Токеннинг ҳуқуқий табиати ва уни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хослиги

А Пўлатов

Токеннинг фуқаролик ҳуқуқларининг объекти сифатидаги ҳуқуқий ҳолатини илмий ўрганиш Ўзбекистон Республикаси рақамли иқтисодиётининг барча соҳаларида токен билан ишлаш амалиётини жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш имконини беради. Фуқаролик ҳуқуқининг белгиланган илмий муаммоси доирасида замонавий макроиқтисодий шароитларда фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатидаги токеннинг назарий ва ҳуқуқий моҳиятини аниқлаш, фуқаролик муомаласининг хусусиятларини аниқлаш масалалари бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш долзарбдир. Ушбу мақолада муаллиф томонидан токенизация жараёни, унинг ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига тўхталган ҳолда, Ўзбекистон қонунчилигини ушбу соҳада келгусида ривожлантириш бўйича таклифлар илгари сурилган. Ушбу мақола Мари Кюри тадқиқоти ва инновацион кадрлар алмашинуви грант дастури (Марказий Осиё қонуни, № 870647) томонидан қўллаб-қувватланган.

42

Koʻrishlar

16

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos