак. Профилактика инспекторлари ёшлар
билан ишлашда қуйидаги вазифаларни бажаришлари зарур:

– Ижтимоий мониторинг: Уюшмаган ёшларнинг ижтимоий ҳолатини

баҳолаш ва уларни аниқлаш.

– Тарбиявий ва профилактик тадбирлар: Ёшлар ўртасида ижтимоий

ва психологиявий муаммоларни бартараф этиш учун тарбиявий ва
профилактик тадбирларни амалга ошириш.

– Қонун ва ҳуқуқий тарғибот: Ёшларга ҳуқуқий билимлар бериш,

уларнинг жиноятчилик ва ижтимоий хатарларга олиб келадиган хатти-
ҳаракатига қарши профилактик иш олиб бориш.

Уюшмаган ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-

тадбирлар: Ёшлар ўртасидаги ижтимоий муаммоларнинг олдини олиш


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

44

учун манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирлар муҳим
аҳамиятга эга. Инспекторлар ушбу чора-тадбирларнинг қуйидаги
йўналишларда амалга оширишлари мумкин:

– Психологик ёрдам ва соғлом турмуш тарзи: Уюшмаган ёшлар

орасида алкоголизм, наркозавислик, жиноятчилик ва бошқа ижтимоий
хавфлар жиҳатидан профилактика тадбирлари олиб бориш. Шунингдек,
ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг психо-
социаль ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур ҳолда психотерапевтик ёрдам
бериш.

– Маърифат ва таълим: Ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни

ошириш ва уларга жамият қоидалари, қонунлар ва уларнинг ижтимоий
масъулияти ҳақида маълумот бериш. Шунингдек, ижтимоий ҳуқуқий
хавф-хатарларга олиб келадиган жиноятлар ва девиант хулқ-атворни
бартараф этиш учун махсус семинарлар, тренинглар ва тарғибот
ишларини ташкил этиш.

– Меҳнат ва ижтимоий фаолиятга жалб қилиш: Ёшларни ижтимоий

фаолиятга жалб қилиш, уларни меҳнат, спорт ва ижодий фаолиятга
йўналтириш, бу орқали уларнинг ижтимоий позициясини мустаҳкамлаш.

Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ушбу

ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги энг муҳим, самарали ва
инсонпарвар йўналишлардан бири ҳисобланади. Уюшмаган ёшлар
ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ёшларда қонунга ҳурмат
ва қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик
муносабатини шакллантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабаблари ва уларга имконбераётган шарт-шароитларни аниқлаш,
ўрганиш ва бартараф этиш (зарарсиз-лантириш), ҳуқуқбузарлик содир
этишга мойил бўлган уюшмаган ёшларни тарбиялаш, уюшмаган
ёшларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини
камайтириш ва шу каби бошқа чора-тадбирларни тизимли равишда
амалга ошириб бориш муҳим аҳамият касб этади.Маълумки, Ўзбекистон
Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профи-лактикаси тўғрисида»ги
(14.05.2014

й.)

қонуннинг

6-моддасида

ҳуқуқбузар-ликлар

профилактикасининг

тўрт

тури:

ҳуқуқбузарликларнинг

умумий

профилактикаси,

махсус

профилактикаси,

якка

тартибдаги

профилактикаси ва виктимологик профилактикаси аниқ белгиланган.
Илмий-назарий адабиётларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг
турлари бўйича турлича фикр ва ёндашувлар илгари сурилган. Жумладан,


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

45

Умуман олганда, илмий-назарий адабиётларда ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини турли мезонлар бўйича турларга таснифлаш
кузатилади.

