MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
64
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ”
БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Тиллаходжаев Баҳодир Абдуллаханович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник
Эшпўлатов Достон Зариф ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича
таълим олаётган 3-ўқув курси 310-ўқув гуруҳи курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15500929
Аннотация:
Мазкур мақолада ички ишлар органлари ҳодимлариниг
маҳалла еттилиги ҳодимлари билан ҳамкорлиги, ташкил этиш асослари,
асосий йўналишлари, маҳалла еттилигининг вазифалари, унинг қандай
йўлга қўйилганлиги, ҳозирги кўриниши, ушбу соҳада амалга
оширилаётган ишлар, камчиликлар ва ҳамкорликнинг самарадорлиги
ҳақида сўз юритилади.
Калит сўзлар:
Ички ишлар органлари, профилактика инспектори,
махалла еттилиги, маҳалла еттилиги вазифалари.
Аннотация:
В данной статье рассматривается сотрудничество
сотрудников органов внутренних дел с представителями махаллинской
семерки, его организационные основы, основные направления, задачи
махаллинской семерки, ее структура, современное состояние, проводимая
в этой области работа, недостатки и эффективность взаимодействия.
Ключевые слова:
Органы внутренних дел, инспектор профилактики,
махаллинская семерка, задачи махаллинской семерки.
Сўнгги йилларда маҳалла институтининг жамият ҳаётида тутган ўрни
ва роли юксалиб, маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллабай ишлашга
масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг
ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда.
Шу билан бирга, Янги Ўзбекистонда давлатнинг ижтимоий сиёсати
туман ёки шаҳардан эмас, балки энг қуйи бўғин – маҳалладан бошланиши
белгилаб берилди.
Ички ишлар органлари хусусан профилактика инспекторлари билан
маҳалла вакиллари бир бўлиб жонажон халқимизнинг оғрини енгил қилиб
маҳалладаги фуқароларга ҳизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев “
Маҳалла
жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгусига айланиши керак, бу
ер одамлар келиб фикрини, таклифини, дардини айтадиган, муаммосига
ечим топадиган жой бўлиши керак
1
деб бежизга таъкидламаганлар.
1
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
65
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ички ишлар органлари
ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табригида “
Ушбу ишларнинг
мантиқий давоми сифатида жорий йилдан бошлаб “маҳалла еттилиги”
тизими ташкил этилди. Энди профилактика инспектори ана шу
тизимнинг энг фаол аъзосига айланиб, вазиятни хонадонлар кесимида
ўрганади. Биринчи навбатда, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабр
кўриш эҳтимоли юқори бўлган фуқароларни аниқлаб, уларнинг ижтимоий-
маиший
муаммоларини
“маҳалла
еттилиги”
имкониятларидан
фойдаланган ҳолда ҳал этиш чораларини кўради
2
деб айтиб ўтган.
Дастлаб маҳалла еттилиги ташкил топмасдан олдин маҳалла бешлиги
яъни махалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси,
ҳотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси лавозимлари ташкил топган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги
“Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг
аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини
таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 209-сон
фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга
қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 402-сон қарорида ҳам ушбу
масалалар ўз аксини топган
3
.
Мазкур фармон ҳамда қарор қабул қилинмасдан аввал маҳаллалар
фаолияти устидан назорат ва мониторинг давлат органи зиммасига
юклатилган бўлиб, мазкур ҳолат ўзини ўзи бошқариш органлари мақомига
зид бўлиб қолаётган эди.
Эндиликда
маҳаллаларни
ривожлантиришнинг
асосий
йўналишларини белгиловчи, даромад ва харажатлар ҳамда дастурларни
тасдиқловчи олий орган ҳисобланган, жамоатчилик асосида фаолият
юритадиган Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,
Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш
кенгашлари шакллантирилди.
