ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ВОҲА ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Abstract

in this article, measures to improve the melioration of oasis landscapes, which are a component of anthropogenic landscape complexes in the Jizzakh region, the formation of cultivated soils, the creation of agroirrigated deposits, the emergence of agrobiocenosis and agrozoocenoses, changes in agroclimatic indicators, the formation of microclimate, moisture and heat balance issues such as changes in the regime and level of groundwater and the composition of the irrigation system are covered.

Source type: Journals
Years of coverage from 2023
inLibrary
Google Scholar
doi
Branch of knowledge
CC BY f
26

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Toshboev З. (2025). ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ВОҲА ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ. Interpretation and Researches, (2(24). Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/international-scientific/article/view/70319
Zafarjon Toshboev, Жиззах давлат педагогика университети
География ва ИБА кафедраси катта ўқитувчиси
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

in this article, measures to improve the melioration of oasis landscapes, which are a component of anthropogenic landscape complexes in the Jizzakh region, the formation of cultivated soils, the creation of agroirrigated deposits, the emergence of agrobiocenosis and agrozoocenoses, changes in agroclimatic indicators, the formation of microclimate, moisture and heat balance issues such as changes in the regime and level of groundwater and the composition of the irrigation system are covered.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

234

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ВОҲА ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ МЕЛИОРАТИВ

ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

MEASURES TO IMPROVE THE MELIORATIVE CONDITION OF OASIS

LANDSCAPES OF JIZZAK REGION

Тошбоев Зафаржон Махрамкулович

Жиззах давлат педагогика университети География ва ИБА

кафедраси катта ўқитувчиси


Abstract:

in this article, measures to improve the melioration of oasis

landscapes, which are a component of anthropogenic landscape complexes in the
Jizzakh region, the formation of cultivated soils, the creation of agroirrigated
deposits, the emergence of agrobiocenosis and agrozoocenoses, changes in
agroclimatic indicators, the formation of microclimate, moisture and heat balance
issues such as changes in the regime and level of groundwater and the composition of
the irrigation system are covered.

Key words:

reclamation, reclamation landscape, agro-irrigation deposit,

agrobiocenosis, agrozoocenosis landscape reclamation, microclimate, biological
productivity, moisture and heat balance.


Кириш.

Бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатларига ҳам глобал иқлим

ўзгариши айниқса кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу мамлакатлар асосан қурғоқчил
минтақадаги маданий ва иқтисодий марказлар Помир, Тяншан ва Олой
тоғларидаги музликлар билан таъминланган сув ресурсларига таяниши керак.
2030 йилга келиб мавжуд сув ресурслари бугунги кунга нисбатан 30% паст
бўлади, сувга бўлган талаб эса 30% га ошади, яъни 60% сув етишмовчилиги
кузатилади. Барқарор бўлмаган ер ва сувдан фойдаланиш сув танқислигига
ҳамда сув сифатининг ёмонлашишига олиб келади. Сув ресурсларининг
ҳолатини, жумладан дарёлар сув режими ва уларнинг минераллашиш
даражасини доимий мониторинг қилиш сув ресурсларини комплекс бошқариш
йўлидаги энг дастлабки қадамлардан бўлиши керак.

Асосий қисм.

Республикамиз ҳудудларида таркиб топган воҳа

ландшафтлари ҳам Ландшафт сферасини таркибий қисми бўлиб, у антропоген
ландшафт категориясига мансуб. Воҳалар ҳам ландшафт сферасининг таркибий
қисми сифатида ўзининг шаклланиш ва ривожланиш қонуниятларига эга.
Воҳалар – геологик, геоморфологик, гидрологик, иқлимий шароитларга ва
тупроқларнинг сув-туз таркиби билан атрофдаги ерлардан фарқ қиладиган
ҳамда антропоген таъсир натижасида вужудга келган ва инсонлар томонидан
бошқариладиган мураккаб геотизим бўлиб саналади. Улар узоқ вақтлардан


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

235

буён суғорма деҳқончиликда фойдаланиб келинаётган арид ҳудудлардаги,
атрофи чўл билан, тоғлар билан туташган сунъий намлантирилган,
суғориладиган жойлар бўлиб, улар турли катта-кичикликда вужудга келгандир.