Жумладан, криминологияда жиноятчиликнинг олдини олишнинг

икки тури фқарқланади. Шу сабабли уюшмаган ёшлар ўртасида
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турларини ҳам тўртга: умумий, махсус,
якка тартибдаги ва виктимологик профилактикага ажратиш мақсадга
мувофиқдир.Юқоридаги

қонун

нормаларида

ва

илмий-назарий

адабиётларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турларининг бу тариқа
таснифланиши қандай мезонларга асосланган ҳолда амалга оширилгани
аниқлаштирилмаган. Назаримизда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси,
жумладан уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
турларини таснифлашдаги асосий мезон – профилактик таъсир кўрсатиш
объектларининг хусусиятида намоён бўлади.

Профилактика инспекторларининг ёшлар билан ишлашдаги

фаолияти жуда муҳим ва самарали бўлиши учун бир қатор муаммолар ва
тўсиқларга дуч келиши мумкин. Бу

муаммолар

қуйидаги йўналишлардаги

муаммоларни ўз ичига олади:

– Психологик ва ижтимоий муаммолар
– Уюшмаган ёшлар кўпинча оилавий ва ижтимоий муаммолардан

азият чекадилар.

– Оиладаги муаммолар, аёда ёки ватанга хизматни бажаришга

бажарилган талаблар, ишсизлик ёки ижтимоий ҳимоясизлик уларнинг
хулқ-атворига ва ижтимоий фаолиятга салбий таъсир кўрсатади.

Бу ҳолатлар ёшларнинг ижтимоий фаолликларини чеклашга ва

жиноятчилик ёки бошқа девиант хулқ-атворга олиб келиши мумкин.

Қонун ва ҳуқуқий тўсиқларЎзбекистонда ёшлар билан ишлашда

қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг баъзи ҳолатларда аниқ эмаслиги ёки
уларни амалга оширишдаги муаммолар кузатилмоқда. Масалан,
ёшларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий ёрдам
беришга оид қонунларнинг ижроси кам бўлиши ёки уларнинг жорий
этилишида тўсиқлар юзага келиши мумкин.

Ресурс етишмаслиги Профилактика инспекторларининг иши учун

зарур бўлган ресурслар, жумладан, малака ошириш курслари, психо-
социаль ёрдам марказлари ва қайта рехабилитация муассасаларининг
етишмаслиги ёки мавжуд шарт-шароитларнинг етарсизлиги ишнинг


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

46

самарадорлигини пастлатиши мумкин. Бу ёшлар билан ишлашдаги
қийинчиликларга сабаб бўлиши мумкин.

Тренинг ва малака оширишнинг етишмаслиги. Профилактика

инспекторларининг ёшлар билан ишлаш бўйича билим ва кўникмаларини
мунтазам равишда ошириш зарур. Аммо баъзи ҳолатларда инспекторлар
учун махсус тренинглар ёки курслар етишмаслиги ёки узига хос бир жамоа
билан ишлаш тажрибасининг йўқлиги уларнинг самарали иш олиб
боришларига тўсқинлик қилади.

Ижтимоий

хизматлар

ва

дастурлар

етишмаслиги

Ёшларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва уларни тўғри йўлга солиш
учун зарур ижтимоий хизматлар ва дастурлар (масалан, реабилитация,
психотерапевтик

хизматлар,

меҳнат

фаолиятига

жалб

қилиш)

етишмаслиги ёки уларнинг етарли даражада фаолият кўрсатмаслиги
ёшлар орасидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда
қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

Жамоатчилик ва маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликдаги

муаммолар. Профилактика инспекторларининг маҳаллий ҳокимиятлар ва
жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда айрим тўсиқлар
учраши мумкин. Жамоатчиликнинг профилактика ишларига нисбатан
салбий муносабати ёки маҳаллий ҳокимиятлар билан самарали ҳамкорлик
ўрнатишнинг

қийин

бўлиши

профилактика

тадбирларининг

самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Интернет ва ижтимоий тармоқлар таъсири. Замонавий ёшлар

интернет ва ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақти уларнинг хулқ-
атворини шакллантиришда муҳим омил бўлиб, уларга жиноятчилик,
наркотиклар ва алкогольга оид ёмон таъсирларни олиб келиши мумкин.
Бу, айниқса, инспекторларнинг ёшлар билан ишлашдаги самарадорлигини
туширишга сабаб бўлиши мумкин, чунки интернетдаги мундарижаларни
назорат қилиш ва ёшларнинг интернетга нисбатан масъулиятли
муносабатини шакллантиришда катта муаммолар мавжуд.

