MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
5
ТЕРГОВЧИЛАР ВА СУРИШТИРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ
ДАВЛАТЛАР ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО
ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ
Саидов Музаффар Шавкатович
ИИВ Академияси тинловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15730690
Янги технологияларнинг ривожланиши ва ҳаётнинг барча
жабҳаларининг глобаллашуви жиноятчиларга ўз фаолиятининг географик
кўламини кенгайиб боришига олиб келмоқда, бу эса ўз навбатида ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг жиноятчиларни аниқлаш ва уларни
ушлаб
туриш,
далилларни
олиш
борасидаги
фаолиятини
мураккаблаштиришга, яъни қийинлаштиришни юзага келтирмоқда.
Буларнинг барчаси жаҳон ҳамжамиятини жиноий судлов соҳасида
ўзаро ёрдам кўрсатиш усулларини такомиллаштириш ва бунинг учун
глобал коммуникация тармоғи ва янги технологиялар афзалликларидан
фойдаланишга туртки бўлиши керак.
Жиноятнинг глобаллашуви унга қарши курашиш усулларини, шу
жумладан жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни
такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Тегишли амалиётни таҳлил қилиш
шуни кўрсатадики, далилларни олишнинг янги усулларини, айниқса, янги
технологияларни қўллаш - видеоёзув ва (ёки) видеоконференция алоқа
орқали амалга ошириш заруратини юзага келтиради.
Халқаро ҳуқуқ нормаларда хорижий адлия органларига видеоалоқа
орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имконияти қайд этилган. Бироқ, бу
миллий жиноий процессда бундай кўрсатувларнинг мақбуллигини
ҳуқуқий таъминлаш муаммосини ҳал қилмайди.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
91-моддасида
тергов
ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тартиби
тўғрисида норма белгилаб берилган бўлиб унга асосан, гувоҳлар,
жабрланувчилар, гумон қилинувчилар ва айбланувчилар иштирокидаги
тергов ҳаракатлари мазкур шахсларни улар турган жойдаги ёки яшаш
жойидаги вилоятнинг ёки туманнинг ёхуд шаҳарнинг ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органига ёки судига чақирган, техник воситалардан фойдаланган
ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкинлиги белгилаб
берилган. Видеоконференцалоқа режими орқали учта тергов ҳаракати,
жамладан сўроқ қилиш, шахсларни ва нарсаларни таниб олиш ҳамда
юзлаштириш
тергов
ўтказиш
мумкин.
Амалдаги
қонунчилик
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
6
видеоконферецалоқа режими орқали тергов ҳаракатлари фақат
Республика ҳудудида бўлган процесс иштироқчилари билан амалга
оширишга рухсат берган. Бироқ, Республика ташқарасида бўлган шахслар
билан видеоконферецалоқа режими орқали тергов ҳаракатлари ўтказишга
ваколат берилмаган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2000 йилдаги "Трансмиллий
уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида“ги Конвенцияси
(Ўзбекистон 2003 йил 30 августда ратификация қилган)да шахсни гувоҳ
ёки эксперт сифатида сўроқ қилиш давлат ҳудудида бўлиши мумкин
бўлмаса, видеоалоқа орқали сўроқ қилиш мумкинлиги (агар бу ички
қонунчиликнинг асосий тамойилларига зид бўлмаса) назарда тутилган.
Видеоконференцалоқа режимида
орқали амалга ошириладиган
процессуал ҳаракатлар сўров юбораётган давлатнинг ўзига хос тартиб-
қоидаларига (албатта, сўралаётган давлат қонунлари рухсат берган
даражада) мувофиқ бўлиши шарт. Видеоалоқадан фойдаланган ҳолда
процессуал ҳаракатларни амалга оширишда процессуал масалаларни ҳал
қилиш, айниқса гувоҳларнинг имтиёзлари ва дахлсизликларига оид
масалаларни ҳал қилишда сўралаётган давлатларнинг ваколатли
шахслари ўртасидаги ҳамкорликда амалга оширилади.
Видеоконференцалоқа режими орқали сўроқ қилишни қуйидаги
қоидалар билан тартибга солиниши лозим бўлади.
Жумладан, тегишли шахсни сўроқ қилиш сўралаётган томоннинг
ваколатли органлари вакиллари иштирокида амалга оширилади, зарур
бўлса таржимон билан таъминланади. Сўралаётган томоннинг вакиллари
сўроқ қилинаётган шахснинг шахсини текшириш ва сўроқ пайтида
сўралаётган томон қонунчилигининг асосий принципларига риоя
этилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади, агар уларнинг
ихтиёрига кўра, сўроқ пайтида ушбу тамойилларга риоя қилинмаса, улар
дарҳол юзага келган келишмовчиликни бартараф этиш учун зарур
чораларни кўрадилар. Ўзаро келишувга кўра ваколатли орган томонидан
сўроқ қилинаётган шахсни ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш чораларини
кўришлари лозим.