Ҳозирги кунга қадар Ўрта Осиё ва Ўзбекистон ҳудудларида катта

майдонларни эгаллаб ётган арид ландшафтларни ўзлаштириш ва антропоген
воҳа ландшафтлар майдонларини кенгайтириш мақсадида кўплаб магистрал
каналлар, сув омборлари барпо этилди. Бу гидроиншоотлар ландшафт
комплексларини мелиорациялашда, суғориладиган агроландшафтларнинг
мелиоратив ҳолатини оптималлаштиришда, ландшафт-мелиоратив лойиҳаларни
тузишда катта аҳамиятга эга. Маълумки, ўзлаштирилган ландшафт
комплекслар ёндош жойлашган табиий ландшафт комплекслари билан модда ва
энергиянинг узлуксиз алмашиниши, грунт сувларининг кўтарилиши ва бошқа
омиллар таъсирида воҳаларда янгидан модификацияланган антропоген
ландшафтлар пайдо бўлади. Айниқса барча турдаги гидроиншоотлар ва доимий
суғориладиган агроландшафтлар ёндош бўлган ҳудудлар билан ўзаро
алоқадорликда бўлиб, антропоген геотизимларни вужудга келтиради,
шакллантиради ва барқарор ривожланишига қулай шароит яратиб беради.

Жиззах вилояти ва унга туташ ҳудудларда вужудга келган Зомин, Жиззах,

Мирзачўл воҳалари ҳамда сойлар водийларида вужудга келган кичик воҳалар
қадимдан суғорма деҳқончилик маданияти ривожланган ҳудудлар бўлиб
ҳисобланади.

Кейинги

йилларда

воҳаларнинг

мелиоратив

ҳолати,

тупроқларнинг сифат кўрсаткичлари пастлашиб, уларнинг иккиламчи
шўрланиш жараёнлари кучайиб, шўрланган ерлар майдонларининг кўпайиб
бориши кузатилмоқда. Географик фанлар тизимида ҳавзавий ёндашувнинг
қўлланилиши геосистемаларда кечадиган модда ва энергия алмашинуви
жараёнида дарё ҳавзасида функционал бир бутунлик, яъни система ҳосил
қилувчи омилларга мос жойлашишини ҳисобга олиб ўрганилди.

Тадқиқот объектининг гипсометрик тузилиши ва геоморфологик

структуралари ер усти ва ер ости оқимларининг ҳаракатини таъминлайди.
Юқори қисмида эрозион жараёнлар устунлик қилиб, моддалар шаклланади,
тўпланади. Ўрта қисмида эса ташилади, пастқам бўлган қуйи қисмида асосан
тўпланиб, йиғилади. Вилоят ҳудудининг тоғли ва тоғолдилари ўз-ўзини тозалаш
ва тиклаш хусусияти мавжуд. Бу ҳудудда моддаларнинг ювилиши ва
транспортировкаси устунлик қилса, қуйи қисмидаги воҳа ландшафтларида эса
аккумуляцион

жараёнлар

устунлиги

сабабли

мелиоратив

ҳолат

мураккаблашмоқда. Мамлакатимининг марказий қисмида Қизилқум чўлларига
туташ бўлган Жиззах вилоятида таркиб топган воҳа ландшафтларида ҳам
мелиорациянинг ландшафтларга ижобий таъсири қуйидагиларда намоён
бўлишини кузатишимиз мумкин:


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

236

маданийлашган тупроқлар ҳосил бўлиб, уларда гумус миқдори

ошади. Мелиорация туфайли инсоннинг тупроқларга таъсири натижасида
аввалдан мавжуд тупроқ қоплами ўзгаришга юз тутади ва унинг ўрнида шу
тупроқ типининг маданийлашган турлари ҳосил бўлади. Бу тупроқларда
мелиорация таъсирида табиий гумус миқдори кўпаяди ва тупроқнинг
ҳосилдорлиги ошади;