Профилактика инспекторларининг ёшлар, айниқса уларнинг

уюшмаган қисми билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-
тадбирларини самарали амалга ошириш учун қуйидаги таклифлар илгари
сурилади:

Профилактика

инспекторларининг

малакасини

ошириш.

Профилактика инспекторларининг иш самарадорлигини ошириш учун
уларга ёшлар билан ишлашга оид махсус тренинглар ва курслар ташкил


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

47

қилиш зарур. Бу тренингларда психологик ёрдам бериш, ёшларнинг
ижтимоий муаммоларини аниқлаш, ҳуқуқий билимлар ва профилактика
усулларини такомиллаштириш масалалари қамраб олиниши керак.

– Махсус реабилитация ва психосоциаль ёрдам марказларини ташкил

қилиш, уюшмаган ёшларнинг ижтимоий ва психологик муаммоларини ҳал
қилиш мақсадида махсус рехабилитация ва психо-социаль ёрдам
марказлари ташкил этиш лозим. Бу марказлар ёшларга психологик ёрдам,
тренинглар, психотерапевтик ва реабилитация дастурлари орқали соғлом
турмуш тарзига йўналтириш ва уларнинг ижтимоий адаптациясини
таъминлашга кўмаклашади.

– Ижтимоий фаолиятга жалб қилиш, ёшларни ижтимоий фаолиятга

жалб қилиш, спорт, маданият, санъат ва меҳнат фаолиятига йўналтириш,
уларнинг ижтимоий хулқ-атворини шакллантириш учун муваффақиятли
йўналиш ҳисобланади. Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш орқали
уларнинг ижтимоий хавфлардан, жиноятчиликдан ва наркотиклардан
йироқ бўлишларини таъминлаш мумкин.

– Жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш, профилактика

инспекторларининг иши самарали бўлиши учун маҳаллий жамоатчилик,
ёшлар ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликни
кучайтириш зарур.

– Жамоатчилик билан биргаликда профилактика тадбирларини

ташкил этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва
ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган тренинглар, семинарлар ва
маърифий тадбирлар ташкил қилиш муҳимдир.
Профилактика инспекторларининг ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар
билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни амалга
ошириш фаолияти жамиятда ёшларнинг ижтимоий ва психологик
муаммоларини бартараф этишга, уларнинг соғлом турмуш тарзига
йўналтирилишига ва жамиятга фойдали аъзолар бўлиб ўсишларига катта
таъсир кўрсатади. Ушбу фаолиятнинг самарадорлиги учун профилактика
инспекторларининг малакаси, ижтимоий хизматлар ва имкониятларнинг
етарли даражада бўлиши муҳим аҳамиятга эга.Ёшлар билан ишлашдаги
асосий муаммоларга оилавий ва ижтимоий муаммолар, қонун ва меъёрий
ҳужжатларdagi камчиликлар, ресурслар етишмаслиги, жамоатчилик билан
ҳамкорликнинг етишмаслиги каби омиллар таъсир кўрсатади. Шунингдек,
интернет ва ижтимоий тармоқларда ёшларнинг хавфли контентдан ҳимоя
қилинмаслиги,