Уларнинг асосий вазифаси маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга
бошқа манфаатдор идора ва ташкилотларни фаол жалб қилиш, самарали
бошқарув тизимини шакллантириш ҳамда соҳанинг нуфузи ва унга бўлган
эътиборни кучайтириш ҳисобланади.
Шу билан бирга, фармон талаблари асосида нодавлат нотижорат
ташкилот сифатида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг
вилоят ва туманлардаги бўлинмалари ташкил этилди.
Шунингдек,
маҳаллаларниннг
жамият
ҳаётидаги
ўрнини
оширишҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида
бевосита маҳаллада маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси,
2
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига байрам табригидан.
https://sharguncoal.uz/президент-шавкат-мирзиёевнинг-ички-и/.
3
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
66
хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ
инспекторидан иборат “Маҳалла еттилиги” ташкил қилиниб, вазифалари
аниқ белгилаб берилди.
“Маҳалла еттилиги”нинг иш фаолияти тўғри режалаштирилса, кўплаб
муаммолар ўз ечимини топиб, юртимиз янада обод, турмушимиз эса
фаровон бўлади.
Шу боис “Маҳалла еттилиги” аъзолари руҳий кўтаринки кайфият
билан иш бошламоғи ва яшамоғи лозим, одамларга маънавий яқин бўлиш
эса уларнинг аҳоли билан ўзаро муносабатини илиқлаштиради. Шунинг
учун ҳам “Маҳалла еттилиги” ҳамиша одамларнинг қувонч ва ташвишлари
билан яшаши керак.
Бугунги шиддатли давр эса барча масъуллардан ҳар бир соҳанинг
ўзига хос мураккабликларини яхши билишни, олдига қўйган мақсадини
чуқур ҳис этишни талаб этмоқда.
“Маҳалла еттилиги”нинг асосий мақсади, вазифалари ва ҳамкорлик
механизмлари.“Маҳалла еттилиги”нинг мақсади маҳалланинг ички
ресурсларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий хизматлар ва ёрдам
кўрсатиш учун сафарбар этишдан иборат.
“Маҳалла еттилиги”га раҳбарлик маҳалла раиси томонидан амалга
оширилади. “Маҳалла еттилиги” қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг
ижро этилиши ҳолатини, оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва
эҳтиёжларини ўрганишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашади;
жисмоний шахсларни “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар
дафтари”га киритиш тўғрисида қарор қабул қилади;
жисмоний шахсларга “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар
дафтари”, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка
кўмаклашиш
давлат
жамғармаси
ҳамда
Ҳунармандчилик
ва
касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам
кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарор қабул қилади. Бунда
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон
Фармони билан тасдиқланган ““Маҳалла еттилиги”нинг коллегиал
қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган
субсидиялар рўйхати”да келтирилган ижтимоий ёрдам ва субсидиялар
ажратилади;
ижтимоий ходим томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали
фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш
ва шундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида
киритилган хулоса асосида ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар
ажратиш бўйича қарор қабул қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига доир
масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
67
иштирок этади, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича
давлат органлари ва ташкилотларига тегишли таклифлар киритади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга
оширади.
“Маҳалла еттилиги”нинг мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни
бартараф этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмлари қуйидаги
йўналишларда амалга оширилади:
I. Аҳоли, жумладан уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш
йўналишида:
Ҳоким ёрдамчиси – ҳар ойда камида 10 нафар ишсизнинг бандлигини
таъминлаш чораларини кўради (субсидия ва кредитлар ажратиш
кабилар);
Хотин-қизлар фаоли – ҳар ойда камида 5 нафар хотин-қизларни
тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб қилади;
Ёшлар етакчиси – “Ёшлар бандлиги дастури” доирасида ишсиз ёшлар
ва мактаб битирувчилари бандлигига кўмаклашади.