агроирригацион ётқизиқлар вужудга келади. Агроирригацион

ётқизиқлар антропоген ётқизиқларнинг бир тури бўлиб, антропоген ётқизиқлар
энг ёш ётқизиқлар ҳисобланади ва улар қадимий манзилгоҳларда, суғорма
деҳқончилик пайдо бўлган ҳамда ривожланган жойларда, дарё ва сой
водийларида, тоғолди пролювиал текисликларда, конуссимон ёйилмаларда,
қайир ва қайир усти террасаларида, ирригация тармоқлари атрофида узоқ
йиллар мобайнида тўпланиб, қалинлашиб боради. Уларнинг энг кўп тарқалган
тури суғориш натижасида вужудга келган агроирригацион ётқизиқлар бўлиб,
уларнинг қалинлиги А.А.Абдулқосимовнинг (1984) маълумоти бўйича
воҳаларнинг ёши ва рельеф шаклларининг қиялик даражасига қараб 0,5-1 м дан
3-4 м гача ўзгариб боради;

агробиоценозлар таркиб топади. Мелиорация таъсирида мавжуд

табиий ўсимлик қоплами йўқотилиб, унинг ўрнида маданий, инсон томонидан
барпо этилган янги ўсимлик плантациялари, яъни агробиоценозлар таркиб
топади. Жиззах вилояти ҳудудида бундай агробиоценозлардан энг кенг
тарқалган турлари пахта, тут, ғалла, беда, полиз плантациялари бўлиб саналади;

агрозооценозлар пайдо бўлади. Мелиорация таъсирида мавжуд

ҳайвонот

олами

ўзгартирилиб,

унинг

ўрнида

инсон

томонидан

хонакилаштирилган ҳайвонлардан иборат агрозооценозлар таркиб топади.
Шунингдек, бундай ҳудудларда қушлар ва ҳашаротлар ҳам ўзгариб, уларнинг
ўрнида янги турлар пайдо бўлади. Масалан, мелиорацияга учраган ландшафт
илгари чўл типида бўлган бўлса, улардаги ҳайвон турлари ўзгариши билан
бирга қушлар, ҳашаротлар, судралиб юрувчиларнинг турлари ҳам ўзгаришга юз
тутади;

агроиқлимий кўрсаткичлар ўзгаради ва микроиқлим шаклланади.

Воҳа ландшафтларида суғориш тизимининг тараққий этганлиги, намликнинг
доимо буғлантирувчи маданий ўсимлик қопламининг яхши ривожланганлиги
натижасида ўзига хос табиий шароит вужудга келади. Бу ерда энг иссиқ
ойларнинг ўртача ҳарорати 2-3

°C

га пасаяди, ҳавонинг нисбий намлиги 8-11

%га, мутлақ намлиги эса 5-7 %га кўтарилади. Вегетация даврида эффект
берадиган 10 °C дан юқори бўлган йиллик ҳарорат йиғиндиси 300-500 °C га
камаяди (Абдулқосимов ва бошқалар, 2017);


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

237

намлик ва иссиқлик баланси ўзгаради. Воҳаларда суғорилмайдиган

ҳудудга нисбатан намлик ва иссиқлик баланси ҳам фарқ қилади. Суғориладиган
ҳудудларда иссиқ фаслларда жуда катта миқдорда сувнинг талаб этилиши ва
сарфланиши табиий намлик балансини кескин ўзгартиради. Ерларнинг
шудгорланиши ва уларда экинлар экилиши ҳудудга келадиган иссиқлик
балансини ҳам ўзгаришига сабаб бўлади;

грунт сувларининг режими ва сатҳи ўзгаради. Суғоришнинг амалга

оширилиги натижасида воҳаларда грунт сувлари режими ҳам табиий режимга
қараганда фарқ қилади. Шу билан бир қаторда воҳаларда мелиорация
таъсирида грунт сувлари сатҳи ҳам кўтарилади;

ирригацион система таркиб топади. Инсон суғоришни амалга

ошириши учун ҳудудда сув омборлари, каналлар, ариқлар, зовурлар барпо
этади ва улар антропоген гидрографик тўр бўлиб, алоҳида ирригацион
системани ҳосил қилади;

ландшафтлар мақсадга мувофиқ ўзгаради. Суғоришни кўзлаб инсон

табиий ландшафтни ўз мақсади йўлида ўзгартиради. Натижада янги турдаги
антропоген ландшафт вужудга келади. Унда инсон ўзи учун қулай шароит ва
макон барпо этишга ҳаракат қилади ва ландшафтни ушбу мақсади йўлида
ўзгартиради;

воҳа ландшафтлари вужудга келади. Инсоннинг табиий

ландшафтни ўзгартириши ва ўзи яшаши учун қулай бўлган муҳит яратишга
бўлган ҳаракатлари натижасида антропоген ландшафтларнинг янги шакллари,
хусусан

узоқ

вақт

давомида

амалга

оширилган

суғориш

воҳа

ландшафтларининг вужудга келишига сабаб бўлади;

селитеб ландшафтлар яратилади. Инсон фаолияти натижасида

барпо бўлган мелиоратив ландшафтлар доирасида аста-секинлик билан яшаш
учун қулай бўлган қишлоқ ва шаҳар селитеб ландшафтларини ҳам барпо этади;

рельеф ўзгаради ва антропоген рельеф шакллари вужудга келади.

Мелиорация натижасида табиий мавжуд бўлган рельеф шакллари йўқ қилиниб,
уларнинг ўрнида антропоген рельеф шакллари барпо этилади. Масалан, тоғ
ёнбағирларини террасалаштириш, экин майдонларида марзалар тортиш ва
полларга ажратиш, жўяклар тортиш, дренаж зовурлари қазиш, қатор тепалар
антропоген рельеф шаклларига мисол бўлади;

ландшафтларда

биологик

маҳсулдорлик

ошади.

Инсон

мелиорацияни амалга оширишдан асосий мақсади ландшафтнинг биологик
маҳсулдорлигини ошириш, юқори ҳосил олишдан иборатдир. Масалан, чўл
ландшафтларида аксарият ҳолларда маҳсулдорлик 5-10 с/га дан ошмайди,
лекин инсон меҳнати натижасида ва мелиорация натижасида, айрим ҳолларда
маҳсулдорликни 50-100 с/га гача кўтариш мумкин.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

238

Шу билан бир қаторда мелиорацияни ландшафтларга салбий таъсири ҳам

мавжуд. Буларга қуйидагиларни мисол тариқасида кўрсатиб ўтишга ҳаракат
қиламиз: тупроқларда шўрланиш жараёни юз беради; шамол ва ирригацион
эрозия кучаяди; ботқоқланиш жараёни бошланади; грунт сувларининг
минераллашиши ортади; ҳудудларнинг сув-туз режими ўзгаради; сув
омборларнинг лойқа босиши кучаяди; грунт сувлари сатҳи кўтарилади;
автоморф тупроқлар гидроморф тупроқларга айланади; агроландшафтларда
салбий табиий жараёнлар кўпаяди, ўзгаришлар кучаяди; антропоген
ландшафтлар тури ва сони кўпаяди; ўсимлик ва ҳайвонларда мутация юз
беради; геоэкологик вазият ўзгаради ва ҳ.к.