уларга

тўғри

йўлни

кўрсатишдаги

муаммолар,


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

48

профилактика инспекторларининг иш самарадорлигини пасайтириши
мумкин.Мақолада илгари сурилган таклифлар, жумладан, профилактика
инспекторларининг малакасини ошириш, ижтимоий фаолиятга жалб
қилиш, жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш ва ижтимоий
дастурларни жорий этиш ёшларнинг ижтимоий адаптацияси ва соғлом
турмуш тарзини тарғиб қилишга ёрдам беради. Бу ўз навбатида,
ёшларнинг ижтимоий хавф-хатарларга йўналтирилишининг олдини олиш
ва уларни жамиятга фойдали аъзолар бўлиб ўсишларини таъминлашда
муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, профилактика инспекторлари
ўзларининг фаолиятида ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик, психо-социаль
ёрдам ва тарбиявий ишларни ташкил этиш орқали ёшлар билан
ишлашнинг самарадорлигини ошириш имкониятларини яратиши лозим

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

“Ёшлар сиёсати ва ижтимоий фаолият” – Жамиятдаги ёшларнинг

ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий муаммоларини таҳлил қилишга оид
монография. Тошкент, 2020.
2.

“Профилактика ва профилактик тадбирлар” – Профилактика

инспекторлари ва уларнинг ёшлар билан ишлаш усулларини қамраб олган
китоб. Тошкент, 2019.
3.

“Жиноятчилик ва ёшлар: Муаммолар ва қарорлар” – Ёшлар орасида

жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика усуллари. Тошкент,
2021.
4.

Шайхов, М. (2018). “Социология ва ёшлар: ижтимоий ҳолатни таҳлил

қилиш”. Тошкент: Университет нашри.
5.

Психология ва ёшлар: Психологик муаммолар ва уларни ҳал қилиш

усуллари” – Ёшлар психологигиясини ва ихтиёрий муаммоларни таҳлил
қилиш. Тошкент, 2022.
6.

Раҳматов, Х. (2020). “№Ёшларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий

муҳофаза”. Тошкент: Олий таълим нашри.
7.

Давронов, Р. (2021). “Қонунчилик ва ёшлар: Ўзбекистондаги

муаммолар ва ечимлар”. Тошкент: Адолат нашри.
8.

“Жамиятда ёшлар ва интернет: Ҳавф ва имкониятлар” – Ёшлар ва

интернет муҳити, ижтимоий тармоқлардаги хавфлар. Тошкент, 2022.
9.

“Тарбиявий ва профилактик тадбирлар” – Ёшлар билан ишлашда

профилактика усуллари ва стратегийалари. Тошкент, 2023.

Bibliografik manbalar

“Ёшлар сиёсати ва ижтимоий фаолият” – Жамиятдаги ёшларнинг ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий муаммоларини таҳлил қилишга оид монография. Тошкент, 2020.

“Профилактика ва профилактик тадбирлар” – Профилактика инспекторлари ва уларнинг ёшлар билан ишлаш усулларини қамраб олган китоб. Тошкент, 2019.

“Жиноятчилик ва ёшлар: Муаммолар ва қарорлар” – Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика усуллари. Тошкент, 2021.

Шайхов, М. (2018). “Социология ва ёшлар: ижтимоий ҳолатни таҳлил қилиш”. Тошкент: Университет нашри.

Психология ва ёшлар: Психологик муаммолар ва уларни ҳал қилиш усуллари” – Ёшлар психологигиясини ва ихтиёрий муаммоларни таҳлил қилиш. Тошкент, 2022.

Раҳматов, Х. (2020). “№Ёшларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий муҳофаза”. Тошкент: Олий таълим нашри.

Давронов, Р. (2021). “Қонунчилик ва ёшлар: Ўзбекистондаги муаммолар ва ечимлар”. Тошкент: Адолат нашри.

“Жамиятда ёшлар ва интернет: Ҳавф ва имкониятлар” – Ёшлар ва интернет муҳити, ижтимоий тармоқлардаги хавфлар. Тошкент, 2022.

“Тарбиявий ва профилактик тадбирлар” – Ёшлар билан ишлашда профилактика усуллари ва стратегийалари. Тошкент, 2023.