II. Хорижга кетганларни қайтариш йўналишида:
Маҳалла раиси – “Маҳалла еттилиги” томонидан меҳнат
миграциясидан қайтиб келган шахсларни хатловдан ўтказиш ва
натижаларини “Реинтеграция” модулига киритиб бориш ишларини
ташкил этади;
Ҳоким ёрдамчиси – меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга
реинтеграция ёрдами кўрсатади ва уларнинг расмий бандлигини
таъминлайди;
Профилактика инспектори – узоқ муддатга кетган шахсларнинг
рўйхатини шакллантиради ва уларнинг оилалари билан манзилли
ишларни ташкил этиш мақсадида “Маҳалла еттилиги”нинг бошқа
аъзоларига тақдим этади;
Хотин-қизлар фаоли – “Маҳалла еттилиги” билан биргаликда меҳнат
миграциясида юрган, вояга етмаган фарзандлари бор аёлларни оиласига
қайтаради ҳамда қайтиб келганларнинг бандлигини таъминлайди;
Ёшлар етакчиси – ҳар ойда камида бир маротаба хориждаги ёш
ватандошлар билан мулоқот қилиб, уларни Ватанга қайтариш борасида
“Маҳалла еттилиги” билан зарур чораларни кўради.
III. Жиноят содир этганлар, профилактик ҳисобда турувчилар ва
нотинч оилалар билан ишлаш йўналишида:
Хотин-қизлар фаоли – ҳар ойда бир маротаба жазони ижро этиш
муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар
хонадонидаги муаммони ўрганади, тазйиқ ва зўровонлик ҳолатларни
аниқлайди ва профилактика инспекторига хабар беради, низоли
оилаларнинг 5 тасини соғлом турмуш тарзига қайтаради;
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
68
Профилактика инспектори – жиноят содир этган шахслар ва
профилактик ҳисобда турувчилар билан манзилли ишлашда мутасадди
ташкилот ва идоралар вакилларини жалб этади;
Ёшлар етакчиси – профилактика инспектори билан биргаликда
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган вояга етмаганлар билан
тизимли, индивидуал иш олиб боради.
IV. Уй-жой таъмири ва уй-жойга муҳтож оилалар билан ишлаш
йўналишида:
Маҳалла раиси – маҳаллада “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод
хонадон” мезонларини жорий этади, ҳар ойда бир маротаба ҳашар
уюштиради, камида 2 та эҳтиёжманд оила хонадонида ҳашар ташкил
этади;
Хотин-қизлар фаоли – хотин-қизларнинг муаммолари юзасидан
давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилади, оғир ижтимоий
аҳволдаги хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий
ёрдам кўрсатишни ижтимоий ходим билан биргаликда ташкил этади, ҳар
ойда камида 10 нафар оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга
ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил
этади.
V. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилаларга
манзилли ёрдам кўрсатиш йўналишида:
Ижтимоий ходим – оғир аҳволга тушган ва оғир аҳволга тушиш хавфи
бўлган шахслар ва оилаларни аниқлайди, уларга комплекс ёндашув
асосида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдамларни ташкил
этади;
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий
ходим – жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш ва чиқариш
ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳужжатларни шакллантириб,
“Маҳалла еттилиги”нинг бошқа барча аъзоларига кўриб чиқиш ва қарор
қабул қилиш учун киритади;
Қарорлар қабул қилинишида очиқлик, ҳаққонийлик, ижтимоий
адолат ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун “Маҳалла
еттилиги” масъул ва жавобгар бўлади.
VI. Маҳалла бюджетини шакллантириш йўналишида:
Солиқ инспектори – маҳаллада қўшимча манбаларни аниқлаш
ҳисобига маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтириш чораларини
кўради. Жумладан, солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ва солиқ
солиш билан боғлиқ объектларни тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини
таъминлайди;
Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва солиқ
инспектори – “Маҳалла бюджети”ни шакллантириш мақсадида жисмоний
шахслардан мол-мулк ва ер солиғи бўйича мавжуд қарздорликни ундириш
ишларини ташкил этади.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
69
Хулоса қилиб айтганда ички ишлар органлари билан маҳалла
вакиллари яъни маҳалла еттилиги аъзолари билан ҳамкорлиги янги
босқичга чиқиб йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Бу еса ички
ишлар органлари ҳодимларининг маҳалла вакиллари билан яқин
ҳамкорлиги жонажон ҳалқимизнинг оғрини енгил қилишига ғам
ташвишларини жойнинг ўзида ҳал қилиб ертанги кунга ишониб мухтарам
президентимиз таъбири билан айтганда давлатимиздан рози бўлишига
олиб келади. Маҳалла еттилиги ҳодимлари фуқароларимизнинг барча
ижтимоий-хуқуқий соҳадаги муаммоларини хал қилиб келмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
https://mahallas.uz/media/images/2025/05/07/bxuxzs.pdf.
2.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ички ишлар органлари ходимлари
ва фахрийларига байрам табригидан. https://sharguncoal.uz/президент-
шавкат-мирзиёевнинг-ички-и/.
3.
https://lex.uz/docs/6705734. https://lex.uz/docs/6705763.
4.
Мустофақулов Б., Улуғбеков В. ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ
ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ
ТАЪМИНЛАШДАН
БЎЙИН
ТОВЛАШ
ЖИНОЯТЛАРИНИНГ
ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Журнал академических
исследований нового Узбекистана. – 2025. – Т. 2. – №. 2. – С. 81-85.
5.
Мустофақулов, Бобур, and Васлиддин Улуғбеков. "ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ
ШАХСЛАРНИ
МОДДИЙ
ТАЪМИНЛАШДАН
БЎЙИН
ТОВЛАШ
ЖИНОЯТЛАРИНИНГ
ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ."
Журнал академических исследований нового Узбекистана 2.2 (2025): 81-
85.
6.
Мустофақулов, Б., & Улуғбеков, В. (2025). ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ
ШАХСЛАРНИ
МОДДИЙ
ТАЪМИНЛАШДАН
БЎЙИН
ТОВЛАШ
ЖИНОЯТЛАРИНИНГ
ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
Журнал академических исследований нового Узбекистана, 2(2), 81-85.
7.
Makhmudov D. R. et al. PREVENTION OF VIOLENCE AND ABUSE AGAINST
CHILDREN: EFFECTIVE PRACTICES OF INTERNATIONAL ORGANIZATIONS AND
DEVELOPED COUNTRIES //Multidisciplinary and Multidimensional Journal. –
2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 207-214.
8.
Makhmudov, D. R. "PREVENTION OF VIOLENCE AND ABUSE AGAINST
CHILDREN: EFFECTIVE PRACTICES OF INTERNATIONAL ORGANIZATIONS AND
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
70
DEVELOPED COUNTRIES." Multidisciplinary and Multidimensional Journal 4.3
(2025): 207-214.
9.
Makhmudov, D. R. (2025). PREVENTION OF VIOLENCE AND ABUSE
AGAINST
CHILDREN:
EFFECTIVE
PRACTICES
OF
INTERNATIONAL
ORGANIZATIONS AND DEVELOPED COUNTRIES. Multidisciplinary and
Multidimensional Journal, 4(3), 207-214.
10.
oglu Mustofaqulov B. A., oglu Du'smatov S. R. ADVANCED EXPERIENCES
OF FOREIGN STATES IN ORGANIZING WORK WITH PERSONS SENTENCED TO
RESTRICTION OF LIBERTY //Bulletin news in New Science Society International
Scientific Journal. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С. 193-200.
11.
oglu Mustofaqulov, Bobur Asror, and Shohjahon Ramz oglu Du'smatov.
"ADVANCED EXPERIENCES OF FOREIGN STATES IN ORGANIZING WORK WITH
PERSONS SENTENCED TO RESTRICTION OF LIBERTY." Bulletin news in New
Science Society International Scientific Journal 1.6 (2024): 193-200.