Тергов ҳаракати тугагандан сўнг сўровни бажараётган томоннинг
ваколатли орган ходими сўроқ ўтказиш вақти ва жойи, сўроқ қилинаётган
шахснинг шахси тўғрисидаги маълумотлар, сўроқда иштирок этган бошқа
барча
шахсларнинг
шахси
ва
ҳуқуқий
ҳолати,
шунингдек
огохлантирилганли (қасамёд) ва сўроқ ўтказилган техник шартлар
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
7
тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган баённома тузади. Ушбу ҳужжат
сўров юборган берган давлат органига юборилади.
Ўзбекистон ҳудудида ҳам, шунингдек хорижий давлат худудида ҳам
видео алоқа орқали далилларни олиш самарали процессуал ҳаракат
хисобланади. Видеоконференцалоқа режимидан фойдаланиш (бошқа
шаҳардан ёки бир хил суд залидаги бошқа хонадан эшиттириш пайтида)
бу вазиятда мақбул муроса бўлиши мумкин, чунки бу жараённинг бундай
иштирокчиларини ҳимоя манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тўлақонли
сўроқ қилиш имконини беради, шу билан бирга гувоҳнинг жисмоний
хавфсизлигини ҳам, уни суд залида бевосита психологик босимдан ҳимоя
қилади.
1
Ҳар қандай ҳолатда ҳам тергов ҳаракати сўралаётган давлат
ваколатли органларининг ихтиёрига кўра амалга оширилади. Ушбу
муаммоли вазиятнинг энг тўғри ечими видеоалоқадан фойдаланиш
бўлади, бу эса гувоҳ ҳақиқатда жойлашган давлат суверенитети
томонидан қўйилган чекловларни бузмаган ҳолда тергов ҳаракатини
сўраган давлат вакили томонидан бевосита амалга ошириш имконини
беради.
Жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш шакли
сифатида видеоконференцалоқага оид тартиб-таомиллар етарлича
тартибга солинмаганлиги, шунингдек бу соҳани ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари томонидан хорижий давлат сўровномаларини ижросини
таъминлашда қўлланилмаётганлиги, уни аниқ ишлаш механизми
белгиланмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-
процессуал кодексига “Жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликни
амалга оширишда видеоконференцалоқадан фойдаланишнинг умумий
қоидалари”
номли
87
1
-моддани (“Далиллар тўплаш” 87-моддадан сўнг) киритиш зарурати
деб ҳисобланади. Бу орқали ваколатли органларнинг иш ҳажмининг
ортишини олдини олинади, замонавий технологиялардан фойдаланиш
кенгайтиради, жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги
талабномаларни ижро этиш муддатининг қисқаришига олиб келади ва
уларни кўриб чиқиш сифатини оширади, молиявий маблағлар сарф
қилинишини сезиларли даражада камайтиради ҳамда жиноят ишини
очишда аудио ва видеоёзувларни далил сифатида фойдаланилишига олиб
келади.
1
Милинчук В.В. Взаимная правовая помощь по уголовным делам: общие условия оказания и формы
(действующая практика и перспективы развития). Дисс.канд. юрид. наук. - М., 2001. С. 7
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
8
Бундан ташқари, халқаро иқтисодий муносабатлар ва ахборот
технологияларининг
доимий
ривожланиши
муносабати
билан
жиноятчилик трансмиллий тус олиб келмоқда. Бундан ташқари,
жиноятчиликнинг янги шакллари (масалан, кибержиноятчилик) пайдо
бўлган ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш
билан боғлиқ жиноятларнинг кўпайиши кучаймоқда.
Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этиб кейинчалик жиноий
жавобгарлик ва жазодан қочиш учун чет давлатларга қочиб кетиш ҳамда
чет давлатлар ҳудудида турган холда Ўзбекистон манфаатларига зарар
етказиш ҳолатлари, яъни ахборот технологиятлардан фойдаланган холда
жиноят сидир этиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда
Ушбу
шахсларни
миллий
қонунчиликка
мувофиқ
жиноий
жавобгарликка тортишда жиддий қийинчиликларга олиб келмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка
тортиш масаласини хал қилиш мақсадида шахсни беришни рад этишда
ҳамда хорижий давлат ҳудудида процессуал ҳаракатларни амалга
оширишда ва ҳоказоларда турли муаммолар юзага келмоқда. Ушбу
муаммоларни
хал
қилиб
жиноятчиликка
қарши
курашишда,
давлатларнинг келишилган, доимий, фаол ва виждонан ҳамкорликларни
амалга оширишларини талаб этилади.
Жиноятчиликка
қарши
курашда
давлатларнинг
халқаро
ҳамкорлигининг муҳим таркибий қисмларидан бири бу суд, прокуратура,
тергов ва суриштирув органларининг хорижий давлатлар ва халқаро
ташкилотларнинг тегишли органлари ва мансабдор шахслари билан ўзаро
муносабатларидан келиб чиқадиган муносабатлар ҳисобланадиган
жиноят процессуал ҳамкорлик институти ҳисобланади.
Бундай вазиятда жиноят процессида халқаро ҳамкорликнинг янги
йўналиши, яъни қўшма (халқаро) тергов гуруҳи томонидан амалга
ошириладиган қўшма тергов институти алоҳида аҳамиятга эгадир. Ушбу
гуруҳлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари бир қатор халқаро-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгилаб берилган. Жумладан, Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг
ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияси (1998
йил
20 декабрь Вена); “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш
тўғрисида”ги Конвенция (2000 йил 15 ноябрь Ню-Йоркда); “Жиноят
ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида”ги Европа конвенциясига
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
9
иккинчи қўшимча протокол (2001 йил 8 ноябрь Страсбург); “Фуқаролик,
оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар
тўғрисида”ги Конвенция (2002 йил 07 октябрь Кишинёв); “Европа
Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро
ҳуқуқий ёрдам тўғрисида”ги Конвенцияси бунга мисол бўлили мумкин.
2
Ушбу конвенцияларга мувофиқ, турли давлатларнинг ваколатли
органлари ўзаро келишув асосида бир ёки бир нечта давлатлар ҳудудида
жиноятларни тергов қилиш учун қўшма тергов гуруҳларини тузиш
ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ва мустақил давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо
давлатлар қўшма (халқаро) тергов гуруҳини яратиш соҳасида ҳам маълум
тажрибага эга. Жумладан, Кишинев конвенциясининг 63-моддаси “Қўшма
тергов-тезкор гуруҳларни тузиш ва уларнинг фаолияти”га бағишланган
бўлиб, унга кўра, бир ёки бир нечта шахслар томонидан икки ёки ундан
ортиқ Аҳдлашувчи томонлар ҳудудида содир этилган ёхуд уларнинг
манфаатларига дахлдор бўлган жиноятларни тезкор ва ҳар томонлама
тергов
қилиш мақсадида қўшма тергов-тезкор гуруҳлари тузилиши мумкин
3
лиги
қайд этилган. Бундай тартиб, Минск конвенциясида мавжуд эмас эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг юқорида келтирилган
2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ 4895-сон қарори билан Ўзбекистон
Республикасининг
Бош
прокуратураси
қўшма
тезкор-қидирув
гуруҳларини ташкил қилиш бўйича таклифларни жўнатиш ва кўриб
чиқиш, ҳамда жиноят ишларини бирлаштириш бўйича илтимосномаларни
жўнатиш ва кўриб чиқиш масалалари бўйича ваколатли орган қилиб
белгиланган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасида қўшма (халқаро) тергов
гуруҳи институти кенг тарқалмади. Бизнинг фикримизча, бунга асосий
сабаб, амалда қўшма (халқаро) тергов гуруҳи томонидан олиб борилаётган
қўшма
терговларга
эҳтиёж
борлигига
қарамай,
Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида қўшма (халқаро) тергов
гуруҳини тузиш тушунчаси, асослари ва тартибини белгилаб
берилмаганлиги билан боғлиқдир.
2
Милинчук В.В. Взаимная правовая помощь по уголовным делам: общие условия оказания и формы
(действующая практика и перспективы развития). Дисс.канд. юрид. наук. - М., 2001. С. 45
3
2002 йил 7 октябрдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар
тўғрисидаги Конвенция (Кишинев конвенцияси)нинг 63-моддаси 1-банди.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
10
Қўшма (халқаро) тергов гуруҳларини ташкил этиш ва фаолиятини
назарда
тутувчи
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят-процессуал
кодексининг нормаларини шакллантириш кўплаб халқаро жиноятларни,
шунингдек Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган ёки
Ўзбекистон Республикаси манфаатларига қарши қаратилган жиноятларни
тўлиқ очиш ва тергов қилишга ёрдам беради деб айтишимиз мумкин.
Қўшма (халқаро) тергов гуруҳи турли давлатлар манфаатларига
даҳлдор жиноятларни тез, ҳар томонлама ва тўлиқ очиб бериш ва тергов
қилиш мақсадида ташкил этилади. Қўшма (халқаро) тергов гуруҳи
институти икки ёки ундан ортиқ давлат ҳудудида жиноят ишлари бўйича
далилларни тўплашни оптималлаштиришда муҳим роль ўйнайди,
далилларни тўплашни ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилишнинг узоқ ва
мураккаб жараёнларини
енгилаштиради,
олинган
далилларнинг
мақбуллигини таъминайди.
Қўшма (халқаро) тергов гуруҳи жиноят процессида халқаро
ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми деган хулосага келиш керак. Шу
муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал
кодексида қўшма (халқаро) тергов гуруҳининг концепцияси, асоси,
ташкил этилиши ва фаолиятини тартибга солувчи нормаларни киритиш
зарур ҳисобланади.