Табиат комплексларини мелиоратив ўзлаштириш мақсадлари учун олиб

бориладиган ландшафт-мелиоратив баҳолаш тадқиқотлари “табиий комплекс
мелиорация” системасининг ўзаро таъсир этиш механизмининг асосий
моҳиятини очиб беришдан, хусусан муайян районларда ёки жойларда
мелиоратив чора-тадбирларни ўтказиш мумкинлигини аниқлашдан иборат
(Абдулқосимов, Қўзибоева, 2009). Жиззах вилояти воҳаларида вужудга келган
мелиоратив ҳолатни яхшилаш, шўрланган майдонларни камайтириш учун
қуйидаги илмий ва амалий аҳамиятга молик тавсиялар ишлаб чиқилди:

1. Жиззах вилояти воҳа ландшафтлари мураккаб геологик ва

геоморфологик ҳамда иқлимий, гидрогеологик шароитларга эга. Шу сабабли
суғоришни ташкил этишда, айниқса, ҳудуднинг текислик қисмларида зовурлар
тизимини ривожлантириш ва мавжудларини тозалаш лозим деб ҳисоблаймиз;

2. Ҳудуднинг ер ости ва ер усти сувлари оқими, рельеф шаклларига мос

ҳолда ҳаракатланиш ва тўпланиш майдонларига эга. Шу сабабли тўпланиш
майдонларидан минераллашган грунт сувларини сатҳини пасайтириб, бундай
оқова сувларни асосий эрозия базиси бўлган Айдар-Арнасой кўллар тизимига
қараб оқизиш лозим;

3.Жиззах вилояти суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини

яхшилаш учун суғориш меъёрлари ва суғориш техникаси ҳамда усулларига
қатъий амал қилиниши лозим;

4.Суғориладиган ерлар тупроқларининг сув-туз режими ўрганилиб,

уларнинг кирим ва чиқим балансининг мусбат кўрсаткичга эга бўлишига
эришиш лозим;

5.Суғориш ишларини олиб боришда ва қишлоқ хўжалиги экин турларини

жойлаштириш схемасини ишлаб чиқишда мелиоратив экспедициянинг баҳолаш
ишлари ва хулосаларидан фойдаланиш керак;

6.Ер ости сувларининг минераллашиш даражаси аксарият ҳолларда

суғориладиган тупроқларнинг шўрланиш даражасини белгилайди. Шу сабабли
суғоришда ишлатиладиган сувларнинг минераллашишини доимий мониторинг


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

239

қилиб туриш лозим;

7.Ер юзасига яқин жойлашган грунт сувлари суғориладиган ерларнинг

ботқоқланишига сабаб бўлади. Шу сабабли грунт сувларининг сатҳини
пасайтириш ишларига доимо эътиборли бўлиш лозим;

8.Вилоятнинг грунт сувлари оқими суст бўлган ҳудудларида вертикал

дренажларни барпо этиш, уларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш лозим.

9.Ер ости сув сатҳи қанча юқори кўтарилса гидроморф режим шунча

кучаяди ва аксинча, ер ости сув сатҳи қанчалик пасайса, ярим автоморф ва
автоморф режим шунча орта боради. Шу сабабли ер ости сувларининг сатҳини
меъёрлаштириб туриш лозим бўлади;

10.Автоморф

геокомплексларнинг

гидроморфга

ва

гидроморф

геокомплексларнинг автоморфга трансформацияланишида ер ости сувларининг
роли бениҳоя катта эканлигига эътибор бериш лозим;

11.Ер ости сувлари ландшафт комплексларининг тупроқ қопламига кучли

таъсир кўрсатиб, уларнинг оптимал мелиоратив режимини ўзгартиради. Бунга
қоида тариқасида амал қилиш лозим;

12.Ер ости сувларини тақсимланиши, фаслий ўзгариш режими ва бошқа

гидрогеологик хусусиятлари ерларни мелиоратив баҳолаш учун асос бўлади.
Шу сабабли уларнинг чуқурлиги, минераллашиш даражаси, кимёвий таркиби ва
бошқа белгиларига оид миқдорий кўрсаткичлардан иборат маълумотларни
тўплаб бориш керак;

13.Деҳқончилик ишларини юритиш учун ерларнинг табиий шароитини,

тупроқларнинг механик ва кимёвий таркиби кабиларни ҳисобга олиш;

14.Суғоришни тўғри ташкил этиш, экинларни алмашлаб экиш, қишки

мавсумларда шўр ювиш ишларини амалга ошириш керак;

15.Ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилашда уларга ишлов беришни тўғри

амалга ошириш, ерни яхшилаб текислиш, чуқур шудгорлаш, тупроқларда
чиринди ва биологик озиқ моддалар ҳамда меъёрида минерал ўғитлар солиб,
алмаштириб экиш схемасига риоя қилиш лозим;

16.Суғориладиган ҳудудларни гармселдан сақлаш ва ихота дарахтзорлари

ташкил этиш юқори самарадорликка олиб келади. Эол жараёнларни олдини
олишда ҳам бунёд этилган ихота дарахтзорларининг роли катта. Шу сабабли
уларни доимий майдонини кенгайтириб бориш тавсия этилади. Ҳудудларда
фитомелиоратив тадбирлари доимий олиб бориш лозим.

17.Шўрланишни олдини олиш учун транспирация ва эвототранспирацияни,

шунингдек, қуруқ зона элементларини кўчишини камайтириш лозим. Бунинг
олдини олиш учун суғориш тармоқлари бўйлаб дарахт экиш, транспирацияни
камайтиришда органик бирикмалардан фойдаланиш лозим;

18.Шўрланган ерларни фитомелиорациялашда шўрга чидамли бўлган


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

240

солерос, корабаркен, сарсазан ёки ерларнинг шўрини оладиган қишлоқ хўжалик
экинлари, жумладан шолғом, турп каби экинларни экиш яхши самара беради;

19.Кейинги йилларда вилоят ҳудудида жойлашган магистрал, туманлараро

ва хўжаликлараро коллекторлар ўзанларида турли сув ўтлари ўсиб,
коллекторларда зах сувларининг димланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Шу
сабабли коллектор ўзанларида ўсувчи, сув оқимига тўсқинлик қилувчи
ўсимликларни биологик (шу турдаги ўсимлик билан озиқланувчи мавжудотлар),
кимёвий (турли хилдаги дори воситалари ва препаратлар) усуллар ёки махсус
техника ва мосламалар орқали бартараф этишни жорий этган ҳолда, ерларни
мелиоратив ҳолатини яхшилаш амалиётда қўллаш керак;

20.Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда вилоятдаги

мавжуд коллектор-дренаж тармоқларда юзага келган аварияли ҳолатларини
зудлик билан баратараф этиш ва самарали ишлашини таъминлаш учун
экспедиция балансига 3 (уч) дона эксковатор, 2 (икки) дона дренаж ювиш
агрегати, 1 (бир) дона булдозер, техникаларни жойларга кўчириб ўтказиш учун
1 (бир) дона трайлер ва 1 дона кўчма уй (вагон уйча) ҳамда хизмат кўрсатувчи
техникаларини ажратиш лозим;

21.Жиззах вилояти шароитида суғориладиган ерларнинг мелиоратив

ҳолатини яхшилаш учун энг муҳим ва керакли соҳа эканлиги, мелиоратив
объектлардан фойдаланиш самарадорлигини юқори даражага кўтариш
мақсадида илгари қўлланилиб келинган район коеффициенти амалиётини
қўллаш;

22.Мавжуд коллектор-дренаж тармоқларини Давлат дастури асосида

таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш учун буюртмачи этиб
мелиоратив экспедицияларни тайинлаш ва ҳ.к.

Хулоса.

