ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕРГОВ ХИЗМАТИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР ТАҲЛИЛИ

Аннотация

Маълумки, инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ҳамда бошқа ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан қонун билан кафолатланган.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
71-75
17

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Мирзачаев , М. (2024). ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕРГОВ ХИЗМАТИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР ТАҲЛИЛИ. Модели и методы в современной науке, 3(16), 71–75. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/mmms/article/view/52917
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маълумки, инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ҳамда бошқа ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан қонун билан кафолатланган.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

71

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕРГОВ ХИЗМАТИДА АМАЛГА

ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР ТАҲЛИЛИ

Мирзачаев Мирзиёдилла

ИИВ Академияси тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14061956

Маълумки, инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ҳамда

бошқа ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат
томонидан қонун билан кафолатланган.

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида жиноят қонунчилигига жиноий

жазо тизимини либераллаштириш, хусусан, жавобгарликни дифференциация
қилиш ва индивидуаллаштириш, озодликдан маҳрум қилишга муқобил жазо
турларини кенгайтиришга қаратилган кўплаб ўзгартиш ва қўшимчалар
киритилди.

Қонун устуворлиги таъминлангандагина “Инсон қадри учун” ғояси

ҳаётимизда тўла акс эттирилади. Мамлакатимиз раҳбарининг Олий
Мажлиси ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси халқимиз ҳаётини
тубдан яхшилашга хизмат қилиши кутиляпти.

Мазкур мурожаатномада ҳар қандай йўл билан қонунни

такомиллаштириш орқали инсонларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишни
таъминлаш асосий мақсад қилиб қўйилган.

Чиндан ҳам инсон қадри эркинликдан бошланади, сўнгги йиллардаги

ислоҳотларимизнинг меваси ҳам инсонпарварлик қиёфасини акс
эттирмоқда. Ушбу мурожаат кўплаб соҳалардаги энг устувор вазифаларни
белгилаб берди, шу жумладан, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари йўлида яна бир
муҳим қадам бўлди.

Умуман, кейинги йилларда ички ишлар тизимидаги ислоҳотлар ҳам

жадал тус олиб, бу борада кўплаб фармон, қарор ва идоравий норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Концепция ва дастурлар ишлаб
чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилди.

Шу жумладан, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя

қилиш, тергов соҳасига ахборот технологиялари, халқаро стандартлар ва
илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида тергов хизматида бир
қатор ислоҳотлар олиб борилди.

Хусусан, ИИВ Тергов департаментида соҳа мутахассисларидан иборат

ишчи гуруҳ шакллантирилиб, кенг тарқалаётган виртуал макондаги
фирибгарлик, психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан
боғлиқ жиноятлар, одам савдоси ва ўғирлик жиноятларини тергов


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

72

қилишнинг замонавий методикаси ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ
этилди.

2021 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб барча ҳудудий тергов

бошқармаларида “Инновацион виртуал тергов полигони” ташкил этилди,
бугунги кунда мазкур полигонлардан терговчи ва суриштирувчиларнинг
тажрибасини оширишда самарали фойдаланиб келинмоқда.

Суд мажлисларида терговчи ва суриштирувчилар терговда йўл

қўйилиши мумкин бўлган камчиликларни англаш ва бартараф этиш
борасида тегишли кўникмаларга эга бўлишмоқда.

Жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган

шарт-шароитларни аниқлаш, жиноятларни олдини олиш, фуқароларнинг
жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий
онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Тергов департаменти
ва қуйи тергов бўлинмалари томонидан маҳаллалар ва таълим
муассасаларида очиқ мулоқот ва учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирликнинг

2021 йил 30 мартдаги “Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари
ходимларининг доимий малакасини ошириб бориш тизимини янада
такомиллаштириш юзасидан чора–тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши
қабул қилинди.

Тергов департаменти томонидан ҳар ҳафтанинг шанба кунлари

ҳудудий бўлинмалар иштирокида видеоконференцалоқа режимида ўқув
машғулотлари ташкиллаштирилган, шу билан бирга, ҳафтанинг жума ва
шанба кунларида республиканинг 30 нафар ёш терговчи ва
суриштирувчилари учун Тергов департаментида ўқув дарслари
ўтказилмоқда.

Ислоҳотларнинг давоми сифатида, жиноятларни тергов қилиш

соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги “Жиноятларни
тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат
жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ257-сон Фармони
қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан терговчи ва суриштирувчилар Ҳуқуқни

муҳофаза қилиш академиясида бирламчи ихтисослашув шаклида касбий
қайта тайёрлаш, касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида
таълим олишлари белгиланди.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

73

Биз ҳозир шиддатли ахборот замонида яшаяпмиз. Бугун одамларга

тезкор ва ишончли ахборотларни етказиб беришда давлат органларининг
ахборот хизматлари етакчи кучга айланиши зарур. Шу талаблардан келиб
чиқиб, Тергов департаментининг “Tergov.uz” расмий веб-сайти ишга
туширилиб,

“telegram”,

“instagram”

ва

“facebook”

ижтимоий

тармоқларидаги, “you tube” сайтида саҳифалари очилди, шунингдек,
жисмоний ва юридик шахслар билан тўғридан-тўғри мулоқот йўлга
қўйилди.

Шу билан бирга, Тергов департаментининг бошлиғи билан тўғридан

тўғри электрон тарзда боғланиш имкониятига эга бўлган янги платформа
яратилди. Ушбу тизим орқали фуқаролар билан тўғридан-тўғри шаффоф
мулоқот йўлга қўйилмоқда, энг асосийси фуқароларнинг сарсон
бўлишлари олди олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан ҳамкорликда тергов

ҳибсхоналарида сақланаётган гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг
видеоконференцалоқа тизим орқали тергов ҳаракатларида иштирок
этишини ташкил этиш мақсадида, тергов бўлинмаларини “UZTELECOM”
АК томонидан тақдим қилинган видеоконференцалоқа платформасига
уланиши таъминланди.

Бу билан, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган гумон қилинувчи ва

айбланувчиларнинг видеоконференцалоқа тизими орқали тергов
ҳаракатларида иштирок этиш амалиёти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, шахснинг ҳуқуқини чеклайдиган процессуал

мажбурлов чораларини қўллаш ҳолатлари ягона электрон ҳисобга олиш
тизимига киритиб борилмоқда. Бу тизимнинг амалиётга жорий этилиши
гумон қилинувчи ёки айбланувчиларга нисбатан уларнинг ҳуқуқини
чеклайдиган процессуал мажбурлов чоралари қўлланилишининг электрон
ҳисоби юритилишига, уларни онлайн назорат қилишга имкон яратди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий

ахборот технологияларини жорий этиш бўйича салмоқли ишлар
бажарилди. Хусусан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
фаолиятини рақамлаштириш орқали уларнинг очиқлиги ва шаффофлиги
таъминланиб, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот
воситалари ва кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Тергов фаолиятини янада рақамлаштириш ва ишни судга қадар

юритиш жараёнида ягона электрон ҳужжат алмашинуви тизимини йўлга
қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишни судга


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

74

қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-105-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан ишни судга қадар юритиш босқичида жиноятларга

оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш ва жиноят
иши бўйича суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш учун
зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш
учун 29 та давлат органлари ҳамда ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот
алмашиш имконияти яратилди.

Мазкур ислоҳотлар ички ишлар органлари тергов бўлинмалари

фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

Эндиликда, ички ишлар органларида тергов бўлинмалари шахсий

таркиби ва жиноят ишлари салмоғини инобатга олган ҳолда, терговчи ва
суриштирувчиларни ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш, шу
билан бирга, ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш
фаолияти самарадорлигини янада ошириш борасида:

- терговчи ва суриштирувчиларнинг ахборот-технологиялари

соҳасидаги билимларини оширишга, кибержиноятларни фош этиш ва
тергов қилиш методикасига ихтисослаштирилган ўқув дастурларини кенг
жорий этиш, мазкур йўналишларда ўқитиш ишларини жадаллаштириш;

- тергов бўлинмаларида тергов ҳаракатларини аудио- ва видео қайд

этиш тизимлари билан жиҳозланган қўшимча махсус хоналар қурилишини
давом эттириш;

– минтақаларга чиқиб, суриштирув ва тергов қилиш жараёнини

танқидий кўриб чиқиш ва ижобий тажрибаларни ўрганиб, бошқа
ҳудудларга татбиқ этиш;

– тергов бўлинмалари шахсий таркибининг асосий қисмини ёш

ходимлар ташкил қилишини инобатга олиб, Тергов департаменти ва
унинг

ҳудудий

бўлинмалари

ўртасида

жорий

этилган

видеоконференцалоқа тизими ёрдамида масофадан туриб, шунингдек
бевосита ҳудудий Тергов бошқармаларида тегишли мутахассисларни жалб
қилган ҳолда ходимларни ўқитиш орқали уларнинг касбий ва амалий
кўникмаларини ошириб бориш;

– фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада жадаллаштириш,

уларни қизиқтирган масалалар юзасидан ўз вақтида тезкорлик билан
тегишли тушунтиришлар бериш орқали мурожаатлар сонини кескин
камайтириш;


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

75

– қонунчиликдаги бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш

ҳамда жиноят, жиноят-процессуал ва маъмурий қонунчиликни
такомиллаштириш борасида қонун лойиҳаларини тайёрлаб, тегишли
тартибда киритиш асосий мақсад сифатида белгиланган.