Жиззах вилояти воҳа ландшафтларини мелиоратив ҳолатини

баҳолаш ва уларни карталаштиришга доир амалга оширилган тадқиқот
натижасида қуйидаги илмий ва амалий хулосалар келиб чиқди:

1.Ландшафтларда суғориш таъсирида рўй бераётган динамик жараёнлар

интенсивлиги ва суғоришни вужудга келиши ўрганиш илмий ва амалий
жиҳатдан долзарб аҳамият касб этишини аниқлашга имкон яратди;

2.Жиззах вилоятининг воҳа ландшафтлари ҳам табиий ландшафтлар каби

ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини асослаш имконини берди. Ҳудуддаги
табиий ландшафтлар мелиорация таъсирида сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгариб,
суғориладиган тупроқларнинг гумус миқдори ошди, агроирригацион ётқизиқлар
қалинлашди, морфологик, механик, кимёвий ва биологик хоссалари ўзгаришини
аниқлашга имкон берди;

3.Грунт сатҳининг кўтарилиши билан ландшафт-мелиоратив ҳолатни

мураккаблаштириб, экинлар ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатишини


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

241

аниқлашга имкон берди. Шунингдек, мелиоратив ҳолат суғориш турлари ва
усулларига боғлиқ эканлиги дала тадқиқотлар натижасида асосланди;

4.Грунт сувлари сатҳини маълум бир меъёрда ушлаб туришида коллектор-

дренаж тизимларининг аҳамияти катта эканлиги, шу билан бирга хўжалик ва
хўжаликлараро коллекторларни рекультивациялаш орқали грунт сувларининг
сатҳини пасайтириш йўли билан мелиоратив ҳолатни барқарорлаштириш
имкони мавжудлигини аниқлашга имкон берди;

5.Агроландшафтларнинг суғориладиган тупроқлар механик таркибининг

ўзига хослиги ва қатламланиши, литологик тузилишининг ўзгариб бориши,
физик, сув-физик хоссалари ва ерларнинг сув-туз режими суғориш билан
боғлиқлигини аниқлашга имкон берди;

6.Вилоятда мелиоратив ҳолат таҳлили асосида шўрланмаган, кучсиз

шўрланган, кучли ва жуда кучли шўрланган ҳудудларни ажратиш ва
карталаштиришга имкон берди;

7.Агроландшафтларда экин турларини тупроқ типларига мослаштириб

экиш схемасини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш лозимлиги
таъкидланди.

8.Воҳа ландшафтларида ер ости сувлари сатҳи, уларнинг минераллашиши,

тупроқ шўрланиши ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолашда масофавий
зондлаш усуллари ва маълумотларидан фойдаланиш кенг имкониятлар яратиши
аниқланди;

9.Суғоришни ландшафт комплексларига таъсирини масофадан зондлаш

орқали илмий ҳамда амалий аҳамиятга эга бўлган бир қанча мавзули карталари
ГАТни қўллаб тузилди. Карталарни тузишда кўпроқ ҳавзали принципга
асосланилди;

10.Жиззах вилояти воҳалари ландшафтларида мелиоратив ҳолатни

яхшилаш учун илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиб, уларни амалиётга
жорий этиш лозимлиги эътироф этилди.


Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Абдулқосимов А.А.,

Тошбоев З.М. Воҳа ландшафтларини тадқиқ

этишнинг илмий ва амалий аҳамияти. Ўзбекистонда географик тадқиқотлар:
инновацион ғоялар ва ривожланиш йўллари. Республика илмий-амалий
конференцияси. Жиззах, 4-ноябр, 2023. 8-14 бб.

2.Тошбоев З.М., Ярашев К.С. Formulation and Development of Mirzachul

Landscapes. Natura and Science. Marsland Press. Multidisciplinary Academic Journal
Publisher. Volume 18, Number 2, February 25, 2020. pp. 131-134.

3.Тошбоев З.М.

Географическое распространение агроландшафтов.

Научно-практическом электронном журнал “Экономика и социум”. №5


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

242

(84). Часть 2. (май, 2021). Стр. 386-397.

4.

Тошбоев З.М. Современное мелиоративное состояние оазисных

ландшафтов Мирзачула и вопросы их оценки. Научно-практическом
электронном журнал “Экономика и социум”. №1 (92). Часть 2. (феврал, 2022).
Стр. 1-14.

5. Тошбоев З.М. Мирзачўл воҳа ландшафтларини табиий-мелиоратив

ҳудудларга

ажратилиши.

Научно-практическом

электронном

журнал

“Экономика и социум”.

№4 (107) 2023. Стр. 1-14.

6. Тошбоев З.М. Жиззах вилоятида суғориладиган ерларнинг мелиоратив

ҳолатини баҳолаш. Иқлим ўзгариши шароитида арид ҳудудлар сув ресурслари:
муаммолар ва уларнинг ечимлари. Халқаро илмий-амалий конференция.
Тошкент, 20-октябр, 2023. 236-242 бб.

7.Тошбоев З.М. Division of Mirzachul oasis landscapes into natural

reclamation zones. Journal of Geography and Natural Resources, 3(06), 8-18.
https://doi.org/10.37547/supsci-jgnr-03-06-02.

8.

Ярашев Қ.С.,

Тошбоев З.М. Воҳа ландшафтларини тадқиқ этишда

ландшафт-мелиоратив ёндашиш ва уни тадқиқ этиш методлари. Замонавий
география: инновацион ривожланишнинг илмий-услубий асослари. Халқаро
илмий-амалий конференция. Урганч, 27-28-октябр, 2023. 16-21 бб.

9.

Ярашев Қ.С.

Тошбоев З.М. Воҳа ландшафтларининг структурасини

тадқиқ этиш ва карталаштириш масалалари. Ўзбекистонда географик
тадқиқотлар: инновацион ғоялар ва ривожланиш йўллари. Республика илмий-
амалий конференцияси. Жиззах, 4-ноябр, 2023. 362-366 бб.


References

Абдулқосимов А.А., Тошбоев З.М. Воҳа ландшафтларини тадқиқ этишнинг илмий ва амалий аҳамияти. Ўзбекистонда географик тадқиқотлар: инновацион ғоялар ва ривожланиш йўллари. Республика илмий-амалий конференцияси. Жиззах, 4-ноябр, 2023. 8-14 бб.

Тошбоев З.М., Ярашев К.С. Formulation and Development of Mirzachul Landscapes. Natura and Science. Marsland Press. Multidisciplinary Academic Journal Publisher. Volume 18, Number 2, February 25, 2020. pp. 131-134.

Тошбоев З.М. Географическое распространение агроландшафтов. Научно-практическом электронном журнал “Экономика и социум”. №5 (84). Часть 2. (май, 2021). Стр. 386-397.

Тошбоев З.М. Современное мелиоративное состояние оазисных ландшафтов Мирзачула и вопросы их оценки. Научно-практическом электронном журнал “Экономика и социум”. №1 (92). Часть 2. (феврал, 2022). Стр. 1-14.

Тошбоев З.М. Мирзачўл воҳа ландшафтларини табиий-мелиоратив ҳудудларга ажратилиши. Научно-практическом электронном журнал “Экономика и социум”. №4 (107) 2023. Стр. 1-14.

Тошбоев З.М. Жиззах вилоятида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш. Иқлим ўзгариши шароитида арид ҳудудлар сув ресурслари: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Халқаро илмий-амалий конференция. Тошкент, 20-октябр, 2023. 236-242 бб.

Тошбоев З.М. Division of Mirzachul oasis landscapes into natural reclamation zones. Journal of Geography and Natural Resources, 3(06), 8-18. https://doi.org/10.37547/supsci-jgnr-03-06-02.

Ярашев Қ.С., Тошбоев З.М. Воҳа ландшафтларини тадқиқ этишда ландшафт-мелиоратив ёндашиш ва уни тадқиқ этиш методлари. Замонавий география: инновацион ривожланишнинг илмий-услубий асослари. Халқаро илмий-амалий конференция. Урганч, 27-28-октябр, 2023. 16-21 бб.

Ярашев Қ.С. Тошбоев З.М. Воҳа ландшафтларининг структурасини тадқиқ этиш ва карталаштириш масалалари. Ўзбекистонда географик тадқиқотлар: инновацион ғоялар ва ривожланиш йўллари. Республика илмий-амалий конференцияси. Жиззах, 4-ноябр, 2023. 362-366 бб.